Документы



Б. Шомуратова ЎҚув жараёнини таълим технологиялари асосида лойиҳалаштириш. Урганч шаҳри – 2011 йил Тақризчилар icon

Б. Шомуратова ЎҚув жараёнини таълим технологиялари асосида лойиҳалаштириш. Урганч шаҳри – 2011 йил Тақризчилар

НазваниеБ. Шомуратова ЎҚув жараёнини таълим технологиялари асосида лойиҳалаштириш. Урганч шаҳри – 2011 йил Тақризчилар
Дата04.06.2013
Размер279.71 Kb.
ТипДокументы
скачать


хоразм вилояти педагог кадрларини кайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти


«Псиҳология, педагогика, мактабгача ва бошланғич таълим» кафедраси катта ўқитувчиси


Б.Шомуратова


ЎҚУВ ЖАРАЁНИНИ ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ АСОСИДА ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ.


Урганч шаҳри – 2011 йил


Тақризчилар: Т.Сотлиқов – Педагогикика фанлари номзоди ВПКҚТМОИ профессори.


Н. Ахмедова – Урганч шаҳар ХТБ методика кабинети бош мутахассиси.

Вилоят педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтти 2011 йил ___ ____________ илмий кенгашининг ________ йиғилишида кўриб чиқилди.


Таълимнинг янги модели жамиятда мустақил фикрловчи эркин шахснинг шақлланишига олиб келади .


И.А.Каримов.


^ ПЕДАГОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР ҲАҚИДА


Мустақиллик йилларида Ўзбекистон Республикасида амалга оширилган таълимий ислоҳотлар ягона мақсад – баркамол шахс ва малакали мутахассисни тарбиялаш ҳамда тайёрлашга йўналтирилган бўлиб, мазкур мақсаднинг тўлақонли амалга оширилиши ўзлуксиз таълим тизимини қайта шақллантириш, унинг мазмунини ижтимоий талабларга мувофиқ равишда янгилаш асосида таъминланади.

Баркамол шахс ва малакали мутахассисни тарбиялашда муҳим ўрин тутувчи таълим тизимига илғор ғояларни тадбиқ этиш ва шу асосда унинг мазмунини такомиллаштириш зарурдир.

Ушбу жараён таълим тизимининг демократик ва инсонпарварлик тамойилларига асосланади.

Кадрлар тайёрлаш миллий дастури ғояларининг амалга оширилиши эркин фикрловчи, ижодкор, маънавий бой, миллий истиқлол ғояларига содиқ ва юксак касб маҳоратига эга бўлган шахснинг шақлланиши учун зарур шарт – шароитни вужудга келтириши лозим.

Ҳозирги пайтга келиб, ҳукуматимиз томонидан бу соҳани ривожлантиришга қаратилган бир қанча чора – тадбирлар амалга оширилмоқда:

- Ўзлуксиз таълим тизими таълим муассасаларининг таркибий тўзилишида туб ўзгаришлар амалга оширилди ва изчил ривожлантирилмоқда;

- Кадрлар тайёрлаш ва ўзлуксиз таълим тизимининг меъёрий ва меъёрий – ҳуқуқий шарт – шароитлари («Таълим тўғриси» даги қонун, низомлар, концепциялар) яратилди.

- Илмий педагогик шарт – шароитлари (ДТС, дастурлар, дарсликлар) яратилди ва такомиллаштирилмоқда;

- Таълим муассасаларининг молиявий хўжалик фаолиятини амалга ошириш ва таълим жараёнини ташкил қилиш борасидаги мустақиллиги ва ҳуқуқлари кенгайтирилмоқда;

- Замонавий илғор педагогик ва ахборот технологиялари оммалашмоқда.

Ривожланишга юз тутаётган республикамиз таълим тизими учун бу жуда муҳим бўлиб, ўрта – махсус, касб – ҳунар таълими ходимлари, мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари, умум таълим мактабларининг ўқитувчилари таълим технологияларини ўзлаштиришлари, ҳамда амалиётда қўллашлари энг мухим вазифа бўлиб қолмоқда.

«Педагогик технология» атамаси таълим жараёнига янгича, ўзига хос белги ва хусусиятларга эга бўлган тизимли ёндашувга асосланади. Бу таълим жараёнига инновацион ёндашув демакдир, жаҳон педагогикаси амалиётида қўлланиладиган қатор метод ва усуллар, ўқитиш шақлларини ўқувчи шахси, интеллектуал имкониятлари, миллий ва ижтимоий хусусиятларини инобатга олган ҳолда олиб кириш демакдир.

Педагогик технология хозирги замон дидактикаси ва педагогикаси тараққиётининг маҳсули. Педагогик технология педагогиканинг такомиллашиб келаётган вазифаларини амалга ошириш йўлидаги янги босқич деб ҳисоблаш мумкин. Педагогик технология назарияси фан сифатида педагогика фанининг алоҳида йуналишини ташкил этади ва ўз мақсади, вазифалари муаммолари ва бошқа назарий асосларга эга. Педагогик технология ривожланишда давом этар экан, бошқа фанлар билан богликликларга эга.

Педагогик технология таълим – тарбия жараёни сифатида иштирокчиларнинг фаолиятлари орқали амалга оширилади. Педагогик технология жараёнининг мақсади баркамол инсонни шақллантириш ва ривожлантириш бўлиб қуйидагилардан иборат.

- ёшларга таълим – тарбия бериш;

- ахборотларни авлоддан - авлодга ўзатиш;

- ўқувчини мустакил фикрлашга ўргатиш;

- билим, кўникма, малакаларни ўргатиш ва ўзлаштиришга эришиш;

- турли методларни қўллаш ва такомиллаштириш;

- мониторинг олиб бориш ва таҳлил;

- таълим – тарбия жараёнида инсонпарварликка эришиш;

- ўқувчининг тайёргарлик даражаси ва ёш хусусиятларини ҳисобга олиш;


^ Педагогик технологиянинг назарий ғоялари.


Таълим тизими олдига баркамол шахсни шақллантириш ҳамда ахборот технологияларидан фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш каби янги, долзарб вазифалар қўйилмокда. Мазкур вазифалар педагогик технология назариясини яратиш ва таълим жараёнини пухта лойиҳалашга эришиш заруриятидан келиб чиқмоқда.

Педагогик технология назарияси ва уни таълим жараёнида қўллаш муаммоларига бағишланган замонавий тадқиқотлар мазкур назария таълим ривожини таъминлашдаги аҳамиятини чуқур англаб етиш, унинг имкониятларини аниқлаш ва кенг кўламли ахборот майдонини эгаллашга ёрдам беради.

Педагогик технология назариясини шақллантириш ва ундан фойдаланиш механизмини билиш энг самарали шақл ва методларни англаш ва бу методлардан ўз ўрнида тўғри фойдаланиш имконини беради.

Ўқув жараёни учун таълим услубларини танлашнинг муҳим шарти ўқувчиларни билим даражаларини олдиндан таҳлил қилиб, уларни кўникма ва малакалари қай даражада эканини аниқлаш зарур.


ЎҚУВ ЖАРАЁНЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШТИРИШ БОСҚИЧЛАРИ

1 босқич

Ўқитувчининг машғулотларни муваффақиятли ўтказиш учун уларга пухта тайёргарлик кўриш муҳим аҳамиятга эга.

Маълумки, дарс самарадорлигига эришишнинг 60-80 фоизи ўқитувчининг машғулотларга тайёргарлик кўришига, яъни таълим жараёнини тўғри лойиҳалаштириши, ташкил этиши ва уни амалга оширишига боғлиқдир.

Ўқув режасида ўқув фанига ажратиладиган ўқув соатларини, чорақликлар бўйича тақсимлаш мўлжалланади. ДТС талаблари асосида тузилган ўқув дастурида ўрганилиши лозим бўлган ўқув материалининг ҳажми, унинг мавзулар бўйича тақсимланиши ва ҳар бир мавзуни ўрганиш вақти белгилаб олинади. Ўқитувчи нимани, қачон ва қандай ўргатилишини жуда аниқ тасаввур қилиши лозим.

Ҳар бир педагог ходим касб мутахассислигига эга бўлиши шарт. Ўқитувчи малака ошириш курсларида ўқиб ўз ихтисослиги бўйича маҳоратини ошириб бориши керак. Педагог ходим тинмай ўз устида мустақил ишлаши, билимини ошириб бориши зарур, таълим соҳасидаги янгиликлардан хабардор бўлиб, ўз мутахассислик йўналишидаги фан янгиликларини ўрганиб, ўзининг иш фаолиятига тадбиқ қилиб бориши зарур. Ўқитувчиларнинг тайёргарлик мазмуни тажрибали ва эндигина ўқитувчилик қила бошлаган педагоглар учун турлича бўлади. Аммо ишнинг бу босқичи тажрибасидан қатъий назар ҳар бир ўқитувчи учун мажбурийдир.

Жамиятдаги ижтимоий – иқтисодий ислоҳотлар ёш мутахассислар олдига янги талаблар қўймоқда. ДТС, ўқув режа ва дастурларда ўзгаришлар юз бермоқда, таълимнинг замонавий таълим технологиялари, ахборот технологиялари пайдо бўлмоқда, янги дарсликлар ва ўқув қўлланмалари нашр этилмоқда. Ўқитувчи йиллик, чорақлик ва алоҳида дарс машғулотларига тайёргарлик кўраётганида буларнинг ҳаммасини ҳисобга олиши лозим.

Ўқитувчининг машғулотларга тайёргарлик кўриши ҳақида гап борганда, жуда кўп ҳолларда фақат бир ўқув куни учун зарур ҳамма нарсаларни ўйлаб олиш, режалаштириш ва таъминлашнигина назарда тутилади. Бундай деб ўйлаш нотўғри. Педагог ходим йиллик, чорақлик тайёргарлик кўрмасдан туриб, алоҳида дарсга тўғри тайёрланиб билмайди.

2 босқич

Ўқитувчининг йиллик (чорақлик) тайёргарлиги.

Ўқитувчининг ўқув йилига (чорақликка) тайёрланаётганида ўзининг мутахассислик фани бўйича ўқув режа ва дастурларини ўрганади, бошқа фанлар дастурлари билан танишиб чиқиб дарс лойиҳаларини фанлараро боғлашни режалаштиради.

Тажрибали ўқитувчилар бутун бир йилга мўлжаллаб умумий таълим режасини тўзадилар.

Ўқитувчи йиллик, чорақлик тайёргарликда ДТС бўйича дастур, методик қўлланмалар, дарсликлар (ўқувчиларга етарли) бўлишига эришиши керак. Йиллик режадаги ҳамма мавзуларни ҳам ноанъанавий интерфаол методларда лойиҳалаштириш шарт эмас. Чорақлик режа бўйича тайёргарлик кўраётганда ўқитувчи режадаги мавзуларни ўрганиб чиқиб, керақли жиҳозларни, кўргазмали қуролларни, методик қўлланмалар, техник воситаларни олдиндан тайёрлайди. Ҳар бир мавзуни қандай интерфаол услубларда ўтказиш мумкинлигини ижодий режалаштириб, ана шунга қараб тайёргарлик кўриши зарур.

Маълумки, ҳар қандай педагогик технология таълимни ривожлантирувчи тамойилларга асосланган бўлиб, ўқувчи шахсни тарбиялашга йуналтирилган бўлиши лозим.

Ўқитувчи ва ўқувчилар ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик, ўзаро мулокот, уларнинг бир-бирларига нисбатан курсатадиган акс таъсирлари энг замонавий талабларга жавоб бера олиши зарур. Бунинг учун ўқитувчи, энг аввало, таълим – тарбия жараёнини ташкил этишга нисбатан қуйилувчи талаблар, таълимни ташкил этиш ва бошқариш тамойилларини билиши ва бу тамойилларга амал қилиши лозим.

Ўқувчиларни ақлий ва жисмоний жиҳатдан ривожлантиришга каратилган методлар, машқларни билиши ва тўғри танлай олиши ўқув жараёнини ташкил этишда юзага келадиган муаммоларни бартараф қила билиш, синфда ишчанлик мухитини ҳосил қила билиш, ўқувчиларда таълимга (мавзуга) нисбатан қизиқувчанликни кучайтира олиш, ўқувчи фаолиятини тўғри баҳолай олиш муҳим аҳамият касб этади.

Педагогик технологияга хос бўлган баъзи тамойиллар:

1) бир бутунлик, яхлитлик тамойили – ушбу тамойил икки жиҳатни ўзида акс эттиради.

- таълим – тарбия ҳамда шахс камолоти бирлиги

2) асослилик тамойили – мазкур тамойил фанларнинг хусусиятига кўра турли йўналишларга бўлинган. Ҳар бир ўқув фани унинг учун «ядро» (ўзак) ҳисобланадиган маълумотларга эга бўлиб, ушбу билимлар ўқувчилар томонидан урганиш, мустакил билим олиш, ўзлаштирилган билимларни кенгайтириб бориш асосида таянч тушунчага эга бўлиш тамойили.

3) таълим мазмунини инсонпарварлаштириш тамойил

- инсонпарварлаштириш бу – инсон ва жамият ўртасида (ўқувчилар билан – ота-оналар, дустлари, ўқитувчилар) юзага келувчи муносабатлар жараёнида инсон (шахс) омили унинг кадр киммати, ор-номуси, хуқуқ ва бурчини хурматлашга асосаланган фаолиятни ташкил этиш жараёни.

Инсонийлаштириш – барча шароитлар шахс ва унинг камолоти учун деган ғоя асосида ташкил этилувчи жараёндир.

Таълим жараёнини лойихалаштиришда ҳар бир ўқитувчи ушбу тамойилларга амал килиши лозим.

Ўқувчи ва ўқитувчи ўртасидаги муносабатлар инсонпарварлик мезонлари асосида ташкил этилиб нохуш ҳиссиётларни бартараф этишга йуналтириши лозим.

Ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги муносабат, эришилган ютуқлардан завкланиш таълимга нисбатан чанқоқлик (ўқувчиларни қизиқтира олиш) билан интилиш ҳамда биргаликда ижоди мулокотга кириша олиш лозим.

3 босқич

Ўқитувчининг навбатдаги мавзуга тайёргарлик кўриши.

Ўкитувчи томонидан ҳар бир дарсни яхлит кўра билиш ва уни тасаввур этиш учун бўлажак дарс жараёнини лойихалаштириб олиш керак.

Ижодкор ўқитувчи ҳар бир дарс соатини олдиндан кўра олади тасаввурида жонлантира олади дарснинг мавзусига мос метод, машқ, уйинларни тадбиқ қилиб дарс технологиясини яаратиш махоратига эга бўлиши лозим, бунда ўқувчилар хусусиятларини, билим – кўникма, малакаларини ҳамда ДТС талабларини ҳам ҳисобга олган ҳолда дарс методларини танлаш лозим. Ўқувчиларга бериладиган топшириқлар, янги ахбортлар, янги билимлар ДТС талабларини ҳисобга олган ҳолда берилиши мақсадга мувофиқдир.

Ўқувчи учун якка ҳолда, гурухларда ишлаш, жамоада ишлаш, ўзгалар фикрини эшитиш ва хурмат килиш энг асосийси мустакил фикрлаш ўз фикрини эркин баён килишга ўргатиш ўқувчини келажакда турли шароитларда билим олиш имкониятларини очиб беради.

Ўқитувчи навбатдаги мавзуга сифатли тайёргарлик кўриши учун мавзуни ўрганиб чиқади. Дарсга тайёргарлик кўраётганда ўқувчиларга янги мавзуни ўргатиш учун илғор метод ва усулларни танлашга алоҳида эътибор қаратиши керак. Мавзуга тайёргарлик кўраётганда дарсни лойиҳалаштиришда шу дарсдан кўзланган т а ъ л и м и й мақсад, т а р б и я в и й мақсад ҳамда р и в о ж л а н т и р у в ч и мақсадларни эътиборга олиб, дарс ишланмаси тайёрлаши лозим. Дарсга керақли жиҳозлар, кўргазмали қуроллар, техник воситалар ҳамда тарқатма материалларни етарлича тайёрлаш билан бирга ўқувчиларни эртага ўтказиладиган машғулотга қизиқтириб қўйиш ҳам мақсадга мувофиқдир.

Ўқитувчининг ўқув дастуридаги навбатдаги мавзуни ўрганишга тайёргарлик кўриши қуйидагилардан иборат:

- ўқувчилар билан машғулотни қайси интерфаол усулларда ўтказиш ва фанлараро алоқаларни қўлланиш режалаштирилади;

- кўргазмали қуроллардан, тарқатма материаллардан, техник воситалардан фойдаланишни ўргатиш лозимлиги режалаштирилади

- машғулотларида ўқувчиларга гуруҳларда ишлаш (индивидуал ишлаш) йўл – йўриқлари режалаштирилади;

- дарс машғулотларида ўқувчиларга топшириқларни бажариш тартибини тушунтириш, гуруҳларда ишлаш ҳамда фаоллаштириш услублари режалаштирилади;

- ўқувчиларни гуруҳларда топшириқни фаол бажаришлари ҳамда улар ўз – ўзларини баҳолашлари рағбатлантириш режалаштирилади.

Ўқув машғулотига тайёргарлик кўриш ўқитувчининг бутун тайёргарлик ишининг якунловчи ва ҳал қилувчи босқичидир.

Ўқувчиларга интерфаол методларда таълим ва тарбия бериш самаралари, уларнинг билимларни чуқур ва пухта ўзлаштириб олишлари, ривожланиши ана шу тайёргарликка боғлиқдир.


^ ИНТЕРФАОЛ МЕТОДЛАРНИ МАШҒУЛОТ МАҚСАДИГА МУВОФИҚ ТАНЛАШ.


Интерфаол методларни, албатта, машғулотнинг мақсадидан келиб чиқиб танланади.

Интерфаол машғулот турлари кўп бўлиб, уларни дарс мавзусининг хусусияти ҳамда машғулот мақсадларига мувофиқ танланади.

Машғулотда вақтдан унумли фойдалниш зарур. Зарур воситаларни тўғри танлаш, тайёрлаш ҳамда ўқувчиларни қизиқтириш ва уларни вазифаларини белгилаб бериш мақсадга мувофиқдир.

Ҳар бир фаннинг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир мавзу буйича машғулот учун энг мақсадга мувофиқ бўлган интерфаол ёки ананавий методларни тўғри танлаш зарур.

Машғулот мақсадларидан келиб чикиб тўғри танланган услуб, машқ, методларни қўллаш машғулотни қизиқарли ва самарали бўлишини таъминлайди.

^ Интерфаол усулларни қўллашда нималарга аҳамият каратиш лозим.

Педагогик технологияларни амалда қўллашда ҳар бир фаннинг ўзига хос хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ҳар бир дарс мавзусини кам вақт сарфлаб юқори самара билан ўзлаштиришга эришиш зарур. Бир хил хажмдаги ўқув материалини ўқувчиларга етказиш учун турли педагогик технологиялардан фойдаланилганда турлича микдордаги ўқув вақти сарфланиши мумкин. Масалан баъзи интерфаол методларда бошқа методларга нисбатан кўп вақт сарфланиши мумкин. Интерфаол методлар ҳамма мавзулар учун ҳам бир хил қулай бўлмаслиги мумкин. Лекин бу методлар қайси мавзулар учун кулайлигини аниқлаб ҳамда олдиндан пухта уйлаб режалаштириш мақсадга муофиқдир.


^ Педагогик технология йўналишидаги дарсларни ташкил этиш тамойиллари.

Бу жараённи олиб боришда қуйидаги тамойиллар қоидаларга риоя килиш мақсадга мувофиқдир.

  1. Вақтдан унумли фойдаланиш, ўзининг ва ўзганинг вақтини кадрлаш, фикр-мулохазалар билдиришда асосий мавзудан четга чиқиб кетмаслик.

  2. Ўқувчиларнинг фикр – мулохазаларига ижобий муносабатда бўлиш. Улар билан ҳамкор ҳамжиҳат бўлиш.

  3. Танқид қилмаслик, танбех бермаслик. Ҳар қандай вазиятда сўзловчи ўқувчини диққат билан эшитиш, бошқалар фикрига кенг феъллик билан ёндашиш. Нотўғри фикр билдирган ўқувчига нисбатан кескинлик қилмаслик, бундай ҳолларда ўқувчига ўз хатосини ўзи топишига ёрдам бериш.

  4. Топшириқларни тушунарли қилиб бериш, жавобларни аниқ ва қисқа қилиб сўзлаш, бошқаларнинг сўзини булмаслик, навбат билан гапириш.

  5. Ўқувчилар билишни хохлаган вақтда улар учун қизиқарли бўлган нарсани кенгроқ тушунтириш.

  6. Ўқувчига ўз фикрларини билдира олиш учун имконият бериш, бунинг учун кулай вазият яратиш ҳамда ижобий муносабат билдириш.

  7. Мухокамаларда ва рагбатлантиришда ҳолислик ва самимимйликка риоя килиш хушёр, зийрак, сезгир, сергак бўлиш.

Ўкитувчи педагогик технологиянинг энг асосий иштирокчиси ҳисобланади. Шунинг учун ҳар бир ўқитувчи ўзининг касбий билим, куникма, малака ва махоратини мунтазам ошириб бориши бу мақсадлар учун зарур шароитларни яратиб бориши лозим.

Ўқувчи педагогик технологиянинг асосий истеъмолчиси ҳисобланади. Унинг ўқитувчи рахбарлигида билимларни ўзлаштириши, таълим-тарбия олиши, мустақил фикрлаши ва ишлашга ўрганиш жараёнида юқори натижаларга эришиш орқали асосий мақсади амалга оширилади.

Натижа ўқувчилар олган таълим-тарбия даражаси билан белгиланади. Буни айрим ўқувчи учун алохида ҳамда барча ўқувчилар учун умумий ўртача даражаларда белгиланади. Бу даражалар турли диагностика кўрсаткичлари орқали аниқланади. Натижалар самарали булса, педагогик технологиянинг узоқ вақт қўлланилиши таъминланади.


Илм беришда кетма – кетлик қоидалари:

  1. Илмларни асосли равишда урганиш лозим.

  2. Асослар мустаҳкам бўлиши лозим.

  3. Кейин урганадиган билим шу асосга таянсин.

  4. Ўргатиладиган нарсалар жуда аниқ бўлиши керак.

  5. Кейинги билим олдингиларга асосланиши керак.

  6. Ҳамма нарса ақл, хотира, нутққа тенг бўлиши керак.

  7. Бола ёши ва кобилиятига мос келадиган ҳамда ўзи қизиқадиган нарсаларни ўргансин.

  8. Боладан яхши тушуниб олгани, у яхши ўзлаштирган нарсани талаб этиш лозим.

  9. Болани хотирасини иложи борича толиктирмаслик.

  10. Ҳар бир фан қисқа ва аниқ қоидадан иборат бўлиши.

  11. Ҳар бир қоида ихчам ва аниқ баён этилиши керак.

  12. Ҳар бир қоидадан сунг мисоллар билан исботлаш керак.

Педагогик технология жараёни серкирра бўлиб унга тайёргарлик ҳам ўзига хос босқичлардан иборат.

Педагогик технология йуналишидаги дарсларга тайёргарликнинг асосий босқичлари:

- мақсад танлаш;

- мазмун (ДТС);

- воситалар тайёрлаш;

- ўқувчиларни тайёрлаш (ўқувчиларни қизиқтириб қуйиш);

- ўқитувчининг тайёргарлиги;

- дарс учун машқ, уйин, методларини танлаш;

- бошқарув;

- назорат;

-баҳолаш;

Педагогик технологияда таълим – тарбия жараёни бутун машғулот давомида ўқувчи фаоллиги ва қизиқувчанлигини мунтазам равишда уйғотиб бориш мақсадини кўзда тутади.

Вилоятимизда илғор педагогик технологияларни ўзларининг иш жараёнларига тадбиқ қилиб ёшларга таълим – тарбия беришда юқори самарадорликка эришаётган мактабларимиз сони кундан кунга кўпаймоқда. Ана шундай таълим масканларида фаолият юргизаётган ижодкор ўқитувчиларимизнинг ишларидан (дарс ишланмаларидан) намуналар келтирамиз.


^ Урганч шаҳар 12-сон мактабининг бошлангич синф ўқитувчиси Бибиражаб Алланазарованинг 4-синфда Укиш фанидан 1 соатлик дарс ишланмаси:


Дарснинг мавзуси: Мустакиллик муборак хур Ўзбекистон!

^ I. Дарснниг мақсади:

1. Таълимий мақсад:

Ўқувчиларнинг “Миллий мафкўрамиз бош ғояси" "Мустакиллк одимлари" мавзулари орқали олган назарий билимларини мустахкамлаш Ватанимиз тарихи хақида кенгрок билим бериш.

^ 2. Тарбиявий мақсади:

Янги мавзу орқали ўқувчиларни иймонли эътикодли ватанпарвар, мустакиллик ғояларига содик инсонлар қилиб тарбиялаш.

3. Ривожлантирувчи мақсад.

Ўқувчиларга ватанпарварлик ғояларини сингдириш уларни эркин фикрлашга тўгри мушоҳада юритишга ўргатиш.

^ II.Дарсллиллг тури: бахс мунозараларга асосланган интеллектуал уйин дарси. Дарс "Ақлий хужум” усулида олиб борилади.

III.Дарснинг кургазмаси:

1. Ислом Каримов асарлари.

2.Ўзбекистон Республикасининг давлат рамзлари.

3. "Мустакиллик куёши асло ботмасин!" кургазмаси.

4. Таркатма материаллар.

5. "Тўғри жавобни топ!" уйини учун кўргазма.

6. Мавзуга мос суратлар.

^ IV. Дарснинг режаси:

1. "Тарихингдир минг асрлар ичра пинхон ўзбегим ... "

2. "Хур Ўзбекистони бордир Ўзбекнинг ... "

3." ёшинг сархадлари кенг бўлди ... "

4. "Хеч кимга бермаймиз сени. Ўзбекистон!"

5. "Карвонинг бошлайвер Юртбошим!"

Дарснинг бориши:

Дарс машғулоти ўқитувчи ва ўқувчиларнинг ўзаро саломлашувидан бошланиб Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадхияси куйланади.

Ўкитувчи: Қани болалар айтинглар-чи мактабда укиш давомида нималарни ургандингиз?

1-ўқувчи:-Авваламбор.Ватанни севишни ургандик.

Ўкитувчи:- Ватан нима ўзи?

1-ўқувчи:-Ватан бу инсоннинг киндик кони тукилган жойдир.

2-ўқувчи:-Ватан бу ота-боболаримиз яшаб утган мукаддас макондир.

3-ўқувчи- Ватан биз тугилиб усган хаёт кечираётган диёримиздир.

Ўқитувчи:- Юртбошимиз айтганидек "Тарихини билмаган халкнинг келажаги йўқдир". Ана шунга асосланиб бугунги машғулотимизни Ватанимиз тарихига назар солишдан бошласак:


Тарихингдир минг асрлар ичра пинхон ўзбегим,

Сенга тенгдош Помиру оксоч Тияншон ўзбегим.

Суйласин Афросиёб бу суйласин Орхун хати,

Кухна тарих шодасида битта маржон ўзбегим.

(Ўқувчилар Ватанимиз тарихи хақида буюк, аждодларимиз тўғрисида билганларини гапирадилар).

Ўқитувчи:- Демак болалар она Ўзбекистонимиз жуда бой тарихга эга экан.

Хозиргидек фаровон хаётга Мустакилликка эришиш учун ота-боболаримиз жонларини фидо килганлар. Ана шундай буюк зотлардан бири сохибкирон Амир Темурдир. Жалолиддин Мангуберди, Абулгози Баходирхон сингари буюк боболаримизнинг хаёти биз учун ибратлидир.

Мирзо Улугбек, Алишер Навои, Захириддин Муҳаммад Бобур, Ибн Сино имом ат-Термизий, ал- Бухорий, ал-Хоразмий, Абу Райхон Беруний каби буюк инсонлар фан ва маданиятимиз ривожига катта хисса кушганлар.

Сизлар жаҳон тан олган шундай буюк инсонлар набираларисиз!

Биз жуда бахтлимиз, чунки боболаримиз орзу килган замонда яшаш бизу сизга насиб қилаяпти.

1991йил 31августда Ўзбекистонимиз Мустакилликка эришди

Дунё ҳаритасин накши турфа ранг

Давраларда урни турда, мухтарам.

Навкирон ва азим гўзал мукаррам.

Хур Ўзбекистони бордир ўзбекнинг.

Шундан сунг тўғри жавобни топ уйини утказилади. Бунда ўқувчиларга тест саволлари таркатилади.

1. Ўзбекистон қачон Мустакилликка эришди?

а) 1990йил 31 августда

б) 1991 йил 31 августда

c) 1992 йил 7 ноябрда

2. Ўзбекистон Давлат байроги қачон кабул килинди?

а) 1991 йил 5 майдай

б) 1992 йил 8 ноябрда

c) 1991 йил ноябрда

3. Ўзбекистон Республикасининг конституцияси қачон кабул килинган?

а) 1992 йил 8 декабрда

б) 1991 йили 8 ноябрда

c) 1990 йил 10 ноябрда

Шунга ўхшаш саволлардан тузилган тестлар олингач ўзига хос суҳбат уюштирилади.

Ўқитувчи: - Болалар, Мустақилликка эришганимизга неча йил бўлди?

Ўқувчилар: - _20_ йил.

Ўқувчилар: - Мана Мустакилликка эришганимизга 20 йил бўлди.

Мустакилликнинг сархадлари кенг бўлди

Ҳар бир йил асрларга тенг бўлди.

Она халким мужизалар яратдинг

Ўғлинг ёки кизинг сенга тенг бўлди ...


Мулокот жараёнида ўқувчиларни истиқлолга эришганимиздан кейин юртимиздаги буюк ўзгаришлар юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги, Ватанимиз тараққиёти йўлида олиб борилган ишлар хақида суҳбат бахс ­мунозара ташкил этилади. Ўкитувчи ўқувчилар фикларини умумлаштириб хулосалайди.

Ўқитувчи - Бугун юртимиз озод, мустақил. Унинг ўз дони, ўз нефти, ўз гази, ўз машинаси, ўз пахтаси, ўз олтини бор. Жаҳонда ўз ўрнига, юксак обру эътиборга ва ўз овозига эга.

Лекин ана шундай обод диёрга унда фаровон турмуш кечираётган инсонларга хасад билан карайдиган қора, ёвўз ниятли инсонлар ҳам йуқ эмас.

(1999-йили 6- феврал воқеалари, 2004-йил 31-март, 1-апрел ҳамда 30- июл кунлари содир этилган террорчилик хужумлари мисол тариқасида келтирилади).

"Ақлий хужум усулидан фойдаланиб ўқувчиларга қуйидаги саволлар бериш орқали уларнинг фикрлари мулохазалари билан танишиш мумкин.

  1. Бу ёвўз ниятли одамлар нима мақсадда халқ тинчлигини бўзишга ҳаракат қилаяпти?

  2. Уларнинг ишларига қандай нуносабат билдирасизлар?

  3. Улар ўз мақсадларига эришишлари мумкинми? Йўқ бўлса нима учун?

  4. Сизлар юрт тинчлигига қандай: - хисса кушишларингиз мумкин?

  5. Сиз келажакда қандай инсон бўлиб етишмоқчисиз?

Ўкитувчи ўқувчилар фикрини танлаб, хулоса қилади:

-Демак бу ёвўз ниятли инсонларнинг мақсади, бизнинг тинчлигимиз, осойишта, фаровон турмушимизни бўзиш, ўзларига қарам қилиб олиш, Ватанимиз бойликларига эгалик қилишдир. Лекин биз бунга йўл куймайлик! Ҳамма биргаликда "Хеч кимга бермаймамиз сени Ўзбекистон!" ашуласини айтади.

Ўкитувчи:- ана шундай обод Ватанда фаровон турмуш кечираяпмиз. Бизни бу йулга бошлаган юртбошимиз Ислом Каримовдир.

Юртбошимизниниг доно сиёсати, саъй ҳаракатлари, ёрдами билан биз шу даражага эришдик.

Биз ўзимизни узоқ мақсад кўзлаган карвонга ухшатсак, юртбошимиз мохир карвон бошидир.

1-ўқувчи:- Тонг билан янграйди мадхиям,

Порлайди чарогон куёшим.

Дил куркам, юрт куркам,

Карвонинг бошлайвер юртбошим!

Ўкитувчи:- Азиз болалар! Буюк мақсадни кўзлаб, яъни озод ва обод Ватан курмок, Мустакилликни кўз корачигимиздек асрамок каби мақсадни дилга жо қилиб, йиллар сархади оша дадил кадам ташлаб кетаётган, карвонимизга муносиб бўлиш учун сизлар аъло укишларингиз, Ватанни севишларингиз, маънан ва жисмонан баркамол инсон бўлиб етишмогингиз лозим.Чунки Ватанимизниг келажаги сизларнинг кулингиздадир.

Дарс ўқувчиларниниг Ватан, ватанпарварлик, истиклол хақидаги шер, ашул ва маколларни айтиши билан якунланади.


^ Урганч шаҳар 19-сон мактабининг ўқитувчиси Мухаббат Раманованинг 3-синфда Математика фанидан 1соатлик дарс ишланмаси:


Мавзу: Бурчақларнинг турлари.

1. ^ Талимий мақсад: Бурчақларнинг турлари хақида

тушунча бериш. Тўғри бурчак, уткир бурчак,

утмас бурчак хақида билимларини кенгайириш.

2.Тарбиявий мақсад: Ўқувчиларда ватанпарварлик гурурини тарбиялаш.

3.^ Ривожлантиривчи мақсад; Дарс жараёнида ўқувчиларнинг ўзаро муносабатларини иликлаштириш, бурчақларнинг аҳамияти хақида кенгрок тушунча бериш.

Дарс тури: янги билим берувчи.

Дарс услуби: мусобака, интерфаол.

Дарс жихози: мавзуга доир кургазмалар, топшириқларга доир материаллар.

Дарснинг бориши.

  1. Ўқувчиларни гурухларга бўлиш.

  2. Интерфаол дарс қоидасини эслатиш.

  3. Рағбат усули билан таништириш.

- Болалар, хозир қайси дарс?

- Математика дарси.

- Мана ўқувчиларни гурухларга бўлиб олдик. Энди ҳар бир гурух ўз гурухи хақида малумот бериши лозим.


1-гурух: Биз гурухимиз номини буюк математик олим ватандошимиз Ал-Хоразмий номи билан атадик.

Дунёга турт амал сирин ўргатган,

Алгоритм сўзин фанга киритган.

Илм дунёсидан умидлар кутган

Аллома аталур буюк Хоразмий.


2-гурух: Биз ўз гурухимиз номини буюк комусий олим Абу Райхон Беруний номи билан атадик.

Мамун шохлар тан бериб куйган,

Илм подшохи, деб эзозлаб, суйган.

Ернинг айланасин, хажмин, сатхини

Хозирги ҳисобча ҳисоблаб куйган.

“Ал-Барон”- дебном олган Беруний

Йигирма иккига кирмай дунёнинг

Схақлини чизгандир во, ажаб, дустлар.

Ақл ёшда эмас, демак бошдадир.


3-гурух: Биз ўз гурухимиз номини буюк олим Мирзо Улугбек номи билан атадик.

Самога илмдан нарвонлар куйган,

Тахтга утирса ҳам илмни суйган.

“Тахтдаги олим” деб буюк ном олган

Улуглар ичра улугдир Улугбек бобом.


4-гурух: Биз ўз гурухимизга буюк математик олим Ал- Фаргоний номини бердик.

Ернинг ўзунлигин Хоразмий бирла

Аниқ улчай олган Фаргоний бобом.

Ахир бу тарифсиз буюк кашфиёт

Хайратда колгандир дунёи олам.

- Математика фанлар ичра шох,

Унинг сирларидан булингиз огох.

Болалар, хозир сизлар билан озгина лирик чекиниш қиламиз. Математика фани хақида гурухлар ўзаро мушоира мусобакасини утказишади.


- Математика -бу фанларнинг отаси,

Физика, кимё унга эгизак.

Ал-Хоразмий, Берунийлар хиссаси,

Бу фанларнинг куксига такилган безак.

-Бир, икки, уч –бу ҳисоб,

Ракамларни уйлаб топ.

Ҳисоб дарси – ақл дарси,

Саволларга жавоб топ.

-Математика асли эрур фанлар шохи,

Ургандик турт амални, масала ҳам мисолни.

-Геометрикшақллар Билан тулик фикрлар,

Квадрат ҳам туртбурчак,

Доира ҳам учбурчак.

Тўғри ечиб тенгламани,

Лол қиламиз ҳаммани,

Сира бекор юрмадик,

Дангасалик килмадик.

-Еслатай комуснинг дурдона сўзин,

Ҳисоб –китоб очмиш ақлнинг кўзин.

Математика фанлар подшоси,

Ҳар иш, ҳар сохада курсатар ўзин.

-кунт билан урганиб бу буюк фанни,

Схону-шухратга уранг Ватанни.

Донолар доноси булай деса ким,

Фанга багишласин, жон бирла танни.

-Барча жумбокларга жавоб излаймиз,

Олам сирларини бизлар ечамиз.

Илму-марифат олмок истаймиз,

Бизни Ватан кутар, кутар келажак.

- Бугунги дарсимизда бажаришимиз лозим бўлган топшириқлар “Сехрли олма дарахти” га яширинган. Ракамлар тартиби буйича топшириқларни бажариб борамиз. Топшириқларни бажаришдан олдин диккатларингизни доскага каратишларингизни сурайман. Бугун сизлар билан “Бурчақларнинг турлари” мавзуси билан танишамиз.

^ Янги мавзу баёни:








Уткир бурчак Тўғри бурчак Утмас бурчак


Тўғри бурчакдан кичик бурчак уткир бурчак дейилади.

Тўғри бурчакдан катта бурчак утмас бурчак дейилади.


1-топшириқ: “Бурчақларнинг турларини аниқла” мусобакаси. Бу топшириқда ҳар гурухдан 3тадан ўқувчи катнашади. Улар “Балик овлаш” машғулоти орқали бурчақларни олиб, тартиб ракамини мос турга ёзадилар.

Тўғри бурчақлар:

Уткир бурчақлар:

Утмас бурчақлар:


2- топшириқ: “Сҳарлар ичидаги топшириқни бажар” машғулоти.

Ҳар гурухдан 1тадан ўқувчи катнашади.

  1. Тўғри бурчак чизинг.

  2. Уткир бурчак чизинг.

  3. Утмас бурчак чизинг.

  4. Бурчаги йук геометрик шақл чизинг.


3-топшириқ: “Кулдан урдак овлаймиз” мусобакаси. 374-мисол.

Урдакчалар орқасига ёзилган ифодаларнинг кийматини ҳисоблаш.

Ҳар гурухдан иккитадан ўқувчи катнашади.

200*3+200= 1000:2+400= 700:700= 500:500=

800-600:3= 1000:5-100= 700-700= 500-500=


^ 4-топшириқ: “Математик диктант” 375- мисол.

Текшириш усули: “Жим” уйини орқали.


5- топшириқ: Математик бошкотирма.


6-топшириқ: Геометрик шақллардан турли нарсалар тасвирини ишлаш.

Гурухларни Рагбат корточкаларини ҳисоблаш, голиб гурухни аниқлаш.

Ўқувчиларни Рагбатлантириш ва баҳолаш.

^ Уйга вазифа бериш: 376-377-мисоллар.

Дарсга якун ясаш.


Урганч шаҳар 19-сон мактабининг ўқитувчиси Мухаббат Раманованинг 2-синф Она тили фанидан 1соатлик дарс ишланмаси:


Мавзу: “Шахс ва нарса белгисини билдирган сўзлар”

Мавзу: қандай?, канака? Сўрокларига жавоб болган сўзлар. қарама-қарши маъноли сўзларни кўзатиш. 247- 250-машқлар.

^ Талимий мақсад: 1. Нарсаларнинг белгисини билдирган сўзларни аниқлаш ва улардан нутқда онгли фойдаланиш кўникмаларини устириш. қарама-қарши маноли сўзлар билан таништириш.

Тарбиявий мақсад: 2. Ҳамжиҳат бўлиб ишлашга, дустона муносабатда бўлишга одатлантириш.

^ Ривожлантирувчи мақсад: 3. Табиатга, атроф-мухитга сезгир назар ташлашга ўргатиш.


Дарс тури: Янги билим берувчи.

Дарс услуби: мусобака-беллашув, интерфаол усулда.

Дарс жихози: Мавзуга доир кургазма, турли расмлар, таркатма карточкалар.

Дарснинг бориши.

1. Дарсни ташкил килиш:

-Болалар, хозир қайси дарс?

-Бизнинг она тилимиз қайси тил?

- Ўзбек тилига Давлат тили макоми қачон берилди?

-Ўзбек тили хақида нималар биласиз?


2. Ўқувчиларни гурухлаш ва гурухларни номлаш номлаш (4гурухга).


1-топшириқ: “Тез саволга - тез жавоб “ машқи.


Чаққонлар гурухига:

  1. Шахс-нарсанинг белгисини билдирган сўзлар қайси сўроққа жавоб бўлади?

  2. Наврўз байрами қайси санада нишонланади?

  3. Схаҳар, кишлок, куча ва дарё номлари қандай ҳарф билан ёзилади?

  4. Товушлар ёзувда нималар билан белгиланади?

Ўзбек тилида нечта унли товуш бор?


Эпчиллар гурухига:

1. Шахс-нарсанинг номини билдирган сўзлар қайси сўроққа жавоб бўлади?

2. 9-апрел қандай кун?

3. Хайвонларга қуйилган номлар қандай ҳарф билан ёзилади?

4. Ўзбек тилида нечта ундош товуш бор?

5. Алифбо нима?

Зийрақлар гурухига:

  1. Шахс – нарсанинг ҳаракатини билдирган сўзлар қайси сўроққа жавоб бўлади?

  2. Бахор фаслига қайси ойлар киради?

  3. Кишиларнинг исми фамилияси қандай ҳарф билан ёзилади?

  4. Гап нима?

  5. Гап охирига қачон нукта қуйилади?

Топкирлар гурухига:

1. Шахс-нарсанинг саноғини билдирган сўзлар қайси сўроққа жавоб бўлади?

2. 8-март қандай кун?

3. Гап охирига қачон сўроқ белгиси қуйилади?

4. Матн деб нимага айтилади?

5. Ҳарф бирикмаларини айтинг.


2-топшириқ: 247-машқ.

Ҳар бир гурухга биттадан хайвон тасвири тарқатилади. Гурух ўзаро маслахатлашган ҳолда берилган хайвонга мос белгиларни айтиб беришади.

Олмахон: Кичкина, чаққон, думи ўзун, жуни юмшок хайвон.

Куён: Жуни юмшок, кулранг, ок, қулоқлари ўзун, думи калта, ўзи чаққон, аммо қурқоқ хайвон.

Тулки: Жуни юмшоқ, кулранг. Думи ўзун, ўзи айёр, йиртқич хайвон.

Бури:Жуни дагал, кулранг. Йиртқич, гуштхур хайвон.


Ҳар бир гурух хайвонларни тасвирлаб, ёзиб беришади.


3-топшириқ: “Уйлаб топ” машғулоти.

Ўқитувчи бир матнни укиб эшиттиради. Ўқувчилар диққат билан тинглаб ўтирадилар. Сунг ўзаро маслахатлашиб матннинг нима хақида эканлигини аниқлаб, берилган когозга ёзиб, ўқитувчига топширадилар. Ўқитувчи жавобларни укиб эшиттиради.

Матн: Хайвонот богига катта, ақлли ва зур хайвонлар келтирилди. Унинг думи калта, қулоқлари катта. У оғир ишларни ҳартуми билан бажаради.

4-топшириқ: 248- машқ.

Ҳар бир гурухга сўзлар жуфтлиги ёзилган карточкалар таркатилади.


Кумир ва бур. Гармдори ва қанд.

карга ва чумчуқ. Тог ва бино


Ўқувчиларга икки нарсанинг қарама-қарши белгисига кўра киёслаш топширилади.

Кумир (канака?) кора, бур эса (канака?) ок.

Гармдори (қандай?) аччик, канд эса (қандай?) ширин.

карга (қандай?) катта, чумчук эса (қандай?) кичик.

Тог (қандай?) баланд, бино эса (қандай?) паст.

Мазмунга мос сўзларни қуйиб гапларни ёзиш.


Дам олиш дакикаси.

5-топшириқ: 249- машқ.

Ҳар бир гурухга қарама-қарши мано билдирган сўзлар ёзилган карточкаларни таркатиш.


Юмшок- каттик. Ката – кичик.


Паст-баланд. Ширин- нордон.


Берилган сўзлардан фойдаланиб ҳар бир гурух биттадан гап тўзиш.

Пахта юмшок, тош эса каттик.

Дарё катта, арик эса кичик.

Уйча паст, каср эса баланд.

Олам ширин, лимон эса нордон.


5. Гурухлар ишини якунлаш.

Ўқувчиларни баҳолаб, уйга вазифа бериш.


Кушимча топшириқ: “Мен кимман” машғулоти.


Фойдаланилган адабиётлар:

  1. И.А.Каримов – «Баркамол авлод – Ўзбекистон тараққиётининг пойдевори» Тошкент «Шарқ» нашриёти. 1997 йил.

  2. И.А.Каримов – «Юксак маънавият енгилмас куч» Тошкент «МАЪНАВИЯТ» 2008

  3. Н.Р. Гайбуллаев, Р. Ёдгоров, Р. Маматкулова – «ПЕДАГОГИКА» Ўзбекистон Миллий Университети босмахонаси 2005.

  4. Ж.Ғ.Йўлдошев – «Малака ошириш таълим – тарбия омили» Тошкент «Ўқитувчи» нашриёти. 1993 йил.

  5. Малла Очилов – «Муаллим қалб меъмори». Тошкент «Ўқитувчи» 2001 й.

  6. Б.Зиёмуҳаммедов – «Педагогика» Тошкент. 2006 йил.

  7. Ж.Ғ.Йўлдошев, С.А.Усмонов – «Педагогика технология асослари». Тошкент. «Ўқитувчи» нашриёти. 2004 йил.

  8. Е.Р.Рахмонова, Д.Н.Раззақов – «Педагогик технологиялар». Тошкент. 2007 йил.

  9. Ў.А.Толипов, М.Усманбаева – «Педагогик технологияларнинг татбиқий асослари» Тошкент. «Фан» нашриёти. 2006 йил.

  10. Ж.Г Йулдошев, С.А. Усманов – «Замонавий педагогик технологияларни амалиётга жорий килиш» А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ, 2008 «Фан ва технология» нашириёти, 2008.



МУНДАРИЖА


  1. Педагогик технологиялар хақида…………………….…...3

  2. Ўқув жараёнларини лойиҳалаштириш босқичлари………5

  3. Интерфаол методларни машғулот мақсадига мувофиқ танлаш………………………………………………………8






Похожие:

Б. Шомуратова ЎҚув жараёнини таълим технологиялари асосида лойиҳалаштириш. Урганч шаҳри – 2011 йил Тақризчилар iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини режалаштириш тошкент – 2011 йил
Мазкур методик тавсия мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари учун амалий ёрдам сифатида тавсия этилмоқда
Б. Шомуратова ЎҚув жараёнини таълим технологиялари асосида лойиҳалаштириш. Урганч шаҳри – 2011 йил Тақризчилар iconХалқ таълими вазирлигининг
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 февралдаги “Мактабдан ташқари таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари...
Б. Шомуратова ЎҚув жараёнини таълим технологиялари асосида лойиҳалаштириш. Урганч шаҳри – 2011 йил Тақризчилар iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги вазирлиги томонидан таълим ўзбек тилида олиб бориладиган умумий ўрта таълим мактаблари учун 2011-2012 ўқув йилида фойдаланишга тавсия этилган дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати

Б. Шомуратова ЎҚув жараёнини таълим технологиялари асосида лойиҳалаштириш. Урганч шаҳри – 2011 йил Тақризчилар iconПресс-релиз навоий шаҳри 2011 йил 28-29 июль
Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг қўшма йиғилиши Навоий шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим...
Б. Шомуратова ЎҚув жараёнини таълим технологиялари асосида лойиҳалаштириш. Урганч шаҳри – 2011 йил Тақризчилар iconКомпьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2011 йил 28 ноярдаги 31-сон йиғилиши баёнига 4-илова
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 27 октябрдаги 289-сон қарори асосида
Б. Шомуратова ЎҚув жараёнини таълим технологиялари асосида лойиҳалаштириш. Урганч шаҳри – 2011 йил Тақризчилар iconТошкент тиббиёт академияси Урганч филиали 2010-2011 йил қабул режаси

Б. Шомуратова ЎҚув жараёнини таълим технологиялари асосида лойиҳалаштириш. Урганч шаҳри – 2011 йил Тақризчилар iconТошкент аxборот теxнологиялари университети Урганч филиали 2010-2011 йил қабул режаси

Б. Шомуратова ЎҚув жараёнини таълим технологиялари асосида лойиҳалаштириш. Урганч шаҳри – 2011 йил Тақризчилар iconТаълим жараёнининг моҳияти, ҚОНУНияти, принциплари. (4С) Режа
Бугунги кунда таълим жараёнини тўғри ташкил қилиш, унда талаба фаоллигига эришиш, таълим методларини такомиллаштириш масалалари чуқур...
Б. Шомуратова ЎҚув жараёнини таълим технологиялари асосида лойиҳалаштириш. Урганч шаҳри – 2011 йил Тақризчилар iconТошкент шаҳар сергели тумани
«Республика педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ўқув методика маркази»нинг 2011 йил режасига биноан мактабгача таълим...
Б. Шомуратова ЎҚув жараёнини таълим технологиялари асосида лойиҳалаштириш. Урганч шаҳри – 2011 йил Тақризчилар iconФарғона политехника институти
Микропроцессор техникаси фанидан мавжуд ўқув дастурига киритилган янгиликларни, замонавий рақобатбардош техника ва технологияларни...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации