Документы



“Сенда ишончларнинг ҳаққи бор, Ёшлик!” мавзуида тематик-бадиий кеча сценарийси icon

“Сенда ишончларнинг ҳаққи бор, Ёшлик!” мавзуида тематик-бадиий кеча сценарийси

Название“Сенда ишончларнинг ҳаққи бор, Ёшлик!” мавзуида тематик-бадиий кеча сценарийси
Дата18.02.2014
Размер45.73 Kb.
ТипДокументы
скачать

Сенда ишончларнинг ҳаққи бор, Ёшлик!”

мавзуида тематик-бадиий кеча сценарийси




1-олиб борувчи: Ассалому алайкум, азизлар!

2-олиб борувчи: Ассалому алайкум, азиз ёшлар!

1-олиб борувчи: Кутиб олинаётган ҳар янги йилга маълум

бир ном бериш халқимиз фаровонлигини таъминлаш мақсадида

махсус Давлат дастури тузиб, йил давомида уни изчиллик билан

амалга ошириш мамлакатимизда яхши анъана тусини олди.

2-олиб борувчи: Мана бу йил Ёшлар йили деб эълон

қилинди. Бу бежиз мас, албатта. Истиқлолимизнинг дастлабки

йилларидан бошлабоқ, ёшлар тарбияси, уларни бахтли,

баркамол авлод қилиб тарбиялашга алоҳида эътибор

берилмоқда.

1-олиб борувчи: Биз бугунги кечамизни “Сенда

ишончларнинг ҳаққи бор, Ёшлик!” деб номладик.

2-олиб борувчи:

Болалик талпинар ўсмирлик томон,

Чиранар билагин шимармоқ бўлиб.

Буви интиқ кутар набирасини,

Кексалик дардини унутмоқ бўлиб,

Оҳ Ёшлик, умрнинг ҳаққи бор Сенда,

Ҳаётнинг гул ҳиди, шавқи бор Сенда...

1-олиб борувчи: Юртбошимиз катта минбардан туриб,

барчамиз интиқ кутаётган янги – 2008 йилнинг номланишини

^ Ёшлар йили” бўлсин дея таклиф киритганларида худди

кўпчиликнинг дилидаги истак орзу тилга кўчгандек бўлди.

83

2-олиб борувчи: Ҳа, Сенинг ҳаққингга ўйлаш, қайғуриш

гарчанд бугун бошланмаган эса-да, айнан бутун бир йилнинг

^ Сенинг дарду қувончларинг билан яшашга бахшида этилмоғи,

камолотинг йўлида ғамхўрлик кўрсатиш ҳукумат раҳбари

ташаббуси билан давлат аҳамияти даражасига кўтарилиши

^ Сенга нисбатан мамлакатнинг катта меҳру муҳаббати, ишончи

аслида.

1-олиб борувчи: Бугунги кечамизда “Она тили ва адабиёт”

фанидан ўтказилган олимпиаданинг шаҳар босқичи ғолиби,

______________касб-ҳунар коллежи талабаси ______________

қатнашмоқда. Ҳозир талабамиз Ўзбекистон Қаҳрамони,

шоиримиз Абдулла Орипов қаламига мансуб “Ёшлигим”

шеърини айтиб берадилар.

Олис қишлоғимнинг кўчаларида

Тупроқни чангитиб юрган ёшлигим.

Жанубнинг юлдузли кечаларида

Ухламай хаёллар сурган ёшлигим.

Орзулар қайгадир чорлади бир чоқ,

Ортда қолиб кетди у азиз тупроқ.

Кимгадир шогирду кимгадир ўртоқ,

Шеър билан суҳбатлар қурган ёшлигим.

Танидим юртимни, қадим элимни,

Алишер сўзлаган сулув тилимни.

Ва лекин ёвларим тўсиб йўлимни

Не забун кунларни кўрган ёшлигим.

Дунёда бировни камситмоқ ёмон,

Ёмондир сеники бўлмаса замон,

Тополмай бир чора, тополмай имкон

Йўлин ёлғизликка бурган ёшлигим.

Шукур, тўзонларда қолмадим сўлиб,

Келди хуш даврон ҳам шавқларга тўлиб,

Энди рўпарамда набирам бўлиб,

Мардона қад кериб турган ёшлигим.

2-олиб борувчи: Ташаккур.

84

1-олиб борувчи: Бугун она-юртимиз – Ўзбекистон ёшларига

ҳавасланиб, юрак-юрагимиздан шукроналар қиламиз. Ёшлик –

жумлаи жаҳон Сенга ҳавас қилаётганини сезаяпсанми? Яна

қувонамизки, Сенинг қудратинг тан олинди, қалбингни

тинглайди замон. Сен яшамоқ деган бахтнинг маъносини

англаяпсан. Ҳақ, тўғри йўлингни кўра олаяпсан. Ўзингиздаги

қувват, ақлу шуурни пешлашга ўрганаяпсан.

2-олиб борувчи: Фақат илм ва меҳнат билан олий мақсадга

эришиш мумкинлигини борича тушуниб етаяпсан. Устозингни

билимли ва оқибатли, камтар ва доно инсон эканлиги учун

қадрланаётганингдан, дунёга гўзал инсоний фазилатлар билан

боқаёганингдан шодланади киши.

1-олиб борувчи: Келинглар, эндиги навбатни халқ таълими-

маорифи аълочиси ____________________га берамиз. Уларнинг

ҳам Сиз ёшларга айтажак сўзлари бор.

Халқ таълими аълочиси: Йилдан йилга янгиланиб, яшнаб,

куч-қувватга тўлиб бораётган юртимиз истиқболи чақмоқ янглиғ

чақнаб, дарёдек жўшиб, гурас-гурас бўлиб, сафга қўшилаётган

ёшлар иқтидори ва интилишлари билан чамбарчас боғлиқ. Улар

билан суҳбатлашиб маза қиласиз. Баҳслашиб чарчашмайди,

фикрлари дадил, гаплари мантиқли, юраклари тўла орзу-ҳавас.

^ Улар истиқлол вояга етказган ниҳоллар, томирлари юксак

ўзанларга туташ халқнинг қайта яшнаган умид юлдузлари. Шу

боис миллатни яшартирувчи, халқ ҳаётига бойлик бахш этувчи

навқиронлик тимсолидир.

2-олиб борувчи: Катта раҳмат, устоз. Сиз билан ёшларимиз

ҳам яқиндан суҳбатда бўлишганидан, мамнунлар. Уларнинг

чеҳрасига қаранг!

1-олиб борувчи: Ҳозир даврага Зулфия номидаги Давлат

мукофоти совриндорлари, яъни Зулфияхоним қизларини таклиф

этсакда, уларнинг “Ёшлик, кўнгил тўлиб кетди шеърга”

мавзуига бағишлаб ижод этишган шеърларидан тингласак.

Зулфияхоним қизларининг чиқиши

2-олиб борувчи: Раҳмат қизлар, ижодингизга янги-янги

ютуқлар тилаймиз. Ёшлик – гўзал бир йилнинг истиқлол, ҳурлик

нафаси билан яратиш ва яратувчанликлар ила ўтажак муборак

85

дамларнинг “Ёшлар йили” дея аталиши Сенга қутлуғ бўлсин,

Сен унга муносиб бўл!

1-олиб борувчи: Бу йилда Сенинг манфаатларингни

таъминлашни кучайтиришга қаратилган ҳуқуқий базани янада

мустаҳкамлаш, замонавий билим ва тарбия олишинг,

мутахассислигингга монанд муносиб иш билан

таъминланишинг, маънавий оламингни бойитиш, санъат __________ва

гўзаликка бўлган интилишларингни кучайтириш каби

йўналишларда катта ишлар олиб борилади.

2-олиб борувчи: Сен буни ўзингга нисбатан катта масъулият

ҳисси дея қабул қил ва шундай оқибат ҳисси билан жараёнларда

иштирок эт.

Муҳаббатни ўпгин, кўзларингга сурт,

Ватан бўлолмағай бундан зиёда.

Миллат ғурурини кафтгинангда тут,

Ўзбекистон битта бутун дунёда!

Оҳ, Ёшлик, ишончлар ҳаққи бор Сенда, ўзбекнинг қудрати,

нақли бор Сенда!

1-олиб борувчи: Мана, азизлар! Бугунги кечамиз ҳам

ниҳоясига етди.

2-олиб борувчи: Энди ҳаммангизни “Ассалом, Беғубор

Ёшлигим!” деб номланган ёш мусаввирлар томонидан чизилган

расмлар кўргазмасига таклиф этамиз. Марҳамат!



Похожие:

“Сенда ишончларнинг ҳаққи бор, Ёшлик!” мавзуида тематик-бадиий кеча сценарийси iconЁшлар, адабиёт ва мутолаа” мавзусида тематик-бадиий кеча сценарийси

“Сенда ишончларнинг ҳаққи бор, Ёшлик!” мавзуида тематик-бадиий кеча сценарийси icon“Тил-миллатимиз қалби” мавзусида адабий-маърифий кеча сценарийси

“Сенда ишончларнинг ҳаққи бор, Ёшлик!” мавзуида тематик-бадиий кеча сценарийси iconКонституциям-олий қомусим Адабий кеча сценарийси
Шунингдек, сиёсий адабиётлар, ўқувчиларнинг қомусимиз ҳақида ёзган маърузалари, ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилган
“Сенда ишончларнинг ҳаққи бор, Ёшлик!” мавзуида тематик-бадиий кеча сценарийси icon“Бир диёрки!” мавзусида кеча сценарийси
Тошкент осмонига кириб келганда ёки поезд Тошкент вокзалига яқинлашганда ҳаяжоним кўксимга сиғмай кетади
“Сенда ишончларнинг ҳаққи бор, Ёшлик!” мавзуида тематик-бадиий кеча сценарийси iconДокументы
1. /Бадиий графика, бадиий ашё, техника ва технологияси.doc
“Сенда ишончларнинг ҳаққи бор, Ёшлик!” мавзуида тематик-бадиий кеча сценарийси iconКосонсой тумани 28- умумий ўрта таълим мактабида “Информатика” фанига атаб утказилган “Зукколар” бадиий кечасини сенарияси Бадиий қисмнинг мақсади
Бадиий қисмнинг мақсади: Информатика фанини таълимий жиҳатларини юқори даражада олиб бориш, ўқувчиларни фанга қизиқишларини, ижодкорликларини,...
“Сенда ишончларнинг ҳаққи бор, Ёшлик!” мавзуида тематик-бадиий кеча сценарийси iconАнжуманнинг иш режаси 23 ноябрь 10. 30 Анжуман иштирокчиларини кутиб олиш
Республикаси Ёзувчилар уюшмаси халқаро алоқалар ва бадиий таржима кенгаши раиси, Ўзбекистон Халқ ёзувчиси Муҳаммад Али – Бадиий таржиманинг...
“Сенда ишончларнинг ҳаққи бор, Ёшлик!” мавзуида тематик-бадиий кеча сценарийси iconБадиий ижодиёт маркази “юмшоқ Ўйинчоқлар”ТЎгараги
Н. Степанюк – “Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт маркази тўгарак раҳбари
“Сенда ишончларнинг ҳаққи бор, Ёшлик!” мавзуида тематик-бадиий кеча сценарийси iconБадиий ижодиёт маркази “фольклор” ТЎгараги
Муаллиф: М. Жўраева “Баркамол авлод” Республика болалар бадиий ижодиёт маркази маданий оммавий тадбирлар ташкилотчиси
“Сенда ишончларнинг ҳаққи бор, Ёшлик!” мавзуида тематик-бадиий кеча сценарийси iconКонституция – ижтимоий адолат кафолати” мавзуида давра суҳбати пресс-релизи
Сергели тумани Кенгаши ташаббуси ва партиянинг “Ёш адолатчилар” Кенгаши ҳамда “Камолот” ёиҳ Сергели тумани Кенгаши билан ҳамкорликда...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации