Документы



O’zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi toshkent shahar Chilonzor tumani xtb icon

O’zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi toshkent shahar Chilonzor tumani xtb

НазваниеO’zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi toshkent shahar Chilonzor tumani xtb
Дата18.02.2014
Размер66.67 Kb.
ТипДокументы
скачать



O’ZBEKISTON RESPUBLIKASI

XALQ TA’LIMI VAZIRLIGI


Toshkent shahar Chilonzor tumani XTB

90 – o’rta umumta`lim maktabining


Milliy istiqlol g’oyasi va ma’naviyat asoslar fani o’qituvchisi


ERNAZAROVA Yorqinoyning


Ochiq darsi uchun 9 – sinflarda

Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси” mavzusida dars ishlanmasi


Toshkent - 2010


"Бугунги дунёнинг мафкуравий манзараси" мавзусининг дарс ишланмаси ("Брейн-ринг" ўйини орқали)

Дарс мақсади:

  1. Таълимий мақсади: Ўкувчиларга мафкура хақида илмий билим бериш.

  2. Тарбиявий мақсади: Ўкувчиларда бугунги дунёнинг мафкуравий тузилишига нисбатан ўз муносабатини шакллантириш.

  3. Ривожлантирувчи мақсад: Ўқувчиларда мафкуравий иммунитетнн шакллантириш.

^ Дарснинг тури: Ноанъанавий «брейн-ринг» методи.

Дарснинг жихози: Президентимиз И.Каримовнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” китоби, «Миллий истиклол ғояси ва маънавият асослари» 9-синф учун дарслик, копьютер технологиялари, саволлар ёзилган карточкалар,маркер, доска.

Дарснинг бориши:

1. Ташкил қилиш.

  1. Саломлашиш Б) Давомат

  2. Сиёсий хабарлар билан таништириш.




  1. Ўтилган дарсни такрорлаш, мустаҳкамлаш ва баҳолаш.

  2. Янги мавзу баёни.

  3. Режа:

  1. Бугунги кундага мафкуравий жараёнлар.

  2. Мафкуравий полигон.

  3. Мафкуравий иммунитет.

  4. Ўзбекистон - Ўрта Осиёдаги қулай стратегик, мафкуравий нуқта.

Ўқитувчи: Бугунги дарсимизда режа мавзулари асосида синф ўкувчилари ўзаро беллашадилар. Бу мавзулар юзасидан саволлар тузилган, учта гуруҳдан ҳам сардорлар тайинланади ва берилган саволларга гуруҳдагилари билан жавоб беришлари лозим.

Бугунги беллашувни синфда фаол ўқувчилардан Абдуллаева Маҳфуза олиб боради. Хар бир гуруҳда экспертларни тайинлаймиз ва сизларни саволларга берган жавобларингиз юзасидан баллар билан баҳолаб боришади.

Дсмак, бугунги ноанъанавий беллашув дарсни «брейн-ринг» усули методидан фойдаланган ҳолда дарсимизни бошлаймиз.

Ўқув хонасида ўқувчилар кичик гуруҳларда қуйидагича жойлашади.


Бошқарувчи: Демак, тайёр бўлсангиз ўйинни бошлаймиз.

1-савол: Бугунги кундаги мафкуравий жараёнларнинг Ўзбекистон Республикасидаги кўринишларини айтиб беринг.

Бошқарувчи: 1-саволга биринчи бўлиб 2-гуруҳдан Баҳриддинова Фотима жавоб беради.

Жавоб: Бугунги кунда Ўзбекистонда мафкуравий жараёнларнинг жадаллик билан ривожланиши давом этмоқда. Шy билан бирга Ўзбекистонда мактаб ўқувчиларини бу мафкуравий жараёнларга тайёрлаш ишлари олиб борилмоқда. Диний экстремизм, фундаментализм каби оқимларга қарши мафкуравий қуроллантириш ишлари олиб борилмокда.

Бошкарувчи: Энди 1-гуруҳ, иштирокчиси Ҳабибуллаев Хожакбар жавоб беради.

Жавоб: Бугунги кундаги дунёнинг мафкуравий манзараси Ўзбекистон Республикаси хаётига ҳам таъсир этмокда. Ўзбекистонга турли хил мафкуравий тахдидлар учраб турибди. Буларга мисол қилиб, диний фанатизм, диний экстремизм ва шу кабиларни келтиришимиз мумкин.

Бошқарувчи. Энди экспертларимизга мурожаат қилиб бу савол юзасидан баҳолашларини сўраймиз.

Эксперт: биринчи бўлиб саволга жавоб берган 2- гуруҳга тўғри жавоб бергани учун 5 балл, иккинчи бўлиб жавоб берган 1-гуруҳда 3 балл, саволга жавоб бермаган З-гуруҳга 0 балл билан баҳоланди.

Бошкарувчи: Шундай қилиб иккинчи саволни ўқиб эшиттираман.

Савол: Мафкуравий иммунитет нима?

Бошқарувчи: Биринчи бўлиб 3-гуруҳ, иштирокчиси қўл кўтарди. Демак, бу саволимизга шу гуруҳ жавоб беради.

Жавоб: Мафкуравий иммунитет деб - фуқароларни мафкуравий жараёнлар ва тахдидларга қарши мафкуравий қуроллантиришдир.

Бошкарувчи: иккинчи бўлиб бу саволга 2-гуруҳ, иштирокчиси Султонова Сунбула жавоб беради.

Жавоб: Мафкуравий иммунитет бу- мафкуравий тахдидларга қарши кишилар онгида тўғри муносабатни шакллантириш демакдир.

Бошкарувчи: учинчи бўлиб 1 гуруҳ, иштирокчиси Рахимов .('устам жавоб беради.

Жавоб: Мафкуравий иммунитет бу- хар хил мафкуравий пгхдидларга к,арши тўғри мафкуравий жараёнларни англашдир.

Бошкарувчи: Энди экспертларимизга мурожаат қилиб бу савол юзасидан баҳолашларини сўраймиз.

Эксперт: иккинчи савол буйича учала гуруҳни хам жавобларини эшитдик. Демак, биринчи бўлиб саволга жавоб берган 3- гуруҳга тўғри жавоб бергани учун 5 балл, иккинчи бўлиб жавоб берган 2-гуруҳга хам 4 балл, учинчи бўлиб жавоб бергани учун 1-гуруҳга 3 балл билан баҳоланди.

Бошкарувчи: Энди сизларга сўнги учинчи саволни ўқиб эшиттираман.

Савол: Ўзбекистон нима сабабдаи Ўрта Осиёдаги қулай стратегик мафкуравий нукта деб айтилади?

Бошкарувчи: Биринчи бўлиб бу саволга 1- гуруҳ жавоб беради.

Жавоб: Ўзбекистон географик нуктаи назардан олганда Ўрта Осиёнииг Марказида жойлашганлиги ва бошка давлатларга нисбатан мафкуравий жараёнларга ўз муносабатини аниқ, ифодалангани учун қулай мафкуравий стратегик нуқта ҳисобланади.

Бошкарувчи: Иккинчи бўлиб бу саволга 3-гуруҳдан Тўлаганова Доно жавоб беради.

Жавоб: Ривожланиб бораётан Ўзбекистон Республикасини мафкуравий жиҳатдан қарам қилиш ва Ўрта Осиёдаги давлатларга кириб бориш имконини беради. Шу сабабли Ўзбекистан Ўрта Осиёдаги қулай стратегик мафкуравий нуқта ҳисобланади.

Бошкарувчи: учинчи бўлиб 2 гуруҳ иштирокчиси Муҳамаджонов Юсуф жавоб беради.

Жавоб: Ўзбек халқи мустақилликка эришгандан сўнг у ўз орзу умидлари мақсадлари сари дадил қадам ташлади. Эндигина мустақилликка эришган давлатимизни мафкуравий жиҳатдан қарам қилиш Ўрта Осиёда мустахкам мавқега эга бўлишни кафолатидир. Шунинг учун кўпгина давлатлар Ўзбекистонга алоҳида қулай стратегик мафкуравий нуқта сифатида қарадилар.

Бошқарувчи: Энди экспертларимизга мурожаат қилиб учинчи савол юзасидаи баҳолашларини сўраймиз.

Эксперт: сўнгги савол буйича учала гуруҳни ҳам жавобларини эшитдик. Демак, биринчи бўлиб бу саволга жавоб берган 1- гуруҳга тўғри жавоб бергани учун 3 балл, иккинчи бўлиб жавоб берган З - гуруҳга ҳам 4 балл, учинчи бўлиб жавоб берган 2-гуруҳ 5 балл билан баҳоланди. Энди умумий балларни ўқиб эшиттирсак: 1-гуруҳ, 9 балл, 2-гуруҳ 14 балл, 3-гуруҳ, ҳам 9 балл тўплашди. Демак, бугунги ноанъанавий дарсимизнинг ғолиби деб 2- гуруҳ иштирокчлари ҳисобланади.

Энди ўқувчилар эътиборига Президентимизнинг “Юксак маънавият-енгилмас куч” асаридаги фикр мулоҳазаларни экран орқали(суратлар билан) намойиш этамиз.

Айнан ёшларни миллий анъаналаримиз, қадриятларимиз, маданий ва маънавий, бой меросимизга ҳурмат, уларни асраб-авайлаш руҳида тарбиялаш, ўқувчи -ёшлар қалби ва онгида мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш каби устувор вазифаларни бажаришимиз учун “Юксак маънавият-енгилмас куч”китоби куч-қудрат манбаи ҳисобланади.

Ўқитувчи: Демак, бугунги мавзу юзасидан олган билимларингизни тингладик.

Бугунги кунда эркин ва фаровон ҳаёт асосларини яратиб янада олға интилаётган илғор мамлакатлар ўз мафкураларини умуминсоний қадриятлар ва демократик тамойиллар негизида ривожлантирмоқда. Бундай мафкура инсоннинг ўз салоҳиятини эркин намоён этиши учун кенг имкониятлар беради. Жумладан, бизнинг ватанимизда ҳам халкимизнинг бугунги куч қудрати яратувчилик истеьдоди юртимизнинг янада равнақ топиши, тинчлик осойишталикни мустаҳкамлаш шу муборак заминда яшаётган инсонлар учун фаравон ҳаёт пойдеворини яратишга қаратилган.

Хулоса қилиб шуни айтишимиз мумкинки, бугунги дунёнинг мафкуравий манзарасида иккита кучнииг ўзаро кураши аниқ кўзга ташланмоқда. Биринчиси, тараққиёт сари интилаётган халқларнинг илғор ва бунёдкор мафкураси, иккинчиси эса ана шу тараққиёт натижаларидан фойдаланиб уларни йўлига ғов бўлишга интилаётган зарарли ва вайронкор мафкуралардир.

Дарс якуни:

1. Дарсни мустаҳкамлаш саволлари:

A) Дунёнинг мафкуравий манзараси деб нимага айтилади?

Б) Мафкуравий полигонлар нима?

B) Диний экстремизм нима?

Г) Бугунга дунёнинг мафкуравий манзарасида қандай тамойиллар устунлиги сезилиб турибди?

2. Уйга вазифа: Ўтилган мавзуни ўқиб келиш. Юқорида берилган саволларга жавоб ёзиб келиш.




Похожие:

O’zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi toshkent shahar Chilonzor tumani xtb iconO’zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi toshkent shahar Chilonzor tumani xtb

O’zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi toshkent shahar Chilonzor tumani xtb iconO’zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi toshkent shahar Chilonzor tumani xtb
Таълимий мақсади: бугунги кунда дуёда инсон онги ва қалбини эгаллаш учун қаттиқ кураш бораётган бир пайтда ўқувчиларга мафкуравий...
O’zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi toshkent shahar Chilonzor tumani xtb iconO`zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi navoiy viloyati xalq ta’limi boshqarmasi navoiy shahar xalq ta`limi muassasalari

O’zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi toshkent shahar Chilonzor tumani xtb iconO’zbekiston Respublikasi Xalq Ta’limi Vazirligi Namangan viloyati xalq ta’limi boshqarmasi Namangan shahar xalq ta’limi bo’limiga qarashli
«A» sinfda jami 34 nafar o`quvchi bo`lib, shulardan 20 nafari qiz, bugungi 34 nafar o`quvchilarning hammasi kеlgan
O’zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi toshkent shahar Chilonzor tumani xtb iconO’zbekiston xalq ta’limi vazirligi respublika ta’lim markazi toshkent shahar pedagog kadrlarni

O’zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi toshkent shahar Chilonzor tumani xtb iconO’zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi vazirligi Toshkent shahar pedagog kaqrlarni qayta tayyorlash va malakasini oshirish instituti
Мning qarorlari, хtv ning mе’yoriy hujjatlari. Ta’lim tizimiga yangi aktning kirib kеlish istiqbollari haqida ma’lumot. Кompyutеr...
O’zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi toshkent shahar Chilonzor tumani xtb iconO'zbek tilidan ta’lim boshqa tilida olib boriladigan maktablarning 3-sinflari uchun lug`at toshkent -2011 O`zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi respublika

O’zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi toshkent shahar Chilonzor tumani xtb iconO’zbekiston respublikasi xalq ta'limi vazirligi namangan viloyati Xalq ta'limi boshqarmasi

O’zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi toshkent shahar Chilonzor tumani xtb iconO’zbekiston Respublikasi Xalq Ta'limi Vazirligi Buxoro viloyat hokimligi xalq ta'limi boshqarmasi
Га. Sog'lorn odamda 1200 у Ca bo'lib shundan 99 toizi snyaklarda, qolgan miqdori qonda, suyak
O’zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi toshkent shahar Chilonzor tumani xtb iconO’zbekiston Respublikasi Xalq ta’limi Vazirligi

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации