![]() Институтининг регламент и
^ ФАРҒОНА ВИЛОЯТ ПЕДАГОГ КАДРЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ИНСТИТУТИНИНГ РЕГЛАМЕНТИ 1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР Фарғона вилоят Фарғона вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтининг (кейинги ўринларда «Институт» деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 5 августдаги 372-сонли қарори билан тасдиқланган «Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида»ги қарори асосида халқ таълими давлат бошқаруви органи ҳисобланади ва ўз фаолиятида вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармасига бўйсунади.
ва Қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонлари, фармойишлари ва кўрсатмаларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига ва бошқа ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ва вилоят ҳокимининг қарорлари ва фармойишларига, Халқ таълими вазирлигининг буйруқ, қарор ва бошқа ҳужжатларига, «Таълим тўғрисида», «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги ҳамда «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги Қонунларга амал қилади.
иборат:
^ II. ИНСТИТУТ ИШИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ 2.1. Институт иш фаолияти истиқбол, йиллик режалар асосида олиб борилади. 2.2. Институт режалари илмий кенгаш аъзолари, институт кафедра ва бўлимлари, вилоят тасарруфидаги ташкилотлар томонидан киритилган таклифлар асосида ишлаб чиқилади. 2.3. Иш режалари лайиҳасини тайёрлашни институт томонидан тузилган ишчи гуруҳ томонидан амалга оширилади. Институтнинг бўлимларини режа лайиҳасига киритиладиган таклифларни, тегишли проректорлари билан келишган ҳолда, ишчи гуруҳга камида бир ой олдин тақдим этадилар. 2.4. Иш режага киритилган масалаларни ўзгартириш, тўлдириш, унга қўшимчалар киритиш ёки режадан чиқариб ташлаш масалалари ректор рухсати (илмий кенгашга киритилган масалалар бундан мустасно) билан амалга оширилади. 2.5. Иш режасида белгиланган тадбирларни бажариш вақти, уларни бажаришга масъул кишиларнинг фамилияси, исми ва лавозими кўрсатиб қўйилади. 2.6. Илмий кенгаш қарори институт фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқади, институтнинг бўлимлари, кафедра раҳбарларининг ҳисоботларини эшитади, институтнинг муҳим буйруқлари ва бошқа ҳужжатларини лайиҳаларини муҳокама қилади. 2.7. Институт иш режасининг бажарилиши устидан назорат юритиш вазифаси умумий бўлим бошлиғига юкланади. Масъул шахс, уни бажариш муддати тугашига 15 кун қолганда режалаштирилган тадбирни бажарилишининг бориши тўғрисида институт ректорига маълумот беради. 2.8. Институт кафедра ва бўлимлари иш режалари уларга раҳбарлик қилувчи проректорлари томонидан, ходимларнинг иш режалари эса кафедра мудирлари ва бўлим бошлиқлари томонидан кўриб чиқиб, тасдиқланади ва назорат қилинади. ^ III. ВИЛОЯТ ҲОКИМЛИГИГА ВА ВПКҚТМОИга МАСАЛАЛАРНИ КИРИТИШ ТАРТИБИ 3.1. Вилоят ҳокимлигига кўриб чиқиш учун «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси тўғрисида»ги ва «Норматив – ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида»ги Қонунлар асосида унинг ваколатига кирадиган, шунингдек институт ҳал қилмайдиган масалалар киритилади. Вилоят ҳокимлигига киритиладиган масалалар институт бошлиғи, у бўлмаган пайтда (хизмат сафари ёки меҳнат таътилида бўлган вақтда) проректорлар томонидан киритилади.
тилида аниқ ва пухта баён қилинган, асосланган қарор ёки фармойиш лайиҳаси, шунингдек ҳужжатнинг моҳияти баён қилинган қисқача хат тақдим этилади. Амалга оширилиши қўшимча моддий ва бошқа харажатлар талаб қиладиган қарор ва фармойишлар лайиҳаларини тақдим этишда, уларга молиявий-иқтисодий асослар илова қилинади.
Қарор ёки фармойишларнинг лайиҳаси билан айни пайтда вилоят ҳокимининг қарорига ўзгартиришлар, қўшимчалар ёки уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги таклифлар ҳам кўриб чиқилади. Қарор ёки фармойиш лайиҳасида, зарурият бўлганда, илгари қабул қилинган қарорларга ўзгартиришлар киритиш ёки уларни ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисидаги таклифлар назарда тутилади. Вилоят ҳокимининг қарорларининг лайиҳаси олдиндан илмий кенгаш қарорида кўриб чиқилган ва ҳокимликка тақдим этилгунга қадар барча манфаатдор бошқармалар ва вилоят идоралари билан келишилган бўлиши керак.
вилоят маҳаллий бюджет ҳисобига амалга ошириш билан боғлиқ бўлган қарорлар, фармойишларнинг лайиҳалари ёки таклифлар тегишли молия, иқтисодиёт ҳамда меҳнат ва аҳолини ижтимоий ъимоя қилиш идоралари билан келишиб олиниши керак.
Ушбу иш тартибида кўрсатилган талабларга риоя қилинмасдан ҳокимлик ва институтга киритилган қарор, фармойишлар лайиҳалари зарур тартибда расмийлаштириш учун қайтарилади. ^ IV. ИЛМИЙ КЕНГАШ ҚАРОРИНИНГ ШАХСИЙ ТАРКИБИ, ЙИҒИЛИШНИ ТАЙЁРЛАШ ВА ЎТКАЗИШ 4.1. Институт таркибида ректор (ҳайъат раиси), проректорлари, кафедра мудирлари ва бўлим бошлиқлари бўладиган етти кишидан иборат кенгаш ташкил этилади. Кенгашнинг шахсий таркиби вилоят ҳокимлиги томонидан тасдиқланади. Институт кенгашнинг йиғилишига тартибга кўра ҳар ойда ўтказилади. 4.2. Илмий кенгаш ректор, у ишда бўлмаган тақдирда проректорлар чақиради ва ўтказади. 4.3. Илмий кенгаш кун тартиби умумий бўлим бошлиғи томонидан проректорлар, кафедра мудирлари ва бўлимлар бошлиқлари билан келишилган ҳолда илмий кенгаш ўтадиган кундан камида 7 кун олдин тайёрланади ва ректор, у бўлмаган тақдирда проректор томонидан тасдиқланади. Илмий кенгаш қарорига киритиладиган қўшимча масалалар фақат мазкур йиғилишда ҳайъат аъзоларининг розилиги билан киритилиши мумкин. Илмий кенгаш кун тартиби ва материаллари унинг аъзоларига мажлис ўтадиган кундан камида 7 кун олдин танишиб чиқиш учун берилади. 4.4. Илмий кенгашда барча ходимлар қатнашадилар. Илмий кенгаш раисининг қарорига биноан мажлисга бўлимлар, кафедра раҳбарлари ва ходимлари, таклиф этиладилар. Илмий кенгашда кўриладиган масалага тааллуқли шахсларнинг иштирок этиши тўғрисидаги таклифларни проректор киритади. Илмий кенгашга таклиф кафедралар, бўлим раҳбарлари ўзрли сабаблар билан қатнаша олмайдиган бўлсалар, бу ҳақида институт раҳбарияти кенгаш ўтадиган кундан камида бир кун олдин хабардор қилишлари зарур. 4.5. Мажлис ўтишидан камида уч кун олдин мажлис кун тартиби, санаси ва вақтини илмий кенгаш аъзоларига хабар қилиш, иштирокчиларни рўйхатга олиш, муҳокамага қўйилган масалалар билан боғлиқ маърузалар масала лайиҳасини кўпайтириш ва тарқатиш, мажлис баёнини расмийлаштириш илмий кенгаш ташкилотчиси томонидан амалга оширилади, баён матни эса кенгаш раиси – ректор томонидан имзоланади. Илмий кенгашнинг моддий-техник таъминоти институтнинг хўжалик ишлари мудири томонидан амалга оширилади. 4.6. Институт илмий кенгаш кун тартибига қўйилган масалалар юзасидан кафедра ва бўлимлар кўрилаётган масалаларга алоқадор бўлган бошқа масъул шахслар маъруза қилишлари мумкин. Муҳокама этилаётган масалалар юзасидан маъруза учун 10 дақиқа, қўшимча маъруза учун 7 дақиқа, музокарада қатнашувчи учун 5 дақиқа, маълумот учун 3 дақиқа вақт белгиланади. Зарур бўлиб қолганда мажлисга раислик қилувчи маърузачиларга қўшимча вақт белгилаши мумкин. 4.7. Илмий кенгашнинг қарорлари илмий кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. 4.8. Илмий кенгаш қарорлари ректорнинг буйруқлари билан тасдиқланади. Ректор билан кенгаш аъзолари ўртасида у ёки бу масалада келишмовчилик пайдо бўлган тақдирда, ректор ўз қарорини қабул қилади. Ректор пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида вилоят ҳокимлигини хабардор қилади. Тезкорлик характердаги ва коллегиал ҳал этишни талаб этадиган масалалар бўйича илмий кенгаш чақирилмаган ҳолда кенгаш аъзолари ва манфаатдор шахслардан сўровлар ўтказиш асосида, илмий кенгаш қарори қабул қилиниши мумкин. ^ V. ИЛМИЙ КЕНГАШ ҚАРОРЛАРИ, ИНСТИТУТ БУЙРУҚЛАРИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ, ЭЪЛОН ҚИЛИШ ВА КУЧГА КИРИТИШ
Институтнинг ваколати доирасига кирувчи масалалар бўйича буйруқлар ва йўриқномаларни тасарруфдаги барча таълим тизимидаги идоралари бажаришга мажбурдирлар. Зарур бўлган тақдирда инситут бошқа бошқарма, идора, ташкилотлар билан бирга қўшма илмий кенгаш қарорлари, хатлар ва буйруқлар қабул қилади.
Лайиҳаларга киритилган ўзгаришлар кенгаш аъзолари билан келишилган бўлиши керак.
^ VI. ИНСТИТУТГА ЮҚОРИ ТАШКИЛОТЛАРДАН, БОШҚА Похожие:
База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015 При копировании материала укажите ссылку. обратиться к администрации |