Документы



\"Энг яхши мактаб сайти – 2011\" кўрик-танлови Низоми icon

"Энг яхши мактаб сайти – 2011" кўрик-танлови Низоми

Название"Энг яхши мактаб сайти – 2011" кўрик-танлови Низоми
Дата03.06.2013
Размер28.41 Kb.
ТипДокументы
скачать

"Энг яхши мактаб сайти – 2011" кўрик-танлови Низоми

Расмий номи: "Энг яхши мактаб сайти" – 2011 кўрик-танлови

Расмий кўмак: Ўзбекистон Республикаси Халқ Таълими Вазирлиги

Кўрик-танлов ташкилотчилари:

  • Hewlett-Packard компаниясининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси

  • Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази 

  • SCINET INFO SYSTEM компанияси

    Ташкилий кўмак:


Ўзбекистон ижодкор ўқитувчилари тармоғи - Edunet.uz

Кўрик-танлов расмий веб сайти: www.maktab.edunet.uz



^ 1. Кўрик-танлов мақсади: Мактаб сайтларини яратиш ва тарғибот қилиш орқали ўқувчи ва ўқитувчиларнинг ижодий фаоллиги ҳамда ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишга қизиқишини ошириш.
 
^ 2. Кўрик-танлов вазифалари

  • Мактаб сайтларини мактаб ва оила, ота-оналар ва болалар, ўқитувчилар ва ўқувчилар ўртасидаги мулоқот шакли тарзида шакллантириш;

  • Мактаб ҳаётининг барча соҳаларига замонавий ахборот технологияларини жорий қилиш;

  • Ўзбекистон мактабларининг интернетдаги фаолиятига оммавий эътиборни жалб қилиш.


^ 3. Кўрик-танлов қатнашчилари
Кўрик-танловда расмий сайтга эга бўлган Ўзбекистон умумий ўрта таълим мактаблари ва гимназиялари қатнашиши мумкин.

4. Кўрик-танловни ўтказиш тартиби ва муддатлари
Кўрик-танлов 2 босқичда ўтказилади:
     I- босқич: 2011 йил 25 январдан – 7 мартгача - Кўрик-танловда қатнашиш учун талабномалар қабули ва мактаб жамоалари учун маслахатлар.

     ^ II- босқич: 2011 йил 8 мартдан - 29 мартгача – Жюри аъзолари томонидан мактаб сайтларини баҳолаш ва ғолибларни аниқлаш.

2011 йил 30 март - Натижаларни эълон қилиш ва ғолибларни тақдирлаш маросими.

^ 5. Жюри аъзолари

Кўрик-танловда қатнашган мактаб сайтларини баҳолаш учун ташкилотчилар томонидан Халк таълими тизими мутахассислари, веб-технологиялар бўйича эксперт-мутахассислар, ўқитувчилар, ота-оналар ва ўқувчилардан таркиб топган ҳакамлар ҳайъати тузилади.

^ 6. Мактаб сайтларини баҳолаш мезонлари



  • Сайтнинг безалиши

  • Сайтнинг ахборотга бойлиги

  • Сайтнинг таълимий қадр-қиммати

  • Қайта алоқанинг самарадорлиги
    Ишланиш сифати

  • Ташрифлар сони

  • Мактаб жойлашган ҳудуд ҳақида этнографик, тарихий ва маданий соҳага оид маълумотлар

Изоҳ: Tas-IX даги ва UZ домен зонасида рўйхатдан ўтган сайтларга қўшимча баллар берилади.


^ 7. Аризаларни қабул қилиш тартиби
Ариза мактаб сайтининг кўрик-танловда иштирок этишини хоҳловчи ихтиёрий шахс томонидан юборилиши мумкин. Аризада қуйидагилар кўрсатилиши шарт:

  • Мактаб рақами, шаҳар, вилоят, туман     

  • Мактаб сайти веб-манзили  

  • Мактаб раҳбарининг Ф.И.О.  

  • Боғланиш учун телефон рақами

  • Боғланувчи шахс Ф.И.О. 

  • Боғланувчи шахс е-mail манзили  

  • Сайт администратори (ишлаб чиқувчи)нинг Ф.И.О.       

  • Сайт мазмунига маъсул шахснинг Ф.И.О. ва лавозими

  • Сайтнинг мақсади ва вазифалари



Талабномани

- кўрик-танлов веб-саҳифасидаги махсус шаклни тўлдириш;

- электрон почта орқали edunet@scinet.uz манзилига «Танлов 2011» мавзули хат юбориш;

- ва Тошкент шахридаги ^ Мактаблараро Ресурс Марказига шахсан топшириш орқали бериш мумкин.


8. Кўрик-танлов мукофотлари
Танловда биринчи, иккинчи ва учинчи ўринлар белгиланади, совриндорлар диплом ва мукофотлар билан тақдирланади. Диплом ва мукофот мактаб раҳбарига ёки унинг вакилига берилади.

Ўзбекистон ташкилотлари ва компаниялари кўрик-танлов ҳамкори бўлиши ва ўзининг махсус мукофотларини белгилаши мумкин. Таклифлар учун манзил: edunet@scinet.uz

9. Низомни ўзгартириш тартиблари
Кўрик-танлов ташкилий қўмитаси ушбу Низомга қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқига эга.



Похожие:

\"Энг яхши мактаб сайти – 2011\" кўрик-танлови Низоми iconРасмий номи: "Энг яхши мактаб сайти – 2012" ва “Энг яхши мактабгача таълим муассасаси сайти-2012”кўрик-танлови Расмий кўмак
Тошкент шаҳар Миробод туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими
\"Энг яхши мактаб сайти – 2011\" кўрик-танлови Низоми iconПресс-релиз “йилнинг энг яхши мактаби”
Республикада йилнинг энг яхши мактабини аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ҳамда тажрибаларни оммалаштириш мақсадида...
\"Энг яхши мактаб сайти – 2011\" кўрик-танлови Низоми iconБуйруқ
Йилнинг энг яхши мактаб директори”, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида
\"Энг яхши мактаб сайти – 2011\" кўрик-танлови Низоми icon“Йилнинг энг яхши мактаб директори” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида
Кўрик-танлов “Маҳоратли бошқарув-таълим самарадорлигини ошириш омили” шиори асосида ташкил этилади
\"Энг яхши мактаб сайти – 2011\" кўрик-танлови Низоми icon«Yangi intellekt-2013» энг яхши интеллектуал мулк объекти танлови тўғрисидаги низом I. Умумий қоидалар «Yangi intellekt»
«Yangi intellekt» энг яхши интеллектуал мулк объекти танлови тўғрисидаги мазкур Низом (матнда кейинчалик “Низом” деб юритилади) энг...
\"Энг яхши мактаб сайти – 2011\" кўрик-танлови Низоми icon«Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси-2007» Республика кўрик-танловининг бошланғич таълим йўналиши
Оилавий аҳволи: Оилали турмуш ўртоғи Ахмедов Нурилло ошпаз, 3 нафар ўғли мактаб ўқувчилари
\"Энг яхши мактаб сайти – 2011\" кўрик-танлови Низоми icon1 соатлик дарс ишланмаси
Сергели тумани халк таълими муассасаларини фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш булимига карашли 7-умумтаълим мактаби мехнат...
\"Энг яхши мактаб сайти – 2011\" кўрик-танлови Низоми iconПресс-релиз “йилнинг энг яхши педагоги”
Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури” доирасида амалга оширилаётган ишларимиз замирида фарзандларимизни комил...
\"Энг яхши мактаб сайти – 2011\" кўрик-танлови Низоми iconПресс-релиз “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”
Республика миқёсида энг кучлисини кашф этиш, аниқланган илғор тажрибаларни оммалаштириш ва кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилиб,...
\"Энг яхши мактаб сайти – 2011\" кўрик-танлови Низоми iconЎзбекистон маданияти ва санъати форуми” жамғармаси
Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши ҳамкорлиги Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги кўмагида ўтказиладиган “Келажак...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации