«Шоир Мақсуд Шайхзода» мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати ўтказиш сценарийси
Кутубхонада тадбирни ўтказишдан аввал эълон ва таклифнома ёзилади. Таклиф этилган меҳмонларга таклифномалар юборилади. Давра суҳбати учун жой танланади ва безатилади. Мавзуга оид адабиётлар кўргазмаси ташкил қилинади. Адабиётлар кўргазмасидаги асарлар юзасидан обзор ўтказиш ҳам мақсадга мувофиқ бўлади. Бошловчи: Ассалому алайкум! ҳурматли меҳмонлар ва шеърият шайдолари. Бугун биз сизлар билан ХХ аср ўзбек адабиётида ўзининг серқирра ижоди билан танилган, бутун ижодий фаолияти ва теран илми билан миллий қадриятларимизни шарафлаган, адабиётимиз хазинасига жуда катта ҳисса қўшган озарбайжон ўғлони – шоир, ёзувчи, драматург, олим Мақсуд Шайхзода шеъриятига бағишланган «Шоир Мақсуд Шайзода» мавзуидаги давра суҳбатига йиғилдик. Бу йил адиб таваллудининг 100 йиллиги кенг ^ нишонланади. Шу сабабли Мақсуд Шайхзода шеърияти шайдолари билан айнан унинг шеърлари ҳақида суҳбатлашишни ўз олдимизга мақсад қилиб қўйдик. Бугунги давра суҳбатимиз меҳмонлари билан сизларни таништираман. Ўзбекистон халқ ёзувчиси_________, Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси раиси, адиб _______, филология фанлари номзоди, олим______________ Суҳбатимиз давомида саволларингиз, фикр- мулоҳазаларингиз бўлса билдиришларингиз мумкин. ^ сиёсатга хизматкор қилинган, шеърият мафкуранинг югурдагига айлантирилган шўро замонида яшаб ижод этган бўлса-да, катта иқтидори боис ўзига хос бадиий қиёфасини сақлаб билган адиблардан саналади. Сўзни Ўзбекистон халқ ёзувчиси_______га берсам ва суҳбатни давом эттирсак. Марҳамат! Ўзбекистон халқ ёзувчиси: Ассалому алайкум, азиз шеърият мухлислари. Юқорида айтиб ўтилганидек, Мақсуд Шайхзода серқирра ижодкор. Лекин у, биринчи навбатда, шоир сифатида машҳурдир. Унинг шеърияти фалсафий умумлашмалар, оригинал ташбеҳлар, жонли образлар, кутилмаган метафораларга бойлиги билан ажралиб туради. Аксар шеърларида шоирнинг файласуфона нуқтаи назари, муайян ҳаётий ҳодисаларни таққослаш натижасида янги ва кутилмаган чуқур хулосаларга келиш хусусияти кўзга ташланади. “Бешикда тебраниб ётган ўғлоним, Бир куни дунёни тебратар балким...” Шайхзода умрининг мазмуни ҳақида жуда кўп ўйлайдиган, ҳаётнинг ҳар бир кунига жиддий маъно юклашга интилган ва бунга кўп жиҳатдан эришган ижодкор эди. У ҳаётни севади. ^ аввало, ижтимоий-аҳлоқий масъулиятдир. Айнан шу маънода “Мен яшамоқ истайман”, “Уч рақамли бир сонда”, “Яшамоқ керак, биродар, яшамоқ” каби кўнгилларни ёриштирадиган, тафаккурни ўстирадиган оригинал образлар яратди. 39 Умрлар бўладики, Тиригида ўликдир. ўлимлар бўладики, ўлган одам тирикдир. ҳикматга айланиб кетган бу мисралар мағзининг тўқлиги билан ҳам, бадиий либоснинг ярашиқлиги билан ҳам ўзига хосдир. Шайхзода шеъриятга кўнгил эрмаги, эҳтиросли қалб товланишларининг намоён бўлиши тарзида қарамайди. У шеъриятни ўта зарур ижтимоий юмуш деб билади. Шу боис шоирни даврининг виждони ҳисоблайди. ҳамма ухлар, фақат у бедор, Эҳтиросдан ловуллар бағри. ҳозир унинг вужуди-дунё, Қалби бўлса ҳиссиёт баҳри. Ёниқ нигоҳ, сўлғин юз билан, Қофиялай олмай баҳри хун. Шундай... ўзин-ўзи кемириб, Қисқартириб азиз умрини, Гоҳ шодлик, гоҳ ғамга берилиб, Адо этар виждон амрини! Адиб ___________. Дарҳақиқат, Шайхзода шеърларида баъзан фикр туйғудан босимлик қилади. Шоирнинг __________аксар шеърлари осон ўқиладиган, тез ёдлаб олинадиган эмас. Ўқувчи бу шеърларни муайян мантиқий зўриқишсиз, енгилгина ўзлаштириб ололмайди. Шоир шеърхонни ўйлашга, шеърдаги образлар оламига киришга ундайди. Унинг “Йилларнинг саломин йилларга элтиб” шеъридаги фалсафий фикрлар кўламининг англаб етилиши ўқувчи учун улкан фикр юритаётган файласуфнинг салмоқли ва вазмин ўйлари ғоят ўзига хос ва бадиий оҳор билан берилганки, шеърхон ҳам мутолаа жараёнида унга фикрдош бўлиб, лирик қаҳрамон билан бирга ўй сураётганлигини билмай қолади. Йиллар ўтиб кетар биздан сўрамай, Якшанба, душанба, сешанба каби! Кундузлар тунларнинг сочин тарамай Ўполмас тонгларнинг пушти ранг лабин. Ҳа, йиллар ўтади, замонлар кетади, Сен ва мен қоламиз, азиз биродар Юрт қолар, эл-улус қолар абадий 40 Ва биз қувонч ташиб почтальон қадар Йилларнинг саломин йилларга элтиб, Борамиз йўллардан йўлларга ўтиб. Вақтнинг тинимсиз ҳаракати табиий ҳолат. Унга ҳеч қандай куч монелик қилолмайди. Лекин вақт қандай ўтади? Бутун жамият ва муайян инсон ҳаётида қандай из қолдиради? ^ шеърларидаги “Кундузлар тунларнинг сочин тарамай, ўполмас тонгларнинг пушти ранг лабин” қабилидаги жуда гўзал образли топилма ўқувчиларда фикр уйғотибгина қолмай, ҳиссиётлар силсиласини ҳам ҳосил қилади. Уни руҳий мувозанатдан чиқаради. Лоқайдликдан қутқаради. Зеро, бу хилдаги бадиий кашфиётга бепарво қолиш мумкин эмас. Шеърхон ўйга толади: шоир нима демоқчи экан? Вақт оқимининг мунтазамлигини таъкидловчи, айни вақтда одам умрининг ҳам ўткинчи, ҳам умрзоқ нарса эканлиги ҳақида фикр уйғотадиган бу сатрларда оддийгина ҳақиқат жуда чиройли бадиий либосга бурканган: кундуз тунни кузатмай туриб, тонгнинг жамолига мушарраф бўла олмайди. Китобхон ____________. Мумкинми, шу ерда бир савол берсам? Мақсуд Шайхзоданинг тасвирлаш маҳорати ҳам жуда юқори бўлган. Шу ҳақида ҳам гапириб берсангиз. Адиб _________. Шайхзоданинг тасвирлаш маҳорати унинг шеърларидаги “Ҳавони қайчилаб қаноти билан, Хўрозлар қичқирди дарахт шохида” сингари жуда ҳаётий ва эсда қоладиган образлар тасвири мисолида кўриш мумкин. Шоир: Уймаланган қатор ташбеҳлар Карвон эрур сарбон истайди Шитирлаган баргдан тўкилган қофиялар мени қистайди 41 сингари сатрларда ҳам ўзининг кайфият уйғотиш, муносабат ҳосил қилиш борасидаги маҳоратини намойиш этади. Бу каби тасвирларда ижодкор шахснинг руҳий мувозанатдан чиқиши, илҳомий ҳолат тасвири жуда ишонарли ва ичкин кўрсатилган. ^ уни шеърхон кўз ўнгида намоён этади. Шоирнинг маҳорат пичоғи шу қадар чархланганки, баъзан бутун бошли шеър давомида фикру туйғулар мувофиқлигинигина эмас, балки товушлар мутаносиблигини, шеърнинг шеърлигини таъминлайдиган асосий унсур – оҳанг уйғунлигини ҳам ушлаб туришга эришади: Кечалардан кўчага, Кўчалардан кечага кўчилар. Май ўрнига дудоқдан, Бўса деган булоқдан ичилар. Бу шеърий парча Шайхзода поэзиясининг энг муҳим жиҳатларини ўзида акс эттирган. Эътиборларингиз учун раҳмат. Филология фанлари номзоди, олим ________. Ҳаётга файласуфона қарайдиган, ундан салмоқдор бадиий ва ҳаётий маъно чиқаришга моҳир Мақсуд Шайхзода шеърлар билан бирга бир қатор тўртликлар ҳам битган. Унинг тўртликлари аҳлоқий- дидактик мавзуларда бўлиб, чиройли поэтик шаклга ҳам эгадир. ^ бошланадиган тўртлиги вақтнинг қадрига етиш, умрни мазмунли ўтказиш ҳақида. Шоир фикрини жуда чиройли шеърий либосга сола билган: Ғанимат саналур ҳар лаҳза, ҳар пайт, Айтганингни қилгин, қилгусингни айт. Ўқувчилар мисралар бағридаги сеҳрдан, тўртликларнинг бадиий латофатидан таъсирланадилар. Шайхзоданинг халқ орасида жуда машҳур бўлиб кетган “Дўстлар яхшиларни авайлаб сақланг!” тўртлигида ҳар қандай одамга тириклигида яхшилик қилиш, ёрдам қўлини чўзиш кераклиги тасвирланади. ^ фарқ қилмаган бўларди ва табиийки, ўқувчиларни ўзига ром 42 этолмасди. Гап шундаки, Шайхзода мазкур тўртликнинг ҳам мантиқ, ҳам шакл жиҳатини мукаммал ишлашга эришган. ^ салмоғин оқланг!” Шоир бу ўринда фақат танишликни, сўрашишнигина кўзда тутмайди. У “Салом” деган сўзнинг араб тилидаги асл маъноси – тинчликка ҳам ишора қилмоқда. Ўлганда юз соат йиғлаб тургандан, ^ Яхшиларни авайлайлик, уларнинг тинчлигини, осойишталигини таъминлайлик. Азоблар гирдобига ташлаб қўйиб, ўлгач, унинг яхшилигини айтиб, кунлаб йиғлагандан кўра, кўмак бериш мумкин бўлган тирик вақтида умрини бир соат бўлса ҳам узайтирайлик.Шоир тўртгина мисрага жойлашган улкан маъно –шу. Шеъриятдаги гап шунчаки тўғри бўлгани учун эмас, балки ифода билан диққатга сазовор бўлгани учун қадрлидир. Бошловчи: Ташаккур, домла. Шайхзода бадиий, публицистик ва илмий асарлари, таржималари билан ўзига ўлмас ҳайкал ўрнатди. Бугунги давра суҳбатимизни устоз Азиз Қаюмовнинг сўзлари билан тугатмоқчиман: “Шайхзода каби илм ва ижодга ихлосманд, Шайхзода каби элу-юртга муҳаббат қўйган, Шайхзода каби покиза ва камтарин инсон бўлмоқ, ёш авлодни ана шундай муҳтарам зотлар тимсолида тарбияламоқ устоз хотирасига чинакам эҳтиромимиз бўлажак”. Барчангизга раҳмат, хайр, саломат бўлинглар. |