Документы



5 мавзу. XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида Қорақалпоқлар icon

5 мавзу. XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида Қорақалпоқлар

Название5 мавзу. XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида Қорақалпоқлар
Дата26.05.2013
Размер99.6 Kb.
ТипДокументы
скачать


5 - мавзу. XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида Қорақалпоқлар


Режа:

  1. Қорақалпоқ ҳалқининг келиб чиқиши ҳақида маълумотлар.

  2. XVI – XIX аср бошларида қорақалпоқлар.

  3. Ойдўстбий қўзголони.

  4. Қорақалпоқларда ижтимоий – иқтисодий ҳаёт.

  5. Қорақалпоқ ҳалқининг маданияти.


Бехистун ёзувларида милоддан аввлги VI асрда ҳозирги Қорақалпогистон ҳудудида сака тиграхауда (чўққи кигиз қалпоқли) қабилалари яшаб ўтганлиги ҳақида маълумот берилади. VI-VIII асрларда Орол денгизи атрофларида бижанак ва ўгуз этник гуруҳлари шаклланди. Ана шу бижанаклар қорақалпоқларнинг аждоди ҳисобланади. VIII-X асрларда қорақалпоқ ҳалқи ташкил топа бошлаган даврда, Орол атрофи Кердер вилояти деб аталган.

1221 йилда Чингизхон қўшинлари Урганчни эгаллаб, Амударё тўгонини бузиб ташлади. Энди Амударё Кердер вилояти томон эмас, гарб тарафга оқа бошлаган: экин ерларининг қуриб қолиши сабабли қорақалпоқларнинг бир бўлаги Волга ва Ёйиқ дарёлари бўйларига, Қора денгиз қиргоқлари, Сирдарё ёқалари сари кучайиб кетганлар.

XII-XIII аср рус йилномаларида қорақалпоқлар «черние клобуки», шарқ манбаларида «қора бўркли» тарзида тилга олинади. XIV аср охирларида қорақалпоқлар Волга ва Ёйиқ дарёлари оралигида ташкил топган Нўгой (Мангит) хонлиги таркибида бўлганлар. Нўгой хони Идигу (Едигей) 1419 йилда ўлдирилгач, тахт талашишлар натижасида хонлик кучсизланди.

Нўгой хонлигида мангитлар таркибида яшаган қорақалпоқлар ўтроқ ва ярим кўчманчи ҳалқ эди. Нўгой хонлигини қорақалпоқлар бошқарган.

XVI аср охирида Нўгой хони Исмоил авлодлари ўртасида ҳокимият учун кураш кучайди. Шу кураш давомида Ўрмамбетбий ўлдирилгач, XVII аср бошларида Тинахмаднинг авлоди Эштарак Мирзо ҳокимият тепасига келади. Унинг даврида ҳам ўзаро урушлар тўхтамади. Улуг Нўгой ўрдаси Азов ва Кубан, Каспий ва Терек дарёлари оралигида кўчиб, ўтроқлашиб туради. 1613 йили Нўгойлар Хо Урлук бошчилигидаги қалмоқларнинг ҳужумига дучор бўлади. XVII асрнинг 30 йилларида қалмоқлар Волга ва Ўрол дарёлари қуйи оқимларини эгаллагач яйловларидан ажралган нўгойлар гарбга Қрим тарафга кўчишга мажбур бўлади. Нўгойларнинг Олти ул улуси Шарққа, Орол денгизи бўйларига келиб ўрнашади. XVII аср охирида қорақалпоқлар Сирдарё бўйига кўчиб келганлар.

1714 йилда Сирдарё бўйларида қорақалпоқлар Эшимхон (ЭшМуҳаммад) ни хон кўтарганлар. Бу давлат Сирдарёнинг қуйи оқими, Волга бўйи қалмоқлари, Бошкурт улуси ва қозоқ хонлари билан чегарадош бўлган. 1722 йилда қорақалпоқлар Жунгор қалмоқлари ҳужумига дучор бўлдилар. 1723 йили Жунгор қалмоқлари қозоқлар юртига бостириб кирдилар. Қозоқлар уч тарафга бўлиниб кўчиб кетдилар. Сирдарё қорақалпоқлари ҳам қозоқларга қўшилиб, бир гуруҳи Орол тарафга, иккинчи бўлаги Сирдарё бўйлаб юқорига-Тошкент тарафга жилишга мажбур бўлади: Фаргона водийсига келиб ўтроқлашди.

Қорақалпоқ хонлигига Орол бўйлари ҳам қараган. Эшимхон Қораўзак туманида Эшимёп каналини қаздирган. 1715 йили Хива тахтига Шергози ўтиргач, Орол бўйларини ўзига бўйсундиради. 1723 йили қорақалпоқлар Шоҳтемир бошчилигида хонга қарши қўзголон кўтарадилар ва шунда Шергози ўлдирилади.

XVIII-XIX асрларда Амударёнинг шарқий тарафидан оқиб, Орол денгизига қуйилган Кўкўзак дарёси бўйидаги кўпсонли қорақалпоқлар билан ороллик ўзбекларда деҳқончилик, чорвачилик, балиқчилик гуллаб яшнаган. Мазкур дарё бўйида Оқёқиш номли қабилалар уюшмаси вужудга келади. Оқёқиш оти билан машҳур бўлган ҳозирги Тахтакўприк тумани ҳудудида сақланиб қолган қалъани ҳалқ Ойдўст қалъа деб атайди.

Ҳужжатларда XVII-XVIII асрлардаги қорақалпоқ хонлари орасида Кучукхон, Табурчак султон бўлгани эслатилади. 1709 йили Табурчак султоннинг ўгли /ойиб султон Ирис Муҳаммад қорақалпоқ ҳукмдори бўлган.

1747-1748 йиллари Абулхайрхон қорақалпоқлар устига чоповул ясаган: уларнинг бир қисмини Талас дарёсининг бўйига кўчириб келтириб, деҳқончилик билан шугулланишга мажбур қилган. Қорақалпоқларнинг асосий қисми Янгидарё ва Қувондарё бўйларида деҳқончилик, чорвачилик, овчилик қилиб кун кечиришган.

Муҳаммад Раҳимхон I Хива хонлигини марказлашган, иқтисодий кучли давлатга айлантириш мақсадида Янгидарё бўйидаги қорақалпоқлар устига қўшин тортган, қорақалпоқ зодагонларини ўз тарафига огдиришга ҳаракат қилган. Шунингдек натижаси ўлароқ қорақалпоқ бийи Ойдўстбийнинг Янгидарё бўйидаги қорақалпоқларни Орол бўйига кўчириб келтиришга ёрдам берган.

Амударё этакларида яшовчи қорақалпоқлар ҳам Хива хонлиги қарамогига ўтган.

XIX асрнинг биринчи ярмида қорақалпоқларнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида жиддий ўзгаришлар юз бера борди. Бу ўзгариш аввало уларнинг энди кўпроқ деҳқончилик билан шугуллана бошлашида намоён бўлди.

Қорақалпоқлар ҳаётида балиқчилик муҳим аҳамият касб этади. Эндиликда балиқчиларнинг қишлоқлари вужудга келди. Сол устига қурилган сузиб юрувчи уйлар пайдо бўлди. Бу даврда ҳунармандчилик маълум даражада қаддини ростлаб бормоқда эди. Қорақалпоқлар эндиликда олача, дагал ип газлама мато, гилам тўқий бошладилар, ёгочдан турли буюмлар ясай бошладилар, тери пиширдилар, эгар, юган, айил, кигиз тайёрлаш билан шугулландилар.

XIX асрнинг ўрталарида бир бой қорақалпоқнинг қўргони атрофида бозор пайдо бўлди, кейинчалик бу ерда Чимбой шаҳри барпо этилди. Ўзининг қулай географик ҳолати туфайли шаҳар маъмурий марказга айланди.

Қорақалпоқлар ижтимоий ҳаётида уруг-қабилачилик анъаналари устун эди. Ерга жамоа эгалиги ҳукмрон эди.

XIX аср бошларида қорақалпоқ ерида янги-янги уруглар вужудга келди. Масалан, 1810 йилда эл қабиласидан чиққан киётли қорақалпоқлар бийи Экинликнинг 400-500 ўтовига кўнқирот ва мангитлардан 200 ўтов қўшилган. Бундай ҳолат бошқа ўтовларда ҳам содир бўлган. Натижада 14 улус деб ном олган йирик уруглараро бирлашма ташкил топган.

XIX аср ўрталаридан бошлаб қорақалпоқ ерида ҳам уруг қабилачилик муносабатларида ўзгариш бошланди. Айни пайтда ерга жамоа бўлиб эгалик қилиш ҳам барҳам топа бошлади. Эндиликда унинг ўрнида йирик заминдорлик қарор топди. Улар орасида 15 минг танобгача ерга эгалик қилувчилар ҳам бор эди.

XIX аср бошларидан бошлаб Хива хонлиги қорақалпоқларни ўзига тобе этиш учун кураш бошлади. 1803 йилда хон Элтузар қабилалараро низодан фойдаланди ва қорақалпоқларнинг хитой қабиласини бўйсундирди.

1811 йилда қорақалпоқлар Хива хонлиги таркибига кирганлар. Хон қорақалпоқлар ерида қалъалар қурдира бошлади. Қорақалпоқлар энди хон учун ҳарбий мажбурият ўтайдиган бўлдилар.

Уруш даврида қорақалпоқлар 1000 нафардан 2000 нафаргача навкар етказиб бериш мажбуриятини олдилар. Бундан ташқари, уруш пайтида ҳар бир хўжалик қозон солиги деган солиқ тўлашга, сугориш иншоотларини қуриш ва таъмирлаш ишида иштирок этишга дучор этилганлар. Қорақалпоқлар 1827 йилда хонга қарши қўзголон кўтардилар. Қўзголонга қорақалпоқларнинг энг бадавлат тоифаларига мансуб Ойдўстбий раҳбарлик қилган.

Муҳаммад Раҳимхон I даври (1806-1825) да Ойдўстбий юқори мансабга кўтарилиб, саройга яқинлашган. Муҳаммад Раҳимхон тахтга ўтирган куни унга зарбоф тўн, олтин сопли ханжар совга қилинган. У барча қорақалпоқ ҳалқининг бийи даражасига кўтарилган. Ўшанда Орол, Қўнгирот эли Тўрамурод сўфи бошчилигида мустақил бўлишга ҳаракат қилган.

Бу ҳаракат олдидан Ойдўстбий хондан ёрдам сўраган. Хива хони ёрдамида Ойдўстбий Оқёқиш бўйида (Ҳозирда Тахтакўприк туманида) улкан қўргон қурдирган.

Қўзголон олдидан қорақалпоқлар орасида солиқ йигиш учун Гадойниёз маҳрам юборилган. У қорақалпоқларнинг хитой қабиласи бошлиги Бекпўлатбийдан қўзголон тайёрланаётгани тўгрисида эшитади. Шундан кейин маҳрам қўнгирот қабиласи бошлиги Чўнқорабийнинг ўгли Қобилбий ҳузурига келади. Унинг уйида қолиб, одамларини Хивага жўнатади. 1827 йил 25 июль куни хон Ойдўстбий бошчилигидаги тайёрланаётган қўзголон ҳақида эшитади. Хон Ойдўстбий қўзголончиларини йўқотиш учун маҳсус қўшин тўплаб, унга Муҳаммад Назарбий иноқни қўмондон тайинлайди ва Хўжайли шаҳрига жўнатади. Шаҳар атрофида аскарлар ўрнашади.

Ойдўстбий қорақалпоқ кадхудо ва бийларни тўплаб, Орол денгизи бўйида Сори атов деган мавзуда машварат қилади. Йигилганлар маслаҳати билан қорақалпоқ овулларига отлиқ чопарлар жўнатиб, шундай буйруқ беради: «Ҳамма бола-чақаси билан қўзголонга йигилсин. Кимда-ким бош тортса, у душман ҳисобланади». Натижада барча қорақалпоқлар тўпланиб қулай ерда хандак қазиб, шоҳ-шаббалар ва аравалар билан мудофаа тўсиги қуришган. 29 июлда Ойдўстбий ўзининг икки ўгли Ризо ва Тўрани 300 ботирга бош қилиб, Қўнгирот қўргонига чоповулга юборади. Ўшанда Қўнгирот ҳокими Муҳаммад Яъкуб Мушриф қўргон мудофаасини уюштирган. Уруш пешингача давом этган. Ойдўстбий аскарларининг бир қанчаси нобуд бўлган. Баъзилари денгиз томон қочган. Ризо ҳам, Тўра ҳам бор имкониятни ишга солсалар-да, енгилганлар.

Хўжайли шаҳри атрофида турган Муҳаммад Назар иноқ ҳамда Муҳаммад Ризо қушбеги учун ҳам хоннинг қўзголончиларига қарши қўшин юбориш ҳақидаги фармони келади. Улар ёвмут ва шавдор қабилаларидан аскар тўплаб, Суйинбий, Дўсимбий, Муҳаммад Ниёз ясовулбошилар бошчилигида қўзголончиларга қарши жўнатади. Булар орасида қорақалпоқлардан йигилган одамлар ҳам бор эди. Жумладан, Давлатназарбий бошчилигида аскарлар Ойдўстбий одамларининг енгилганини ешитиб, ўзига яқин одамлари билан Сори отовни ташлаб кетишга мажбур бўлади ва Қўқон тарафга йўл олади. Муҳаммад Назар иноқ унинг ҳабарини эшитиб, Ойдўстбий одамлари орасидан сараланган қўшин жўнатади. Қўшин икки кун деганда Чирикработ мавзеида Ойдўстбий одамларини ўраб оладилар. Натижада қўзголончилар маглубиятга учрадилар.

Қорақалпоқ ҳалқининг маданияти. Чимбой, Қўнгирот, Хўжайли шаҳарларида қорақалпоқ ҳунармандлари кўпчиликни ташкил қилган. Масалан, темирчи, дурадгор, кигиз босувчилар, заргарлар, бўёқчи, кулолчи, тўқимачи кабилар. Устахонада 3-4 одам ишлаган. Шогирдлар 12-13 ёшдан қабул қилинган.

Орол денгизи бўйи Тербенбес овулида Арзимбет заргарнинг ишлари тарихий асарларда таъкидланади. У қорақалпоқ аёлларининг севимли безаги савкалани мохирона ишлаган. Сирга, билагузук, узук, ҳайкал, ўнгирмунчоқ, зебигардон туморчалар ҳам ясаган. Айниқса, қорақалпоқ йигитлари қиядиган чўгирмаларини тикиш юксак маҳорат талаб этган.

Яна бўрк тикиб кийишган. Уни қорақалпоқлар қуроч деб аташади. Аёллар, қизлар кийимлари орасида ҳам асрлар оша қадри тушмай келаётганлари бор.

Қорақалпоқлар Нукус, Қиёт, Қўнгирот, Қипчоқ каби шаҳарларда яшаганлар. Зарафшон водийсида XIX асрнинг биринчи ярмида қорақалпоқларнинг 37 овули мавжуд бўлган. Мазкур шаҳарларнинг энг йириги Қўнгирот бўлиб, у Оролликлар маркази бўлган. Хўжайли Орол бирлашмаси билан Хива орасидаги савдо маркази бўлиб, божхона шу шаҳарда жойлашган.

Яна Мангит, Чимбой, Жанга қалъа, Ойдўс қалъа, Эрназар қалъа, Кўк ўзак, Эшон қалъа шаҳарлари қорақалпоқ ҳалқи томонидан яратилган маданий ва меъморчилик ёдгорлиги марказлари ҳисобланади.

Қорақалпоқ ёшлари Бухоро ва Хива шаҳарларида ўқиганлар. Қорақалпоқлар юртида XIX аср бошларида 318 та мактаб, Қорақум Эшон, Қалила охун, Эгамберган охун, Ойбит эшон, Эшонқалъа ва бошқа мавзеларда мадрасалар бўлган.

Қорақалпоқлар ўз тўй-маъракаларини қўшиқсиз, достонларсиз, тарихий хангомаларсиз ўтказмайдилар. Уларнинг ҳалқ огзаки ижоди жуда бой. Қорақалпоқ фольклор намуналари 20 жилдлигининг нашр этилгани фикримизнинг далилидир. Улар ўз сўз усталари бўлган чечанларни, жиров-бахшиларини қаттиқ севди. Эл оқсоқоллари, раҳбарлари ёнидан қиссахонлар аримаган.

Ўзбекларнинг афандиси бўлса, уларнинг Ўмирбек лаққаси бор.

Қорақалпоқларнинг қахрамонлик достонлари қадимдан маълум. Улардан «Қирққиз», «Алпомиш», «Кўблан», «Мастподшо» достонларида қорақалпоқларнинг воқеаларга бой тарихи куйланади.

Қорақалпоқларнинг ҳалқ қўшиқларида эл йўлбошчилари, қаҳрамонлари Маман ботир, Эсангелди маҳрам, Ойдўстбий, Эрназар бийлар улугланади.

Қозоқ маърифатпарвар олими Чўқон Валихонованинг «Қорақалпоқлар саҳродаги биринчи шоир ҳам қўшиқчилар, шундан кейин қиргизлар ҳам туркманлар», деган сўзлари бежиз айтилмаган.

Қорақалпоқ ҳалқи огзаки ижоди жанр жиҳатидан лирик ва эпик асарларга бўлинади.

Қорақалпоқ адабиётида XVII-XVIII асрлардаги тарихий воқеаларни бадиий шаклда акс эттирган «Қирққиз» достони алоҳида ўрин тутади. Бу асар қорақалпоқ ҳалқ қахрамонлик эпосидир.

Асар эрксеварлик, ватанпарварлик ва инсонпарварлик гоялари билан сугорилган.

Асарнинг бош қахрамони Гулойим ўзининг қирқ нафар дугонаси ва ўз севгилиси Арслон билан бирга Эрон шоҳи Нодиршоҳ ҳамда қалмоқ хони Суртойша ҳужумидан юртини ҳимоя қилишга отланади. Гулойим Хоразмни озод қилиб, у ерда қорақалпоқ, туркман, ўзбек ва қозоқ ҳалқлари вакилларини бирлаштирган давлат тузади.

Асарда Гулойим билан бир қаторда жанг қилган Олтиной, Ўтбосган, Арслон, Сарвиноз кабилар тимсолида мардлик, жасурлик, ватанпарварлик, инсонийлик, айни пайтда душманга нисбатан шафқатсизлик хислатлари ўз ифодасини топган.

Қорақалпоқ ёзма адабиёти. XVIII асрдан бошлаб қорақалпоқ ёзма адабиёти шаклланди ва ривожлана бошлади.

XVIII-XIX асрнинг биринчи ярмида қор қорақалпоқ адабиётининг кўзга кўринган қатор намояндалари қалам тебратганларки,уларнинг номлари бугунги кунда ҳам ардоқланади.Улардан бири Жиен Жиров (1730-1784) эди. У машҳур бахши сифатида камол топди.Айни пайтда шеърлар ҳам битди. «Хайр энди,дўстлар», «Юрагимда кўп догим», каби шеърларида жамиятдаги нохақликлардан нолийди.

Жиен Жирав хажвий асарнинг ҳам устаси эди. У «Хой хонимиз,хонимиз» каби хажвий шеърларини яратган.

Маълумки, қозоқ хони Абулхайрга қарши олиб борилган урушда қорақалпоқлар енгилган эди. Бу маглубият натижасида улар азоб-уқубатларга дучор этилган. Ҳусусан, Сирдарё бўйларидаги қорақалпоқлар ҳар ёққа тарқаб кетганлар. Уларнинг бир қисми эса Тошкент атрофига ( Чирчиқ бўйларига), бошқа бир қисми эса Қизилқум орқали Хоразмга ( Орол денгизининг жанубий соҳилларига) кўчиб кетганлар. Мана шу машаққатли кўчишларнинг гувоҳи бўлган Жиен Жиров ўзининг « Дарбадар эл» номли достонини яратган эди.

Қорақалпоқ адабиётининг кўзга кўринган вакилларидан яна бири Кунхўжа Иброҳим ўгли (1799-1830 йй) эди.

Унинг бутун умри Муҳтожликда ўтган. Шоирнинг «Ўроқчилар», «Оқ қамиш», «Чўпонлар» каби шеърлари диққатга сазовордир.

Ажиниёз Касибай ўгли (1811-1878 йй) қорақалпоқ ҳалқининг атоқли шоирларидан бири. Мўйноқдаги эски мактабда ўқиган. Кейин Хивадаги Шергозихон мадрасасида илм олган. Шоирнинг « Бўзатов» достонида қорқалпоқ ҳалқининг бошқа юртларга кўчиб кетишига мажбур этилганлиги, катта маҳорат билан баён этилган. Ажиниёз шоир шеърларида ватанпарварлик, инсонпарварлик гоялари устун туради.

Шоир Ажиниёзни бутун Ўрта Осиёда танитган асари «Қиз Менгаш билан айтишув» асари эди.

Қорақалпоқ ҳалқи адабиёти унинг асосчиси Бердақ (1827-1900 йй) номи билан машҳурдир.

Бердимурод Қаргабой ўгли Бердақ ёшлигидан ота-онасидан етим қолиб, бир бурда нон учун овулма-овул иш қидиришга мажбур бўлган. У ижодини 18-19 ёшларида дўмбира чертиб шеър айтишдан бошланган. 25 ёшида истеъдодли шоир сифатида ҳалқ орасида танилди. Унинг шеърларида ҳалқнинг ҳаётида акс эттирилган.

Бердақ тарихий мавзуларида ҳам қалам тебратган. Унинг «Авлодлар», «Омонгелди», «Ойдосбий», «Эрназарбий» каби асарларида ҳалқ қахрамонлари фахр билан куйланади.



Похожие:

5 мавзу. XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида Қорақалпоқлар iconТемурийлар даврида XIX асрнинг биринчи ярмида ўрта осиёда ижтимоий ҳаёт, тарбия, мактаб ва педагогик фикр (2С) Режа
Темурийлар даврида XIX асрнинг биринчи ярмида ўрта осиёда ижтимоий ҳаёт, тарбия, мактаб ва педагогик фикр (2С)
5 мавзу. XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида Қорақалпоқлар icon9-мавзу: XIX аср биринчи ярмида Хива хонлиги Режа
Хива хонлигининг кўрилаётган давр юзасидан қимматли маълумотларни кўп жилдли “Туркестанский сборник” тўпламидан ҳам олишимиз мумкин....
5 мавзу. XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида Қорақалпоқлар iconДокументы
1. /ФРАНЦИЯ XVIII охири-XIX асрнинг бошида..doc
5 мавзу. XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида Қорақалпоқлар iconДокументы
1. /XVI-XIX asrning 60- yillari oxirigacha bo`lgan davrda Afg`oniston..doc
5 мавзу. XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида Қорақалпоқлар iconТхву халқаро умумтаълим курси (университетгача таълим)
Бу курслар тхву абитуриентларини Инглиз тили ва Математика фанлари бўйича билимларини оширишга мўлжалланган. Машғулотлар ўқувчиларнинг...
5 мавзу. XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида Қорақалпоқлар iconХiх асрнинг охири ва ХХ асрнинг бошларидаги илмий революция. Режа
...
5 мавзу. XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида Қорақалпоқлар iconWww uzref. Tk франция XVIII охири-xix асрнинг бошида
Францияда феодал-абсолютик тузумнинг ин=ирози кучайди. Мамлакатнинг ижтимоий-и=тисодий ащволи ёмонлашди. 1787-1789 йилларда савдо-саноат...
5 мавзу. XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида Қорақалпоқлар iconАудитнинг моҳияти ва аудиторлик хизматини ташкил қилиш Режа
Аудит катта тарихга эга булиб, биринчи мустақил аудиторлар Европа акционер компанияларида XIX асрда фаолият курсата бошлаганлар....
5 мавзу. XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида Қорақалпоқлар iconЎзбекистон республикасида аудит, аудиторлик хизматини ташкил килиш максади ва вазифалари
Аудит катта тарихга эга булиб, биринчи мустакил аудиторлар Европа акционер компанияларида XIX асрда фаолият курсата бошлаганлар....
5 мавзу. XVI-XIX асрнинг биринчи ярмида Қорақалпоқлар icon5. Гириҳ нақшини ҳосил қилиш (5-илова) Биринчи босқич
Биринчи босқич: қоғозни тўртта чекка қисмларига ҳошия чизинг ва бурчак андозаларини тушириб қоғоз марказидан ётиқ ва тик ёрдамчи...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации