Документы



Конституциям-олий қомусим Адабий кеча сценарийси icon

Конституциям-олий қомусим Адабий кеча сценарийси

НазваниеКонституциям-олий қомусим Адабий кеча сценарийси
Дата18.02.2014
Размер81.98 Kb.
ТипДокументы
скачать

Конституциям-олий қомусим

Адабий кеча сценарийси




Тадбир ўтказиладиган жой байрамона безатилган. Чор

атрофга Конституциямизга бағишланган шиорлар, деворий

газеталар илиб қўйилган. Шунингдек, сиёсий адабиётлар,

ўқувчиларнинг қомусимиз ҳақида ёзган маърузалари, ижодий

ишлари кўргазмаси ташкил этилган.

(Магнитофон тасмасидан Ватан ҳақидаги куй таралади ва

саҳнага адабий кеча ташкилотчиси чиқади).

Ўқитувчи: - Қўлингда эрк бошда ялов, тилингда суруд,

Ватанинг бор, бола-боғчанг, ор-номусинг бор.

Ўзбекистон деб аталган муқаддас ҳудуд,

Ўз Давлатинг, Мамлакатинг, ўз Қомусинг бор.

Ассалому алайкум, азиз ва ҳурматли меҳмонлар, ота-оналар,

ҳамкасблар ва ўқувчилар! ўлкамиз бўйлаб яна шодиёна. Бу йил

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганига

16 йил тўлади. Шу муносабат билан барчангизни чин қалбимдан

табриклайман ва тадбиримизни очиқ деб эълон қиламан.

(Залда магнитофон тасмасига ёзилган оҳанрабо куй янграйди.

Саҳнага адабий кечани олиб борувчи қиз ва йигит чиқиб келади).

Қиз: Ассалому алайкум, ҳурматли меҳмонлар, азиз устозлар!

Йигит: Ассалому алайкум, қадрли мактабдошлар!

Қиз: Сенинг битик йулинг курашдир йироқ.

Бир бобинг Тўмарис кўтарган чироқ,

Ёзди бир бобингни қон билан Широқ,

Эй, менинг ўзлигим - ғурур, номусим,

Конституциям - олий Қомусим.

Йигит:

Сенинг манзилингни кўзлаган карвон,

121

Ғазнавий, Темурий, Бобурий даврон,

У карвон бошида Навоий сарбон,

Эй, менинг ўзлигим — ғурур, номусим,

Конституциям — олий Қомусим.

Қиз: Мустақиллик Она-Ватанимизга ўзига хос чирой,

янгиланиш бахш этди. Дунё мамлакатлари орасида “Жаннатмакон

__________юрт” номига эга бўлди.

Йигит: Ана шундай унутилмас тарихий воқеалардан бири

1992 йил 8 декабрда ўн иккинчи чақириқ, Ўзбекистон

Республикаси Олий Кенгашининг ўн биринчи сессиясида мустақил

ўзбекистан Республикаси Конституциясининг қабул

қилинишидир. Бу сана тарихимизга зарҳал ҳарфлар билан битиб

қўйилди.

Қиз: Ўзбекистон тараққиёт йўлида бир неча ютуқларни,

янгиликларни қўлга киритиб, ўз олдига қўйган мақсади, яъни

ривожланган суверен демократик давлатни барпо этиш

масаласини ҳал қилиб, ўз йўлини танлаб бўлди.

Йигит: Демократлаштириш жараёни давлат ҳокимиятининг

шундай ташкил этилишини назарда тутадики, у ҳокимиятдаги барча

бўғинларнинг уйғун фаолияти билан ажралиб туради, қонуннинг

устунлиги, фуқароларнинг жамият ва давлат ишларини ҳал

этишдаги фаол иштироки орқали уларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари

кафолатини таъминлайди.

Қиз: Мустақил Ўзбекистоннинг Конституцияси,

Президентимиз қайд этганидек, ўзининг туб моҳияти, фалсафаси,

ғоясига кўра янги ҳужжатдир. Ундаги ғоя ва принциплар

фуқаролик жамиятини ва ҳуқуқий давлатни шакллантиришга

асос қилиб олинган.

Йигит: Асосий Қомусимизда халқ ҳокимиятининг реал

омиллари кўрсатиб берилган. Чунки ҳаммамизга маълумки,

давлатимизда амалга оширилаётган барча ишлар, сиёсий-

иқтисодий, ижтимоий ва маданий ислоҳотларнинг ҳаммаси халқ,

инсон манфаатлари, унинг турмуш тарзини яхшилашга хизмат

қилади. Ҳар бир кунимизнинг бахтли, дастурхонимиз тўкин,

хонадонимиз ёpyғ бўлишининг негизини ташкил этади.

122

(Абдулла Орипов сўзи ва Бахрулло Лутфуллаев мусиқаси

асосида яратилган “Ватан” қўшиғини ҳаваскор ўқувчилар хори

ижро этадилар).

Қиз: Ҳозирги Конституциянинг ёзилишида бир неча бор

амалда синалган, тарихий ва замонавий тажрибалар ва масалалар

инобатга олиниб, пухта ва чуқур мунозаралардан кейингина халқ

муҳокамасига ҳавола этилган.

Йигит: Тарихдан бизга маълумки, Турк ҳоқонлиги даврида,

яъни VI-VII асрларда махсус “Қонуннома” ёзилган. Қонунлар

жуда мукаммал бўлса-ю, лекин уларнинг ижрочилари -

мансабдорларнинг одоб-ахлоқи ва иш юритиш услуби паст

бўлса ҳамда зўравонликка ва адолатсизликка йўл қўйилса, у

вақтда мамлакатнинг инқирозга учраши турган гап.

Қиз: Бу тарихий ва бадиий асарларда, махсус

тавсияномаларда ва қонун-коидаларда ўз ифодасини топди.

Масалан, Юсуф Хос ҳожиб ўзининг “Қутадғу билиг” асарида

мансабдорлар ўз бурчларини қандай бажаришларини қуйидагича

таърифлайди;

Нима дер, эшитгин билимли сўзин,

Тута олмайди элни золим кўп узун.

Ёнар ўт, мисол зулм, ёқар, куйдирар,

Адолат сув эрур - неъмат ундирар.

Элга бош бўлайин десанг, то абад,

Одил бўл, элингни асрагин фақат.

Йигит: Юсуф Хос ҳожибнинг ўгитларидан кўп асрлардан

буён жамиятни бошқаришда қонун-қоида сифатида кенг

фойдаланилди. Унинг ўгитлари ҳозирда ҳам ўз аҳамиятини

йўқотгани йўқ.

Қиз: Ҳозирги Конституциямизнинг заминида “Қутадғу

билиг” ва ундан кейин ёзилган қонун-қоидалар ҳам мужассам.

Масалан, “Темур тузуклари”, Хондамир (1474-1535) томонидан

битилган “Қонуни ҳумоюн” шулар жумласидандир. Уларнинг

орасида, айниқса, “Темур тузуклари” ўзининг

такомиллашганлиги ва ҳаётбахшлиги билан катта аҳамиятга

моликдир.

123

Йигит: Барчамизга тарихдан маълумки, улуғ бобомиз,

Соҳибқирон Амир Темур 1370 йили кучли марказлашган давлат

тузиб, халқ турмуш тарзини яхшилаш учун курашган ва бир неча

ислоҳотлар ўтказган. “Куч – адолатдадир” деган ақида Амир

Темурнинг доимий шиори, олдига қўйган масала ва

режаларининг калити ҳисобланган.

Қиз: Бобомиз Алишер Навоий эса инсонни бутун борлиқнинг

кўрки ва шарафи деб улуғлайди. Унинг манфаатига, ҳақ-

ҳуқуқларига раҳна солувчи нопоклик, жоҳиллик, бахилликни

қоралайди. Шоирнинг фикрича, инсон ҳаётини жамият учун

фойдали бўлган ишга бағишлаши лозим. У орзу қилган комил

инсон тимсолини ўзида мужассам этган киши, ўз ҳатти-

ҳаракатига масъуллигини, ҳуқуқларини ва бурчини англайди.

Бошқа инсонлар манфаати ва ҳуқуқларини ҳурмат қилади. Бу эса

юксак ҳуқуқий маънавиятдир.

(Норали Алланазаров сўзи ва халқ мусиқаси асосида яратилган

Ватанимни куйлайман” қўшиғини ҳаваскор ўқувчи ижро этади,

ашулага рақс ҳам саҳналаштириш мумкин).

Йигит: Ўзбекистон Республикасининг давлат тили - ўзбек

тилидир.

Она тилим, жон тилим,

Сен ўзингсан жон-дилим.

Юрагимнинг тўрида

Сайраб турган булбулим.

Қиз: Мустақил Ўзбекистан Республикасиминг ўз ҳудудий

чегараси, Конституцияси, мудофаа кучлари ва миллий валютаси

бўлиши билан бирга у қонун билан тасдиқланадиган ўз давлат

рамзларига эга бўлди.

Кўнгилда очилар Ватан деган боғ,

Юракда юксалар ғурурнинг тоғи -

Башар осмонида ҳилпираган чоғ

Она - Ўзбекистан байроги.

Йигит: Дунёда дунёси

Бордир бу юртнинг,

Хумоси — Туғроси

124

Бордир бу юртнинг.

Қиз: Ҳар саҳар янграган

Улуғ Мадҳиям,

Ҳар сатри ҳикматга

Тўлиқ Мадҳиям.

Энг гўзал қўшиғи

Озод элимнинг,

Муқаддас Мадҳиям,

Қутлуғ Мадҳиям!

Йигит: Табиийки, ҳар қандай давлатнинг обрў-эътибори

Конституция ҳисобланади. Чунки у давлатни, миллатни дунёга

танитувчи бош қонундир.

Қиз: У инсон қадр-қиммати, давлатнинг жамият

манфаатларига хизмат қилиши лозимлиги тўғрисидаги ижтимоий

тафаккурининг муҳим ютуқларини ўзида мужассам-

лаштирганлиги бесабаб эмас. Шунинг учун дунёдаги энг ривож-

ланган давлат ҳам, фуқаро ҳам ўз қонуний манфаатларини,

келажагини Конституциясиз тасаввур эта олмайди.

Конституциямизни халқимиз тафаккури ва ижодининг маҳсули

десак, муболаға бўлмайди.

Йигит: Конституция инсон манфаатларини кўзловчи юксак

таянч, фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда асосий

мезондир. Бугунги кунда уни ўрганиш, мазмун-моҳиятини тўла

англаш ва унга қатъий амал қилиш ҳар биримиз учун зарурий

вазифадир.

Қиз: Ёшлар Конституциянинг моҳиятини қай даражада

тушуниб етмоқда ва унга қандай амал қилмоқда? Ана шуни

билиш мақсадида ўқувчиларга бир неча саволлар билан мурожаат

этамиз.

(Саҳнага 5-6-синф ўқувчилари таклиф қилиниб, уларга

Конституциямизнинг моддаларидан саволлар берилади.

Белгиланган вaқт ичида саволларга аниқ жавоб бериб ва уни тўғри

шарҳлай олган ўқувчилар рағбатлантирилади).

Йигит: Албатта, олдимизда турган барча муаммолар ўсиб

келаётган ёш авлоднинг ҳуқуқий онгини, тафаккурини тарбиялаш

билан ҳал қилинади. Президентимизнинг “Фарзандларимиз

125

биздан кўра билимли, кучли, доно ва албатта бахтли бўлишлари

керак” деган сўзларида ҳам жуда катта маъно мужассам. Шундай

экан, биз - ёшлар юртимиз тинчлиги, Ватанимиз равнақи,

халқимизнинг фаровонлиги учун бутун ақл-идрокимизни, куч-

қувватимизни сарфлашимиз жоиз.

Қиз: Дунёнинг тилаги, самари ҳам биз,

Ақл кўзин қораси - жавҳари ҳам биз.

Тўгарак жаҳонни узук деб билсак,

Шаксиз унинг кўзи - гавҳари ҳам биз.

Ўқитувчи: Конституция жаҳон андозасида ёзилган, илғор ва

такомиллашган Қомусдир. У ҳуқуқий-демократик давлатнинг энг

асосий қонуни ҳисобланади. Конституциямизнинг қанчалар

мукаммал ишлаб чиқилиши, мамлакатда амал қилиниши ва,

айниқса, халқ манфаатларига хизмат қилаётганлиги юрт-

дошларимизнинг эртанги куни порлоқлигидан далолат беради. У

мустақиллик, озодлик ва халқпарварлик ғоялари билан

суғорилиб, келажакда Ўзбекистоннинг буюк давлатга

айланишини таъминлашга кодирдир.

Тенгларнинг ичида бугун тенг ўзим,

Жаҳоний тўнларга ёқа, енг ўзим,

Дунёлар бағримда, бағри кенг ўзим,

Эй, менинг ўзлигим - ғypyp, номусим,

Конституциям - олий Қомусим.

Ҳурматли меҳмонлар, устозлар ва азиз ўқувчилар!

Конституциям – олий Қомусим” деб номланган адабий

кечамизни (Маҳмуджон Дадабоев шеъри ва мусиқаси асосида

яратилган) “Она диёр мадҳи” қўшиғи билан (ҳаваскор ўқувчилар

хори ижро этади) якунлаймиз.

126



Похожие:

Конституциям-олий қомусим Адабий кеча сценарийси icon“Тил-миллатимиз қалби” мавзусида адабий-маърифий кеча сценарийси

Конституциям-олий қомусим Адабий кеча сценарийси iconЁшлар, адабиёт ва мутолаа” мавзусида тематик-бадиий кеча сценарийси

Конституциям-олий қомусим Адабий кеча сценарийси icon“Сенда ишончларнинг ҳаққи бор, Ёшлик!” мавзуида тематик-бадиий кеча сценарийси
Бу бежиз мас, албатта. Истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан бошлабоқ, ёшлар тарбияси, уларни бахтли
Конституциям-олий қомусим Адабий кеча сценарийси icon“Бир диёрки!” мавзусида кеча сценарийси
Тошкент осмонига кириб келганда ёки поезд Тошкент вокзалига яқинлашганда ҳаяжоним кўксимга сиғмай кетади
Конституциям-олий қомусим Адабий кеча сценарийси iconДокументы
1. /Адабий норма назарияси.doc
Конституциям-олий қомусим Адабий кеча сценарийси icon«Шоир Мақсуд Шайхзода» мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати ўтказиш сценарийси

Конституциям-олий қомусим Адабий кеча сценарийси iconДокументы
1. /Узбекистон телевидениесида туркумли мусикий курсатувлар кеча ва бугун..pdf
Конституциям-олий қомусим Адабий кеча сценарийси iconДокументы
1. /цЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИ ТАРИХИ.doc
Конституциям-олий қомусим Адабий кеча сценарийси iconДокументы
1. /?озирги чзбек адабий тили.doc
Конституциям-олий қомусим Адабий кеча сценарийси iconДокументы
1. /?ОЗИРГИ эЗБЕК АДАБИЙ ТИЛИ кулланма.doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации