Документы



Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги icon

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги

НазваниеЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Дата18.05.2013
Размер86.12 Kb.
ТипДокументы
скачать


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ



Руйхатга олинди


№________________


201_ йил “___” ____




Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201_ йил “____” _________даги “____”-сонли буйруғи билан тасдиқланган




ҲАЛҚАРО ВА ДАВЛАТ СУВ МУНОСАБАТЛАРИ

фанининг


ЎҚУВ ДАСТУРИ



Билим соҳаси:

400000 -

600000 –

Қишлоқ ва сув хўжалиги

Хизматлар

Таълим соҳаси:

450000 -

630000 –

Ирригация ва мелиорация

Атроф мухит мухофазаси тармоклари

Мутахассислик:

5А450203 –

Сув кадастри ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш




5А630101 -

Атроф муҳит мухофазаси (Сув хужалигида)



^

Тошкент – 2011




Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими йўналишлари бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2011 йил «__»_________ даги «___»-сон мажлис баёни билан маъқулланган

Фаннинг ўқув дастури Тошкент ирригация ва мелиорация институтида ишлаб чиқилди.


Тузувчи:


Валиев Х.И.

– «Экология ва сув ресурсларини бошқариш» кафедраси доценти, г-м.ф.н.



Тақризчилар:


Тохиров Н.Т.

– Ўзбекистон миллий университети “Геология ва гидрогеология” кафедраси доценти, т.ф.н.


Мавлянов А.

– Уз. Республикасининг Давлат Геология Кумитаси раиси муовини г-м.ф.н.



Фаннинг ўқув дастури Тошкент ирригация ва мелиорация институтининг Илмий- методик кенгашида тавсия қилинган (201­_ йил______ даги «___»-сонли баённома).

Кириш


“Ҳалқаро ва давлат сув муносабатлари” фанини ўқитишнинг асосий мақсади ва вазифалари - бу бўлажак сув хўжалиги магистр мутахассисларини табиат ресурсларини ва шу жумладан сув ресурсларини тақсимлаш, улардан фойдаланиш ва турли салбий таъсирлардан муҳофаза қилишни давлат миқёсидаги ҳуқуқий асослари билан қуроллантириш, уларда турли амалий масалаларни давр талаби даражасида ҳал қилиш тажрибаси ва кўникмаларини шакллантириш ҳамда турли сув билан боғлиқ ҳалқаро ва давлат миқёсидаги масалаларини ҳал қилишда ҳуқуқий билимларининг бўлиши ва уларни қўллай олиш кўникмаларини вужудга келтиришдир. Фанни ўқитишнинг асосий вазифалари эса бўлажак мутахассисларига давлатлараро, трансчегаравий ва маҳаллий сув ҳавзалари ва объектларини сув ресурсларини тақсимлаш, улардан турли мақсадлар учун фойдаланиш ҳамда уларнинг турли салбий таъсирларидан муҳофаза қилишни ҳалқаро ва давлат миқёсидаги ҳуқуқий асосларини ўргатиш ва сувга оид қонунларни, конвенцияларни, битимларни, шартномаларни, деклорацияларни ва бошқа меъёрий ҳужжатлари, тамойилларни ва қоидаларни билиши ва улардан фойдалана олиши кўникмасига эга бўлишига эришишдир.

^

Ўқув фанининг мақсад ва вазифалари


Ҳалқаро ва давлат сув муносабатлари фани, уни мақсади, вазифалари, унинг қисқача тарихи, экология ва табиатдан фойдаланиш ҳамда сув хўжалиги соҳасида магистрларни тайёрлашдаги ўрни ва аҳамияти, бошқа фанлар билан боғлиқлиги. Сув ва жамият.


^ Фан буйича магистрлар билимига ва кўникмаларига қўйиладиган талаблар

“Ҳалқаро ва давлат сув муносабатлари” фанини ўрганиш натижасида талабалар давлатлараро, трансчегаравий ва маҳаллий табиий сув артериялари ва объектларининг сув ресурсларини тақсимлаш. улардан турли мақсадларда фойдаланиш, ҳамда уларни турли салбий таъсирлардан муҳофаза қилишни ҳалқаро ва давлат миқёсидаги ҳуқуқий асослари ва бу соҳадаги тажрибалар билан танишадилар. Сувнинг кимёвий таркиби ва унинг физик хоссалари ҳолатини баҳолаш, уни табиий тозаланиш жараёнини тиклаш бўйича турли тадбир чораларни асослаш, табиий сувларни муҳофаза қилишнинг назарий асослари ва услубларини, инсоннинг хўжалик фаолиятини табиий сувлар таркибига таъсирларини, шу жумладан қишлоқ ва сув хўжалиги тадбирларини сув мухитга таъсирлари билан, бу таъсирларни бартараф қилиш тадбир чораларини асослари, усуллари ва йўллари билан танишадилар. Табиий сувлардан оқилона фойдаланиш асоси ва усулларини ўрганадилар ва тўлиқ назарий ва амалий билим оладилар.


^ Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги


“Ҳалқаро ва давлат сув муносабатлари ” фанини ўрганишдан олдин талабалар маълум даражада умумий фанлар: физика, кимё, тупроқшунослик, геология, гидрогеология ва бошқа фанлар асоси билан тўлиқ таниш бўлишлари керак.


^ Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни


Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигини барқарор ривожланиши мавжуд сув ва бошқа табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва муҳофаза қилишни тақозо этади. Мавжуд сув заҳиралари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида муҳим роль ўйнайди. Сувдан фойдаланишда республикамизда қабул қилинган қонунлар ва қонун ости ҳужжатларини ва улар томонидан қўйилган талабларни ўрганиш, ушбу соҳада жахон тажрибаси билан танишиш табиий ресурслардан самарали фойдаланиш ва ишлаб чиқаришнинг атроф-муҳитга салбий таъсирини камайтириш ва экологик ҳолатнинг салбий томонга ўзгаришини камайтиришда муҳим роль ўйнайди.


^ Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик

технологиялар


“Ҳалқаро ва давлат сув муносабатлари” фанини укитишда куйидаги янги технологиялардан фойдаланилади: «Пентиум» русумидаги компьютор, «Оверхед» ва «Поверпоинт» проекторларидан фойдаланган ҳолда маъруза укишлари, амалий ва семинар машугулотларни ўтказишлари фойдаланилади.


^ Асосий қисм


Умумий тушунчалар


Экологик ҳолат. Сув объекти. Давлатлараро сув объект. Трансчегарадош сув объекти. Қонун. Конвенция. Келишув. Шартнома. Деклорация. Доктрина ва х.к. Сув – инсоннинг хўжалик фаолиятида бошқариш объекти. Сув объектини бошқаришни ижтимоий - иқтисодий аспекти.


^ Сув қонуни


Сув қонуни тушинчаси ва манбалари. Сув қонунини мазмуни. Сув қонуни билан бошқа юридик фанларни боғлиқлиги. Сув қонуни манбалари: умумий қонунчилик, ҳалқаро ва давлатлараро келишувлар, оддий ҳуқуқ, прецедент ҳуқуқ ва уни ечимлари, доктрина ёки олимлар фикрлари, умумий ҳуқуқ. БМТни Европа Иқтисодий Комиссиясини ҳалқаро сув артерияларига ва объектларига нисбатан атроф муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги стратегияси. Трансчегаравий экологик муаммоларни хал қилиш учун янги чегаралар ва салоҳиятлар. Экологик масалаларни хал қилиш. “Табиатни муҳофаза қилиш” тўғрисидаги қонун. “Экологик экспертиза” тўғрисидаги қонун. Трансчегаравий сув артериялари ва ҳалқаро кўллардан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш. Ҳалқаро кўллар ва трансчегаравий сув артерияларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш Конвенцияси (Хельсинки).


Ҳалқаро сув объектларидан фойдаланиш ва тартибга солиш турлари


Ҳалқаро миқёсда сув ресурсларидан фойдаланиш ҳуқуқий хужжатлари. Ҳалқаро сув артериялари сархат сифатида. Сув артериялари, атроф муҳит ва ҳалқаро суд. Сув ҳуқуқини мавжуд тизимлари. Собиқ совет тизимидаги сув ҳақидаги қонун тамойиллари. Ислом тизимидаги сув ҳуқуқи тамойиллари. Сувдан ва ердан фойдаланиш ҳақидаги мусулмонлар «Ҳуқуқи» қарорлари тўплами. Ўрта Осиё мамлакатларини сув ресурсларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини ифодаловчи хужжатлар. Сирдарёнинг сув - энергетик ресурсларидан фойдаланиш ҳақидаги уч давлат бошлиқларини баённомаси. Амударёни сув ресурсларини Туркманистон ва Ўзбекистон республикалари ўртасида тақсимлаш ва улардан фойдаланиш бўйича битишув. Мустақил Ўзбекистонни давлат сув ҳуқуқи ҳақидаги хужжатлари. Ўзбекистон Республикасини “Сув ва сувдан фойдаланиш” тўғрисидаги қонуни. Ҳалқаро сув артериялари ва объектларини бошқаришни юридик стратегияси элементлари. Орол денгизи ҳавзаси.


^ Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича

кўрсатма ва тавсиялар


Ислом тизимидаги сув ҳуқуқи.

Сувдан ва ердан фойдаланиш ҳақидаги мусулмонлар «Ҳуқуқи» қарорлари тўплами.

Ҳалқаро сув ҳуқуқи хужжатлари.

Ҳалқаро кўллар ва трансчегаравий сув артерияларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш Конвенцияси (Хельсинки).

Ўрта Осиё мамлакатларини сув ресурсларини тақсимлаш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқини ифодаловчи хужжатлар.

Сирдарёнинг сув - энергетик ресурсларидан фойдаланиш ҳақидаги уч давлат бошлиқларини баённомаси.

Амударёни сув ресурсларини Туркманистон ва Ўзбекистон республикалари ўртасида тақсимлаш ва улардан фойдаланиш бўйича келишув. Давлат сув ҳуқуқи хужжатлари.

Ўзбекистон Республикасини “Сув ва сувдан фойдаланиш” тўғрисидаги қонуни.

Ўзбекистон Республикасида сувдан чекланган миқдорда фойдаланиш тўғрисидаги ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг Қарори. Ўзбекистон Республикаси сув омборлари ва бошқа сув ҳавзалари сувини муҳофаза қилиш зоналари тўғрисидаги Низоми.

“Табиатни муҳофаза қилиш” тўғрисидаги қонун.

“Экологик экспертиза” тўғрисидаги қонун.

орол денгизи сув ҳавзаси.

Марказий Осиёни беш республикаси. Ҳалқаро сув артерияларига нисбатан низоларни ҳал қилиш ва ҳамкорликни мустахкамлашда Ҳалқаро банкни роли.


^ Мустақил ишларни ташкил этиш шакли ва мазмуни


Талаба мустақил ишини тайёрлашда муайян фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, қуйидаги шакллардан фойдаланиши мумкин:

  • дарслик ёки ўқув қўлланмалар бўйича фанлар боблари ва мавзуларини ўрганиш;

  • тарқатма материаллар бўйича маърузалар қисмини ўзлаштириш;

  • автоматлаштирилган ўргатувчи назорат қилувчи тизимлар билан ишлаш;

  • махсус ёки илмий адабиётлар (монографиялар, мақолалар) бўйича фанлар бўлимлари ёки мавзулари устида ишлаш;

  • янги техникаларни, аппаратураларни, илмталаб жараёнлар ва технологияларни ўрганиш;

  • талабаларнинг ихтисослаштирилган конструкторлик бюроси (МКБ) ёки кичик корхоналардаги ишлари;

  • талабанинг илмий тадқиқот ишларни (ТИТИ) бажариш билан боғлиқ бўлган фанлар бўлимлари ёки мавзуларини чуқур ўрганиш;

  • фаол ўқитиш услубидан фойдаланиладиган ўқув машғулотлари (хизмат ўйинлари, мунозаралар, семинарлар, коллоквиумлар ва б.);

  • масофавий (дистанцион) таълим ва бошқалар.

Сувдан ва ердан фойдаланиш ҳақидаги мусулмонлар «Ҳуқуқи» қарорлари тўплами. Ҳалқаро сув ҳуқуқи ҳужжатлари. Ҳалқаро кўллар ва трансчегарадош сув артерияларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш Конвенцияси (Хельсинки). Сирдарёнинг сув - энергетик ресурсларидан фойдаланиш ҳақидаги уч давлат бошлиқларини баённомаси.

Ўзбекистон Республикасини “Сув ва сувдан фойдаланиш” тўғрисидаги қонуни. “Табиатни муҳофаза қилиш” тўғрисидаги қонун. “Экологик экспертиза” тўғрисидаги қонун.


^ Дастурнинг информацион – услубий таъминоти.


Мазкур фанни ўкитиш давомида компьютер воситалари ва техникаларидан, компьютер технологияларидан, электрон маърузалардан, ҳамда «Интернет» тизими маълумотларидан кенг фойдаланилади.


^ Фойдаланиладиган асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйҳати


Асосий дарсликлар ва ўқув қўлланмалар


1. Бринчук М.М., «Экологическое право» Юрист, Москва 1998-323 с.

2. Нигматов А. Ўзбекистон Республикасини экология хуқуқи. – Тошкент: 2004. - 318 бет.

3. Салохиддинов А.Т., Холмирзаева М., Валиев Х.И., Экология. Укув кулланма. Тошкент. 2008й.

4. Холмўминов Ж. “Экология ва қонун”. – Тошкент: Адолат, 2000. – 348 бет.

Қўшимча адабиётлар


1.Ўзбекистон Республикасини “Сув ва сувдан фойдаланиш” тўғрисидаги қонуни.

2.Ўзбекистон Республикасини “Табиатни муҳофаза қилиш” тўғрисидаги қонуни.

3.Ўзбекистон Республикасини “Экологик экспертиза” тўғрисидаги қонуни.

4. Ҳалқаро кўллар ва трансчегарадош сув артерияларидан фойдаланиш ва муҳофаза қилиш Конвенцияси (Хельсинки).

5. Сувдан ва ердан фойдаланиш хақидаги мусулмонлар «Хуқуқи» қарорлари тўплами.




Похожие:

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 201 йил “ ” даги “ ”-сонли буйруғи билан тасдиқланган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги олий ва ўрта тиббиёт бўйича ўҚув-услуб идораси
Бухоро Давлат Тиббиет Институтининг “факультет ва госпитал хирургия” кафедраси томонидан тузилган
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси президентининг єарори 20. 06. 2006 й. N пє-381
Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халє таълими вазирлиги, Ўзбекистон Алоєа ва...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш
Мавзу: эшитув ва мувозанат аъзосининг вазифавий ва ёшли анатомияси. Ташқи ва ўрта қулоқ
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Рентгенограммаларда аъзоларнинг қисмларини ва ундаги ҳосилаларни кўрсатиб бериши керак
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Талабаларга эркакларнинг таносил аъзоларининг тузилишини ва ёшга қараб ўзгаришини тушинтириш
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни соқлаш вазирлиги
Талабаларга аёлларнинг таносил аъзоларининг тузилишини ва ёшга қараб ўзгаришини тушинтириш
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации