Документы



Сергели тумани халқ таълими бўлими аппаратида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича icon

Сергели тумани халқ таълими бўлими аппаратида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича

НазваниеСергели тумани халқ таълими бўлими аппаратида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича
страница1/2
Дата18.02.2014
Размер0.53 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2

powerpluswatermarkobject3


Сергели туман халқ таълими бўлимининг

2010 йил 1апрелдаги

103-сонли буйруғига 2- илова


Сергели тумани халқ таълими бўлими аппаратида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича

ЙЎРИҚНОМА




I. Умумий қоидалар

1. Мазкур йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 29 мартддаги 140-сонли қарори билан тасдиқланган намунавий йўриқнома ва Халқ таълими вазирлигининг 2005 йил 7 январдаги 2 -сонли Ҳайъат қарори билан тасдиқланган йўриқномага мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у Сергели туман халқ таълими бўлимида (кейинги ўринларда Бўлим деб юритилади) ҳужжатларини тайёрлаш қоидалари, усуллари ва жараёнларини, улар билан ишлаш тартибини белгилайди.

2. Иш юритишнинг аҳволи учун жавобгарлик Бўлим Мудирининг буйруғи билан тайинланган ижро интизоми учун масъул шахс, бош мутахассислар ва тегишли бўлимлар раҳбарлари зиммасига юклатилади.

Бўлим ўз тасарруфидаги барча турдаги таълим муассаларида ҳужжатлар билан ишлашга ташкилий ва услубий раҳбарликни амалга оширади.

3. Бўлим тасарруфидаги барча турдаги таълим муассасаларида иш юритишнинг тўғри йўлга қўйилиши ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши учун жавобгарлик бевосита таълим муассасаларининг раҳбарлари зиммасига юклатилади.

Бевосита ижрочилар ўз бурчлари ҳисобланган иш юритишнинг ўзларига тааллуқли қисмига риоя қилиниши учун масъулдирлар.

Мазкур вазифалар тасдиқланган лавозим қўлланмалари ва хизмат бурчларига мувофиқ тақсимланади.

4. Таркибий тузилмаларнинг масъул ходимлари иш юритиш масалаларида:

  • Юқори органларнинг фармон, қарор, фармойиш ва бошқа ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўғри бажарилишини таъминлайдилар;

  • Бўлим Мудирига зиммаларига юкланган топшириқларнинг қандай бажарилаётгани ҳақида ахборотлар ва ҳисоботлар берадилар;

  • жорий иш юритишда тўпланиб қолган маълумотларни сақланишидан тортиб, то улар бўлим архивига топширилгунга қадар бўлган иш жараёнини тўғри ташкил этишни таъминлайдилар.

5. Иш юритишни бевосита амалга ошириш вазифаси ижро интизоми учун масъул шахс зиммасига юклатилади.

6. Хизмат юзасидан фойдаланилган ҳужжатлар мазмуни ошкор этилмайди, улардан мазкур ҳужжатлар ижросига бевосита алоқадор бўлган шахслар фойдаланишлари мумкин. Бошқа шахсларнинг ҳужжат билан танишиши, шунингдек, ҳужжат материалларининг эълон қилиниши учун Бўлим Мудирининг рухсати бўлиши керак.

7. Ходим меҳнат таътилига кетишида, хизмат сафарига жўнашида ёки ишдан бўшаётганида ихтиёридаги барча ҳужжатларни Мудир кўрсатмасига биноан бошқа ходимга топшириши лозим. Ҳужжатни олган киши уларни ўз вақтида ижро этиш чораларини кўрмоғи зарур.

8. Мазкур йўриқномада белгиланган қоидаларга амал қилиш ҳар бир ходим учун мажбурийдир. Бўлимнинг ижро интизомига масъул ходими янги ишга қабул қилинган ходимларни Бўлимда жорий этилган иш тартиби ҳамда унга доир қўлланмалар билан таништиришлари керак.


  1. ^ Жўнатиладиган ва ички ҳужжатларни тузиш ҳамда расмийлаштириш


9. Сергели туман халқ таълими бўлими ҳужжатлари қатъий рўйхатга олинган тегишли бланкаларга ёзилади. Сергели туман халқ таълими бўлими бланкалари (буйруқ, кенгаш қарори ва хатлар учун) қуйидаги тартибда бўлади:




^ ТОШКЕНТ ШАҲАР

СЕРГЕЛИ ТУМАНИ

ХАЛҚ ТАЪЛИМИ БЎЛИМИ





^ РАЙОННЫЙ ОТДЕЛ

НАРОДНОГО ОБРАЗОВАНИЯ

СЕРГЕЛИЙСКОГО РАЙОНА

г. ТАШКЕНТА


700102, Тошкент шаҳри , Сергели тумани, Массон кўчаси - 3 А

tel.: 257–20–93, 258-24-16 faks: (99871) 257–20–93, Web saite: stxtb.zn.uz e-mail: stxtb@inbox.uz

«______» _______________ 2010 й. № __________________



^ БУЙРУҚ (КЕНГАШ МАЖЛИСИ ҚАРОРИ)


10. Аксарият ҳужжатлар учун ҳужжат мазмунини акс эттирувчи қисқа ва аниқ сарлавха бўлиши шарт. Масалан: буйруқ (нима тўғрисида?) «ишга қабул қилиш тўғрисида»; баённомаси (ниманинг?) “Кенгаш мажлисининг”.

А4 (148х210) ўлчамдаги ҳужжатларни тайёрлашда юқори қисми 2 см, чап – 3 см, ўнг 1,5 см, қуйи қисми 2 см бўлиши лозим ва телеграммаларда матнга сарлавха қўйилмаслиги мумкин.

11. Ҳужжат мазмуни имкони борича лўнда, қисқа иборалар билан, мураккаб бўлмаган сўз тузилишида баён этилади.

Қисқартиришлар Давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва муассасалар номларини ёзиш бўйича маълумотномага мувофиқ қўлланилади. Агар матнда фамилиялар, географик номлар ёки айрим маъмурий-ҳудудий бирликлар санаб ўтилса, улар алфавит тартибида жойлаштирилади.

Агар узлуксиз боғланган матн бир нечта қарорлар, хулосалардан иборат бўлса, уни араб рақамлари билан рақамланган бўлимларга, кичик бўлимларга, бандларга ажратиш лозим.

Ҳужжатлар матнларини икки қисмга ажратиш тавсия этилади: биринчи қисмда ҳужжат тузишнинг асослари ёки сабаблари кўрсатилади, иккинчисида – қарорлар, таклифлар, фикрлар, хулосалар, илтимослар баён этилади.

Агар ҳужжат мазмунини тушунтириш ва асослаш зарурияти бўлмаса, матн битта хулоса қисмдан иборат бўлиши мумкин: буйруқлар –таъкидлаш қисмисиз, қарор қисми, хатлар – тушунтиришсиз, илтимос қисми ва шу кабилар.

Баённома матни учинчи шахс номидан («эшитдилар», «сўзга чиқдилар», «қарор қилдилар») кўплик сонда баён қилиниш, нутқлар мазмуни учинчи шахс номидан бирлик сонда баён қилинади.

12. Ҳуқуқлар ва мажбуриятларни белгилаб берувчи (Низом, йўриқнома ва бошқалар), шунингдек, фактларни баён этиш ёки баҳолашдан (далолатнома, маълумотнома ва бошқалардан) иборат бўлган ҳужжатларда матнни учинчи шахс номидан бирлик ёки кўплик сонда («бўлим функцияларни амалга ошириш», «кенгаш таркибига кириш», «комиссия белгилайди») баён қилиш шаклида ишлатилади.

13. Хатларда қуйидаги баён этиш шаклларидан фойдаланилади:

  • биринчи шахс номидан кўплик сонда (“юборишингизни сўраймиз”, “кўриб чиқиш учун юбормоқдамиз”);

  • биринчи шахс номидан бирлик сонда (“зарур деб ҳисоблайман”, “ажратишни сўрайман”);

  • учинчи шахс номидан бирлик сонда (“бўлим қарши эмас” ёки “бўлим амалга оширса бўлади деб ҳисоблайди”).

14. Телеграммалар матнлари алоқанинг абонентлик пункти орқали жўнатилганда тўлиқ матн билан ёзилади, алоқанинг почта бўлими орқали бошқа хат олувчиларга (муассасаларга ва хусусий шахсларга) жўнатилганда эса, агар бунда мазмун бузилмаса, телеграмма матнида имкон борича олмошлар, қўшимчалар, кўмакчилар қолдирилади. Рақамли маълумотлар, бузилишига йўл қўймаслик учун, сўзлар билан ёзилади. Телеграмма матнининг охирида уни рўйхатга олиш рақами кўрсатилади, унинг олдига «рақами» сўзини алмаштирувчи «РК» ҳарфлари қўйилади.

15. Агар ҳужжат матнида қайд этилган илова бўлса, у ҳолда иловалар борлиги тўғрисидаги белги қуйидаги шакл бўйича расмийлаштирилади:

Илова: 10 варақда, 2 нусхада.

Агар ҳужжат матнида кўрсатилмаган илова бўлса, уларнинг номи ҳар бир иловадаги сони ва нусхалар сони кўрсатилган ҳолда санаб ўтилиши керак. Масалан:

Илова: 1. Янги ўқув йилига мактабларнинг тайёргарлиги тўғрисида маълумотнома 8 варақда, 2 нусхада.

2. Мактаблар рўйхати 3 варақда, 2 нусхада.

Агар ҳужжатга иловаси бор бошқа ҳужжат илова қилинса, у холда илованинг борлиги тўғрисидаги белги қуйидаги шакл бўйича расмийлаштирилади:

Илова: Дарслик масалалари бўйича доимий комиссиянинг 2004 йил 25 январдаги хулосаси ва унга илова, жами 21 варақда, 2 нусхада.

Агар илова ҳужжатда кўрсатилган барча манзилларга жўнатилмаётган бўлса, у ҳолда иловаларнинг борлиги тўғрисидаги белги қуйидаги шаклда расмийлаштирилади:

Илова: 5 варақда, 2 нусхада - биринчи манзилга.

Агар илова брошюраланган бўлса, у ҳолда варақлар сони кўрсатилмайди.

Ҳужжатлар манзилларга жўнатилаётганда қуйидаги қоидаларга риоя қилиниши керак: ҳужжатлар ташкилотларга, уларнинг таркибий бўлинмаларига ёки аниқ шахсга жўнатилади; ташкилот номи ва таркибий бўлинма бош келишикда, лавозим ва фамилия эса жўналиш келишигида кўрсатилади.

Ҳужжат ташкилот раҳбарига жўнатилганда, ташкилот номи олувчи лавозимининг таркибига киради, масалан:


«Таълим-Қурилиш-Савдо»

корхонаси директори

Н.Рахматовга


Агар ҳужжат бир турдаги бир нечта ташкилотларга жўнатилаётган бўлса, уларни умумлашган ҳолда кўрсатиш лозим. Масалан: бўлим ва бўлим бошлиқларига; ҳужжатни олувчилар тўрттадан ошмаслиги керак. «Нусха» сўзи иккинчи, учинчи, тўртинчи олувчилар олдида кўрсатилмайди;

Манзил умумлаштирилган ҳолда кўрсатилиши мумкин. Масалан: барча турдаги таълим муассасалари раҳбарларига, мактабгача таълим муассасалари раҳбарларига, мактабдан ташқари таълим муассасалари раҳбарларига. Ҳужжатни тўрттадан кўп манзилга жўнатилганда тарқатиш (юбориш) рўйхати тузилади ва ҳар қайси ҳужжатда фақат битта олувчи кўрсатилади; ҳужжатни хусусий шахсга жўнатганда аввал почта манзили, кейин исми ва отасининг исми (бош ҳарфлари), фамилияси ёзилади. Масалан:

700000, Тошкент шаҳар,

Ҳамид Олимжон кўчаси,

4 уй, 5-хонадон

Т.И.Шодиевага


16. Ҳужжатлардаги сана икки усулдан бири билан расмийлаштирилади.

Масалан: 2010 йил 30 март ёки 30.03.10


Биринчи усул молиявий тусдаги маълумотлардан иборат бўлган ҳужжатлар матнида сана кўрсатилганда кўпроқ қўлланилади, иккинчиси - ҳужжатларга сана қўйилганда, ҳужжатларга кўрсатмалар қўйилганда фойдаланилади.

17. Ҳужжатлар Мудир томонидан у ишда бўлмаган тақдирда биринчи шахс вазифасини бажариш ваколати берилган ходим томонидан имзоланиши мумкин.

«Имзо» реквизити таркибига: ҳужжатни имзолаётган шахснинг амалдаги лавозими, унинг шахсий имзоси ва имзосининг ёйилмаси (исми, отасининг исми бош ҳарфлари ва фамилияси) киритилади.

Ҳужжатларни «унинг ўрнига» деган олд кўмакчи, шунингдек, лавозими номи олдига «қия чизиқ» билан имзолашга йўл қўйилмайди.

Икки мансабдор шахснинг имзолари коллегиал органлар ҳужжатларига қўйилади. Қарорлар ва баённомаларни Мудир ва Кенгаш котиби томонидан имзолаш тавсия этилади.

Якка бошчилик тартибида қабул қилинган буйруқларда битта имзо бўлади.

Икки ёки ундан ортиқ имзолар, агар ҳужжат мазмуни учун бир нечта шахслар (масалан, далолатномалар, молия ҳужжатлари, бир нечта ташкилотларга чиқувчи ҳужжатлар) жавобгар бўлган тақдирда қўйилади.

Комиссия томонидан тайёрланган ҳужжатларда уни тайёрлаган шахслар лавозими эмас, балки комиссия таркибидаги вазифалари кўрсатилади.


Масалан:

Комиссия раиси имзо В.В.Махмудов

Комиссия аъзолари имзолар Р.С.Абдурахмонов

А.И.Хакимов


Ҳужжат бир нечта мансабдор шахслар томонидан имзоланганда уларнинг имзолари эгаллаб турган лавозимларига мувофиқ биттасининг остида бошқалари навбат билан жойлашади.

Масалан:

^ 35-мактаб директори имзо А.Х. Зияев

Бош ҳисобчи имзо В.В. Хошимов


Ҳужжат лавозимлари тенг бир нечта шахслар томонидан имзоланганда уларнинг имзолари бир қаторда жойлашади:


^ Туман соғлиқни Туман халқ таълими

сақлаш бўлими бошлиғи бўлими мудири

имзо Ф.З.Комилов имзо А.Х. Зияев


18. Келишиш ҳужжат лойиҳасини дастлабки кўриб чиқиш ва баҳолаш усули ҳисобланади. Келишиш бўлим ичида ҳам (турли таркибий бўлинмалар ва мансабдор шахслар билан) унинг ташқарисида ҳам (ҳужжат лойиҳасидаги масалаларга уларнинг ваколатларига мувофиқ бевосита муносабати бўлган бўйсунувчи ва бўйсунмайдиган ташкилотлар билан) амалга оширилиши мумкин.

Ҳужжатни мувофиқлаштириш ҳужжат лойиҳасини олдиндан кўриб чиқиш баҳолаш усули хисобланади. Унга фикр билдириш эса, лойиҳани мувофиқлаштириш шакли хисобланади. Ҳужжатни ички мувофиқлаштириш барча таркибий бўлинмаларнинг қўйилган масалага алоқадор бошлиқлари, ҳуқуқшунос маслахатчи ҳамда Мудир ўринбосари билан бамаслахат иш кўриш асосида амалга оширилади.

Ҳужжат лойиҳасини ички келишув имзоловчининг шахсий имзоси ва имзолаш санасини ўз ичига олган виза билан расмийлаштирилади. Зарур бўлган ҳолларда имзоловчининг лавозими кўрсатилиши мумкин. Унинг имзоларини (исми, отаси исмининг бош ҳарфлари, фамилияси) кенгайтириб ёзиш шарт. Масалан:


Мониторинг бўлим бошлиғи имзо С.К.Махсумов

10.03.10


19. Ҳужжатларга мулохаза ёки қўшимча фикрлар қўшиш алохида варақда баён этилиши мумкин. Ҳужжатларда фикрлар биринчи нусхага ёзилади, хат ва бошқа юбориладиган ҳужжатларда фикрлар муассасадан келишган нусхаларга ёзилади.

Ҳужжатларнинг лойиҳаларига ижрочилар, манфаатдор таркибий бўлимлари раҳбарлари томонидан фикр ёзилади.

Агар ҳужжат Мудир имзо қўйиши учун такдим этилса, унга мазкур масалага жавобгар бош мутахассис фикри ёзилган бўлиши керак.

Бўлим раҳбари ҳужжат лойиҳасига ўз фикрини ёзишдан бош тортиши мумкин. Бундай холда у ҳужжатга ёзма равишда ўз мулохазалари ва қўшимчаларини баён этиб, ҳужжат лойиҳасига “Мулохазалар илова қилинсин” деб кўрсатиб ўтиши шарт.

Визалар ҳужжатларнинг Бўлимда қолдирилаётган нусхаларининг олд томонига, имзо остига қўйилади.

20. Ташқи келишув келишиш устхати, келишув тўғрисидаги маълумотнома, келишув варағи ёки коллегиал орган мажлисида ҳужжат лойиҳаси муҳокамасининг баённомасини тақдим этиш билан расмийлаштирилиши мумкин.

Келишиш устхати «Келишилган» сўзидан, ҳужжат келишиб олинган шахс лавозимининг номи (ташкилот номи билан биргаликда), шахсий имзоси, унинг ёйилмаси ва санасидан иборат бўлади. Масалан:

К Е Л И Ш И Л Г А Н

Сергели туман Ички ишлар

бўлими бошлиғи

имзо Ф.Ахмедов

24.09.10


Агар келишув коллегиал орган ёки хат воситасида амалга оширилса, у холда келишув устхати қуйидаги шаклда расмийлаштирилади:


^ КЕЛИШИЛГАН КЕЛИШИЛГАН

Касаба уюшмаси «Таълимтаъминот» Бош

Кўмитаси мажлиси бошқармасининг

04.01.10 10.01.10 даги

3-сон баённомаси 01-4/185-сонли хати


Келишув устхатлари «Имзо» реквизитидан пастга ёки келишувнинг алохида варағига жойлаштирилади.

Келишув варағи ҳужжат мазмуни бир нечта ташкилот манфаатларига дахлдор бўлган холларда тузилади, бу ҳақда устхат ўрнига белги қўйилади.

21. Тасдиқланиши керак бўлган ҳужжат агар унда бошқа муддат кўрсатилмаган бўлса, ҳужжат имзоланган, тасдиқланган вақтдан бошлаб юридик кучга киради.

Ҳужжатлар Мудир томонидан ёки тасдиқланган ҳужжатларда баён этилган масалаларни хал қилиш ваколатига киришган Бош мутахассислар томонидан тасдиқланиши мумкин. Масалан:

Т А С Д И К Л А Й М А Н

Бош мутахассис

имзо Н.Камалов

05.01.10

Ҳужжат ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланганда лавозим номига ташкилот номи кўшилади, масалан:

Т А С Д И Қ Л А Й М А Н

Сергели туман халқ таълими

бўлими Мудири

имзо С.Р.Ҳамраев

06.01.10


Агар ҳужжат қарор, буйруқ, баённома билан тасдиқланаётган бўлса, у холда тасдиқлаш устхати «ТАСДИҚЛАЙМАН» сўзидан, санаси ва тартиб рақами кўрсатилган бош келишикдаги ҳужжат номидан иборат бўлади. Масалан:

ТАСДИҚЛАЙМАН

35-мактаб директорининг

2010.20.01 даги 5-сон буйруғи

ёки

ТАСДИҚЛАЙМАН

Меҳнат жамоаси йиғилишининг

2010.15.01даги 3-сон баённомаси

Тасдиқлаш устхати ҳужжатнинг юқори ўнг бурчагида бўлади.

22. Пул маблағлари ва моддий бойликларнинг сарфланиши фактларини қайд қилувчи мансабдор шахсларнинг ҳуқуқларини тасдиқловчи, шунингдек ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳужжатларда жавобгар шахснинг имзоси гербли муҳр билан тасдиқланади. Низом, устав, ҳисобот ва баланслар, структура, штат жадваллари, жорий ҳамда истиқбол режалари ва бошқа ҳужжатлар икки хил йўл билан: тасдиқлаш ёки тегишли буйруқ чиқариш (ҳужжатни жорий этиш ҳолларида қўшимча тушунтириш ) билан амалга оширилади.

“Тасдиклайман” сўзида мансабдор шахс номи, шахсий имзо, ҳужжат тасдиқланган сана, муҳр, асосий элемент ҳисобланади.

Бўлим акти (буйруқ, кенгаш қарори) билан тасдиқлашда ҳужжатга қуйидаги шаклда муҳр қўйилади:

Буйруқ билан (кенгаш қарори билан) тасдиқлайман.

Ҳужжат санаси ва номери.

Тасдиқлаш муҳри ҳужжатнинг юқоридан ўнг томонида бўлади. Муҳр босилганда у ҳужжатни имзоловчи шахснинг лавозими номи бир қисмини қоплаб туриши керак.

Имзо чекиш учун лойиҳалар қуйидагича амалга оширилади: Мудирга ижро интизоми учун масъул шахс ёки Бўлим котибаси, Бош мутахассисларга таркибий тузилмалар раҳбарлари, ана шу қисм таркибига кирувчи шахс ёки иш юритиш учун масъул кишилар орқали.

23. Бўлимда тайёрланган ҳужжатлардан нусха бериш Бўлим котибаси томонидан мувофиқлаштириб борилади.

Ҳужжат нусхаси Бўлим Мудири ёки Бош мутахассис рухсати билан тайёрланади ва берилади.

Ҳужжатдан тўлиқ нусха кўчириш, қўлда ёзиш усуллари ёки тезкор матбаа воситалари билан амалга оширилади.

Ҳужжат нусхасининг биринчи варағига «нусха» белгиси қўйилади.

Тасдиқловчи ёзув: тўғри, лавозимининг номи, тасдиқловчи шахснинг имзоси, унинг исми ва отаси исмининг бош ҳарфлари ва фамилияси, нусха тасдиқланган сана шакли бўйича тўлдирилади.

Масалан:

Кадрлар бўлими назоратчиси

^ 03.01.05 имзо С.Д. Расулов.


Ҳужжатдан олинган нусхаларни бошқа ташкилотларга жўнатишда ёки уни қўлга беришда, тасдиқловчи имзо муҳр билан тасдиқланиши керак.

Чиқувчи ҳужжатнинг (жўнатилган) кўчирилган нусхаси ҳужжатни тузган шахсларни ва ҳужжат келишиб олинган шахслар визаларини ўз ичига олади Унга асл нусхани имзолашдаги барча тузатишлар киритилади. Бланк матни такрор қўйилмайди, унга имзоланган сана ва рўйхатга олиш индекси қўйилади.

Асл нусхасидаги имзо, факсимиль воситасида муҳр билан тасдиқланади.

Кўпайтирилган нусхада буюртманинг тартиб рақами ва сони кўрсатилади.

24. Ҳужжатни ижро этиш бўйича кўрсатмалар резолюция шаклида берилади, унинг таркибига қуйидаги мажбурий элементлар кириши керак: ижрочи (ёки ижрочилар)нинг фамилияси, топшириқнинг мазмуни, ижро муддати (зарур холларда). Резолюция имзоланади ва сана қўйилади.

Масалан:

С.А. Абдуллаевага

Мониторинг бўлими режасини

2010 йил 29 декабргача

тайёрлашингизни сўрайман.

А.Зокиров 15.12.10.


Резолюция қоидага кўра, ҳужжатнинг юқори қисмига «олувчи» реквизитининг остига қўйилиши керак.

25. Ҳар бир ҳужжатда бевосита ижрочи тўғрисидаги белги бўлиши керак.

Ҳужжатни ижро этувчи (тузувчи)нинг фамилияси ва унинг хизмат телефони рақами ҳужжат охирги варағининг олд томонига ёки жой бўлмаганда, орқа томонининг пастки чап бурчагига қўйилади.

Масалан:

Ижрочи: Ж.Фозилов

^ Телефон: 257-20-93


lll.Келган хат-хабарларни қабул қилиш, рўйхатга олиш ва жўнатиш. Келувчи ҳужжатларни ишлаш тартиби

26. Ҳужжатларни қабул қилиш ва дастлабки ишлаш марказлаштирилган ҳолда бириктирилган ходим томонидан амалга оширилади.

Ҳужжатлар солинган конвертлар, шу жумладан буюртма конвертлар ҳам очилади, шу билан бирга унда ҳужжатлар (иловалари ҳам) борлиги текширилади.

Ҳужжатлар етишмаслиги ёки яроқсизланганлиги аниқланганда икки нусхада далолатнома тузилади, улардан бири бўлим котибасида қолади, иккинчиси пакет келган ташкилотга жўнатилади.

Адашиб жўнатилган ҳужжатлар, ҳужжат келган конвертни илова қилган ҳолда, белгиланган жойига янги конвертларда жўнатилади ёки юборувчига қайтарилади.

Келиб тушган ҳужжатлар конвертлари (шу жумладан фуқаролар хатлари) жўнатувчининг манзилини, ҳужжатнинг жўнатилган ва олинган вақтини, шунингдек шахсий ёки пулини тўлаб олинган ҳужжатларни фақат конверти бўйича аниқлаш мумкин бўлган холларда йўқ қилинмайди.

Олинган ҳужжат биринчи варағининг пастки қисмига рўйхатга олиш штампи қўйилади, бўлим номи, ҳужжатнинг келиб тушган санаси ва унинг индекси бўлади.

“Шахсан” устхатли ёки жамоат ташкилотлари номига йўлланган ҳужжатлар очилмайди ва белгиланган олувчига берилади.

27. Бевосита бўлимга ёки мансабдор шахсларга йўлланган ҳужжатлар дастлабки кўриб чиқишларсиз белгиланган олувчига берилади.

Бўлим раҳбариятига ёки аник мансабдор шахс ва таркибий бўлинма кўрсатилмасдан юборилган ҳужжатлар дастлаб тайинланган ходим томонидан кўриб чиқилади.

Ўзбекистон Республикаси Юқори органларининг раҳбарият қарорини талаб этувчи ҳужжатлари кўриб чиқиш учун Мудирга берилади.

28. Ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро этувчиларга бериш уларнинг келиб тушган кунида ёки иш вақти бўлмаган кунда келиб тушганда биринчи иш кунида амалга оширилиши керак.

Бир нечта таркибий бўлинмалар томонидан ижро этилган ҳужжатлар уларга навбат билан ёки бир вақтнинг ўзида нусхаларда берилади. Ҳужжатнинг асли эса тайинланган ходимда, нусхаси резолюциядаги биринчи масъул ижрочига берилади Ҳужжатларнинг нусхалари сони ижрони ташкил этувчи шахс томонидан аниқланади.

Бўлим Мудирига келган ҳужжатни шошилинч равишда ижро этиш зарурати туғилганда кўриб чиққунча унинг мазмуни билан ижрочини таништириб чиқишга йўл қўйилмайди.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасидан олинган ҳужжатлар ҳужжат олингандан сўнг бир соат мобайнида ижро этувчиларга берилади.


^ IV.Жойларга юборилган хат, хабарларни

расмийлаштириш ва жўнатиш.


29. Буйруқ ва хат санаси унга имзо чекилган кун хисобланади; Мажлис баёни, қарор ва акт санаси; тасдиқлашни талаб этувчи режа, хисобот тасдиқланган кун хисобланади.

Бўлим маъмурияти томонидан ўтказилган йиғилишларда қабул қилинган қарорлар баённома тарзида расмийлаштирилади ва бир кун давомида ижрочиларга ҳамда ташкилотлар ва муассасаларга етказилади.

30. Хизмат ҳужжати матнини телеграф (телеграмма) телетайп орқали юборишга фақат шошилинч ижро этиш талаб қилингандагина йўл қўйилади. Агар матни маъносини бузмаса, телеграммада олд қўшимчалар ва тиниш белгилари қўйилмайди. Телеграммалар. телетайпограммалар қисқа, телеграф усулида тузилади. Телеграммалар матни 2 нусхада, телетайпрограммалар матни 2 нусха босилади.

Телеграммаларнинг алохида тури “шошилинч”, “хукуматники” каби белгилар ўнг томонда юқори бурчакда кўрсатилади.

Хукумат телеграммаси фақат Мудир имзоси билан жўнатилади. Телеграммалар матн ва ёзувларини тузатишга рухсат этилмайди. Бўлим Мудири имзо чеккан телеграммаларга муҳр босилади. Расмийлаштирилган ва имзо чекилган телеграммалар почтага ёки телетайпчиларга узатилади.

31. Ахборотни тезкорлик билан етказиш телефонограммалар, телетайпограммалар, модем тизимлари, факслар орқали амалга оширилади. Уларнинг матнларида матнни узатган ва қабул қилган кишиларнинг номи, шунингдек берилган ва қабул қилинган пайти ёзиб кўйилади. Улар бир йил сақланади.

32. Ҳужжат матнини тайёрлашда қуйидаги талабларга риоя қилиш мажбурийдир:

  • ҳужжат шундай ёзилиши керак, у ўз олдига қўйилган максадни тўла рўёбга чиқарсин, адлия кучига, аниқ кетма-кетлилик ва ифодага эга бўлиши;

  • мазмун ва мантиқнинг бутунлиги, баён этиш услубининг мукаммаллиги, ахборотнинг тўлиқлиги, баённинг содда, равон тушунарлилиги далилларнинг ишончлилиги;

  • кенгаш қарорида, буйруқлардаги топшириқларнинг алохида шахсларга эмас, муассасаларга берилиши;

  • кириш қисмида ҳужжат қабул қилинишига сабаб бўлган факт ва воқеалар аниқ баён этилиши. Шунингдек, кириш қисмида ҳужжат юзага келишига асос бўлган сабаби ишорада ҳам берилиши мумкин.

  • кенгаш қарорида, буйруқларда ва бошқа ҳужжатларда вазифа бандлари реал бажарилган, аниқ-равшан бўлмоғи, ҳужжатни чиқаришга сабаб бўлган холат ва воқеа мазмунини очиб беришга хизмат қилувчи материаллардан таркиб топмоғи лозим;

33. Имзо чекилган ҳужжатни ўша куниёқ рўйхатдан ўтказиш, кўпайтириш ва жўнатиш учун маъсул ходимга топширилади.

34. Барча чиқарилган хатлар соат 13-00 гача манзили аниқланган холда қабулхонага топширилади телеграммалар ўша куниёк, шошилинч равишда жўнатилади.

35. Конвертда жўнатилган хат тури (буюртма, қиймати белгиланган ва хоказо), юборилган жой, манзилгохнинг тўлиқ номи, индекс ва чиқган ҳужжат рақами кўрсатилмоғи керак.

Кадрларга тегишлиларидан ташқари барча буйруқларга рақам қўйиш қабулхона томонидан амалга оширилади.

36. Кенгаш қарорлари, буйруқларни, хатларни чиқариш муддати 2 кунгача, катта нусхадаги ҳужжатларни нашр этиш алохида белгиланади.

Кўпайтирилган ҳужжатларда ҳужжатларни тасдиқлаган шахс имзоси бўлмаса, унга муҳр босилмайди ва “асл нусхасига тўғри” деб ёзиб, имзо қўйилади.

37. Олинган ҳужжатлар юқори ташкилотнинг топшириғи ёки бўлим Мудири резолюциясида кўрсатилган муддатда бажарилмоғи лозим. Матнда ёки раҳбар резолюциясида муддати кўрсатилмаган ҳужжатлар учун қуйидаги муддатлар белгиланади:

  • Юқори органларнинг ҳужжатлари бўйича кўриб чиқилган масаланинг мураккаблигига қараб, лекин 3 календарь кунидан ошмаслиги керак;

  • Юқори органларнинг ҳужжатлари бўйича уларга кенгаш ҳужжатлари тайёрлаш шарти билан 5-7 календарь куни;

  • мансублигига кўра бошқа муассасаларга кўриб чиқиш учун юборилган ҳужжатлар 5 кун муддат ичида бу хақда муаллифни албатта хабардор қилиб қўйиш шарти билан.

38. Ҳужжатни ижро этиш муддатини уни белгилаган шахс ёки муассаса томонидан узайтирилиши лозим. Муддатни узайтириш бирданига ёки ижро муддати тугашига камида 2-3 кун қолганда расмийлаштирилади.

Ҳужжатни белгиланган муддатда бажариш, имкони бўлмаганда ижрочи муддатини чўзиш ҳақида асосли илтимос билан раҳбариятга мурожаат этиши керак.

Бажариш муддати ва бу муддатни чўзиш хақидаги маълумотлар назорат варақаларида албатта белгиланади.

39. Бевосита ижро этувчининг йўқлиги, (бетоблиги, хизмат сафари, мехнат таътили ва х.к) бўлимдан хат, ҳужжатлар ва топшириқларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли ижросини таъминлаш масъулиятини олмайди.

40. Жойларга юборилган хат, хабарлар Мудир, унинг ўринбосарлари томонидан имзоланади.

41. Бўлим Мудири, Мудирнинг биринчи ўринбосари, томонидан имзоланган барча ҳужжатлар қабулхонада қайд этилиб, жўнатилади.

42. Жўнатиш учун тайёрланган ҳужжатлар икки нусхада бўлиши, унинг энг қуйи қисмида ижрочининг фамилияси ва телефон рақами кўрсатиб қўйилиши керак. Биринчиси, у йўллаган манзилга юборилади, иккинчиси эса визалар билан бўлимда жўнатилаётган ҳужжатнинг чиқиш номерини ва санасини кўрсатган холда сақланади.

43. Хат-хабарларни қабулхонага беришдан олдин масъул шахс ёзилган манзилнинг тўғрилигини, ҳужжатларда кўрсатилган, илова қилинган варақларнинг мавжудлигини (агар илова қилинган бўлса), шунингдек, имзоларнинг мавжудлигини текшириш, сана ҳамда бўлимнинг индексидан, хат-ҳужжатнинг чиқиш номерини қўйиб чиқиш (агар жўнатилаётган материал бланкда ёзилмаган бўлса, у холда чиқиш номери ва сана охирига, имзодан қуйироққа, чап бурчакка ёзиб қўйилади).

Ҳужжатнинг чиқиш рақами бўлимнинг индекси ва номеридан иборат бўлади. Бир неча манзилга йўлланган хатларга, хатнинг ушбу нусхаси кимга юборилаётган бўлса, ўшанинг манзили остига чизиқ чизиб қўйилади, жўнатилган хатнинг йиғма жилдлари қолган нусхаси тасдиқланади ва жўнатиш учун қабулхонага берилади.

Иш қоғозларини юритишга масъул шахслар томонидан хатларни юбориш олдидан уларни расмийлаштирилишининг тўғрилиги (имзонинг бор-йўқлиги, сана, ҳужжатнинг келиб тушган номери, жавоб берилаётган ҳужжатга илованинг, ижрочи фамилиясининг бор-йўқлиги, унинг телефон номери ва х.к), конвертнинг тўлғизилишини (манзил, индекс, штамп, чиқиб кетаётган хат ҳужжатнинг номери) текширувдан ўтказилади.

Бир муассасанинг ўзига йўлланган хат-хабарлар бир конвертга жойланмоғи лозим.

44. Бўлимдан чиқаётган барча хат-хабарлар девонхона томонидан почта орқали жўнатилади, директив органларга юборилаётган тезкор маълумотлар ижрочи томонидан етказиб берилади.

45. Қабулхонадан чиқиб кетаётган хат-хабарлар уларни жўнатиш реестрида қайд қилинади.

46. Ҳужжатлар билан ишлаш ва жўнатиш амалдаги почта қоидаларига мувофиқ марказлаштирилган холда қабулхона томонидан амалга оширилади.

Конвертга жойлаштиришдан аввал ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги, илованинг борлиги, нусхалар сонининг олувчилар сонига мувофиқлиги текширилади. Тўлиқ расмийлаштирилмаган ёки нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар пухта ишлаш учун ижрочига қайтарилади.

Буюртма хат-хабарга жўнатиш рўйхати тузилиш, унга масъул ходим ўзининг фамилияси ва жўнатиш санасини қўяди.

47. Бўлимлар ўртасида ҳужжатларни бериш бўлим ходимлари (котиблари) ёки иш юритиш учун масъул шахслар орқали амалга оширилади. Ҳужжатлар тегишли белги қўйилган холда рўйхатга олинган шаклда берилади.
^

Ҳужжатлар сонини ҳисобга олиш

48. Бўлим ҳужжатлари (айрим таркибий бўлимлар ва ҳужжатлар туркум бўйича) ҳам тўлиқ, ҳам танлаб ҳисобга олиб бориллади. Фуқаролар таклифлари, аризалари ва шикоятлари мустақил равишда ҳисобга олинади. Ҳужжатлар сонини ҳисоблаб чиқишда ҳар қайси нусха, шу жумладан кўпайтирилган ва машинкада ёзилганлари ҳам, бир бирлик сифатида қабул қилинади.

Тезкорлик билан кўпайтириш хизматида ҳужжатлардан олинаётган нусхалар ҳисобга олиб борилади.

Ҳужжатлар сонини ҳисоблаш, ҳисобга олиш карточкалари ва ҳисобга олиш журналлари бўйича амалга оширилади. Ҳужжатлар билан автоматлашган тизим бўйича ишланганда - тегишли шакллар бўйича ҳисобга олиб борилади.

Ҳужжатларни ҳисобга олиш натижалари ижро интизомига маъсул ходим томонидан умумлаштирилади ва ҳужжатлар билан ишлашни такомиллаштириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш учун раҳбариятга такдим этилади.

49.Ҳужжатлар билан ишлашнинг автоматлашган технологияси ҳужжатларни автоматлашган ишлашни яратиш ва жорий этиш ҳамда шахсан бириктирилган ЭХМ ва автоматлашган иш жойи (АИЖ)дан фойдаланган ҳолда бошкқ вазифаларни хал қилиш йўли билан амалга оширилади. Бунда ҳисоблаш техника воситаларининг ўзаро маълумотларнинг ва марказлаштирилган базалари (банклари) билан ахборот-техникавий жихатдан мувофиқлиги таъминланиши керак.


Ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш ва индекслаш қоидалари

50. Ҳужжат индексида унинг таркибий қисмларининг қуйидаги изчиллигига риоя қилиниш: рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами, йиғма жилдлар номенклатураси бўйича индекси, хат-хабарларнинг, ижрочиларнинг фойдаланилган классификатор бўйича индекси.

Бир нечта ташкилотлар томонидан биргаликда тузилган ҳужжатларда ягона сана (ҳужжатлар имзолашнинг энг охирги санаси) кўрсатилиш ва ҳужжатга ҳар қайси тузувчи ташкилот томонидан берилган рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами қўйилиши. Рақамлар ҳужжатда муаллифлар кўрсатмаси тартибида қия чизиқ орқали ёзилиши (чапдан ўнгга) керак. Масалан: қ/қ 01/12

Келган ҳужжатнинг индекси ва санасига далилий изох жавоб берилаётган ҳужжатда кўрсатилган индекс ва санадан иборат бўлиши керак.

51. Бажариш ва ҳисобга олишни талаб қилган барча ҳужжатлар, бўлим ичида тузилган ва фойдаланилган ҳужжатлар, бошқа ташкилотларга йўлланган ҳужжатлар, юқори тасарруфдаги ҳамда бошқа ташкилотлардан ва хусусий шахслардан келган барча ҳужжатлар рўйхатга олиниши керак.

Машинкада ёзилган (қўлёзма) ҳужжатлар, ҳисоблаш техника воситаларида тузилган (машинада ўқилган, машинаграммалар) ҳужжатлар ҳам рўйхатга олиниши керак.

Бўлимда ҳужжатлар бир марта: келиб тушганлари-келиб тушган куни, тузилганлари-имзоланган ёки тасдиқланган куни рўйхатга олинади.

Рўйхатдан ўтказилган ҳужжат бир бўлимдан бошқага берилганда у қайта рўйхатга олинмайди.

52.Ҳужжатларни рўйхатга олиш, ҳужжатлар муаллифи ва мазмунидан қатъий назар, туркумлар доирасида амалга оширилади. Масалан, асосий фаолият бўйича буйруқлар, шахсий таркиб бўйича буйруқлар, кенгаш қарорлари, тафтиш далолатномалари, моддий-техника таъминоти учун буюртмалар алохида рўйхатга олинади.

Ҳужжатларни - назорат карточкаларида (РОНК) ва журналларда рўйхатга олиниши.

Назорат варақалари ва журналлар рўйхатга олишнинг қуйидаги мажбурий реквизитлар таркибига эга бўлиши керак: ҳужжатнинг муаллифи (корреспондент), номи, ҳужжат санаси, ҳужжат индекси (ташкилотга келиб тушувчи ҳужжатлар учун ҳужжатнинг келиб тушиш санаси ва индекси), ҳужжат сарлавхаси ёки унинг қисқача мазмуни, резолюцияси (ижрочи, топшириқ мазмуни, муаллиф, сана), ижро этиш муддати, ижро этилганлиги хақидаги белги (масаланинг хал қилиниш мохияти бўйича қисқача ёзув, амалда ижро этилиши санаси ва жавоб - ҳужжатнинг индекси), йиғма жилд тартиб рақами.

Автоматлаштирилган тизимда ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш мажбурий реквизитларни рўйхатга олиш базасида қурилган машинага мўлжалланган рўйхатдан ўтказиш-назорат карточкаларидан фойдаланган ҳолда ёки уларни ҳужжатдан тўғридан-тўғри киритиш йўли билан амалга оширилади.

Мажбурий реквизитлар таркиби зарур ҳолда бошқа реквизитлар билан ҳам тўлдирилиши мумкин, масалан: ижро этувчилар, ижрочининг ҳужжатни олгандаги тилхати, ижронинг бориши, илова ва бошқалар.

Рўйхатдан ўтказиш-назорат карточкалари нусхалари сони, ҳужжат ижро этилган ва назорат қилинган таркибий тузилмалардаги маълумот ва назорат карточкалари сони билан аниқланади.

Жавоб ҳужжатларини рўйхатдан ўтказиш ҳаракатдаги ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш шаклларида амалга оширилади.

53. Юқори раҳбар ташкилотлардан келган ҳужжатларга берилаётган жавобларда жавоби жўнатилаётган ҳужжатдаги тартиб рақами ва санаси кўрсатилади.

“Ҳужжатнинг номи” устуни рўйхатдан ўтказилаётган ҳужжатнинг номига мувофиқ тўлдирилади. Хатлар рўйхатдан ўтказилганда устун тўлдирилмайди. Келиб тушувчи ҳужжатни рўйхатдан ўтказишда «Муаллиф» (корреспондент) устунига ташкилот (шахс)-ҳужжат муаллифи номи ёзилади. Жўнатилаётган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишда ташкилот (шахс) - корреспондент номи ёзилади. Ташкилот номини қисқартирилган ҳолда қўллашга йўл қўйилади.

“Ҳужжатнинг санаси” устунига ҳужжатга ташкилот-муаллиф томонидан берилган сана кўрсатилиш, у уч жуфт араб рақамида (01.09.10.) ўтказилади.

“Ҳужжатнинг индекси” устунига келиб тушган ёки жўнатилган ҳужжатдан муаллиф-ташкилот томонидан ҳужжатга берилган индекс кўчирилади.

“Ҳужжатнинг келиб тушган санаси” устунига ҳужжатнинг ташкилотга келиб тушган санаси кўрсатилади, рўйхатдан ўтказиш штампидан уч жуфт араб рақамига (21.11.10) кўчирилади.

“Ҳужжатнинг келиб тушган индекси” устунига олувчи ташкилот томонидан берилган индекс киритилади, рўйхатдан ўтказиш штампидан кўчирилади.

Ҳужжат ижро этилгандан сўнг ҳужжатлар йиғмажилди номенклатураси бўйича йиғмажилд тартиб рақами билан ёки бошқа индекслари билан тўлдирилади.

“Ҳужжат сарлавхаси” устунига ҳужжатдаги сарлавха ёки ҳужжатнинг қисқача мазмуни кўчирилади.

“Резолюция” устунига ҳужжатдан топшириқнинг асосий мазмуни, муаллиф ва резолюция санаси кўчирилади.

“Ижро этиш муддати” устунига йил, кун, ой, яъни ҳужжат ижро этилиши керак бўлган муддат уч жуфт араб рақамида қўйилади.

“Ижро этилиши хақида белги” устунига масалани мохияти бўйича хал қилиниши қисқача ёзилади ёки жавоб ҳужжатнинг санаси ва индекси киритилади.

“Йиғмажилднинг тартиб рақами” устунига ҳужжат йиғмажилди номенклатурасига мувофиқ ҳужжат йиғмажилди индекси киритилади.

Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари белгиланган шаклдаги рўйхатдан ўтказиш-назорат карточкаларида рўйхатдан ўтказилади.

54. Ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш учун ҳисоблаш техникасидан фойдаланиш мумкин.

55. Қабулхона котибаси томонидан рўйхатдан ўтказиш шарт бўлмаган ҳужжатлар қуйидагилардир:

  • Мажлислар, кенгашлар кун тартиби хақидаги маълумотлар;

  • Иш жадваллари, нарядлар, талабномалар, тақсимотлар;

  • Эътирозномалар, плакатлар, анжуманлар дастури;

  • Вақтли нашрлар (газеталар, журналлар, рисолалар, бюллетенлар);

  • Табрик хатлар, телеграммалар, откриткалар, таклифномалар;

  • Ҳисоб-китобга оид ҳужжатлар;

  • Ойлик, ярим йиллик ҳисоботлар;

  • Статистик ҳисобот формалари;

  • Бўлималар сўровларига берилган жавоблар.


Изох: 2,6,8, ва 9 пунктларда қайд этилган ҳужжатлар тегишли таркибий бўлимларда махсус ҳисобга олинади.


Маълумотнома қартотекалар, ахборот - қидирув массивлар


56. Рўйхатдан ўтказиш-назорат карточкалари картотекаларга жойлаштирилади. Маълумотнома қартотекаси 1-31 саналарга бўлинган бўлиб, ҳужжатни бажариш санаси кунига ҳужжатнинг назорат варақаси жойлаштирилади.

57. Доимий назоратдаги ҳужжатлар (Қонунлар, Кодекслар) алоҳида гуруҳланади, файл папкаларга жойлаштирилиб, уларнинг ижроси назорат қилиб борилади.

58. Аниқ вазифаларга кўра бўлимда маълумот картотекаларидан ташқари, фуқаролар таклифлари, аризалари ва шикоятлари бўйича картотекалар ва идоравий нормативларга, буйруқларга, қарорларга тематик картотекалар ташкил этилиши мумкин.

59. Ҳисобга олиш карточкалари ҳужжатларни машинада ишлашда ҳужжатларнинг вазифалари, номлари ва кодлари бўйича, ҳар кайси турнинг ичида эса-бўлимларнинг тартиб рақамлари ёки номлари бўйича туркумланиши мумкин.

Ҳисобга олинадиган ҳужжатлар катта хажмда бўлганда тез-тез бўладиган сўровларга тегишли равишда ҳужжатларни ишлашнинг автоматлаштирилган тизимини жорий этиш мақсадга мувофиқдир.


^ V. Алохида турдаги ҳужжатларни тартибга солиш

60. Бўлим бошқарувга оид ҳужжатлар йиғмажилдда тури ва вақтига кўра тегишли илова билан биргаликда гурухланади.

61. Кенгаш ҳужжатлари бир йиғмажилдда жамланади:

  • Кенгаш мажлиси қарорлари, кенгаш мажлисига оид ҳужжатлар (кун тартиби, маърузалар, маълумотномалар, хайъат баёни).

62. Қарорлар йиғмажилдда хронологик ва рақам тартибда сақланади. Алоҳида йиғмажилдда тикиладиган йиғилишга оид ҳужжатлар, йиғилиш қарори рақамига қараб тартибга солинади.

Бир қарорга тааллуқли бир қанча ҳужжатлар масаланинг хал этилишига кўра тартибга солинади: аввал масала ўртага ташланган ҳужжат, кейин эса мазкур масалага оид ҳужжатлар.

63. Юқори ташкилотларнинг топшириқлари муассасалар фаолиятлари йўналишлари бўйича гурухланади. Йиғмажилд ичидаги ҳужжатлар хронологик тартибда жойлаштирилади.

64. Шахсий таркиб бўйича буйруқлар муассаса рахбарининг асосий фаолиятига оид буйруқлардан алохида гурухланади.

65. Режалар хисоботлар, сметалар ва ҳужжатларнинг лойихалари алохида гурухланади.

66. Ҳужжатлар шахсий йиғмажилдда қуйидаги тартибда жойлаштирилади: мавжуд ҳужжатларнинг кичик рўйхати, ишга қабул қилиш хақида ариза, йўлланма ёки тақдимнома, сўров варақаси.

Анкета, кадрларни ҳисобга олиш варақаси, таржимаи ҳол, маълумоти тўғрисида ҳужжат, ишга тайинлаш, алмаштириш, бўшатиш (ишга қабул қилиш, бир ишдан иккинчи ишга ўтказиш, бўшатиш) ҳақидаги буйруқ нусхасидан кўчирма, кадрларни ҳисобга олиш шахсий варақасига қўшимча, шахсий делога рағбатлантиришни ҳисобга олиш бўйича қўшимча, мазкур шахсга тегишли маълумотнома ва бошқа ҳужжатлар.

Чора кўриш, рағбатлантириш, фамилияни ўзгартириш каби бўйруқлар нусхаси, бу ёзувлар кадрларни ҳисобга олиш шахсий варақасига киритилади. Яшаш жойидан берилган ҳужжат, саломатлиги хақида медицина ҳужжати ва иккинчи даражали аҳамиятига эга бошқа ҳужжатлар шахсий йиғмажилддан алоҳида тўпланади.

67. Ишчи ва хизматчиларнинг шахсий ҳисоб варақалари ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлари бир йил давомида алохида йиғмажилдда тикилади ва фамилиялар алфавит тартибда жойлаштирилади.

68. Фуқароларнинг таклиф, ариза ва шикоятлари алохида тўпланади фуқароларнинг мазкур муассаса ёки унинг тасарруфидаги корхона, ташкилот фаолиятини яхшилашга қаратилган таклиф ва аризалари, бу йиғмажилдларга хронологик ёки алфавит тартибида жойлаштирилади.

Хат, ариза (шикоят) ва уни ўрганишга оид ҳужжатлар йиғмажилдда алоҳида гурухларни ташкил қилади. Ариза (шикоят) кайта келиб тушганда ёки қўшимча ҳужжатлар келиб тушганда улар аввалги йиғмажилдга қўшиб тикилади.

69. Ёзишмаларни йиғмажилдга календарь ёки ўқув йили доирасида гурухлаштириш лозим. Ёзишмалар йиғмажилдига масалани хал этиш жараёнида тушган барча ҳужжатлар киритилади. Ёзишмалар хронологик изчилликда тартибга солинади, жавоб ҳужжати сўров ҳужжатидан кейин қўйилади.

Маълум бир масала юзасидан ёзишмалар янгидан бошланса, жорий йилдан ҳужжатларга шу масалага оид аввалги йилдаги ҳужжатларнинг индекси қўйилади.

Хукумат ва рахбар ташкилотлар билан ёзишмалар ҳар бир масала бўйича алоҳида гурухланади.


^ VI.Ҳужжатларнинг ижро этилиши устидан

назоратни ташкил қилиш

70. Рўйхатдан ўтказилган барча ҳужжатларнинг ижро этилиши назорат қилинади. Ижрони назорат қилиш ҳужжатни назоратга қўйишни, тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор масалалари бўйича назорат қилиш режасини ишлаб чиқиб амалга оширишни, ижронинг боришини дастлабки текширувини ва таҳлилини, ҳужжатлар ижросини назорат қилиш натижаларини ҳисобга олиш ва умумлаштиришни, рахбариятни хабардор қилишни, ўз вақтида ва сифатли ижрони таъминламаган раҳбарлар, мансабдор шахслар ва ходимларга нисбатан жавобгарлик чораларини кўришни ўз ичига олади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва топшириқлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини, Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, Сергели туман ҳокимияти қарор, фармойиш ва буйруқларини рўйхатдан ўтказиш, рўёбга чиқарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарори билан тасдиқланган асосий қоидаларга мувофиқ маъсул шахс томонидан амалга оширилади.

71.Ҳужжатларнинг ижро этилиши назорати маъсул шахс томонидан амалга оширилади.

72. Ижро этиш муддатлари ҳужжат имзоланган (тасдиқланган) санадан бошлаб календарь кунларда ҳисобланади. Ижро этишнинг охирги санаси ҳужжат матнида ёки рахбар резолюциясида кўрсатилади.

73. Таълимни бошқарув органлари топшириқлари ҳужжат жўнатилган кундан бошлаб 10 календарь кун мобайнида бажарилиш керак, агар ҳужжатда бошқа муддат белгиланмаган бўлса.

74. Ҳужжатларнинг ижро этилишини тўхтатиб қўйиш, шунингдек уларни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳуқуқига фақат юқори ташкилот, ҳужжатнинг муаллиф ташкилоти ва давлат назорат органлари эгадирлар.

75. Ҳужжат вазифалар, топшириқлар, сўровлар бажарилганидан сўнг натижалари манфаатдор муассасаларга ва шахсларга хабар қилингандан кейин ёки бошқа ҳужжатлар тасдиқлангандан сўнг ижро этилган деб ҳисобланади ва назоратдан чиқарилади. Ижро натижалари рўйхатдан ўтказиш-назорат карточкаларида белгиланади.

76. Назорат карточкалари бўйича ижронинг назорат қилиши текширилиши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхати (5-илова)

1а,1б-Ўзбекистон Республикаси Президент фармонлари, қарорлари, фармойишлари, топшириқларининг баённомалари, топшириқлари (ёзма ва оғзаки), Ўзбекистон Республикаси Президенти Котибияти ва Давлат маслахатчиларининг топшириқлари.

2а, 2б-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ва унинг Раёсати мажлислари баёнлари; Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг буйруқлари, қарорлари, Тошкент шаҳар ҳокимияти, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, Сергели туман ҳокимияти қарорлари, фармойишлари, буйруқлари.

77. Назорат қилинадиган ҳужжатлар карточкалари (назорат карточкаси) ҳужжатларни ижро этиш муддатлари, ижро этувчилар, ҳужжатлар гурухлари бўйича туркумланади.

78. Ижрони боришини текшириш барча босқичларда муддати тугагунгача қуйидаги тартибда амалга оширилади: кейинги йиллар топшириқлари-йилига камида бир марта; жорий йилнинг кейинги ойлари топшириқлари-ҳар ойда камида бир марта; жорий ой вазифалари, топшириқлари -ҳар ўн кунда, муддати тугагунга қадар беш кун аввал.

Ижро интизомига маъсул шахс Бўлимда ҳужжатларнинг бажарилиши билан боғлиқ ишларнинг аҳволини доимо таҳлил қилади, тегишли раҳбарларни улар томонидан таъсирчан чора -тадбирлар кўриш учун ижро интизомининг аҳволи тўғрисида мунтазам равишда хабардор қилади, кейинги ойда ижро этилиши лозим бўлган Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимияти назоратидаги топшириқлари рўйхатини ҳар ойнинг 25-кунида тақдим этади, ҳужжатларни назоратдан чиқариш тўғрисидаги таклифларнинг ўз вақтида тайёрланишини таъминлайди.

79. Маъсул шахс томонидан белгиланган муддатда ҳужжатлар ижросининг бориши ва уларнинг натижалари тўғрисидаги маълумотлар ҳисобга олинади ва умумлаштирилади.


^ VII. Муҳрлар, штамплар ва бланкаларни сақлаш ва ишлатиш

80. Муҳрлар қуйидаги коидаларга мувофик сақланади ва ишлатилади:


Номланиши

Сақланади

Ишлатилади.

Тамғали муҳр

Бўлим Мудирида

Бўлим мудири томонидан имзоланган ёки тасдиқланган, ҳамда махсус норматив актлар билан тамғали муҳрланишини талаб этадиган хат-ҳужжатларда. Титул варақларда, моддий пуллик хат-ҳужжатларда ва х.к.

“Маълумотнома учун”

Кадрлар бўлимида

Мудир, Бош мутахассис имзоси бўлган телеграммаларда, копияларда, кенгаш материалларида, буйруқлар ва инструктив хатларда.

“Аслига тўғри”

Ижро интизоми учун масъул шахс

Буйруқ ва хатларнинг нусхаларида.

Тўрт бурчак штамп

ТХТБ котибасида

Ҳар хил турдаги маълумотномаларда.


81. Муҳрлар ва штамплар сейфларда ёки металл жавонларда сақланиши керак.

82. Бўлимда белгиланган бланкалар ижро интизоми учун масъул шахс томонидан қулфланадиган жавон ва столларда сақланади.

Бўлимда бўлим ҳужжатлари учун мўлжалланган бланкалар қатъий назорат билан берилади, қайд қилинади.

83. Мудир, у ишда бўлмаган тақдирда биринчи шахс вазифасини бажариш ваколати берилган ходим томонидан имзолаган қуйидаги ҳужжатларга гербли муҳр қўйилади:

  • Ишончномалар;

  • Шартномалар;

  • Буюртмалар;

  • Хизмат сафари гувохномалари;

  • Молия хўжалик фаолиятини амалга ошириш хуқуқига эга бўлган ходимлар имзоси ва муҳр кўриниш намуналари.

  • Ўзбекистон Республикаси фахрий унвонлари, орден медалларига тақдим қилинувчи шахсларга тақдимнома ва тавсияномалар;

  • Кафолат хатлари;

  • Тўлов ҳужжатлари (банк, пенсия ва бошқалар);

  • Реестрлар (чекларнинг бюджет топшириқларини);

  • Ҳаражатлар сметаси;

  • Маълумотномалар (лимитли, суғурта суммаларини тўлаш учун, иш хақини тўловлари);

  • Гувохномалар;

  • Устав (низом);

  • Штатлар жадвали ва унга киритилган ўзгартиришлар.

  • Сохага доир ишлаб чиқилган чора-тадбирлар, баённомалар.

^ 84. Халқ таълими бўлими штамплари:


Tоshkent shahri Sergeli tumani

Masson-3

Toshkent shahar Sergeli tumani Xalq ta`limi bo’limi

“ ____” _________ 20 йил

№ ________________




Tоshkent shahri Sergeli tumani

Masson-3

Toshkent shahar Sergeli tumani Xalq ta`limi bo’limi

“ ____” _________ 20 йил

№ ________________


^ VШ. Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатурасини тузиш ва ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш

85. Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси бўлимда юритиладиган белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва уларни сақлаш муддатлари кўрсатилган ҳолда тартибга солинган ҳужжатлар йиғмажилдлари сарлавхалари рўйхатидир.

86. Бўлимда жамоат ташкилотларининг ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатуралари ва улар асосида барча ташкилотларининг ҳужжатлар йиғмажилдлари йиғма номенклатураси тузилади.

87. Бўлим таълим муассасалари ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси етакчи мутахассислар жалб қилинган ҳолда ҳужжатлар учун жавобгар шахс томонидан тузилади, идоравий архив билан келишилади ва унинг раҳбари томонидан имзоланади (6-илова).

88. Ҳужжатлар йиғмажилдлари йиғма номенклатураси шу вазифа билан шуғуланувчи ходим томонидан тузилади, эксперт (эксперт) комиссияси (МЭК, ЭК), сўнгра архив муассасининг эксперт-текширув комиссияси (ЭТК) билан келишилади ва Мудир томонидан тасдиқланади (7-илова).

89. Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатурасини тузишда намунавий ва тахминий ҳужжатлар йиғмажилди номенклатурасига, намунавий ва идоравий рўйхатлар сақлаш муддатига, идоравий архивлар ишларининг асосий қоидаларига амал қилинши лозим.

90. Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатурасига бўлим ишларининг барча ҳужжатлаштирилган сохаларини акс эттирувчи ҳужжатлар йиғмажилди сарлавхалари, шу жумладан маълумот ва назорат карточкалари, шахсий ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси киритилади.

91. Ҳар бир ҳужжатлар йиғмажилдига таркибий бўлим индексидан (таркибий бўлимлар классификацияси бўйича) ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси бўйича тартиб рақамидан иборат бўлган индекс берилади (масалан 03-12). Ҳужжатлар йиғмажилдида бир нечта жилдлар (қисмлар) мавжуд бўлганда индекс ҳар бир жилдга « 1ж, II ж» қўшимчаси билан қўйиб чиқилади.

92. Бўлимда келгуси календарь йилга ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси келгуси йилнинг охирги чорагида, белгиланган шаклда тузилади, зарур бўлган нусхада чиқарилади ва 1 январдан бошлаб ҳаракатга туширилади. Ҳужжатлар йиғмажилди номенклатураси бўлим функциялари ва тузилмалари ўзгарган тақдирда, бироқ 5 йилда камида бир марта қайта тузилади ва келишиб олинади.

У ҳар йили тегишли тўғирлашлар билан қайта тузилади ва тасдиқланади. Бўлимда ҳужжатлар йиғмажилдлари йиғма номенклатурасининг биринчи нусхаси алоҳида сақланади, иккинчисидан - иш нусхаси сифатида фойдаланилади, учинчиси - идора архивида туриши керак, тўртинчиси - ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси келишиб олинган архив муассасасида қолади.

93. Йил давомида тасдиқланган ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатурасига ҳужжатлар йиғмажилди юритилганлиги тўғрисидаги, янги ҳужжатлар йиғмажилдлари киритилганлиги тўғрисидаги маълумотлар киритилади. Йил охирида унга турлари ва юритилган ҳужжатлар йиғмажилдлари тўғрисидаги якуний маълумотлар киритилади. Бўлим ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатурасининг якуний ёзуви таркибий бўлимларнинг ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатурасининг якуний ёзувлари асосида тузилади.


Ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш

94. Ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш - бу ҳужжатлар йиғмажилдларидаги ижро этилган ҳужжатларни гурухларга бўлишдир.

95. Ҳужжатлар йиғмажилдларини шаклантиришда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш зарур: ҳужжатлар йиғмажилдига номенклатура бўйича ҳужжатлар йиғмажилди сарлавхаларига мувофиқ фақат ижро этилган, тўғри расмийлаштирилган ҳужжатларни жойлаштириш;

  • битта масаланинг хал қилинишига тааллуқли барча ҳужжатларни биргаликда жойлаштириш, иловаларни асосий ҳужжатлар билан биргаликда жойлаштириш;

  • ҳужжатлар йиғмажилдида битта календарь йилнинг ҳужжатларини гурухлаш, йилдан-йилга ўтувчи ҳужжатлар йиғмажилдлари бундан мустасно;

  • ҳужжатлар йиғмажилдларида доимий ва вақтинчалик сақланадиган ҳужжатларни алохида гурухлаш;

  • ҳужжатлар йиғмажилдига машина ёзувларини умумий асосларда жойлаштириш.


Ҳужжатлар йиғмажилдига қайтариш лозим бўлган, ортиқча нусхалар, хомаки қўл ёзмалар жойланмаслиги керак. Ҳужжатлар йиқмажилди 250 варақдан ошмаслиги керак.

96. Бошқарув ҳужжатлари ҳужжатлар йиқмажилдларида турлари бўйича ва унга тааллуқли иловалар билан хронология бўйича гурухланади.

Бошқарув ҳужжатлари билан тасдиқланган уставлар, низомлар, йўриқномалар уларга иловалар бўлиб ҳисобланади ва кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар билан биргаликда гурухланади.

Агар улар мустақил ҳужжат сифатида тасдиқланган бўлса, у холда улар алохида ҳужжатлар йиғмажилдларида гурухланади.

Асосий фаолиятлар бўйича буйруқлар шахсий таркиб бўйича буйруқлардан алохида гурухланади.

Юқори ташкилотлар топшириқлари ва уларни ижро этиш бўйича ҳужжатлар бшлим фаолияти йўналишлари бўйича ҳужжатлар йиғмажилдларида гурухланади.

Тасдиқланган режалар, хисоботлар, сметалар, лимитлар, титул рўйхатлари уларнинг лойихаларидан алохида гурухланади.

Шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларидаги ҳужжатлар уларнинг келиб тушишига кўра хронологик тартибда жойланади.

Бўлим ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар ишлари масалалари бўйича фуқаролар таклифлари, аризалари ва шикоятлари, уларнинг кўриб чиқилиши ва ижро этилиши бўйича барча ҳужжатлар фуқароларнинг шахсий масалалар бўйича аризаларида алохида гурухланади.

Ҳужжатлар ушбу ҳужжатлар йиғмажилдларига хронологик ёки алфавит тартибида жойланади.

97. Ёзишмалар, қоидага кўра, календарь йил даври бўйича гурухланади ва хронологик тартибда кетма-кет туркумланади, жавоб ҳужжати сўров ҳужжатидан кейин жойлаштирилади.

Ўтган йилда бошланган муайян масала бўйича ёзишмалар қайта бошланганда ҳужжатлар ўтган йилги ҳужжатлар йиғмажилди индекси кўрсатилган холда жорий йилнинг ҳужжатлар йиғмажилдига киритилади.


^ IX.Ҳужжатларни идоравий архивга топширишга тайёрлаш

98. Бўлим ўз фаолиятида ва тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятида вужудга келадиган доимий муддатда сақланадиган ҳужжатларнинг танлаб олинишини, хисобга олинишини, сақланишини, ишланиш сифатини ва ушбу ҳужжатларни ўз вақтида давлат сақловига беришни таъминлайди.

Доимий ва узоқ вақт (10 йилдан кўпроқ) муддатда сақланадиган ҳужжатларни сақлаш учун бўлимда идоравий архив ташкил этилади.

Доимий ва узоқ вақт муддатда сақланадиган тугалланган ҳужжатлар йиғмажилдлари маълумот ишлари учун таркибий бўлинмаларда икки йил давомида қолдирилади, кейин эса бошлиқ билан келишган холда идоравий архивга топширилади.

Ҳужжатларни идоравий архивга топширишга тайёрлаш қуйидагиларни ўз ичига олади: ҳужжатларнинг мухимлик қиймати экспертизасини ўтказиш; ҳужжатлар йиғмажилдларини расмийлаштириш; ҳужжатлар йиғмажилдларининг рўйхатини тузиш; ҳужжатлар ва ҳужжатлар йиғмажилдларини йўқ қилишга ажратиш тўғрисида далолатномалар тузиш.


Ҳужжатларнинг мухимлик қийматини экспертиза қилиш

99. Ҳужжатларнинг мухимлик қийматини экспертиза қилишни ташкил этиш ва ўтказиш учун бўлимда эксперт комиссияси ташкил этилади.

Эксперт комиссиялари хақидаги низомлар амалдаги намунавий низомлар асосида ишлаб чиқилади, архив муассасалари билан келишилади ва бошлиқ томонидан тасдиқланади.

Эксперт комиссияси маслахат органи ҳисобланади, унинг қарорлари бошлиқ томонидан тасдиқланади.

Эксперт комиссияси йиғилишлари баёнлаштирилади.

Мухимлик қийматини экспертиза қилиш ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатуралари ва сақланиш муддатлари кўрсатилган, доимий сақланадиган ҳужжатлар йиғмажилдлари варақлаб кўриб чиқилган ҳамда «ЭТК» («эксперт-текширув комиссияси») белгиси қўйилган ҳужжатлар (намунавий, идоравий) рўйхатлари асосида ўтказилади.

Мухимлик қиймати экспертизаси натижалари бўйича доимий ва узоқ вақт сақланадиган ҳужжатлар рўйхати тузилади.

Ҳужжатлар ва ҳужжатлар йиғмажилдларини йўқ қилишга танлаб олиш далолатнома билан расмийлаштирилади; ҳужжатлар ва ҳужжатлар йиғмажилдларини йўқ қилишга ажратиш тўғрисидаги далолатномалар эксперт комиссияси мажлисларида ҳужжатлар йиғмажилдлари рўйхатлари билан бир вақтнинг ўзида кўриб чиқилади.

Далолатномалар, доимий сақланадиган ҳужжатлар йиғмажилдлари рўйхати архив муассасаларининг ЭТК томонидан тасдиқлангандан сўнг, бошлиқ томонидан тасдиқланади.

Далолатномалар тасдиқлангандан кейин йўқ қилишга ажратилган ҳужжатлар ва ҳужжатлар йиғмажилдлари ҳужжатлаштиришни таъминлаш учун масъул ходим томонидан иккиламчи хом ашё тайёрловчи идорага топширилади.

  1   2



Похожие:

Сергели тумани халқ таълими бўлими аппаратида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича iconЧилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 90-мактабда иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича
Мазкур йўриқнома Чилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими Регламентига мувофиқ...
Сергели тумани халқ таълими бўлими аппаратида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Тошкент шахар Халк таълими бош бошкармасининг “15” феврал 2011 йилдаги 02-2-5/2-517 сонли хати ижросини таъминлаш максадида ўтказиладиган...
Сергели тумани халқ таълими бўлими аппаратида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Махкамаси хузуридаги вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия мажлисининг 1-сонли баёни мухокамасига бағишланган Сергели тумани халқ...
Сергели тумани халқ таълими бўлими аппаратида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Сергели туман халқ таълими бўлими Сизга Тошкент шахар хокимлиги хузуридаги Наркотик моддаларни назорат қилиш минтақавий комиссияси...
Сергели тумани халқ таълими бўлими аппаратида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Сергели тумани сонли мактаб 2010-2011 ўқув йилида “Кизиқишлар харитаси” тест натижалари
Сергели тумани халқ таълими бўлими аппаратида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Туман халқ таълими бўлими Сизга, тшхтббнинг 2011йил 7 февралдаги тхтб мудирлари иштироқидаги навбатдан ташқари ишлаб чиқариш йиғилиши...
Сергели тумани халқ таълими бўлими аппаратида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича iconТошкент шаҳар Миробод тумани
Миробод тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ҳамда Таълим, фан ва маданият ходимлари...
Сергели тумани халқ таълими бўлими аппаратида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича iconСергели тхтб халқ таълими бўлимининг 2010 йил 1 апрелдаги
Президент фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими...
Сергели тумани халқ таълими бўлими аппаратида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича iconБухоро вилояти Ромитан тумани Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 1-умумтаълим мактаби
Бухоро вилояти Ромитан тумани Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 1-умумтаълим...
Сергели тумани халқ таълими бўлими аппаратида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2011 йил 17 январдаги 13-сонли қарори, халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 22 январдаги 8-сонли...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации