Документы



Ёшлар, адабиёт ва мутолаа” мавзусида тематик-бадиий кеча сценарийси icon

Ёшлар, адабиёт ва мутолаа” мавзусида тематик-бадиий кеча сценарийси

НазваниеЁшлар, адабиёт ва мутолаа” мавзусида тематик-бадиий кеча сценарийси
Дата18.02.2014
Размер57.65 Kb.
ТипДокументы
скачать

Ёшлар, адабиёт ва мутолаа” мавзусида

тематик-бадиий кеча сценарийси




Қатнашувчилар: 2 та бошловчи. Адабиётшунос, журналист,

йигит, қиз,

1-бошловчи: Ассалому алайкум, кечамизга ташриф буюрган

азиз меҳмонлар!

2-бошловчи: Ассалому алайкум, даврамиз иштирокчилари

кечамизга хуш келибсиз.

1-бошловчи: Кўпчилигингизнинг хабарингиз бор: МДҲ

мамлакатларида”2008 йил – “Адабиёт ва мутолаа йили” деб

эълон қилинди.

2-бошловчи: Бизнинг кутубхонамиз шу муносабат билан

Ёшлар, адабиёт ва мутолаа” номли кеча тайёрлаган.

93

1-бошловчи: Адабиёт – инсон кашф қилган ҳамма

мўъжизалар, ҳамма буюк ихтиролар ичида энг буюги, энг

улуғвори. У ажойиб булоқ. У шундай булоқки, унда кўз

ёшининг мусаффолиги, қизлар хандасининг қўнғироқдек

оҳангдор жаранги, камалак нурларидек ранг-баранг товланиши

бор.

2-бошловчи: “Адабиёт атомдан кучли, лекин уни ўтин

ёришга сарфлаш керак эмас”, – дейди Абдулла Қаҳҳор.

1-бошловчи: Зилола, бугунги кечамизга адабиётшунос …

таклиф этганмиз. Келинг, ҳозир уларни даврага таклиф этсак-

да, улар бизларга адабиёт нега атомдан кучли ва унинг кучи

нимада эканлиги ҳақидаги мулоҳазалари билан ўртоқлашсалар.

Марҳамат!

Адабиётшуноснинг чиқиши

2-бошловчи: Сермазмун фикрларингиз учун ташаккур.

1-бошловчи: Қадим замонлардан бери одамлар оламда етти

мўъжиза бор деб ҳисоблашади. Булар – Миср Фиръавнларининг

эҳромлари, Бобилнинг осма боғи, ов ху доси Артемида маъбуди,

Зевснинг ҳайкали, Галикарнас мақбараси, қуёш худоси

Гелиоснинг ҳайкали ва ниҳоят, Наҳри Нилда Фарос оролидаги

маёқдир. Дарҳақиқат, улар бениҳоя улуғвор, бениҳоя ноёб ва

гўзал. Улар яратилгандан бери неча асрлар ўтди. Лекин етти

мўъжиза инсон ақлининг, тафаккурининг, қалбининг оташин

мадҳияси, инсон даҳосининг улуғлигига қўйилган мангу обида

бўлиб келмоқда.

2-бошловчи: Бироқ шундай бўлса-да, оламда яна бир

мўъжиза борки, унинг буюклиги, муқаддаслиги етти

мўъжизанинг жамики улуғворлиги, гўзаллигидан кам эмас. Бу

мўъжиза – китоб. Китобнинг мўъжиза, мўъжиза бўлганда ҳам

биринчи мўъжиза эканини кўпгина буюклар қайд этган.

1-бошловчи: Зилола, бугунги кечамиз ёшлар ва мутолаа

мавзусида экан, ёшларнинг китоб, мутолаа ҳақидаги фикрлари

билан танишсак яхши бўларди.

(Шу пайт саҳнадан бир йигит ўтиб кетаётган бўлади).

1-бошловчи: Оғайни, тўхтанг, сизга саволим бор. (Йигит

тўхтайди ва бошловчилар билан саломлашади).

94

1-бошловчи: Айтинг-чи, китоб сиз учун нима?, китоб

мутолаа қилиб турасизми? (Йигит бошини қашлаб, бир-зум ўйга

толади). Йигит: Китобми? Мактабда ўқийвериб роса

тўйганман. (Йигит қўл ҳаракати билан китобдан тўйганлигини

ифодаловчи ҳаракатни кўрсатади) Лекин танаффус пайти,

баъзан дарсда ҳам китобларни ёстиқ қилиб мазза қилиб мизғиб

олардим. Китобнинг бошқа фойдали томонлари ҳам бор.

2-бошловчи: Масалан, қандай?

Йигит: Ким биландир жанжаллашсанг, китоб билан бир зарб

туширишинг мумкин. Уларни стулнинг устига тахлаб тепа

полкалардан бирор нима олиш ҳам мумкин. Писта, қурт ўраб

сотса бўлади. Хуллас, фойдали жиҳатлари бисёр. Бошқа

саволлар йўқми? Мен кетдим, хайр. (Йигит шоша-пиша кетиб

қолади)

2-бошловчи: Тавба қилдим, бу йигит учун китоб – ёстиқ,

жанг қуроли ва рўзғор буюми экан-да.

1-бошловчи: Келинг, энди ҳув анави келаётган қизни

тўхтатиб саволга тутамиз.

(Саҳнадан қўлида китоб билан бир қиз ўтиб кетаётган

бўлади. Бошловчилар уни тўхтатиб саломлашадилар)

1-бошловчи: Сиз албатта китоб мутолаа қиласиз, тўғрими?

Қиз: Ҳа, албатта мутолаа қиламан.

2-бошловчи: Китобни нима учун ўқийсиз?

Қиз: Нима учун бўларди? Кўпроқ ахборот ва маълумотлар

олиш учун, руҳий дунёмни бойитиш учун ҳам. Бир файласуф

айтган-ку “Инсонлар ўқишдан тўхташлари билан фикрлашдан

ҳам тўхтайдилар” деб, мен фикрлашдан тўхтаб қолишни, тор

фикрли одам бўлишни истамайман.

2-бошловчи: Бироқ баъзилар китоб бошқа, ҳаёт бошқа

дейдилар.

Қиз: Менимча китобий билим ва ҳаётий билим – бу бир-

бирини тўлдирувчи, инсон учун тенг зарур нарсалар. Ақлли

одам ҳар иккисига етарли эътибор беради ва икковини

эгалламай туриб, биттасининг ўзини ўзлаштиролмаслигини

билади (деб саҳнадан чиқиб кетади).

2-бошловчи: Кўрдингизми, бундай китобсеварлар ҳам бор.

95

1-бошловчи: Келинглар эндиги навбатни журналист … га

берсак. Уларнинг ҳозирги кунда ёшлар қандай адабиётларни

қизиқиш билан мутолаа қилаётгани ҳақидаги маълумотлари

билан танишсак.

Журналистнинг чиқиши

2-бошловчи: Эндиги гални санъаткорларимизга берамиз.

Марҳамат.

Қўшиқ ижро этилади

1-бошловчи: Раҳмат, ижодларингизга барака тилаймиз.

2-бошловчи: Кўпчиликнинг хабари бор … кутубхонаси

вилоят телевиденияси билан ҳамкорликда икки ой давомида

Биз ва китоблар” мавзусида фототанлов ўтказган эди.

Телевидениега кўплаб фотосуратлар юборилди. ҳакамлар

ҳайъати улар ичидан энг яхшисини бир неча номинациялар

бўйича танлаб, ғолиб ва совриндорларни аниқлади. Бугун биз

ана шу ғолиб ва совриндорларни кечамизга таклиф этганмиз.

Уларга ажойиб совғалар тайёрланган. Ғолибларни табриклаш ва

совғаларни топшириш учун саҳнага кутубхона директори… ни

таклиф этамиз.

Директор ғолиб ва совриндорларни табриклаб, совғаларни

топширади

1-бошловчи: Мана бугунги кечамиз ҳам поёнига етиб

қолди. Кечамизни якунлар эканмиз барчангизга китоб, китоб

шаклида яшайдиган адабиётга доимо ошно бўлишингизни тилаб

қоламиз. Кейинги шу каби тадбирларда учрашгунча хайр.

2-бошловчи: Хайр, соғ-омон бўлинглар.



Похожие:

Ёшлар, адабиёт ва мутолаа” мавзусида тематик-бадиий кеча сценарийси icon“Сенда ишончларнинг ҳаққи бор, Ёшлик!” мавзуида тематик-бадиий кеча сценарийси
Бу бежиз мас, албатта. Истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан бошлабоқ, ёшлар тарбияси, уларни бахтли
Ёшлар, адабиёт ва мутолаа” мавзусида тематик-бадиий кеча сценарийси icon“Тил-миллатимиз қалби” мавзусида адабий-маърифий кеча сценарийси

Ёшлар, адабиёт ва мутолаа” мавзусида тематик-бадиий кеча сценарийси icon“Бир диёрки!” мавзусида кеча сценарийси
Тошкент осмонига кириб келганда ёки поезд Тошкент вокзалига яқинлашганда ҳаяжоним кўксимга сиғмай кетади
Ёшлар, адабиёт ва мутолаа” мавзусида тематик-бадиий кеча сценарийси icon«Шоир Мақсуд Шайхзода» мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати ўтказиш сценарийси

Ёшлар, адабиёт ва мутолаа” мавзусида тематик-бадиий кеча сценарийси iconКонституциям-олий қомусим Адабий кеча сценарийси
Шунингдек, сиёсий адабиётлар, ўқувчиларнинг қомусимиз ҳақида ёзган маърузалари, ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилган
Ёшлар, адабиёт ва мутолаа” мавзусида тематик-бадиий кеча сценарийси icon“Дунёни лол қолдирган сиймо” мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати сценарийси
Таклиф этилган меҳмонларга таклифномалар тарқатилади. Давра суҳбати учун жой танланади ва безатилади. Мавзуга оид адабиётлар кўргазмаси...
Ёшлар, адабиёт ва мутолаа” мавзусида тематик-бадиий кеча сценарийси iconМенинг оилам” мавзусида Ўтказилган расмлар ва фотосуратлар
Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт марказининг 2012 йил 12 октябрдаги 58-сонли буйруғи ишлаб чиқилди ва ушбу буйруқ...
Ёшлар, адабиёт ва мутолаа” мавзусида тематик-бадиий кеча сценарийси iconДокументы
1. /Бадиий графика, бадиий ашё, техника ва технологияси.doc
Ёшлар, адабиёт ва мутолаа” мавзусида тематик-бадиий кеча сценарийси iconКосонсой тумани 28- умумий ўрта таълим мактабида “Информатика” фанига атаб утказилган “Зукколар” бадиий кечасини сенарияси Бадиий қисмнинг мақсади
Бадиий қисмнинг мақсади: Информатика фанини таълимий жиҳатларини юқори даражада олиб бориш, ўқувчиларни фанга қизиқишларини, ижодкорликларини,...
Ёшлар, адабиёт ва мутолаа” мавзусида тематик-бадиий кеча сценарийси iconПресс-релиз 12 август – халқаро ёшлар куни
Шунингдек, тадбир доирасида, турли ижтимоий лойиҳаларда фаол қатнашган ёшлар тақдирланади
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации