Документы



Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги icon

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

НазваниеЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Дата18.05.2013
Размер153.87 Kb.
ТипДокументы
скачать


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ



Руйхатга олинди


№________________


201_ йил “___” ____




Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201_ йил “____” _________даги “____”-сонли буйруғи билан тасдиқланган




КАНАЛИЗАЦИЯ ВА ОҚОВА СУВЛАРНИ ТОЗАЛАШ (махсус курс)

фанининг


ЎҚУВ ДАСТУРИ



Билим соҳаси:

400000 –

Қишлоқ ва сув хўжалиги


Таълим соҳаси:

450000 –

Ирригация ва мелиорация


Мутахассислик:

5А450204 –

Қишлоқ хўжалик сув таъминоти мухандислик тизимлари ва иншоотлар





















Тошкент – 2011


Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2011 йил «__»_________ даги «___»-сон мажлис баёни билан маъқулланган.


Фаннинг ўқув дастури Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ишлаб чиқилди.


Тузувчилар:


Джалилова А.Ю.

– «Экология ва сув ресурсларини бошқариш» кафедраси ,доц.



Тақризчилар:


Царевская К.И.

– Ўзбеккоммуналлойиҳа инситути етакчи мутахассиси, бўлим бошлиғи


Маматов C.

– САНИИРИ ИЧБ Бош директори муовини, т.ф.н.




Фаннинг ўқув дастури Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Илмий- методик кенгашида тавсия қилинган (201_ йил______ даги «___»-сонли баённома).


Кириш


Аҳоли пунктлари, шаҳарлар сони ўсиб, саноат ривожланиб бораётган даврда аҳолининг фаровонлигини янада яхшилаш билан бир қаторда атроф-муҳит, айниқса сув ҳавзаларнинг ифлосланишиинг олдини олиш мақсадида мураккаб инженерлик иншоотлари ва мосламалардан иборат бўлган канализация тизимидан фойдаланиш энг оқилона йўл ҳисобланади. Канализация тизимини лойиҳалаш ва ундан тўғри фойдалана билиш учун Республикамизнинг халқ ва сув хўжалиги соҳаларига билимли мутахассисилар талаб қилинади.

Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари

Фаннинг асосий мақсади магистрларга ахоли пунктидан турли мақсадларда ишлатилиб ифлос булган сувларни олиб кетишнинг самарали йуллари, уни тозалашнинг кулай усуллари, тозаланган сувдан кайта фойдаланишни амалга ошириш, унинг оптимал тизимларини танлаш ва лойихалаш тўғрисида зарурий билимлар ва кўникмаларни беришдан иборат.

Фаннинг вазифаси: магистрларга

- техник - иқтисодий ва санитар талабларни ҳисобга олган ҳолда аҳоли пунктлари ва агросаноат мажмуаларининг канализация тизимини танлай билиш;

- таркибида тозалашнинг физикавий, кимёвий ва биологик иншоотлари бўлган канализация тизимини мустақил лойиҳалаш;

- иншоотлари ишини тадқиқ ва таҳлил қилиш кўникмаларини билишни ва канализация иншоотларини оқилона ишлата билиш;

- сув ресурсларини муҳофаза қилиш масаларини ўргатиш ҳам киритилади.

Аҳоли пунктлари ва саноат корхоналари худудидан оқова сувлар олиб кетиб, тозалаш иншоотларида тозаланиб, қишлоқ хўжалигида қайта ишлатилиши учун турли инженерлик иншоотлари тизимлари хизмат қилади. Фанни ўрганмай туриб бундай муҳим тизимларни лойиҳалаштириш, қуриш ва тўғри эксплуатация қилишни амалга ошириб бўлмайди.


^ Фан бўйича магистрларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар


«Канализация ва оқова сувларни озалаш» ўқув фанини ўзлаштириш жараёнида амалга ошириладиган масалалар доирасида бакалавр:

- канализация тизими ва окова сувларни тозалашнинг муқобил вариантларини таққослашни бажариш хақида;

- канализация тармоги ва тозалаш иншоотларини турлари хақида;

- шаҳар, қишлоқ ва саноат корхоналарини канализациялаш,

- сув ресурсларини мухофаза қилиш схемаларини ишлаб чиқиш

- сув танқислиги шароитида сувдан тежамли фойдаланиш, сув ресурсларидан комплекс фойдаланишнинг зарурийлиги хақида тасаввурга эга бўлиши;

- сувдан фойдаланиш ва оқова сувларни олиб кетишни хисоблашнинг усуллари;

- канализация тизими тармоқларидаги ва тозаловчи иншоотларини хисоб ва конструкция қилиш усуллари;

- сувни охиригача тозалаш ва оқова сувларни тозалаш, иншоотларини тўғри танлаш ва хисоблаш усуллари;

- дарё хавзаси ва бошқа сув объектларини ифлосланишдан мухофаза қилиш чоралари;

- тизимларни эксплуатация ва автоматизация қилиш усулларини билиши ва улардан фойдалана олиши;

-канлизация тармогининг гидравлик хисобини бажариш;

- оқова сув хисобини бажариш, канализация тармоги ва тозалаш иншоотлари лойихасини тузиш;

- оқова сувларни тозалаш ва қайта ишлашда замонавий усулларни куллаш;

- иктисод сохалари бўйича сувни тозалаш хажмларини хисоблаш усуллари

- автоматика ва ишлаб чикариш жараёнларини автоматлаштириш сохасида олинган назарий билимлардан фойдаланиш тажриба ва кўникмаларга эга бўлиши керак.


^ Фаннинг ўкув режадаги бошка фанлар билан ўзаро богликлиги ва услубий жихатдан узвий кетма-кетлиги


“Канализация ва окова сувларни тозалаш" фани ихтисослик фани хисобланади. Дастурни амалга ошириш ўқув режасида режалаштирилган математик ва табиий (олий математика, информатика ва ахборот технологиялари, гидрокимё, экология) ва умумкасбий (инженерлик геодезияси, геология ва гидрогеология асослари, насос ва насос станциялари, гидравлика, ва ҳ.,к.) фанларидан етарли билим ва кўникмаларига эга бўлишлари талаб этилади.

Фан бўйича маъруза, амалий ва лаборатория машѓулотлари олиб борилади. Дарслар давомида магистрларнинг лабораторияда мустақил ишлаши учун шароитлар яратилади.


^ Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигининг муҳим вазифаларидан бири ахолининг турмуш фаровонлигини ошириш, унинг соглигини яхшилаш ва атроф мухитни ифлосланишдан мухофаза килиш ҳисобланади. Унинг барқарор ривожланиши мавжуд сув заҳиралардан оқилона фойдаланиш ва муҳофаза қилишни тақозо этади. Окова сувларнинг таркиби ва хоссаларини урганиш, канализация тармогини тугри еткизиш, окова сувларни тозалаш усуллари, тозаланган сувдан кайта фойдаланишнинг чора-тадбирлари сув танкислиги шароитларни назарда тутган ҳолда амалиётда қўллашга боғлиқ.


^ Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик

технологиялар

«Канализация ва окова сувларни тозалаш» фани магистрлар томонидан ўзлаштириши учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилишга катта эътибор берилади. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллари, электрон материаллар, виртуал стендлар ҳамда ишчи ҳолатдаги санитар-техник жихозлар, турли материалдан килинган кувур намуналаридан фойдаланилади. Маъруза, амалий ва лаборатория дарсларида мос равишдаги илғор педагогик технологиялардан кенг фойдаланилади.


^ Асосий қисм

Фаннинг назарий машғулотлари мазмуни

Канализациянинг ривожланиш тарихи ва хозирги кундаги аҳволи. Канализациянинг сув ресурсларини муҳофаза қилиш ва санитар-эпидемиологик ҳавфсизлик муаммоларини ҳал қилишдаги аҳамияти. Аҳоли пунктларининг фаровонлигини таъминлашда канализациянинг роли. Сув тўғрисидаги қонун.

Сув атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва сув ресурсларидан фойдаланиш тўғрисидаги қонун.


^ Канализация тизимлари классификацияси


Асосий тушунча ва терминлар. Канализациялаш объектлари. Оқова сувлар классификацияси. Иншоотларнинг умумий таркиби ва асосий элементлари. Канализация тизимлари классификацияси. Умумоқизилувчи ва бўлинган тизимлар. Тизимларнинг қўлланиш шартлари, камчилиги ва афзалликлари. Оқова сувларни канализацияга ташлаш шартлари.


^ Оқова сув меъёри, режими ва ҳисобий сув сарфлари


ҚМваҚ билан танишиш. Канализацияланган ва канлизацияланмаган аҳоли пунктларидаги оқова сув меъёри. Нотекислик коэффициентлари. Оқова сув меъёрининг сув истеъмол меъёрига боғлиқлиги. Саноатнинг турли соҳалари учун оқова сув меъёрлари. Ҳисобий сув сарфларини аниқлаш.


^ Ташқи канализация тармоғини лойиҳалаш ва тармоқнинг гидравлик ҳисоби


Тармоқни трассалаш. Трассалашнинг турлари: кварталнинг паст томонидан, ҳажмий, кварталлараро тармоқни ётқизиш. Канализация тармоғи схемалари. Схемани танлашдаги омиллар. Перпенликуляр, кесишган, зонали, радиал схемалар. Уларнинг камчилиги, афзалликлари ва қўлланиш шартлари. Канализация тармоғидаги оқова сув ҳаракати. Қувур ва каналларнинг кўндаланг кесим юзаларининг шакллари. Қувурни ётқизиш чуқурлиги. Ўзиоқар канализация тармоғининг гидравлик ҳисобини бажаришдаги асосий формулалар. Ғадир - будурлик ва узунлик бўйича гидравлик ишқаланиш коэффицентлари, маҳаллий қаршиликлар. Ҳисобий бўлаклардаги сув сарфини топиш. Йўлдош, ёнлама, транзит сув сарфлари. Қувурнинг тўлдириш даражаси. Қувурдаги ўз-ўзини тозалаш тезлиги, минимал нишаблик ва диаметр. Тармоқнинг бўйлама кесимини тузиш. Канализация тармоғини конструкциялашнинг асосий қоидалари. Канализация тармоғида қўлланиладиган қувур ва мосламалар материали. Уларнинг камчилиги ва афзалликлари. Кувурларни улаш усуллари. Канализация тармоғидаги иншоотлар. Кузатиш қудуқлари (чизиқли, бўғиндаги, бурилишдаги, назорат, шаршара). Қувурни табиий ва сунъий тўсиқлардан олиб ўтиш. Дюкер,эстакада, ўтиш. Уларнинг конструкцияси ва ҳисоблаш асослари.


^ Канализация насос станциялари


Насос станциясини ўрнатиш жойини аниқлаш. Насос станцияларини жиҳозлаш. Насос станцияси турлари. Қабул қилиш ва машина бўлимлари. Насос маркасини танлаш.


^ Ёғингарчилик канализацияси


Ёғингарчилик канализациясининг аҳамияти. Ички ва ташки тармоқлар. Ёғингарчилик канализациясини ҳисоблашда метереологик шароитларни эътиборга олиш. Ёғингарчиликнинг ҳисобий жадаллиги. Ёғингарчилик сувларининг ҳисобий сарфини аниқлаш. Ёғингарчилик канализация тармоғинин трассалаш ва ҳисоблаш. Ёғингарчилик оқова сувларини қабул қилиш иншоотларини жойлаштириш ва унинг конструкцияси. Умумоқизилувчи тизим.

^ Оқова сувларнинг таркиби ва ҳусусиятлари


Оқова сувларининг таркиби ва ҳусусиятлари. Оқова сувдаги коллоид, эриган ва эримаган моддалар. Оқова сувларнинг санитар-химиявий анлизи. Оқова сувдаги ифлослик турлари. Бактериологик ва биологик ифлосликлар. Саноат оқова сувларнинг ифлослик бўйича классификацияси.

Оқова сувларнинг ифлослик концентрациясини аниқлаш. Ифлосликларнинг рухсат этилган чегаравий қиймати(ПДК). Оқова сувларни тозалаш даражасини аниқлаш. Оқова сувни сув ҳавзасига ташлаш шартлари ва қоидалари. Табиатда сувнинг ўз-ўзидан тозаланиш жараёни. Оқова сувларни суғоришга ишлатиш.
^




Оқова сувларни тозалаш усуллари



Коммунал-рўзғор оқова сувларни тозалаш усуллари. Оқова сувни ме-ханик усулда тозалаш иншоотлари. Панжара ва қумушлагичлар. Тиндиргичлар. Уларнинг турлари ва конструкцияси. Бирламчи ва иккиламчи тиндиргич. Икки қаватли тиндиргич. Иншоотларнинг классификацияси, конструкцияси ва асосий техник кўрсаткичлари.

Оқова сувларни табиий ва сунъий шароитда биологик тозалаш. Биоховузлар, суғориш ва фильтрация майдонлари. Айланма оксидлаш канали. Биоховуз ва оксидлаш канали ҳисоби ва конструкцияси. Аэротенка. Биофильтр. Биологик тозалашда ҳаво, кислород ва фаол чўкманинг роли. Биоховуз ва аэротенканинг технологик ҳисоби ва конструкцияси.

Оқова сувларни зарарсизлантириш ва ундан фойдаланиш. Зарарсизлантиришнинг турли усулларининг самарадорлигини баҳолаш.Оқова сувларни хлорлаш технологияси. Контакт резервуарлари.

Саноат оқова сувларини тозалаш. Тиндиргич, ёғ, нефт, смола маҳсулотларини ушлагич, фильтрлар, микрофильтр, гидроциклон. Саноат оқова сувларини биологик, физико-химиявий тозалаш.


^ Оқова сув чукмаларига ишлов бериш


Оқова сувдаги чўкмани олиб кетиш ва ишлов бериш. Септиклар, икки қаватли тиндиргич, чўкма майдонлари, метантенка. Оқова сув чўкмасига ишлов бериш ва ундан қайта фойдаланиш. Чўкмани механик усулда сувсизлантириш, термик қуритиш. Оқова сувларни тозалаш станциясининг умумий схемалари. Тозалаш станциясининг ўрнини танлаш. Окава сувларни сугоришда ишлатиш


^ Кичик аҳоли пунктлари ва алоҳида объектларни

канализациялаш


Оқова сувнинг сифатини яхшилашнинг оддий усуллари. Механик ва биологик тозалаш иншоотлари. Кичик насос станциялари. Тозалаш иншоотларини эксплуатация қилиш.


^ Канализация тизимини текшириш ҳамда фойдаланишга топшириш


Канализация тизимини фойдаланишга топшириш тартиби. Ички ва ташки канализация тизимини монтаждан кейин текшириб кўриш. Ички ва ташки канализация тармоқлари ва элементларини таъмирлаш ва тармоқни тозалаш. Сув исрофига қарши кураш.


^ Чорвачилик фермалари канализацияси схемаси


Чорвачилик, паррандачилик фермаларидаги оқова сувларини тозалаш ва ундан қишлоқ хўжалигида фойдаланиш. Чорвачилик окава сувларининг таркиби. Гўнгни сақлаш, зарарсизлантириш, унга ишлов бериш ва утилизация қилиш бўйича асосий тушунчалар.


^ Амалий машғулотларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар

Амалий машғулотларда талаблар кнаализация тармогини еткизиш ва оккова сувларни тозалаш иншоотларини лойихалаш асосларини ўрганадилар.

Амалий машғулотларнинг тахминий тавсия этиладиган мавзулари:

1. Канализация тизими ва схемасини танлаш ва уни асослаш.

Ички канализация схемаси асосий элементлари. ҚМваҚ билан танишиш. Оқова сув меъёри ва нотекислик коэффицентлари.

2. Коммунал-рўзғор ва саноат оқова сувларининг ҳисобий сарфларини аниқлаш.

3.Тармоқни трассалаш. Ҳисобий бўлаклардаги оқова сув сарфини топиш.

Тармоқнинг гидравлик ҳисоби. Канализация тармоғининг бўйлама қирқимини чизиш.

4. Канализация насос станцияси ўрнини ва насос маркасини танлаш. Насос станцияси ҳисоби ва конструкцияси.

5. Тозалаш иншооти ўрнини тўғри танлаш. Оқова сувларнинг умумий ифлослик концентрацияси ва керакли тозалаш даражасини аниқлаш.

6. Оқова сувларни тозалаш усулларини асослаш ва танлаш.

7.Панжара, қумушлагич ҳисоби ва конструкцияси.

8.Биоҳовуз, икки қаватли тиндиргич ҳисоби конструкцияси.

9.Чорвачилик оқова сувларни тозалаш схемаси.


Тажриба машғулотларини ташкил этиш бўйича кўсатмалар


Лаборатория ишлари ва амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда магистрлар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларинини лаборатория ишларини бажариш ва амалий масалалар ечиш орқали янада бойитадилар. Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида магистрлар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали магистрлар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича кўргазмали қуроллар тайёрлаш ва бошқалар тавсия этилади.

Амалий машғулотларнинг тахминий тавсия этиладиган мавзулари:

1. Канализация қувурлари, фасон қисмлари ва сувни қабул қилиш жиҳозлари билан танишиш

2. Аэротенканинг технологик ҳарактеристикасини аниқлаш ва иш жараёни билан танишиш.

3. Гипохлорид натрий билан оқова сувни зарарсизлантириш жараёнини ўрганиш

4.Шаҳар тозалаш иншоотлари иши билан танишиш

5.Моделда тиндиргичнинг ишлаш самарадорлигини аниқлаш.

^

Курс иши ва лойиҳаларини ташкил этиш бўйича кўрсатмалар



Курс ишида магистрлар аҳоли пунктида канализация тизими ва оқова сувни тозалаш лойиҳасини кўриб чиқади. Қишлоқдаги турар жой бинолари, саноат корхоналари ва чорвачилик фермалари канализациялаш объекти ҳисобланади. Курс иши ўз ичига схема, график ва ҳисоблар билан келтирилган тушунтириш хати, канализация тармоғи ва ундаги иншоотлар кўрсатилган худуд плани ва тозалаш иншоотларини қамраб олади.

Курс ишида канализация тизими ва схемасини танлаш асосланган, канализация тармоғи трассаси кўрсатилган, коммунал - рўзғор, саноат, чорвачилик оқова сувларнинг ҳисобий сарфи аниқланган, бош коллекторнинг гидравлик ҳисоби, насос станцияси ишининг ўлчамлари, оқова сувларнинг умумий ифлослик концентрацияси, дарёга ташлашдаги керакли тозалаш даражаси, оқова сувларни тозалаш усулларини асослаш, тозалаш иншоотлари таркиби ва иншоотлар ҳисоби келтирилган бўлиши керак.


^ Мустақил ишни ташкил этишнинг шакли ва мазмуни

Талаба мустақил ишни тайёрлашда ушбу фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланиш тавсия этилади:

  • дарслик ва ўқув қўлланмалар бўйича фан боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;

- автоматлаштирилган ўргатувчи ва назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш;

- махсус адабиётлар бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устита ишлаш;

- янги техникаларни, аппаратураларни, жараёнлар ва технологияларни

- талабанинг ўқув-илмий-тадқиқот ишларини бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ва мавзуларни чуқур ўрганиш;

- фаол ва муаммоли ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари;

  • масофавий (дистанцион) таълим.

Тавсия этилаётган мустақил ишларнинг мавзулари:

1. Канализацияланмаган бинолардаги иф-лосликларни зарарсизлантириш. Саноат корхоналарини канализациялаш.

2. Ферма ва чорва комплекслари биноларида ички водопровод ва канализация тизими. Оқова сувларни тозалаш ва қайта ишлатиш усулларини танлаш.

^ Дастурнинг информацион – услубий таъминоти

Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий методлари, педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларининг қўлланилиши назарда тутилган.

- Канализация ва окова сувларни тозалаш назарияси асослари маъруза дарсларида замонавий компьютер технологиялари ёрдамида презентацион ва электрон-дидактик технологияларидан;

- амалий машғулотларда ақлий ҳужум, гуруҳли фикрлаш педагогик технологияларидан;

  • тажриба машғулотларида кичик гуруҳлар мусобақалари, гуруҳли фикрлаш педагогик технологияларини қўллаш назарда тутилади.


Фойдаланиладиган асосий дарслик ва ўқув қўлланмалар рўйҳати

Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар



  1. Ахмедова Т.А. Канализация ва Оқова сувларни тозалаш Услубий қўлланма. – Тошкент: 2008. – 146 б.

2. Жалилова О.Ю, Ахмедова Т.А "Канализация тармоғи ҳисоби мавзусида босқич лойиҳасини бажариш бўйича услубий кўрсаткичлар" – Тошкент: ТИИКХМИ. 1997. – 32б.

3. Махмудова И.М, Ахмедова Т.А. "Табиий ва окова сувларни тозалаш". Укув кулланма, - Тошкент: ТИМИ. 2008 йил. 125 б.


Қўшимча адабиётлар


1. Яковлев С.В. “Биологическая очистка производственных сточных вод”. – М.: Стройиздат, 1985. – 228 стр.

2. Калицун В.И, Кедров В.С. и др. “Гидравлика, водоснабжение, канализация”. М.: Стройиздат. 1980. – 351стр.

3. Туровский И.С. “Обработка осадков сточных вод”. – М.: Стройиздат. 1982. – 220 стр.

4. Справочник монтажника. Монтаж систем внешнего водоснабжения и канализации. Под редакции Перешивкина.Н.Н. – М.: 1990. – 578 стр.

5. Василенко А.И, Василенко А.А. “Проектирование канализации населенных мест”. – К.: Будивельник. 1985. – 272стр.

6. Тварткиладзе И.М, Тарасюк Т.П., Доценко М.И. “Очистные сооружения водоотведения”. – К.: Будивельник. 1988. – 254стр.

7. Зацепин М.В. Курсовое и дипломное проектирование водопроводных и канализационных сете сооружений. – М.: Стройиздат. 1981. – 174стр.

8. Ласков Ю.М, Воронов Ю.В. Примеры расчетов канализационных сооружений. М.: Стройиздат, 1987. – 255с.

  1. Яковлев С.В. Канализация. – Москва: Стройиздат, 1987. – 319 с.

10. www.greenworld.org.ru

11. www.cultinfo.ru

12. www. ziyo.net

13 http://www. referat..ru.




Похожие:

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги олий ва ўрта тиббиёт бўйича ўҚув-услуб идораси
Бухоро Давлат Тиббиет Институтининг “факультет ва госпитал хирургия” кафедраси томонидан тузилган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси президентининг єарори 20. 06. 2006 й. N пє-381
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халє таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоєа ва...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Мавзу: эшитув ва мувозанат аъзосининг вазифавий ва ёшли анатомияси. Ташқи ва ўрта қулоқ
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Рентгенограммаларда аъзоларнинг қисмларини ва ундаги ҳосилаларни кўрсатиб бериши керак
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Талабаларга эркакларнинг таносил аъзоларининг тузилишини ва ёшга қараб ўзгаришини тушинтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Талабаларга аёлларнинг таносил аъзоларининг тузилишини ва ёшга қараб ўзгаришини тушинтириш
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации