Документы



Ўзбекистон республикасида давлат мактабгача таьл им м уассасаси тўҒрисида низом icon

Ўзбекистон республикасида давлат мактабгача таьл им м уассасаси тўҒрисида низом

НазваниеЎзбекистон республикасида давлат мактабгача таьл им м уассасаси тўҒрисида низом
Дата07.06.2013
Размер136.13 Kb.
ТипДокументы
скачать

Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 25 октябрдаги

225-сон қирорига

1-ИЛОВА


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА ДАВЛАТ МАКТАБГАЧА

ТАЬЛ ИМ М УАССАСАСИ ТЎҒРИСИДА

Н И З О М

I. Умумий қоидалар

II. Мактабгача таълим муассасасини ташкил этиш тартиби

III. Мактабгача таълим муассасаси фаолиятини ташкил этиш

IV. Мактабгача таълим муассасасини бутлаш

V. Таълим жараёни қатнашчилари

VI. Мактабгача таълим муассасасини бошқариш

VII. Мактабгача таълим муассасасининг мол-мулки ва пул маблағлари

VIII. Мактабгача таълим муассасасининг жавобгарлиги

IX. Якуний коидалар

^ I. Умумий қоидалар


1.Ушбу Низом Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим тизимини такомиллаштириш, унинг узлуксизлигини, шунингдек Кадрлар тайёрлаш миллий дастури вазифалари самарали амалга оширилишини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда давлат мактабгача таълим муассасалари (кейинги ўринларда матнда «мактабгача таълим муассасаси»деб юритилади) фаолиятини тартибга солади.

2.Мактабгача таълим муассасаси ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорлари ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, ушбу Низомга ҳамда ўз уставига амал қилади.

3.Мактабгача таълим муассасаси таълим-тарбия ва соғломлаштириш муассасаси ҳисобланади, қуйидагилар унинг асосий вазифалари ҳисобланади:

- болаларнинг ҳаётини муҳофаза қилиш ва соғлиғини мустаҳкамлаш;

- бола шахси асосларини шакллантириш, унинг билимга қизиқишларини ривожлантириш;

- боланинг интеллектуал, шахсий ва жисмоний ривожланишини таъминлаш;

-боланинг ривожланишидаги нуқсонларни зарур тарзда тузатиш;

- болаларни миллий маданият ва умуминсоний қадриятлар билан таништириш;

- болаларни мактабда ўқишга тайёрлаш.


^ II. Макгабгача таълим муассасасини ташкил этиш тартиби .


4.Мактабгача таълим муассасаси муассис томонидан ташкил этилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилади.

5. Қуйидагилар:

-давлат бошқаруви органлари;

-маҳаллий давлат ҳокимияти органлари;

-давлат корхоналари;

-қонун хужжатларига мувофиқ бошқа давлат ташкилотлари давлат мақтабгача таълим муассасасининг муассислари бўлиши мумкин.

6.Мактабгача таълим муассасалари ўз ишининг ўзига хослигига мувофиқ қуйидагиларга бўлинади:

-умумий типдаги мактабгача таълим муассасаси ;

-ихтисослаштирилган (жисмоний ва психик ривожланишида ҳар хил нуқсонлар мавжуд бўлган болалар учун);

-санаторий типидаги (заиф, турли юқумли касалликларни бошдан кечирган, сурункали асоратларга эга бўлган болалар учун).

7.Мактабгача таълим муассасаси ўз уставига, банк муассасаларида хисоб рақамига, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи кўрсатилган муҳрга, юридик манзили кўрсатилган штампга эга бўлади.

Мактабгача таълим муассасасини аккредитация қилиш давлат ваколатли органи томонидан аттестация асосида амалга оширилади.


^ III. Мактабгача таьлим муассасаси фаолиятини ташкил этиш


8.Мактабгача таълим муассасаси белгиланган давлат нормативларига ва мактабгача таълим муассасасига қўйиладиган талабларга мувофиқ болаларни тарбиялашни, ўқитишни, уларга қараб туриш ва уларни парвариш қилишни ҳамда соғломлаштиришни таъминлайди.

9.Мактабгача таълим муассасасида таълим мазмуни Ўзбекистон Республика-си Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланган ёки тавсия қилинган дас-турлар билан белгиланади.
Мактабгача таълим муассасаси ўз (муаллифлик) дастурларидан фойдала-нишга ҳақлидир.Бундай дастурларни тасдиқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Халк таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

10. Мактабгача таълим муассасасининг иш режими ва болаларнинг у ерда қанча вакт бўлиши мактабгача таълим муассасаси устави ва муассиснинг қарори билан белгиланади. Мактабгача таълим муассасаси (гурух)нинг кундузги ва кечки вактларда ҳамда кечаю кундуз фаолият кўрсатишига йўл қўйилади.

11.Мактабгача таълим муассасасида болаларни ўқитиш ва тарбиялаш давлат тилида ва «Давлат тили хақида»ги Ўзбекистол Республикаси Қонунига мувофиқ бошқа тилларда олиб
борилади.

12.Мактабгача таълим муассасасида овқатланишни ташкил этиш мактабгача таълим муассасасига юкланади ҳамда Ўзбекистон Республикасида тасдиқланган санитария қоидалари ва нормаларига мувофиқ амалга оширилади.

13. Болаларга тиббий хизмат кўрсатиш хам штатдаги тиббиёт ходимлари, хам мактабгача таълим муассасаларига бириктирилган соғлиқни саклаш органларининг тиббиёт ходимлари томонидан таъминланади, улар мактабгача таълим муассасаси ходимлари билан биргаликда
болаларнинг ҳаёти. соғлиғи ва жисмоний ривожланиши, даволаш-профилактика тадбирлари,ўтказилиши, санитария-гигиена нормаларига, овқатланиш режими ва сифатига риоя қилиниши учун жавоб берадилар.

14. Тиббиёт ходимлари фаолиятини назорат қилиш маҳаллий соғлиқни сақлаш органларига юкланади.

Мактабгача таълим муассасаси тиббиёт ходимига хона беради ва унинг ишлаши учун тегишли шарт-шароитлар яратади.

Мактабгача таълим муассасасининг штатдаги ходимлари соғлиқни саклаш органларида бепул тиббий кўрикдан ўтадилар, бунинг учун сарфланадиган харажатлар давлат томонидан ажратиладиган маблағлар доирасида белгиланади.

Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза килишни ташкил қилиш тартиби Ўзбекистои Республикаси Халк таълими вазирлиги томонидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда белгиланади.

15 .Мактабгача таълим муассасаси уставида қайд этилган ўз мақсадларини ва вазифаларини бажариш учун ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан тузилган шартномалар асосида оиланинг эҳтиёжларини ҳисобга олган ҳолда асосий таълим дастурларидан ташқ-
ари қўшимча пулли таълим хизматлари кўрсатишга ҳақлидир. Пулли таълим хизматлари муассис томонидан молиялаштириладиган асосий таълим фаолияти ўрнига ва унинг доирасида кўрсатилиши мумкин эмас.


^ IV. Мактабгача таълим муассасасини бутлаш .


Мактабгача таълим муассасасига болалар 2 ёшдан бошлаб 6-7 ёшгача туманлар (шаҳарлар) ҳокимликларининг қарори билан ташкил этилган халқ таълими бўлимлари ҳузуридаги қабул қилиш комиссияси томонидан тегишли тиббиёт хулосаси ҳисобга олинган ҳолда қабул
қилинади. Қабул комиссиясининг фаолият кўрсатиш тартиби белгиланган тартибда Ўзбекис-
тон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланади.

Муассислари маҳаллий давлат ҳокимияти органлари бўлган мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилиш қабул комиссиясининг қарорига биноан халқ таълими бўлим-
ларининг йўлланмалари асосида амалга оширилади.

Муассислари бошқа органлар бўлган мактабгача таълим муассасаларига болаларни қабул қилиш уларнинг муассислари томонидан белгиланадиган тартибда амалга оширилади. Бўш ўринлар мавжуд бўлган тақдирда ушбу мактабгача таълим муассасалари болаларни халқ таълими бўлимларининг йўлланмалари бўйича шартнома асосида қабул килиши мумкин.

Мактабгача таълим муассасасига болаларни қабул қилиш тартиби муассис томонидан белгиланади.

18. Қуйидаги болалар:

I ва 11 гуруҳ ногиронлари;

-кўп болали оилаларнинг болалари;

-ҳарбий хизматчиларнинг болалари;

-талабалар ва педагогларнинг болалари мактабгача таълим муассасасига қабул қилишда имтиёзлардан фойдаланадилар.

Қабул комиссияси, шунингдек, ота-оналари мактабгача таълим муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ёрдам берган болаларни истисно тарзида навбатдан ташқари қабул қилиши мумкин. Бундай болалар контингенти мактабгача таълим муассасаси режадаги қуввати умумий сонининг 20 фоизидан ортиқ бўлмаслиги керак.

19.Мактабгача таълим муассасасида гуруҳлар сони муассасанинг қувватидан ва гуруҳларнинг режали тўлдирилишидан келиб чиқиб, муассис томонидан қуйидагича белгиланади:

2 ёшдан 3 ёшгача, камида - 15 бола, бироқ 20 боладан ортик эмас;

3 ёшдан 6-7 ёшгача, камида - 20 бола, бироқ 25 боладан ортиқ эмас.

20.Ихтисослаштирилган ва санаторий йўналишидаги мактабгача таълим муассасаларида гуруҳларнинг тўлдирилиши болаларнинг тоифасига ва ёшига (икки ёшдан бошлаб ва уч ёшдан катта ёшдагилар) қараб белгиланади ва тегишли равишда қуйидагича ташкил этилади:

-нутқи оғир нуқсонли болалар учун — 10-12 бола:

-нутқи фонетик-фонематик нуқсонли болалар учун фақат уч ёшдан катта ёшдаги болалар учун - 12-15 бола;

-кар болалар учун - 8 бола;

-яхши эшитмайдиган болалар учун - 10-12 бола:

-кўзи ожиз болалар учун - 6 бола:

-яхши кўрмайдиган болалар, амблиопияли. ғилай болалар учун - 6-10 бола:

-таянч-ҳаракатланиш аъзоси бузилган болалар учун - 6-10 бола;

-интеллекти бузилган (ақлий норасо) 3 ёшгача болалар учун - 6 бола;

-уч ёшдан катта ёшдаги ақли заиф болалар учун - 10 бола;

-сил интоксикацияси мавжуд бўлган болалар учун - 15-20 бола;

-тез-тез касалланиб турадиган болалар учун - 15-20 бола;

- мураккаб нуксонли (икки ва ундан ортиқ нуқсонли) болалар учун - 8-10 бола;

- ривожланишида бошқача нуқсонлари (эндокрин касалликлар) мавжуд бўлган болалар учун- 15-20 бола.

21.Гуруҳларни бошқа ёшдаги гурухдан ўтган болалар билан тўлдириш ўқув йили охирида(август ойида), янги қабул қилинаётганлар билан тўлдириш эса ўринлар бўшашига қараб амалга оширилади.

Мактабгача таълим муассасасида ўқув йили ҳар йили 2 сентябрдан бошланади, кейинги йилнинг 1 июнида тугалланади ва янги ўқув йили бошлангунга қадар соғломлаштириш даври бошланади.

22.Ушбу Низомнинг 20-бандида кўрсатилган болалар исталган типдаги мактабгача таълим муассасаларига, уларда тузатиш ишлари учун шарт-шароитлар мавжуд бўлган тақдирда, тиббиёт , психология , педагогика комиссиясининг йўлланмаси асосида қабул қилинади.


^ V. Таълим жараёни қатнашчилари .


23. Мактабгача таълим муассасасида болалар, ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ва педагог ходимлар таълим жараёнининг қатнашчилари ҳисобланади.

Мактабгача таълим муассасасида васийлик кенгашлари ташкил этилади, уларни сайлаш тартиби ва уларнинг ваколатлари мактабгача таълим муассасаларининг уставларида белгиланади. Васийлик кенгашларининг фаолияти белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан тасдиқланадиган васийлик кенгаши тўғрисидаги намунавий низом асосида амалга оширилади.

24.Болаларни қабул қилишда мактабгача таълим муассасаси ота-оналарни ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларни муассасанинг устави ва унинг фаолиятини тартибга соладиган бошқа хужжатлар билан таништириши шарт.

25.Мактабгача таълим муассасаси билан ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар ўртасидаги ўзаро муносабатлар шартнома билан тартибга солинади. Шартнома ўқитиш, тарбиялаш, қараб туриш ва парвариш килиш жараёнида пайдо бўладиган томонларнинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарлигини ўз ичига олади.

26.Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар:

- ўз болалари учун ўкитиш ва тарбиялашнинг шаклларини, мактабгача таълим муассасалари типини ва таълим бериш тилини танлаш;

- мактабгача таълим муассасаси маъмуриятидан мактабгача таълим муассасасининг уставига мувофик бўлган зарур шарт-шароитлар таъминланишини талаб қилиш:

- боланинг шахсига нисбатан ҳурмат билан муносабатда бўлишни талаб килиш:

- болаларнинг болалар мактабгача таълим муассасасидаги ҳаёт кечиришини ташкил этишда фаол иштирок этиш;

-режим доирасида улар учун қулай бўлган исталган вақтда болаларни мактабгача таълим муассасасига олиб келиш ва ундан олиб кетиш ҳукуқига эга.

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа ҳукукларга хам эга бўлишлари мумкин.

27.Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қуйидагиларга мажбур:

- болаларнинг жисмоний ва психик соғлиғи учун ғамхўрлик қилиш;

- боланинг қадр-қимматига ҳурмат билан муносабатда бўлиш, унда меҳнатсеварлик, эзгулик, мехр-шафқат фазилатларини, ўзидан катта ёшдагиларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш туйғуларини тарбиялаш;

-белгиланган нормативларга мувофиқ болалар боғчасида боланинг таъминотига тўловни ўз вақтида тўлаш; •

-болаларни оилада тарбиялаш учун зарур шарт-шароитларни таъминлаш;

-болаларнинг тўлақонли овқатланишини, уларда шахсий гигиена кўникмалари шакллантирилишини қатъий кузатиб бориш, болани мактабгача таълим муассасасига озода кийинган ҳолда олиб келиш.

Ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар қонун ҳужжатларига ва шартномага мувофиқ бошқа мажбуриятлар ҳам олишлари мумкин.

28.Мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиси ва ходимлари ўртасидаги муносабатлар ўзаро хамкорлик, боланинг шахсини ҳурмат қилиш ва унга шахсий хусусиятларига мувофиқ ривожланиши учун эркинлик бериш асосида олиб борилади.

29.Мактабгача таълим муассасаси жамоасини бутлаш тартиби намунавий штат жадвалига мувофиқ белгиланади.

30.Тегишли педагогика маълумотига, касбий тайёргарликка ва юксак ахлоқий сифатларга эга бўлган шахслар педагогик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга.

Суд ҳукми билан ёки тиббий хулосага мувофиқ педагоглик фаолияти билан шуғулланиши тақиқланган шахсларнинг ушбу фаолияти билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.

31. Мактабгача таълим муассасаси ходимларининг ҳуқуқ ва имтиёзлари қонун ҳужжатларида, мактабгача таълим муассасаси уставида, шунингдек меҳнат шартномаси (контракт)да белгиланади.

32. Мактабгача таълим муассасасининг педагог ходимлари қуйидаги ҳукуқларга эга:

-мактабгача таълим муассасасини бсшқаришда муассаса уставида белгиланадиган тартибда қатнашиш;

-ўз касбий шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиш.

Педагог ходимлар қонун ҳужжатларнга мувофиқ бошқа ҳуқукларга ҳам эга бўлишп мумкин.

33.Педагог ходимлар қуйидагиларга мажбур:

-болаларни юкори профессионал даражада ўқитиш ва тарбиялаш;

-педагог ахлоқ-одобига риоя қилиш, боланинг кадр-қимматини ҳурмат килиш, болаларни
тазйиқдан химоя килиш, уларни меҳнатга, ота-онага хурмат, атроф-муҳитга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш;

-ўз малакасини белгиланган тартибда, хар уч йилда ошириб бориш;

-ўзининг касбий кўникмаларини ва педагоглик махоратини доимий равишда такомиллаштириш.

Педагог ходимлар конун хужжатларига мувофиқ бошқа мажбуриятлар хам олиши мумкин.

34.Мактабгача таълим муассасаси ходимларига иш ҳақи миқдорлари (лавозим маошлари) қонун хужжатларига мувофиқ белгиланади. Муассаса раҳбари рағбатлантириш тусидаги устамалар, қўшимча хақ хамда бошқа тўловлар тури ва миқдорларини иш ҳақига йўналтириладиган мавжуд маблағлар доирасида белгилайди.


^ VI. Мактабгача таълим муассасасини бошқариш .


35.Ўкув-тарбия жараёнини такомиллаштириш, мактабгача таълимнинг иниовация шаклларини ривожлантириш мақсадида мактабгача таълим муассасасида Педагоглар кенгаши фао-
лият кўрсатади. Педагоглар кенгаши аъзоларини сайлаш тартиби ва унинг ваколатига кирадиган масалалар мактабгача таълим муассасаси уставида белгиланади.

36.Мактабгача таълим муассасасига бевосита раҳбарлик қилиш мудир томонидан амалга оширилади. Мактабгача таълим муассасаси мудирини ишга қабул қилиш қонун хужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги билан келишган
ҳолда амалга оширилади.

Давлат мактабгача таълим муассасаси мудири билан меҳнат шартномаси бир йил муддатга тузилади.

Мактабгача таълим муассасаси мудири лавозимига қўйиладиган малака талаблари белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан белгиланади.

37.Мактабгача таълим муассасаси мудири:

-мактабгача таълим муассасаси номидан ишончномасиз фаолият кўрсатади, барча муассаса ва ташкилотларда унинг манфаатларини ифодалайди;

-мактабгача таълим муассасаси мол-мулкини ўзига берилган ваколатлар доирасида тасарруф этади;

-ишончномалар беради;

-банк муассасаларида ҳисоб рақамлари очади;

-мактабгача таълим муассасаси ходимларини ишга қабул қилиш ва жой-жойига қўйишни амалга оширади, рағбатлантиради, интизомий жазо чораларини кўради ва улар билан тузилган меҳнат шартномалари (контрактлари)ни тўхтатади;

-ўз ваколатлари доирасида буйруқлар (фармойишлар) чиқаради;

-мактабгача таълим муассасаларининг ишларини такомиллаштириш, моддий базасини мустаҳкамлаш, ходимларни ижтимоий муҳофаза қилишни таъминлаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун халқ таълимини бошқариш юқори органига киритади;

болалар ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилишнинг самарали ташкил этилиши, ўқув-тарбия жараёни, молия-хўжалик фаолияти аҳволи, моддий-техник базанинг мустахкамланиши ва моддий бойликларнинг сақланиши учун жавоб беради.


^ VII. Мактабгача таьлим муассасасининг мол-мулки ва пул маблағлари


38.Муассис ёки у ваколат берган орган мактабгача таълим муассасасига мол-мулкни қонун хужжатларида белгиланган тартибда биркитади .

Мактабгача таълим муассасасига биркитилган мол-мулк унинг тезкор бошқарув ҳуқуқида бўлади. Мактабгача таълим муассасаси ўзига биркитилган мол-мулкни ва харажатлар сметаси бўйича ўзига ажратилган маблағлар хисобига сотиб олинган мол-мулкни қонун ҳужжагларига мувофиқ тасарруф этади.

39.Мактабгача таълим муассасаси ўз мажбуриятлари бўйича ўз тасарруфидаги пул маб-
лағлари билан жавоб беради.

40.Мактабгача таълим муассасаси фаолияти унинг муассиси томонидан қонун хужжатларига мувофиқ молиялаштирилади.

Муассислари махаллий давлат бошқаруви ва давлат хокимияти органлари бўлган давлат мактабгача таълим муассасалари фаолияти давлат бюджети маблағлари хисобига молиялаштирилади.

41.Қуйидагилар мактабгача таълнм муассасаси мол-мулкини ва молиявий ресурсларини шакллантириш манбаълари хисобланади:

-бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар;

-бошка жисмоний ва юридик шахсларнинг ихтиёрий эхсонлари хамда мақсадли бадаллари;

-конун хужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар.

42.Болаларнинг мактабгача таълим муассасасида бўлиши учун тўлов миқдори ва уни тўлаш тартиби қонун хужжатларига мувофиқ белгиланади. Тўлов белгиланган тартибда банк муассасаларида очилган ҳисоб рақамларига тўланади.

43.Мактабгача таълим муассасасини молиялаштириш тасдиқланган, белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилган харажатлар сметасига мувофиқ амалга оширилади.

Мактабгача таълим муассасасига бюджетдан ташқари қўшимча маблағларнинг жалб этилиши бюджетдан молиялаштиришнинг камайишига олиб келмайди.

44.Мактабгача таълим муассасаси ўз молия-хўжалик фаолиятини бюджет маблағлари ва бюджетдан ташқари маблағлар доирасида амалга оширади.


^ VIII. Мактабгача таълим муассасасининг жавобгарлиги .


45.Мактабгача таълим муассасаси:

-ўз уставида назарда тутилган функцияларнинг бажарилмаганлиги;

-таълим дастурларининг тўлиқ ҳажмда бажарилмаганлиги, амалга оширилаётган таълим дастурларининг сифати;

-таълим жараёнини ташкил этишнинг кўлланаётган шакллари, методлари ва воситаларининг болаларнинг ёш, руҳий-физиологик хусусиятларига, қобилиятига, лаёқатига, қизиқишла-
рига ва эҳтиёжларига номувофиқлиги;

-муассасада тарбияланаётган болаларнинг таълим жараёни вақтидаги ҳаёти ва соғлиғи учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.

^ IX. Якуний қоидалар .

46.Мактабгача таълим муассасасида мактабгача таълим муассасасининг асосий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган ташкилотларнинг, шу жумладан, сиёсий партиялар ва ҳаракатларнинг
ташкил этилишига ва фаолият кўрсатишига йўл қўйилмайди. Давлат мактабгача таълим муассасасидаги таълим дунёвий хусусиятга эга.

47.Мактабгача таълим муассасаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайта ташкил этилиши, тугатилиши мумкин.

48.Мактабгача таълим муассасаси тугатилган тақдирда унинг пул маблағлари ва мол-мулкидан, унинг мажбуриятларини қоплаш бўйича тўловлар чегирилган ҳолда,қонун хужжатларига ва муассаса уставига мувофиқ фойдаланилади.


«Ўзбекистон Республикаси қонун хужжатлари тўплами», 2007 йил, 43-сон, 431 -модда.



Похожие:

Ўзбекистон республикасида давлат мактабгача таьл им м уассасаси тўҒрисида низом iconЎзбекистон республикасида нодавлат мактабгача таълим муассасаси тўҒрисида н и 3 о м
Мактабгача таълимга қўйиладиган давлат талабларига мувофиқ аҳолига таълим хизматлари кўрсатиш нодавлат мактабгача таълим муассасасининг...
Ўзбекистон республикасида давлат мактабгача таьл им м уассасаси тўҒрисида низом iconИнтерактив давлат хизматлари реестрини юритиш тартиби тўғрисида низом
Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг “Ахборотлаштириш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2004...
Ўзбекистон республикасида давлат мактабгача таьл им м уассасаси тўҒрисида низом iconҚисқа муддатли гуруҳлар тўғрисида низом
Ушбу Низом мактабгача таълим муассасаларига (кейинги ўринларда матнда “мактабгача муассасалар” деб юритилади) қатнамайдиган мактабгача...
Ўзбекистон республикасида давлат мактабгача таьл им м уассасаси тўҒрисида низом iconДокументы
1. /цзбекистон Республикасида давлат мактабгача таълим муассасаси тч_рисида низом.doc
Ўзбекистон республикасида давлат мактабгача таьл им м уассасаси тўҒрисида низом iconЎзбекистон республикасида бинолар ва иншоотлар давлат кадастрини юритиш тўҒрисида
Республикасида Давлат кадастрлари ягона тизими ва бинолар ва иншоотларнинг ягона давлат ҳисобини яратиш ҳамда унинг юритилишини ташкил...
Ўзбекистон республикасида давлат мактабгача таьл им м уассасаси тўҒрисида низом iconЎзбекистон республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўҒрисида
К палатасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2012 йил 16 ноябрдаги 576–ii-сонқарори ва Ўзбекистон...
Ўзбекистон республикасида давлат мактабгача таьл им м уассасаси тўҒрисида низом iconТасдиқланган ташкилотнинг электрон архиви тўғрисида намунавий низом
Мазкур Намунавий Низом Ўзбекистон Республикасининг “Архивлар тўғрисида” ва “Электрон ҳужжат айланиши тўғрсида”ги қонунларига мувофиқ...
Ўзбекистон республикасида давлат мактабгача таьл им м уассасаси тўҒрисида низом iconДокументы
1. /Давлат мактабгача таълим муассасаси тч?рисида Низом.doc
Ўзбекистон республикасида давлат мактабгача таьл им м уассасаси тўҒрисида низом iconДокументы
1. /Давлат махсус мактабгача таълим муассасалари тч?рисида низом.doc
Ўзбекистон республикасида давлат мактабгача таьл им м уассасаси тўҒрисида низом iconМаҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни 02. 09. 1993 й. N 913-xii маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида
Маҳаллий давлат ҳокимияти вакиллик органларининг структураси ва улар фаолиятининг ташкилий асослари (16-20-моддалар)
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации