Документы



Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги icon

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

НазваниеЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Дата18.05.2013
Размер113.88 Kb.
ТипДокументы
скачать


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ



Руйхатга олинди


№________________


201_ йил “___” ____




Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201_ йил “____” _________даги “____”-сонли буйруғи билан тасдиқланган




СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШ

фанининг


ЎҚУВ ДАСТУРИ



Билим соҳаси:

400000 –

Қишлоқ ва сув хўжалиги


Таълим соҳаси:

450000 –

Ирригация ва мелиорация


Мутахассислик:

5А450203 –

Сув кадастри ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш.



^




Тошкент – 2011




Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2011 йил «__»_________ даги «___»-сон мажлис баёни билан маъқулланган.


Фаннинг ўқув дастури Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ишлаб чиқилди.


Тузувчилар:


Салохитдинов А.Т.

– «Экология ва сув ресурсларини бошқариш» кафедраси профессори, т.ф.д.


Икромов Р.К.

– «Экология ва сув ресурсларини бошқариш» кафедраси профессори, т.ф.д.



Тақризчилар:


Чембарисов Э.И

– Ўз ФА "Сув муаммолари" институти лаборатория мудири, г.ф.д.

Абиров. А

– САНИИРИ институтининг бўлим бошлиғи, т.ф.н



Фаннинг ўқув дастури Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Илмий- методик кенгашида тавсия қилинган (201_ йил______ даги «___»-сонли баённома).

Кириш

«Сув ресурсларини бошқариш» фанини мақсади бўлажак сув хўжалиги магистрларига мутахассислик фаолиятида жуда зарур бўлган назарий билим бериш ва уларни сув ресурсларини бошқаришнинг амалий масалаларни ҳал қилишни ҳозирги замон ва истиқболли услублари билан таништиришдир. Табиий ресурслардан фойдаланиш тинмай ўсиб бораётган шароитда ҳалк хўжалигини ривожланиши табиий ресурслардан тежамли ва оқилона фойдаланганда амалга ошиши мумкин. Бундай фойдаланиш нафақат тежамли илмий асосланган фойдаланиш, балки у табиий ресурсларни қайта тикланишини, кўпайишига ва уларни муҳофаза қилишни ҳам кўзда тутади. Бундай табиий ресурслардан фойдаланиш сув ресурсларидан фойдаланиш жараёнида амалган ошириладиган сув ресурсларини бошқаришга ҳам тааллуқлидир.



Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари


«Сув ресурсларини бошқариш» фанининг асосий вазифалари бўлажак магистр мутахассисларга сув хўжалик балансини тузиш ва турли соҳалар билан боғлаш услубини билиши, асосий сув истеъмолчиларини ишлаб чиқариш функциялари тузилишини, иқтисодий ва экологик асосланган сув хўжалиги мажмуаларини структураларини ташкиллаштириш, сув хўжалик тизимларини режимини оператив бошқариш қарорини қабул қилишни, «Сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш ва муҳофаза қилишнинг шаклий лойиҳасини» тузишни ва таҳлил қилишни билиши керак.


^ Фан бўйича магистрантларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар


«Сув ресурсларини бошқариш» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида магистр:

  • аудит назарияси, аудит ўтказиш амалиётида мавжуд халқаро ва миллий андозаларидан фойдалана билиши керак;

  • Сув ресурсларини бошқариш асослари;

  • Ер ости ер усти сув бойлигининг узвий боғлиқиги ва бир бутунлиги;

  • Сув бойлигининг миқдорий кўрсаткичлари;

  • Дарё оқимини бошқариш;

  • Сув бойлигининг сифат кўрсаткичлари;

  • Сув хўжалигини иқисодий бошқариш тизимлари;

  • Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ташкилий таркиби;

  • Сув хўжалиги кадрларини бошқариш Ер ости сувлари баланси ва режимининг ўзига хослиги;

  • Суғориладиган худудларда ва қурилиш майдонларида вужудга келувчи геологик ва мухандис-геологик ходисалар ва жараёнлар;

  • Қишлок хўжалик экинларини экиш ва парваришлаганда амалга ошириладиган технологик жараёнлар (агротехник, агромелиоратив;

  • Дарё оқими шаклланишига таъсир қилувчи омиллар;

  • Сув обьектларининг мухофазаси ва махаллий оқимлардан фойдаланиш;

  • Табиий сувларнинг бирлиги, сувларнинг айланиши, ер картасида уларнинг шаклида ва ўзаро боғланганлиги хақида тасаввурга эга бўлиши;

  • Сувнинг йил бўйича тақсимланиши, максимал сарф бўйича оқим миқдори хисобларини бажаришни;

  • Табиатни мухофазаловчи иншоотлар ва тизимлар қурилиши, уларни лойихалашга оид норматив хужжатларни;

  • Сувга бўлган эхтиёжни хисоблаш методларини;

  • Иқтисодиёт тармоқларнинг истиқболда сув ресурслари билан таъминлашни хисоблаш методларини;

  • Халқаро экологик анжуманлар ва саммитлар материалларини;

  • Ўзбекистон Республикаси хукумати томонидан табиатни мухофаза қилиш борасида ўтказилган асосий тадбирларни билиши ва улардан фойдалана олиши;

  • Халқ хўжалигини ривожланаётган асосий тармоқлари сув ресурсларидан фойдаланишни оқилоналаштирш принципларини

  • Табиий ресурсларнинг бахолаш ва хисобини юритиш;

  • Атроф мухит тартиблари буйича коплекс кузатишлар ўтказиш;

  • Комплекс кузатув натижаларига ишлов бериш ва тахлил қилиш;

  • Табиатни мухофазалаш инженерлик лойихаларини иқтисодий асослаш;

  • Экологик ўзгаришларнинг иқтисодий зарарини аниқлик ва уларнинг вужудга келиш сабабларини тахлил қилиш;

  • Хавза сув балансини ва худуднинг сув хўжалиги балансини тузиш малака (куникма)га эга булиши керак.


^ Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги


"Сув ресурсларини бошқариш" фанини ўрганишда магистрантлар ўтган бакалавриатурада ўзлаштирилган "Экология", "Гидрогеология", "Гидрология ва сув оқимини бошқариш", "Сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш", "Сув оқими энергияси", "Қишлоқ хўжалиги мелиорацияси", "Қишлоқ ва яйлов сув таъминоти" ва бошқа фанлар асоси билан таниш бўлишлари керак.


^ Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни


Хозирги кунда сув ресурслари тақчиллашиб ва сифати ёмонлашиб бораётган шароитда уларни рационал равишда хавза ва дала шароитида бошқаришни такомиллаштириш энг доллзарб масалага айланди. Фан ишлаб чиқариш, жумладан давлатлараро, республика, хавза, тизим ва дала шароитида сув ресурсларини бошқариш, ташкилотларидаги реал режалар ва масалалар асосида узвий боглиқликда ўкитилади. Магистрантлар ўқиш даврида мазкур ташкилотларда малакавий амалиётларни ўтайдилар, диссертация мавзуларини боғлаган холда тадқиқодлар олиб борадилар. Фан чекланган сув ресрурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этишда уларни бошкариш услубларини ўргатиш мақсадида ўқитилади.

^ Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологияла


Магистрларнинг «Сув ресурсларини бошқариш» фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш мухим ахамиятга эгадир. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлинмалар, маъруза матнлари, тарқатма материллари, электрон материллар, виртуал стендлар хамда ишчи холатдаги машиналарнинг ишлаб чиқаришдаги намуналари ва макетларидан фойдаланилади. Маъруза ва амалий дастурларида мос равишдаги илғор педагогик технологияларидан фойдаланилади.


^ Асосий кисм


Гидросфера сувларининг миқдорий кўрсаткичлари: таърифи


Планетани сув ресурслари, уларни қитъалар, алоҳида мамлакатлар, Марказий Осиё ва республика худуди бўйича тақсимланиши ва жойлашиши. Орол денгизи хавзасининг ва шу жумладан Ўзбекистонни сув ресурсларини сифати. Худудни ер усти сувларининг сифати; Худудни ер ости сувларининг сифати; Худудни атмосфера ёғин сувларини сифати.


^ Сув ресурсларини бошқариш


Сув ресурсларини бошқариш зарурияти ва принципи; Сув ресурсларини бошқариш турлари; Сув ресурсларини сифатини бошқариш зарурияти ва турлари; Дунё миқёсида сув ресурсларини миқдорини ва сифатини бошқариш тажрибаси.


^ Ер усти сувларини бошқариш зарурияти, бошқариш принципи ва турлари


Ер усти сувларини бошқариш зарурияти ва аҳамияти; Ер усти сувларини бошқариш принципи ва турлари; Ер усти сувларини миқдорини бошқариш зарурияти; Ер усти сувларини сифатини бошқариш зарурияти; Ер усти сувларини миқдорини ва сифатини бошқариш услуби ва усуллари.


^ Ер ости сувларини бошқариш зарурияти, бошқариш принципи ва турлари


Ер ости сувларини бошқариш зарурияти ва аҳамияти; Ер ости сувларини бошқариш принципи ва турлари; Ер ости сувларини миқдорини бошқариш зарурияти; Ер ости сувларини сифатини бошқариш зарурияти; Ер ости сувларини миқдорини ва сифатини бошқариш услуби ва усуллари.


^ Атмосфера ёғинларини бошқариш зарурияти, принципи ва турлари


Атмосфера ёғинларининг миқдорини ва сифатини бошқариш зарурияти ва аҳамияти. Атмосфера ёғинларининг миқдорини ва сифатини бошқариш принципи ва турлари. Атмосфера ёғинларининг миқдорини ва сифатини бошқариш услуби ва усуллари.


^ Сув ресурсларини бошқаришнинг атроф муҳитга таъсирлари ва оқибатлари


Сув ресурсларининг миқдорини ва сифатини бошқариш тадбирларини амалга оширишни атроф - муҳитга таъсирлари; Сув ресурсларини бошқаришни атмосфера ҳавосига таъсирлари; Сув ресурсларини бошқаришни сув муҳитига таъсирлари; Сув ресурсларини бошқаришни тупроқ ҳолатига таъсирлари; Сув ресурсларини бошқаришни ўсимлик ва хайвонот дунёсига таъсирлари; Сув ресурсларини бошқаришнинг ер қаърига ва манзараларга (ландшафтларга) таъсирлари. Сув ресурсларининг миқдорини ва сифатини бошқаришнинг оқибатлари ва уларни бартараф қилиш йўллари.


^ Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича

кўрсатма

1. Табиий сувларнинг (ер усти ва ер ости) сифат кўрсатгичларини баҳолаш.

2. СХМ қатнашувчиларини истеъмол қилинадиган сувни сифатига талабларини таққослаш учун график тузиш ва сувни яроқлилигини баҳолаш.

3. Дарё ҳавзасининг сув балансини тузиш.

4. Баланс элементларининг: ер усти, ер ости ва атмосфера ёғин сувлари ресурсларини ҳамда ҳавзани умумий ҳисобли турли, фоизларда таъминланган сув ресурсларини ҳисоблаш.

5. Дарё ҳавзасидаги сув хўжалик мажмуаси иштирокчиларнинг берилган ҳисоблаш даврлари бўйича сув истеъмол қилиш ва оқова сув чиқариш хажмларини ва режимларини ҳисоблаш.

6. Ҳавзани умумий сув ресурслари хажмини вақт давомида ўзгаришини ифодаловчи ва СХМ иштирокчиларни сув истеъмол қилиш (хажмини) режимини таққослаш графикларини тузиш ва таҳлил қилиш, дарё хавзасини сув хўжалик баланси:

7. СХБни турли ҳисоблаш даврлари учун тузиш ва таҳлил қилиш.

8. Хавзада амалга оширилиши зарур бўлган сув ресурсларининг миқдорини ва сифатини бошқариш тадбирлари мажмуасини асослаш.

9. Дарё хавзасида амалга ошириладиган сув ресурсларининг миқдорини ва сифатини бошқариш тадбирлари мажмуасини асослаш мазмунлари.

10. Дарё хавзасида амалга ошириладиган сув ресурсларини сифатини бошкариш тадбирлари мажмуасини асослаш мазмуни.

11. Ер ости сувларини бошқариш усулларини ва уларни танлаш.

12. Дала шароитида сув ресурсларин бошқариш усулларини танлаш ва сослаш.

Мустақил ишларни ташкил этиш шакли ва мазмуни


Талаба мустақил ишни тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги шакллардан фойдаланиши мумкин:

  • дарслик ёки ўқув қўлланмалар бўйича фанлар боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;

  • автоматлаштирилган ўргатувчи назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш;

  • махсус ёки илмий адабиётлар (монографиялар, мақолалар) бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • янги техникаларни, аппаратураларни, илмталаб жараёнлар ва технологияларни ўрганиш;

  • магистрантларнинг ихтисослаштирилган конструкторлик бюроси (МКБ) ёки кичик корхоналардаги ишлари;

  • талабанинг илмий тадқиқот ишларини (ТИТИ) бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ёки мавзуларини чуқур ўрганиш;

  • фаол ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари (хизмат ўйинлари, мунозаралар, семинарлар, коллоквиумлар ва б.);

  • масофавий (дистанцион) таълим ва бошқалар.

Гидросфера уни пайдо бўлиши шаклланиши, ундаги сувни турлари,заҳиралари. Баланс элементларини: ер усти, ер ости ва атмосфера ёғин сувлари ресурсларини, ҳамда хавзанинг умумий ҳисобли, турли фоизларда таъминланган сув ресурсларини ҳисоблаш. Сув истеъмол қилиш ва изова сув чиқаришни сув муҳитига ва атроф муҳитига таъсирини баҳолаш, изова сувлардан қайта фойдаланиш(утилизация қилиш) шаклларини тузиш ва асослаш

^ Информацион – услубий таъминот.


Мазкур фанни ўкитиш даврида компьютер воситалари ва техникаларидан, компьютер технологияларидан, электрон маърузалардан, хамда «Интернет» тизими маълумотларидан кенг фойдаланилади.


Ўзлаштириш назорати
Фанни ўзлаштириш назорати магистрантларни билимини бахолаш рейтинг тизими сосида амалга оширилади. Бунда назоратнинг ёзма иш, тест ва оғзаки савол жавоб услубларидан фойдаланади.


^ Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйҳати


Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар


1. Авакян А.Б., Широков В.М. «Комплексное использование и охрана водных ресурсов» – Минск: 1991 – 198 с..

2. H.I. Valiev, Sh.О. Мurodov va Хоlbоеv B. Suv resurslaridan mukammal foydalanish va muxofaza qilish. Toshkent. “Fan va nexnologiya”, 2010y.


Қўшимча адабиётлар


1. Мирзаев. С. Ш. “Сув ресурсларини бошқариш” маърузалар матни. Тошкент. ТИКХМИИ. 2000

2.Бородавченко И.И. «Охрана водных ресурсов» – Москва: «Колос», 1987 – 137с.

  1. Бородавченко И.И. Справочник. Мелиорация и водное хозяйство. Вып. 5. «Водное хозяйство» – М., «Агропромиздат», 1988 – 255 с..

  2. ГОСТ 2874-82 «Вода питьевая». Гигиенические требования и контроль за качеством – М., 1982 г.

5. Бородавченко И.И. Справочник. мелиорация и водное хозяйство Вып.5."Водное хозяйство” – М.”Агропромиздат” 1988 г.

6. Валиев Х.И., Мицкевич Н.Н. и Тимирова М.Н. Методическое пособие по организации и проведению практических занятий по дисциплине «Комплексное использование водных ресурсов» – Ташкент. ТИИИМСХ. 2004 г.

7. Мирзаев С.Ш.,Валиев Х.И. “Сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш фанидан “Дарё ҳавзасини сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш ва муҳофаза қилиш” курс лойиҳасини бажариш бўйича услубий кўрсатмалар. – Тошкент: “ТИКХМИИ”. 1993 й.

8. O’zDavSt 950-2000 «Ичимлик сув». Гигиенические требования и контроль за качеством – Тошкент: 2000 й.

9. Закон Республики Узбекистан “О воде и водопользовании”. Новые законы Узбекистана, вып.5. – Тошкент “Адолат” 1993 г.

10. СНИП 2.04.02-97 Водоснабжение. Наружные сети и сооружения. – Ташкент: 1997 г.

11. СНИП 2.04.02-85 Канализация. Наружные сети и сооружения. – М. Стройиздат 1985 г.

12. Укрепненные нормы водопотребления и воодоотведения для различных отраслей промышленности – М. Стройздат (СЭВ, ВНИВОДГЕО), 1982 г.

13. Укрепненные нормы водопотребления и воодоотведения в животноводстве и сельских населенных пунктах с централизованными системами водоснабжения – Минск ЦНИИКИВР, 1980 г.

14. Многолетние данные о режиме и ресурсах поверхностных вод суши. Том IV . – Л. Гидрометиздат. 1987 г.

15. Основные гидрогеологические характеристики. Средняя Азия. т. 14., вып 1, Бассейн реки Сырдарьи . – Л., Гидрометиоиздат 1974 г, вып .3.Бассейн рёки Амударьи – Л., Гидрометиоиздат, 1974 1980 г.

16. “Сув ва сувдан фойдаланиш” тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонуни – Тошкент 1993 й.

17. 1993 йил 3 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 385 - сонли «Ўзбекистон Республикасида сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш бўйича вақтинчалик тартиб» тўгрисидаги қарори.

18. Юшманов О.Л. «Комплексное использование и охрана водных ресурсов» – М:, Агропроиздат, 1985 – 234с.




Похожие:

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги олий ва ўрта тиббиёт бўйича ўҚув-услуб идораси
Бухоро Давлат Тиббиет Институтининг “факультет ва госпитал хирургия” кафедраси томонидан тузилган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси президентининг єарори 20. 06. 2006 й. N пє-381
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халє таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоєа ва...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Мавзу: эшитув ва мувозанат аъзосининг вазифавий ва ёшли анатомияси. Ташқи ва ўрта қулоқ
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Рентгенограммаларда аъзоларнинг қисмларини ва ундаги ҳосилаларни кўрсатиб бериши керак
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Талабаларга эркакларнинг таносил аъзоларининг тузилишини ва ёшга қараб ўзгаришини тушинтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Талабаларга аёлларнинг таносил аъзоларининг тузилишини ва ёшга қараб ўзгаришини тушинтириш
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации