Документы



Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2006 йил 15 мартдаги icon

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2006 йил 15 мартдаги

НазваниеЎзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2006 йил 15 мартдаги
Дата14.02.2014
Размер230.28 Kb.
ТипДокументы
скачать

Ўзбекистон матбуот ва ахборот

агентлиги бош директорининг

2006 йил 15 мартдаги

29-сон буйруғи билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Нашрларни чоп этиш

ҚОИДАЛАРИ


Муқаддима

I. Умумий қоидалар

II. Буюртмаларни қабул қилиш

III. Босишга рухсат этишни расмийлаштириш

IV. Нашрга оид маълумотлар

V. Мажбурий бепул тарқатиладиган нусхалар.

Нашрни чоп этишнинг расмийлаштирилиши

VI. Давлат органларининг хизматга оид нашрлари ва

ҳужжатларини ҳамда "хизматда фойдаланиш учун" деган белгили

нашрлар ва ҳужжатларни, қатъий ҳисобот ҳужжатларини чоп этиш

VII. Босиш учун имзоланган нашрга ҳамда нашрнинг

тайёр ададларига ўзгартишлар киритиш

VIII. Якунловчи қоидалар


Махфийлик белгисига эга бўлмаган нашрларни тайёрлашда ушбу Нашрларни чоп этиш қоидалари (бундан кейин - Қоидалар)нинг талаблари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 2 февралдаги “Ўзбекистон Республикасида матбаа фаолиятини тартибга солиш тўғрисида” 52-сон ҳамда 2002 йил 27 декабрдаги “Матбаа корхоналарини рўйхатга олиш ва ҳисобга қўйиш тўғрисида”ги низомни тасдиқлаш ҳақида” 454-сон қарорларига мувофиқ фаолият кўрсатиб келаётган, мулкчилик шаклидан қатъи назар барча матбаа корхоналарига, тезкор босма бўлинмаларига тадбиқ этилади.

Қоидаларга нашриётлар, газета ва журналларнинг таҳририятлари ҳамда чоп этиш учун материаллар тайёрлайдиган ва уларнинг мазмуни учун жавоб берадиган бошқа барча ташкилотлар ҳам амал қилиши лозим.


^ I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ушбу Қоидаларда қуйидаги тушунчалардан фойдаланилмоқда:

Матбаа корхонаси - юридик ва жисмоний шахслар томонидан матбаа фаолиятини амалга ошириш мақсадида барпо этилган тузилмалар (концернлар, комбинатлар, фабрикалар, босмахоналар, марказлар, устахоналар, цехлар, лабораториялар, бўлинмалар ва шу кабилар).

Матбаа маҳсулоти (нашрлар) - матбаа корхоналари томонидан турли босма усуллардан фойдаланган ҳолда тайёрланадиган маҳсулот.

Майда босма нашрлар - ҳажми А4 бичимида тўрт саҳифадан ошмайдиган нодаврий, матнли варақлардан иборат нашрлар.


2. Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги, унинг ҳудудий органлари матбаа корхоналари, нашриётлар, таҳририятлар ушбу Қоидаларнинг талабларига риоя этиши устидан назоратни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда текширишлар ўтказиш йўли билан амалга оширадилар.

Агентлик ўз зиммасига юклатилган вазифаларни амалга ошириш мақсадида нашриётлар, оммавий ахборот воситалари ва республика ахборот бозорининг бошқа иштирокчилари ахборот соҳасида амалдаги қонун ҳужжатларига қандай риоя этаётганлиги мониторингини ташкил этади.


^ II. БУЮРТМАЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ


3. Матбаа корхоналари барча буюртмаларни шартнома асосида қабул қиладилар. Қонун ҳужжатларига зид бўлган, шунингдек конституциявий тузум ва демократик ўзгартишларга путур етказишга қаратилган ташвиқот ва тарғибот тусига эга ахбороти бўлмаган, барча босма маҳсулотлар, ушбу Қоидаларнинг 7-8-бандларида санаб ўтилганлар бундан мустасно, буюртмачи томонидан тасдиқланган буюртманинг оригинал-макетига биноан матбаа корхоналари томонидан ишлаб чиқаришга қабул қилиниши мумкин.


4. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг ҳарбий қисмлари, муассасалари ва ўқув юртлари, шунингдек фуқаро ўқув юртларининг ҳарбий факультетлари ва кафедралари буюртмалари (шу жумладан матбуотда давлат сирларини сақлаш гуруҳи органлари билан келишиб олишдан озод қилинган нашрлар) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади.

Майда босма нашрлар, агар гарнизонда давлат сирларини сақлаш гуруҳининг вакили бўлмаса, буюртмачининг розилиги билан қабул қилиниши мумкин.


5. Фуқаро ўқув юртларининг фуқаро муҳофазаси кафедралари (цикллари), фавқулодда вазиятлар давлат тизими таркибига кирувчи тармоқ бўлинмалари буюртмалари умумий асосларда, фуқаро ташкилотлари буюртмалари сифатида қабул қилинади.


6. Диний хусусиятга эга бўлган босма асарларни нашр этишга доир буюртмалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитада экспертизадан ўтказилиши керак.


7. Қуйидаги материаллар лицензиялар бўйича рухсат этилган нашрларнинг турлари асосида, тегишли нашриётлар томонидан бериладиган ноширлик ва муаллифлик ҳуқуқи белгиси - © мавжуд бўлган тақдирда ишлаб чиқаришга қабул қилинади:

Ўзбекистон Республикасининг қонунлари ва халқаро шартномалари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, давлат ҳокимияти ва бошқарув олий органлари намояндаларининг мурожаатномалари, чақириқлари, нутқлари;

илгари Ўзбекистон Республикасида чоп қилинган, қайта нашр этилган ва таржима қилинган чет эл адабиёти асарлари;

турли адабиётлар, шу жумладан мактабгача ва кичик мактаб ёшидагилар учун мўлжалланган болалар адабиёти асарлари, стол устида ўйналадиган босма ўйинлар;

дарсликлар, ўқув-услубий ва кўргазмали қўлланма лар;

луғатлар ва сўзлашув китоблари;

тасвирий санъат асарлари, почта маркалари, конвертлар ҳамда телеграмма ва қутловлар учун бадиий бланкалар, мебеллар ва модалар альбомлари;

нота нашрлари, қўшиқ ва рақсларга доир адабиётлар;

республикада эълон қилинган асарлар экранлаштирилган бадиий фильмларнинг сценарийлари ва монтаж варақлари;

очиқ чоп қилинган чет эл нашрлари бўйича илмий-техника ахбороти органларининг рефератив журналлари, шарҳлари, тўпламлари, ахборот варақлари, экспресс-ахборотлари;

картографик нашрлар.


8. Атом физикаси, радиацион кимё дарсликлари, қишлоқ хўжалиги зараркунандалари ва касалликларига қарши курашга доир, ўрмонларни касалликлар ва зараркунандалардан ҳимоя этиш масалаларига оид адабиётлар, шаҳарларнинг кўринишлари ва саноат объектлари туширилган фотооткриткалар, муаллифлик ва ноширлик ҳуқуқидан ташқари, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қабул қилинади.


9. Савдо шохобчалари орқали сотилмайдиган, ички фойдаланиш учун мўлжалланган қуйидаги материаллар буюртмачининг ёзма мурожаати асосида чоп этиш учун қабул қилинади:

ўқув вазифалари, машғулотлар режалари, лаборатория ишлари ва практикумлар, тестлар, ўқув дастурлари, услубий ишланмалар, ўқув юртлари ва курслари учун кўрсатмалар ва тавсиялар, сиртқи таълим олувчиларга хабарномалар. Ҳарбий мавзудаги ва фуқаро муҳофазасига доир материаллар ушбу Қоидаларнинг 4-бандига риоя этилган тақдирда ишлаб чиқаришга қабул қилинади;

китоб солномалари, журнал ва газета мақолаларининг солномалари, каталог карточкалари, библиографик кўрсаткичлар (шу жумладан аннотацияли кўрсаткичлар), ошкора нашр этилган мамлакатимиз ва чет эл адабиётига доир варақалар, реклама плакатлари, проспектлар;

универсал ўнлик тасниф, кутубхона таснифи жадваллари, автоматлаштирилган ахборот-қидирув тизимлари ва математик таъминот учун тезауруслар, тўпламлар ва таснифномалар;

ташкилотлар ва корхоналар томонидан нашр этиладиган хизмат ҳужжатлари (шу жумладан тўпламлар) - буйруқлар, қарорлар, фармойишлар, циркулярлар, йўриқномалар, қоидалар, шу жумладан ички тартиб қоидалари, тўхтамлар, уставлар, низомлар, йўл-йўриқлар, хатлар, кўрсатмалар, тавсияномалар, баённомалар, далолатномалар, маълумотномалар, ҳайъат мажлисларининг, ўқув ва илмий-техник кенгашларининг, хизмат доирасидаги кенгашларнинг материаллари, ташкилотлар ва муассасаларнинг иш режалари ва ҳисоботлари, жамоавий шартномалар, мусобақаларнинг шартлари, маъруза матнлари, адабиётлар чиқаришга доир мавзувий режалар;

гидрометеорология прогнозлари ва бюллетенлари (ҳар кунги, ўн кунлик, мавсумий); денгиз, метеорологик, актинометрик, агрометеорологик, гидрологик, қор қоплами бўйича гидрометеорологик йилномалар, ойномалар; сув оқиши, ботқоқлик, сув баланси, кўлларни ўрганувчи, сув омборларидаги обсерватория ва гидрометеостанцияларнинг гидрометеорологик кузатувлари материаллари;

бўлажак конференциялар, симпозиумлар, съездларга доир чет эллик муаллифларнинг маърузалари ҳамда маъруза тезислари; республиканинг фуқаро олий ўқув юртлари ва ташкилотларида таълим олаётган (ишлаётган) чет элликларнинг диссертациялари авторефератлари; республика муаллифларининг фаннинг барча тармоқлари бўйича илмий даража бериладиган диссертациялари авторефератлари;

барча турдаги пассажир транспорти ҳаракатлари жадваллари; юк ва йўловчи ташиш қоидалари ҳамда тарифлар тўпламлари; тариф қўлланмалари; тариф масофасини ҳам кўрсатган ҳолда юк ва йўловчи ташиш йўналишлари кўрсаткичлари, тариф масофаси справочниклари;

саноат маҳсулоти ва ускуналарнинг техник шартлари, бундай маҳсулот ва ускуналарга буюртманомалар; саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг тармоқ стандартлари (ОСТ), республика стандартлари (OzDSt), амалий қўлланма ҳужжатлари, тариф белгилаш справочниклари, стандартларнинг ахборот йўналишидаги кўрсаткичлари, улгуржи ва чакана нархлар прейскурантлари, маиший хизматлар баҳолари прейскурантлари; фуқаролик ишларига доир кўрсатмалар, йўриқномалар, қоидалар, уларни ишлаб чиқиш ва баҳолаш меъёрлари; фуқаролик қурилиши чизмалари, технологик хариталари, чизмалари, намунавий лойиҳалари; йўл ҳаракати хавфсизлиги бўйича, шунингдек хавфсизлик техникаси, ёнғин муҳофазаси, санитария ва гигиена бўйича эсдаликлар, йўриқномалар, қоидалар ва плакатлар, коммунал хизматлардан фойдаланиш қоидалари;

барча турдаги бланкалар. Йўл-йўриқ берувчи материаллар (ҳисобга олиш, ҳисобот ва режа ҳужжатлари бланкаларини тўлдиришга доир йўриқнома ва кўрсатмалар, шундай ҳужжатлар шакллари берилган альбомлар ва шу кабилар);

реклама маҳсулоти ва каталоглар;

барча турдаги таклифномалар, қутлов откриткалари ва табрикномалар, тақвимлар.

Юқорида санаб ўтилган материаллар сотиш учун нашр этилган тақдирда уларни қабул қилиш ушбу Қоидаларнинг 7-банди асосида амалга оширилади.


10. Аҳолига пуллик хизматлар кўрсатиш тартибида матбаа корхоналари раҳбарларининг жавобгарлиги остида қуйидагилар: экслибрислар, алоҳида матнли қутлов ва юбилей табрикномалари, оилавий тантаналарга доир таклифномалар, ном ёзилган папкалар, ён дафтарлар, қайд дафтарлари ва фото учун альбомлар тайёрланиши мумкин - номлари зикр этилган шахсларнинг иш жойи ҳақидаги маълумотлар юқорида санаб ўтилган материалларда берилмайди.


11. Туманларда (шаҳарларда) матбаа корхоналари газеталар босиб чиқаришга буюртмаларни газета муҳаррири ёки унинг ўрнини босувчи шахснинг рухсати бўлган тақдирда қабул қилади.


12. Нашриётлар, газета ва журналларнинг таҳририятлари, илмий-техника ахбороти органлари, Матбуот ва ахборот агентлигининг таҳрир-ноширлик бўлимлари ҳамда ноширлик фаолияти учун лицензияси бор бошқа ташкилотлар томонидан чиқариладиган босма асарлар матбаа корхоналари томонидан териш учун қабул қилинади ҳамда бу органларга назорат учун саҳифаланган ҳолда ёки оригинал-макетларда тақдим этилади.


13. Материалларнинг қўлёзмалари матбаа корхонасига юборилгунга қадар буюртмачи ташкилотнинг раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан имзоланган бўлиши лозим.


14. Нашрларни тайёрлаш учун буюртмалар матбаа корхоналари томонидан Буюртмалар китобида рўйхатдан ўтказилиши шарт. Ҳар бир бети рақамланган, тикилган ва муҳр билан мустаҳкамланган ана шу Буюртмалар китобида қуйидаги устунлар бўлиши лозим:

1) буюртманинг тартиб рақами;

2) буюртма келиб тушган сана;

3) нашрнинг тури (китоб, рисола, газета, журнал, афиша, плакат ва шу кабилар) ҳамда номи;

4) буюртма келиб тушган нашриёт, муассаса, корхона ёки ташкилотнинг номи;

5) нашрнинг адади, ҳажми, формати;

6) босишга рухсат берилган сана;

7) назорат нусхалари тарқатилган сана;

8) чоп этишга рухсат берилган сана;

9) мажбурий тартибда бепул нусхалар тарқатилган сана ва бундай тарқатманинг реестр тартиб рақами;

10) ҳужжатнинг (юкхат ёки ишончноманинг) тартиб рақами, адад буюртмачига топширилган сана.

“Хизматда фойдаланиш учун” деган белгили нашрларни ҳамда қатъий ҳисобдаги ҳужжатларни тайёрлаш учун берилган буюртмалар алоҳида дафтарда рўйхатдан ўтказилади, бу дафтарда ушбу бандда кўрсатилган устунлар билан бир қаторда (9-устун бундан мустасно) қуйидаги устунлар бўлиши керак:

тарқатма назорат нусхаларининг тартиб рақами;

матбаа нуқсони бўлган нусхаларни, босма шаклларни йўқ қилиш ва терилган матнларни сочиб ташлаш тўғрисидаги далолатнома қайди ёки тартиб рақами.

Буюртмалар китоби устунлари буюртмалар келиб тушиши ва уларнинг ҳаракатига қараб мунтазам тўлдириб борилади.


^ III. БОСИШГА РУХСАТ ЭТИШНИ

РАСМИЙЛАШТИРИШ


15. Нашрни териш тугалланганидан кейин матбаа корхонаси босишга рухсат олиш учун нашриётга (буюртмачига) саҳифаланиб, батамом тузатилган иккита бир хил нусхани ёки матнли диапозитивлари бўлган иккита ксеро нусхани юборади.


16. Нашриёт (буюртмачи) уларни қуйидаги талабларга риоя этган ҳолда текшириб чиқади: саҳифаланган ёки ксеро нусхалар тикилган, саҳифалари рақамланган ҳолда, барча чизмалар, суратлар ва иловалари билан бирга тақдим этилади.


17. Даврий нашрларнинг (журналлар, бюллетенлар ва шу кабиларнинг) муқовалари, сарварақлари ва алоҳида киритмалар (қўшимча варақлар) бош муҳаррир ёки унинг ўринбосари томонидан имзоланиши керак.


18. Нодаврий нашрларнинг муқовалари, сарварақлари ва алоҳида киритмалари (қўшимча варақлар) босиш учун нашриёт директори ёки бош муҳаррир (уларнинг ўринбосарлари), шунингдек мазкур нашр муҳаррири томонидан имзоланади.


19. Буюртмачи нашриёт бўлмаган ҳолларда, муқовалар, сарварақлар ва алоҳида киритмалар (қўшимча варақлар) босишга мазкур нашр учун масъул ташкилот раҳбари ёки у ваколат берган шахс томонидан имзоланади.


20. Материални босиш нашриёт (буюртмачи) нашрнинг саҳифаланиб, ушбу Қоидаларнинг 16-19-бандлари талабларига мувофиқ расмийлаштирилган битта нусхасини (ксеро нусхасини, қўлёзмаси, оригинал-макети ёки босма нусхасини) тақдим этган тақдирда, шунингдек нашриёт директорининг (бош муҳаррирининг) ёки унинг ўринбосарининг, буюртмачи ташкилот раҳбарининг (у ваколат берган шахснинг) босишга рухсати бўлган тақдирда бошланиши мумкин.


21. Агар нашр бошқа тилга таржима қилинган бўлса, таржимани босишга имзолаш ҳам нашриёт директори (бош муҳаррири) ёки унинг ўринбосари, нашр этаётган ташкилотнинг раҳбари (у ваколат берган шахс) томонидан амалга оширилади ҳамда “Таржима матнга мувофиқ” деган белги қўйиб расмийлаштирилади.


22. Нашр ададини босиш фақат 20-бандда кўрсатилган шахслар томонидан имзоланган саҳифалаш (қўлёзма) матни асосидагина амалга оширилади.


23. Қўшимча ададлар, нашрни иккинчи ва ундан кейинги босиб чиқариш махсус расмийлаштиришни талаб этмайди, босиб чиқариш бошқа матбаа корхонасида амалга оширилаётган ҳоллар бундан мустасно.

Қўшимча ададлар ва кейинги босиб чиқаришларга босишга келишиб олинган сана ададнинг дастлаб расмийлаштирилган қисмида қандай қўйилган бўлса, худди шундай қўйилади.

Нашриётнинг штампини ва бирон-бир белгиларини такрорлаш (нусха кўчириш) ман этилади.


24. Матбаа корхонаси газета ададини босиб чиқаришга фақат бош муҳаррир (муҳаррир) ёки унинг ўрнини босувчи шахс тасдиқлаганидан кейингина киришиши мумкин.


25. Буюртмани бажараётганда матбаа корхонаси нашр ададини буюртмачи белгилаган миқдоридан ошириб юбориш ҳуқуқига эга эмас.


26. Матбаа корхонаси нашрнинг дастлабки босма нусхаларидан намуналарни нашриётга (буюртмачига) босиб чиқариш учун имзоланган иккита тайёр саҳифаланган назорат нусхаси билан биргаликда тақдим этиши шарт, бу намуна нусхаларнинг сарварақларига матбаа корхонасининг раҳбари штамп босиб, имзо қўяди.


27. Назорат нусхаларининг тўғрилигини текшириб чиққач, нашриёт директори (бош муҳаррири) ёки унинг ўринбосари, буюртмачи ташкилотнинг раҳбари (ёки у ваколат берган шахс) қолган нусхаларни босиб чиқариш учун имзолайди.


28. Нашриётлар (буюртмачилар) томонидан матнни териш ва босиб чиқариш учун берилган келишув олти ой мобайнида амал қилади. Агар шу муддат тугаганидан кейин нашрни теришга (босишга) киришилмаган бўлса, нашриёт (буюртмачи) матбаа корхонасига янги келишув тақдим этиши керак.


^ IV. НАШРГА ОИД МАЪЛУМОТЛАР


29. Нашрларда нашрга оид маълумотлар давлатлараро ГОСТ (“Нашрни босиб чиқаришга доир маълумотлар” 7.4-95) стандарти ҳамда Матбуот ва ахборот агентлигининг амалдаги меъёрий ҳужжатларига мувофиқ қўйилади.


30. Нашрни босиш учун имзоланган сана нашриёт ёки тегишли буюртмачи ташкилот раҳбарияти имзолаган санага мувофиқ қўйилади.


31. Республика Қуролли Кучларининг ҳарбий қисмлари, муассасалари ва ўқув юртлари буюртмалари асосида фуқаро матбаа корхоналари томонидан босиб чиқарилган майда босма ва бланка материалларнинг нашрга оид маълумотларида адади, шаҳар номи, матбаа корхонасининг номи ва жойлашган ери кўрсатилмайди.


32. Бир қатор китобчалар, картиналар, портретлар, откриткалар, хариталар ва шу сингарилардан иборат бўлган ва умумий ўровга (папка, альбом, конверт) жойланган туркумли нашрлар умумий ўровига, агар унда бутун нашрнинг тавсифи ёки мазмуни келтирилган бўлса, қўйиладиган нашриётнинг битта штампи билан расмийлаштирилади. Акс ҳолда келишув санаси нашрга оид бошқа маълумотлар билан биргаликда туркумнинг барча таркибий қисмларида матбаа усули билан такрорланади.


^ V. МАЖБУРИЙ БЕПУЛ ТАРҚАТИЛАДИГАН

НУСХАЛАР. НАШРНИ ЧОП ЭТИШНИНГ

РАСМИЙЛАШТИРИЛИШИ


33. Мажбурий бепул нусхаларни тарқатишни матбаа корхоналари, таҳририятлар ёки нашриётлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхат бўйича ададнинг биринчи қисмидан амалга оширади.

Қуйидагилар мажбурий нусха сифатида тарқатилмайди:

1) давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг, давлат бошқа органларининг хизматга оид нашрлари ҳужжатлари;

2) судловнинг прокурорлик амалиёти бюллетенлари;

3) корхоналар, ташкилотлар, ўқув ва илмий муассасаларнинг ахборот материаллари ва хизматга оид ҳужжатлари;

4) қатъий ҳисобот ҳужжатлари ва уларга тенглаштирилган материаллар;

5) ҳарбий маҳсулотга доир номахфий техник ҳужжатлар;

6) бланка маҳсулотлари, йўриқнома ва ҳисоботлар, шунингдек ҳисобот, ҳисобга олиш ва режалаштириш ҳужжатлари бланкаларини тўлдиришга доир кўрсатмалар, ҳисобга олиш ва ҳисобот ҳужжатларининг шакллари берилган альбомлар;

7) кўчирма нусхалар.


34. Мажбурий нусхаларни тарқатиш буюртмачи томонидан белгиланган нашрнинг умумий адади ҳисобидан нашрни чоп этиш расмийлаштирилгунга қадар, газеталар эса ҳар бир сон босиб чиқарилган куни амалга оширилади.

Ҳар бир нусхага матбаа корхонаси “Мажбурий нусха” штампини қўйиши шарт.


35. Мажбурий нусхаларни оладиган ташкилот уларни олишдан бош тортиш ҳуқуқига эга, бу ҳақда матбаа корхонасини, таҳририят ёки нашриётни ёзма равишда хабардор этиши зарур.


36. Нашрларни тўлиқ босиб чиқариш мажбурий нусхалар тарқатилганидан кейин нашриёт (нашр этувчи ташкилот) раҳбари томонидан амалга оширилади.


37. Газеталарни тўлиқ босиб чиқаришни расмийлаштириш бош муҳаррир (муҳаррир) ёки у ваколат берган шахс томонидан амалга оширилади, улар газетанинг биринчи саҳифасига босиб чиқаришга ижозат берганликларини қайд этиб, санани кўрсатган ҳолда имзо қўядилар ҳамда газетада эълон қилинган материалларнинг матн билан бир хиллиги учун жавоб берадилар.


38. Нашр ададини мажбурий нусхалар тарқатилмасдан ҳамда нашр ададини тарқатишни расмийлаштирмасдан туриб буюртмачига топшириш ман этилади.


39. Хорижда чоп этилган нашрларнинг мажбурий бепул нусхалари нашриёт (нашр этувчи ташкилот) томонидан ана шу нашр бўйича тузилган шартномага мувофиқ ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлигининг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси кўрсатмаси асосида тасдиқланган рўйхати бўйича тарқатилади.


40. Турли матбаа корхоналарида тайёрланган нашрларнинг мажбурий бепул нусхаларини тарқатиш, бу корхоналардан қайси бири нашрни тарқатишни расмийлаштирган бўлса, ана шу корхона томонидан амалга оширилади.

Нашрларнинг мажбурий нусхаларини тарқатиш ададнинг биринчи босиб чиқарилган қисмидан амалга оширилади.


41. Нашриётлар ўзлари чиқараётган ҳар бир нашр нусхаларидан чет элдаги нашриётлар билан китоб алмашиниш ва кўргазмалар ташкил этиш учун ўз ҳисобларидан керакли миқдорда олиб қолишлари мумкин.


42. Мажбурий бепул нусхалар матбаа корхоналари томонидан илова қилинадиган юкхат билан бирга жўнатилиши керак, бу ҳужжатда матбаа корхонасининг номи ва манзили, нашрнинг муаллифи ва номи, нашриёт ёки нашр этувчи ташкилот номи, назорат ва мажбурий нусхалар кимга жўнатилаётганлиги, буюртманинг тартиб рақами, адади, жўнатилаётган нусхалар сони ва жўнатилган сана кўрсатилади.

Назорат ва мажбурий нусхаларни қўшимча ҳақ оладиган почта орқали ёки ҳақини тўлаб олиш шарти билан тарқатиш ман этилади.

Мажбурий нусхалар ўрови улар жўнатилганда бут сақланишини таъминлаши керак.


43. Мажбурий нусхаларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган рўйхатда назарда тутилган меъёрдан ортиқча тарқатиш ман этилади.

Назорат ва мажбурий нусхалар ўз вақтида ва тўлиқ тарқатилиши учун жавобгарлик шахсан нашриётлар, газета ва журналлар таҳририятлари, матбаа корхоналарининг раҳбарлари зиммасига юкланади.


^ VI. ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИНИНГ ХИЗМАТГА

ОИД НАШРЛАРИ ВА ҲУЖЖАТЛАРИНИ ҲАМДА

"ХИЗМАТДА ФОЙДАЛАНИШ УЧУН" ДЕГАН

БЕЛГИЛИ НАШРЛАР ВА ҲУЖЖАТЛАРНИ,

ҚАТЪИЙ ҲИСОБОТ ҲУЖЖАТЛАРИНИ ЧОП ЭТИШ


44. Давлат органларининг хизматга оид нашрлари ҳамда ҳужжатлари, шу жумладан “Хизматда фойдаланиш учун” деган белгили ҳужжатлар қуйидаги тартибга риоя этилган ҳолда чоп этилади:

чоп этиш учун буюртмаларни қабул қилиш матбаа корхоналарининг раҳбарлари ёки шу мақсад учун махсус тайинланиб, ташкилот бўйича буйруқ билан расмийлаштирилган шахс томонидан, буюртмачи, муассаса (ташкилот)нинг номи, чеклов белгиси (агар бўлса) ва адади кўрсатилган ёзма талабномаси бўлган тақдирда, бевосита амалга оширилади;

ана шу материалларни, шу жумладан чеклов белгиси бўлмаган материалларни чоп этиш учун буюртмалар нашрлар учун Буюртмалар китобига 14-бандда назарда тутилган “Хизматда фойдаланиш учун” деган белги билан қайд этилади;

“Хизматда фойдаланиш учун” деган белгили ҳар бир нусха матбаа усули билан рақамлаб чиқилади;

буюртмани бажаришга доир ишлар тугалланганидан кейин бутун адад нусхаларнинг сони кўрсатилган ҳолда юкхат билан буюртмачига топширилади, матбаа нуқсони бўлган нусхалари йўқ қилинади, терилган матн сочиб юборилади ва босма қолиплар далолатнома билан йўқ қилиниб, бу ҳақда Буюртмалар китобига тегишли ёзув киритилади;

ушбу бандда белгиланган тартибга риоя этилиши устидан жавобгарлик бевосита матбаа корхоналарининг раҳбарлари зиммасига юкланади.


45. “Хизматда фойдаланиш учун” деган белгили нашрлар ва ҳужжатларни чоп этиш матбаа корхоналари томонидан ташкилот раҳбарининг рухсати билан ҳамда матбаа корхонасининг режим талаблари учун жавоб берадиган шахси назорати остида амалга оширилади.


46. “Хизматда фойдаланиш учун” деган белгили материалларни чоп этаётган матбаа корхонаси:

нашрнинг ҳар бир нусхасини, шу жумладан назорат (ишчи) нусхаларини рақамлаб чиқиши;

назорат (ишчи) нусхаларини истисно этганда, бутун ададни буюртмачи ташкилотга юкхат билан топшириши, юкхатда нашр қайси нусхадан бошлаб қайси нусхагача топширилаётганлигини кўрсатиши;

чоп этиш тугалланганидан кейин матбаа нуқсони бўлган нусхаларни йўқ қилиб, терилган матнни сочиб юбориши ва босма қолипларни далолатнома бўйича йўқ қилиши, бу ҳақда Буюртмалар китобининг тегишли устунига ёзиб қўйиши шарт.


47. “Хизматда фойдаланиш учун” деган белгили нашрлар ва ҳужжатларнинг асл нусхалари буюртмачи ташкилотга қайтариб берилиши керак.


48. Қатъий ҳисобдаги ва ҳисобот ҳужжатлари, шунингдек уларга тенглаштирилган материаллар (“Тўлдирилиши махфий” деган белгили барча шакллар, муассасалар ва ташкилотларнинг учбурчакли ва энлама штампли бланкалари, хизмат гувоҳномалари, рухсатномалар, маълумотномалар, таътилга чиққанликни тасдиқловчи билетлар, жамоат ташкилотларининг аъзолик билетлари ва шу кабилар) қуйидаги тартибга риоя этилган ҳолда чоп этилади:

пул тўлов ва суғурта ҳужжатларининг, паспортларнинг, дипломларнинг, ҳарбий билетларнинг ва ўқув юртлари аттестатлари ва шу сингариларнинг, расмий ҳужжатларнинг бланкалари - ана шундай ҳужжатларни чоп этиш учун белгиланган тартибга мувофиқ;

аҳоли билан ўзаро пуллик ҳисоб-китобларда ишлатиладиган қоғоз пуллар, облигациялар, акциялар, билетлар, маркалар, талонлар ҳамда бошқа белги қўйилиб, рақамланган тўлов воситалари - тегишли ваколатли органларнинг рухсати билан;

рақамланган бланкалар (товар-транспорт ҳужжатлари, йўл варақалари ва ҳисоботга доир бошқа бланкалар)ни босиш - ихтисослаштирилган нашриётларнинг буюртмалари асосида тегишли рухсат билан;

гувоҳномаларнинг, рухсатномаларнинг, даволаш-соғломлаштириш муассасалари йўлланмаларининг ва шу кабиларнинг бланкалари - ҳар бир алоҳида ҳолда бу бланкалар қайси муассаса (ташкилот) учун чоп этилаётган бўлса, шу муассаса (ташкилот) раҳбарларидан бирининг рухсати билан;

қимматли қоғозлар бланкалари - фақатгина Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тегишли лицензияси бўлган матбаа корхоналарида.

Босма маҳсулотнинг мазкур турларини тайёрлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 25 июлдаги “Расмий давлат ҳужжатларини тайёрлаш, ҳисобга олиш, сақлаш, топшириш ҳамда улардан фойдаланиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 283-сон қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 ноябрдаги 506-сон қарори билан тасдиқланган “Қимматбаҳо қоғозлар бланкаларини ишлаб чиқаришни лицензиялаш тўғрисидаги низомда белгиланган талабларга риоя этилган ҳолда амалга оширилиши лозим.

Бундай материалларни чоп этишда матбаа корхонаси:

бутун ададни буюртмачи ташкилотга топшириши;

чоп этиш тугалланганидан кейин матбаа нуқсони бўлган нусхаларни йўқ қилиши, терилган матнни сочиб юбориши ва босма қолипларни далолатнома бўйича йўқ қилиб, бу ҳақда Буюртмалар китобининг тегишли устунига ёзув киритиши шарт.


^ VII. БОСИШ УЧУН ИМЗОЛАНГАН НАШРГА

ҲАМДА НАШРНИНГ ТАЙЁР АДАДЛАРИГА

ЎЗГАРТИШЛАР КИРИТИШ


49. Бирон-бир ўзгартиш ёки қўшимча киритиш зарур бўлган нашрлар нашриётларда қайта расмийлаштирилиши керак.

Бунинг учун барча ўзгартиш ва қўшимчалар 17-19-бандларда кўрсатилган шахслар томонидан нашрнинг илгари имзоланган иккита нусхасига киритилади. Янги матннинг ҳар бир саҳифасига нашриёт ходими штамп босиб, имзо қўяди ва янги санани қайд этади.


50. Нашр тайёр ададининг бир қисмига ёки ҳаммасига ўзгартириш киритиш зарур бўлганда, шунингдек ададни тарқатиш мақсадга номувофиқ деб топилган ҳолларда нашриёт (буюртмачи) ададни тўхтатиш тўғрисида фармойиш беради.

Ана шундай фармойишни олгач, матбаа корхонаси:

нашр устидаги ишни дарҳол тўхтатиши;

тайёр маҳсулотни ушлаб туриши;

буюртмачи билан биргаликда барча ададни йиғиштириб олиши ва мажбурий нусхаларни жўнатилган барча манзиллардан қайтариб олиши;

адад йиғиштириб олинганлиги ҳақида уни тўхтатиб туриш хусусидаги кўрсатма қайси муассасадан келган бўлса, шу муассасага хабар қилиши шарт.


51. Нашрнинг тузатиш киритилган варақларини қайта босгач, матбаа корхонаси мажбурий бепул нусхаларни “Иккиламчи мажбурий нусха” деган штамп қўйиб тегишлилиги бўйича яна юбориши шарт.

Матнни бўяш, тозалаш ёки елимлаб ёпиштириш йўли билан нашрга тузатишлар киритишга рухсат этилмайди.


52. Нашрнинг тайёр ададини чиқариш мақсадга номувофиқ ёки бунинг иложи йўқ деб топилган ҳолларда бутун адад (шу жумладан матбаа корхонасидаги у билан боғлиқ барча саҳифалар, кўчирма нусхалар, гранкалар, қўлёзмалар) йўқ қилинади ёки тегишли чеклов белгиси қўйилганидан кейин тайёр адад чиқарилади.

Бутун ададни йўқ қилиш икки нусхада далолатнома тузиш йўли билан расмийлаштирилади. Далолатноманинг биринчи нусхаси буюртмачига берилади, иккинчи нусхаси эса матбаа корхонасида қолади.

Нашриёт (буюртмачи) бундай ҳолларда мажбурий нусхаларни қайтармаган ташкилотларни ана шу нусхаларни йўқ қилиш ёки уларга чеклов белгиси қўйиш зарур эканлигидан дарҳол хабардор этиши шарт. Нашр тўхтатиб қолинган ададининг сақланиши учун, ададга чеклов белгиси қўйилиши ва рақамлаб чиқилиши учун, шунингдек тайёр ададни (қўлёзмаларни, кўчирма нусхаларни, саҳифаларни, гранкаларни) йўқ қилиш учун шахсан матбаа корхонаси раҳбари жавоб беради.


VIII. ЯКУНЛОВЧИ ҚОИДАЛАР


53. Ушбу Қоидаларни бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.


54. Ушбу Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси билан келишилган.



Похожие:

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2006 йил 15 мартдаги iconМуассислар: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «unicon. Uz» дук фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази мундарижа
Журнал Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида 2007 йил 11 январда 0176-сон билан рўйхатдан ўтган
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2006 йил 15 мартдаги iconМуассислар: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «unicon. Uz» дук фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази мундарижа
Журнал Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида 2007 йил 11 январда 0176-сон билан рўйхатдан ўтган
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2006 йил 15 мартдаги iconМуассислар: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «unicon. Uz» дук фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази мундарижа
Журнал Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида 2007 йил 11 январда 0176-сон билан рўйхатдан ўтган
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2006 йил 15 мартдаги iconМуассислар: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «unicon. Uz» дук фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази мундарижа
Журнал Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида 2007 йил 11 январда 0176-сон билан рўйхатдан ўтган
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2006 йил 15 мартдаги iconМуассислар: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «unicon. Uz» дук фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази мундарижа
Журнал Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида 2007 йил 11 январда 0176-сон билан рўйхатдан ўтган
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2006 йил 15 мартдаги iconМуассислар: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «unicon. Uz» дук фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази мундарижа
Журнал Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлигида 2007 йил 11 январда 0176-сон билан рўйхатдан ўтган
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2006 йил 15 мартдаги iconЎзбекистон республикаси президентининг
Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Ўзбекистон Республикаси матбуот ва ахборот агентлиги этиб қайта ташкил қилинсин
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2006 йил 15 мартдаги iconЎзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Бош директорининг ўринбосари Ахмедов Олимжон Юсупович Вазифалари: Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат»
Коммунал хизмат кўрсатиш тизимида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш концепциясини тадбиқ этиш бўйича Агентлик ишчи гуруҳига
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2006 йил 15 мартдаги iconНавоий вилояти ҳокими қарори вилоятда миллий ахборот тизимлари ва ахборот ресурсларини шакллантиришни ривожлантириш ҳамда электрон ҳужжат айланиши тизимларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш тўғрисида
Збекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 21 мартдаги “Замонавий ахборот-коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш...
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги бош директорининг 2006 йил 15 мартдаги iconМуассислар: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «unicon. Uz» дук фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази мундарижа
Ишанходжаев А. А. – Ўзааа бош директорининг биринчи ўринбосари, Таҳрир кенгаши раиси
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации