Документы



Республика болалар кутубхонаси Илмий-услубиёт ва мактаб ахборот ресурс марказлари мутахассисларини малакасини ошириш бўлими Буюк ва муқаддассан мустақил Ватан! icon

Республика болалар кутубхонаси Илмий-услубиёт ва мактаб ахборот ресурс марказлари мутахассисларини малакасини ошириш бўлими Буюк ва муқаддассан мустақил Ватан!

НазваниеРеспублика болалар кутубхонаси Илмий-услубиёт ва мактаб ахборот ресурс марказлари мутахассисларини малакасини ошириш бўлими Буюк ва муқаддассан мустақил Ватан!
Дата26.05.2013
Размер175.07 Kb.
ТипДокументы
скачать

Республика болалар кутубхонаси

Илмий-услубиёт ва мактаб ахборот ресурс марказлари мутахассисларини малакасини ошириш бўлими


Буюк ва муқаддассан мустақил Ватан!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган услубий тавсиянома


Тошкент 2011


Тузувчи: Х. Каримова

Муҳаррир: Ш. Иркаходжаева


Мустақиллик ўзбек халқига ўз юртида қадр

қимматни, ўз маданиятини ва анъаналарини, дину

эътиқодини, тили ва маданиятини қайта тиклаб

олишга, миллий ғурур ва миллий тафаккур,

Ватанга мухаббат туйғуларини камол топтиришга

замин туғдиради.

Ислом Каримов.


Ўзбекистон-муқаддас Ватан...

Дунёда шундай буюк сўз борки, у инсон юрагидаги илоҳий нур каби доим ёлқинланиб туради, нур тараб танага қувват, руҳга роҳат, одам хаётига бир умр фароғат бағишлайди. Бу лазиз ва азиз “Ватан” сўзидир, у мўътабар “Она” сўзи билан ёнма-ён туради.

Дунёда ватанлар кўп, гулистонлар кўп, боғу-бўстонлар кўп, лекин ўзбек учун жаннатмакон диёр-Ўзбекистондир!

Ўзбекистон шундай саховатли диёрки, бағрида қуруқ чўпдан ниҳол, аччиқ ғўрадан бол етиштиради.

Ўзбекистон шундай фазилатли диёрки, халқи- чин меҳнаткаш, тупроғи- тирик жондек заҳматкаш, табиати- дилкаш, хорижий элу-юртлар билан доим иноғу елкадош мамлакат!

Ўзбекистон шундай ҳикматли диёрки, одам учун, олам учун, хаёт учун кавсар суву, минг турли маъдану, хуллас, нимаики зарур-зарурат бўлса, хаммасини қўш- қўллаб беради!

Ўзбекистон шундай ҳимматли диёрки, сир-синоатларинг, хислат-фазилатларинг, антиқа мўжизаларини таъриф- тавсиф этмоққа қалам заиф. Тил ожиз!

Ҳуррият ор-номус, нафсониятдир,

Қадрин билган элга мангу ниятдир.

Ҳурриятнинг ўзи тайёр бахт эмас,

Бахт учун энг буюк имкониятдир.

Ҳурриятга ишонч, сабоғинг керак,

Журъатинг, парвозинг, қанотинг керак.

Ватан ҳуррияти учун ҳамиша

Фидоликка тайёр ҳаётинг керак.


Бугун мустақил тараққиёт йилларида босиб ўтган, осон кечмаган йўлимизни, амалга оширган ишларимизни, эришган ютуқ ва марраларимизни сарҳисоб қилар эканмиз, ҳеч шубхасиз, холисона бир хулосага келишимиз табиийдир.

Яъни бундан бир неча йил олдин юртимизда эркин ва мустақил демократик давлат ва очиқ фуқаролик жамияти қуриш, иқтисодиётимизни кескин ва чуқур ислоҳ этиш, аҳолимиз манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган кучли ижтимоий сиёсатни амалга ошириш бўйича қабул қилган азму қароримиз яккаю ягона тўғри эканини бугун ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб бермоқда. Бошидан кўп синовларни ўтказган халқимиз чуқур англайдики, бундай юксак вазифалар ва олижаноб орзу-ниятларимизни амалга ошириш учун юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осоишталикни, осуда ҳаётимизни кўз қорачиғидек асраш, жамиятимиздаги миллатлар ва динлараро тотувлик ва бағрикенгликни янада мустаҳкамлашимиз даркор.

Энг муҳими, минтақамизда, яқин ён-атрофимизда янги қарама қаршилик ва тажавуз ўчоқларини аланга олдиришга ҳаракат қиладиган ҳар қандай кучлардан доим сезгир, огоҳ ва ҳушёр бўлиб, бундай уринишларнинг олдини олиш ва бартараф этишга тайёр туришни бугунги нотинч ва таҳликали замоннинг ўзи тақазо этмоқда.

Мустақиллик-энг улуғ, энг азиз неъмат. Озодлик, ҳуррият, эркинлик. Бу олий тушунчаларни юракдан ҳис қилиш, англаб яшаш саодат.

Мустақиллик- халқимиз учун эркин, бахтли ва фаровон, ҳеч кимдан кам бўлмаган ҳаёт ҳаёт кечириш имконини бергани, юртдошларимизнинг барча соҳаларида ўз истеъдод ва қобилиятини тўла намоён этиши, ҳуқуқ ва эркинликларинирўёбга чиқариш учун беқиёс имкониятлар яратгани билан қадрлидир.

Халқимиз ўзининг энг улуғ, энг азиз айёми- мустақиллигимизнинг 20 йиллигиним кенг нишонламоқда. Бу гўзал байрам қалбларимизга чексиз фахр-ихтиёр, кўнгилларимизга сурур бахш этади. Ота-боболаримизнинг асрий орзулари ушалган мазкур тарихий кун юртимизнинг барча шаҳару қишлоқларида кенг миқёсда, улкан шодиёналар билан тантана қилинмоқда.


Халқимиз Ўзбекистон Мустақиллигини ижтимоий-маънавий хаётнинг барча жабҳаларида муносиб кутиб олишга катта тараддуд кўрмоқда. Бунёдкорлик қурилишлари она юрт чиройига чирой қўшмоқда. Янги иншоатлар, қўшма корхоналар, йўл ва кўприклар хур ва озод халқнинг нималарга қодирлигини намоён этиб, одамлар онгу шууридаги ўзгаришларида истиқлолимиз шарофати бўй кўрсатмоқда.

Юртимизда “Ўзбекистон-келажаги буюк давлат” деган шиор юксакка кўтарилган, у эллараро, юртлараро бугунги кун ва келажак нурини таратиб турибди. Ҳозирги кунда Ўзбекистонни 165 давлат тан олган. Юртимиз 118 давлат билан дипломатик алоқа ўрнатилган. Кўпчилигининг элчихоналари, консуллик идоралари пойтахтимизда жойлашган.

1-сентябр Ўзбекистон давлати, ҳалқи учун энг улуғ, энг азиз байрам. Биз хурриятни халқимизнинг асл фарзандларининг тўккан муқаддас қони, неча асрлар машаққатли курашлари эвазига қўлга киритдик. Халқимиз минг йиллар давомида орзу қилган бу муборак сана асрлар оша ғурур билан ёдга олинади.

Президентимиз Ўзбекистон келажаги буюк давлат бўлишига қатъий ишонч билдириб халқни шу йўлдан боришга дадил даъват этаяпти. Ўзбекистон аниқ вазиятга, ўзбек халқининг руҳияти, турмуш тарзи ва анъаналарига асосланиб, ўз ислохатларининг асосий тамоилларини ишлаб чиқди. Бу муқаддас қадриятни беш ҳикмат тарзида тушунтириб, яъни мустақиллик бу

- ўз тақдирини ўзи белгилаш ҳуқуқи;

- миллий бойликларга эгалик қилиш ҳуқуқи;

- халқимизга ўз миллий маънавиятига таяниб яшаш имконини берган

воқелик;

  • тенглар ичида тенглик;

  • Демократик ўзгаришларнинг кафолати демакдир.

Бу долзарб ва муҳим вазифалар амалга оширилиб, халқ фаровонлиги, Ватанимиз куч-қудрати ошириб, давлат мустақиллиги мустахкамланмоқда.

Бу йил барчамиз учун энг улуғ, энг азиз бўлган сана-Мустақиллигимизнинг қутлуғ 20 йиллик байрамини катта тантана сифатида нишонлаймиз. Мана шундай қувончли дамларда босиб ўтган йўлга назар ташлар эканмиз, қалбимиз чексиз ғурурга, ифтиҳорга тўлади. Чунки ҳар бир жабҳада улкан ижобий ўзгаришлар, янгиланишлар рўй берди, одамларимизнинг турмуш фаровонлиги юксалиб, эртанги кунга бўлган ишончи мустахкамланди.

Тарихан қисқа, мазмунан беқиёс ушбу йилларда ҳаётимизда рўй берган оламшумул ўзгаришларни кўз олдимизга келтирганимизда, кўнгил равшан тортади. Шундай юртда туғилганинг, яшаётганинг учун беихтиёр Яратганга шукроналар айтасан. Сўнги йилларда Ватанимизда мисли кўринмаган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишларининг миқёси ва самарасини кўриб хайратланмай иложи йўқ. Барча қулайликларга эга бозорлар, савдо марказлари, кўркам- замонавий турар жой масканлари ва мехмонхоналар, музей ва галереялар, дунёнинг ҳеч бир ерида учрамайдиган тарихий обидалар ҳамда бошқа кўплаб дам олиш масканлари хорижлик сайёхларнинг ҳам эътиборини тортмоқда.

Жаннатмакон, ширинзабон буюк диёрсан,

Боғларингдан уфургувчи атирларинг бор.

Бир майизни қирққа бўлган хотам эл ҳам сен,

Шу боисдан олам аро қадрларинг бор.

Донолардан бири: “Кимнингки мақсади ноаниқ бўлса, йўлини топа олмайди”, деган экан. Ўзбекистон ўз мустақиллигини қўлга киритгач, дастлабки қадамларини олий мақсад-озод ва обод Ватан қуриш учун ривожланиш йўлини белгилашдан бошлади. Бунда асосий эътибор республика манфаатлари, шарт-шароитлари ва хусусиятларига юқори даражада жавоб бера оладиган, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётини шакллантиришга қаратилди. Миллий иқтисодни қарор топтиришга хизмат қилувчи устивор йўналишлар Президентимиз томонидан ишлаб чиқилиб, асослаб берилди.

Ана шу ислохотлар туфайли бизда қандай ўзгаришлар бўлди, деган савол устида қисқача тўхталадиган бўлсак, авваламбор, давлатимизнинг хуқуқий пойдевори яратилгани, яъни демократик талабларга жавоб берадиган, мустақил Ўзбекистон Республикасининг биринчи Конституцияси қабул қилинган.

Жамиятимизда ўтказилаётган ислохотларнинг моҳияти, аҳамияти, келажакда берадиган меваларини кўра билиш ва, энг асосийси, бу ислохотлар замирида инсон манфаати, эртанги куни, давлат истиқболи масалалари ўрин олганлигини яхши англаб, тушиниб етмоқ керак.

Ёшларимизни шу заминга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг қалбларида шу муборак замининг ҳар қаричига меҳру муҳаббат уйғотиш- бугунги куннинг энг устивор вазифаларидан бирига айланаётгани ҳаммамизни қувонтиради. Фарзандларимизга жахон талаблари даражасида замонавий таълим-тарбия берилаётганлиги, энг илғор ўқитиш услублари жорий этилаётганлиги, янги илм даргоҳлари фаолиятини йўлга қўйиш, ўғил-қизларимизнинг ҳеч кимдан кам бўлмайдиган даражада касб-хунар ўргатилаётгани тахсинга сазовардир. Бу борада ўқувчи ёшлар камолотини юксак даражага кўтариш мақсадида “Соғлом авлод учун”, “Улуғбек”, “Умид” жамғармалари ташкил этилгани, “Камолот” ижтимоий харакати фаолият кўрсата бошлаганини қайд этиб ўтиш лозим.

Биз дунёда ўз ўрнини топган, ўзининг мустақил сиёсати билан ҳеч қайси бир давлатнинг этагини ушламасдан, мана-ман деб туриб, ўз сўзини айтаётган элнинг фарзандларимиз. Дунёнинг қайси бир ҳудудига борсак бошимизни баланд кўтаришга хақлидирмиз.

Мамлакатимиз, халқимиз ҳаётида озодликва ҳуррият саҳифасини очиб берган мустақиллик кунини нишонлар эканмиз, Президентимиз Ислом Каримоқ раҳнамолигида тарихан қисқа даврда босиб ўтган мустақил тараққиёт йўлимиз давомида эришган юксак марраларимиз, амалга оширган бетимсол ишларимиз беихтиёр кўз олдимизда гавдаланади. Бу йиллар, ҳеч шубҳасиз, мазмун-моҳиятига кўра, демократик тамоиллар ҳамда бозор иқтисодиёти асосларига таянган янги жамият, янги давлат қуриш йўлидаги асрларга тенг йиллар сифатида Ватанимиз тарихи саҳифаларига зарҳал ҳарфлар билан муҳрланди.


Мустақиллик- иймон, эътиқод эркинлиги.

Мустақиллик- миллий қадрият, маънавият ва маданият, маърифат ва дин- диёнат озодлиги.

Мусақиллик- давлатнинг миллий чегараси, иқтисодий, сиёсий ва маънавий жихатдан дахилсизлиги.

Мустақиллик- миллий тилнинг давлат мавқеига эга бўлиши.

Мустақиллик- миллий армиянинг барқарорлиги, ягоналиги ва унинг бошқаларга бўйсинмаслиги.

Мустақиллик- давлат худудидаги барча ер ости ва ер усти бойликлари, шунингдек унга тегишли чегара осмоннинг дахлсизлиги.

Мустақиллик- ташқи мамлакатлар билан ҳар қандай алоқа ва муносабатлар эркинлиги.

Мустақиллик- ўз пулига эга бўлиш.


^ Муҳим ва унитилмас саналар


1989йил 21октябр - Ўзбекистон Республикасининг Давлат тили ҳақидаги

Қонуни қабул қилиниб, ўзбек тилига давлат тили мақоми

берилди.

.

1991йил 31 август - Ўзбекистон Республикаси мустақиллиги

эълон қилинди.

1991йил 29 декабр - Ўзбекистон Республикаси референдуми ва

Ўзбекистон Республикасининг Президенти сайлови

бўлиб ўтди.

1991йил 18ноябр -Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи

тўғрисидаги Конун кабул килинди.

1992йил 4 январ - Олий мажлиснинг IХ сессиясида Президент

қасамиёд қабул қилди.

1992йил 2 июл -“Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби

Тўғрисида”ги Қонун қабул қилинди.

1992йил 8 декабр - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул

қилинди, бу кун умумхалқ байрами деб эълон

қилинди.

1992йил 10 декабр - Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х

сессиясида Мустақил Ўзбекистоннинг

мадхияси қабул қилинди.

1992йил 2 март -Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилотига

аъзо бўлди.

1993 йил 4март - Мустақил Ўзбекистон биринчи ордени- “Соғлом авлод

учун” ордени таъсис этилди.

1993йил 31 август - Собиқ инқилоб хиёбонида Амир Темур хайкали

очилди.

1994 йил 1 июл - Миллий валюта муомалага киритилди.


1996йил 1апрел -Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси

амалга киритилди.

1997йил 3январ - 1октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” деб

белгиланди.

1998йил 25 август - “Ўзбекистон ифтихори” фахрий унвони таъсис этилди.

1998йил 28 август - “Эл-юрт ҳурмати” ордени таъсис этилди.

1999йил 7апрел -Тошкент Ислом Университети ташкил этилди.

1999йил 10 июн -Зулфия номидаги Давлат мукофоти таъсис этилди.

2000йил 30 август -“Жалолиддин Мангуберди” ордени таъсис этилди.

2001йил 17 август -“Матиз” русумли автомобилининг халқаро тақдимот

маросими бўлиб ўтди.

2001йил 21декабр -Шўртан газ- кимё мажмуи ишга тушди.

2002 йил 16 январ -Тошкент шаҳрида Халқаро Вестминстер университетини

ташкил этиш тўғрисида фармон чиқди.

2004 йил 29 август - “Фидокорона хизматлари учун” ордени таъсис этилди.

2005 йил 28 декабр -Тошкентнинг Мустақиллик майдонида “Бахтиёр она хайкали

очилди.

2006 йил 27 октябр - Қарши шахрининг 2700 йиллиги нишонланди.

2007 йил24 июн - “Универсиада-2007” спорт ўйинлари бзлиб ўтди.

2007йил 23 декабр -И.Каримов яна 7 йил муддатга Ўзбекистон Республикаси

Президенти этиб сайланди.

2008 йил 2 декабр - Навоий вилоятида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил

этилди.

2009 йил 28 август -Тошкент шаҳри марказида “Ўзбекистон” халқаро анжуманлар

саройи очилди.

2010 йил 12 январ -Тошкент шаҳрида “Ватанга қасамёд” ҳайкали очилди.


^ Байрам тадбирида китоб кўргазмалари тайёрлаш учун мавзулар

“Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан”

“Ватаним, қутлуғ тўйинг муборак”

“Мустақиллигимиз абадий бўлсин”

“Ватан – юракдаги жавоҳир”

“Ватан учун яшайлик”

“Ўзбекистон-Ватаним маним”

“Давлатимиз рамзларини ўрганамиз”

“Эл қудрати-чин қудрат”

“Бу ёруғ оламда Ватан биттадир”

“Ватан остонадан бошланар”

“Мустақиллик мадҳи болалар нигоҳида”

“Ўзбекистон- улкан имкониятлар мамлакати”


Ҳикмат-ибрат

Инсон тирик экан ўз ватани учун курашмоғи лозим.

^ Алишер Навоий.

Ҳар киши эл учун тортса агар ранж

Оқибат муяссар бўлар унга ганж!

Мажиддин Хавофий.

Ўтга киргил ватан шаъни учун, эътиқодинг ва севгинг учун.

^ Атойи.

Кимки эл ғамидадур сухансанж,

Анинг ҳар сўзи дунёда улуғ ганж.

Анбар Отин.

Ватан таркини бир нафас айлама,

Яна ранжи ғурбак ҳавас айлама.

^ Алишер Навоий.

Ватан менинг жону таним саждагоҳимдир, У менинг тўлин ойим, тинч

осмоним, иззатим, шарафим, Каъбам, қиблам хамда гўристонимдур.

^ Фитрат.

Мухаббат бобидаги барча тасаввурларимиз биргина “Ватан” сўзида

мужассамлашгандир.

Цицерон.

Ватан ҳаётга маъно-мазмун бахш этадиган табаррук маскандир. У

аждодлардан авлодларга қоладиган буюк мерос, энг азиз хотира.

^ Мақсуд Шайхзода.

Ватан дегани –фақат оталарнинг хоки қолган жой эмас, менинг учун

Ватан-одамни одам қилган жойдир.

Нозим Ҳикмат.

Маърифатли халқларнинг ҳақиқий жасорати ватан йўлида қурбон

бўлишга ҳозир эканликларида акс этади.

Г.Гегель

Юрт-кўнгил даштидир, юрт ганжу олтин,

Шу маскан бизга тахт, бизга уя.ин

^ Халима Худойбердиева.


Меҳринг билан яшаймиз, Ватан”

(Бошланғич синф ўвувчилари учун мусиқий байрам сценарийси)

Тадбир очиқ майдонда, ёки залда ўтказилишига мўлжалланган.

Ранг-баранг байроқчалар, ленталар, гуллар ва турли ҳил шарлар билан безатилган майдон ёки залда “Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан”, “Юртим сенга жоним фидо”, “Ватан учун яшайлик”, “Бу ёруғ оламда Ватан биттадир” сингари шиорлар илинган. Сахнада одатдагидай икки бошловчи (бир қиз ва бир ўғил бола) кириб келишади.

1-бошловчи:

Йигирма йил йўл босиб,

Маккага етган каби.

Юраклардан дард, алам,

Армонлар кетган каби.

2-бошловчи:

Ёхуд тинмай шунча йил

Ҳикмат қонин қазгандай.

Йигирма йил бир шоир

Шох асарин ёзгандай.

1-бошловчи:

Кул босган ўчоқлардан

Чиққан каби ўт- олов.

Қўли етмас чўққиларга

Қадалгандек туғ-ялов.

2-бошловчи:

Ёки эккан ниҳолинг

Айлангандек чинорга.

Номенг етиб боргандек

Олисдаги нигорга.

1-Бошловчи:

Йигирма йил –уфққа

Ташланган кўприк мисол.

Ва ёки чашминг узра

Саф тортган кипринг мисол.

2-Бошловчи:

Сарбон хаққи, нор хаққи,

Тоғдай баланд ор хаққи.

Шундай элнинг то абаад

Тўй қилишга бор хаққи.

^ Абдулла Орипов “Йигирма йил”


1-бошловчи (ўнг қўли кўксида):

Ассалому алайкум, хурматли меҳмонлар! Азиз ота-оналар! Мўътабар устозлар! Қадрли болажонлар истиқлол фарзандлари!

^ 2-бошловчи(қўлини кўксига қўйиб):

Барча барчангиз тадбиримизга хуш келибсиз!

Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган “Меҳринг билан яшаймиз, Ватан” деб номланган тантанали байрам кечамизни очиқ деб эълон қиламиз.

( Ўзбекистон Республикаси Давлат Мадхияси янграйди. Барча қатнашчилар ўрниларидан туриб жўрликда, қўллари кўксиларида мадхияни ижро этадилар).

Мадхия тугагандан сўнг жўшқин мусиқа садолари остида қоронғулик қаридан бир қиз хумо куши бўлиб учиб чиқади. Унинг ортидан: “Хумо қуши келди, хумо қуши келди” деб шовқин сурон билан бир тўп ўғил қизлар кириб келишади.

Хумо қуши сахна ўртасида тўхтайди. Болалар ёй шаклида сахнада тизилишиб турадилар.

Хумо қуши:

Қадрли болалар Мустақил Ўзбекистоннинг бахтли фарзандлари! Хурматли тадбир иштирокчилари! Хаммаларингизни энг улуғ ва энг азиз байрамимиз – Мустақиллигимизнинг 20 йиллиги билан табриклайман. Ўтган йигирма йил Ўзбекистон тарихида мисли кўрилмаган янгиланишлар ва ўзгаришлар даври бўлди. Давлат ва жамият хаётининг барча соҳаларида эришилаётган улкан натижалар маҳтарам Президентимиз Ислом Каримов раҳбарлигида танланган мустақил тараққиёт йўлининг тўғри эканлигини кўрсатмоқда. Юртимзда тинчлик ва барқарорлик, изчил иқтисодий-ижтимоий ривожланишнинг таъминлаш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини фаол ҳимоя қилиш, аҳоли фаровонлиги ва турмуш даражасини ошириш каби йўналишлар суверен давлатимизнинг адолатли ва инсонпарвар ички сиёсатида доимий устувор бўлиб келмоқда.


1-ўқувчи: Хумо қуши- бахт қуши,

Бобом, момом хохиши

Қўндинг халқим бошига

Мамнун шодон ҳар киши.

2-ўқувчи: Кулиб боқди истиқлол,

Кутар порлоқ истиқбол.

Қанотларинг тилломи?

Келтирдинг мангу иқбол.

3-ўқувчи: Бошда хумо қушимиз,

Изга қайтди хушимиз.

Тенглар ичра тенг бўлдик.

Кўзда севинч ёшимиз.

4-ўқувчи: Мустақиллик орзумиз,

Қисматдан хўп розимиз.

Бек юртнинг бекларимиз,

Яйрасин куй созимиз.


(Сўнг Мустақил Ўзбекистон ҳақида қўшиқ ва хумо куши иштирокида оммавий рақс ижро этилади. Сахнага бошловчилар чиқади)

1-бошловчи:

Барчангизга маълумки, Мустақиллик халқимизнинг орзуси эди. Нихоят, 1991 йил

31 август куни Тошкентда Олий Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида

Республика давлат мустақиллиги ҳақида баёнот қабул қилинди.

2-бошловчи:

1 сентябр Ўзбекистон Республикаси Мустақиллик куни деб эълон қилинди. Ушбу навбвтдан ташқари сессияда “Ўзбекистон Республикасининг Давлат Мустақиллиги асослари тўғрисида”ги қонун қабул қилинди.

1-бошловчи:

Ўзбекистон, онажон юртим! Ўзбекистон – қадим Туркистон! Тупроғингнинг ҳар гардида улуғлик бор, салобат бор. Сенинг ҳар бир тошу гиёхингда, қадим обидаларинг ҳар бир нақшида не-не тарихлар битилган.

2-бошловчи:

Не-не фарзандларинг сенга жонини фидо қилмаган! Не-не олам фотихлари қилич кўтариб келиб тупроғингдан мағлуб бўлиб кетмаган...


( шу ерда ўғил болалар ижросида харбий машқлар бажарилади)


1-бошловчи:

Ватаним, дунё сенга тиғ ўқталиб келганда, сен дунёга илму-маърифат нурини таратдинг. Фарзандларинг Ал-Хоразмий, Беруний, ибн Сино, Улуғбек, Алишер Навоий, Захириддин Мухаммад Бобур... уларнинг қай бирини айтай.

2-бошловчи:

Ислом оламида шу заминда туғилиб камолга етган бобокалонларимизни Ал-Термизий, Ал-Бухорий, Ал-Замашхарий, Хўжа Ахмад Яссавий, Баховуддин Нақшбанд, Марғилоний сингари даҳоларни берган юртни дунёнинг яна қайси бурчагида учратиш мумкин.

1-Бошловчи:

Шуниси эътиборга сазоворки истиқлол йилларида умумхалқ байрами мақомини олган “Мустақиллик куни” бугун Ўзбекистоннинг ҳар бир ҳудуди, шаҳар, қишлоқ ва овулларида, ҳар бир хонадонда катта тайёргарлик ва кўтаринкилик билан байрам қилинмоқда. Диллардаги қувонч ва шукрона, дуога шеъру ғазалга, куй ва қўшиқларга айланмоқда.


( сахнага ўқувчилар чиқиб буюк аждодларимиз ҳақида шеърлар ўқишади)

1-ўқувчи: Боболарим бор менинг,

Номи дунёга машхур.

Ибн Сино, Улуғбек,

Темур, Навоий, Бобур.

2-ўқувчи: Юртни севмоқ бизларга

Пайғамбардан меросдир.

Жўмардлик, бағри кенглик-

Ўзбек элига хосдир.

3-ўқувчи: Самарқанд осмонида порлаган юлдуз,

Темурий қавмида чатишган илдиз.

Юлдузингиз ёруғ сўнмагай ҳар гиз

Темурийлар насли бобом Улуғбек .

4-ўқувчи: Шеърият қасрининг буюк султони

Беш панжасин ёзиб инграр мағрур шеър

Тарифинга сиғмас ғазал, достони,

Эрксевар, халқпарвар бобом Алишер.

1-Бошловчи:

Мустақиллик туфайли ерларимиз ўз соҳибини, чинакам эгасини топди. Халқимиз орасида минглаб тадбиркорлар, фермерлар, мулкдорлар етишиб чиқди.

2-бошловчи:

Ўзлигим қайтди, ўзимга, ўзингдан ўргилай, мустаққиллик,

Беминнат ноним-насибам, тузингдан ўргилай, мустақиллик.

Юз тутда юртим жахонга, кўз очди юз йиллик орзуларим,

Озодлик хурлик аталган сўзингдан ўргилай, мустақиллик.


( Ўқувчилар шоир Жуманиёз Жабборовнинг “Истиқлол”номли шеърини ўқишади)


1-ўқувчи: Мустақиллик не демак,

Не демакдир истиқлол?

Буни билмоғинг керак,

Маъносини дилга сол.

2-ўқувчи: Ўз юртинг –ер, самоси.

Шахри гулшан маъвоси.

Тонгда эсган сабоси,

Тоғи, боғи, дарёси

Энди ўз молу мулкининг,

Ўз қўлингда ўз эркининг.

3-ўқувчи: Юртинг нурга беланиб,

Кўринмайдир кўзинга,

Барча олтин-гавхаринг,

Буюрсин-а ўзинга.

4-ўқувчи: Энди ўзингга боғлиқ,

Не экиб не ўрмоғинг.

Олқишлар сени борлиқ,

Зарур эрур билмоғинг.

5-ўқувчи: Ғуруринг солиб дилга,

Тезроқ улғай топ камол.

Эрка фарзандсан элга

Сеникидир истиқлол.

1-бошловчи:

Азиз болажонлар! Истиқлол сизу биздан фидоийликни, ватанпарварликни талаб этади. Бугун ўзини шу азиз юртнинг фарзанди деб билган ҳар бир ўғил қиз қалбида Ватанимизга юксак мухаббат, чуқур эҳтиром мужассам. Юраклари ғурур ва ифтиҳорга тўла тенгдошларимиз қалбларида келажакка ишонч, юртга саодат туйғулари жўш урмоқда.

2-бошловчи:

Мустақил давлатимизда бизлар учун барча шароитлар яратилган. Улардан унумли фойдаланайлик. Халқимизга хизмат қилиб, Ватанимизни кўз қорачиғидай асраш, Миллий қадрият ва анъаналаримизни хурмат қилиш, уларга садоқатли бўлиш ҳар биримизнинг қалбимиздан чуқур жой олсин. Зеро, Ватанимиз келажаги сизнинг, бизнинг қўлимизда.

1-бошловчи:

Шунинг билан Ўзбекистон Республикасининг мустақиллигининг 20 йиллигига бағишланган “Мустақиллик –буюк неъмат” деб номланган тадбиримиз ниҳоясига етди.

2-бошловчи:

Тадбиримизда иштирок этганингиз учун рахмат. Яна бир бор барчаларингизга мустақиллик байрами муборак бўлсин!


Фойдаланилган адабиётлар


1.Амир Темур . “Темур тузуклари”,Т., 1992й.

2. Аминов Б. Ҳикмат-ибрат. Т., “Маънавият”, 1998й.

3.Каримов И.А. Ватан саждагоҳ каби муқаддасдир.3-жилд “Ўзбекистон”,

1996й.

4. Каримов И.А. Тарихий хотирасиз келажак йўқ. Т., “Шарқ”,1998й.

5.Каримов И.А. Биз келажагимизни ўз қўлимиз билан қурамиз. Т.,

“Ўзбекистон”,7-жилд.,1999.

6. Махмудов Т. Мустақиллик ва маънавият. “Шарқ”, 2001й.

7. Миллий истиқлол Ғояси (асосий тушунча ва тамоиллар). Т.,

“Ўзбекистон”, 2001й.

8. ”Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газетасининг 2006й-15сони.



Похожие:

Республика болалар кутубхонаси Илмий-услубиёт ва мактаб ахборот ресурс марказлари мутахассисларини малакасини ошириш бўлими Буюк ва муқаддассан мустақил Ватан! iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика болалар кутубхонаси илмий-услубиёт ва ахборот ресурс марказлари мутахассисларини малакасини ошириш бўлими
Илмий-услубиёт ва мактаб армлари мутахасисларини малакасини ошириш бўлими томонидан тайёрланди
Республика болалар кутубхонаси Илмий-услубиёт ва мактаб ахборот ресурс марказлари мутахассисларини малакасини ошириш бўлими Буюк ва муқаддассан мустақил Ватан! iconРеспублика болалар кутубхонаси СЎнгги қЎНҒироқ садоси
Илмий-услубиёт ва мактаб армлари мутахасисларини малакасини ошириш бўлими томонидан тайёрланди
Республика болалар кутубхонаси Илмий-услубиёт ва мактаб ахборот ресурс марказлари мутахассисларини малакасини ошириш бўлими Буюк ва муқаддассан мустақил Ватан! iconКонституция-адолатнинг бош мезони
Илмий-услубиёт ва мактаб ахборт-ресурс марказлари мутаҳассисларини малакасини ошириш бўлими
Республика болалар кутубхонаси Илмий-услубиёт ва мактаб ахборот ресурс марказлари мутахассисларини малакасини ошириш бўлими Буюк ва муқаддассан мустақил Ватан! iconБуюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!
Бухоро вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида “Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” ташкилий –...
Республика болалар кутубхонаси Илмий-услубиёт ва мактаб ахборот ресурс марказлари мутахассисларини малакасини ошириш бўлими Буюк ва муқаддассан мустақил Ватан! iconАхборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари ишини ташкил қилиш (Ҳужжатлар тўплами)
Ушбу тўпламда ахборот-кутубхона ва ахборот-ресурс марказлари фаолиятини белгилаб берувчи меъёрий ҳужжатлар ҳамда ахборот, кутубхоначилик...
Республика болалар кутубхонаси Илмий-услубиёт ва мактаб ахборот ресурс марказлари мутахассисларини малакасини ошириш бўлими Буюк ва муқаддассан мустақил Ватан! iconИлмий-услубиёт ва мактаб арм мутаҳассисларини малакасини ошириш
Хусан,Заҳриддин Мухаммад Бобур асарларидаги ўтмишимиздан ҳикоя қилувчи воқеа ва ходисалар биз учун хамиша қимматлидир
Республика болалар кутубхонаси Илмий-услубиёт ва мактаб ахборот ресурс марказлари мутахассисларини малакасини ошириш бўлими Буюк ва муқаддассан мустақил Ватан! iconЎрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрлари малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти
Президентининг «Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида» ги 2006 йил 20 июндаги ПҚ-381-сонли...
Республика болалар кутубхонаси Илмий-услубиёт ва мактаб ахборот ресурс марказлари мутахассисларини малакасини ошириш бўлими Буюк ва муқаддассан мустақил Ватан! icon«Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!»
Бу йил истиқлолнинг шонли санасини – миллий мустақиллигимизнинг йигирма йиллигини баланд руҳ ва кўтаринки кайфият билан кутиб олишга...
Республика болалар кутубхонаси Илмий-услубиёт ва мактаб ахборот ресурс марказлари мутахассисларини малакасини ошириш бўлими Буюк ва муқаддассан мустақил Ватан! iconБуюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!” Пресс-релиз
Амир Темур хайрия жамғармаси раиси, Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон «Адолат» сдп сиёсий Кенгаши аъзоси Муҳаммад Али, жамғарманинг...
Республика болалар кутубхонаси Илмий-услубиёт ва мактаб ахборот ресурс марказлари мутахассисларини малакасини ошириш бўлими Буюк ва муқаддассан мустақил Ватан! iconПресс-релиз 2011 йил 20 август куни Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Марказий аппарати ташаббуси билан мамлакатимиз мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишланган "Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан" шиори остида тадбир ўтказилди.

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации