Документы



Санъат асарлари танқиди, таҳлили ва тарғиби icon

Санъат асарлари танқиди, таҳлили ва тарғиби

НазваниеСанъат асарлари танқиди, таҳлили ва тарғиби
Дата26.05.2013
Размер246.43 Kb.
ТипДокументы
скачать


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


Рўйхатга олинди Ўзбекистон Республикаси

№ _________ Олий ва ўрта махсус таълим

2008 йил «___» ___ вазирининг 2008 йил «___»

______ даги «___» -сонли

буйруғи билан тасдиқланган


САНЪАТ АСАРЛАРИ ТАНҚИДИ, ТАҲЛИЛИ ВА ТАРҒИБИ

(ижодий семинар)

фанининг

ЎҚУВ ДАСТУРИ




Билим соҳаси: 200000 -Гуманитар фанлар ва санъат


Талим соҳаси: 210000 -Санъат


Таълим йўналиши: 5210200 - Санъатшунослик (санъат

турлари бўйича)


Тошкент-2008


Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-методик бирлашмалари фаолиятини мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2008 йил «___» ______ даги «___» -сон мажлис баёни билан маъқулланган.


Фаннинг ўқув дастури Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида ишлаб чиқилди.


Тузувчи: Фатхуллаев Р.С.

«Халқаро маданий алоқалар ва санъатшунослик» кафедраси доценти



Тақризчи:


Абдураҳмонов И. - Маннон Уйғур номидаги Санъат институтининг доценти.


Фаннинг ўқув дастури Мирзо Улугбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университети Илмий-методик кенгашида тавсия қилинган (2008 йил «27» июндаги 9-сонли баённома).


Кириш


Ушбу дастур санъат асарларининг тараққиёти, халқ ва касбий ижод намуналари ҳамда тадқиқий тажрибаларни ўрганиш ва ўзлаштиришга қаратилган бўлиб, замонавий жамиятда санъат асарларининг ўрни ва истиқболига таъсири масалаларини қамрайди.


Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари


Санъат асарлари танқиди, таҳлили ва тарғиби (ижодий семинар) предметининг мақсади-талабаларнинг мазкур соҳада зарур билимларни эгаллашлари, маданий жараёнларни кўриб чиқишда таҳлилий фикр юритиш кўникмаларини ўосил қилишдан иборат.

Санъат асарларининг ўрни, хусусиятлари, жараёнлари ва шартларини илмий тадқиқ қилиш, бу масалани амалга тадбиқ этиш усулларини ишлаб чиқиш курс объекти ҳисобланади.

Предметнинг мақсади ва вазифалари талабаларда санъат асарларини таҳлил этиш, уларга баҳо бера олиш, танқидий муносабатда бўлиш каби кўникмаларни ўзлаштиришдан иборатдир.


^ Фан бўйича талабаларнинг билимга, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар


Санъат асарлари танқиди, таҳлили ва тарғиби (ижодий семинар) ўқув дастури бакалавриат йуналишидаги талабаларга санъатининг турли тарихий йуналиш даврларини, йўналиш ва услубларини, илмий тадқиқотлари ҳамда улар яратган асарларни урганишдек вазифаларни мақсад қилиб қўйган. Шу боис ҳам дастурдаги мавзулар санъат асарларининг қадимги замонлардан ҳозирги кунга қадар бўлган даврлари, уларнинг хусусиятлари ёритилиши, илғор халқ анъаналарнинг тарихий ривожланиш жараёнларини атрофлича таҳлил қилиш, таниқли санъатшуносларнинг миллий қадриятлар маданияти ривожидаги тутган ўрни, аҳамиятини ёритиб беришга қаратилган. Бу фан талабаларга:

-санъат асарлари тараққиётидаги ўрни ҳамда аҳамиятига тарихий ва эстетик баҳо бера олиш қобилиятини;

-дастурда кўрсатилган санъат асарлари бўйича материалларни ўрганиш ва уларни таҳлил қилиш ҳамда замонавий маданият ва санъат анъаналарини ҳаётда тадбиқ эта олиш, бу соҳадаги тарихий ва назарий билимларини сингдириш каби малака ва кўникмалар мажмуини шакллантиради .


^ Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги


«Санъат асарлари танқиди, таҳлили ва тарғиби (ижодий семинар)» фани 1 семестрлардан бошланиб 8- семестрга қадар ўқитилади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган умумкасбий фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.


^ Фанни ишлаб чиқаришдаги ўрни

Фанда бериладиган маълумотлар жаҳон меъморлик, тасвирий, амалий-безак санъати ва мусиқа меросини ўрганишда фойдали бўлади. Чунки замонавий жараёнга баҳо беришда санъат тарихи босиб ўтган йўлни, жараёнларни, оқим ва йўналишларни, алоҳида ижодкорлар ижодини ўрганиш катта аҳамият касб этади.


^ Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар


Талабаларнинг санъат асарлари танқиди, таҳлили ва тарғиби (ижодий семинар) фанини ўзлаштириш учун ўқишнинг илғор ва замонавий усуллардан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллар, виртуал стендлар ҳамда мусиқа ва тасвирий санъат намуналари ёзилган аудио ва видео кассеталаридан фойдаланилади. Маъруза, амалий дарсларда мос равишдаги илғор педагогик технологиялардан фойдаланилади.


Асосий кисм
Фаннинг назарий машгулотлари мазмуни


^ ИБТИДОИЙ ДАВР САНЪАТИ

Ибтидоий даврнинг асосий босқичлари. Инсонни дастлабки турмуш тарзи, кундалик турмушда ишлатадиган иш қуроллари. Қор ва қояларга ишланган деворий сурат ва бўртмалар ҳақида. Иш куролларини пайдо бўлиши тарихи. Ибтидоий даврнининг асосий босқичлари. Петроглиф ва бошка белгилар. Долмен, Менгр ва Кромлехлар. Ибтидоий санъатни ўрганишда археология фанининг тутган ўрни.

^ ҚАДИМГИ ШАРК САНЪАТИ

Олд Осиё мамлакатлари санъати

Икки дарё оралиғи халқлари санъати:

  1. Шумер санъати (мил.ав.ХХУП-ХХУ асрлар). Меъморчиликдаги лойихалар (Зиккуратлар). Хайкалтарошликдаги майда ҳайкал ва плиткалар.

  2. Аккад санъати (мил.ав.ХХ1У-ХХШ асрлар). Бўртмалар ва ҳайкаллар (Нарамсин стелласи; Саргон 1 ҳайкали).

  3. Шумер санъати (мил.ав. ХХШ-Х1 асрлар). Сиёсий аҳвол. Гудеанинг хукумронлик йиллари. Ҳайкалтарошликнинг ривожланиши (Гудеа ҳайкали).

  4. Бобил санъати (мил.ав.Х1Х-ХП асрлар). Меъморлик (Бобил шаҳри лойиҳаси). Гамурапи қонунлари битилган бўртма. Мари ёдгорликлари ҳақида.

  5. Хеттлар ва Митания санъати (мил.ав.ХУШ-УШ асрлар). Меъморлик (Хаттушаша ва Язиликоя ёдгорликлари; Капар шохининг саройи, Теёл халаф).

  6. Ассирия санъати (мил.ав.1Х-УП асрлар). Меъморлик: Дур Шаруккиндаги Саргон П саройи. Теёл Барсибдаги деворий суратлар. Майда ҳайкалтарошликнинг ривожланиши ҳақида.

  7. Янгибобил подшолиги санъати (мил.ав.УП-У1 асрлар). Сиёсий аҳвол. “Иштар дарвозаси” ҳақида. Мардукка багишланган ибодатхона. Бобил минораси .

^ ҚАДИМГИ МИСР

Миср санъатининг асосий даврлари, географияси ва иклим шароитлари. Жамиятдаги хукумрон тузум. Дин.

Сулолаларгача бўлган давр санъати (мил.ав.1У минг йиллик). Тураржойлар ва хунармандчилик. Нил вохасидаги кишиларнинг турмуш тарзи.

Кадимги подшолик даври санъати (мил.ав.3200-2400 йиллар). Меъморчилик: “мастаба”лар (Жосер макбараси; Гиза шахри пирамидалари). Хайкалтрошликда одам киёфасини тасвирлашда айрим конуниятлар. Гўрхоналардаги деворий суратларнинг мавзулар доираси.

Ўрта подшолик даври санъати (мил.ав.ХХ1-Х1Х асрнинг бошлари). Сиёсий ва иктисодий ахвол. Фива шахрининг мавкеи. Меъморлик: а) диний (Дейр-эл-Багридаги Ментухотеплар оилавий гўрхонаси). Хайкалтрошлик (Сенусрет 1 хайкали; Меирдаги “Папирус йигими” бўртмаси). Амалий-безак санъати.

Янги подшолик даври санъати. ХУП сулоллалар хукумронлик килган давр. Меъморлик (Фива шахридаги курилишлар; Карнак шахри ибодатхоналари; Дейр-эл-Бахридаги Хатшепсут ибодатхонаси). Майда хайкалтарошлик. Тасвирий санъат (Фивадаги Рехмир гўрхонасидаги “Маишат” деворий сурати).

Янги подшолик - Эхнатон ва унинг авлоди даври санъати (мил.авХУ-Х1У асрнинг бошлари). Якка худоликни жорий этилиши. Меъморлик (Ахетатон шахри лойихаси). хайкалтарошлик (Эхнатон даври бўртма ва хайкаллари). Тасвирий санъат (деворий суратларда подшони улуглаш).

Сўнгги давр санъати (мил.ав.Х1 аср-332 йиллар). Меъморлитк: Фива ва Таис шахарлари курилишлари. Амалий-безак санъати: заргарлик, теридан ишланган буюмлар ва суякдан аппликация килиш. Тасвирий санъатда реалистик портретларни пайдо бўлиши.

^ АНТИК САНЪАТ

Эгей санъати. Сиёсий ва иктисодий ахвол. Крит оролида олиб борилган кадимшунослик казилмалари. Амалий-безак санъати (Крит мухрлари). Меъморлик (Кносс саройи; Тиринфдаги сарой лойихаси). Дин. Атрей хазинаси. Тасвирий санъат (Агиа Триададаги деворий суратлар).

Кадимги Юнонистон санъати. Даври ва географияси. Кадимги юнон мифологияси. Адабиёт ва тасвирий санъат уйгунлиги. Юнон санъатини ахамияти.

1.Гомер даври санъати (мил.ав.ХП-УШ асрлар). Биринчи эпосларнинг пайдо бўлиши. Тасвирий санъатда шартли бадиий тилни шаклланиши. Хайкалтарошлик (Гомер даври майда хайкаллари мисолида).

2.Архаика даври санъати (мил.ав.УП-У1 асрлар). Полисларни шаклланиши. Меъморчилик (лойихаларини мураккаблашуви; устунлар системаси; Эфесдаги Артемида ва Олимпиядаги Гера ибодатхоналари). Амалий-безак санъати (вазаларнинг турлари: кизил ва кора фигурали вазалар ва уларнинг марказлари). хайкалтарошлик: бўртмалар ва думалок хайкаллар.

3.Классика даври санъати (мил.ав. У асрнинг бошлари-1У асрнинг ўрталари). Санъатни тараккий этиши. Меъморлик (Пестумдаги Посейдон ибодатхонаси; Олимпиядаги Зевс ибодатхонаси; Афина Акрополи). Меъморлик ва хайкалтарошликнинг уйгунлиги. Хайкалтарошлик (Фидий, Поликлет, Скопас ва Лесип ижоди). Галикарнас гўрхонаси.

Кадимги Рим санъати. Этрусклар санъати. Меъморлик а) диний: (Гўрхоналар; Август даври курилишлари; Арка; Пентеон) б) дунёвий: (Колизей; Помпея шахри лойихаси; Траян, Август ва Цезар форумлари.). Хайкалтрошлик ва амалий-безак санъати. Рим вилоятларидаги санъат (мил.П-Ш асрлар). Меъморлик (Баалбек мажмуаси; Баалбекдаги думалок ибодатхона).

Милодий Ш-1У асрларда Рим салтанати санъати. Меъморлик: а) дунёвий (Каракалла термалари; Сплитдаги Диолектиан саройи); б) диний (Максенция базиликаси). Шимолий кора денгизи сохилидаги вилоятлар санъати.

Эллинистик санъат

Эллинистик маданият географияси. Санъатда юзага келган айрим янгиликлар хусусида. Меъморлик: а) дунёвий (Делос оролидаги уй лойихаси;. Фарос маёхи; Милетдаги Булевтерий). Б) диний: (Пергам акрополи; Зевс алтари).


^ ЎРТА АСРЛАРДА ГАРБИЙ ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИ САНЪАТИ

Илк христианлик даври санъати Гарб мамлатларининг ўрта асрлардаги тарихий шароитлари хусусида. Илк христианлик даври Рим салтанати билан боглик. Курснинг географик майдони ва хронологияси. Адабиётларнинг шархи. Илк xpиcтанлик даврининг бошланиши ва унинг сабаблари. Христиан динининг пайдо бўлиши ва уни таркалиши. Катакомбалар - христианларни ўзаро йигиладиган яширин панохлари. Илк христианлик даври санъати ва унинг икки асосий даври: Xристиан дини таъкиб остига олинган даврдага санъат. Асосан катакомбалар билан боглик. Деворий суратлар хакида. Илк даврда рамзий тил устун бўлган. Динни, пайгамбар ва унинг издошларини - инжилчиларни рамзий киёфада тасвирлашган. Оранта - рух. Христиан дини империянинг расмий дини деб, кабул килингандан кейинги даврлар санъати. Черковларнинг курилиши. Диний кўлёзмаларни ишланиши. Черковларни лойихалари ва ички безаклари хусусида. Тасвирий мавзуларни танлаш аа уларни черковларнинг ичида тасвирланиш тартибини белигилаш.
^

Византия санъати


Византия санъатининг тўрт асосий даврлари:

1-давр: У-УП асрлар. Дунёвий меъморчилик (мудофаа деворлари; илк отчопарларни куриш). Диний курилишлар (черковлар, базиликалар). Уларнинг лойихаси (авлиё Софья ибодатхонаси, Константинопол). У1 асрдан бошлаб гумбазли базиликаларни курилиши (авлиё Ирина ибодатхонаси). Равенна шахридаги курилишлар (Галла Плацидии гўрхонаси, Сант-Апполинаре Нуова, Сант Апполинаре ин Классе базиликалари, Сан Виталье ибодатхонаси, Серги ва Вакх ибодатхонаси). Тасвирий санъат (Сан Виталье мозаикалари; Успения ибодатхонаси мозаикалари, Никея; Кастельсеприодаги ибодатхонанинг деворий суратлари; Фессалоникадаги Дмитрий ибодатхонаси мозаикалари). Хайкалтарошлик ва амалий-безак санъати (Равенна ибодатхоналарининг бўртма ва ички безаклари мисолида).

Иконаларга карши харакат даврида Византия санъати

УП асрнинг охири - 1Х аср.

Иконаларга каршиликнинг сабаблари. Скрипторийлар фаолияти ("Хлудовский псальтўри”). "Македон уйгониши даврининг бошланиши.
^

1Х-Х асраларда Византия санъати


Меъморчилик: “крестовообразнўй” ибодатхоналарни куриш. Плинф услуби. Ибодатхонанинг ички куринишларининг фалсафий маънолари. 1Х асрда монастўрлар курилишининг авж олиши. Тасвирий санъат: ибодатхоналардаги деворий суратлар мавзуси ва жойлаштирилиши. Махобатли рангтасвир (Дафнадаги ибодатхона мозаикалар, 1Х аср; Фокидадаги Хозиос Лукас мозаикалари). Иконалар (Авлиё Георгий, Владимир Бибимарями иконалари). Амалий-безак саньати (заргарлик, матога гул босиш, фил суягидан реликварийлар ясаш; кутилар, диптихлар). "Перигоротичая эмаль" услуби.
^

Комнинлар даврида Византия санъати


(Х1-ХП АСРЛАР)

Меъморлик: а) динийий (ибодатхоналар, монастўрлар) Триконхли (уч апсидали) ибодатхоналарни вужудга келиши. Тасвирий санъат (ибодатхоналарнинг ички деворий суратлари, мозаикалари, крипталардаги деворий суратлар). Константинопол мактаби («Монах Яковнинг тўплами”; “Иоан Златоуст” кўлёзмалари (Х1 аср, Париж, Миллий кутубхона).
^

ХШ-ХУ асрларда Византия санъати


1-давр. ХШ асрнинг бошларидан - 1261 йилгача.

2-давр. 1261 йилдан - 1453 йилгача.

Меъморлик: а) диний монастўри, Константинополь; Апостолларга атаб курилган ибодатхона, Фессалоника; Софья ибодатхонаси, Трапезунта). Тасвирий санъат (Иоан Кантакузин асарига ишланган тасвирлар). Амалий-безак санъати: кумушдан ишланган идишлар. Улардаги накш ва тасвирлар хакида.
^

РОМАН ДАВРИГАЧА БЎЛГАН ДАВР


Остготлар ва лангобардлар санъати.

Теодарих даври ибодатхона ва гўрхоналари (Сант-Апполинарие Нуово ва Сант Апполинарие ин Классе ибодатхоналари, Равенна; Теодорих макбараси; ибодатхоналарда крипталарни курилиши).
^

Каролинглар даври санъати


УШ асрнинг иккинчи ярми - 1Х аср санъати. Карл 1 даври. Санъатни дин билан богликлиги. Меъморлик: а) дунёвий (Пфальцлар; Бург – Гарбий лагерлар; Часовньялар). б) диний (Карл 1 капелласи, Ахен; Фульда шахридаги черков). Вествергларнинг курилишлари. Деворий суратларда “Страшний суд” каби янги мавзуларни пайдо бўлиши. хайкалтарошликнинг инкирози (Карл 1 “чавандоз” киёфасидаги дастгохли хайкали ва авлиё Ирина хайкали).
^

РОМАН ДАВРИ


Роман асрининг икки асосий даври:

1-давр. Х-Х1 асрнинг биринчи ярми - шаклланиш даври;

2-давр. Х1 асрнинг иккинчи ярми – ХП асрлар. Меъморлик: а) дунёвий (донжонлар курилиши; диамбулаторий ва венецкапеллалар). Биноларни ташки томондан хайкаллар, ички томондан деворий сурат билан безаш. Тасвирий санъат: деворий суратларни ишланиш услуби ва мавзу доираси. Хайкалтарошлик: бўртмаларнинг роман асри санъатидаги ўрни. Роман асри санъатининг бешта мактаби: Франция, Германия, Италия, Англия ва Испания.
^

ГОТИКА ДАВРИ


Европанинг ХШ асрдаги сиёсий ва иктисодий ахволи. Шахарларнинг ягона план асосида курилиши ва унинг марказида черков ва ратушанинг курилиши. Меъморчиликдаги янги конструкциялар. Черков курилишини янада мустахкамланиши ва унинг асосий элементлари.


^ УЙГОНИШ ДАВРИ

1. Уйгониш даврига умумий характеристика. Бу даврни Европа санъати ривожида тутган ўрни ва ахамияти. Адабиётлар шархи.


2. Италия санъати. Проторенессанс-илк Уйгониш даври санъати: меъморлик, тасвирий ва амалий-безак санъати. Санъат асарларига гуманистик гояларни сингдирилиши.

3. Юкори Уйгониш даврида Италия санъати: меъморлик, тасвирий ва амалий-безак санъати. Манеризм. Тоскана вилояти – Флоренция, Венеция санъати. Рим санъати.


4. ХУ-ХУ1 асрларда Испания санъати: меъморлик, тасвирий ва амалий-безак санъати. Меъморликнинг тараккий этмаганининг сабаблари. Рангтасвирда Нидерландия мактабининг таъсири .


5. ХУ-ХУ1 асрларда Нидерландия санъати: меъморлик, тасвирий ва амалий-безак санъати. Меъморликда сўнгги готика даври анъаналарини сакланиши. Рангтасвирда дунёвий мавзуларни диний мавзулардан устунлиги.


6. ХУ-ХУ1 асрларда Германия санъати: меъморлик, тасвирий ва амалий-безак санъати. Меъморликда готика анъаналарини саклаб колиниши. Немис гравюраси. Хайкалтарошликда диний мавзуларни давом этиши.


БАРОККО

7. ХУП асрда Италия меъморлиги, тасвирий ва амалий-безак санъати. Болонья Бадиий академияси фаолияти. Амалий-безак санъатида Шарк мамлакатлари санъатининг таъсири.


8. ХУП асрда Испания меъморлиги, тасвирий ва амалий-безак санъати. Меъморликда махаллий ва Шарк курилишларидаги анъаналарнинг уйгунлиги. Палатереско услуби. Рангтасвирдаги жанрлар. Хайкалтарошликдаги мактаблар ва «ретабло» услуби. Амалий-безак санъати: шпалер, мебел, кандакорлик, тўкимачилик ва б.


9. ХУП асрда Фландрия ва Голландия меъморий, тасвирий ва амалий-безак санъати. курилишларда янгиликларни кўзга ташланмаганлиги сабаби. Рангтасвирнинг ривожланиши.


РОКОКО

10. ХУШ асрда Италия, Франция, Англия, Россия, Германия тасвирий ва амалий-безак санъати. Рангтасвирдаги жанрлар: портрет, манзара, маиший ва б. Меъморликдаги ампир стили. Дунёвий курилишларни авж олиши.

11. Х1Х асрдаги ориенталистлар, импрессонизстлар, фовистлар, неоклассицистлар.


МОДЕРН

12. ХХ асрда Франция, Англия, Белгия, Голландия, ГДР, ГФР, Америка меъморий, тасвирий ва амалий-безак санъати. Модерн услубининг пайдо бўлиши ва жахон санъатига кўрсатган таъсири.


Қадимги давр мусиқа маданияти.

Ибтидоий жамоа тузуми даврида мусиқанинг пайдо бўлиши. Умумий шарҲ. Мусиқа - инсоният эришган тараққиётни акс эттирувчи кўзгу. ОҲанг жиҲатидан ривожланган мусиқа чуқур туйғулар ва фикрлар ифодаси. Мусиқий тизимларнинг вужудга келиши. Мусиқий чолғуларнинг такомиллашуви. Нота ёзувининг ихтиро этилиши. Мавзулар, жанрлар ва образлар доирасининг кенгайиши. Кўҳна маданий учоқлар. Кўҳна мусиқий маданиятлар.


^ Шарқ ва Ўрта ер денгизи мамлакатларининг қадимий

мусиқа маданияти.

Ибтидоий жамоа тузумидан мулдорчилик тузумига ўтиш. Қадимги Шарқ тамаддунининг аҳамияти. Қадимги Шарқ мамлакатлари ижтимоий-сиёсий тузуми шароитида маданият ва санъатнинг ривожланиши.

Қадимги Миср. Халқ мусиқий-шеърий санъати. Сарой ва эҳром мусиқий-шеърий санъати. Қадимги Миср драма-мистериялар. Оммавий маросимларда мусиқанинг ўрни. Мусиқий чолғулар.

Шумер-Бобил мусиқа маданияти. Мусиқий-шеърий санъатнинг ижтимоий ҳаётдаги роли. Сарой ва эҳром мусиқаси. Халқ мусиқаси. Эпос билан боғлиқ драматик томошалар.

Қадимги Хитой мусиқа маданияти. Мусиқанинг ижтимоий ҳаётдаги мавқеъи Хитой халқ мусиқаси. Хитой мусиқасининг хусусиятлари. Сарой ва эҳром мусиқаси. Пентатоника. Мусиқий чолғулар. Қадимги Хитой тарихий-фалсафий манбаларида мусиқа масалалари.

Қадимги Ҳиндистон мусиқа маданияти. Фольклор (қаҳрамонлик эпоси). Касбий мусиқа. Лирика. Мусиқали театр. Сарой ва эҳром мусиқаси. Қадимги Ҳинд мусиқасининг хусусиятлари. Нотация. «Шрути тизими». Мусиқий чолғулар. Қадимги Шарқ мусиқасига хос умумий жиҳатлар.


^ Антик дунё (Қадимги Юнонистон ва Рим)

мусиқа маданияти.

Қадимги юнон бадиий маданиятининг хусусиятлари. Қадимги юной мусиқа-поэтик маданияти манбалари. Гомер даври мусиқий-поэтик маданияти. Мавжуд нота ёдгорликларининг таърифи. Бадиий ижодиётнинг асосий шакллари: мифология, уйинлар, театр, лирика (хор, якка ашула). «Сатир» драмаси ва хороводли комедия. Эллинистик давр мусиқа маданияти.

Қадимги Рим маданиятининг умумий таърифи. Мусиқанинг ижтимоий ҳаётдаги мавеъи. Пантомим. Рим империяси мусиқа маданияти марказлари.

Антик мусиқий маданият хусусиятлари. Антик дунё мутафаккирлари асарларида мусиқа эстетикаси ва назарияси. Мусиқий тизимлар. Антик мусиқа маданиятнинг санъатининг кейинги тараққиётига таъсири.


Ўрта асрлар мусиқа санъати.

Умумий шарҳ. Феодализм давридаги Оврупонинг ижтимоий, маданий ва бадиий ҳаётига умумий тавсиф. Ўрта аср адабий обидалари. Мусиқа санъати ривожланишида черковнинг аҳамияти. Мусиқа санъатининг черковдаги ўрни. Григориан хорали. Гимнлар. Мессаларнинг келиб чиқиши. Мазкур давр халқ мусиқаси, унинг ­ғоявий-образли мазмуни. Ўрта аср шароитида халқ мусиқаси ижрочилари. Трубадурлар, труверлар, миннизингерлар ижоди, шакл ва жанрлари.


^ Уйғониш даври мусиқа санъати.

Оврупо уйғониш даври ижтимоий-сиёсий ва маданий ҳаётининг зига хос хусусиятлари. Уйғониш даври мусиқа санъатига хос жиҳатлар. Миллий мусиқа мактабларининг шаклланиши. Уйғониш давридаги мусиқий-назарий ва мусиқий-эстетик қарашлар. Италия, Фарангистон, Испания, Нидерландия, Олмония, Чехия ва Польша каби мамлакатларнинг ижтимоий ҳаётида мусиқанинг ўрни. Мазкур даврда ижтимоий фикр, фан, адабиёт ва санъатнинг юксалиши. Композиторлар ижодидаги мавзу ва образлар. Уйғониш даври мусиқа жанрлари таснифи.


^ XVII аср охири - XVIII аср бошларида опера санъати.

XVII аср охири XVIII аср бошларида янги жанр ва шаклларнинг пайдо бўлиши ва ривожланиши. Мажор-минор системаси, гомофон-гармоник услубларнинг қарор топиши. XVII асрнинг охири XVIII асрнинг бошларида опера яралишининг эстетик асослари. Мусиқий театрнинг ривожланиши. Италия (Флоренциядаги Барии тугараги, Венецияда К. Монтеверди ижоди, Неаполитанда А. Скарлатти ижоди), Фарангистон (Ж. Б. Люлли ва Ж. Ф. Рама ижодлари), Англия (Перселл ва Д. Пепуш ижоди), Олмония (Г. Шютц ижоди, Гамбург мактаби) каби мамлакатларда опера мактабларининг мусиқий қарашлари.


^ XVII аср охири - XVIII аср бошларида чолғу мусиқаси

санъати.

XVII аср охири XVIII аср бошларида миллий чолғу мусиқа мактабларининг ривожланиши, умумий қонуниятларининг тавсифи. Чолғу мусиқаси тараққиётининг асосий босқичлари. Италия (Ж. Фрескобальди, А. Корелли, Д. Тартини, А. Вивальди, А. Скарлатти ижоди), француз (Ф. Куперен, Ж. Ф. Рама), инглиз (У. Берд), олмон (Д. Букстехуде) чолғу мусиқа мактабларига хос асосий жанр ва шакллар.

Г. Ф. Гендель (1685-1759) - XVIII асрнинг буюк композитори. Ижодий йўли. Мусиқий тилининг ўзига хос жиҳатлари. Гендель ижодида опера ва ораториянинг тутган ўрни. «Самсон» (1743) ораторияси. Чолғу мусиқаси. Гендель ижодининг тарихий аҳамияти.

И. С. Бах (1685-1750) - буюк алмон классик композитори. Ижодий йўли. Мусиқасининг ғоявий-образли, фалсафий мазмуни. Бах асарларида ислоҳотчилик нишоналари. Бахнинг вокал чолғу ижоди (Н-moll Мессаси). Орган мусиқаси (Хорал прелюдиялари). Клавир мусиқаси (токката, фантазия, сюита, концерт). Бах ижодида кичик полифоник туркум («Яхши темперацияланган клавир»). Бах ижодининг тарихий аҳамияти.

К. В. Глюк (1714-1787) ижоди. Глюк опера ислоҳотининг ижтимоий ва ғоявий асослари. Унинг Оврупо опера санъати йўналишлари ва ўзаро курашдаги ўрни. Глюк ислоҳотининг тарихий аҳамияти. Опера ислоҳотининг принциплари: либреттога муносабат, сўз ва мусиқа нисбати, мусиқали драматургия мусиқа билан драматик ҳаракат қоришмаси сифатида. Оврупо мусиқали театрининг ривожланишида Глюк мусиқали драмаларининг аҳамияти.


^ Вена классик мактаби.

Демократик концерт тажрибасининг қарор топиши. Концерт ташкилотларининг пойдо бўлиши. XVIII аср иккинчи ярмида Австрия чолғу мусиқаси. Вена йирик мусиқа маркази, Классик симфонизмнинг юзага келиши ва қарор топиши. Симфониянинг тузилиш негизлари. Сонатали-симфоник туркумнинг тузилиши. Симфоник оркестрнинг шаклланиши ва сонатали-симфоник жанрларнинг турли миллий маданият шароитларида шаклланиши. Вена классик мактабининг тарихий аҳамияти.

И. Гайдн (1732-1809) - Вена классик мактабининг ёрқин намояндаси. Композиторнинг классик соната во симфониянинг ривожидаги роли. Гайдн ижодий меросининг умумий тавсифи. Халқ маиший манбалари олмон, австрия, венгр, чех фольклори билан алоқаси. Мусиқасининг образли хусусиятлари, жанр жиҳатдан хилма-хиллиги. Гайдн симфоник услубининг тавсифи. Унинг дастурли симфонизми («Тонг», «Оқшом» силлфониялари, «Париж» ва «Лондон» симфониялари туркуми). Композиторннинг оратория ижоди («Йил фасллари» ораторияси). Ижодида квартет ва соната классик шаклларининг қарор топиши. Гайдн ижодининг тарихий аҳамияти.

В. А. Моцарт (1756-1781) – мусиқа маданиятининг даҳо ижодкорларидан. Моцартнинг ижодий йўли: даврлар. Ижодий меросига умумий тавсиф. Моцарт мусиқасининг услубий хусусиятлари. Ижодий меросининг жанр жиҳатдан хилма-хиллиги. Сонатали-симфоник туркимнинг ривожланишида Моцарт ижодининг аҳамияти. Моцартнинг симфоник ижоди (№40,41 «Юпитер» симфониялари мисолида). Моцартнинг опера ижоди («Фигаронинг уйланиши», «Сеҳрли най»). Моцарт ижодида кантата-оратория жанрлари («Реквием»). Моцарт ижодида квартет, соната ва концерт шакллари. Моцарт ижодининг тарихий аҳамияти.

Л. Бетховен (1770-1827) - жаҳон мусиқа маданиятининг буюк ҳодисаларидан бири. Бетховен дунёқарашининг шаклланишида озодлик ҳаракатининг ўрни. Ижодининг ижтимоий-фалсафий асослари, гражданлик мавзуси. Бетховен мусиқасида ворислик ва новаторлик. Композиторнинг ижодий йўли: даврлар. Асарларига тавсиф. Сонатали-симфоник туркумнинг ривожланишида Бетховеннинг аҳамияти. Симфоник ижоди: ислоҳотчилик белгилари; драматургия, шакл, мусиқа тилининг ўзига хослиги. Фортепиано сонаталари. Композиторнинг опера ва вокал ижоди. Бетховен ижодининг оламшумул аҳамияти.


^ Амалий машғулотларни ташкил этиш

бўйича кўрсатма ва тавсиялар

Амалий машғулотларни ташкил қилишда энг аввало рангли репродукциялар ва CD-диклари, видеокассеталар, грампластинкалар таъминотига алоҳида эътибор қаратилади. Чунки фанда бериладиган билимларни юқорида келтирилган материалларсиз мустаҳкамлаб бўлмайди.


Амалий машгулотларда талабалар тасвирий санъат фани асосини урганадилар.

Амалий машғулотларнинг тахминий тавсия этиладиган мавзулар:


1. Ибтидоий давр санъати

2. Олд Осиё мамлакатлари санъати

3. Кадимги Миср санъати: кадимги ва ўрта подшолик

4. Кадимги Миср санъати: янги подшолик. Сўнгги давр

5. Эгей санъати

6. Эллинистик санъати

7. Илк христианлик даври санъати

8. Остготлар ва лангобардлар санъати

9. Роман ва Готика асри санъати

10. Уйгониш даврига умумий характеристика

11. Италия санъати. Проторенессанс

12. Юкори Уйгониш даврида Италия санъати

13. ХУ-ХУ1 асрларда Испания санъати

14. ХУ-ХУ1 асрларда Нидерландия санъати

15. ХУ-ХУ1 асрларда Германия санъати

16. ХУП асрда Италия меъморлиги, тасвирий ва амалий-безак санъати

17. ХУП асрда Испания меъморлиги, тасвирий ва амалий-безак санъати

18. ХУП асрда Фландрия ва Голландия меъморий, тасвирий ва амалий-безак санъати

19. ХУШ асрда Италия, Франция, Англия, Россия, Германия тасвирий ва амалий-безак санъати

20.Х1Х асрдаги ориенталистлар, импрессонизстлар, фовистлар, неоклассицистлар

21.ХХ асрда модерн услубининг пайдо бўлиши ва жахон санъатига кўрсатган таъсири

22.Халқ мусиқаси, анъанавий мусиқа, композиторлик ижоди таснифи.

23.Жанрлар, шакллар, кўп овозлилик тушунчаларини таҳлил этиш.

24.Мусиқада муаллифлик тушунчаси.

25.Орландо Лассо, Палестрина ижоди.

26.Чолғу мусиқасининг умумий қонуниятлари, созлар тараққиёти.

27.Опера жанрининг турлари-опера-seria, opera-buffa.

28.И.С. Бахнинг клавир, орган созлари учун яратган асарлари таҳлили.

29.Г.Ф.Гендельнинг «Самсон» ораторияси, concerto-grosso асарлари таҳлили.

30.К.В.Глюк опера ислоҲати «Орфей» операси мисолида.

31.Й.Гайдн симфониялари, фортепиано сонаталари таҳлили.

32.В.А.Моцарт симфониялари, опералари таҳлили.

33.Л.В.Бетховеннинг №5,9 симфониялари.

34.ХVII аср чолғу мусиқаси.

35.Миллий чолғу мусиқа мактабларининг ривожланиши

36.Мажор-минор тизими.

37. Гаммофонгармоник услубнинг қарор топиши.

38.ХVII асрда опера мактабларининг юзага келиши.

39.Мусиқий театрнинг ривожланиши.

40.Опера яратилишининг эстетик асослари.

41.И.С.Бах (1685-1750) мусиқасининг ғоявий-образли, фалсафий мазмуни.

42.Бах асарларида ислоҳатчилик нишонлари.

^

Мустақил ишнинг ташкил этишнинг шакли ва мазмуни



Талаба мустақил ишни тайёрлашда фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:

дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;

махсус адабиётлар бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

Тавсия этилаётган мустақил ишлар:


  1. Ўзбекистон давлат санъат музейининг «Гарбий Европа тасвирий ва амалий-безак санъати» экспозициясини томоша килиш.

  2. Тошкент шахридаги Ўзбекистон Фанлар академияси Фундаментал кутубхонаси, А.Навоий номидаги Ўзбекистон давлат Миллий кутубхонаси, М.Улугбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети, К.Бехзод номидаги рассомлик ва дизайн Миллий институти, Санъатшунослик илмий-тадкикот институти кутубхоналари фондларидаги Гарбий Европа тасвирий ва амалий-безак санъатига оид материаллар билан танишиш.

  3. Интернет тармокидан Гарбий Европа тасвирий ва амалий-безак санъатига багишланган сайтларни топиш ва уларни мунтаззам кузатиб бориш.

  4. ТВ ва радио тўлкинларида Гарбий Европа тасвирий ва амалий-безак санъатига багишланган кўрсатув ва эшиттиришларни кузатиш ва тахлил килиш.

  5. Жахоннинг йирик музейларида Гарбий Европа тасвирий ва амалий-безак санъатига оид янги кўргазмалар хакида маълумот тўплаш.


^ Дастурнинг информацион-услубий таъминоти


Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий методлари, педагогик ва ахборот-комуникация технологиялар қўлланиши назарда тутилган.

Тасвирий санъат фанининг ҳозирги аҳволи ва тарихига тегишли маъруза дарсларида замонавий технологиялар ёрдамида замонавий экспедиция материаллари ва изланишларини видео ва кўргазмали воситалар асосида намойиш қилиш ва эшиттириш;

гуруҳли фикрлаш, ақлий ҳужум педагогик технологияларни қўллаш назарда тутилади.


Фойдаланилган асосий дарсликлар ва

ўқув қўлланмалар рўйхати


  1. С.Булатов. Рангшунослик. Т., Ўзбекистон фай-лар миллий жамияти. 2009.

  2. Т.Турсунов. Ака Бухор. Т., Янги аср авлоди. 2007.

3.Пугаченкова Г. Среднеазиатские миниатюри. Т., Шарқ. 1997.

4.Д.Асқарова, М.Мирюсупова. Кичик меъморий шакллар. Т., Турон-иқбол, 2005.

5. Санъат асарлари танқиди ва таҳлили. М.А.Ҳамидова. Т., 2009.
^
Кўшимча адабиётлар


6.Алексеева Т.В. Боровиковский. – М.,1960.

7.Алпатов М. Архитектура ансамбля Версаля. – М.,1940.

8.Алпатов М.В. Коро. – М.-Л.,1936.

9.Алпатов М.В. Питер Брейгель. – М.,1933.

10.Алпатов М.В. Сикстинская мадонна Рафаэля. // Ж.Искусство. – М.,1954. - №3.

11.Антонова И.А. Венецианская живопись эрохи Возрождения. Альбом. – М.,1956.

12.Антонова И.А. Веронезе. – М.,1957.

13.Аркин Д. Архитектура эпохи французской буржуазной революции. – М.,1940.

14.Аркин Д. Париж. Архитектурние ансамбли города. – М.,1937.

15.Аркин Д. Растрелли. – М.,1964.

16.Лазарев В. Пьеро дела Франческа. // Ж.Искусство. – М.,1940. - №1.

17.Лазарев В. Ян Вермеер Дельфтский. – М.,1933.

18.Лазарев В.Н. Шарден. – М.,1947.

19.Лактионов А., Винер А. Техника живописи Ван Эйков. // Ж.Искусство. – М,1961.- №12.

20.Эстетические очерки. М., Музика. 1967.

21.Ю.А.Бахрушин. История русского балета. М., 1977.

22.Л.Михеева. В мире оперетте. Л., 1982.

23.Музикальная эстетика Франции второй половани ХIХ в, М., 1954.

24.И.Белза. История чешской музикальной культури. М., 1959.

25.Левашёва. Эдвард Григ. М. 1975.




Похожие:

Санъат асарлари танқиди, таҳлили ва тарғиби iconРеспублика “Санъат –ғунчалари”кўрик танловида ҳар бир чолғулар бўйича мажбурий ижро этиладиган асарлар рўйхати. Флейта (кичик гурух) i-тур Ўзб бастакорлари асарлари (Ихтиёрий) Моцарт «Allegretto»
Моцарт «Allegretto» «Волшебная флейта» операсидан ёки И. С. Бах «Сицилиана» Соль –минор
Санъат асарлари танқиди, таҳлили ва тарғиби icon«Тасвирий санъат ашёларини тайёрлаш»
Курснинг вазифаси: талабаларга тасвирий санъат ашёларни тайёрлаш, санъатнинг тараққиёти ҳақида билимлар бериш, тасвирий санъат асарларининг...
Санъат асарлари танқиди, таҳлили ва тарғиби iconКриптографик калитларни тақсимлаш усуллари таҳлили ва таснифи М. Х. Назарова, О. П. Ахмедова «unicon. Uz»
...
Санъат асарлари танқиди, таҳлили ва тарғиби iconҚиёсий таҳлили Д. Т. Собирова («unicon. Uz» дук, тату магистранти)
Ушбу мақолада мавжуд электрон рақамли имзо алгоритмларининг таснифи ва уларнинг қиёсий таҳлили келтирилган. Электрон рақамли имзо...
Санъат асарлари танқиди, таҳлили ва тарғиби iconДокументы
1. /Президен асарлари махсус курси (web)/1 (32.1 буйрук).doc
2. /Президен...

Санъат асарлари танқиди, таҳлили ва тарғиби iconЖамоавий электрон рақамли имзони шакллантириш ва ҳақиқийлигини текшириш усулларининг қиёсий таҳлили П. Ф. Хасанов, О. П. Ахмедова, О. Д. Нуриддинов «unicon. Uz»
Мақолада жамоавий электрон рақамли имзони шакллантириш ва уларни ҳақиқийликка текшириш усулларининг қиёсий таҳлили, протоколларга...
Санъат асарлари танқиди, таҳлили ва тарғиби iconДокументы
1. /бола асарлари ижроси.doc
Санъат асарлари танқиди, таҳлили ва тарғиби iconДокументы
1. /Президент асарлари савол-жавоблар.doc
Санъат асарлари танқиди, таҳлили ва тарғиби iconДокументы
1. /Фенимор Купер асарлари таржималарида услубий воситаларнинг берилиши муаммоси.doc
Санъат асарлари танқиди, таҳлили ва тарғиби iconПресс-релиз V "навқирон ўзбекистон" анъанавий ва замонавий санъат фестивали доирасидаги "шеърият кечаси"
Навқирон ўзбекистон” анъанавий ва замонавий санъат фестивали доирасидаги “шеърият кечаси”
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации