Документы



Чилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 90-мактабда иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича icon

Чилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 90-мактабда иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича

НазваниеЧилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 90-мактабда иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича
Дата18.02.2014
Размер355.07 Kb.
ТипДокументы
скачать


Чилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик

таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 90-мактабда

иш юритиш ва ижро назоратини

ташкил этиш бўйича

ЙЎРИҚНОМА




Умумий қоидалар


1. Мазкур йўриқнома Чилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими Регламентига мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у 90-мактаб ҳужжатларини тайёрлаш қоидалари, усуллари ва жараёнларини, улар билан ишлаш тартибини белгилайди.


2. Иш юритишнинг аҳволи учун жавобгарлик 90-мактаб директори томонидан буйруқ асосида тайинланган масъул ходим зиммасидадир.

3.126-МТМда иш юритишнинг тўғри йўлга қўйилиши ҳамда ҳужжатларнинг сақланиши учун жавобгарлик бевосита мудиранинг зиммасига юклатилади.

Бевосита ижрочилар ўз бурчлари ҳисобланган иш юритишнинг ўзларига тааллуқли қисмига риоя қилиниши учун масъулдирлар.

Мазкур вазифалар тасдиқланган лавозим қўлланмалари ва хизмат бурчларига мувофиқ тақсимланади.


4. Таркибий тузилмаларнинг масъул ходимлари иш юритиш масалаларида:

  1. юқори органларнинг фармон, фармойиш, қарорлари ва бошқа хужжатларнинг ўз вақтида ва тўғри бажарилишини таъминлайдилар;

  2. 90-мактаб директорига зиммаларига юкланган топшириқларнинг қандай бажарилаётгани ҳақида ахборотлар ва ҳисоботлар берадилар;

  3. жорий иш юритишда тўпланиб қолган маълумотлар ва асословчи хужжатларни йиғмажилдда тартибли сақланишини таъминлайдилар.

5. Иш юритишни бевосита амалга ошириш вазифаси хужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ижро интизомини мустаҳкамлашга масъул ходим зиммасига юклатилади.

6. Иш юритишга методик раҳбарлик ва иш юритишнинг тўғри олиб борилиши устидан назорат ҳамда уни янада такомиллаштириш 90-мактаб директори зиммасига юклатилади.

7.Хизмат юзасидан фойдаланадиган ҳужжатлар мазмуни ошкор этилмайди, улардан мазкур ҳужжатлар ижросига бевосита алоқадор бўлган шахслар фойдаланишлари мумкин. Бошқа шахсларнинг ҳужжат билан танишиши, шунингдек ҳужжат материалларининг эълон қилиниши учун 90-мактаб директорининг рухсати бўлиши керак.

8. Ходим меҳнат таътилига кетишида, хизмат сафарига жўнашида ёки ишдан бўшаётганида ихтиёридаги барча ҳужжатларни раҳбар кўрсатмасига биноан бошқа ходимга топшириши лозим. Хужжатни олган киши уларни ўз вақтида ижро этиш чораларини кўрмоғи зарур.

9. Мазкур йўриқномада белгиланган қоидаларга амал қилиш ҳар бир ходим учун мажбурийдир. Янги ишга қабул қилинган ходимларни90-мактабда жорий этилган иш тартиби ҳамда унга доир қўлланмалар билан таништиришлари керак.


  1. ^ Жўнатиладиган ва ички ҳужжатларни

тузиш ва расмийлаштириш

10.126-МТМда ҳужжатлари қатъий рўйхатга олинадиган тегишли бланкаларга ёзилади.90-мактаббланкаларида (буйруқ, ҳайъат қарори ва хатлар учун) қуйидаги тартибда бўлади:














ozbekiston respublikasi

Xalq talimi

VAZIRLIGI


CHILONZOR tumanI xalq talimi MUASSASALARI FAOLIYATINI METODIK TA`MINLASH VA

TASHKIL ETISH BO`LIMI


^ 90-СОНЛИ УМУТАЪЛИМ МАКТАБИ







МиНИСТЕРСТВО НАРОДНОГО

^ ОБРАЗОВАНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН


ОТДЕЛ МЕТОДИЧЕСКОго ОБЕСПЕЧЕНИЯ И ОРГАНИЗАЦИИ ДЕЯТЕЛЬНОСТИ УЧРЕЖДЕНИЙ НАРОДНОГО ОБРАЗОВАНИЯ ЧИЛАНЗАРСКОГО РАЙОНА


СреДНЯЯ ОБЩЕОБРАЗОВАТЕЛЬНАЯ

Школа №90

O’zbekiston, Toshkent sh. Chilonzor tumani Olmazor massivi

tel.: 245-57-44



«….»………. 2011 yil ……. sоnli


БУЙРУҚ (Педкенгаш, ишлаб чиқариш йиғилиши қарори)

11. Аксарият ҳужжатлар учун ҳужжат мазмунини акс эттирувчи қисқа ва аниқ сарлавҳа бўлиши шарт. Масалан: буйруқ (нима тўғрисида?) «Ижро интизоми тўғрисида тўғрисида»; баённомаси (ниманинг?) «Ишлаб чиқариш мажлисининг».

А5 (148х210) ўлчамдаги хужжатларни тайёрлашда юқори қисми 2 см, чап – 3 см, ўнг 1,5 см, қуйи қисми 2 см бўлиши лозим ва телеграммаларда матнга сарлавҳа қўйилмаслиги мумкин.

12. Ҳужжат мазмуни имкони борича лўнда, қисқа иборалар билан, мураккаб бўлмаган сўз тузилишида баён этилади.

Қисқартиришлар Давлат органлари, жамоат ташкилотлари ва муассасалар номларини ёзиш бўйича маълумотномага мувофиқ қўлланилади. Агар матнда фамилиялар, географик номлар ёки айрим маъмурий-ҳудудий бирликлар санаб ўтилса, улар алфавит тартибида жойлаштирилади.

Агар узлуксиз боғланган матн бир нечта қарорлар, хулосалардан иборат бўлса, уни араб рақамлари билан рақамланадиган бўлимларга, кичик бўлимларга, бандларга ажратиш лозим.

Ҳужжатлар матнларини икки қисмга ажратиш тавсия этилади: биринчи қисмда ҳужжат тузишнинг асослари ёки сабаблари кўрсатилади, иккинчисида – қарорлар, фармойишлар, таклифлар, фикрлар, хулосалар, илтимослар баён этилади.

Агар ҳужжат мазмунини тушунтириш ва асослаш зарурати бўлмаса, матн битта хулоса қисмдан иборат бўлиши мумкин: буйруқлар –таъкидлаш қисмисиз қарор қисми, хатлар – тушунтиришсиз илтимос қисми ва шу кабилар.

Баённома матни учинчи шахс номидан («эшитдилар», «сўзга чиқдилар», «қарор қилдилар») кўплик сонда баён қилинади, нутқлар мазмуни учинчи шахс номидан бирлик сонда баён қилинади.


13. Ҳуқуқлар ва мажбуриятларни белгилаб берувчи (Низом, йўриқнома ва бошқалар), шунингдек фактларни баён этиш ёки баҳолашдан (далолатнома, маълумотнома ва бошқалардан) иборат бўлган ҳужжатларда матнни учинчи шахс номидан бирлик ёки кўплик сонда («бўлим функцияларни амалга оширади», «бирлашма таркибига киради», «комиссия белгилайди») баён қилиш шакли ишлатилади.


14. Хатларда қуйидаги баён этиш шаклларидан фойдаланилади:

  • биринчи шахс номидан кўплик сонда («юборишингизни сўраймиз», «кўриб чиқиш учун юбормоқдамиз»);

  • биринчи шахс номидан бирлик сонда («зарур деб ҳисоблайман», «ажратишни сўрайман»);

  • учинчи шахс номидан бирлик сонда («90-мактаб қарши эмас» ёки «90-мактаб амалга оширса бўлади деб ҳисоблайди»).


15.Телеграммалар матнлари алоқанинг абонентлик пункти (вилоят ҳокимликлари ва МДҲ мамлакатлари пойтахтлари) орқали жўнатилганда тўлиқ матн билан ёзилади, алоқанинг почта бўлими орқали бошқа хат олувчиларга (туманларга ва хусусий шахсларга) жўнатилганда эса, агар бунда мазмун бузилмаса, телеграмма матнида имкон борича олмошлар, қўшимчалар, кўмакчилар қолдирилади. Рақамли маълумотлар, бузилишига йўл қўймаслик учун, сўзлар билан ёзилади. Телеграмма матнининг охирида уни рўйхатга олиш рақами кўрсатилади, унинг олдига «рақами» сўзини алмаштирувчи «РҚ» ҳарфлари қўйилади.


16. Агар ҳужжатда матнда қайд этилган илова бўлса, у ҳолда иловалар борлиги тўғрисидаги белги қуйидаги шакл бўйича расмийлаштирилади:


Илова: 10 варақда, 2 нусхада.


Агар ҳужжатда матнда кўрсатилмаган илова бўлса, уларнинг номи ҳар бир иловадаги сони ва нусхалар сони кўрсатилган ҳолда санаб ўтилиши керак. Масалан:

Илова: 1. Янги ўқув йилига90-мактабтайёргарлиги

тўғрисида маълумотнома 8 варақда, 2 нусхада.

2. Тарбияланувчилар рўйхати 3 варақда, 2 нусхада.

Агар ҳужжатга иловаси бор бошқа ҳужжат илова қилинса, у ҳолда илованинг борлиги тўғрисидаги белги қуйидаги шакл бўйича расмийлаштирилади:

Илова: Тиббий педагогик комиссиянинг 2011 йил

25 январдаги хулосаси ва унга илова, жами 21 варақда,

2 нусхада.


Агар илова ҳужжатда кўрсатилган барча манзилларга жўнатилмаётган бўлса, у ҳолда иловаларнинг борлиги тўғрисидаги белги қуйидаги шаклда расмийлаштирилади:

Илова: 5 варақда, 2 нусхада - биринчи манзилга.


Агар илова брошюраланган бўлса, у ҳолда варақлар сони кўрсатилмайди.

Ҳужжатлар манзилларга жўнатилаётганда қуйидаги қоидаларга риоя қилиниши керак: ҳужжатлар ташкилотларга, уларнинг таркибий бўлинмаларига ёки аниқ шахсга жўнатилади; ташкилот номи ва таркибий бўлинма бош келишикда, лавозим ва фамилия эса жўналиш келишигида кўрсатилади.


Хужжат ташкилот раҳбарига жўнатилганда, ташкилот номи олувчи лавозимининг таркибига киради, масалан:

«Таълим-Қурилиш-Савдо»

корхонаси директори

Н.Рахматовга


Агар ҳужжат бир турдаги бир нечта ташкилотларга жўнатилаётган бўлса, у ҳолда уларни умумлашган ҳолда кўрсатиш лозим, масалан: бошқарма ва бўлимлар бошлиқларига; ҳужжатни олувчилар тўрттадан ошмаслиги керак. «Нусха» сўзи иккинчи, учинчи, тўртинчи олувчилар олдида кўрсатилмайди;

Манзил умумлаштирилган ҳолда кўрсатилиши мумкин. Масалан,

Барча таълим муассасалари рахбарларига,

Барча мактабгача таълим муассасаларига ёки

Барча мактабдан ташқари таълим муассасаларига

Хужжатни тўрттадан кўп манзилга жўнатилганда тарқатиш (юбориш) рўйхати тузилади ва ҳар қайси ҳужжатда фақат битта олувчи кўрсатилади; ҳужжатни хусусий шахсга жўнатганда аввал почта манзили, кейин исми ва отасининг исми (бош ҳарфлари), фамилияси ёзилади, масалан:

700000, Тошкент шаҳар,

Ҳамид Олимжон кўчаси,

4 уй, 5-хонадон

Т.Содиқовага


17. Ҳужжатлардаги сана икки усулдан бири билан расмийлаштирилади,

масалан: 2011 йил 5 январ ёки 05.01.11


Биринчи усул молиявий тусдаги маълумотлардан иборат бўлган ҳужжатлар матнида сана кўрсатилганда кўпроқ қўлланилади, иккинчиси - ҳужжатларга сана қўйилганда, ҳужжатларга кўрсатмалар қўйилганда фойдаланилади.


18. Ҳужжатлар 90-мактаб директори томонидан имзоланади.

«Имзо» реквизити таркибига: ҳужжатни имзолаётган шахснинг амалдаги лавозими, унинг шахсий имзоси ва имзосининг ёйилмаси (исми, отасининг исми бош ҳарфлари ва фамилияси) киради.

Ҳужжатларни «унинг ўрнига» деган олд кўмакчи, шунингдек, лавозими номи олдига «қия чизиқ» билан имзолашга йўл қўйилмайди.

Икки мансабдор шахснинг имзолари коллегиал органлар ҳужжатларига қўйилади. Қарорлар ва баённомаларни 90-мактаб директори ва ҳайъат котиби томонидан имзолаш тавсия этилади.

Якка бошчилик тартибида қабул қилинадиган фармойишларда битта имзо бўлади.

Икки ёки ундан ортиқ имзолар, агар ҳужжат мазмуни учун бир нечта шахслар (масалан, далолатномалар, молия ҳужжатлари, бир нечта ташкилотлардан чиқувчи ҳужжатлар) жавобгар бўлган тақдирда қўйилади.

Комиссия томонидан тайёрланган ҳужжатларда уни тайёрлаган шахслар лавозими эмас, балки комиссия таркибидаги вазифалари тақсимланиши кўрсатилади.


Масалан:

Комиссия раиси имзо ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,

Комиссия аъзолари имзолар ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,

,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,


Ҳужжат бир нечта мансабдор шахслар томонидан имзоланганда уларнинг имзолари эгаллаб турган лавозимларига мувофиқ биттасининг остида бошқалари навбат билан жойлашади.


Масалан:

90-мактаб директори имзо ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,

Бош бухгалтер имзо ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,


Ҳужжат лавозимлари тенг бир нечта шахслар томонидан имзоланганда уларнинг имзолари бир қаторда жойлашади:


90-мактаб директори 60-МТМ директори


имзо ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,, имзо ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,


19. Келишиш ҳужжат лойиҳасини дастлабки кўриб чиқиш ва баҳолаш усули ҳисобланади. Келишиш 90-мактаб ташқарисида ҳам (ҳужжат лойиҳасидаги масалаларга уларнинг ваколатларига мувофиқ бевосита муносабати бўлган бўйсунувчи ва бўйсунмайдиган ташкилотлар билан) амалга оширилиши мумкин.

Ҳужжат лойиҳасини ички келишув имзоловчининг шахсий имзоси ва имзолаш санасини ўз ичига олган виза билан расмийлаштирилади. Зарур бўлган ҳолларда имзоловчининг лавозими кўрсатилиши мумкин. Унинг имзоларини (исми, отаси исмининг бош ҳарфлари, фамилияси) кенгайтириб ёзиш шарт, масалан:


Ҳуқуқий маслаҳатчи имзо Н.Р.Ахророва

03.02.11


20. Ташқи келишув келишиш устхати, келишув тўғрисидаги маълумотнома, келишув варағи ёки коллегиал орган мажлисида ҳужжат лойиҳаси муҳокамасининг баённомасини тақдим этиш билан расмийлаштирилиши мумкин.

Келишиш устхати «Келишилган» сўзидан, ҳужжат келишиб олинадиган шахс лавозимининг номи (ташкилот номи билан биргаликда), шахсий имзоси, унинг ёйилмаси ва санасидан иборат бўлади.

Масалан:

К Е Л И Ш И Л Г А Н

Чилонзор тумани соғлиқни

сақлаш бўлими бошлиғи

имзо Б.Шамсиев

01.02.11


Агар келишув коллегиал орган ёки хат воситасида амалга оширилса, у ҳолда келишув устхати қуйидаги шаклда расмийлаштирилади:

^ КЕЛИШИЛГАН КЕЛИШИЛГАН

Касаба уюшмаси «Ўқувтаълим-таъминот» Бош

Қўмитаси мажлиси бошқармасининг

04.01.11 10.01.11 даги

3-сон баённомаси 01-4/185-сонли хати


Келишув устхатлари «Имзо» реквизитидан пастга ёки келишувнинг алоҳида варақига жойлаштирилади.

Келишув варағи ҳужжат мазмуни бир нечта ташкилот манфаатларига даҳлдор бўлган ҳолларда тузилади, бу ҳақда устхат ўрнига белги қўйилади.


21. Тасдиқланиши керак бўлган ҳужжат имзоланган, тасдиқланган вақтдан бошлаб юридик кучга киради.

Ҳужжатлар90-мактаб директори томонидан тасдиқланади.


Масалан:

Т А С Д И Қ Л А Й М А Н

90-мактаб директори

имзо ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,

05.01.11


Ҳужжат ташкилот раҳбари томонидан тасдиқланганда лавозим номига ташкилот номи қўшилади, масалан:

Т А С Д И Қ Л А Й М А Н

Мирбод ХТМФМТТЭБ мудири

имзо Я.Н.Шадиева

06.01.11


Агар ҳужжат қарор, буйруқ, баённома билан тасдиқланаётган бўлса, у ҳолда тасдиқлаш устхати «ТАСДИҚЛАЙМАН» сўзидан, санаси ва тартиб рақами кўрсатилган бош келишикдаги ҳужжат номидан иборат бўлади. Масалан:

ТАСДИҚЛАЙМАН

Мирбод ХТМФМТТЭБнинг

2011.20.01 даги 5-сон буйруғи


ёки


ТАСДИҚЛАЙМАН

Меҳнат жамоаси йиғилишининг

2011.15.01даги 3-сон баённомаси


Тасдиқлаш устхати ҳужжатнинг юқори ўнг бурчагида бўлади.


22. Пул маблағлари ва моддий бойликларнинг сарфланиши фактларини қайд қилувчи мансабдор шахсларнинг ҳуқуқларини тасдиқловчи, шунингдек ҳуқуқий ҳужжатларда назарда тутилган ҳужжатларда жавобгар шахснинг имзоси гербли муҳр билан тасдиқланади. Низом, устав, ҳисобот ва баланслар, структура, штат жадваллари, жорий ҳамда истиқбол режалари ва бошқа ҳужжатлар икки хил йўл билан: тасдиқ ёки тегишли фармойиш ҳужжатга чиқариш (ҳужжатни жорий этиш ҳолларида қўшимча тушунтириш ва буйруқ талаб этилганда) билан амалга оширилади.

“Тасдиқлайман” сўзида мансабдор шахс номи, шахсий имзо, ҳужжат тасдиқланган сана, муҳр, асосий элемент ҳисобланади.

Фармойиш акти (буйруғи, ҳайъат қарори) билан тасдиқлашда ҳужжатга қуйидаги шаклда муҳр қўйилади:

Буйруқ билан (ҳайъат қарори билан) тасдиқлайман.

Ҳужжат санаси ва номери.

Тасдиқлаш муҳри ҳужжатнинг юқоридан ўнг томонида бўлади. Муҳр босилганда у ҳужжатни имзоловчи шахснинг лавозими номининг бир қисмини қоплаб туриши керак.

23.90-мактабда тайёрланган ҳужжатлардан нусха бериш, хужжатни тайёрлаган ходим томонидан мувофиқлаштириб борилади.

Ҳужжатдан олинган нусхаларни бошқа ташкилотларга жўнатишда ёки уни қўлга беришда, тасдиқловчи имзо муҳр билан тасдиқланиши керак.

Чиқувчи ҳужжатнинг (жўнатилган) кўчирилган нусхаси ҳужжатни тузган шахсларни ва ҳужжат келишиб олинган шахслар визаларини ўз ичига олади. Унга асл нусхани имзолашдаги барча тузатишлар киритилади. Бланк матни такрор қўйилмайди, унга имзоланган сана ва рўйхатга олиш индекси қўйилади.

24. Ҳужжатни ижро этиш бўйича кўрсатмалар резолюция шаклида берилади, унинг таркибига қуйидаги мажбурий элементлар кириши керак: ижрочи (ёки ижрочилар)нинг фамилияси, топшириқнинг мазмуни, ижро муддати (зарур ҳолларда). Резолюция имзоланади ва сана қўйилади.

Масалан:

У.И.Азимовага

Тегишли чора-тадбир ишлаб чиқиш учун

Муддат: 2011 йил 22 мартгача

90-мактаб директори ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,

Резолюция “муносабат белгиси” варақасида қўйилиши керак.

25. Ҳар бир ҳужжатда бевосита ижрочи тўғрисидаги белги бўлиши керак.

Ҳужжатни ижро этувчи (тузувчи)нинг фамилияси ва унинг хизмат телефони рақами ҳужжат охирги варағининг олд томонига ёки жой бўлмаганда, орқа томонининг пастки чап бурчагига қўйилади.

Масалан:

Ижрочи: Н.Розиқова

Телефон: 256-30-10

lll.Келган хат-хабарларни қабул қилиш,

рўйхатга олиш ва жўнатиш
^

Келувчи ҳужжатларни ишлаш тартиби



26. Ҳужжатларни қабул қилиш ва қайд этиш дафтарининг шакли қуйидаги кўринишда юритилади

Кирим хужжатларини қайд этиш дафтарининг чап томони


Қайд рақами

ва

қайд санаси

(муассасага келиб тушган сана)


Хужжат қаердан келиб тушганлиги,

хужжат рақами,

хужжат санаси ва

хужжат тури




Қисқача мазмуни


^ Кирим хужжатларини қайд этиш дафтарининг ўнг томони



Рахбар курсатмаси


Ижрочилар


Имзо


Ижро муддати


Ижро хақида маълумот


Назоратдан чиқарилганлиги тўғрисида маълумот



27. Қайд рақами янги йил бошилан 1 рақами билан бошланади.

28. 90-мактабда қабул қилинган телефонограммаларни қайд этиш дафтари қуйидаги кўринишда юритилади:


^ Телефонограммаларни қайд этиш дафтарининг кўриниши




, қабул қилинган санаси, вақти ва ким қабул қилганлиги




^ Телефонограмма матни



Қаердан, ким узатди ва контакт телефони



Рахбар курсатмаси



^ Ижрочи ва унинг имзоси



IV.Жойларга юбориладиган хат, хабарларни

расмийлаштириш ва жўнатиш.


29. Буйруқ ва хат санаси унга имзо чекилган кун ҳисобланади; Мажлис баёни, қарор ва акт санаси; тасдиқлашни талаб этувчи режа, ҳисобот тасдиқланган кун ҳисобланади.

30.90-мактаб директори имзо чеккан хатлар белгиланган тартибда қайд этилади.

90. Чиқим хужжатларини қайд этиш дафтари қуйидаги шкалда юритилади:


^ Чиқим хужжатларини қайд этиш дафтарининг шакли






Чиқим қайд рақами ва санаси




Қайси ташкилотга ва кимнинг номига


Хужжатнинг қисқача мазмуни


Изоҳ


126. Ҳужжат матнини тайёрлашда қуйидаги талабларга риоя қилиш мажбурийдир:

  • ҳужжат шундай ёзилиши керак, у ўз олдига қўйилган мақсадни тўла рўёбга чиқарсин, адлия кучига, аниқ кетма-кетлилик ва ифодага эга бўлиши;

  • мазмун ва мантиқнинг бутунлиги, баён этиш услубининг мукаммаллиги, ахборотнинг тўлиқлиги, баённинг содда, равон тушунарлилиги далилларнинг ишончлилиги;

  • кириш қисмида хужжат қабул қилинишига сабаб бўлган факт ва воқеалар аниқ баён этилади. Шунингдек, кириш қисмида ҳужжат юзага келишига асос бўлган сабаби ишорада ҳам берилиши мумкин.

  • Йиғилиш қарорида, буйруқларда ва бошқа ҳужжатларда вазифа бандлари реал бажариладиган, аниқ-равшан бўлмоғи, ҳужжатни чиқаришга сабаб бўлган холат ва воқеа мазмунини очиб беришга хизмат қилувчи материаллардан таркиб топмоғи лозим;

90. Имзо чекилган хужжатни ўша куниёқ рўйхатдан ўтказиб, кўпайтириш ва жўнатиш хужжатни тайёрлаган ходим томонидан амалга оширилади.

.

126. Олинадиган ҳужжатлар юқори ташкилотнинг топшириғида ёки 90-мактаб директори резолюциясида кўрсатилган муддатда бажарилмоғи лозим. Матнда муддати кўрсатилмаган хужжатлар учун мудира резолюциясида қуйидаги муддатлар белгиланади:

  • юқори органларнинг хужжатлари бўйича уларга агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса, хужжат юборилган кундан бошлаб 10 календарь кун мобайнида бажарилиши керак.

  • фармойиш ҳужжатлари тайёрлаш кўпи билан - 2 календарь кун;

  • қарор лойиҳалари бўйича - 3 календарь кун;

  • мансублигига кўра бошқа муассасаларга кўриб чиқиш учун юбориладиган ҳужжатлар 5 кун муддат ичида, бу ҳақда муаллифни албатта хабардор қилиб қўйиш шарти билан.

33. Ҳужжатни ижро этиш муддатини уни белгилаган шахс ёки муассаса томонидан узайтирилиши лозим. Муддатни узайтириш бирданига ёки ижро муддати тугашига камида 2-3 кун қолганда расмийлаштирилади.

Ҳужжат белгиланган муддатда бажариш, имкони бўлмаганда ижрочи муддатини чўзиш ҳақида асосли илтимос билан раҳбариятга мурожаат этиш керак. Албатта узайтирилганлиги мурожаат қилган муассасага маълум қилиш зарур.

Бажариш муддати ва бу муддатни чўзиш ҳақидаги маълумотлар қайд-этиш карточкасида албатта белгиланади.

34. Бевосита ижро этувчининг йўқлиги, (бетоблиги, хизмат сафари, меҳнат таътили ва ҳ.к) бўлинмадан хат, ҳужжатлар ва топшириқларнинг ўз вақтида ҳамда сифатли ижросини таъминлаш масъулиятини олмайди.

35. Жойларга юбориладиган барча ёзишмалар /хат, хабарлар/ мудира томонидан имзоланади.

36. Жўнатиш учун тайёрланган ҳужжатлар икки нусхада бўлиши, унинг энг қуйи қисмида ижрочининг фамилияси ва телефон рақами кўрсатиб қўйилиши керак. Биринчиси, у йўллаган манзилга юборилади, иккинчиси эса хужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлашга масъул ходимда сақланади.


37. Хат-хабарларни юборишдан олдин масъул шахс ёзилган манзилнинг тўғрилигини, ҳужжатларда кўрсатилган, илова қилинган нарсаларнинг, шунингдек, имзоларнинг мавжудлигини текширади, сана ҳамда хат-хужжатнинг чиқиш номерини қўйиб чиқади (агар жўнатилаётган материал бланкда ёзилмаган бўлса, у ҳолда чиқиш номери ва сана охирига, имзодан қуйироққа, чап бурчакка ёзиб қўйилади).

Ҳужжатнинг чиқиш рақами таркибий бўлинманинг индекси ва номеридан иборат бўлади. Бир неча манзилга йўлланадиган хатларга, хатнинг ушбу нусхаси кимга юборилаётган бўлса, ўшанинг манзили остига чизиқ чизиб қўйилади, жўнатилган хатнинг таркибий бўлинма йиғма жилдларида қоладиган нусхаси тасдиқланади ва жўнатилади.и.

38.90-мактабдан чиқаётган барча хат-хабарлар ижрочи томонидан тегишли ташкилотга етказиб берилади.

39.90-мактабчиқиб кетаётган хат-хабарлар уларни жўнатиш реестри дафтарида қайд қилинади.

40. Ҳужжатлар билан ишлаш ва жўнатиш амалдаги почта қоидаларига мувофиқ.

Конвертга жойлаштиришдан аввал ҳужжатларнинг тўғри расмийлаштирилганлиги, илованинг борлиги, нусхалар сонининг олувчилар сонига мувофиқлиги текширилади. Тўлиқ расмийлаштирилмаган ёки нотўғри расмийлаштирилган ҳужжатлар пухта ишлаш учун ижрочига қайтарилади.

Буюртма хат-хабарга жўнатиш рўйхати тузилади, унга масъул ходим ўзининг фамилияси ва жўнатиш санасини қўяди.


Ҳужжатларни рўйхатдан ўтказиш қоидалари


41.Ҳужжат рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами янги йилдан 1 рақами билан бошланади.

Бир нечта ташкилотлар томонидан биргаликда тузилган ҳужжатларда ягона сана (ҳужжатлар имзолашнинг энг охирги санаси) кўрсатилади ва ҳужжатга ҳар қайси тузувчи ташкилот томонидан берилган рўйхатдан ўтказиш тартиб рақами қўйилади. Рақамлар ҳужжатда муаллифлар кўрсатмаси тартибида қия чизиқ орқали ёзилади (чапдан ўнгга).

42. Ҳужжатлар 90-мактабда бир марта: келиб тушганлари-келиб тушган куни, тузилганлари-имзоланган ёки тасдиқланган куни рўйхатга олинади.

.

Ҳужжатлар - назорат карточкаларида ва қайд этиш дафтарларида рўйхатга олинади.


^ 2б – назорат карточкаси

Хужжат тури __________________________________________________

_________________________ 2011 йилдаги _________ - сонли

90-сонли умумий ўрта таълим мактаби

Сана ___________________________ 2011 йил, соат _________________

Карточка рақами________ Руйхатдан ўтқазиш рақами _______________

Хужжатнинг номи _____________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

Раҳбар кўрсатмаси _____________________________________________

______________________________________________________________

Раҳбар : ________________

( имзо )

Масъул ходим : ________________________________________________

Муддати : __________________________

Қабул қилинган қарор __________________________________________

______________________________________________________________

Назорат бандлари :

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________


Назорат учун маъсул :__________________Бажарувчи _______________

Ахборот бериш муддати _____________Бажариш муддати____________

Хужжатларни бериш ________________________




Хужжатни олган

шахснинг Ф.И.Ш.

Имзо

Сана

Вақти































Иш юритилиши


Назорат бандлари

____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

______________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________


Назоратдан олинди : ( қачон, қайси хужжат асосида )

Сана______________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________


______________________________ _________________________________

(ходимнинг Ф.И.Ш.) ( лавозими )


_______________ ___________________

(имзо) ( сана )


^ 1б – назорат карточкаси


Хужжат тури __________________________________________________

_________________________ 2011 йилдаги _________ - сонли

90-сонли умумий ўрта таълим мактаби

Сана ___________________________ 2011 йил, соат _________________

Карточка рақами________ Руйхатдан ўтқазиш рақами _______________

Хужжатнинг номи _____________________________________________

__________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

Раҳбар кўрсатмаси _____________________________________________

______________________________________________________________

Раҳбар :. ________________

( имзо )

Масъул ходим : ________________________________________________

Муддати : __________________________

Қабул қилинган қарор __________________________________________

______________________________________________________________

Назорат бандлари :

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

______________________________________________________________

____________________________________________________________________________________________________________________________

______________________________________________________________

Назорат учун маъсул :__________________Бажарувчи _______________

Ахборот бериш муддати _____________Бажариш муддати____________

Хужжатларни бериш ________________________




Хужжатни олган

шахснинг Ф.И.Ш.

Имзо

Сана

Вақти
















































Иш юритилиши


Назорат бандлари

______________________________________________________________

______________________________________________________________

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

______________________________________________________________

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

______________________________________________________________

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

______________________________________________________________

________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

Назоратдан олинди : ( қачон, қайси хужжат асосида )

Сана______________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________


______________________________ _________________________________

(ходимнинг Ф.И.Ш.) ( лавозими )


_______________ ___________________

(имзо) ( сана )


^ Чилонзор тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бщлими тасарруфидаги 90-сонли умумий ўрта таълим мактаби

^ 3б-НАЗОРАТ КАРТОЧКАСИ

Рўйхатга олиш санаси______

Карточка рақами___________ Рўйхатдан ўтказиш рақами____

Раҳбарнинг муносабат белгиси:

^ Буйруқ расмийлаштирилсин, чора тадбир ишлаб чиқилсин,

навбатдаги педкенгашда, ишлаб чиқариш йиғилишида

кўриб чиқилсин

Муддат:


Раҳбар имзоси: Р...................................

Ҳужжатнинг мазмуни











Назорат бандлари

_______________________________________________________________________

_______________________________________________________________________

^ Масъул ижрочи:

(Ф.И.Ш. лавозими)

Ижро муддати:

(сана)

Ҳужжатни бериш:

Т/р

Ҳужжатни олган шахснинг Ф.И.Ш

Имзо

Сана

Вақти

1














^ 3 б-НАЗОРАТ КАРТОЧКАСИ(орқа томони)

Ижро ҳолати

Назорат бандлари:

____________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________

___________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________________



^ Ижро ҳолати қачон, қаерда муҳокама этилди, кимга нисбатан қандай ташкилий ва интизомий чоралар кўрилди (Тартибга илова қилиаётган 3-жадвалнинг 10 ва 11-устунлари):


1.


2.


Назорат гуруҳининг масъул шахси (масъул ходим)


Ф.И.Ш. Имзо сана



Бажарилган ҳужжатлар тикилган йиғмажилд рақами, масъул:



43. «Ҳужжатнинг номи» устуни рўйхатдан ўтказилаётган ҳужжатнинг номига мувофиқ тўлдирилади. Хатлар рўйхатдан ўтказилганда устун тўлдирилмайди. Келиб тушувчи ҳужжатни рўйхатдан ўтказишда «Муаллиф» (корреспондент) устунига ташкилот (шахс)-ҳужжат муаллифи номи ёзилади. Жўнатилаётган ҳужжатларни рўйхатдан ўтказишда ташкилот (шахс) - корреспондент номи ёзилади. Ташкилот номини қисқартирилган ҳолда қўллашга йўл қўйилади.

«Ҳужжатнинг санаси» устунига ҳужжатга ташкилот-муаллиф томонидан берилган сана кўрсатилади, у уч жуфт араб рақамида ўтказилади.

«Ҳужжатнинг индекси» устунига келиб тушган ёки жўнатиладиган ҳужжатдан муаллиф - ташкилот томонидан ҳужжатга бериладиган индекс кўчирилади.

«Ҳужжатнинг келиб тушган санаси» устунига ҳужжатнинг бўлимга келиб тушган санаси кўрсатилади, рўйхатдан ўтказиш штампидан уч жуфт араб рақамига кўчирилади.

«Ҳужжатнинг келиб тушган индекси» устунига олувчи ташкилот томонидан берилган индекс киритилади, рўйхатдан ўтказиш штампидан кўчирилади.

Ҳужжат ижро этилгандан сўнг ҳужжатлар йиғмажилди номенклатураси бўйича йиғмажилд тартиб рақами билан ёки бошқа индекслари билан тўлдирилади.

«Ҳужжат сарлавҳаси» устунига ҳужжатдаги сарлавҳа ёки ҳужжатнинг қисқача мазмуни кўчирилади.

«Резолюция» устунига ҳужжатдан топшириқнинг асосий мазмуни, муаллиф ва резолюция санаси кўчирилади.

«Ижро этиш муддати» устунига йил, кун, ой, яъни ҳужжат ижро этилиши керак бўлган муддат уч жуфт араб рақамида қўйилади.

«Ижро этилиши ҳақида белги» устунига масалани моҳияти бўйича ҳал қилиниши қисқача ёзилади ёки жавоб ҳужжатнинг санаси ва индекси киритилади.

«Йиғмажилднинг тартиб рақами» устунига ҳужжат йиғмажилди номенклатурасига мувофиқ ҳужжат йиғмажилди индекси киритилади.

Фуқароларнинг таклифлари, аризалари ва шикоятлари белгиланган шаклдаги рўйхатдан ўтказиш-назорат карточкаларида рўйхатдан ўтказилади.



^ ФУҚАРОЛАР МУРОЖААТЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

НАЗОРАТ ВАРАҚАСИ №


Қайси ташкилот орқали

Фуқаро Ф.И.Ш ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,, Манзили: ,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,,


Санаси




Хужжат рақами




Келиб тушган сана




Қайд рақами




Хужжат мазмуни




Рахбар кўрсатмаси (резолюция)




Масъул




Муддат



Ижрочилар



Назорат учун масъул






^ V. Алоҳида турдаги хужжатларни

тартибга солиш


44. Бошқарувга оид ҳужжатлар йиғмажилдда тури ва вақтига кўра тегишли илова билан биргаликда гуруҳланади.


45. Қарорлар йиғмажилдда хронологик ва рақам тартибда сақланади. Алоҳида йиғмажилдда тикиладиган йиғилишга оид ҳужжатлар, йиғилиш қарори рақамига тартибга солинади.

Бир қарорга тааллуқли бир қанча ҳужжатлар масаланинг ҳал этилишига кўра тартибга солинади: аввал масала ўртага ташланган ҳужжат, кейин эса мазкур масалага оид ҳужжатлар.

46. Юқори ташкилотларнинг топшириқлари муассасалар фаолиятлари йўналишлари бўйича гуруҳланади. Йиғмажилд ичидаги ҳужжатлар хронологик тартибда жойлаштирилади.

47. Шахсий таркиб бўйича буйруқлар муассаса раҳбарининг асосий фаолиятига оид буйруқлардан алоҳида гуруҳланади.

48. Режалар, ҳисоботлар, сметалар ва ҳужжатларнинг лойиҳалари алоҳида гуруҳланади.

49. Ҳужжатлар шахсий йиғмажилдда қуйидаги тартибда жой-лаштирилади: мавжуд ҳужжатларнинг кичик рўйхати, ишга қабул қилиш ҳақида ариза, йўлланма ёки тақдимнома, сўров варақаси.

Анкета, кадрларни ҳисобга олиш варақаси, таржимаи хол, маълумоти тўғрисида ҳужжат, ишга тайинлаш, алмаштириш, бўшатиш (ишга қабул қилиш, бир ишдан иккинчи ишга ўтказиш, бўшатиш) ҳақидаги буйруқ нусхасидан кўчирма, кадрларни ҳисобга олиш шахсий варақасига қўшимча, шахсий делога рағбатлантиришни ҳисобга олиш бўйича кўшимча, мазкур шахсга тегишли маoлумотнома ва бошқа ҳужжатлар.

Чора кўриш, рағбатлантириш, фамилияни ўзгартириш каби бўйруқлар нусхаси, бу ёзувлар кадрларни ҳисобга олиш шахсий варақасига киритилади. Яшаш жойидан берилган ҳужжат, саломатлиги ҳақида медицина ҳужжати ва иккинчи даражали аҳамиятига эга бошқа ҳужжатлар шахсий йиғмажилддан алоҳида тўпланади.

50. Ишчи ва хизматчиларнинг шахсий ҳисоб варақалари ва бошқа шунга ўхшаш ҳужжатлари бир йил давомида алоҳида йиғмажилдда тикилади ва фамилиялар алфавит тартибда жойлаштирилади.

51. Фуқароларнинг таклиф, ариза ва шикоятлари алоҳида тўпланади фуқароларнинг мазкур муассаса ёки унинг тасарруфидаги корхона, ташкилот фаолиятини яхшилашга қаратилган таклиф ва аризалари, бу йиғмажилдларга хронологик ёки алфавит тартибида жойлаштирилади.

Хат, ариза (шикоят) ва уни ўрганишга оид ҳужжатлар йиғмажилдда алоҳида гуруҳларни ташкил қилади. Ариза (шикоят) қайта келиб тушганда ёки қўшимча ҳужжатлар келиб тушганда улар аввалги йиғмажилдга қўшиб тикилади.

52. Ёзишмаларни йиғмажилдга календарь ёки ўқув йили доирасида гуруҳлаштириш лозим. Ёзишмалар йиғмажилдига масалани ҳал этиш жараёнида тушган барча ҳужжатлар киритилади. Ёзишмалар хронологик изчилликда тартибга солинади, жавоб ҳужжати сўров ҳужжатидан кейин қўйилади.

Маълум бир масала юзасидан ёзишмалар янгидан бошланса, жорий йилдан ҳужжатларга шу масалага оид аввалги йилдаги ҳужжатларнинг индекси қўйилади.

Хукумат ва раҳбар ташкилотлар билан ёзишмалар ҳар бир масала бўйича алоҳида гуруҳланади.


^ VI.Хужжатларнинг ижро этилиши устидан

назоратни ташкил қилиш


53. Рўйхатдан ўтказилган барча ҳужжатларнинг ижро этилиши, назорат қилинади. Ижрони назорат қилиш ҳужжатни назоратга қўйишни, тармоқни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг энг муҳим ва устувор масалалари бўйича назорат қилиш режасини

ишлаб чиқиб амалга оширишни, ижронинг боришини дастлабки текширувини ва таҳлилини, ҳужжатлар ижросини назорат қилиш натижаларини ҳисобга олиш ва умумлаштиришни, раҳбариятни хабардор қилишни, ўз вақтида ва сифатли ижрони таъминламаган раҳбарлар, мансабдор шахслар ва ходимларга нисбатан жавобгарлик чораларини кўришни ўз ичига олади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, фармойишлари ва топшириқлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини рўйхатдан ўтказиш, рўёбга чиқарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги 12-сонли қарори билан тасдиқланган асосий қоидаларга мувофиқ мудира томонидан амалга оширилади.

Назорат қилиш бўйича асосий ишлар қуйидагича амалга оширилади:


1. Тошкекнт шахар халк таълими Бош бошкармасининг ва Чилонзор тумани ХТМФМТТЭ бўлими карорлари, буйруклари ҳамда унинг аппарати ходимларининг топшириқлари ижро этилиши ва уларнинг амалга оширилиши устидан назоратини ташкил этиш;

2.90-мактабга келиб тушган хат-хабарларнинг ҳисобга олиниши, ҳаракати ва уларнинг ижро этилиши устидан назоратини ташкил этиш;

3.90-мактабда фуқаролар хатлари, шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқишни ташкил этиш ва уларнинг ижросини назорат қилиш.


4. Ижро этиш муддатлари ҳужжат имзоланган (тасдиқланган) санадан бошлаб календарь кунларда ҳисобланади. Ижро этишнинг охирги санаси хужжат матнида ёки раҳбар резолюциясида кўрсатилади.


5. Чилонзор ХТМФМТТЭБнинг карорлари, буйруклари ҳужжат 90-мактабга келиб тушган кундан бошлаб 3 календарь кун мобайнида бажарилиш керак, агар бошқа муддат белгиланмаган бўлса.


6. Хужжатларнинг ижро этилишини тўхтатиб қўйиш, шунингдек уларни бекор қилиш ёки ўзгартириш ҳуқуқига фақат юқори ташкилот, ҳужжатнинг муаллиф ташкилоти ва давлат назорат органлари эгадирлар.


7..Ҳужжат вазифалар, топшириқлар, сўровлар бажарилганидан сўнг натижалари манфаатдор муассасаларга ва шахсларга хабар қилингандан кейин ёки бошқа ҳужжатлар тасдиқлангандан сўнг ижро этилган деб хисобланади ва назоратдан чиқарилади. Ижро натижалари рўйхатдан ўтказиш-назорат карточкаларида белгиланади.


8. Назорат қилинадиган хужжатларнинг назорат варақалари хужжатларни ижро этиш муддатларини, ижрога масъулларни ҳамда берилган кўрсатмаларни, хужжатнинг мазмуни ва назоратдан олинган ёки олинмаганлигини кўрсатади.


9. Ижрони боришини текшириш барча босқичларда муддати тугагунгача қуйидаги тартибда амалга оширилади: кейинги йиллар топшириқлари - йилига камида икки марта; жорий йилнинг кейинги ойлари топшириқлари - ҳар ойда камида бир марта; жорий ой вазифалари, топшириқлари -ҳар ўн кунда, муддати тугагунга қадар беш кун аввал.


^ VII.Муҳрлар, штамплар ва бланкаларни сақлаш ва ишлатиш


10. Муҳрлар қуйидаги қоидаларга мувофиқ сақланади ва ишлатилади:


Номланиши

Сақланади

Ишлатилади.



Тамғали муҳр


90-мактаб директорида

90-мактаб директори томонидан имзоланган ёки тасдиқланган, ҳамда махсус норматив актлар билан тамғали муҳрланишини талаб этадиган хат-хужжатларда. Титул вара-қларда, моддий пуллик хат-хужжатларда ва ҳ.к. Ишга тайинлаш, ишдан бўшатиш, меҳнат таътили беришга тааллуқли буйруқлардан кўчирмалар, меҳнат дафтарчалари, маълумотнома, ёш мутахассисларга берилган йўлланмалар учун


11. Муҳрлар ва штамплар сейфларда ёки металл жавонларда сақланиши керак.


12.90-мактаб директори имзолаган қуйидаги хужжатларга гербли муҳр қўйилади:

  • Ишончномалар;

  • Шартномалар;

  • Буюртмалар;

  • Далолатномалар;

  • Хизмат сафари гувоҳномаларининг устки қисмига;

  • Молия ҳўжалик фаолиятини амалга ошириш хуқуқига эга бўлган ходимлар имзоси ва муҳр кўриниш намуналари.

  • Ўзбекистон Республикаси фаҳрий унвонлари, орден медалларига тақдим қилинувчи шахсларга тақдимнома ва тавсияномалар;

  • Кафолат хатлари;

  • Тўлов хужжатлари (банк, пенсия ва бошқалар);

  • Реестрлар (чекларнинг бюджет топшириқларини);

  • Харажатлар сметаси;

  • Маълумотномалар (лимитли, суғурта суммаларини тўлаш учун, иш хақини тўловлари);

  • Гувоҳномалар;

  • Устав (низом);

  • Штатлар жадвали ва унга киритилган ўзгартиришлар.

  • Соҳага доир ишлаб чиқилган чора-тадбирлар, баённомалар.


VШ.Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатурасини

тузиш ва ҳужжатлар йиғмажилдларини шакллантириш

13. Ҳужжатлар йиғмажилдлари номенклатураси 90-мактабда юритиладиган белгиланган тартибда расмийлаштирилган ва уларни сақлаш муддатлари кўрсатилган ҳолда тартибга солинган ҳужжатлар йиғмажилдлари сарлавҳалари рўйхатидир.


Ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш


15. Ҳужжатлар йиғмажилдини шакллантириш - бу ҳужжатлар йиғмажилдларидаги ижро этилган ҳужжатларни гуруҳларга бўлишдир.


16. Ҳужжатлар йиғмажилдларини шаклантиришда қуйидаги қоидаларга риоя қилиш зарур: ҳужжатлар йиғмажилдига номенклатура бўйича ҳужжатлар йиғмажилди сарлавҳаларига мувофиқ фақат ижро этилган, тўғри расмийлаштирилган ҳужжатларни жойлаштириш;

  • битта масаланинг ҳал қилинишига тааллуқли барча ҳужжатларни биргаликда жойлаштириш, иловаларни асосий ҳужжатлар билан биргаликда жойлаштириш;

  • ҳужжатлар йиғмажилдида битта календарь йилнинг ҳужжатларини гуруҳлаш, йилдан-йилга ўтувчи ҳужжатлар йиғмажилдлари бундан мустасно;

  • ҳужжатлар йиғмажилдларида доимий ва вақтинчалик сақланадиган ҳужжатларни алоҳида гуруҳлаш;

  • ҳужжатлар йиғмажилдига машина ёзувларини умумий асосларда жойлаштириш.

Ҳужжатлар йиғмажилдига қайтариш лозим бўлган, ортиқча нусхалар, хомаки қўл ёзмалар жойланмаслиги керак. Ҳужжатлар йиғмажилди 250 варақдан ошмаслиги керак.


17. Бошқарув ҳужжатлари ҳужжатлар йиғмажилдларида турлари бўйича ва унга тааллуқли иловалар билан хронология бўйича гуруҳланади.

Бошқарув ҳужжатлари билан тасдиқланган уставлар, низомлар, йўриқномалар уларга иловалар бўлиб ҳисобланади ва кўрсатиб ўтилган ҳужжатлар билан биргаликда гуруҳланади.

Агар улар мустақил ҳужжат сифатида тасдиқланган бўлса, у ҳолда улар алоҳида ҳужжатлар йиғмажилдларида гуруҳланади.

Асосий фаолиятлар бўйича буйруқлар шахсий таркиб бўйича буйруқлардан алоҳида гуруҳланади.

Юқори ташкилотлар топшириқлари ва уларни ижро этиш бўйича ҳужжатлар вазирлик фаолияти йўналишлари бўйича ҳужжатлар йиғмажилдларида гуруҳланади.

Тасдиқланган режалар, ҳисоботлар, сметалар, лимитлар, титул рўйхатлари уларнинг лойиҳаларидан алоҳида гуруҳланади.

Шахсий ҳужжатлар йиғмажилдларидаги ҳужжатлар уларнинг келиб тушишига кўра хронологик тартибда жойланади.

ХТМФМТТЭБ ва унинг тасарруфидаги ташкилотлар ишлари масалалари бўйича фуқаролар таклифлари, аризалари ва шикоятлари, уларнинг кўриб чиқилиши ва ижро этилиши бўйича барча ҳужжатлар фуқароларнинг шахсий масалалар бўйича аризаларида алоҳида гуруҳланади.

Ҳужжатлар ушбу ҳужжатлар йиғмажилдларига хронологик ёки алфавит тартибида жойланади.

18. Ёзишмалар, қоидага кўра, календарь йил даври бўйича гуруҳланади ва хронологик тартибда кетма-кет туркумланади, жавоб ҳужжати сўров ҳужжатидан кейин жойлаштирилади.

Ўтган йилда бошланган муайян масала бўйича ёзишмалар қайта бошланганда ҳужжатлар ўтган йилги ҳужжатлар йиғмажилди индекси кўрсатилган ҳолда жорий йилнинг ҳужжатлар йиғмажилдига киритилади.


^ IX.Ҳужжатларни идоравий архивга

топширишга тайёрлаш

19.90-мактаб фаолиятида ва тасарруфидаги ташкилотлар фаолиятида вужудга келадиган доимий муддатда сақланадиган ҳужжатларнинг танлаб олинишини, ҳисобга олинишини, сақланишини, ишланиш сифатини ва ушбу ҳужжатларни ўз вақтида давлат сақловига беришни таъминлайди.

Доимий ва узоқ вақт муддатда сақланадиган тугалланган ҳужжатлар йиғмажилдлари маълумот ишлари учун таркибий бўлинмаларда икки йил давомида қолдирилади, кейин эса идоравий архивга топширилади.

Ҳужжатларни идоравий архивга топширишга тайёрлаш қуйидагиларни ўз ичига олади: ҳужжатларнинг муҳимлик қиймати экспертизасини ўтказиш; ҳужжатлар йиғмажилдларини расмийлаштириш; ҳужжатлар йиғмажилдларининг рўйхатини тузиш; ҳужжатлар ва ҳужжатлар йиғмажилдларини йўқ қилишга ажратиш тўғрисида далолатномалар тузиш.



90-мактабда иш юритиш ва ижро интизоми бўйича йўриқнома -





Похожие:

Чилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 90-мактабда иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича iconБухоро вилояти Ромитан тумани Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 1-умумтаълим мактаби
Бухоро вилояти Ромитан тумани Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимига қарашли 1-умумтаълим...
Чилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 90-мактабда иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича iconТошкент шаҳар Миробод тумани
Миробод тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими ҳамда Таълим, фан ва маданият ходимлари...
Чилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 90-мактабда иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича iconСергели тумани халқ таълими бўлими аппаратида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича
Аълими вазирлигининг 2005 йил 7 январдаги 2 -сонли Ҳайъат қарори билан тасдиқланган йўриқномага мувофиқ ишлаб чиқилган бўлиб, у Сергели...
Чилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 90-мактабда иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича iconТошкент шаҳар сергели тумани халқ таълими бўлими
Тошкент шахар Халк таълими бош бошкармасининг “15” феврал 2011 йилдаги 02-2-5/2-517 сонли хати ижросини таъминлаш максадида ўтказиладиган...
Чилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 90-мактабда иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича iconДанғара тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг 223-аи-сонли буйруғИ
Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитиш ва ўрганишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Чилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 90-мактабда иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича iconДанғара тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг 223-аи-сонли буйруғИ
Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитиш ва ўрганишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Чилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 90-мактабда иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича iconЎрган-ўргат”- тадбирлар мажмуасини амалга ошириш бўйича тавсиялар
Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимларининг бир-бирлари билан тажриба алмашинишини ташкил...
Чилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 90-мактабда иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича iconМаълумотнома дехқонова Мўмина Эркиновна у 2012 йилдан буён: Фарғона вилояти Данғара тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимида услубчи Туғилган йили: Туғилган жойи
Халқ депутатлари, республика, вилоят, шахар ва туман Кенгаш депутатими ёки бошқа сайланадиган органларнинг аъзосими (тўлиқ кўрсатилиши...
Чилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 90-мактабда иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича iconРасмий номи: "Энг яхши мактаб сайти – 2012" ва “Энг яхши мактабгача таълим муассасаси сайти-2012”кўрик-танлови Расмий кўмак
Тошкент шаҳар Миробод туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими
Чилонзор тумани халқ таълими мусасасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими тасарруфидаги 90-мактабда иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича icon1 соатлик дарс ишланмаси
Сергели тумани халк таълими муассасаларини фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш булимига карашли 7-умумтаълим мактаби мехнат...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации