Документы



Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги icon

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

НазваниеЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Дата18.05.2013
Размер105.09 Kb.
ТипДокументы
скачать



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ



Руйхатга олинди


№________________


201_ йил “___” ____




«ТАСДИҚЛАЙМАН»

ТИМИ ректори

__________________

«_____»__________201__й.



СУВ КИМЁСИ ВА ГИДРОКИМЁВИЙ БАШОРАТ

фанининг


ЎҚУВ ДАСТУРИ



Билим соҳаси:

400000 –

Қишлоқ ва сув хўжалиги


Таълим соҳаси:

450000 –

Ирригация ва мелиорация


Мутахассислик:

5А450203 –

Сув кадастри ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш












^

Тошкент – 2011




Фаннинг ўқув дастури Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ишлаб чиқилди.


Тузувчи:


Чембарисов Э.И

– «Экология ва сув ресурсларини бошқариш» кафедраси профессори, г.ф.д.








Тақризчилар:


Гаппаров Ф.

- САНИИРИ институтининг Сум омборлар ва каналлар булими мудири т.ф.н.

Маматов С.

– САНИИРИ институтининг бўлим бошлиғи, т.ф.н



Фаннинг ўқув дастури Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Илмий- методик кенгашида тавсия қилинган (201_ йил______ даги «___»-сонли баённома).

Кириш.


"Сув кимёси ва гидрокимёвий башорат" фани яъни табиий сувларнинг кимёвий таркибини ва физик хоссалари, сувнинг табиий тозаланиш жара-ёнини билиш ва ўрганиш, уни табиий ҳолатини сақлаш, ифлослантир-маслик, тежаш ва таркибидаги гидробионт бойлигини сақлаш, табиий таркиби-ни қайта тикланишини таъминлаш каби давлатнинг муҳим ижтимоий ва иқти-содий масалалари қаторига киритилган масалаларни ўргатадиган фандир.


Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари


"Сув кимёси ва гидрокимёвий башорат" фанини ўқитишни асосий мақсади - бу бўлажак сув хўжалиги магистр мутахассисларига табиий сувни кимёвий таркибини ва физик хоссаларини шаклланишини ўргатиш, сувнинг табиий таркиби ва физик хоссаларини сув таъминоти учун (ичимлик, техник ва суғориш ва бошқа мақсадлар) гидротехник ва мелиоратив иншоотларини қўриш, суғориш ва тўрли саноат маҳсулотларини ишлаб чиқишда ва бошқа масалаларни ҳал қилишдаги аҳамиятини тушуна билишни масъуллигини маҳсулотлигини вужудга келтириш.

Фанни ўрганишни асосий вазифалари - бу бўлажак сув хўжалиги магистр мутахассисларида табиий сувларнинг таркибини ҳолатни ва унга нисбатан ўзининг келажак иш фаолиятида кўрсатадиган таъсирларни оқибатларига маъсулиятни тарбиялаш ва шу билан бирга мутахассис асосий сувга оид қонунларни, тамойилларни ва қоидаларни билиши ва улардан фойдалана олиши зарўр; сувнинг табиий жараёнларини ўзгаришига олиб келадиган ишларни экологик - ижтимоий, иқтисодий самарадорлигини аниқлаш услубини билиш ва уни ишлатиш қўлидан келиши керак; табиий сувнинг таркибига кўрсатиладиган таъсирларни башоратлай олиши ва бу таъсирларни салбий оқибатларни бартараф қилишни камайтириш ёки олдини олиш тадбирларини мажмуасини асослашни ва уларни ҳаётга тадбиқ қилишни билиши керак; иктисодий самарадор ва экологик безарар, чиқинди сувларни тозалаш бўйича хавфсиз технологик ечимлар вариантини танлаш услубларини билиши ва фойдаланиши қўлидан келиши керак. Бу мутахассис учун тўрли сув хўжалик ишлари лойиҳаларини "Сувни муҳофаза қилиш тадбирлар ечимини" ишлаб чиқишда маҳсулот ахамиятга эгадир.


^ Фан буйича магистрлар билимига ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар

«Сув кимёси ва гидрокимёвий башорат» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида магистр:

  • аудит назарияси, аудит ўтказиш амалиётида мавжуд халқаро ва миллий андозаларидан фойдалана билиши керак;

"Сув кимёси ва гидрокимёвий башорат" фанини ўрганиш натижасида талабалар табиий сувнинг кимёвий таркибини ва унинг физик хоссаларини ўрганишини баҳолаш, уни табиий тозаланиш жараёнини тиклаш бўйича тўрли тадбир чораларни асослаш, табиий сувларни муҳофаза қилишни назарий асосларини ва услубларини, инсоннинг хўжалик фаолиятини табиий сувлар­нинг таркибига таъсирларини, шу жумладан қишлоқ ва сув хўжалиги тадбирларини сув муҳитга таъсирларини, бу таъсирларни бартараф қилиш тадбир чораларини асослари, усуллари ва йўллари билан танишадилар, табиий сувлардан оқилона фойдаланиш асоси ва усуллари бўйича тажриба ва кўникмаларга эга бўлиши керак.


^ Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги


"Сув кимёси ва гидрокимёвий башорат" фани бошқа табиий фанлар билан боғлиқлигини, уни тараққиётида республика ва жаҳон олимларининг ролини эътироф этиш аҳамиятини, фанни сув хўжалиги учун мутахассис тайёрлашдаги аҳамиятини тушунтиради ва уни келажакдаги иш фаолиятидаги маъсулиятни шакллантиради ва тарбиялайди.

"Сув кимёси ва гидрокимёвий башорат" фанини ўрганишдан олдин талабалар маълум даражада умумий фанлар: физика, кимё, тупроқшунослик, геология, гидрогеология ва бошқа фанлар асоси билан яқиндан таниш бўлишлари керак.

^

Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни



Ер усти, ер ости ва ёғин сувларини кузатиш ва башорат қилиш, дала ишларини бошланғич ва тугаллаган қайта ишлаш, лаборатория шароитида ер ости ва усти сувнинг сифатини тахлилқилиш.


^ Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик

технологиялар


«Сув ресурсларини ҳисобга олиш, баҳолаш ва уларнинг кадастри» фанини укитишда куйидаги янги технологиялардан фойдаланилади: «Пентиум» русумидаги компьютор, «Оверхед» ва «Поверпоинт» проекторларидан маъруза ўқишда, амалий ва семинар машугулотларини ўтқазишда фойдаланилади.

^ Асосий қисм


Сув кимёси ва гидрокимёвий башоратлашнинг назарий асоси


Сув молекуласини тузилиши ва кимёвий жараёнларнинг содир бўлиш қонуниятлари. Атом ва молекулаларининг тузилиши хақида замонавий тассаввур. Кимёвий боғланиш турлари.


^ Сув ва унинг физик ва кимёвий хоссалари. Табиий сувларнинг таркиби


Сув молекуласи. Сувнинг физик хоссаси. Сувнинг кимёвий хоссаси. Табиий сувларнинг сифат кўрсаткичлари. ^ Сув таркибининг физик ва кимёвий кўрсаткичлари.


Табиий сувларнинг шаклланиш омиллари ва жараёнлари


Табиий сувларнинг шаклланиш омиллари. Табиий сувларнинг шаклланиш жараёнлари. Табиий сувларнинг кимёвий таркибига таъсир этувчи антропоген омиллар. Табиий сувларнинг кимёвий таркибининг таснифланиши.


^ Сувнинг сифатини баҳолаш


Сувнинг ҳалқ хўжалигининг турли соҳаларида фойдаланиш учун сифат кўрсаткичи бўйича яроқлигини баҳолаш. Сувнинг сифатини бошқариш заруратини аниқлаш.


^ Умумий ва минтақавий гидрокимё


Атмосфера ёғинларининг гидрокимёси. Атмосфера ёғинларининг кимёвий таркиби, таркибининг келиб чиқиши ва шаклланиши. Дарёлар гидрокимёси. Сув йиғилиш жойларида гидрокимёвий таркибини шаклланиши. Дарё сувларини гидрокимёвий таркибини шаклланишини уму­мий қонуниятлари. Асосий ионлар. Биоген ва органик моддалар. Эриган газлар. Кўл ва сунъий хавзаларнинг гидрокимёси. Чучук кўлларнинг кимёвий таркиби. Чучук ва шўр кўллар сувининг кимёвий таркиби. Сув омборларининг кимёвий таркиби. Ер ости сувларининг кимёвий таркибини хослиги. Грунт сувлари. Босимли (артезиан) сувлар. Минерал сувлар. Гидрокимё зоналлиги. Атмосфера ва дарё сувларининг зоналлиги. Кўл сувларининг зоналлиги. Грунт ва босимли ер ости сувларини зоналлиги.


^ Гидрокимёнинг амалий асоси


Табиий сувларни кимёвий таҳлил усуллари. Кимёвий усул. Электрокимёвий усул. Оптик усул. Фотокимёвий усул. Хроматографик усул. Сув объектларидаги гидрокимё текширишлар. Тармоқларда гидрокимёвий ва гидробиологик текширишлар. Табиий муҳит объектларини ифлосланишини кузатиш ва назорат қилиш Умумдавлат хизмати. Сув объектларида гидрокимёвий ишларини ўтказиш. Гидрокимёвий кузатув материалларини умумлаштириш. Гидрокимёвий кузатув материалларини умумлаштиришдан мақсад. Давлат сув ҳисоби ва Давлат сув кадастри. Сув объектларини ифлосланишдан назорат қилиш ва сувларни ифлосланишдан муҳофаза қилиш. Сув ҳавзаларига ташланадиган ифлослантирувчи моддаларни ташлаш манбалари ва ер усти сувларининг ифлосланиши. Сув ресурсларини муҳофаза қилишда гидрокимё хизмати.


^ Сув муҳитини ифлосланишининг минтақавий хусусиятлари


Ўрта Осиёда сувларнинг ифлосланишини. Ўрта Осиёда сувларини ифлосланишини минтақавий хусусиятлари. Сувнинг табиий ўрганиши ва инсон саломатлиги. Табиий сув табиий сув - инсонни саломатлигини, наслини, ҳаёт даврини аниқлаш омили. Сув таркибини ифлосланиши - оғир хасталикларининг, организмнинг заҳарланиши, саратон хасталиги, нафас олиш йўлларини хасталигини, тери хасталигини ва юқумли касалик кўпайиши асосий сабабчисидир. Марказий Осиёни атмосфера ҳавоси ва музликларнинг кимёвий таркиби. Дарё сувларининг кимёвий таркиби ва минералашувини башоратлаш. Ер усти сувларининг сифатини харитага тушириш. ГАТ технологиясини тадбиқ қилиш.

^

Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича


кўрсатма ва тавсиялар


Айрим дарёнинг гидрологик тавсифларини ҳисоблаш.

Сув сарфининг кўп йил давомида ўзгариш графигини тузиш.

Ўртача кўп йиллик, тўлиқ сув, кам сув даврларнинг давом этиши ва сув ресурсларини аниқлаш.

Дарё йиллик оқимини гидрометрик маълумотлар бўйича ҳисоблаш.

Ер усти сувлари сифати.

Дарё сувлари сифатининг статистик тавсифлари.

Дарё сувлари сифатини йиғинди гидрологик-гидрокимёвий кўрсаткичлар бўйича баҳолаш.

Дарёлар эриган моддалари оқимини баҳолаш.

Эксплуатацион ер ости сувларни заҳирасини баҳолашнинг услубий асослари.

Асосий дарё ҳавзалари бўйича ер ости сувларининг потенциал эксплуатацион заҳираларини баҳолаш.

Гидрогеология регионлар бўйича ер ости сувларининг эксплуатацион заҳираларини баҳолаш.

Ер ости сувларини суний тўлдириш.

Сув ресурсларидан фойдаланиш.

Сув хўжалиги объектлари ҳақида умумий маьлумот.

Ер усти ва ер ости сувларидан фойдаланиш.

Дарё ҳавзаларининг сув хўжалиги баланси.

Сув ресурслари ва улардан келажакда фойдаланнш.

Инсонинг хўжалик фаолияти туфайли дарёлар оқимини ўзгаришини башорати ер ости сувларнинг эксплуатацион заҳираларининг кўпайишини башорати.

Дарё йиллик оқимини кузатиш маълумотлари етарли бўлмаганда ҳисоблаш.

Дарё йиллик оқимини кузатиш маълумотлари умуман бўлмаганда ҳисоблаш.

Айрим дарё бўйича сув ресурсларининг кўп йиллик ўзгарувчанлигини баҳолаш.

Дарё ҳавзасининг сув балансини тузиш.

Сув омборининг сув балансини тузиш.

Айрим дарё хавзасининг СХБ (сув хўжалик балансини) тузиш. Гидрологик йилнома таркиби ва мазмуни.

Ундаги айрим ахборотни тайёрлаш босқичларини ёритиш.


Тажриба машғулотларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар


  1. Сифат ва миқдорий таҳлил ҳақида тушунча.

  2. Сувнинг физик хоссалари ва унинг аҳамияти.

  3. Сувнинг ион водород қиймати ва уни кимёвий таркиби учун аҳамияти.

  4. Сувнинг қаттиқлиги ва қаттиқлик бўйича тасинфланиши.

  5. Сувнинг гидрокимёвий таркибини ташкил қилувчи асосий ионлари.

  6. Сувнинг эриган газлари.

  7. Кислород, СО2.

  8. Сувнинг биоген элементлари.

  9. Азот, фосфор, темир ва кремний.

  10. Сувнинг органик бирикмалари.

  11. Оксидланиш, БКТ, ККТ.

  12. Сувнинг бактериологик кўрсатгичлари.

  13. Сувнинг ифлосланиш турлари.

  14. Ўзбекистон Республикасини "Сув ва сувдан фойдаланиш" тўғрисидаги қонуни. Қурилиш меъёрлари ва қоидалари.



Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни


Магистр мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:

  • дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;

  • автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш;

  • махсус адабиётлар бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • янги жараёнлар ва технологиялардан кенг фойдаланиш;

  • магистрларнинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш;

  • фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;

  • масофавий (дистанцион) таълим.

Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари:

1.Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш.Сув сарфини ўлчовчи замонавий асбоблар.

2.Сув сифатини бахолаш методлари ва воситалари.

3. Сув ресурсларидан фойдаланишнинг математик модели.

4.Тажриба натижаларига математик, статистик ишлов бериш.

Компьютер дастурлари.

5. Экологик мониторинг тажрибаларини оқилона режалаштириш. Экологик кўрсаткичларни, омилларни ўлчаш, кузатиш воситалари.

6.Берилган мавзу бўйича илмий таҳлил тайёрлаш.

^ Дастурнинг информацион – услубий таъминоти.


Мазкур фанни ўкитиш давомида компьютер воситалари ва техникаларидан, компьютер технологияларидан, электрон маърузалардан, хамда «Интернет» тизими маълумотларидан кенг фойдаланилади.


^ Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйҳати


Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар





  1. Э.И. Чембарисов "Гидрокимё" – Тошкент: "Ўқитувчи", 1998 й. – 256 бет.

2. Л.Р. Расулов ва б. Умумий Гидрология – ТошДУ босмахонаси, 1999й. – 214 бет.


Қўшимча адабиётлар


1. С.Ш.Мирзаев, Х.И.Валиев “Сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш фанидан маърузалар матни тўплами. – Тошкент: ТИҚХМИИ. 2003 й.

2. O’zDavSt 950-2000 «Ичимлик суви». Гигиенические требования и контроль за качеством. – Тошкент: 2000 й.

3. Основные гидрогеологические характеристики. Средняя Азия. т. 14., вып 1, Бассейн реки Сырдарьи . – Л., Гидрометиоиздат 1974 г, вып .

4. Бассейн реки Амударьи – Л., Гидрометиоиздат, 1974 1980 г.

5. Г.В. Железняков и др. Гидрология, гидрометрия и регулирование стока. – Москва: 1984 г. – 225 бет.





Похожие:

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги олий ва ўрта тиббиёт бўйича ўҚув-услуб идораси
Бухоро Давлат Тиббиет Институтининг “факультет ва госпитал хирургия” кафедраси томонидан тузилган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси президентининг єарори 20. 06. 2006 й. N пє-381
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халє таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоєа ва...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Мавзу: эшитув ва мувозанат аъзосининг вазифавий ва ёшли анатомияси. Ташқи ва ўрта қулоқ
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Рентгенограммаларда аъзоларнинг қисмларини ва ундаги ҳосилаларни кўрсатиб бериши керак
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Талабаларга эркакларнинг таносил аъзоларининг тузилишини ва ёшга қараб ўзгаришини тушинтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Талабаларга аёлларнинг таносил аъзоларининг тузилишини ва ёшга қараб ўзгаришини тушинтириш
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации