“Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва хуқуқбузарликларнинг профилактикаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ вояга етмаганларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини шакллантириш, ўқувчилар ўртасида қаровсизлик, хуқуқбузарлик, жиноятчилик ва гиёхвандликнинг олдини олиш борасидаги ишлар самарадорлигини ошириш, уларнинг хуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлаш, бу борада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 17 январдаги 13-сонли қарори, халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 22 январдаги 8-сонли буйруғи хамда Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг 2011 йил 4 февралдаги 35-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида
БУЮРАМАН:
1.Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармасининг 2011 йил 4 февралдаги 35-сонли буйруғи ижро учун қабул қилинсин.
2. Барча таълим муассасаларнинг раҳбарларига:
2.1. Таълим муассасаларининг вояга етмаганлар ўртасида назоратсизликлар ва хуқуқбузарликлар профилактикаси, уларнинг хуқуқлари, эркинликлари шунингдек қонуний манфаатларини химоя қилиш сохасидаги фаолияти мувофиқлаштирилсин ва ижроси юзасидан хар чоракда Сергели туман халқ таълими бўлими хузуридаги Вояга етмаганлар ишлари бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашга маълумот бериб борилсин.
2.2. Вояга етмаганларда қонунга итоаткорлик хулқ-атворини шакллантиришга, уларга ахлоқ ва соғлом турмуш тарзи асосларини сингдиришга йўналтирилган комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилсин ва амалиётга тадбиқ қилинсин.
2.3.Давлат ва жамоат ёрдамига мухтож бўлган вояга етмаганларнинг ижтимоий химоялаш билан боғлиқ масалаларни хал этишда худудий махаллалар хузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссиялар билан хамкорлик йўлга қўйилсин.
3.Ушбу буйруқ ижросини назоратга олиш бош мутахассис Ф.Ғ.Ахмаджонова зиммасига юклатилсин.