Документы



Хоразм вилоятИ педагог кадрларИни Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти icon

Хоразм вилоятИ педагог кадрларИни Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти

НазваниеХоразм вилоятИ педагог кадрларИни Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти
Дата04.06.2013
Размер243.46 Kb.
ТипДокументы
скачать


Хоразм вилоятИ педагог кадрларИни Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти


Психология, педагогика, мактабгача ва бошланғич таълим кафедраси


Атаниёзов умид


Психологик маслаҳат нима?


(амалиётчи психологлар учун методик тавсия)


Урганч - 2011


Тақризчилар: Н.Салаева – Психология фанлари номзоди

К.Собиров – Психология фанлари номзоди


Вилоят педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти 2011 йил ___ ____________ илмий кенгашининг ________ йиғилишида кўриб чиқилди ва нашрга тавсия қилинди.

^ Психологик маслаҳат нима?


Психологик маслаҳат деб психологик маслаҳатга эҳтиёжи бўлганларга маслаҳат ва тавсиялар сифатида мутахассис психолог томонидан бевосита кўрсатиладиган психологик ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ бўлган амалий психологиянинг алоҳида соҳасига айтилади. Улар психолог томонидан мижоз ҳаётида дуч келган муаммони дастлаб ўрганиб чиқиш ва шахсий суҳбат асосида берилади. Кўпинча психологик маслаҳат олдиндан белгиланган соатда, бунинг учун махсус жиҳозланган хонада, одатда, бегона одамлардан ҳоли ва яккама-якка, юзма-юз ўтказилади.

Психологик маслаҳат бир, лекин ўртача бир неча ўн минутдан ярим соатгача, икки ва ундан ортиқ соат давом этадиган психологнинг мижоз билан шахсий суҳбати шаклида ўтказилади. Мана шу суҳбат давомида мижоз ўз муаммолари, ўзи тўғрисида гапириб беради. Психолог, ўз навбатида муаммонинг моҳиятини тушуниб етиш, бу муаммони ўзи учун ҳам, мижоз учун ҳам ойдинлаштиришга ҳаракат қилиб диққат билан тинглайди, маслаҳатлар давомида мижознинг шахси баҳоланади, унинг шахсий хусусиятларини ҳисобга олиб мижозга унинг муаммосини қандай қилиб амалий ҳал этиш бўйича илмий, асосли тависялар берилади.

Психолог – маслаҳатчи томонидан мижозга бериладиган маслаҳат ва таклифлар кўп ҳолларда улардан мустақил фойдаланиб, мижоз психолог-маслаҳатчи томонидан ёрдамсиз ўз муаммосини ўзи тўла ҳал эта олишига қаратилган бўлади.

Психологик маслаҳат – бу деярли барча имконият ва психик соғлом одам, унинг ҳаётида юзага келадиган барча психологик муаммоларни ҳал эта олишига, ишончига асосланган одамларга амалий психологик ёрдам кўрсатиш юзага келган амалиётдир. Лекин мижоз ҳар доим ҳам унинг муаммоси нимадан иборат эканлигини, ўзининг кучи ва имкониятларига таяниб, уни қандай қилиб ҳал этишни аниқ билмайди ва тушунмайди.

Профессионал тайёрланган психолог – маслаҳатчи мана шу бўйича унга ёрдам кўрсатиши керак. Психологик маслаҳатнинг асосий вазифаси мана шундан иборат. Маслаҳат бериш давомида психолог одатда қисқа вақт ичида мижоз муаммосини амалий ҳал этиш усулини топиш ва аниқ ифода этиш учун қаратилган мижоз билан махсус иш услублари ва унга таъсир кўрсатиш методларини қўллайди, шу билан бирга ушбу ечим мижоз амалга ошириши учун тушунарли ва мумкин бўладиган қилиб амалга оширилади.

Психолог-маслаҳатчининг мижоз билан учрашуви кўпинча бир-икки учрашув билан чекланмайди. Кўпчилик ҳолларда мижоз билан уч марта ва ундан кўп учрашиб анча узоқ муддат давомида маслаҳат бериб бориш талаб этилади. Бундай узоқ муддатли маслаҳатларнинг зарурлиги қуйидаги одатий ҳолларда юзага келади:

– Мижознинг муаммоси шундай мураккаб бўлади-ки, бир-икки соат давомида уни тушуниб олиш деярли мумкин эмас. Мижознинг бир эмас, балки бир неча муаммолари мавжуд, уларнинг ҳар бирини ҳал этиш алоҳида маслаҳатни талаб этади.

– Таклиф этилаётган муаммонинг ечими мижоз томонидан дарҳол ва тўла мустақил амалга оширилиши мумкин эмас ва маслаҳатчи томонидан қўшимча ёрдам кўрсатишни талаб этади.

– Психолог-маслаҳатчида мижоз, масалан унинг индивидуал хусусиятлари сабабли ўз муаммосини дарҳол ва қўшимча ёрдамсиз ҳал олишига тўла ишонмайди. Агарда мижоз ўзига етарлича ишонмаса, ўз ҳаяжонлари ва хулқини бошқара олмаса, агарда унинг интеллектуал ривожланиш даражаси қийин вазиятларда оқилона, тўғри ечимни мустақил қабул қилиш учун етарли бўлмаганда бундай ҳоллар учраб туради.


^ Психологик маслаҳатнинг мақсад ва вазифалари

Маслаҳат бериш психологик амалиётнинг асосий тури сифатида қуйидаги мақсадларни кўзлайди:

1. Мунозарада юзага келган муаммони зудлик билан ҳал этишда унга ёрдам кўрсатиш. Одамларда кўпинча дарҳол аралашиш, кечиктирилмайдиган ечимларни талаб этувчи, мижоз ҳал этиш учун кўп вақт, куч ва воситаларни сарфлаш имкониятига эга бўлмаган ечимларни талаб этувчи муаммолар юзага келади. Бундай муаммоларни одатда оператив деб атайдилар ва керакли ечимлар ҳам шундай деб аталади. Оператив муаммоларни ҳал этишда оғзаки маслаҳат шаклида зудлик билан психологик ёрдам олиш жуда муҳим ҳисобланади. Боланинг ота-онаси билан ўзаро муносабатларда жиддий низолар юзага келиши, уларни вақтида ҳал этилмаслиги бола жисмоний ва психик соғлиғига жуда катта салбий таъсир этиши мумкин. Бирор бир ташкилот ишчисида ҳам кескин, дарҳол ҳал этилиши керак бўлган муаммо пайдо бўлиши мумкин. Масалан, яқин кунларга белгиланган ўзининг бевосита бошлиғи билан қисқа вақтли учрашув вақтида улар ўртасидаги муносабатлардаги муаммони ҳал этиш зарур бўлади. Масалан, оилада эри ёки хотинида кутилмаганда ораларидаги муносабат ёки қариндошлардан бири билан муносабати кескин ёмонлашади. Мана шу сабабли оилада оғир оқибатларга олиб келиши мумкин бўлган кескин вазият юзага келиши мумкин.

2. Мижозга психологнинг доимий аралашувисиз ўзи мустақил ҳал эта оладиган масалаларни ечишда, яъни одатда махсус профессионал психологик билимлар керак бўлмаган фақатгина мулоқот, соғлом мазмунга асосланган ҳаётий маслаҳат керак бўлган масалаларни ҳал этишда ёрдам кўрсатиш. Масалан, мижоз учун меҳнат ва дам олиш қулай кун тартибини танлаб олиши турли фаолиятлар ўртасида вақтни тўғри тақсимлаш шундай муаммо ҳисобланиши мумкин.

3. Мижозга аслида узоқ вақт давомида озми-кўпми доимий психотерапевтик таъсир кўрсатиш керак бўлган, лекин у ёки бу сабаблар оқибатида ушбу вазиятда бундай имконияти бўлмаган ҳолатида вақтинчалик ёрдам кўрсатиш бундай ҳолатда психологик маслаҳатдан мижоз дуч келган муаммонинг янада оғирлашишига йўл қўймайдиган, салбий жараёнларнинг тез ривожланишининг олдини олувчи мижозга вақтинчалик оператив ёрдам кўрсатиш воситаси сифатида фойдаланиш мумкин. Мижозда кутилмаганда депрессия ҳолати юзага келиши шундай муаммога мисол бўлиши мумкин.

4. Мижоз ўз муаммосини тўғри тушуниб, умуман уни ўзи ҳал этишга тайёр бўлган, лекин бирор нарсадан шубҳаланган, ўзининг тўғри йўл тутаётганига тўла ишончи бўлмаган ҳолларда, шундай ҳолатда психологик маслаҳат давомида мижоз психолог-маслаҳатчи билан мулоқот натижасида улар томонидан профессионал ва руҳий қўллаб-қувватланади, бу эса унда ўзига ишончини кучайтиради.

5. Маслаҳат олишдан бошқа ҳеч қандай имконияти бўлмаганда мижозга ёрдам кўрсатиш. Бундай ҳолатда психологик маслаҳат берар экан, психолог-мутахассис мижозга аслида у анча тўла ва узоқ вақтли психокоррекцион ёки психотерапевтик ёрдамга муҳтожлигини тушунтиришга ҳаракат қилади.

6. Психологик маслаҳат мижозга психологик ёрдам кўрсатиш бошқа турлари ўрнига эмас, балки фақат психолог эмас, унинг ўзи ҳам юзага келган муаммони ҳал этиш билан шуғулланишини кўзда тутиб улар билан биргаликда, қўшимча машғулот сифатида олиб борилади.

7. Психолог-маслаҳатчида тайёр ечим бўлмаган, чунки вазият унинг имконияти доирасидан чиққан, мижозга қандай бўлса ҳам майли жуда оз ва самараси етарли бўлмаган ёрдам асосий вазифаларни ҳал этади:

- мижоз дуч келган муаммони аниқлаштириш, тушуниб олиш;

- мижозда юзага келган муаммонинг моҳияти тўғрисида, унинг жиддийлиги даражаси ҳақида унга тушунтириб бериш, мижозни муаммо билан таништириш;

- мижоз пайдо бўлган муаммони мустақил ҳал эта олиши мумкинлигини аниқлаш мақсадида психологик-маслаҳатчининг мижоз шахсини ўрганиш;

- мижоз муаммосини ҳал этишни энг яхши йўлини кўрсатиш бўйича мижозга маслаҳат ва тавсияларни аниқ ифода этиш;

- мижоз ўз имкониятларини ҳал этишга киришган ҳолатида мижозга қўшимча амалий маслаҳатлар сифатида кундалик ёрдам кўрсатиш;

- мижозга келажакда шу каби муаммоларни юзага келишининг олдини олишни ўргатиш, психопрофилактик вазифаси;

- психолог-маслаҳатчи мижозга унинг ўзи қўллаши мумкин бўлган оддий, ҳаётий зарур психологик билим ва малакаларни бериш.


^ ПСИХОЛОГИК МАСЛАҲАТ ТУРЛАРИ

Турли одамлар психологик маслаҳатга муҳтож бўлганлиги ва турли масалаларда улар ёрдам сўраб мурожаат этганликлари сабабли психологик маслаҳатни мижозлар индивидуал хусусиятларга ва муаммоларига қараб турларга ажратиш мумкин.

Биринчи навбатда интим-шахсий деб аталувчи психологик маслаҳатни ажратиб кўрсатамиз, кўпчилик одамларда кўпинча мана шундай маслаҳатга талаб юзага келади. Ушбу турга шахс сифатида одамга чуқур таъсир кўрсатадиган, унда кучли ҳаяжонлар уйғотадиган, атрофдаги одамлардан яшириладиган масалалар бўйича маслаҳатларни киритиш мумкин. Булар одам нима бўлса ҳам, уларни йўқотишни хоҳлайдиган психологик ёки хулқи муаммолари, шахслараро муносабатлар билан боғлиқ муаммолар, турли қўрқинчлар, муваффақиятсизликлар, врач аралашувини талаб этмайдиган психоген касалликлар ва бошқалар. Бунга одамнинг ўзидан-ўзи қониқмаслигини интим, масалан, жинсий муаммоларни ҳам киритиш мумкин. Кейинги аҳамияти бўйича ва ҳаётда кўп учрайдиган психологик маслаҳатнинг кейинги тури – оилавий маслаҳат ҳисобланади.

Бунга одамнинг ўз оиласида юзага келадиган масалалар буйича маслаҳатларни киритиш мумкин. Булар, хусусан, бўлажак турмуш ўртоғини танлаш, оилада ўзаро муносабатларни тўғри ташкил этиш ва бошқариш, оилавий муносабатларда бўлиши мумкин бўлган низоларнинг олдини олиш ва бартараф қилиш, эр-хотинларнинг қариндошлари билан муносабатлари кундалик оилавий муаммолар бўлиши мумкин.

Маслаҳатларнинг учинчи тури – психологик-педагогик маслаҳатдан иборат. Бунга маслаҳатчининг мижоз билан болаларни тарбиялаш ва ўқитишни, бирор ишга ўргатиш ҳамда катталарнинг педагогик малакасини оширишни, педагогик раҳбарлик, болалар ва катталар гуруҳлари, жамоаларни бошқаришни киритиш мумкин.

Психологик – педагогик маслаҳатнинг энг кўп тарқалган тўртинчи тури – амалий маслаҳатлар. У ўз навбатида одамлар фаолияти турлари неча хил бўлса, шунча турларига эга бўлади. Умуман олганда, одамларнинг амалий иш билан боғлик муаммоларини ҳал этиш амалий маслаҳат деб аталади. Бунга инсон учун касб танлашни, одамда қобилиятларини ривожлантириш, унинг меҳнатини ташкил килиш, иш бажариш қобилиятини ошириш, иш бўйича музокаралар олиб бориш масалаларини киритиш мумкин.

Айтиб ўтилган психологик маслаҳат турларининг ҳар бири бошқаси билан ўхшашдир, масалан ҳар хил фаолият турларида бир турли вазиятларда ўзининг психологик талқин қилиниши бўйича бир хил муаммолар юзага келиши мумкин. Лекин шу билан бирга айтиб ўтилган психологик маслаҳатларнинг ҳар бир турида ўз хусусиятлари мавжуд. Уларни кўриб чиқамиз.

Психологик-педагогик маслаҳат бериш, ўз навбатида, маслаҳатчининг педагогик маълумотга эга бўлиши, ўқитиш, одамларни тарбиялаш тажрибасига эга бўлишини талаб килади. Собиқ ўқитувчи ва тарбиячилар педагогик иш тажрибаси ҳамда керакли маълумотга эга бўлиб, одатда, психолого-педагогик масалалар буйича яхши психолог-маслаҳатчи бўлиб чиқадилар.

Психологик-педагогик маслаҳатга нисбатан айтилган фикрлар амалий маслаҳатга ҳам тааллуқлидир. Бу иш билан психологик маслаҳат олиб бормоқчи бўлган фаолият соҳасини шахсий тажрибаси орқали яхши билган одамлар шуғулланишлари мумкин.

^ Психологик маслаҲатга ҚЎйиладиган талаблар

Психологик маслаҳатга ва психолог-маслаҳатчи амалий ишига қўйиладиган умумий, касбий ва маънавий-ахлоқий талаблар тизими низомларда жуда яхши акс эттирилган. Мана шу низомнинг кўпчилик қоидалари психолог-маслаҳатчи ишига бевосита қўлланилган. Уларнинг «психолог» ибораси ўрнига «психолог-маслаҳатчи» сўз бирлигини киритиб, ушбу қоидаларни эслатиб ўтамиз.

1. Психолог-маслаҳатчининг касбий фаолияти, у мижозга таклиф этган тавсиялари учун мижоз олдида унинг масъулияти билан ифодаланади.

2. Психолог-маслаҳатчининг касбий фаолияти маънавий-ахлоқий ва юридик асосларга мувофиқликка таяниши керак.

3. Психолог-маслаҳатчининг фаолияти мижознинг интеллектуал ва шахсий ривожланиши йўлида ҳар қандай чекланишларни олиб ташлашни кўзда тутувчи инсонпарварлик мақсадларига эришишга қаратилган.

4. Психолог-маслаҳатчи ўз ишини мижоз шахсини, қадр-қимматини сўзсиз ҳурмат қилиш ва дахлсизлик асосида ташкил этади. Психолог-маслаҳатчи инсон ҳуқуқлари декларацияси билан белгиланган инсон ҳуқуқи асосларини ҳурмат қилади.

5. Мижозлар билан ишлашда психолог-маслаҳатчи ҳалоллик ва очиқлик тамойилларига амал килади. Шу билан бирга, у мижозга маслаҳат ва тавсияларни берганда пухта ўйлаши ва эҳтиёт бўлиши керак.

6. Психолог-маслаҳатчи мижоз ҳуқуқлари бузилишини сезганда ўз касбий бирлашмалари аъзолари, ҳамкасбларига хабар бериши, мижозлар билан инсонпарварлик муносабатлари бузилаётган ҳолатларини айтиши керак.

7. Психолог-маслаҳатчи мижозларга керакли маълумоти, малакаси, билимлари ва ихтисоси мавжуд бўлган хизматларни кўрсатиши мумкин.

8. Ўз ишида психолог-маслахатчи фақат замонавий умумфан стандартларига жавоб берадиган синовдан ўтган методикаларни қўллаши керак.

9. Ўзининг билимлари ва малакаларини доимий равишда юксак даражасини таъминлаб туриш психолог-маслаҳатчининг мажбурий таркибий қисми ҳисобланади.

10. Илмий тажрибаларга тўла жавоб бермайдиган, етарлича синовдан ўтмаган психологик методлар ва тавсиялар ҳақида мижозларни огоҳлантириши ва ўз хулосаларида жуда эҳтиёт бўлишлари керак.

11. Психолог-маслаҳатчи ўз мижози тўғрисида маълумотни ошкор қилишга ёки маслаҳатлар натижаси тўғрисида маълумотни ошкор қилишга ёки учинчи шахсга айтишга ҳаққи йўқ.

12. Психолог-маслаҳатчи ҳуқуқи бўлмаган, касбий тайёргарликка эга бўлмаган шахсларнинг психологик маслаҳатлар ва психологик таъсир кўрсатиш методларидан фойдаланишларига тўсқинлик қилиши ҳамда шундай «мутахассис»ларнинг хизматларидан фойдаланаётганларни бу ҳақда огоҳлантириши керак.

13. Психолог-маслаҳатчи ҳуқуқи бўлмаган одамларга мижозлар билан психологик ишлар методларини ўргатиши мумкин эмас.

14. Психолог-маслаҳатчи мижоз томонидан ноўрин ишонч ва умид юзага келтирмаслик учун, эҳтиёт бўлиши керак, унга бажариб бўлмайдиган ваъдалар, маслаҳатлар ва тавсиялар бермаслиги керак.

15. Психолог-маслаҳатчи мижозларга тааллуқли ахборотларни сир сақлаш учун шахсий жавобгарликни бўйнига олади.

Мана шу барча қоидаларга ёки одоб меъёрларига амал килиш психолог- маслаҳатчи амалий ишида мажбурий ҳисобланади. Бундан ташқари, касбий тайёрланган яхши психолог-маслаҳатчининг касбий тўла тайёрланмаган психолог-маслаҳатчидан ажратиб турадиган яна бир қатор муҳим фарқлар бор. Бу фарқ психолог-маслаҳатчининг мижозга бўлган муносабати, психологик маслаҳатлар давомида учраб турадиган қийин вазиятлардан у қандай чиқа олишига боғлиқ.

Бу айтилганларга қўшимча қилиб психолог-маслаҳатчи эга бўлиши ва мижоз билан мулоқотда у намоён этиши керак бўлган сифатлар тўғрисида тўхталиб ўтамиз.

1. Эмпатия, ҳамдардлик, ташвишланишига қодирлиги. Бу қобилият бошка одамнинг – мижознинг ички дунёсига чуқур психологик кириб бора олиши, унинг нуқтаи назарини кўра билиши, уни тушуниши, содир бўлаётганларни унинг шахсий нуқтаи назаридан тўғри қабул қила олиши тушунилади.

2. Очиқлик, мижозни тушунишга, унинг ички дунёсига киришга интилиб психолог-маслаҳатчи унга ўзининг шахсий ҳис-туйғуларини очиқ айтади, у томондан эмпатик жавоб уйғотади ва шу билан уни ўзи учун очиқ бўлишини таъминлайди.

3. Мижозга ҳамдардлик, раҳми келиши ҳамда мимика, ишоралар ёрдамида шахсан ғамхўрлигини ифода этиш.

4. Дўстоналик, мижозга меҳрибонлик, эмоционал ижобий муносабатда бўлиш мумкин, аммо унинг муаммосини ҳал қилишдан манфаатдорлик ва бевосита иштирок этиш шарт эмас.

5. Мижозга баҳо бермай муносабатда бўлиш, маслаҳатчининг ҳатто ўзига бу хулқ ёқмайдиган бўлса ҳам, ўз хулқида одоб-ахлоқ қоидаларига амал қилиш.

6. Ҳуқуқини ўргатиш, мижозга ўз маслаҳатларига амал қилишни мажбурлашдан воз кечиш.

7. Мижозга ишониш, уни ўз муаммоларини мустақил ҳал қила олиши мумкинлигига ишонч билдириш.

8. Мижозни фақат ўз ташвишларидан қутилишига, балки унинг кечинмаларини тўғри йўлга йўналтиришга тайёрлиги ва интилиши.

10. Мижознинг ўзини ўзгартира олишга ишончи ва қатъийлигини уйғотишни билиш.

Эмпатия – бу психолог-маслаҳатчи эга бўлиши керак бўлган асосий шахсий сифатдир. Бу сифатда одамнинг бошқа одамни психологик ҳис этишга ва тушунишга, ўз дунёқарашини вақтинча эсдан чиқариб унинг кўзи билан дунёга қарашга тайёрлигидир. Бу сифатни психолог-маслаҳатчи бутун маслаҳат бериш жараёни давомида намоён этади ва шунинг ҳисобига мижозни яхшироқ ва чуқурроқ тушунади, унга самарали ёрдам бера олади.

Очиқлик – шахс сифати бўлиб, бир неча кўринишларга эга бўлади. Биринчидан, психолог-маслаҳатчининг шахс сифатида мижоз учун очиқ бўлишга тайёрлиги (лекин мижоз билан маслаҳатчи ўрни алмашиб ва мижоз маслаҳатчининг муаммолари тўғрисида билиб олиб, унинг ўзига раҳми келадиган, ҳамдардлик киладиган даражада эмас). Ролларни алмашиш, одатда, психолог-маслаҳатчини очиқ инсон деб ҳисобласа ва унинг олдида очиқликдан қўрқмаса, демак, маслаҳатчининг мижоз олдидаги очиқлик масаласида ҳаммаси жойида ҳисобланади.

Иккинчидан, очиқлик – бу психолог-маслаҳатчининг мижоз билан мулоқотда фақат ўз устунликларини эмас, балки имкониятларини ва камчиликларини мижозга табиий намоён этиб, қандай бўлса шундайлигича қолишга интилишидир. Очиқ инсон бўлиб психолог-маслаҳатчи ўзининг камчиликларини мижозга намоён этиб, уни ўзига тортиш ёки ҳайрон қолдиришни, унинг томонидан ҳамдардлик юзага келтиришни хоҳламайди, балки маслаҳатчининг ўзи хам оддий тирик одам, барча каби эканлигини кўрсатишни, камчиликлари ҳам борлигини ва маслаҳат бериш жараёнида ҳаётда унга хос бўлмаган ролни ўйнашга ҳаракат қилмаслигини кўрсатишга ҳаракат қилади.

Учинчидан, очиқлик маслаҳатчининг мижозга у билан ҳар қандай масалаларни муҳокама этишга тайёрлигини кўрсатишида иккинчисиз деярли мавжуд бўлиши мумкин эмас.

Маслаҳатчининг мижоз тўғрисида чин кўнгилдан кайғуриши, психолог-маслаҳатчининг мижоз тўғрисидаги шахсий ғамхўрлиги ифодаси деб тушунилади. Бундай ғамхўрлик ҳам ҳаддан ташқари бўлиши керак эмас.

Мижознинг психологик ҳолатига хаяжонланувчи таъсир кўрсатмаслик учун психолог-маслаҳатчи мижоз билан мулоқотда ҳаддан ташқари таъсирчан одам бўлмаслиги тавсия этилади.

Дўстоналик – бу ҳам маслаҳатчининг муҳим психологик сифати ҳисобланади. Ушбу сифат деярли юқорида айтиб ўтилган барча шахс хислатлари билан алоқадор боғлик бўлса ҳам, у ўзининг шахсий индивидуал кўринишига эга. Уларга, масалан, ҳар қандай вазиятларда, нима бўлса ҳам ва мижоз ўзини қандай тутишига қарамай психолог-маслаҳатчининг у билан дўстона мулоқот усулини сақлаб қолишини билдиради.

Психологик маслаҳат амалиётида психолог-маслаҳатчининг мижозга баҳо бермаслик деб аталувчи муносабати алоҳида ўрин эгаллайди. Бу нимани англатишини тушунтириб ўтамиз. Энг аввал бу психолог-маслаҳатчининг мижоз билан мулоқот давомида унинг ҳаракатлари ва шахсини тўғридан-тўғри баҳоламаслиги зарур. Унинг муаммоларини иложи борича чуқурроқ тушуниши ва ушбу муаммони ҳал этишда унга ёрдам беришдан иборат ҳисобланади.

Маслахат бериш – психолог-маслаҳатчи ва мижозларнинг, иккала томоннинг шахс сифатида тенгликлари жараёнидир. Ушбу тенглик доимий ҳисобланади ва маслаҳат беришнинг барча боскичлари учун тааллуклидир.

Агарда психолог-маслаҳатчи ҳақ бўлса, унда маслаҳатчи уни ишонтиришда давом этиши керак ва фақатгина психологнинг уринишларига енгиб бўлмас қаршилик кўрсатган ҳолдагина тўхтатиш керак бўлади. Шундан кейин маслаҳатчи мижоз ўзи қандай тўғри деб ҳисобласа, шундай ҳаракат килишга имкон бериши керак.

Мижозга ишонч – бу инсонпарварлик ғоясига асосланган бўлиб, психологик маслаҳат куриладиган асосдир. Маслаҳатчининг мижозга ишончи агарда мижозни англаб етишига ва муаммони ҳал этиш усулини у билан бирга топишга ёрдам берилса, ўз муаммосини ҳал этиш усулини у билан бирга топишга ёрдам берилса, ўз муаммосини ҳал этиш усулини у билан бирга топишга ёрдам берилса, ўз муаммосини мижоз мустақил ҳал қила олишига ишончни кўзда тутади. Ишониш психолог-маслаҳатчининг мижоз фикрига қўшилиши, агарда албатта мижоз ҳақ бўлса, ўз фикридан воз кечиб, унинг фикрини қабул қилишини ҳам англатади.

Психолог-маслаҳатчининг мижозни ташвишлардан қутилишига ёрдам беришга интилиш каби Р.Мей белгилаб берган сифати алохида эътиборга лойиқ.

Ташвишланиш – бу мижознинг ўз муаммосига ва ўзига бефарқ бўлмаган муносабатнинг белгисидир. Агарда мижоз муаммосини тўғри тушунмаса ёки уни ҳал қилишнинг тўғри йўлини билмаса, унда ташвишлари деструктив роль ўйнаши мумкин. Ҳаяжонлар, эмоционал энергияси муаммонинг ечимини тўғри танлаш ва амалга ошириш учун зарурдир. Демак, психолог-маслаҳатчининг вазифаси мана шу энергияни сақлаб қолиш, балки уни конструктив, тўғри йўналтириш бу энергияни кучайтириш керакдир.

Мижоз билан муносабатда маъқул бўлган психологик масофани танлашни ва сақлашни билишни қуйидагича тушуниш керак. Маслаҳатчи ишонч ва очиқликни сақлаб қолган ҳолатда мижоз билан мулоқот қилишни билиши керак. Шу билан бирга психолог-маслаҳатчининг мижоз билан муносабатлари яқин муносабатларга айланиб кетиши керак эмас. Мижоз шу вазиятда маслаҳатчи психологик жихатдан бир яқинлашаётганини, бир узоқлашаётганини ҳис этиши керак эмас. Маслаҳатчининг мижоз билан психологик якинлашиш стратегияси қуйидагича бўлиши керак: маслаҳатчи аста-секинлик билан мижозга сездирмаган ҳолда унинг учун яқин одамга айланиб бориши керак. Лекин психолог-маслаҳатчи кейинги қадам яқин ўзаро алоқаларга олиб келишини сезиб қолиши билан дарҳол тўхташи керак ва кейинчалик мижоз билан ҳозирги вазиятда мавжуд бўлган масофани сақлаши керак. Ўз муаммосини ҳал қила олишига мижозда ишонч ва қатъийликни уйғотиш маҳорати – бу алоҳида сифат ҳисобланади. У психолог- маслаҳатчининг одамни ишонтира олиш, уқтириш, қўллаб-қувватлашини билиш кобилиятига боғлик бўлади.

Бунинг учун мижозга таъсир кўрсатиш, керакли вербал ва новербал воситалардан оқилона ва моҳирона фойдаланишни ўрганиб олиш керак.

Юқорида айтилганларнинг барчаси психолог-маслаҳатчининг мижозга нисбатан ички қарашлари, муносабати ва ташки хулқига тааллуқлидир. Бироқ, психологик маслаҳат ўтказиладиган вазиятга, шароитга махсус талаблар хам бор.

^ Психологик маслахат ўтказишда оптимал вазият, шароит қуйидагилар ҳисобланади:

1. Алоҳида, тинч хонанинг мавжудлиги, бу хонада маслаҳатчини ёки мижозни чалғитувчи товушлар эшитилмаслиги керак. Маслаҳат олиб борилаётганда бу хонага ҳеч ким кирмайдиган бўлиши керак.

2. Бу хонада маслаҳатчи ва мижоз қулай жойлашишлари керак, энг яхшиси, бир-бири билан ёнма-ён ёки кичик бурчак остида 60-70 см дан то 100-110 см масофада бир-бирининг қаршисида ўтиришлари мумкин.

3. Маслаҳатни мижоз ҳеч қаерга шошилмаётган пайтида ва ўзини ёмон ҳис қилмаётган пайтда ўтказиш.

4. Мижоз психолог-маслаҳатчи билан суҳбатлашиш давомида бошқа томонга караш, бошини ён томонга буриш имкониятига эга бўлиши керак.

5. Маслаҳат бериш вақти аниқ белгиланган бўлса, мақсадга мувофиқ бўлади.

- Сиз аниқ нима билан шуғулланасиз?

- Сиз иш бўйича атрофидаги одамлар билан одатда қандай амалий алоқалар ва муносабатларда бўласиз?

- Ўз ишингизда яқин амалий алоқаларда бўлган одамлар билан сизнинг шахсий муносабатларингиз қандай?

- Сизнинг атрофдаги одамлар ишлари бўйича амалда, расман ва расман бўлмаган қандай боғлиқлигингиз бор?

- Сиз кимга бевосита бўйсунасиз?

- Кимлар сизга шахсан бўйсунади?

- Одамларга таъсир кўрсатишда сизнинг қандай хизмат, расмий ва норасмий имкониятларингиз бор?

- Иш бўйича ҳамкасбларингиз сизга кандай таъсир кўрсата оладилар?

^ ПСИХОЛОГИК МАСЛАХАТ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

Психологик маслаҳат ишини ташкил этиш, психологик маслаҳатни яратиш ва унинг амалий ишларини ташкил килиш зарурияти қуйидаги шароитларда юзага келади. Биринчидан, у ёки бу ташкилотда ишловчи кўпчилик одамларда психологик хусусиятдаги турли муаммолар бўлади. Бу муаммоларни улар мустақил ҳал эта олмайдилар. Гап, ўзини бемор деб ҳисобламайдиган ва врачга ёрдам сўраб мурожаат қилишни хоҳламайдиган, лекин психолог маслаҳатига қулоқ тутадиган ва унинг тавсияларига амал қиладиган одамлар ҳақида бормоқда.

Жамиятда яшовчи кўпчилик одамларда ҳаёт шароитлари анча ва узоқ вақтга ёмонлашганда, рақобатчилик кескин кўпайганда ва ҳаёт кескинлиги ўсганда, одатда, бундай муаммолар оммавий пайдо бўлади. Буларнинг барчаси эркинлик чекланган ва жамиятни юқоридан бошқариш билан тоталитар жамиятдан бозор иқтисодиётига ва сиёсий эркинликка асосланган жамиятга ўтишдан мавжуд бўлади.

Иккинчидан, алоҳида психологик маслаҳатни яратиш эҳтиёжи у ёки бу ижтимоий биргаликда (жамият, ташкилот) ўзининг психологик маслаҳати мавжуд бўлиб, унинг иши самарасини ошириш зарур бўлган шароитлар юзага келади.

Бунга, одатда, мутахассислар фаолиятининг ягона ташкилот доирасида ташкил этиш ва вазифаларини тақсимлаш ҳисобига эришилади.

Вазифаларни тақсимлаш, ўз навбатида, ишида чуқур ихтисослашишни кўзда тутади, бунинг ҳисобига юксак касб маҳорати ва иш сифатини оширишга эришилади.

Амалий психологияда бу психолог–мутахассислар орасида камида уч фаолият соҳаси: психодиагностика, психокоррекция ва психологик маслаҳат бўйича касбий вазифаларининг тақсимланишини кўзда тутади.

Ихтисослаштиришни янада чуқурлаштириш кўрсатиб ўтилган алоҳида фаолият соҳалари ҳар бири ичида янада тор вазифаларнинг ажралишини кўзда тутади. Шу мазмунда интим-шахсий, оилавий, психолого– педагогик ва амалий маслаҳат соҳаларида алоҳида амалий психологлар доирасида ихтисослашиш жуда тўғри бўлади.

Психологик маслаҳат ишларини ташкил этиш масалалаларига уни доимий ўтказадиган хонани танлаш ҳам киради. Агарда психологик маслаҳат бошқа хоналардан алоҳида, бошқа ишлар билан шуғулланадиган одамлардан узоқда бўлса яхши ва кулай булади. Бироқ ҳозирги шароитларда бунга эришиш деярли мумкин эмас.

Шунга бошқача тамойилларга амал қилиш керак бўлади. Биринчи навбатда, психологик маслаҳат ўтказиш мумкин бўлмаган жойда уни ташкил этишга иложи борича йўл қўймаслик. Масалан, психологик маслаҳат ишларини бир шароитда олиб бориш ва маслаҳатчи-психологнинг мижоз билан тинч ишлашига халал берувчи шароитлар мавжуд корхоналар яқинида ёки ичида психологик маслақатни жойлаштириш мумкин эмас. Психологик маслаҳатларни савдо корхоналари якинила ва ичида, транспорт йўллари яқинида, умуман, шовқин бор жойларда ўтказиш умуман мумкин эмас. Психологик маслаҳатлар учун касалхоналар ва клиникалар яқинида, уларнинг биноларида эса умуман жойлаштириб бўлмайди, бундай қўшни бўлиш мижознинг хаёлида у касал одам, деган фикр пайдо бўлишига сабаб бўлади. Психологик маслаҳатни милиция бўлимлари, қонунбузарларни ҳибсда ушлаш жойлари, ҳарбий ва бошқа шунга ўхшаш идоралар яқинида жойлаштириш мумкин эмас. Шаҳардан узоқда, психологик маслаҳатни жойлаштириш мумкин эмас, чунки бу мижозлар учун қўшимча қийинчиликлар туғдиради, психологик маслаҳат учун тинч, яқин жойни, масалан, турар жой биноси ёки таълим, маданият муассасаси биносида хона топилса жуда яхши бўлади.

Психологик маслаҳат ишини ташкил килишни яна бир умумий масаласи – бу кадрларни тўплаш масаласидир. Психологик маслаҳат ихтисослиги бўйича амалий психология соҳасида олий психологик таълимга эга одамлар психолог- маслаҳатчи сифатида ишласалар ўринли бўлади, бироқ ҳозирги кунда умумий психологик таълим ҳар доим ҳам бундай ихтисосликни таъминлай олмайди ва психолог маслаҳатчи мустақил иш бошлар экан, бу соҳада амалиёт давомида ўрганишига тўғри келади.

Психологик маслаҳатда ишловчи ёрдамчи ходимлар хам психологик маслаҳат тўғрисида ва психолог –маслаҳатчи иши тўғрисида умумий бўлса ҳам тасаввурга эга бўлсалар яхши бўлади.

Психолог маслаҳатчининг иш тартиби. Мижознинг вақти, қизиқишлари ва эҳтиёжларига мос келадиган психологик маслаҳат иш тартиби мижозлар учун қулай ҳисобланади.

Мижозлар эса кўпинча уларнинг ишлари бошланишидан олдин ёки иш якунланиши билан ҳамда улар яшайдиган ва ишлайдиган жойда психологик маслаҳат олишни хоҳлайдилар, кўпчилик одамлар соат 9- 10 дан то 17 – 18 гача ишлашлари сабабли соат 8-9 дан 18 -20 гача вақт оралиғида бўлган иш тартиби психологик маслаҳат ўтказиш учун энг қулай ҳисобланади. Шу билан бирга эрталаб тўла психологик маслаҳатни ўтказиш учун нисбатан кам вақт бўлади, шунинг учун эрталаблари бир-икки соат етарли бўлган маслаҳатнинг кичик бир циклини режалаштириш керак.

Психологик маслаҳат ҳар куни эрталаб ва кечқурун ёки бўлмаса бир кун эрталаб, бир кун эса кечкурун алмашиб ишласа яхши бўлади, бунда дам олиш кунларидан бир ҳам киритилса фойдали бўлади, чунки кўпчилик мумкин бўлган мижозлар шанба кунлари ўзларининг асосий ишларидан озод бўладилар.

Психологик маслаҳат кун тартибидан мижозлар учун ўтказиладиганини, ходимлар учун мўлжалланган ишлардан фарқлаш (биринчисини шартли равишда ташқи, кейингисини ички деб атаймиз) лозим. Психологик маслаҳатнинг шахсий имкониятлари ҳамда меҳнат шароитига, шунингдек, ёрдамчи шахсларга боғлик. Психологик маслаҳатнинг бундай ички иш режими психолог-маслаҳатчи маслаҳат ўтказиш, яъни мижоз билан тўғридан – тўғри ишлашидан ташқари, фаолиятининг бошка турлари билан хам шуғулланади. Бу ишлар унинг психологик маслаҳат муваффақиятини таъминлайди. Бу ишлар, хусусан, психодиагностика, унинг натижаларини кайта ишлаб чиқиш ҳамда интерпретация, касбий ва бошқа масалаларда ҳамкасблар билан муҳокама юритиш иш билан боғлиқ муаммолар, мижоз билан маслаҳат даврида олган ахборотларни таҳлил этиш, ҳужжатлар устида ишлаш, психологик маслаҳатни меъёрий ва самарали ўтишини таъминловчи барча шу каби ишлардан иборат. Агар юқоридаги барча маълумотларни эътиборга олиб, психологик маслаҳат ўтказиш учун мутахассис ўртача қанча вақт сарфлаши мумкинлиги (мижоз билан шахсан ишлаш назарда тутилади), шунингдек, психологик маслаҳат билан боғлик барча ишлар, мижоз билан ишлаш вақти ҳамда бошқа масалаларга сарфланадиган вақт бир-бирига тўғри келиши зарур. Шундай тахминий нисбатни психологик маслаҳат ишларини режалаштиришда эътиборда тутиш шарт.

Психологик маслаҳатчининг шахсий иш режимини ўрнатишда унинг шахсий хусусиятлари, хусусан, унга одатий бўлган кун тартиби, иш ва дам олиш вақтини кўзда тутиш лозим. Айрим инсонлар учун эрталаб энг самарали иш вақти бўлса, бошқалар учун кечки вақт шундай аҳамиятли бўлиши мумкин. Айримлар ишини осонгина бошласалар, бироқ тезда чарчаб қоладилар. Бошқалар жуда секин иш бошласалар-да, узок вақт ишни самарали ўтказишга қодир бўладилар. Биринчи тоифа инсонларга қисқа иш давридан сўнг албатта хордиқ зарур, иккинчи тоифадагилар узоқ вақт ишлаб, сўнг дам олишлари мумкин.

ЎҚувчи фаолиятини кузатиш ва таҲлил Қилиш:

  1. Ўқувчиларнинг мазкур фанга қизиқиш даражаси, илгариги мавзу мазмунини ўзлаштирганлиги (ёки ўзлаштирмаганлиги);

  2. Ўқувчиларнинг ўқув топшириқларини бажаришга муносабати (мустақил фикрлай олиши, факат доскадан кўчириши, ўқитувчи томонидан берилган топшириқлардан қониқиши ёки қониқмаслиги… )

  3. Ўқувчилар фаолиятида «ташқи» ва «ички» нутқнинг ўзаро муносабати намоён бўлган ақлий фаолиятнинг ташқи кўриниши (ўқувчиларнинг аниқ ва ишончли жавоблари, харакати, материални қабул қилиши, ташқи ва ички нутқнинг намоён бўлиши);

  4. Ўқувчиларда дарснинг бориши билан боғлик бўлган эмоционал ҳолатларнинг намоён бўлиши ва унинг ўқувчи фаолиятига таъсири;

5) Муносабатларнинг қатъийлиги ва динамикаси: ўқувчиларнинг мазкур дарсга муносабатини (бошдан охиригача бир хилда бўлдими ёки ўзгариб турдими) йўналтирувчи усуллар ва ҳолатлар;

  1. Ўқувчиларда ўқув фаолиятини муваффақиятли амалга ошириш ва ривожлантириш билан боғлик бўлган компонентлар (хусусиятлар) қуйидаги тартибда намоён бўлади:

- когнитив (махсус билимга асосланган) компонент – топшириқларни маълум билимларга таянган ҳолда бажаришга ҳаракат қилиш;

- эмоционал иродавий компонент–дарс мазмунидан ва рағбатлантирилишидан қониққан ҳолда кўтаринки руҳ билан барча қийинчиликларни енгишга ҳаракат қилиш (иродавий сифатларнинг намоён қилиниши);

- ўз-ўзини баҳолаш компоненти – ўз имкониятларини тўғри баҳолай олиш, ўз имкониятларини ривожлантиришга интилиш;

7) Ўқувчиларнинг янги мавзу мақсадини тўғри тушунганлиги ва уни ўзлаштира олганлиги;

8) Дарс давомида намоён бўлган ўқувчилар фаолиятидаги барча ижобий ва салбий сифатлар.

ЎҚитувчи фаолиятини кузатиш ва таҲлил Қилиш:

1. Ўқитувчининг маълумот бериш ёки дарс мавзусини тушунтира олиш малакаси (аниқлик, бирин-кетинлик, энг асосий тушунчаларни ажрата олиш, ўқувчиларнинг олдинги билим ва малакаларини ҳисобга олиш, методик маҳорати);

2. Ўқувчиларнинг айрим руҳий холатларини тўғри идрок кила олиш малакаси, хулқ-атвори, билими, ёш ва ўзига хос хусусиятларига мос муносабатда бўла олиши;

3. Ташкилий вазифалар: ўқувчилар жамоасини бошқара олиш, дарс босқичларига риоя килиш, мавзуни ҳаёт билан, ўқувчиларнинг имкониятлари билан боғлаган ҳолда ўқувчилар олдига муаммоли масалалар, билимга оид вазифаларни қўя олиш. Ақлий фаолиятни, ижодийлик ва мустақилликни ривожлантиришга қаратилган тадбирларни қўллаш;

4. Коммуникатив (нутқий алоқа ўрнатиш)лик хусусиятлари, муомала усули, нутқ характеристикаси, сўз бойлиги, оҳанги ва таъсирчанлиги. Ҳар бир сўзнинг ўз ўрнида ишлатилиши;

5. Ўқувчилар фаолиятини назорат қила бориш (камчиликларни тузатиш, ютуқлар учун рағбатлантириш, ўқувчилар жавобига қўйиладиган баҳоларнинг ҳаққонийлиги. Айрим фаоллик кўрсатмайдиган ўқувчиларга эътиборни қаратиш;

6. Педагогикага оид барча муҳим сифатлар (педагоглик қобилиятлари)нинг намоён бўлиши:

а) юксак умумий маданият, кўп қиррали билим эгаси бўлиш. Педагоглик одоби ва педагоглик назокати;

б) ўқитувчининг эмоционаллиги ва иродавий сифатлари;

в) диққатни тақсимлай олиш ва кузатувчанлик кобилияти;

г) ўқув материалини индуктив ва дедуктив методлардан кенг фойдаланган ҳолда тушунтира олиш;

д) ўқитувчининг ўз-ўзига (яъни билимларни ўзлаштиришга) ва ўқувчиларга бўлган талабчанлиги;

е) ўқувчиларни қизиқтира билиш, уларда ташаббускорликка ва ўқув жараёнидаги фаолликка ихлос уйғотиш ва зарур бўлган эмоцияни (ҳис-туйғуларни) тарбиялаб муайян ишга жалб қила олиш;

ж) педагогик муомаланинг бошқа барча муҳим сифатлари.


Фойдаланилган адабиётлар.

1. Каримов И.А. Юксак маънавият енгилмас куч. Тошкент. 2009.

2. Баротов Ш.Ўқувчи шахсини ўрганиш усуллари. Тошкент 1995 3. Нишанова З., Хайдаров Ф., Жалилова С., Убайдуллаев А., Асомуддинова Ш. Психологик маслаҳат. Тошкент. 2009.

4. Отажанов М. Психоанализ асослари. Тошкент. 2004




Похожие:

Хоразм вилоятИ педагог кадрларИни Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти iconТошкент вилояти педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти профессор-ўқитувчиларининг «Инновацион технологиялар» курси бўйича малака ошириш дарс жадвали

Хоразм вилоятИ педагог кадрларИни Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти iconТошкент шаҳар педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти профессор-ўқитувчиларининг “Ахборот технологиялари ва масофали ўқитиш” курси бўйича малака ошириш дарс жадвали

Хоразм вилоятИ педагог кадрларИни Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти iconХоразм вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти «Тил ва адабиёт таълими» кафедраси
Моининг профессор-ўқитувчилари филология йўналишининг ислоҳотлари янгиликлари тўғрисида маълумотлар келтирганлар
Хоразм вилоятИ педагог кадрларИни Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти iconХоразм вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти «Тил ва адабиёт таълими» кафедраси
Урганч шаҲар 8-сон мактабнинг рус тили ва адабиёти фани ЎҚитувчиси Машарипова С
Хоразм вилоятИ педагог кадрларИни Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти iconHaritasi
Фарғона вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти қошидаги Масофадан ўқитиш ҳудудий мувофиқлаштириш...
Хоразм вилоятИ педагог кадрларИни Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти iconФарғона вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтини Ziyonet тармоғига улаш ва уни схемаси

Хоразм вилоятИ педагог кадрларИни Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти iconПресс-релиз 2013 йил 13 июнь куни А. Авлоний номидаги хтхқтмомида «Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда педагогик инновациялар»
А. Авлоний номидаги хтхқтмомида «Халқ таълими педагог кадрларини қайта тайёрлаш ва малака ошириш таълими самарадорлигини оширишда...
Хоразм вилоятИ педагог кадрларИни Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти iconҚашқадарё вилояти педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти Миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси
Амир Темур таваллудининг 676 йиллиги муносабати билан Амир Темурнинг маънавият ва маърифатга оид қарашларини ёритувчи мақолалардан...
Хоразм вилоятИ педагог кадрларИни Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти iconТасдиқлайман” тшпкқтмои ректори п ф. д., проф. Ҳ.Қ. Йўлдошев
...
Хоразм вилоятИ педагог кадрларИни Қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти iconА. Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти
А. Авлоний номидаги хтхқтмомининг 2013 йилда Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими муассасалари раҳбар...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации