Документы



“Тил-миллатимиз қалби” мавзусида адабий-маърифий кеча сценарийси icon

“Тил-миллатимиз қалби” мавзусида адабий-маърифий кеча сценарийси

Название“Тил-миллатимиз қалби” мавзусида адабий-маърифий кеча сценарийси
Дата18.02.2014
Размер56.2 Kb.
ТипДокументы
скачать

Тил-миллатимиз қалби”

мавзусида адабий-маърифий кеча сценарийси




Мактаб зали “Тил байрами”га мос қилиб безатилади. Тил

ҳақида алломалар сўзлари битилган шиорлар осиб қўйилади.

Давлатимиз байроғи, герби саҳнанинг юқори қисмида турибди.

Меҳмонлар тўплангач, Ўзбекистон мадҳияси янграйди.

1-бошловчи: Тилим-тилим она тилим,

Тиллар ичра сара тилим.

Ширин-шакар маьно тилим,

Она тилим - аъло тилим.

2-бошловчи: ўтмиши бор тарихга бой,

Навоийдан олган чирой.

Орзу-ҳавас бунда талай,

Она тилим - аъло тилим.

- Ассалому алайкум, азизлар! Маълумки, бизнинг жонажон

мамлакатимиз ўз мустақиллигига эришгач, тилимизга бўлган

эътибор янада кучайиб, унинг ривож топиши йўлида бир қанча

ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бу тилнинг давлат тили

эканлиги ҳақидаги қонун Республикамиз Конституциясида ҳам

тасдиқлаб қўйилган. Асосий Қомусимизнинг 4-моддасида шундай

дейилган: “Ўзбекистан Республикасининг давлат тили ўзбек

тилидир. Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат

қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлар ва

анъаналарини ҳурмат қилишни таъминлайди, уларнинг

ривожланиши учун шароит яратади”.

1 -бошловчи:

- Энди эса Эркин Воҳидов қаламига мансуб она тилимизни

мадҳ этувчи “Она тилим ўлмайди” шеърини бошланғич синф

ўқувчиси томонидан тинглаймиз.

Нотиқ деди:

Тақдир шул,

Бу жаҳони ирода

Тиллар йўқолур буткул,

Бир тил қолур дунёда.

Эй воиз, пастга тушгин,

Бу гап чиқди қаердан?”

Навоий билан Пушкин

116

Туриб келди қабрдан.

Ким дарғазаб,

Ким ҳайрон.

Чиқиб келдилар қатор:

Данте,

Шиллер

Ва Байрон

Фирдавсий,

Балзак,

Тагор.

Ваъзингни қўй, биродар,

Сен айтганинг бўлмайди”.

Барча деди баробар:

Она тилим ўлмайди”.

- Эй, бу қандай ақида?

Қўлида табаррук жом.

Форсий тили ҳақида

Рубоий айтди Xайём.

Эҳтиросли, оташ дил

Беранжи сўрди нолон:

- Наҳотки фаранги тил

Йўқолгиси бир замон?!

Неруда, Лорка турди

Сервантеснинг ёнига.

Ким қасд этиб, туғилди

Она тилим жонига?

Фузулий ёнди:- Озар

Тили гулдай cўнмайди.

Барча деди бaробар:

Она тилим ўлмайди”.

Камалакдек ранбаранг

Бўлсин деб санъат, тиллар

Асрларга қилдинг жанг,

Армон қилдик минг йиллар.

Беқадр бўлса, наҳот

Тиллардаги тароват!

117

Йўқолди бу кун ҳайхот,

Қабрларда ҳаловат

Фауст” ёнди гуриллаб,

Хамса” ўтга туташди.

Бу садо жаҳон бўйлаб

Таралди, тоғлар ошди.

Бу садо енгар ҳамон.

1-ўқувчи:

- Ўзбекистан Республикасининг давлат тили тўғрисидаги

қонуни 1989 йил 29 октябрда қабу қилинган. Ўзбекистонимиз

истиқлолга эришгач, тилимизга бўлган эытибор ортиб бормоқда.

2-ўқувчи:

- Тил - миллатнинг асосий белгиларидан бири. Дунёда

халқлар кўп. Аввало бу халқлар ўз тили, миллий урф-одатлари

ва анъаналари, ўзига хос турмуш тарзи билан ажралиб туради.

Бинобарин, халқнинг, миллатнинг ўзлигини намоён қилишида

тилнинг ўрни катта ва беқиёсдир.

Элимга” қўшиги янграйди.

3-ўқувчи: “Она тилимга” шеъри.

Минг йилдирки булбул каломи

Ўзгармайди, яхлит ҳамиша.

Аммо шўрлик тўтининг ҳоли

Ўзгаларга тақлид ҳамиша.

Она тилим, сен борсан, шаксиз,

Булбул куйин шеърга соламан.

Сен йўқолган куни шубҳасиз,

Мен ҳам тўти бўлиб қоламан.

А.Орипов

1-бошловчи:

- Она тилимиз бор экан, Қошғарийнинг “Девони луғатит

турк”китоби, Аҳмад Яссавий ҳикматлари, Навоий “Хамса”си,

Бобурнинг “Бобурнома”си, Чўлпон ва Абдулла Ориповнинг ўтли

шеъриятидан баҳраманд бўляпмиз.

2-бошловчи:

- Она тили - эзгу фазилатлар, юксак туйғулар манбаи. Чунки

оналаримиз бизга шу тилда алла айтади, инсон учун ҳаётий зарур

118

билим ва тушунчаларни мана шу тил воситасида

онгу шууримизга сингдиради, одобу аҳлоқимиз, феъл-атворимиз

мана шу тилда берилган ўгит ва насиҳатлар асосида шаклланади.

1-бошловчи:

- Шу боис мутафаккир бобомиз тил инсонни ҳайвондан

фарқлаб турадиган неъмат эканлигини таърифлаб, шундай дейди:

Тангрики, инсонни қилиб ганжи рост

Сўз бирла ҳайвондан анга имтиёз.

Муножот” рақси.

2-бошловчи:

- Навбат тилимиз хақидаги алломаларимиз сўзларига,

марҳамат.

4-ўқувчи:

Тилга ихтиёрсиз - элга эътиборсиз.

Навоий

5-ўқувчи:

Кўнгил маҳзанининг қулфини тил ва ул маҳзаннинг калитин

сўз бил.

Навоий

6-ўқувчи:

- Қачонки бир миллат тилини йўқотса, у муқаддас динини ва

миллатини ҳам йўқотур.

А.Зоҳирий

7- ўқувчи:

- Ўзбек тили ғоят бой, ниҳоятда чиройли, ҳар қандай фикр ва

туйғуни ифода килишга қодир... Тилимизнинг бойлигига дахл

қиладиган, хуш латофатини бузадиган, тилимизни “захрир”

қилишга қаратилган қилиқларга барҳам бериш зарур.

Абдулла Қаҳҳор

1-бошловчи:

Она тилим, жону дилим

Сенла камол топди элим.

Она тилим, жону дилим

Таъзим сенга, бердинг билим.

Она тилим - жону дилим

Сенла мaғpyp ўзбек элим.

119

2-бошловчи:

Она тилини севиш ватанпарварлик белгиси, аждодлар руҳига

ҳурмат рамзи. ўз тилини асраб-авайлаган халқ ўзлигини асраб-

авайлаган бўлади. Тил билиш - маданият белгиси. Халқимиз

таъбири билан айтганда, тил билган эл билади. Она тилини пухта

билиш, у билан ғypyp-ифтихор қилиш миллий маънавият, ўзлик

ифодаси бўлса, бошқа тилларни билишга интилиш маданият

белгиси, қўшимча билим қуролига эга бўлишдир.

Саҳна кўриниши намойиш қилинади: Бунда ҳаваскор

актёрлар: шоҳ, вазирлар ва Алишер Навоий тимсолида иштирок

этади.

Саҳна кўринишининг қисқача мазмуни:

Бир шоҳ вазирларига: “Менга дунёдаги энг ширин ва энг

аччиқ нарсани келтиринг” дейди, вазирлар шоҳга жуда кўп

нарсаларни кўрсатадилар. Шоҳ буларни рад этади. Шунда вазирлар

Навоийнинг ҳузурига борадилар. Бўлган воқеани айтиб берадилар.

Навоий ўйлаб кўриб: “Шоҳингизга тил олиб боринг”,- дейди. Улар

подшоҳга тил олиб боришади. Шоҳ бу жумбоқни Навоий топганини

билиб, уни ҳузурига олиб келишларини буюради. Шоҳ унга

сарполар ҳадя этиб, уни вазир этиб тайинлайди.

1-бошловчи:

Яна қайта туғилгансан,

Бахт-иқболга йўғрилгансан.

Ўлкамизга нур бўлгансан.

Она тилим - аъло тилим.

2-бошловчи:

Қувончимдан сўзим ўйноқ

Қайта кийдинг атлас кўйлак.

Озод юртда ўзинг байроқ,

Она тилим - аъло __________тилим.

1-бошловчи:

Шундай қилиб, мазмунли кечамиз ниҳоясига етди. Биз

мустақиллигимизни, она тилимизни асраб-авайлайлик. Уни

кўкларга кўтарайлик.

2-бошловчи:

Халқим, юртим бошимга хумо,

120

Уни асра, учиб кетмасин.

Қора кучлар бордир доимо.

Тилингни ҳеч ким забт этмасин.

Яна бир боp улуғ байрамингиз муборак бўлсин. Соғ ва омон

бўлинг, азизлар!



Похожие:

“Тил-миллатимиз қалби” мавзусида адабий-маърифий кеча сценарийси iconЁшлар, адабиёт ва мутолаа” мавзусида тематик-бадиий кеча сценарийси

“Тил-миллатимиз қалби” мавзусида адабий-маърифий кеча сценарийси iconКонституциям-олий қомусим Адабий кеча сценарийси
Шунингдек, сиёсий адабиётлар, ўқувчиларнинг қомусимиз ҳақида ёзган маърузалари, ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилган
“Тил-миллатимиз қалби” мавзусида адабий-маърифий кеча сценарийси icon“Бир диёрки!” мавзусида кеча сценарийси
Тошкент осмонига кириб келганда ёки поезд Тошкент вокзалига яқинлашганда ҳаяжоним кўксимга сиғмай кетади
“Тил-миллатимиз қалби” мавзусида адабий-маърифий кеча сценарийси icon«Шоир Мақсуд Шайхзода» мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати ўтказиш сценарийси

“Тил-миллатимиз қалби” мавзусида адабий-маърифий кеча сценарийси icon“Сенда ишончларнинг ҳаққи бор, Ёшлик!” мавзуида тематик-бадиий кеча сценарийси
Бу бежиз мас, албатта. Истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан бошлабоқ, ёшлар тарбияси, уларни бахтли
“Тил-миллатимиз қалби” мавзусида адабий-маърифий кеча сценарийси icon“Дунёни лол қолдирган сиймо” мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати сценарийси
Таклиф этилган меҳмонларга таклифномалар тарқатилади. Давра суҳбати учун жой танланади ва безатилади. Мавзуга оид адабиётлар кўргазмаси...
“Тил-миллатимиз қалби” мавзусида адабий-маърифий кеча сценарийси iconТошкент молия институти “Бюджет ҳисоби ва ғазначилик” факультети “Бизнес ва иқтисодиёт” кафедрасининг 2009-2010 ўқув йили давомида олиб борилган маънавий-маърифий фаолияти бўйича
Кафедрада 2009-2010 ўқув йилида тасдиқланган маънавий-маърифий иш режаси асосида қуйидаги маънавий-маърифий ишлар олиб борилди
“Тил-миллатимиз қалби” мавзусида адабий-маърифий кеча сценарийси iconМаданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими
Касаба уюшмалари тизимида Маданий-маърифий ва спорт йўналишидаги фаолиятни юритиш
“Тил-миллатимиз қалби” мавзусида адабий-маърифий кеча сценарийси iconТошкент шаҳар сергели тумани
Зулфия ижоди ҳамон ардоқда” мавзусида баёнлар, 9–синфлар ўртасида “Зулфия ижодида ҳижрон ва соғинч” мавзусида иншолар кўрик-танловини...
“Тил-миллатимиз қалби” мавзусида адабий-маърифий кеча сценарийси iconДокументы
1. /чрганилаётган тил адабиёти(Тошкент-2004)/чрганилаётган тил адабиёти.rtf
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации