Документы



Окоз: 1 icon

Окоз: 1

НазваниеОкоз: 1
страница1/3
Дата04.06.2013
Размер449.53 Kb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3

[ОКОЗ:

1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.01.00.00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09.01.05.00 Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турларини лицензиялаш. Рухсат бериш (шунингдек, 02.08.06.00 га қаранг) / 09.01.05.02 Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тартиби;

2.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.20.00.00 Энергетика / 09.20.04.00 Нефть маҳсулотларини сотиш. Автомобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари]

[ТСЗ:

1.Фуқаролик қонунчилиги. Тадбиркорлик / Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш;

2.Иқтисодиёт / Энергетика]

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

қарори

^ НЕФТЬ МАҲСУЛОТЛАРИНИ СОТИШ БЎЙИЧА ФАОЛИЯТНИ ЛИЦЕНЗИЯЛАШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2003 й., 12-сон, 97-модда; 2004 й., 28-сон, 321-модда; 2005 й., 8-9-сон, 67-модда; 32-33-сон, 251-модда; 2006 й., 20-21-сон, 181-модда; 46-47-сон, 458-модда; 2007 й., 19-20-сон, 196-модда; 2008 й., 39-сон, 394-модда; 2010 й., 17-сон, 130-модда)

Республика даражасида ва жойларда нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялашни ташкил этиш ишларининг таҳлили ишларни ташкил этиш тизимида камчиликлар мавжудлигидан ҳамда амалдаги қонун ҳужжатлари нормалари ва талаблари бузилаётганлигидан далолат бермоқда.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг ҳудудий ишчи гуруҳлари қониқарсиз ишлаётганлиги, шунингдек ваколатли органлар томонидан улар фаолияти устидан зарур назорат ўрнатилмаганлиги бундай ҳолатнинг сабабларидан биридир.

Шу муносабат билан фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ лицензияловчи органлар томонидан ўз вазифаларининг бажарилишига ҳамда республика ва ҳудудий комиссиялар фаолиятининг аниқ иш тартибини белгилашга катта аҳамият берилади.

«Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 5-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:

1. Қуйидагилар:

Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;

Нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги низом 2-иловага мувофиқ;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси таркиби 3-иловага* мувофиқ;

*3- илова берилмайди.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг нефть маҳсулотларини автомобилларга ёқилғи қўйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияларининг Намунавий таркиби 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Белгилаб қўйилсинки:

нефть маҳсулотларини сотиш бўйича (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятни амалга ошириш учун лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш ёки узайтириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси томонидан қабул қилинади;

нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш, тўхтатиш ёки узайтириш тўғрисидаги қарорлар Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг тегишли ҳудудий комиссиялари томонидан қабул қилинади.

3. Қуйидагилар:

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаментига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссиясининг ҳужжатларни қабул қилиш, лицензиялар бериш, лицензия битимини тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширувчи ишчи органи функциялари;

(3-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 сентябрдаги 213-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 394-модда)

«Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлимларига Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияларининг ҳужжатларни қабул қилиш, лицензиялар бериш, лицензия битимини тузиш ва унинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширувчи ишчи органи функциялари юклансин.

4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси икки ҳафта муддатда:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси тўғрисидаги низомни;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қўйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссиялари тўғрисидаги Намунавий низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.

5. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ёқилғи-энергетика комплексини ривожлантириш департаменти бир ой муддатда ушбу қарор кучга киргунга қадар берилган лицензияларни хатловдан ўтказсин, уларнинг амал қилиш муддатларини Нефть маҳсулотларини (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) сотиш фаолиятини лицензиялаш тўғрисидаги низомга мувофиқлаштирсин ва лицензиатлар билан лицензия битимлари тузсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

ўн кун муддатда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари йиғилишларида мазкур қарор билан тасдиқланган Низомга ва намунавий таркибга мувофиқ нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қўйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш бўйича ҳудудий комиссиялар таркибини тасдиқласинлар, комиссиялар масъулиятини ошириш чора-тадбирларини кўрсинлар;

бир ой муддатда «Ўздавнефтгазинспекция» билан биргаликда ушбу қарор кучга киргунга қадар нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотиш ҳуқуқига лицензия олган лицензиатлар билан «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳудудий бўлимлари орқали лицензия битимлари тузилишини таъминласинлар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш комиссияси ушбу банднинг бажарилишини мувофиқлаштиришни ва назорат қилишни таъминласин.

7. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 5-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.

8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.

^ Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ

Тошкент ш.,

2003 йил 28 июнь,

289-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
2003 йил 28 июндаги
289-сон қарорига
1-ИЛОВА

Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятни лицензиялаш тўғрисида

НИЗОМ

^ I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом нефть маҳсулотларини сотиш бўйича (нефть маҳсулотларини автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчалари ва мой алмаштириш пунктлари орқали сотишдан ташқари) фаолиятни лицензиялаш тартибини белгилайди.

2. Автобензин, авиабензин, экстрабензин, дизель ёқилғиси, авиакеросин, мазут, печь ёқилғиси, нефть битуми, шунингдек техник мойлар ва мойлаш материалларини сотиш бўйича фаолият лицензияланиши керак, уларнинг заводда идишга қадоқланганлари бундан мустасно.

3. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолият фақат юридик шахслар томонидан амалга оширилади.

4. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига намунавий (оддий) лицензиялар берилади.

5. Лицензияларни бериш ва бекор қилиш, уларнинг амал қилишини тўхтатиш ёки муддатини узайтириш тўғрисидаги қарорлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш Комиссияси (кейинги ўринларда матнда «Комиссия» деб юритилади) томонидан қабул қилинади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти (кейинги ўринларда матнда «Департамент» деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш Комиссиясининг ҳужжатларни қабул қилиш, улар бўйича эксперт хулосаси тайёрлаш, лицензияларни расмийлаштириш ва қайта расмийлаштириш, лицензиялар реестрини юритиш, лицензияларнинг амал қилишини тўхтатиб қўйиш ва тиклаш, лицензия битимлари тузиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишни амалга оширувчи ишчи органи ҳисобланади.

(5-банднинг иккинчи хатбоши Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 20 сентябрдаги 213-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2008 й., 39-сон, 394-модда)

Комиссия фаолияти Комиссия томонидан тасдиқланадиган низомга мувофиқ ташкил этилади.

Олдинги таҳрирга қаранг.

6. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни амалга оширишга лицензия 5 йил муддатга берилади

(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)

^ II. Лицензия талаблари ва шартлари

7. Қуйидагилар нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни амалга оширишнинг лицензия талаблари ва шартлари ҳисобланади:

а) лицензиат томонидан нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва сотиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига, экология, санитария, метрология, ёнғиндан сақлаш ва техник нормалар, нормативлар ва қоидаларга риоя этиш;

б) штатда лицензияда кўрсатилган фаолият тури бўйича тегишли маълумотга ва камида уч йил иш стажига эга бўлган камида бир нафар ходимнинг, шунингдек хизмат кўрсатувчи техник ходимларда махсус тайёргарликнинг мавжуд бўлиши;

в) сотиладиган нефть маҳсулотларига сифат сертификатининг мавжудлиги ва уларнинг сифат сертификатига ҳақиқатда мувофиқлиги;

г) фаолиятнинг лицензияланаётган аниқ турини амалга ошириш, шу жумладан мавжуд моддий-техника базасидан, нефть омборидан ва ёнилғи қуйиш асбоб-ускуналаридан, бошқа техника воситаларидан фойдаланиш учун шароитларнинг яратилганлиги;

д) лицензиат томонидан давлат сири ҳисобланадиган маълумотлардан фойдаланиш билан боғлиқ ишлар бажарилган тақдирда режим органининг мавжудлиги.

8. Лицензия битимида мазкур Низомнинг 7-бандида санаб ўтилганлардан аниқ лицензия талаблари ва шартлари назарда тутилиши мумкин.

9. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятнинг тегишли турини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техник базага, асбоб-ускуналарга ва бошқа техника воситаларига минимал талабларни Департамент белгилайди ва улар Комиссия томонидан тасдиқланади.

^ III. Лицензия олиш учун зарур бўлган ҳужжатлар

10. Лицензия олиш учун лицензия талабгори Департаментга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

Олдинги таҳрирга қаранг.

а) юридик шахснинг номи ва ташкилий-ҳуқуқий шакли, унинг жойлашган жойи (почта манзили), банк муассасасининг номи ва банкдаги ҳисоб рақами, фаолиятнинг (ёхуд унинг бир қисмининг) лицензияланадиган тури кўрсатилган ҳолда лицензия бериш тўғрисидаги ариза;

(10-банднинг «а» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 22 майдаги 92-сон қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 20-21-сон, 181-модда)

б) юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нотариал тасдиқланган нусхаси;

в) лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг лицензияловчи орган томонидан кўриб чиқилганлиги учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат;

г) фаолиятнинг лицензияланадиган турини амалга ошириш учун фойдаланиладиган бинолар, иншоотлар, муҳандислик коммуникциялари ва технологик асбоб-ускуналарга эгалик ҳуқуқининг ёки бошқа ашёвий ҳуқуқнинг мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжат;

д) «Ўздавнефтгазинспекция» ҳудудий бўлимининг нефть маҳсулотларини қабул қилиш, сақлаш, ҳисобга олиш ва сотиш учун нефть омбори хўжалигининг асбоб-ускуналар билан таъминланганлиги ҳолати, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг махсус маълумотга эгалиги тўғрисидаги хулосаси;

Олдинги таҳрирга қаранг.

е) Ўзбекистон Республикаси «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бўлинмасининг нефть омбори хўжалигининг босим остида ишлайдиган идишларнинг тузилиши ва хавфсиз фойдаланиш қоидалари, техник фойдаланиш қоидалари талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

(10-банднинг «е» кичик банди Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 10 июлдаги 323-сонли қарори таҳририда — Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 28-сон, 321-модда)

ж) ёнғин назорати ҳудудий органларининг ёнғиндан сақлаш талабларига мувофиқлик тўғрисидаги хулосаси;

з) «Ўзстандарт» агентлигининг ҳудудий стандартлаштириш ва метрология бошқармалари томонидан бериладиган метрологик таъминот тўғрисидаги хулоса;

и) Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси бўлинмасининг нефть омбори хўжалигининг табиатни муҳофаза қилиш ва экология талабларига мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси.

11. Лицензия талабгоридан мазкур Низомда назарда тутилмаган ҳужжатларнинг тақдим этилишини талаб қилишга йўл қўйилмайди.

12. Ҳужжатлар лицензия талабгори томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига бевосита ёхуд олинганлиги тўғрисидаги билдиришнома билан почта алоқаси воситаси орқали етказиб берилади.

13. Лицензия олиш учун тақдим этилган ҳужжатлар Департаментнинг масъул шахси томонидан рўйхат бўйича қабул қилинади, рўйхатнинг нусхаси ҳужжатлар қабул қилиб олинган сана тўғрисида белги қўйилган ҳолда лицензия талабгорига юборилади (топширилади).

14. Лицензия бериш тўғрисидаги аризанинг кўриб чиқилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг икки баравари миқдорида йиғим ундирилади.

15. Лицензия бериш юзасидан ҳужжатларнинг кўриб чиқилганлиги учун йиғим суммаси лицензияловчи органнинг ҳисоб рақамига ўтказилади.

16. Лицензия талабгори берилган аризадан воз кечган тақдирда тўланган йиғим қайтарилмайди.

^ IV. Аризаларни кўриб чиқиш ва лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш

17. Нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолиятни лицензиялаш ушбу Низомга илова қилинаётган схемага мувофиқ амалга оширилади.

Лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилиш учун ҳужжатларни кўриб чиқиш муддати лицензия олишга ариза ва барча зарур ҳужжатлар тушган кундан бошлаб ўттиз кунни ташкил қилади.

18. Департамент ариза олинган кундан бошлаб ўн беш кундан ошмайдиган муддатда ҳужжатларни кўриб чиқади, улар юзасидан эксперт хулоса тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни қарор протоколининг тегишли лойиҳаси билан бирга Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.

Департамент эксперт хулосасини тайёрлаш учун «Ўздавнефтгазинспекция»нинг ҳамда давлат ва хўжалик бошқаруви бошқа органларининг мутахассисларини жалб этиш ҳуқуқига эга.

Комиссия Департамент таклифи олингандан кейин 15 кундан ортиқ бўлмаган муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

Комиссия қарори сўров йўли билан қабул қилиниши мумкин.

19. Департамент лицензия талабгорини қабул қилинган қарор тўғрисида тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида хабардор қилади.

Лицензия беришга қарор қилинганлиги тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига банк ҳисоб рақами реквизитлари, давлат божи тўлаш муддати кўрсатилган ҳолда ёзма шаклда юборилади (топширилади).

20. Лицензия битими Департамент ҳамда лицензиат ўртасида тузилади ва унда қуйидагилар бўлиши керак:

битимни имзолаган шахсларнинг фамилияси, исми, отасининг исми, эгаллаб турган лавозими;

томонларнинг реквизитлари;

амалга оширилишига лицензия берилаётган фаолият турининг номи;

лицензиатга қўйиладиган лицензия талаблари ва шартлари;

лицензиянинг амал қилиш муддати;

лицензия битими талаблари ва шартлари бузилганлиги учун томонларнинг жавобгарлиги;

лицензиат томонидан лицензия битими талаблари ва шартлари бажарилишини лицензияловчи орган томонидан назорат қилиш тартиби;

нефть маҳсулотларини сотиш бўйича фаолият хусусиятларига тааллуқли бошқа шартлар.

Лицензия битими икки нусхада — лицензиат ва Департамент учун бир нусхадан тузилади.

21. Лицензия белгиланган шаклдаги бланкаларда Департамент томонидан расмийлаштирилади ва Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

Лицензиялар бланкалари қатъий ҳисобда турадиган ҳужжатлар ҳисобланади, ҳисобга олиш сериясига, тартиб рақамига ва ҳимояланганлик даражасига эга бўлади.

Лицензиялар бланкаларини тайёрлаш, уларни ҳисобга олиш, сақлаш ва расмийлаштириш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 2 майдаги 200-сон қарорига мувофиқ амалга оширилади.

22. Лицензия лицензия талабгори томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг ўн баравари миқдорида давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат тақдим этилгандан ва у лицензия битимини имзолагандан кейин уч кун муддатда берилади.

Давлат божи суммаси давлат бюджетига ўтказилади.

23. Агар лицензиат лицензия бериш тўғрисида қарор қабул қилинганлиги ҳақидаги билдиришнома юборилган (топширилган) вақтдан бошлаб уч ой мобайнида Департаментга лицензия берилганлиги учун давлат божи тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим этмаса ёхуд лицензия битимини имзоламаса, Комиссия лицензияни бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга ҳақлидир.

24. Лицензия бериш «Фаолиятнинг айрим турларини лицензиялаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддасида назарда тутилган асослар бўйича рад этилиши мумкин.

Лицензия талабгори лицензия бериш рад этилиши тўғрисидаги қарор, шунингдек Департамент мансабдор шахсининг хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиш ҳуқуқига эгадир.

25. Лицензия бериш рад этилиши тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда рад этиш тўғрисидаги билдиришнома лицензия талабгорига рад этишнинг аниқ сабаблари ва лицензия талабгори кўрсатиб ўтилган сабабларни бартараф этиб ҳужжатларни такроран кўриб чиқишга тақдим этиши учун етарли бўлган муддат кўрсатилган ҳолда тегишли қарор қабул қилингандан кейин уч кун мобайнида ёзма шаклда юборилади (топширилади).

26. Лицензия талабгори томонидан лицензия бериш рад этилишига асос бўлган сабаблар бартараф этилган тақдирда, ҳужжатларни такроран кўриб чиқиш лицензия талабгорининг аризаси барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда олинган кундан бошлаб ўн кундан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

Бунда Департамент ҳужжатлар такроран тақдим этилгандан кейин олти кун мобайнида улар юзасидан эксперт хулосаси тайёрлайди ва лицензия талабгорига лицензия бериш ёки лицензия беришни рад этиш тўғрисидаги таклифни қарорнинг тегишли протоколи лойиҳаси билан биргаликда Комиссияга тасдиқлаш учун тақдим этади.

Комиссия Департамент таклифи олингандан кейин тўрт кун муддатда уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисидаги протоколни тасдиқлайди. Комиссия томонидан қабул қилинган қарор протоколи Комиссия раиси (унинг ўринбосари) томонидан имзоланади.

Лицензия талабгорларининг аризалари такроран кўриб чиқилганлиги учун йиғим ундирилмайди.

Лицензия бериш рад этилганлиги тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат ўтгандан кейин берилган ариза янгидан берилган ариза ҳисобланади.

^ V. Лицензияларни қайта расмийлаштириш, уларнинг амал қилиш муддатини узайтириш, дубликат бериш

27. Лицензиат қайта ташкил этилган, унинг номи ёки жойлашган жойи (почта манзили) ўзгарган тақдирда, лицензиат ёки унинг ҳуқуқий вориси қайта рўйхатдан ўтказилгандан кейин бир ҳафта муддатда Департаментга кўрсатиб ўтилган маълумотларни тасдиқловчи тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза бериши шарт.

28. Лицензиат лицензия қайта расмийлаштирилгунга қадар унда кўрсатилган фаолиятни илгари берилган лицензия асосида амалга оширади.

29. Департамент лицензияни қайта расмийлаштиришда лицензиялар реестрига тегишли ўзгартиришлар киритади. Лицензияларни қайта расмийлаштириш Департамент томонидан тегишли ҳужжатлар илова қилинган ҳолда лицензияларни қайта расмийлаштириш тўғрисида ариза олинган кундан бошлаб беш кун мобайнида амалга оширилади.

Лицензияларни қайта расмийлаштиришда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

30. Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш лицензиатнинг аризасига кўра амалга оширилади.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш тўғрисидаги ариза Департаментга лицензиянинг амал қилиш муддати тугагунга қадар икки ойдан кечикмай берилиши керак.

Лицензиянинг амал қилиш муддатини узайтириш ёки уни узайтиришни рад этиш тўғрисидаги қарор лицензия бериш учун назарда тутилган тартибда қабул қилинади.

31. Амал қилиш муддати ўтмаган йўқолган ёки яроқсиз ҳолга келган лицензия ўрнига лицензиатнинг аризасига кўра унинг дубликати берилиши мумкин.

Лицензия дубликатини беришда қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам ойлик иш ҳақининг бир баравари миқдорида йиғим ундирилади.

  1   2   3



Похожие:

Окоз: 1 iconОкоз: 1
Гражданское законодательство / 03. 11. 00. 00 Отдельные виды обязательств / 03. 11. 15. 00 Банковский вклад
Окоз: 1 iconОкоз: 1
...
Окоз: 1 iconОкоз: 1
Информация и информатизация / 12. 03. 00. 00 Информационные ресурсы. Пользование информационными ресурсами / 12. 03. 01. 00 Общие...
Окоз: 1 iconОкоз: 1
Предпринимательство и хозяйственная деятельность / 09. 01. 00. 00 Законодательство о предпринимательстве / 09. 01. 06. 00 Электронная...
Окоз: 1 iconОкоз: 1
Меҳнат ва аҳолининг бандлиги тўғрисидаги қонунчилик / 05. 10. 00. 00 Айрим тоифадаги ходимларнинг меҳнатини (хизматини) тартибга...
Окоз: 1 iconОкоз: 1
Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09. 17. 00. 00 Савдо / 09. 17. 10. 00 Алоҳида турдаги маҳсулотлар бўйича савдо]
Окоз: 1 iconОкоз: 1
Давлат бошқаруви асослари / 02. 03. 00. 00 Давлат ва хўжалик бошқарувининг республика органлари / 02. 03. 04. 00 Агентликлар, инспекциялар...
Окоз: 1 iconОкоз: 1
Внешнеэкономическая деятельность. Таможенное дело / 10. 01. 00. 00 Общие положения в сфере внешнеэкономической деятельности / 10....
Окоз: 1 iconОкоз: 1
Основы государственного управления / 02. 08. 00. 00 Общие вопросы государственного управления в сфере экономики, социально-культурного...
Окоз: 1 iconОкоз: 1
Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09. 01. 00. 00 Тадбиркорлик тўғрисидаги қонунчилик / 09. 01. 05. 00 Тадбиркорлик фаолиятининг...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации