Документы



“Дунёни лол қолдирган сиймо” мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати сценарийси icon

“Дунёни лол қолдирган сиймо” мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати сценарийси

Название“Дунёни лол қолдирган сиймо” мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати сценарийси
Дата18.02.2014
Размер83.49 Kb.
ТипДокументы
скачать

Дунёни лол қолдирган сиймо” мавзусида

китобхонлар иштирокида давра суҳбати сценарийси





Кутубхонада тадбирни ўтказишдан аввал эълон ва

таклифнома ёзилади. Таклиф этилган меҳмонларга

таклифномалар тарқатилади. Давра суҳбати учун жой танланади

ва безатилади. Мавзуга оид адабиётлар кўргазмаси ташкил

қилинади.

Бошловчи: Ассалому алайкум, азизлар! Жаҳон тарихида

ёрқин из қолдирган, Ватанни босқинчилар асоратидан озод этиб,

элу юртни мустамлака зулмидан халос қилган, ўз халқининг

даҳо халоскори сифатида довруқ қозонган соҳибқирон Амир

Темур бобомиз шундай табаррук сиймолардан.

^ Бугун биз сизлар билан Ўзбекистон халқ ёзувчиси Пиримқул

Қодировнинг шу буюк зотга бағишлаб битган “Амир Темур

сиймоси” мавзуидаги илмий бадиаси хусусида суҳбатлашиш

ниятида йиғилдик. Шахсан ўзим китоб мутолаасидан сўнг айта

оламанки, Амир Темур бобомизнинг бутун жаҳон эътиборини

53

тортган улуғ зафарлари, буюк соҳибқироннинг шахсияти

қизиқарли сюжет, пухта ўйланган композиция, илмий тафаккур

орқали жозибали тасвир этилган.

^ Аввало меҳмонларимизни сизларга таништирсам:

Ўзбекистон халқ ёзувчиси____________________, элимизнинг

суюкли адиби___________, филология фанлари номзоди,

олим___________, адабиётшунос________. Суҳбатимиз

давомида саволларингиз, фикр-мулоҳазаларингиз бўлса,

билдиришларингиз мумкин.

Сўз навбатини Ўзбекистон халқ ёзувчиси_______________га.

Марҳамат.

Ўзбекистон халқ ёзувчиси_____________ Ассалому

алайкум давра иштирокчилари. Пиримқул Қодировнинг “Амир

Темур сиймоси” асарини зўр қизиқиш билан мутолаа қилдим. Бу

илмий бадиада Амир Темурдек буюк сиймонинг камол

топишида зарур омил бўлган маънавий муҳит масаласига

алоҳида эътибор берилгани диққатингизни тортади: “Унинг

отаси Тарағай Баҳодир бутун Туронзаминга ҳоким бўлган

Қорачорнўённинг авлодларидан эди. Темурбекнинг онаси

Тегинабону Бухоройи шарифда шариат ишлари бўйича юксак

лавозимларни эгаллаган Садри-Шариа Убайдулла Маҳмуднинг

қизи эди... Парвардигор улуғ фарзандларни ота-онанинг улуғ

муҳаббатидан яратади, деган ҳикматли гап бор. Тарағай Баҳодир

билан Тегинабону орасида улкан бир меҳру оқибат бўлмаса,

шаҳарлик аслзода қиз узоқ қишлоққа бориб яшаши ва гўзал

табиат бағрида Темурбекдай бўлажак даҳони дунёга келтириши

амримаҳол эди. Темурбек болаликдан ота-она бағрида жуда

яхши тарбия олади”.

Мана шундай беназир муҳитда ўсиб-ўлғайган Темурбек ўн

ёшида Кешдаги Абдулла Қутб мадрасасига ўқишга борган.

^ Мударрислар унинг Қуръон оятларини икки-уч ўқишдаёқ ёд

олишини кўриб ҳайрон қоладилар. Ана шу йиллари бўлажак

Соҳибқирон Озарбайжон шоири Шабистарининг “Сирлар

гулшани” китобини севиб ўқиб, унинг кўп жойларини ёд олган

экан. Вақти келиб жаҳонгирлик мартабасига эришган бобомиз

^ Озарбайжоннинг Шабистар қишлоғидан ўтганда ўша китобни

54

ёзган шоир турбатини сўраб-суриштиради. Маълум бўлишича,

унинг қабри жуда қаровсиз ҳолда экан. Амир Темур фармон

бериб, гўзал мақбара қурдиради, вақф ерлар ажратиб, ундан

келадиган даромад ҳисобига зиёратгоҳни обод сақлашни

буюради. Шу қишлоқлик олти мингдан зиёд аҳолининг ҳар

бирига шоир ҳурмати учун беш мисқолдан олтин улашилади...

^ Асарда Амир Темур маънавий қиёфасини гавдалантирувчи

муҳим чизги-деталлардан бири сифатида келтирилган бу

маълумотни ўқирканмиз, бир ҳайратимизга ўн ҳайрат қўшилди

ва беихтиёр Навоий ҳазратларининг ушбу луфтлари бежиз

эмаслигига иқрор бўлдик: “Темур Кўрагон – агарчи назм

айтмоққа илтифот қилмайдурлар, аммо назм ва насрни андоқ

хўб маҳал ва мавқеъда ўқибдурларким, анингдек бир байт

ўқиғони минг яхши байт айтқонича бор”....

Бошловчи: Катта раҳмат. Эндиги сўз навбатини филология

фанлари номзоди, олим________________га бераман. Марҳамат.

Филология фанлари номзоди, олим: Адибимиз

Соҳибқироннинг ёшлик ва ўсмирлик йиллари тасвирида Амир

^ Темурнинг буюк жаҳонгирлик рутбасига эришуви бежиз

эмаслигига аҳамият қаратади, у китоб мутолаасини севишини,

алломаларни жуда ҳурмат қилишини асословчи кўпгина

тарихий манбаларга мурожаат қилади. “Темур тузуклари”дек

буюк асарни Амир Темурга раво кўрмаган хорижлик

тарихчиларнинг (Бартольд ва Якубовский) бўҳтонларини пучга

чиқарувчи мисолларни таҳлилдан ўтказади. Афтидан, “Темур

тузуклари”ни Амир Темур ёзмаган дейиш буюк

^ Соҳибқироннинг марказлашган давлат асосчиси, улуғ

маърифатпарвар сиймо эмас, балки ўзга мамлакатларни куч

билан бўйсундиришга ишқибоз шахс сифатида талқин этиш

учунгина зарур бўлган кўринади.

^ Муаллиф ҳақиқатдан юз ўгириб, ғирром сиёсатни асослаш

учун Соҳибқиронни саводсиз деб ёзган айрим шўро олимлари

ғаламислигини ҳам фош этади. Аждодларимизга ғайрикўз билан

қараган бундай тадқиқотчилар “Амир Темур китобларни

бошқаларга ўқиттириб эшитарди”, дея даъво қилишган.

^ Соҳибқирон ўз юришлари чоғида зарурат юзасидан ислом

55

уламолари, мулла ва қорилар, илмли, зеҳни ўткир кишиларга

эҳтиёж сезган. Амир Темур солномасини ёзган барча

тарихчилар унинг ўзи билан бирга Куръони каримни олиб

юрганини, бу мақаддас китобни ёд билган сиймо эканини қайта-

қайта эътироф этадилар...

Бошловчи: Мазмунли суҳбатингиз учун раҳмат. Агар

саволларингиз бўлса, марҳамат. Саволлар йўқ бўлса, сўз навбати

элимиз суйган адиб______________________га. Келинг, домла.

Адиб: Бугунги давра-суҳбатига йиғилган меҳмонлар. Биз шу

чоққача Соҳибқирон Амир Темурни Ватаннинг даҳо халоскори

сифатида билардик ва буюк бобомизга шунинг учун ҳам катта

эҳтиром кўрсатар эдик. Пиримқул Қодировнинг ўнлаб, юзлаб

илмий ва тарихий манбаларни, игна билан қудуқ қазигандек,

синчиклаб ўрганиши асосида ёзилган мазкур асарни ўқиб, унда

иқтибос сифатида келтирилган аниқ далилларни кўздан

кечириб, яна бир бор иқрор бўлаётирмизки, Соҳибқирон икки

аср мобайнида мўғул босқинчилари асоратида азоб тортиб ётган

^ Евроосиёдаги қанчадан-қанча мамлакатлар, хонликлар,

князликларни чингизий Олтин Ўрда асоратидан батамом озод

қилган ва шу элларнинг ҳам хақиқий халоскори бўлган улуғ

сиймо экан.

Амир Темурнинг жаҳон тақдирини ҳал этган ва тарихнинг

буюк бурилиш нуқталарида амалга оширилган ҳал қилувчи

муҳорабаларидан бири 1391 йили Волганинг чап соҳилидаги

^ Кандирча дарёси бўйида, иккинчиси эса, 1395 йилнинг 15

апрелида Кавказ тоғларидан бошланиб Каспий денгизига

қуйилувчи Терек дарёси бўйида юз берган эди. Кандирчадаги

жангда Тўхтамишнинг енгилиб қочиши, адиб ёзганидек, тутқун

элларни чингизийлар асоратидан қутқаришида янги саҳифа

очган бўлса, Терек бўйида Тўхтамиш лашкарлари билан бўлган

сўнгги муҳораба ва кўп ўтмай Сарой Беркадан Занжирсарой

ўчининг олиниши, француз олими Люсьен Кэрэн эътироф

этганидек, Олтин Ўрданинг тиз чўкиб ҳеч ўнгланмайдиган

даражада тор-мор этилишига, рус князликларини озодликка

чиқариб, бўлажак рус империясига пойдевор қўйилишига шарт-

шароит яратди.

56

Узоқ йиллар мобайнида эътироф этилмай келган бу хақиқат,

ниҳоят, 2004 йили ёш рус тарихчиси Михаил Арнолдов

томонидан “Наука и жизнь” журналида босилган мақолада

мардона эътироф этилгани ибратлидир: “Куликова майдонидаги

жангдан кейин... юз йил давомида Россия бирор марта ҳам

Олтин Ўрда билан йирик тўқнашувга борган эмас. Аммо шу

вақт ичида Олтин Ўрданинг ўзи тор-мор бўлиб тарих

саҳнасидан ғойиб бўлди. Бундан келиб чиқадики, бизни кимдир

ўзимизнинг иштирокимизсиз озод қилган экан-да? Ким у

жўмард? Ким бўларди, айни ўша зот – кўп йиллар ноҳақ қоралаб

келинган “буюк ва шафқатсиз” Амир Темур бизни озод қилган.

Тўғрироғи, Олтин Ўрда зулмидан озод бўлишимизга олиб

келган”....

Бошловчи: Раҳмат. Ана даврамизда сизга савол бермоқчи

бўлганларни кўряпман. Марҳамат, синглим, саволингизни

эшитамиз.

Савол: Амир Темурни ХV аср тақдирини ҳал қилган инсон

деб аташган. Шу хақда ҳам маълумот берсангиз.

Адиб: Яна француз олими Люсьен Кэрэннинг эътиборга

лойиқ бир фактини келтираман: “Яқинда Жерар Вальтер ва

Марсель Брион Амир Темурни ўзларининг “Асрлар ёдгорлиги”

деган асарларига қаҳрамон қилиб танлашди ва Амир Темурни

ХV аср тақдирини ҳал қилган инсон деб аташди”. ҳақиқатан

ҳам, ХIV асрнинг охирида ва ХV бошида бутун дунёнинг йирик

қадамлар билан олға кетишида Амир Темурнинг қаҳрамонона

фаолияти ҳал қилувчи мавқени эгаллади.

ХIV асрда дунё тушунчаси ҳозиргидай кенг ва катта эмас

эди. У пайтда ҳали ҳар икки Америка қитъаси, Австралия,

Марказий Африка, Океания ороллари кашф этилмаганди. У

замоннинг одамлари дунё деганда Европани, Осиёни ва

Африканинг шимолидаги Миср каби мамлакатларни назарда

тутар эдилар. ўша давр нуқтаи назаридан қараганда, Амир

Темур Европа ва Осиёнинг энг катта қисмини эгаллаб олган

^ Чингизхон империясининг жабру зулмидан, аввало, ўз ватанини,

сўнгра Хуросон, Эрон, Озарбойжон, Россия, Украина каби

мамлакатларни халос қилгани чиндан ҳам унинг ХV аср

57

тақдирини ижобий томонга қараб ўзгартирган улуғ сиймо

бўлганини кўрсатади. Бунинг устига Болқон ва бошқа Европа

мамлакатларини Йилдирим Боязид тажовузларидан қутқаргани

унинг ХV аср тақдирини ҳал қилган даҳо инсон бўлганини яна

бир бор исбот этади.

Бошловчи: Сўз адабиётшунос олимимиз_______________га.

Адабиётшунос: Пиримқул Қодиров Амир Темур ҳаёти ва

фаолиятини, ўша давр тарихини катта муҳаббат билан ўргангани

ҳамда уни китобхонга жонли тарзда, содда ва самимий тилда

ҳавола этгани ҳар жиҳатдан таҳсинга сазовордир. Адибнинг бу

хизмати яна шу жиҳатдан эътиборга моликки, бугунги кунда

^ Амир Темур тарихига доир китоблар, тарихий, илмий ва бадиий

асарлар жуда кўп. Бу ҳол Амир Темурдек буюк сиймо тарихини

ўрганишда катта имконият бўлса-да, манбаларнинг ҳаммасини

ўқиб, бир фикрга келиш оддий китобхон учун жуда қийин

кечади, деб ўйлайман. Кўп ҳолларда, бу манбаларнинг турли

даврларда турли қараш ва иқтидордаги муаллифлар томонидан

ёзилгани учун ҳам, ўқувчини бир қадар чалғитадиган ўринлар

топилиб турибди. Шу боис, манбаларни катта тажриба ва илм

салоҳиятига эга бўлган, тарихни жуда яхши ўрганган адиб

нигоҳидан ўтган ҳолда сайқалланиб китобхонга тақдим этилиши

кўпчилик учун, назаримда, жуда фойдалидир…

Бошловчи: Раҳмат. Биз доим шундай улуғ зотнинг,

европаликлар “Европанинг халоскори” деб улуғланган

инсоннинг аждодлари эканлигимиздан фахрланамиз. Бугунги

тадбиримиз тугади, ҳаммангизга миннатдорчилик билдирамиз.



Похожие:

“Дунёни лол қолдирган сиймо” мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати сценарийси icon«Шоир Мақсуд Шайхзода» мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати ўтказиш сценарийси

“Дунёни лол қолдирган сиймо” мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати сценарийси icon“Китоблар бахш этган бахт” мавзуидаги давра суҳбатининг намунавий сценарийси
Давра суҳбати учун жой танланади ва безатилади. Мавзуга оид адабиётлар кўргазмаси ташкил қилинади. Эълон ва
“Дунёни лол қолдирган сиймо” мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати сценарийси iconМирзакалон Исмоилийнинг “Қизлар дафтарига” номли асари ҳақида давра суҳбати ўтказишнинг намунавий
Тадбир иштирокчиларига таклифномалар юборилади. Давра суҳбати учун жой танланади ва безатилади. Мавзуга оид
“Дунёни лол қолдирган сиймо” мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати сценарийси iconТошкент молия институти Бюджет ҳисоби ва ғазначилик факльтети уб 70, 74 академик гуруҳи устоз – мураббийи “Бизнес ва иқтисодиёт” кафедраси катта ўқитувчиси Х. Хаджаевнинг 2009-2010 ўқув йили учун Иш режаси
Республикаси мустақиллигининг 18 йиллигига бағишланган “Ўзбекистон мустақиллик йилларида” мавзусида давра суҳбати
“Дунёни лол қолдирган сиймо” мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати сценарийси iconКонституция – ижтимоий адолат кафолати” мавзуида давра суҳбати пресс-релизи
Сергели тумани Кенгаши ташаббуси ва партиянинг “Ёш адолатчилар” Кенгаши ҳамда “Камолот” ёиҳ Сергели тумани Кенгаши билан ҳамкорликда...
“Дунёни лол қолдирган сиймо” мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати сценарийси iconЗамон ва тарих билан ҳамнавас бўлган ёшларни тарбиялаш – давр талаби” мавзуидаги давра суҳбати пресс-релизи
Йил 8 май куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасида Ўзбекистон “Адолат” сдп фракцияси ва “Ёш адолатчилар” қаноти Кенгаши ҳамкорлигида...
“Дунёни лол қолдирган сиймо” мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати сценарийси iconПресс-релиз ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракциясининг навбатдаги йиғилиши
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси фракцияси томонидан ташкил этилган “оивга қарши...
“Дунёни лол қолдирган сиймо” мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати сценарийси iconЁшлар, адабиёт ва мутолаа” мавзусида тематик-бадиий кеча сценарийси

“Дунёни лол қолдирган сиймо” мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати сценарийси icon“Тил-миллатимиз қалби” мавзусида адабий-маърифий кеча сценарийси

“Дунёни лол қолдирган сиймо” мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати сценарийси icon“Бир диёрки!” мавзусида кеча сценарийси
Тошкент осмонига кириб келганда ёки поезд Тошкент вокзалига яқинлашганда ҳаяжоним кўксимга сиғмай кетади
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации