Документы



Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини режалаштириш тошкент – 2011 йил icon

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини режалаштириш тошкент – 2011 йил

НазваниеЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини режалаштириш тошкент – 2011 йил
Дата07.06.2013
Размер117.08 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

МАКТАБГАЧА МУАССАСАЛАР ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ РЕСПУБЛИКА ЎҚУВ-МЕТОДИКА МАРКАЗИ


МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА

ТАЪЛИМ-ТАРБИЯ ЖАРАЁНИНИ РЕЖАЛАШТИРИШ


ТОШКЕНТ – 2011 ЙИЛ


Мазкур методик тавсия мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари учун амалий ёрдам сифатида тавсия этилмоқда.

Методик тавсияда мактабгача таълим муассасаларда таълим- тарбия жараёнини режалаштириш бўйича методик кўрсатмалар: тарбиячиларнинг иш ҳужжатлари ва уларнинг юритилиши, ҳар бир ёш гуруҳида ҳафта давомида ўтказиладиган машғулотлар сони ва ҳар бир машғулот қанча давом этиши, бир кунлик кундалик фаолиятнинг ёритилиши, мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиш кўрсаткичларини таҳлил қилиш учун мезонлар, болаларнинг ривожланиш кўрсаткичларини таҳлил қилиш усуллари ёритиб берилган.

Методик тавсиядан тарбиячилар ижодий ёндошган ҳолда фойдаланишлари мумкин.


Тузувчилар: 1.М.Файзуллаева- ММХҚТМОРЎММ методисти

2. М. Рустамова- ММХҚТМОРЎММ бўлим бошлиғи

3. З. Рахимова- ММХҚТМОРЎММ бўлим бошлиғи

4. З. Рахмонкулова- ММХҚТМОРЎММ бўлим бошлиғи

5- Д. Муҳитдинова- ММХҚТМОРЎММ методисти

6. К. Низомова- ММХҚТМОРЎММ методисти

7.Д. Тошмуҳамедова- ММХҚТМОРЎММ методисти


Тақризчилар: 1.М. Ш. Расулева- ММХҚТМОРЎММ доценти

2.Х.У. Ризаева-Юнусобод туманидаги 460-МТМ мудираси

3. С.Мажидова-Учтепа туманидаги 19-МТМ методисти


Муҳаррир: Н. М. Соатова

Муассис: Ж. Кўчаров


Ўз.РХТВнинг ММХҚТМОРЎММарказидаги ИМКнинг йил

-сонли навбатдан ташқари йиғилишида нашрга тавсия этилган.


К И Р И Ш


Мактабгача ёшдаги болаларни ҳар томонлама ривожланишини таъминлашга қаратилган педагогик жараён мураккаб ва ранг - барангдир.

Таълим-тарбиявий ишларни мувафаққиятли амалга оширилиши мактабгача таълим муассасалардаги педагогик жараённинг ҳар бир фаолият турини тўғри ташкил этишга боғлиқдир.

Тарбиячининг мактабгача таълим муассасасида таълим-тарбиявий ишларни самарали ташкил этишида М.Монтессори, ИМЕН каби педагогик технологиялар, замонавий интерфаол усуллардан фойдаланиши самарали натижа беради. Педагогик технологиялар билан суғорилган машғулотларда болалар ўзларини эркин ҳис қиладилар, барча топшириқларни бажонудил бажарадилар. Болалар эгаллашлари керак бўлган билим, кўникма ва малакаларни тез ва зўриқишсиз, осон эгаллайдилар, ўйнаб завқ оладилар, тафаккурлари ривожланади.

Мазкур методик тавсияда мактабгача таълим муассасаларда таълим- тарбия жараёнини режалаштириш бўйича методик кўрсатмалар: тарбиячиларнинг иш ҳужжатлари ва уларнинг юритилиши, ҳар бир ёш гуруҳида ҳафта давомида ўтказиладиган машғулотлар сони ва ҳар бир машғулот қанча давом этиши, бир кунлик кундалик фаолиятнинг ёритилиши, мактабгача ёшдаги болаларнинг ривожланиш кўрсаткичларини таҳлил қилиш учун мезонлар, болаларнинг ривожланиш кўрсаткичларини таҳлил қилиш йўллари ёритиб берилган.

Методик тавсия тарбиячиларга иш фаолиятларида тажрибалари ва болалар билимлари асосида ижодий ёндашиб иш олиб боришларида амалий кўрсатма бўлади.


^ Мактабгача таълим муассасаларида машғулотлар жадвали






^ Машғулот номи

Гуруҳлар

Илк

2-3 ёш

Кичик

3-4 ёш

Ўрта

4-5 ёш

Катта

5-6 ёш

Тайёрлов

6-7 ёш

1

Атроф олам билан таништириш

0,5

1

1

2

2

2

Табиат билан таништириш

0,5

0,5

0,5

0,5

0,5

3

Таълимий ўйин-машқлари(сенсор тарбия)

1

-

-

-

-

4

Нутқ ўстириш

1

1

2

2

1


5

Саводга тайёрлаш

-

-

-

-

1


6

Бадиий адабиёт билан таништириш

0,5

0,5

0,5

0,5

0,5

7

Илк математик тасаввурларни шакллантириш

-

1

1

1

2

8

Расм

1

2

2

2

2


9

Аппликация

0

0,5

0,5

0,5

0,5





Қуриш-ясаш

(қўл меҳнати*)

1

0,5

0,5

0,5*

0,5*

10

Лой иши

0,5

1

1

1

1


11

Жисмоний тарбия

2

2

2

2

2


12

Мусиқа

2

2

2

2

2





Жами

10

12

13

14

15




^ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

МАКТАБГАЧА МУАССАСАЛАР ХОДИМЛАРИНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ РЕСПУБЛИКА ЎҚУВ МЕТОДИКА МАРКАЗИ


^ МАКТАБГАЧА ЁШДАГИ БОЛАЛАРНИНГ НУТҚИНИ ЎСТИРИШ

( Тайёрлов гуруҳи учун машғулотлар ишланмаси)


Тошкент-2011


Муаллифлар: МХҚТМОРЎММ методистлари:

М. Файзуллаева, З. Рахимова, М. Рустамова


Тақризчилар:

1.Х.У.Ризаева-Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги 460-сонли

мактабгача таълим муассаса мудираси.

^ 2. Г.Қ. Жалолова- Тошкент шаҳар, Юнусобод туманидаги 47-сонли

мактабгача таълим муассасаси логопеди

3. С. Мажидова- Тошкент шаҳар, Учтепа туманидаги 19-сонли

мактабгача таълим муассасаси методисти


Муҳаррир: Ш.Шомансуров


Нашр учун

масъул: С.С.Мирджалилова–ММХҚТМОРЎМ марказ директори.


Ушбу методик қўлланма мактабгача ёшдаги болаларнинг оғзаки нутқини ўстириш, саводга тайёргарлик вазифаларини бажаришда тарбиячилар ва ота-оналарга ёрдам бериш мақсадида ишлаб чиқилди. Қўлланмада мактабга тайёрлов гуруҳлари учун бир йиллик машғулотлар ишланмалари тўлиқ ёритиб берилган.


^ ММХКТМОРУММнинг 24.12.09 йилдаги ИМКнинг3-баённомаси билан нашрга тавсия этилган.





КИРИШ


Мактабгача ёшдаги болалар ривожланишига қўйиладиган Давлат талабларининг асосий йўналишларидан бири нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарликдан иборатдир. Бу умумий вазифа – “Нутқ, ўқиш ва саводга тайёргарлик” қуйидаги махсус вазифалардан иборат: нутқнинг товуш маданиятини тарбиялаш, луғатини бойитиш, мустаҳкамлаш ва фаоллаштириш, нутқнинг грамматик тўғрилигини такомиллаштириш, оғзаки нутқни шакллантириш, равон нутқни ривожлантириш, саводга тайёрлаш.

Бу вазифаларни бажариш учун тайёрлов гуруҳида йил давомида жами 72 та машғулот ўтказилади. Шулардан 36таси болаларнинг оғзаки нутқини ўстириш бўйича, 36таси саводга тайёрлаш бўйича бўлади. Машғулотларнинг давомийлиги 25-30 дақиқа.

Оғзаки нутқини ўстириш бўйича ўтказиладиган машғулотларда асосан, болаларнинг оғзаки нутқини ўстиришга, нутқни грамматик томондан тўғри шакллантиришга, содда ва қўшма гаплар тузиш, бунда барча сўз туркумларидан фойдаланишга ўргатиш, болаларни гапирганда сонни отга, сифатни отга, сифатни феълга тўғри ишлатиш малакаларини такомиллаштириш, товуш ва сўзларни тўғри талаффуз этишга, равон гапиришга, мустақил ҳикоя қилишга эътибор берилади. Оғзаки нутқини ўстиришда мустақил ҳикоя қилишга ўргатиш катта ўрин эгаллайди: болалаларни ўз ҳаётларида учраган воқеалар, суратларга қараб, тарбиячининг таклиф қилган мавзуси асосида ҳикоялар тузишга ўргатилади.Тайёрлов гуруҳ болаларининг ҳикоялари мазмунан боғланган, маълум изчилликда, грамматик томондан тўғри тузилган бўлиши керак.

Саводга тайёрлаш бўйича ўтказиладиган машғулотларда саводга ўргатиш икки даврга ажратилади.

Тайёргарлик даври

Асосий давр (Саводга тайёрлаш)

Саводга ўргатишнинг тайёргарлик даври вазифалари сентябр, октябр ойларида режалаштирилади. Бу даврда қуйидаги ишлар олиб борилади:

  1. Товушларни тўғри талаффуз этиш ва сўзнинг товуш таркиби ҳақидаги тасаввурларини аниқлаш ва шакллантириш

  2. Унли ва ундош товушлар ҳақида тушунча бериш.

  3. Жарангли ва жарангсиз товушларни ажратишга ўргатиш асосида фонематик идрокни ва тасаввурни ривожлантириш

  4. Оддий таҳлил ва синтез қилиш кўникмаларини ривожлантириш:

а/ Гапни сўзларга бўлиш, сўзларни бўғинларга бўлиш;

б/ маълум товушларни ўрнини аниқлаш (сўзнинг бошида, ўртасида ва охирида);

в/ сўзда товушлар кетма-кетлигини ва сонини аниқлаш;

г/ товушлардан бўғинлар, сўзлар тузишга ўргатиш;

д/ товушларни эшитишда фарқлашга ўргатиш;

Тайёрлов гуруҳида нутқ, ўқиш ва саводга тайёрлаш йўналишининг саводга ўргатиш бўлимининг 2- босқичи - асосий даврида (октябр- май) қуйидаги ишлар олиб борилади:

1. Тайёргарлик давридаги тушунчаларни асосий даврда ҳам мустаҳкамлаб, чуқурлаштириб бориш

2. Берилган товушни ҳарф белгиси билан таништириш

3.Кесма ҳарфлар ёрдамида товуш-ҳарф таҳлил ва синтези
бўйича машқларни бажаришга ўргатиб бориш;

4. Бўғин ўқиш;

5. Кесма ҳарфлар ёрдамида бўғин ва сўзларни тузиш ва уларни бўғинлаб ўқишга ўргатиш.

6. Кесма босма ҳарфлар билан ишлай олади: бўғин тузади ва ўқийди;

7.Бўғинли карточкалардан бир нечта сўз тузади ва ўқийди;

Ушбу методик қўлланмада тайёрлов гуруҳларида йил давомида ўтказиладиган машғулотлар ишланмаси батафсил ёритиб берилган. Машғулотлар ишланмасида мавзунинг мақсад-вазифалари, кутилаётган натижалар, керакли жиҳозлар, машғулотнинг бориши тўлиқ ёзилган. Машғулот мавзулари болалар учун тушунарли, амалий ишлар ва турли интерфаол ўйинлар ёрдамида мустаҳкамланади. Машғулотлар давомида болалар бармоқ машқларини тетиклаштирувчи дақиқаларда бажарадилар, ҳарфлар билан махсус ўйинлар, (йиғиш, териш), амалий ишларни бажариб, алифбени билиб, бўғинларни ўқий олиш кўникмалари мустаҳкамланиб боради. Ҳар бир машғулотнинг охирида болаларнинг билимларини аниқлаш ва мустаҳкамлаш учун саволлар берилган.

Машғулотларда болалар билимларини кенгайтиришга йўналтирилган, иштирок этишга мўлжалланган қуйидаги усуллардан фойдаланилган:

  • Суҳбат

  • Кўргазмалилик

  • Тушунтириш

  • Кўрсатиш

  • Кичик гуруҳларда ишлаш (3-4 бола билан)

  • Савол-жавоб

  • Рағбатлантириш

  • Амалий иш

  • Билимларни мустаҳкамлаш учун ўйин

Бу усуллар машғулотларда алмашиниб келган ҳолда қўлланилган.

Методик қўлланмадан мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари, ота-оналар, педагогика институтлари ва коллеж талабалари ижодий ёндошган ҳолда фойдаланишлари мумкин.



Похожие:

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини режалаштириш тошкент – 2011 йил iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика Маркази Мактабгача
Ватанимизнинг келажаги, халқимизнинг эртанги куни, мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги обрў-эътибори аввалом бор фарзандларимизнинг...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини режалаштириш тошкент – 2011 йил iconБолажон таянч дастури Тошкент-2010
Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини режалаштириш тошкент – 2011 йил iconТошкент шаҳар сергели тумани
«Республика педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув методика маркази»нинг 2011 йил режасига биноан мактабгача таълим...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини режалаштириш тошкент – 2011 йил iconМактабгача муассаслар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўқув-методика Маркази

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини режалаштириш тошкент – 2011 йил iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда қуйидаги фан ўқитувчилари ва мактабгача таълим муассаса тарбиячиларини Тошкент шаҳар педагогларини...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини режалаштириш тошкент – 2011 йил iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги А. Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти
А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти Илмий кенгашининг 2013 йил “...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини режалаштириш тошкент – 2011 йил iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент шаҳар педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
Физика ўқитувчилари малакасини ошириш курсининг ўқув-мавзу режаси. Физика назарияси ва ўқитиш методикаси. (54 соат)
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини режалаштириш тошкент – 2011 йил iconБўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоят халқ таълими бошқармалари ҳузурида Методика (Таълим) маркази фаолият...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини режалаштириш тошкент – 2011 йил iconРайонный отдел народного образования сергелийского района г. Ташкента
Ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда қуйидаги фан ўқитувчилари ва мактабгача таълим муассаса тарбиячиларини Тошкент шаҳар педагогларини...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини режалаштириш тошкент – 2011 йил iconУмумий ўрта таълим
А. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Марказий институти
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации