Документы



Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси профессор-ўҚитувчиларининг илмий салоҳияти ва олиб борилаётган илмий тадқИҚот ишларининг т а ҳ л и л и icon

Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси профессор-ўҚитувчиларининг илмий салоҳияти ва олиб борилаётган илмий тадқИҚот ишларининг т а ҳ л и л и

НазваниеТошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси профессор-ўҚитувчиларининг илмий салоҳияти ва олиб борилаётган илмий тадқИҚот ишларининг т а ҳ л и л и
Дата18.02.2014
Размер121.51 Kb.
ТипДокументы
скачать



ТОШКЕНТ ШАҲАР ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИ “ИЖТИМОИЙ ФАНЛАР ВА МАЪНАВИЯТ АСОСЛАРИ” КАФЕДРАСИ ПРОФЕССОР-ЎҚИТУВЧИЛАРИНИНГ ИЛМИЙ САЛОҲИЯТИ ВА ОЛИБ БОРИЛАЁТГАН ИЛМИЙ ТАДҚИҚОТ ИШЛАРИНИНГ

Т А Ҳ Л И Л И


Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни ва Кадрлар тайёрлаш Миллий дастурида узлуксиз таълим тизимида кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш олий таълимдан сўнг энг асосий бўғин ҳисобланади ва таълимнинг барча турлари каби мазкур соҳада ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2004 йил 21 майдаги ПФ-3431-сонли “2004-2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш Давлат умуммиллий дастури тўғрисида”ги Фармони, Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 февралдаги 25-сонли “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2006 йил 7 июндаги “Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 149-сонли буйруғи билан тасдиқланган низом асосида умумий таълим мактабларини малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, улар таркиби сифатини ошириш, ўқитувчиларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг самарали тизимини яратиш асосий йўналишлардан бири деб белгиланди.

Маълумки, умумий таълим мактабларини малакали педагог кадрлар билан таъминлаш, улар таркиби сифатини яхшилаш ҳамда малакасини оширишнинг самарали тизимини яратишда уларга дарс бераётган профессор-ўқитувчиларнинг илмий салоҳияти муҳим ўрин тутади.

Юқоридаги вазифаларни амалга ошириш мақсадида “Ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси профессор-ўқитувчилари ҳам фаол илмий-педагогик фаолият олиб бормоқдалар.

Ҳозирда “Ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедрасида 3 нафар фан номзоди, шу жумладан 1 нафари доцент, 2 нафар институт доценти, 10 нафар катта ўқитувчи ва 1 нафар лаборант, жами бўлиб 15 нафар ходим: тарих, давлат ва ҳуқуқ асослари, миллий ғоя ва маънавият асослари, география, иқтисодий билим асосларидан умумтаълим мактабларида дарс берувчи ўқитувчилар ва мактаб кутубхона мудирларини ўзбек ва рус тилларида малака ошириш курсларига раҳбарлик қилиб келмоқда. Шунингдек, кафедра аъзолари Институтнинг барча тоифадаги курс тингловчилари учун “Миллий ғоя ва маънавият асослари”, “Давлат ва ҳуқуқ асослари”, “Иқтисодий билим асослари” ва “Долзарб мавзу” ўқув курслари бўйича малака оширишнинг илғор шакл ва услубларидан, илғор педагогик ва ахборот коммуникацион технологияларидан кенг фойдаланган ҳолда машғулотларни олиб бормоқда.





ФИО

ТУҒИЛГАН

САНАСИ

ЛАВОЗИМИ

^ ИЛМИЙ ДАРАЖАСИ, УНВОНИ


МАЛАКА ОШИРГАН ЙИЛИ



Шермухамедова С.Б.

08.06.1966

Кафедра мудири



2010



Кенжаев Д.М.

03.01.1977

Кафедра доценти

Тарих фанлари номзоди

2007



Муйдинова М.Т.

24.03.1948

Кафедра доценти

Ўзбекистонда ҳизмат кўрсатган халқ таълими

ходими


2010



Нарзиев Н.Н.

04.07.1980

Катта ўқитувчи



2010



Тоғаев А.Р.

14.09.1979

Катта ўқитувчи








Файзуллаева Ф.Ш.

02.02.1968

Катта ўқитувчи



2011



Маҳмудов Ш.Ю.

20.08.1977

Катта ўқитувчи

Тарих фанлари номзоди

2009



Воҳидов Д.А.

20.03.1979

Катта ўқитувчи



2011



Собиров А. А.

26.08.1980

Катта ўқитувчи








Бобоев А.Б.

05.10.1951

Доцент

Фалсафа фанлари номзоди, доцент

2008



Ваҳобов М.М.

04.04.1979

Катта ўқитувчи








Исамуҳамедова Т.А.

28.06.1955

Катта ўқитувчи



2008



Бобонов А.

30.04.1977

Катта ўқитувчи



2007



Юсупова Д.М.

10.03.1963

Катта ўқитувчи








Имомбердиева Ш.

29.06.1991

Лаборант







2008 йилда кафедрада 5 нафар фан номзоди фаолият олиб борган бўлса, 2009 йилда 6 нафар фан номзодлари тингловчиларга таълим бериб келишди, 2010 йилда мазкур кўрсатгич 4 нафарни ташкил этди, 2011 йилга келиб 3 нафар илмий даражага эга педагог ходим ишлаб келмоқда. Кафедра илмий салоҳиятининг бир оз пасайишига кафедра аъзоси, иқтисод фанлари номзоди, доцент М. Алимовнинг ишдан бўшаганлиги сабаб бўлди.

Кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўртача ёши 2007-йилда – 46 ёшни, 2008 йилда – 40 ёшни, 2009-йилда бу кўрсатгич – 39 ёшни, бугунги кунга келиб ушбу кўрсатгич – 38 ёшни ташкил қилмоқда. Юқорида келтирилган фактлардан кўриниб турибдики, кафедра профессор-ўқитувчиларининг ўртача ёши йилдан-йилга пасайиб бормоқда. Мазкур ҳолат, ўз навбатида кафедра илмий салоҳиятини яқин келажакда ўсиб боришига гаров бўлиб хизмат қилиши мумкин. Шунингдек, кафедрада ёш кадрларни малакали мутахассислар билан ёнма-ён фаолият олиб боришлари натижасида, ўзига ҳос устоз-шогирд тизими шаклланганлигини таъкидлаш мумкин.

Институт раҳбариятининг ҳар томонлама ижодий муҳитни яратиб берганлиги натижасида кафедрада докторлик ва номзодлик диссертациялари устидан иш олиб бориш яхши йўлга қўйилган. Бугунги кунда кафедра аъзоларининг 57% илмий изланиш олиб бормоқда.

Ҳозирги кунда кафедранинг аъзолари томонидан олиб борилаётган илмий изланишларда сезиларли ўзгаришлар кузатилмоқда:

– Д. Кенжаев тарих фанлари доктори илмий даражасини олиш учун танлаган “XX асрнинг 50-60 йилларида Ўзбекистон шаҳар аҳолисининг кундалик маданияти тарихи” мавзусини ЎзР ФА Тарих институти қошидаги Республика Мувофиқлаштирувчи Кенгаш мажлисида тасдиқдан ўтказди;

– Ш. Маҳмудов тарих фанлари доктори илмий даражасини олиши учун “Ўзбек давлатчилиги тарихида Қўқон хонлиги” мавзусидаги тадқиқотларини ҳозирда Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳрида жойлашган Россия Фанлар академияси Шарқшунослик институтининг базасида давом эттирмоқда,

– А. Тоғаев томонидан тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун танланган “Нурота воҳасида этномаданий жараёнлар. XX асрнинг биринчи ярми” мавзусидаги диссертациясини Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Тарих институти қошидаги Бирлашган Ихтисослашган Кенгаш қошидаги Илмий семинарга топширди;

– А. Собиров томонидан тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун танланган “XIX аср охири ХХ аср бошларида Туркистон аҳолисининг маданий ва маиший ҳаётидаги трансформацион жараёнлар” мавзусидаги диссертация бугунги кунда 60% фоизга ёзиб тугалланган;

– Н. Нарзиев томонидан тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун танланган “Ўзбекларда мулоқот маданияти: анънавий этикетнинг трасформациялашуви” мавзусидаги диссертациялар бугунги кунда 30% фоизга ёзиб тугалланган;

– М.Ваҳобов тарих фанлари номзоди илмий даражасини олиши учун “Ўзбекистонинг умумий ўрта таълим соҳасидаги ҳалқаро алоқалари” мавзусида диссертация ёзмоқда;

– С. Шермухамедова томонидан педагогика фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун профессор О. Каримова раҳбарлигида “Баркамол авлодни тарбиялашда ҳуқуқий таълимнинг роли” мавзуси танланган, ҳозирда Республика Мувофиқлаштирувчи Кенгашининг тасдиғидан ўтказиш учун тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда;

– Д. Воҳидов томонидан сиёсатшунослик фанлари илмий даражасини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти қошидаги Давлат ва Жамият қурилиши академиясида “Ўзбекистонда демократик ислоҳотлар жараёнида фуқаролар сиёсий маданиятини ошириш масаласи” мавзусида тадқиқот ишлари олиб бормоқда;

– Ф. Файзуллаева “Роль интернет ресурсов в процессе преподавания гуманитарных дисциплин” мавзусида изланиш олиб бормоқда.


Олиб борилаётган илмий тадқиқот натижалари республика ва хорижий илмий журнал ва тўпламларида, шунингдек, институтнинг нашри “Замонавий таълим кутубхонаси”да ҳам чоп этиб борилмоқда. Жумладан, 2008 йилда кафедра профессор-ўқитувчиларининг 12 та методик қўлланма ва тавсияномаси, 8 та илмий мақоласи республика газета ва илмий журналлари ҳамда илмий тўпламларида чоп этилган бўлса, 2009 йилда 10 та методик қўлланма ва тавсияномалар тайёрланди, 10 та илмий мақола республика газета ва илмий журналлари ҳамда илмий тўпламлари орқали ўқувчиларга етказилди, 2010 йилда 7 та методик қўлланма ва тавсиялар, 7 та илмий мақола республика газета ва илмий журналлари ҳамда илмий тўпламларида чоп этилди.


Йиллар

Медодик қўлланма ва тавсиялар

Илмий мақолалар

2008

12

8

2009

10

10

2010

7

7


2010 йил

  1. Муйдинова М. Тарих фанидан ўқувчиларни олимпиадага тайёрлаш. – Тошкент, 2010. 44 б.

  2. Муйдинова М. Тарих фани тўгарагини ташкил қилишнинг таълимий ва тарбиявий ва асослари (Тарих фани бўйича бўйича малака ошириш курс тингловчилари учун методик қўлланма). Тошкент. 2010. 14 б.

  3. Кенжаев Д.М. Методика подготовки и проведения месячника истории в школе // Замонавий таълим кутубхонаси. – Тошкент, 2010. – № 74. –20 б.

  4. Кенжаев Д.М. Умумтаълим мактабларида тарих фани бўйича дарсликлар: таҳил ва муаммолар // Тарихшунослик ўқишлари. Республика илмий конференцияси материаллари. – Тошент, 2010. – Б. 155-162.

  5. Кенжаев Д.М., Воҳидов Д.А Малакали кадрлар билан таъминлаш – давр талаби // Тошкент оқшоми. – Тошкент, 2010, 2 апрель.

  6. Кенжаев Д.М. Туркистон миллий тараққийпарварлари қарашларида ёшлар масаласи // Ўзбекистон тарихининг долзарб масалалари ёш олимлар тадқиқотларида: асосий йўналишлар ва ёндашувлар. Республика ёш олимларининг анънавий иккинчи илмий конференцияси материаллари тўплами. – Тошкент: Фан, 2010. – Б. 169-171.

  7. Махмудов Ш.Ю. Қўқон ва Бухоро хонликлари ташқи алоқаларида ҳадяларнинг тутган ўрни (Қуръони Карим қўлёзмалари мисолида) // Ўзбекистон тарихининг долзарб масалалари ёш олимлар тадқиқотларида: асосий йўналишлар ва ёндашувлар. Республика ёш олимларининг анънавий иккинчи илмий конференцияси материаллари тўплами. – Тошкент: Фан, 2010. – Б. 92-94.

  8. Вохидов Д.А. Сиёсий партиялар - манфаатларимиз ҳимоячиси // Замонавий таълим кутубхонаси. 2010. № 80. 36 б.

  9. Тоғаев А.Р. Этнический состав населения территории Узбекистана в начале ХХ века. Этнические процессы // Замонавий таълим кутубхонаси. 2010. № 82. 34 б.

  10. Тоғаев А. Р. Нурота воҳаси аҳолиси шаклланиши масаласига доир // Этнос ва маданият: анъанавийлик ва замонавийлик. Республика этнологларининг 5-конференцияси. Тошкент, Май 2010.

  11. Тоғаев А. Р. Нурота воҳаси анъанавий ҳунармандчилигига таъсир ўтказган баъзи омиллар ҳусусида // Ўзбекистон тарихининг долзарб масалалари ёш олимлар тадқиқотларида: асосий йўналишлар ва ёндашувлар. Республика ёш тарихчиларининг 3-конференцияси. Тошкент, Июн 2010.

  12. Собиров А.А. ХХ аср бошларида Туркистонга янги спорт муассасаларининг кириб келиши // Фаннинг долзарб муаммолари ёш олимлар нигоҳида. Республика илмий-амалий конференция материаллари. Тошкент, 2009. Б. 75-76.

  13. Файзуллаева Ф.Ш. Персональный сайт в системе школьного образования // Замонавий таълим кутубхонаси. 2010. № 83. 26 б.

  14. Исамуҳаммедова Т. А. География дарсларини замон талаблари асосида ташкил этиш // Замонавий таълим кутубхонаси. 2010. № 84. 26 б.


Жадвалдан кафедрада методик қўлланма ва тавсияларни чоп этиш бўйича кўрсаткич йилдан йилга пасайиб борганлигини, бунинг асосий сабаби сифатида кафедра аъзоларининг сони камайганлиги, ҳамда ишлаб чиқилаётган методик кўлланмаларнинг мазмун-моҳиятига эътибор кучайтирилиб, республика миқиёсидаги нашрларда чоп этилаётганлигини кўрсатиш мумкин. Шунингдек 2010 йилда 2011-2012 ўқув йилла учун эълон қилинган дарсликлар ва методик қўлланмалар тендер танловида кафедра доценти М.Т. Муйдинова ҳамда кафедра аъзолари Д.М. Кенжаев ва Н.Н. Нарзиевлар алоҳида иккита гуруҳда иштирок этиб, муаллифлар танловида ғолиб чиқиб, ҳозирда умумтаълим мактабларининг 5 синф ўқувчилари учун “Тарихдан ҳикоялар” дарслиги ва ўқитувчилар учун методик қўлланма яратишда иштирок этмоқдалар. Ушбу ҳолат кафедрада бирнчидан илмий салоҳият кучайганлигини кўрсатса, иккинчидан соғлом ижодий рақобат муҳити мавжудлигидан далолат беради.

Кафедра профессор-ўқитувчилари Халқ таълим вазирлиги Республика таълим маркази, Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, туман халқ таълими бўлимларининг ижтимоий фанлар бўлими билан хамкорликда иш олиб борадилар. Масалан, Д. Кенжаев, М. Муйдинова, С. Шермухамедова, Т. Исамухамедова, Ф. Файзуллаевалар бир неча йиллардан буён Республика таълим марказида ИМК аъзолари.

М.Т. Мўйдинова 1998 - йилда тарих фанидан ДТС яратилишида фаол иштирок этган муаллифларидан бири ҳисобланади. Тарихдан янги авлод дарсликларини яратилишида ўз хиссаларини қўшиб келмоқдалар. Жумладан, 2009 йилда нашрдан чиққан 7 синф “Ўзбекистон тарихи” ва “Жаҳон тарихи” дарсликларини нашрга тайёрлашда фаол иштирок этди ва ушбу дарсликлар учун яратилган методик қўлланмаларнинг муаллифи бўлди.

Д.М. Кенжаев хам тарихдан яратилаётган дарсликлар ва ўқув қўлланмаларга расмий ва норасмий тақризчи сифатида ўзининг хулосаларини бериб келмоқда. Жумладан, 2009 йилда чоп этилган 6-синф Тарих дарслиги учун норасмий тақризчи бўлган бўлса, 7 синф Ўзбекистон тарихи дарслиги ва методик қўлланмасига, 2010 йилда чоп этилган 9 синф “Ўзбекистон тарихи” дарслигига расмий тақризчи сифатида хулоса берган.

Кафедра мудири С. Шермухамедова ДХАдан янги авлод дарсликларини яратилишида методик жихатдан ёрдам бериб келмоқда.

Маълумки, 2010 йилда ЎзР Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 16 августдаги 390-сонли Қарори билан тасдиқланган Умумий ўрта таълимнинг Давлат таълим стандартларига берилган шарҳлар қайта кўриб чиқилди. ХТВ томонидан тузилган ишчи гуруҳлар хулосасига кўра умумий ўрта ва ўрта махсус, касб хунар таълимининг Давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлари узвийлиги, узлуксизлиги таъминлаш мақсадида фанлар кесимида Узвийлаштирилган Давлат таълим стандарти ва ўқув дастури яратилди. Мазкур жараёнда кафедра катта ўқитувчиси М.М. Ваҳобов ҳамда Д.М. Кенжаев бевосита иштирок этдилар.

Шу билан бирга, юқорида қайд этилган кафедра илмий салоҳияти ва илмий изланишлардаги ютуқлар билан бир қаторда айрим камчиликлар ҳам мавжуд.

Биринчидан, бугунги кунга қадар кафедра аъзолари С.Б. Шермуҳамедова, Д.А. Воҳидов ҳамда Ф.Ш. Файзуллаеваларнинг номзодлик диссертация мавзулари тегишли Илмий Кенгашларда тасдиқдан ўтказилмаган.

Иккинчидан, номзодлик диссертациялари мавзуси тасдиқланган Н.Н. Нарзиев, М.М. Ваҳобовларнинг илмий изланишларида турғунлик ҳолати кузатилмоқда.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, олиб борилаётган ишларни янада такомиллаштириш мақсадида кафедра 2011 йилда ўз олдига қуйидаги вазифаларни бажаришни мақсад қилиб олган:

    • кафедранинг илмий салоҳиятини ошириш мақсадида бўш ўринларга илмий даражасига эга мутахассисларни таклиф қилиш;

    • мавжуд ички имкониятлардан оқилона фойдаланилган ҳолда кафедра аъзолари А.Р. Тоғаев ва А.А. Собировлар томонидан ёзилган диссертацияларни ЎзР ФА Тарих институти қошидаги Бирлашган Ихтисослашган кенгашда ҳимоя қилинишига эришиш;

    • кафедра аъзолари С.Б. Шермуҳамедова, Д.А. Воҳидов ҳамда Ф.Ш. Файзуллаеваларнинг номзодлик диссертацияси учун танланган мавзуларни тегишли Илмий Кенгашлар тасдиғидан ўтказиш.

    • ЎзР Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Олиий Аттестация комиссияси руйхатига киритилган республика ва хорижий илмий нашрларида кафедра аъзоларининг мақолаларини чоп этиш ишларига эътибор қаратиш.


Ижтимоий фанлар ва маънавият

асослари” кафедраси мудири в.в.б. С.Б. Шермухамедова





Похожие:

Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси профессор-ўҚитувчиларининг илмий салоҳияти ва олиб борилаётган илмий тадқИҚот ишларининг т а ҳ л и л и iconТасдиқлайман” тшпкқтмои ректори п ф. д., проф. Ҳ.Қ. Йўлдошев
...
Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси профессор-ўҚитувчиларининг илмий салоҳияти ва олиб борилаётган илмий тадқИҚот ишларининг т а ҳ л и л и iconҚашқадарё вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси
Амир Темур таваллудининг 676 йиллиги муносабати билан Амир Темурнинг маънавият ва маърифатга оид қарашларини ёритувчи мақолалардан...
Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси профессор-ўҚитувчиларининг илмий салоҳияти ва олиб борилаётган илмий тадқИҚот ишларининг т а ҳ л и л и iconТошкент шаҳар педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти профессор-ўқитувчиларининг “Ахборот технологиялари ва масофали ўқитиш” курси бўйича малака ошириш дарс жадвали

Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси профессор-ўҚитувчиларининг илмий салоҳияти ва олиб борилаётган илмий тадқИҚот ишларининг т а ҳ л и л и iconТошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “Тиллар ва адабиёт” кафедраси катта ўқитувчи
Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа
Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси профессор-ўҚитувчиларининг илмий салоҳияти ва олиб борилаётган илмий тадқИҚот ишларининг т а ҳ л и л и iconБаённомаси 25 март 2011 й. Тошкент ш. Миробод к. 14 уй
Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтида ўтказилган “мактабларда инглиз тилини ўҚитишнинг...
Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси профессор-ўҚитувчиларининг илмий салоҳияти ва олиб борилаётган илмий тадқИҚот ишларининг т а ҳ л и л и iconТошкент вилояти педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти профессор-ўқитувчиларининг «Инновацион технологиялар» курси бўйича малака ошириш дарс жадвали

Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси профессор-ўҚитувчиларининг илмий салоҳияти ва олиб борилаётган илмий тадқИҚот ишларининг т а ҳ л и л и iconХоразм вилоятИ педагог кадрларИни Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
Вилоят педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти 2011 йил илмий кенгашининг йиғилишида кўриб чиқилди ва нашрга...
Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси профессор-ўҚитувчиларининг илмий салоҳияти ва олиб борилаётган илмий тадқИҚот ишларининг т а ҳ л и л и iconТошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтнинг “Тил ва адабиёт” кафедраси мудири
Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа
Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси профессор-ўҚитувчиларининг илмий салоҳияти ва олиб борилаётган илмий тадқИҚот ишларининг т а ҳ л и л и iconХоразм вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти «Тил ва адабиёт таълими» кафедраси
Моининг профессор-ўқитувчилари филология йўналишининг ислоҳотлари янгиликлари тўғрисида маълумотлар келтирганлар
Тошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти “ижтимоий фанлар ва маънавият асослари” кафедраси профессор-ўҚитувчиларининг илмий салоҳияти ва олиб борилаётган илмий тадқИҚот ишларининг т а ҳ л и л и iconТошкент шаҳар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти она тили ва адабиёт фани бўйича катта ўқитувчи
Халқ депутатлари, республика, вилоят, шаҳар ва туман Кенгаши депутатими ёки бошқа
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации