Документы



Ўзбекистон республикасининг қонуни 24. 04. 1997 й. N 402-i журналистлик фаолиятини icon

Ўзбекистон республикасининг қонуни 24. 04. 1997 й. N 402-i журналистлик фаолиятини

НазваниеЎзбекистон республикасининг қонуни 24. 04. 1997 й. N 402-i журналистлик фаолиятини
Дата14.02.2014
Размер90.59 Kb.
ТипДокументы
скачать

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

24.04.1997 й.

N 402-I


ЖУРНАЛИСТЛИК ФАОЛИЯТИНИ

ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТЎҒРИСИДА


1-модда. Қонуннинг мақсади

2-модда. Журналистлик фаолиятини ҳимоя

қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

3-модда. Журналист

4-модда. Цензурага йўл қўйилмаслиги

5-модда. Журналистнинг ҳуқуқлари

6-модда. Журналистнинг мажбуриятлари

7-модда. Журналистика соҳасининг сири

8-модда. Журналистнинг дахлсизлиги

9-модда. Журналист текшируви

10-модда. Журналистнинг касбига доир фаолияти кафолатлари

11-модда. Журналистни аккредитация қилиш

12-модда. Ўзбекистон Республикаси журналистининг чет элдаги ва

чет эл журналистининг Ўзбекистон Республикасидаги фаолияти

13-модда. Чет эл журналисти аккредитациясининг бекор қилиниши

14-модда. Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги

қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик

15-модда. Журналистнинг жавобгарлиги

16-модда. Халқаро шартномалар


1-модда. Қонуннинг мақсади


Ушбу Қонун журналистнинг журналистлик фаолияти билан боғлиқ холда юзага келадиган муносабатларни тартибга солади, унинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини белгилайди, унга ҳуқуқий ва ижтимоий кафолатлар беради, журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик чораларини белгилайди.


2-модда. Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш

тўғрисидаги қонун ҳужжатлари


Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси, ушбу Қонун ва бошқа қонун ҳужжатларидан иборатдир.

Қорақалпоғистон Республикасида журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш соҳасидаги муносабатлар Қорақалпоғистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан хам тартибга солинади.


3-модда. Журналист


Журналист - Ўзбекистон Республикасининг ёки хорижий давлатнинг оммавий ахборот воситаларида хизмат қиладиган ёхуд уларда шартнома асосида ишлайдиган ва маълум мавзудаги ахборотни тўплаш, таҳлил этиш ҳамда тарқатиш билан шуғулланувчи шахсдир.


4-модда. Цензурага йўл қўйилмаслиги


Ўзбекистон Республикасида цензурага йўл қўйилмайди.

Журналистдан хабарлар ва материалларни олдиндан келишиб олишини, шунингдек материал ёхуд хабарнинг матнини ўзгартиришни ёхуд уларни бутунлай нашрдан олиб қолишни (эфирга бермасликни) талаб қилишига ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ.


5-модда. Журналистнинг ҳуқуқлари


Журналист ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида:

ахборот тўплаш, уни таҳлил этиш ва тарқатиш;

ахборот олиш учун давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга мурожаат этиш;

давлат сири ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни истисно этган холда ҳужжатлар, материаллар ва ахборотдан фойдалана олиш;

журналист текшируви ўтказиш;

ўзи тайёрлаган хабарлар ва материалларни оммавий ахборот воситалари орқали имзосини ёки тахаллусини қўйиб тарқатиш, уларда ўз фикр-мулоҳазасини ифодалаш;

журналистлик фаолиятини амалга ошириш юзасидан мансабдор шахс қабулида бўлиш;

маълумотларни белгиланган тартибда ёзиб олиш, шу жумладан зарур техника воситаларидан фойдаланган холда ёзиб олиш;

судларнинг очиқ мажлисларида, ҳарбий ҳаракатлар майдонларида, табиий офат юз берган ҳудудларда, оммавий тадбирларда ҳозир бўлиш;

эълон қилишга тайёрланган маълумотларни текшириш учун мутахассисларга мурожаат қилиш;

башарти қонунни бузишга олиш келадиган бўлса, оммавий ахборот воситаси томонидан берилган топшириқни бажаришни рад этиш;

ўзи тайёрлаган хабар ёки материалнинг мазмуни таҳрир жараёнида бузилган деган фикрга келса, унга имзо қўймаслик ёхуд уни нашрдан олиб қолишни (эфирга бермасликни) талаб этиш;

ахборот манбаи ёки муаллифнинг номи сир сақланишини талаб қилиш;

тақдим этган хабарининг мазмунини оммавий ахборот воситаси бузиб эълон қилиши оқибатида ўзига етказилган маънавий зарар ва моддий зиён қопланишини суд орқали талаб қилиш;

жамоат бирлашмаларига, шу жумладан журналистларнинг халқаро ташкилотларига кириш ҳуқуқларига эга.

Журналист ўзига қонун ҳужжатлари билан берилган бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади.


6-модда. Журналистнинг мажбуриятлари


Ўз касбига доир фаолиятни амалга ошириш чоғида журналист:

қонун ҳужжатлари ҳамда Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари талабларига риоя этиши;

ўзи тайёрлаётган материалларининг тўғри ёки нотўғри эканлигини текшириши ва холис ахборот тақдим этиши;

айбсизлик презумпцияси принципига амал қилиши;

шахснинг ҳуқуқлари ва эркинликларини, шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиши шарт.

Журналист ўз касбига доир ахборотдан шахсий мақсадларда фойдаланиши, ахборот манбаи ёки муаллиф розилигисиз жисмоний шахснинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотларни эълон қилиши, шунингдек аудио ва видео ёзиш воситаларидан фойдаланиши мумкин эмас.

Журналист қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа мажбуриятларни хам бажариши шарт.


7-модда. Журналистика соҳасининг сири


Фуқаролар ёки бошқа ахборот манбалари томонидан ихтиёрий равишда маълум қилинган махфий хабар, шунингдек факт ёки воқеалар журналистика соҳасининг сири ҳисобланади.

Журналистнинг журналистика соҳасининг сири ҳисобланадиган маълумотларни бу маълумотлар манбаининг розилигисиз ошкор этиши, шунингдек улардан ўзининг ғаразли манфаатлари ёки учинчи шахсларнинг манфаатларини кўзлаб фойдаланиши тақиқланади.


8-модда. Журналистнинг дахлсизлиги


Журналист журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида шахс дахлсизлиги кафолатидан фойдаланади.

Танқидий материаллар эълон қилганлиги учун журналистни таъқиб қилишга йўл қўйилмайди.


9-модда. Журналист текшируви


Журналист ахборот тўплаш ва текширув ўтказиш ҳуқуқига эга.

Журналист ўз текширувларининг натижаларини оммавий ахборот воситалари орқали тарқатишга, уларни давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва мансабдор шахсларга ихтиёрий равишда тақдим этиши мумкин, Журналист текшируви даврида у кўлга киритган материаллар ва ҳужжатлар олиб қўйилиши ёки кўздан кечирилиши мумкин эмас.


10-модда. Журналистнинг касбига доир фаолияти кафолатлари


Журналистнинг ҳуқуқлари, шаъни ва қадр-қиммати қонун билан қўриқланади.

Давлат журналистга ахборотни эркин олиши ва тарқатишини кафолатлайди, ўз касбига доир фаолиятни амалга оширишида унинг ҳимоя қилинишини таъминлайди.

Журналистнинг журналистлик фаолиятига аралашиш, ундан ўз касбига доир вазифаларни бажариш чоғида олган бирор бир маълумотни талаб этиш тақиқланади.


11-модда. Журналистни аккредитация қилиш


Журналист давлат органи ёки жамоат бирлашмасида аккредитация қилиниши мумкин.

Журналистлар аккредитация қилинган давлат органлари ва жамоат бирлашмалари ўтказиладиган тадбирлар тўғрисида журналистга олдиндан маълум қилишлари ва зарур ҳужжатлар ҳамда материалларни тақдим этишлари шарт.

Ўзбекистон Республикасининг журналисти хорижий давлатда аккредитация қилиниши мумкин.

Чет эл журналисти Ўзбекистон Республикасининг Ташқи ишлар вазирлиги билан келишилган холда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аккредитация қилиниши мумкин.


12-модда. Ўзбекистон Республикаси журналистининг чет элдаги

ва чет эл журналистининг Ўзбекистон Республикасидаги фаолияти


Ўзбекистон Республикасининг журналисти чет элда журналистлик фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг ва ўзи аккредитация қилинган мамлакатнинг қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида аккредитация қилинган чет эл журналисти ахборот тўплаш ва тарқатишда Ўзбекистон Республикаси журналисти билан тенг ҳуқуқларга эга.

Чет эл журналисти Ўзбекистон Республикаси ҳудудида журналистлик фаолиятини амалга ошириш чоғида Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатларига риоя этиши шарт.


13-модда. Чет эл журналисти аккредитациясининг бекор қилиниши


Чет эл журналисти ушбу Қонунни, бошқа қонун ҳужжатларини, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномалари қоидаларини бузган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги унинг аккредитациясини бекор қилиши мумкин.

Чет эл журналисти ўзининг Ўзбекистон Республикасидаги аккредитациясини бекор қилиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги чиқарган қарор устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.


14-модда. Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги

қонун ҳужжатларини бузганлик учун жавобгарлик


Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларнинг мансабдор шахслари:

цензура қилганлик;

журналист ўз касбига доир қонуний фаолиятни амалга оширишига аккредитация қилишни асоссиз равишда рад этиш ёки аккредитацияни ноўрин бекор қилиш йўли билан тўсқинлик қилганлик;

журналистнинг сўров билан мурожаат қилиш ва зарур ахборотни олиш ҳуқуқини бузганлик;

журналистга тазйиқ ўтказганлик, унинг журналистлик фаолиятига аралашганлик;

журналистнинг материаллари ва зарур техника воситаларини ғайриқонуний равишда олиб қўйганлик;

ахборот манбаини ёки муаллиф номини унинг розилигисиз ошкор этганлик учун жавобгарликка тортиладилар.

Журналистнинг ушбу Қонунда белгиланган ҳуқуқларини бузганлик, унинг журналистлик касбига доир фаолияти билан боғлиқ ҳолда шаъни ва қадр-қимматини ҳақорат қилганлик, унинг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкига таҳдид, зўравонлик ёки тажовуз қилганлик қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.


15-модда. Журналистнинг жавобгарлиги


Журналист ўзи тайёрлаётган ва тарқатаётган хабарлар ҳамда материалларнинг ҳаққоний бўлиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгардир.

Журналист расмий хабарларда баён этилган ахборотни тарқатганлик учун жавобгар бўлмайди.


16-модда. Халқаро шартномалар


Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида ушбу Қонунда назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади.


Ўзбекистон Республикасининг

Президенти И.А. Каримов



Похожие:

Ўзбекистон республикасининг қонуни 24. 04. 1997 й. N 402-i журналистлик фаолиятини iconҚонуни 24. 04. 1997 й. N 402-i журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўҒрисида 5-модда. Журналистнинг ҳуқуқлари
Журналист ўзига қонун ҳужжатлари билан берилган бошқа ҳуқуқлардан ҳам фойдаланади
Ўзбекистон республикасининг қонуни 24. 04. 1997 й. N 402-i журналистлик фаолиятини iconЎзбекистон республикасининг қонуни 30. 04. 2013 й. N ўРҚ-352
Хii-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 11 июлда қабул қилинган ЎРҚ-162-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси...
Ўзбекистон республикасининг қонуни 24. 04. 1997 й. N 402-i журналистлик фаолиятини iconЎзбекистон республикасининг қонуни 29. 08. 1997 й. N 464-I
Ушбу Қонун фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан...
Ўзбекистон республикасининг қонуни 24. 04. 1997 й. N 402-i журналистлик фаолиятини iconЎзбекистон республикасининг қонуни 26. 12. 1997 й. N 541-i оммавий ахборот воситалари тўҒрисида
Ушбу Қонуннинг мақсади оммавий ахборот воситаларининг ташкил этилиши, фаолият кўрсатиши ва фаолиятининг тугатилиши соҳасидаги муносабатларни...
Ўзбекистон республикасининг қонуни 24. 04. 1997 й. N 402-i журналистлик фаолиятини iconЎзбекистон республикасининг қонуни
Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон республикасининг қонуни 24. 04. 1997 й. N 402-i журналистлик фаолиятини iconЎзбекистон республикасининг қонуни 29. 08. 1997 й. N 464-i таълим тўҒрисида
Ушбу Қонун фуқароларга таълим, тарбия бериш, касб-ҳунар ўргатишнинг ҳуқуқий асосларини белгилайди ҳамда ҳар кимнинг билим олишдан...
Ўзбекистон республикасининг қонуни 24. 04. 1997 й. N 402-i журналистлик фаолиятини iconЎзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i реклама тўҒрисида
Р 30. 08. 2002 й. 404-ii-сон Қонуни, ЎзР 25. 04. 2003 й. 482-ii-сон Қонуни, ЎзР 19. 12. 2005 й. ЎРҚ-14-сон Қонуни, ЎзР 04. 04. 2006...
Ўзбекистон республикасининг қонуни 24. 04. 1997 й. N 402-i журналистлик фаолиятини iconЎзбекистон республикасининг қонуни 20. 11. 1991 й. Н 429-хii
Давлат халқ манфаатларини кўзлаб, "Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида"ги қонунга асосланиб, республика...
Ўзбекистон республикасининг қонуни 24. 04. 1997 й. N 402-i журналистлик фаолиятини iconЎзбекистон республикасининг қонуни
Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳУҚУҚбузарликларнинг профилактикаси тўҒрисида
Ўзбекистон республикасининг қонуни 24. 04. 1997 й. N 402-i журналистлик фаолиятини iconТабиий монополиялар тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни
Збекистон республикасининг «табиий монополиялар тўҒрисида»ги қонунига ўзгартишлар ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации