Документы



Мирзакалон Исмоилийнинг “Қизлар дафтарига” номли асари ҳақида давра суҳбати ўтказишнинг намунавий icon

Мирзакалон Исмоилийнинг “Қизлар дафтарига” номли асари ҳақида давра суҳбати ўтказишнинг намунавий

НазваниеМирзакалон Исмоилийнинг “Қизлар дафтарига” номли асари ҳақида давра суҳбати ўтказишнинг намунавий
Дата18.02.2014
Размер47.72 Kb.
ТипДокументы
скачать

Мирзакалон Исмоилийнинг “Қизлар дафтарига” номли

асари ҳақида давра суҳбати ўтказишнинг намунавий

сценарийси


Ушбу тадбирни ўтказиш учун тайёргарлик ишлари 1 – 1,5

ой илгари бошланади.

Аввало тадбир ўтказиладиган жойда эълон ёзилади. Қуйида

уларнинг намунавий шаклларини келтирамиз.

Эълон!

Ҳурматли китобхон!

200__ йил ___________куни соат _____ да кутубхонамизда

Мирзакалон Исмоилийнинг “Қизлар дафтарига” асари ҳақида

бўлиб ўтадиган давра суҳбатига таклиф этамиз.

Таклифнома

Ҳурматли___________________________,

Сизни 200__ йил ___________ куни соат _____ да кутуб-

хонамизда ўтказиладиган Мирзакалон Исмоилийнинг “Қизлар

дафтарига” асари ҳақидаги давра суҳбатига таклиф этамиз.

35

^ Тадбир иштирокчиларига таклифномалар юборилади. Давра

суҳбати учун жой танланади ва безатилади. Мавзуга оид

адабиётлар кўргазмаси ташкил қилинади. Адабиётлар кўргаз-

масидаги асарлар юзасидан обзор ўтказиш ҳам мақсадга

мувофиқ бўлади. Тадбирни олиб борувчи уни қуйидаги сўзлар

билан очиши мумкин.

Олиб борувчи: Ассалому алайкум, ҳурматли китобхонлар ва

даврамиз меҳмонлари! Бу йил журналист, таниқли адиб ва

моҳир таржимон Мирзакалон Исмоилий таваллудининг 100

йиллиги кенг нишонланади. Шу санага бағишланган бугунги

давра суҳбатимизга меҳмонларни таклиф этганмиз. Улар билан

сизларни таништираман. (Сўзга чиқувчилар таништирилади)

^ Мавзу бўйича саволлар ва фикр-мулоҳазаларингиз бўлса

билдиришларингиз мумкин.

Мирзакалон Исмоилий ҳақида гап кетганда, аввало асарлари

ёшлар тарбиясини ва маънавиятини янада юксалтиришда

аҳамияти катта. Бу ҳақида олим(а)миз _______ дан сўзлаб

беришни илтимос қиламиз. Марҳамат!

Олим(а): Мирзакалон Исмоилий бир қанча асарлар яратди.

Муаллиф яратган асарларида одоб, ахлоқ, инсоний фазилатлар

қаламга олинган. Жумладан, “Одамийлик қиссаси” асарида

ёшларни ҳамиша қизиқтириб келган ишқ-муҳаббат, инсон

ҳусни, инсоний ҳулқ атвор, инсоний фазилатнинг улуғлиги

тўғрисида тўхталиб ўтилган. Шуниндек, қиссада инсонга оид

жуда кўп фазилатлар бирма-бир санаб, таърифлаб берилган.

^ Мирзакалон Исмоилийнинг ахлоқий мавзуда яратган

асарларидан бири “Қизлар дафтарига” ўн бир оқшом ҳикояти

рисоласидир. Рисолада ҳар бир оқшомнинг мазмуни чиройли,

ибратли битик ва ҳикоятлар орқали ёритиб берилган. Бу оқшом

ҳикоятларини ўқиган ҳар бир қиз янги ахлоқий фазилатлар

билан ҳаётини бойитади. Саодат буви васиятларига амал қилади.

Олиб борувчи: Мазмунли ва қимматли маълумотларингиз

учун раҳмат. Энди сўз навбатини Ўзбекистон халқ шоирасига

берамиз. Марҳамат.

Ўзбекистон халқ шоираси_____________Фикрингизни

давом эттириб айтаманки, Мирзакалон Исмоилий яратган

^ 36

ахлоқий қиссалар бугунги кунда ҳам ўзининг бадиий қийматини

йўқотган эмас. Жумладан, “Қизлар дафтарига” киритилган ўн

бир оқшом ҳикояти ҳар бир қиз ва келин учун катта ҳаёт

мактаби бўлиб ҳисобланади деб ўйлайман. Мен бугун ушбу

асарнинг “Саккизинчи оқшом ҳикояти”га тўхталиб ўтаман.

ҳукуматимиз томонидан хотин-қизларга имконият ва

имтиёзлар, доимий ғамхўрлик ва эътибор берилмоқда. Лекин бу

улуғ неъматларни суъистеъмол қилувчилар ҳам борлиги бизни

афсуслантирмай қўймайди.

Яхши аёл ҳар қандай шароитда ҳам ўз латофати ва меҳру

шавқатини йўқотмайди. Аёл ким бўлмасин барибир аёл, она

бўлиб қолади. Хулоса қилиб айтмоқчиманки, ҳар бир оқшом

ҳикоятида доно гаплар бор.

Олиб борувчи: Адиб асарларининг бугунги кундаги

аҳамиятини ҳар томонлама таҳлил қилиб, ҳаётий мисоллар

орқали тушунтириб берганлигингиз учун раҳмат. Энди сўз

навбатини Зулфия номидаги Давлат мукофоти

совриндори_____________га берамиз. Марҳамат.

Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндори:

Мирзакалон Исмоилий ўз ижодида кўпроқ одоб-ахлоқ,

насиҳатларга урғу берган. “Қизлар дафтарига” киритилган

оқшом ҳикоятлари жуда катта тарбиявий аҳамиятга эга. Мен

бешинчи оқшом ҳикоятидан бир парча келтирмоқчиман:

Севгида вафо йўқ. Аслида илк севгининг ўзи йўқ!” деб

умидсизликка бериладилар. Бу – масаланинг бир томони. Яна

бир муҳим томони – одамда ёшлик чоғларидан бошлаб

орттирилиши, яъни танасига сингдириб борилиши зарур бўлган

кўп чиройли бир фазилат борки, унинг оти – гўзаллик ҳисси,

гўзаллик ишқидир. Инсон қалби ёшлигида ана шу маънавий

гўзалликни ўзига қанча кўп жо қилса, кейинча топишадиган

икки қалб севгиси ҳам жуда кўп йиллар давомида тароватини,

ҳароратини, тозалик ва поклигини йўқотмайди.

ҳақиқатан, ёзувчи айтган улуғ фазилатларни биз ёшлар

ўзимизда мужассамлаштирсак, ҳеч қачон ҳаётда қоқилмаймиз.

^ Адибнинг асарларини ўқиган сайин ундан маънавий

гўзалликнинг очилмаган қирралари чиқаверади.

37

Олиб борувчи: Адиб асарларининг ёшлар тарбиясига

таъсири ҳақидаги фикрларингиз учун раҳмат. Энди сўз

навбатини Мирзакалон Исмоилий асарларини севиб мутолаа

қилган китобхонга берамиз. Марҳамат.

Китобхон: “Қизлар дафтарига” китобидаги Саодат буви

атрофига тўпланган Турсуной, Нигора, Муқаддас, Ёрқинойларга

берилган васиятлар ҳар бир қизнинг ҳар қадами ва ҳаётида

даструл амал бўлади деб ўйлайман.

Олиб борувчи: Азиз меҳмонлар ва иштирокчилар! Тадбир

орқали атоқли адиб Мирзакалон Исмоилийнинг одоб-ахлоқ

ҳақидаги асарлари жуда чуқур тарбиявий аҳамиятга эга

эканлигига яна бир бор амин бўлдик. Шуни алоҳида таъкидлаш

жоизки, бизнинг ёш китобхонларда ўзбек адабиёти

дурдоналарига ва уларнинг ижодкорларига бўлган қизиқиш

юксак даражада, десак муболаға бўлмайди. Азизлар

иштирокингиз учун раҳмат. Хайр. Саломат бўлинг.



Похожие:

Мирзакалон Исмоилийнинг “Қизлар дафтарига” номли асари ҳақида давра суҳбати ўтказишнинг намунавий icon“Китоблар бахш этган бахт” мавзуидаги давра суҳбатининг намунавий сценарийси
Давра суҳбати учун жой танланади ва безатилади. Мавзуга оид адабиётлар кўргазмаси ташкил қилинади. Эълон ва
Мирзакалон Исмоилийнинг “Қизлар дафтарига” номли асари ҳақида давра суҳбати ўтказишнинг намунавий iconМирзакалон Исмоилийнинг “Фарғона тонг отгунча” романи бўйича китобхонлар конференциясини ўтказиш
Конференция давомида иштирокчилардан асар ҳақида саволлар ва ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришлари сўралади
Мирзакалон Исмоилийнинг “Қизлар дафтарига” номли асари ҳақида давра суҳбати ўтказишнинг намунавий icon“Дунёни лол қолдирган сиймо” мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати сценарийси
Таклиф этилган меҳмонларга таклифномалар тарқатилади. Давра суҳбати учун жой танланади ва безатилади. Мавзуга оид адабиётлар кўргазмаси...
Мирзакалон Исмоилийнинг “Қизлар дафтарига” номли асари ҳақида давра суҳбати ўтказишнинг намунавий iconПресс-релиз
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси фракцияси ҳамда Ўзбекситон хотин-қизлар қўмитаси...
Мирзакалон Исмоилийнинг “Қизлар дафтарига” номли асари ҳақида давра суҳбати ўтказишнинг намунавий iconКонституция – ижтимоий адолат кафолати” мавзуида давра суҳбати пресс-релизи
Сергели тумани Кенгаши ташаббуси ва партиянинг “Ёш адолатчилар” Кенгаши ҳамда “Камолот” ёиҳ Сергели тумани Кенгаши билан ҳамкорликда...
Мирзакалон Исмоилийнинг “Қизлар дафтарига” номли асари ҳақида давра суҳбати ўтказишнинг намунавий iconЗамон ва тарих билан ҳамнавас бўлган ёшларни тарбиялаш – давр талаби” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи
Йил 8 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” сдп фракцияси ва “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши ҳамкорлигида...
Мирзакалон Исмоилийнинг “Қизлар дафтарига” номли асари ҳақида давра суҳбати ўтказишнинг намунавий icon«Шоир Мақсуд Шайхзода» мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати ўтказиш сценарийси

Мирзакалон Исмоилийнинг “Қизлар дафтарига” номли асари ҳақида давра суҳбати ўтказишнинг намунавий iconO’zbekiston «Adolat» sotsial-demokratik partiyasi Toshkent shahar Kengashi
«Адолат» сдп мирзо Улуғбек туман Кенгаши ташаббуси билан «Ўзавтойўл» дак компанияси мажлислар залида «Ўзбекистон Республикасининг...
Мирзакалон Исмоилийнинг “Қизлар дафтарига” номли асари ҳақида давра суҳбати ўтказишнинг намунавий iconТошкент молия институти Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факльтети уб 70, 74 академик гуруҳи устоз – мураббийи “Бизнес ва иқтисодиёт” кафедраси катта ўқитувчиси Х. Хаджаевнинг 2009-2010 ўқув йили учун Иш режаси
Республикаси мустақиллигининг 18 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон мустақиллик йилларида” мавзусида давра суҳбати
Мирзакалон Исмоилийнинг “Қизлар дафтарига” номли асари ҳақида давра суҳбати ўтказишнинг намунавий iconO’zbekiston «Adolat» sotsial-demokratik
Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги фракцияси ва Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси Тошкент шаҳар Кенгаши...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации