Документы



“Бир диёрки!” мавзусида кеча сценарийси icon

“Бир диёрки!” мавзусида кеча сценарийси

Название“Бир диёрки!” мавзусида кеча сценарийси
Дата18.02.2014
Размер57.72 Kb.
ТипДокументы
скачать

Бир диёрки!” мавзусида кеча сценарийси




(Тадбир учун танланган залда Тошкентга бағишланган

адабиётлар кўргазмаси ташкил этилади. Унга мавзуга мос

адабиётлар, газета ва журнал мақолалари қўйилади).

Бошловчилар саҳнага чиқиб келадилар.

1-бошловчи: Ассалому алайкум даврамизга ташриф

буюрган азиз меҳмонлар!

78

2-бошловчи: Ассалому алайкум даврамиз иштирокчилари,

кечамизга хуш келибсиз.

1-бошловчи: Биз бугунги кечамизни, “Бир диёрки!” деб

номладик.

Тошканд мулкин букун таъриф этай,

Нуқталар шодасин назмга битай.

Бир диёрки, анда сунбули раъно,

Халқин жаҳон айтар мардуми доно.

Андоқ бир шаҳарки жаннатмакондир,

Ҳижолатдин жаннат сийнаси қондир.

Восифий

2-бошловчи: Биласизми азизлар! Бир мухбир танишим

Тошкенти азим ҳақида тўлқинланиб шундай деган эди: “Ҳар гал

мухбирлик вазифамни адо этиб, узоқ-яқиндан қайтарканман,

самолёт Тошкент осмонига кириб келганда ёки поезд Тошкент

вокзалига яқинлашганда ҳаяжоним кўксимга сиғмай кетади.

^ Тошкентга келдик! Салом, Тошкент!” дейман баралла севиниб.

Назаримда ҳамма йўловчиларнинг ҳам юз-кўзлари порлаб,

худди мендек қувонч ва ифтихорга тўлгандек. Назаримда бизни

Тошкентга олиб келган пўлат қуш ҳам бу ерда қанотларини кенг

ёзиб, яйраб учаётгандек ёки тепловоз ғилдираклари ҳар

вақтдагидан тантаналироқ “тақа-туқ”, “тақа-туқ”лаб ёқимли

қўшиқ бошлагандек... Агар тунда қайтсам – Тошкент чироқлари

ҳамма шаҳардаги чироқлардан ёрқинроқ чарақлаб туради. Агар

кундузи қайтсам - Тошкент қуёши ҳамма ердагидан кўпроқ нур

сочиб, ипак нурлари борлиғимни эркалатиб, яйратиб юборади”.

^ Меҳринг офтобига: Тошкент, мен таслим

Айлантириб қўйди сеҳр бошимни.

Икки минг йил яшаб, сенинг гулфаслинг,

Висол чоғи айтай мен қай ёшимни?

Гўдак, ўсмир, етук…

Васлинг этиб маст,

Ёшимни унутсам шаҳрим ажабмас…

Бир лаҳза ичида бор фасли зоҳир,

79

Севгисан, Тошкентим, севгисан ахир!

2-бошловчи: Келинглар, эндиги навбатни ўқув юртимиз

талабаси ........................га берайликда, Тошкентни тараннум

айлаган дилбар қўшиқни тинглайлик. Марҳамат.

(талаба қўшиқ ижро этади)

1-бошловчи: Раҳмат.

2-бошловчи: Тошкентимиз гўзал. Келинлардек гўзал, лекин

у боболардек нуроний, боболардек улуғвор ва кўпни кўрган

табаррук шаҳар. Тошкент ўз тарихида босқинчини ҳам, дўстни

ҳар кўрди. Тошкент не-не улуғ мамлакатларга карвон йўли

бўлди.

1-бошловчи: Тошкентни бир кўрган киши яна кўргиси

келади. Чунки Тошкентнинг оҳанграбоси бор! Ҳа, ҳа,

оҳанграбоси. Бу демак, Тошкентнинг ўзига хос қалби бор,

деганим. Мана, ўзингиз ўйлаб кўринг-а. Агар оналар бошига

ташвиш тушса сабр-тоқат билан бардош беради. Қадди букилса

ҳам иродаси букилмайди. Тошкент ҳам шундай. Тарихдан

сўзлаб ўтирмай, 1966 йилги зилзила ҳақида эшитгансиз-а?

2-бошловчи: Ҳа, албатта!

1-бошловчи: Ўшанда Тошкент қанча талофат кўрди, қанча

одам уй-жойсиз қолди. Лекин Тошкент шоша-пиша бошпаналар

қуриб қўя қолмади. Узоқни кўзлаб, оналарга хос донолик,

саришталик билан иш тутди. Ва бугунги Тошкент бунинг ёрқин

мисоли бўлиб порлаяпти. Муҳташам кошоналар, кенг

хиёбонлар, сўлим боғлар, худди эртаклардаги очил

дастурхондек барча ноз-неъматлар муҳайё бўлган Тошкент

бозорлари, Тошкент кўчалари, Тошкент кўчалари!

2-бошловчи: Навбатни кечамиз иштирокчиларига берсакда,

Рамз Бобожон қаламига мансуб “Тошкент кўчалари” шеърини

тингласак. Марҳамат.

1-ўқувчи:

Тошкент кўчалари, таниш кўчалар,

Қишми ёз, барибир кузми ё баҳор,

Сиз, менга ҳамиша қадрдон дилдор

Муҳаббат макони ойдин кечалар!

80

Чинор соялари куннинг тиғида,

Оймўма шуъласи тун мийиғида

Ҳаприққан дилларга бағишлар бардош...

Сиз, менга севимли, самимий, сирдош,

Тошкент кўчалари, нурли кечалар!

Ариқ бўйларида олхўри, гилос,

Оқ, қизил атиргул қуфл урар қийғос,

Ёшлигим, шўхлигим ўтган кўчалар...

2-ўқувчи:

Кўзим илинмайди уйқу тўрига,

Гўё варақланар севги сирлари,

Тонготар ўқилар дил шеърлари,

Ҳаво пуркалгандай илҳом қўрига...

Тинимсиз кечалар уйғоқ кечалар,

Эртанги зафарнинг тамал тошини –

Юлдузлардан йўниб, қутлуғ ёшини

Санаб етолмаган қадим кўчалар.

Мен сизга ошиқман, тунлари бедор,

Кундузлари меҳнат шавқи билан банд,

Шодлиги беқиёс, толеи баланд,

Тошкент кўчалари қадрдон, дилдор!

1-бошловчи: Кечамизга зукко тарихчи, нозиктаъб, айниқса

муаммони санъат даражасига кўтарган, шеър илмининг баланд-

пастини мукаммал билган, бундан беш юз йил илгари яшаб

ижод этган етук адиб ва шоир Алишер Навоий замондоши

бўлган Зайниддин ибн Абдужалил Восифий ташриф буюрдилар.

^ Келинг, қулоқ солайликчи, нималарни ҳикоя этадилар.

(Саҳнага салла, адрас тўн кийган мўйсафид кириб

келади).

Бир шаҳар кўрдимки.. атрофида Кайковус биноларидан

чорбоғлар бўлиб, ундан эрам боғининг дилида доғи бордир...

Сув тўла ҳовузлари сафо чашмасидан нусхадир... Ариқ бўйида

нилуфар гуллардан қўйилган навраста сабзалар гул юзли

дилбарлар нозик лабидаги хатдек кўринарди. Сарв, аръар

дарахтлари ул руҳпарвар дилрабо қоматлари каби назарга

ташланарди. Кимки бу жаннатнишон боғ дарвозасига қадам

қўйса, ғайб олами фариштасидан муборак “Бу жаннат боғларига

хуш келибсиз!” сўзларини эшитарди...

^ 81

Дуди оловидан гар кўтарса бош,

Дейсиз лолазорда сарви қаламқош.

Теграсин қуршаган гўзал чорбоғлар,

Алардин Эрамнинг кўксида доғлар.

Боғларни васфига агар киришсам,

Ёддан кўтарилур беҳишту Эрам.

Адиб шиғил мевасини кўтаролмай қомати кекса чолдек

букилган серҳосил дарахтларни, дилбарлар ёноғини эсга

солувчи қирмизи олмалар, серсув латиф шафтолилар, чиний

ноклару жаннат меваларидан ҳам беҳроқ беҳиларни завқ-шавқ

билан таъриф айлаб:

Ё тавба, беҳисин обрў рангидан,

Боғ кўрки ортади янги-янгидан.

Шираси беҳиштнинг сувими десам,

Жаннатнинг лаззати унда мужассам.

Таърифда ягона Тошканд анжири,

Бунда жамулжамдир сирларнинг сири.

Булардан ҳамиша жонга ҳаловат,

Шираси асални қилур маломат.

У шундай бир шаҳарки, ўзга юртлардаги подшоҳликдан

бундаги гадолик улуғроқ. Негаки, унинг тупроғи тупроқ эмас,

тўтиё, суви эса оби ҳаётдир. Йўқ-йўқ, оби ҳаёт эмас, ундан ҳам

мўътабарроқ. Оби ҳаёт унинг қиёсида ҳижолатдан зулматга

чекилади. Унинг ҳавоси ўликка жон бағишловчи Исо нафасидек.

^ Йўқ, аксинча. Ўша Исонинг ўзи Тошкент ҳавосини орзу

қилади...

Бу кентни ким кўрса асло жилмагай,

Жаннат неъматларин орзу қилмагай,

Бўлак юртларда гар бўлгунг бахтиёр,

Бунда гадолик беҳ, этгил ихтиёр.

Муборак тупроғи мисли тўтиё,

Суйи раҳмат суйидин хўброқ гўё,

Тупроғин гардлари етса фалакка,

Бўлгудек тўтиё чашми малакка.

2-бошловчи: Ташаккур. Бугунги кечамизни “Бир диёрки”

деб номлаганимиз бежиз эмас. Чунки Ватанимизда Қарши,

Самарқанд, Марғилон шаҳарларининг тўйлари кенг

82

нишонланди. 2009 эса азим Тошкентимиз ҳам ўзининг 2200

йиллик тўй-тантанасини нишонлаш арафасида.

1-бошловчи: Кечамизни қуйидаги сатрлар билан якунласак:

- Нимаси кўп Тошкентнинг?

- Суви, сойи, сояси...

Тошкентга ихлосманднинг

Тугамас ҳикояси.

2-бошловчи: Раҳмат, саломат бўлинглар!



Похожие:

“Бир диёрки!” мавзусида кеча сценарийси icon“Тил-миллатимиз қалби” мавзусида адабий-маърифий кеча сценарийси

“Бир диёрки!” мавзусида кеча сценарийси iconЁшлар, адабиёт ва мутолаа” мавзусида тематик-бадиий кеча сценарийси

“Бир диёрки!” мавзусида кеча сценарийси icon«Шоир Мақсуд Шайхзода» мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати ўтказиш сценарийси

“Бир диёрки!” мавзусида кеча сценарийси iconКонституциям-олий қомусим Адабий кеча сценарийси
Шунингдек, сиёсий адабиётлар, ўқувчиларнинг қомусимиз ҳақида ёзган маърузалари, ижодий ишлари кўргазмаси ташкил этилган
“Бир диёрки!” мавзусида кеча сценарийси icon“Сенда ишончларнинг ҳаққи бор, Ёшлик!” мавзуида тематик-бадиий кеча сценарийси
Бу бежиз мас, албатта. Истиқлолимизнинг дастлабки йилларидан бошлабоқ, ёшлар тарбияси, уларни бахтли
“Бир диёрки!” мавзусида кеча сценарийси icon“Дунёни лол қолдирган сиймо” мавзусида китобхонлар иштирокида давра суҳбати сценарийси
Таклиф этилган меҳмонларга таклифномалар тарқатилади. Давра суҳбати учун жой танланади ва безатилади. Мавзуга оид адабиётлар кўргазмаси...
“Бир диёрки!” мавзусида кеча сценарийси iconТошкент шаҳар сергели тумани
Зулфия ижоди ҳамон ардоқда” мавзусида баёнлар, 9–синфлар ўртасида “Зулфия ижодида ҳижрон ва соғинч” мавзусида иншолар кўрик-танловини...
“Бир диёрки!” мавзусида кеча сценарийси iconНозидлик қонуни айни бир предмет ёки ходиса хақида айтилган икки ўзаро бир-бирини истисно қилувчи (қарама-қарши ёки зид) фикр бир вақтда ва бир хил нисбатда бирданига чин бўлиши мумкин эмаслигини,
Маълумки, объектив воқеликдаги буюм ва ходисалар бир вақтда, бир хил шароитда бирор хусусиятга хам эга бўлиши, хам эга бўлмаслиги...
“Бир диёрки!” мавзусида кеча сценарийси iconБухгалтерия хисоби моҳияти, мАқсади ва вазифалари
Хужалик ҳисоби ягона бир тизим булиб, унинг ажралмас, бир-бири билан узаро боёлиқ 3 тури мавжуд
“Бир диёрки!” мавзусида кеча сценарийси iconПресс-релиз " биз бир жамоа, биз бир оила" ёшлар акцияси
Мазкур акция мамлакатимиз бўйлаб 27 матрдан 18 апрелга қадар ўтказилади. Бу йили лойиҳанинг ўзига хос томони шундаки, ҳар бир шаҳарда...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации