Документы



“Китоблар бахш этган бахт” мавзуидаги давра суҳбатининг намунавий сценарийси icon

“Китоблар бахш этган бахт” мавзуидаги давра суҳбатининг намунавий сценарийси

Название“Китоблар бахш этган бахт” мавзуидаги давра суҳбатининг намунавий сценарийси
Дата18.02.2014
Размер78.13 Kb.
ТипДокументы
скачать

Китоблар бахш этган бахт” мавзуидаги давра

суҳбатининг намунавий сценарийси




Кутубхонада тадбирни ўтказишдан аввал эълон ва

таклифнома ёзилади. Меҳмонларга таклифномалар тарқатилади.

Давра суҳбати учун жой танланади ва безатилади. Мавзуга оид

адабиётлар кўргазмаси ташкил қилинади. Эълон ва

таклифноманинг намунавий шаклини келтирамиз.

58

Олиб борувчи: Ассалому алайкум, азиз меҳмонлар. Бугун

биз сизлар билан Ўзбекистон Қаҳрамони, мунаққид Озод

^ Шарафиддиновнинг 80 йиллик юбилейлари муносабати билан

йиғилдик. Замонавий бадиий тафаккуримиз ривожида ўчмас из

қолдирган, ҳамиша барҳаёт сиймо сифатида тан олинган Озод

^ Шарафиддинов номи доимо юксак эҳтиром билан тилга

олинади. Ўтган асрнинг 60-йилларидан кейин Озод

Шарафиддинов Ўзбекистондаги мунаққидлар орасида энг

машҳурларидан бири бўлди. Танқидчиликда унинг

мулоҳазаларига энг эътиборли асос сифатида қараб келинди.

^ Улар ҳозирги пайтда ҳам худди шундай қадр-қимматга эга.

Олимнинг адабиёт аҳли ўртасида, бошқа турли касб-кордаги

кишилар орасида бундай эътиборга, аввало, кўп китоб мутолаа

қилганлиги, билим доирасининг кенглиги, адабий асарларни

ўзига хос теран таҳлил қилиши, истеъдодларни қадрлагани,

қўллаб қувватлагани, шогирдларини авайлаб эъзозлагани

туфайли эришди.

Бугун биз сизлар билан Озод Шарафиддиновнинг энг севган

нарсаси, энг ардоқлаган бойлиги, ажралмас дўсти – китобга

бўлган ҳурмат ва эҳтироми ҳақида суҳбатлашамиз. Сизларга

меҳмонларимизни таништираман. Филология фанлари номзоди,

доцент___________, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият

ходими___________, забардаст олим, профессор___________,

филология фанлари номзоди, доцент___________.

Кечамизни очиб беришни олим___________дан илтимос

қиламиз. Марҳамат.

Олим: Китоб инсонни юксакликка кўтарадиган беқиёс қанот

эканлиги Озод Шарафиддиновнинг ҳаёти, фаолиятида яна бир

бор намоён бўлди. У китобларга умри бўйи меҳр қўйиб келди.

^ Унинг китобни “биринчи мўъжиза” деб таърифлаши ҳам

шундан далолат беради. Олим эллик йиллиги муносабати билан

чоп этилган салмоқли китобини ҳам “Биринчи мўъжиза” деб

номлаган эди. У китоб дўконлари расталарига боришга хумор

эди. Ҳар куни бир нечта газета-журнал оларди. Аммо, олим

айримларга ўхшаб китоб, газета-журналларни йиғиш, тўплашга

шунчаки ишқибоз эмас, балки уларни мутолаа қилиш кундалик

59

иши, доимий одати эди. Уни яқиндан билган, сафарларда

ҳамроҳ бўлганлар “Озод ака саҳарда ўрнидан турар-турмас

китоб ўқир эди”, деб ёзишади. Тақводорлар худди намоз ўқишга

одатлангани сингари у ҳар бир кунини китоб, газета-журнал

мутолаа қилиш билан бошларди. Мутолаа унинг учун худди

нафас олиш, овқатланиш каби зарурий эҳтиёж саналарди.

Мунаққиднинг китобларга ўзгача бир меҳри борлиги, уларни

ҳамма нарсадан азиз деб билиши янги китобни қўлига олган

кезларида юз-кўзидагн билиниб турарди. У номи тилга тушган

янги бир асарга дуч келганида чинакамига севиниб кетарди.

Бундай пайтларда унинг чеҳраси қувончдан ёришиб, лабларида

табассум пайдо бўларди. Кайфияти бирдан кўтарилиб,

атрофдагиларга кулиб, ҳазил-ҳузул гаплар айтарди. Унинг

жозибадор овози, қочиримли гаплари таниш-нотаниш одамларга

бирдай хуш келарди. Кўп китоб мутолаа қилиб, кўп нарсадан

хабардор бўлгани туфайли қаерда қандай гапиришнинг

меъёрини ҳам биларди...

Олиб борувчи: Раҳмат домла. Энди сўз навбати

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими ..............га.

Марҳамат.

Маданият ходими: Агарда Озод Шарафиддиновнинг рамзий

сиймоларини яратиш жоиз бўлса, шубҳасиз, биринчи ўринда

китоб турган бўлар эди. Ўзбекистонда энг китоби кўп ва китбни

энг кўп ўқиган китобхон шу одам экани айни ҳақиқат.

Телерепортерлардан бири: “Мабодо Сиз Шимолий муз океанига

бориб яшашга мажбур бўлиб қолсангиз нима қилар эдингиз?”

деб берган саволга домла: “Китоб йўқ жойга бориб нима

қиламан?” деб жавоб бергандилар. Домла хусусидаги

орқаваротдан бўлган суҳбатлар ҳам бу инсондаги гўзал

фазилатларни очишда ўзига хос воситалар бўла олади. Масалан,

бир куни Ўзбекистон халқ шоири Шукрулло домланинг

зиёлилик сифатларига баҳо бериб, шундай дедилар: “Мен ҳам

зиёлиман, аммо Озод ҳақиқий зиёли эди, чунки мен ва менга

ўхшаган зиёлилар қуруқ сўз билан кифояланиб қўя қолса, Озод

айтганларини амалда бажарар эди. Жуда кўп ижодкорлардан

^ 60

ёрдамини аягани йўқ. Мен бу одамни хақиқий зиёли деб

биламан”.

Олиб борувчи: Раҳмат.

Китобга қизиқувчилар ҳам ҳар хил: баъзилар модага берилиб

китобга “қизиқадилар”, баъзилар ён-веридагилардан уялганидан

китоб оладилар, баъзилар ички, табиий эҳтиёт туфайли китобга

ўзларини урадилар. Озод Шарафиддинов китобни севмасдан

машҳур одам, хусусан, санъаткор туғилишга ишонмайди.

Суҳбатимизни давом эттириб, сўз навбатини профессор ..............

бераман. Марҳамат, устоз.

Профессор: Баракалла, ўғлим, жуда тўғри гапни айтдингиз.

Озод Шарафиддинов кишиларга баҳо беришда китобга

муҳаббатини алоҳида ўлчов қилиб оларди. “Яловбардорлар”

китобидаги очеркларда бир ўхшашлик бор: барча очерклар

қаҳрамонлари китобни бебаҳо бойлик деб биладилар. Масалан,

қишлоқи ўспирин Михайло Стельмах бешта тухумга “Бир тўрва

кулгу” сотиб олганлигини ёзса, Петрусь Боровка “унинг учун

янги ва сирли олам – китоблар оламининг эшиги

очилганлигини” қувонч билан эслайди. Озод Шарафиддинов

^ Китобларим ҳақида ҳикоялар” туркумини бошлаб берган

танқидчидир. У ҳар бир китоби баҳонасила бирор киши

характерини очади, унга ўз муносабатини билдиради. Озод

акани хурсанд қилмоқчи бўлсангиз, унга ноёб китоб совға

қилишнинг ўзи етарди. У шундай яйраб қувониб кетардики, асти

қўяверасиз. Муҳими, у китобни ушлаб туриб, уни қачондан бери

қидираётганини, унга нима учун қизиқиб қолганлигини, унда

қандай воқеа тасвирланганини сизга айтиб бера бошларди. Уни

қанчалик серҳаракат, синчков эканлигини, у билан китоб

дўконига кирганингизда билардингиз. У китоб сотувчи билан

бир-икки оғиз ҳазил-ҳузул гап қилиб олгач, ҳамма нарсани

унутиб, китоблар дунёсига шўнғиб кетарди. Агар ўзига керакли

китобни топиб олса, денгиздан дур олиб чиққан ғаввосдай

қувониб, мағрурланиб кетарди. Озод Шарафиддиновнинг яқин

дўстлари ҳазил қилишарди: Озоднинг ўзи майли-я, ҳатто

машинаси ҳам китоб дўкони олдига бориб таққа тўхтаб қоларди.

^ Мен устоз билан кўп саёҳатларда бирга бўлганман.

61

Тожикистондаги энг кичик, энг шинам “осмон”даги Хорог

шаҳридами, Уссурийск тайгасидаги “Олтин калит” деб аталган

туристлар базасидами, тоғли Ғилон қишлоғидаги жаннатдай

боғдами, Боботоғда яшайдиган чўпоннинг ўтовидами,

бахмаллик муаллим хонадонидами – қаерда бўлмайлик, эрта

тонгда Озод акани бир хил ҳолатда – ётган жойида китоб

ўқиётганлигини кўрганман. Озод Шарафиддинов саёҳатни, янги

жойларни кўришни, дўстлар орртиришни севарди. Лекин бу

қизиқиш китобга бўлган муҳаббати олдида ҳеч гап эмас эди. ...

Олиб борувчи: Шундай мазмунли, қизиқарли суҳбатингиз

учун ташаккур, устоз. Бугунги даврамизда асосан ёшлар

иштирок этишаётгани учун, мен сизларга марҳум адибимиз,

Ўзбекистон халқ ёзувчиси, Ўзбекистон Қаҳрамони Саид

^ Аҳмаднинг Озод Шарафиддиновга бағишлаб ёзган “Китобсевар,

китобсуяр ва киобсўярлар тўғрисида достон” номли

мақоласидан парча ўқиб бермоқчиман.

Ўзим шоҳидман, Озод билан ҳамсафар бўлишдан ҳузур

қиласиз. Йўл-йўлакай ундан оҳори тўкилмаган гапларни

эшитасиз, дунёда Озод ўқимаган китоб қолдимикан, деб

ўйлайсиз. Вой, бунинг билағонлиги, вой унинг топағонлиги.

Шуни ҳам айтиб қўяйки, Озод билан сафарга чиқиш – роҳат,

сафардан бирга қайтиш – азоб.

Албатта, машинада сафарга чиққан қайсидир ёзувчига хотин,

бола-чақалари Марғилоннинг оқ луччагидан олакелинг,

дейишади. Бири Ғирвоннинг аноридан, бошқаси Косонсойнинг

ноки ёки Андижоннинг девзирасидан олиб келишни

тайинлайди.

Озод билан сафарга чиққан одамга бу гаплар ҳайф. Чунки

сафардан наинки унинг ўзи, ҳатто уни сафарга олиб кетган

машинали дўстлари ҳам икки қўлларини бурунларига тиқиб,

қуп-қуруқ қайтардилар. Сабаб?

Йўлда қандоқки китоб дўкони кўринса, Озод тўхтат, деб

шофёрнинг билагига ёпишади. У, албатта, дўконга киради. Икки

соат чамаси китоб титади. Кейин икки қўлтиғига тўла китобни

машинага юклайди. Шунақа дўконларнинг тўрттасига

киргандаёқ, машина тўлади. Кейин Озод бошқа машинага ўтади.

^ 62

Уни ҳам китобга тўлдиради. Иккала машинанинг ғилдираги юк

оғирлигидан ерга қапишади. Қўзғолганда мотор инграб

юборади. Нечта машина билан йўлга чиққан бўлсак, ҳаммаси

китоб билан банд бўлади.

^ Бу дўстимиз деярли ҳамма пулини китобга сарфлайди.

Хотини Шарофатхон билан қизи Муҳаббат атлас олиб келинг,

деб берган пул ҳам қулоғини ушлаганча кетади. Тошкентда

бола-чақалари, келину куёвлари, неваралари дадамиз уни олиб

келади, деб чучварани хом санаб ўтираверишади...”

Олиб борувчи: Мунаққид Озод Шарафиддиновнинг

фарзандлари___________ бугунги даврамиз меҳмонлари.

^ Суҳбатимизни давом эттириш учун сўз навбатини уларга

берамиз. Марҳамат.

Фарзанд: Ассалому алайкум, азиз меҳмонлар, давра

иштирокчилари. Бугун суҳбатимиз давомида олим, устоз, отам

Озод Шарафиддинов ҳақида кўп фикр-мулоҳазаларни тинглаб

ўтириб, жуда тўлқинланиб кетдим. Мана, юқоридаги сўзга

чиққанларнинг барчаси отамнинг “китобга” бўлган

муҳаббатлари ҳақида сўзлашди. Бу фикрларнинг барчаси

ҳақиқат. Озод Шарафиддинов адабиёт ҳақида, маънавият ҳақида

ўйлашни охирги дақиқаларгача тўхтатмаганлар. Сўнгги сўзлари

китобларни эҳтиёт қилинглар, мен кетяпман, кучларим

кетяпти, алвидо, деб видолашдилар”...

Олиб борувчи: Раҳмат. Бугунги давра-суҳбатимизни Озод

Шарафиддиновнинг “Китобларим ҳақида ҳикоялар” бадиасида

келтирилган сўзлар билан якунласак: “Китоб уйингизга узоқ

денгизларнинг мовийлигини, азамат тоғларнинг виқорини,

бепоён саҳроларнинг жазирамасини, асрий музликларнинг

мусаффолигини, қалин ўрмонларнинг сукунатини, қадимий

шаҳарларнинг ғала-ғовурини олиб киради. Китоб туфайли

қанчадан-қанча халқларнинг фарзандларидан дўст орттирасиз,

энг эзгу туйғуларингизга ҳамроҳ топасиз”.

Олиб борувчи: Суҳбатимизда қатнашганларингиз учун,

ташаккур. Хайр, саломат бўлинглар.







Похожие:

“Китоблар бахш этган бахт” мавзуидаги давра суҳбатининг намунавий сценарийси icon“Дунёни лол қолдирган сиймо” мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати сценарийси
Таклиф этилган меҳмонларга таклифномалар тарқатилади. Давра суҳбати учун жой танланади ва безатилади. Мавзуга оид адабиётлар кўргазмаси...
“Китоблар бахш этган бахт” мавзуидаги давра суҳбатининг намунавий сценарийси iconЗамон ва тарих билан ҳамнавас бўлган ёшларни тарбиялаш – давр талаби” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи
Йил 8 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” сдп фракцияси ва “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши ҳамкорлигида...
“Китоблар бахш этган бахт” мавзуидаги давра суҳбатининг намунавий сценарийси iconМирзакалон Исмоилийнинг “Қизлар дафтарига” номли асари ҳақида давра суҳбати ўтказишнинг намунавий
Тадбир иштирокчиларига таклифномалар юборилади. Давра суҳбати учун жой танланади ва безатилади. Мавзуга оид
“Китоблар бахш этган бахт” мавзуидаги давра суҳбатининг намунавий сценарийси icon«Шоир Мақсуд Шайхзода» мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати ўтказиш сценарийси

“Китоблар бахш этган бахт” мавзуидаги давра суҳбатининг намунавий сценарийси icon«Мамлакатимизнинг сайлов қонунчилигини янада такомиллаштиришда Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг иштироки» мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи
Ятли сиёсий институт бўлиб, у мамлакат ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ҳаётига бевосита таъсир кўрсатади, унинг натижалари нафақат давлат...
“Китоблар бахш этган бахт” мавзуидаги давра суҳбатининг намунавий сценарийси iconКичик бизнес субъектларида инновацион технологияларнинг тадбиқ этилиши – аҳоли ижтимоий муҳофазасининг муҳим омили” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи
Цияси аъзолари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги вакиллари, Халқ депутатлари Тошкент шаҳар ва вилоят депутатлари, соғлиқни сақлаш касаба...
“Китоблар бахш этган бахт” мавзуидаги давра суҳбатининг намунавий сценарийси iconПресс-релиз 2012 йил 3 январь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” сдп фракцияси томонидан мамлакатнинг истеъдодли, иқтидорли “Камолот-келажак таянчи”
Камолот-келажак таянчи” қишки фаоллар мактаби иштирокчилари Самарқанд Давлат Университети профессор, ўқитувчилари ва талабалари билан...
“Китоблар бахш этган бахт” мавзуидаги давра суҳбатининг намунавий сценарийси iconДокументы
1. /5.намунавий хужжатлар/1.Объективка у.н намуна.doc
2. /5.намунавий...

“Китоблар бахш этган бахт” мавзуидаги давра суҳбатининг намунавий сценарийси iconТасдиқланган ташкилотнинг электрон архиви тўғрисида намунавий низом
Мазкур Намунавий Низом Ўзбекистон Республикасининг “Архивлар тўғрисида” ва “Электрон ҳужжат айланиши тўғрсида”ги қонунларига мувофиқ...
“Китоблар бахш этган бахт” мавзуидаги давра суҳбатининг намунавий сценарийси iconКулаётган бахт юлдузга термулиб қолганда кўзим

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации