Документы



Ўзбекистон республикасининг қонуни 30. 04. 2013 й. N ўРҚ-352 icon

Ўзбекистон республикасининг қонуни 30. 04. 2013 й. N ўРҚ-352

НазваниеЎзбекистон республикасининг қонуни 30. 04. 2013 й. N ўРҚ-352
страница1/5
Дата14.02.2014
Размер0.6 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4   5

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

30.04.2013 й.

N ЎРҚ-352


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

АЙРИМ ҚОНУН ҲУЖЖАТЛАРИГА

ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2013 йил 20 мартда қабул қилинган

Сенат томонидан 2013 йил 28 мартда маъқулланган


1-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1991 йил 18 ноябрда қабул қилинган "Ўзбекистон Республикасида ногиронларни ижтимоий ҳимоя қилиш тўғрисида" 422-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 11 июлда қабул қилинган ЎРҚ-162-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 7, 353-модда; 2010 йил, N 9, 334-модда) 9-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

иккинчи қисм чиқариб ташлансин;

учинчи қисм иккинчи қисм деб ҳисоблансин.


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 3 июлда қабул қилинган "^ Давлат санитария назорати тўғрисида"ги 657-ХII-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1992 йил, N 9, 355-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда; 1999 йил, N 5, 124-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2010 йил, N 9, 333-модда) 29-моддасининг 6-банди чиқариб ташлансин.


^ 3-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "Аудиторлик фаолияти тўғрисида"ги 734-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг 2000 йил 26 майда қабул қилинган 78-II-сонли Қонуни таҳририда) (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 149-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда, N 10, 536-модда; 2007 йил, N 9, 417-модда, 2009 йил, N 9, 330-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:


1) 1-модданинг иккинчи қисми "Банкларни" деган сўздан кейин "ва бошқа кредит ташкилотларини" деган сўзлар билан тўлдирилсин;


2) 2-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аудиторлик фаолияти деганда аудиторлик ташкилотларининг аудиторлик хизматлари кўрсатиш бўйича тадбиркорлик фаолияти тушунилади";

қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Аудиторлик хизматлари аудиторлик текширувларини ва ушбу Қонуннинг 17-моддасида назарда тутилган профессионал хизматларни ўз ичига олади";

иккинчи қисми учинчи қисм деб ҳисоблансин;


3) қуйидаги мазмундаги 2-2-модда билан тўлдирилсин:


"2-2-модда. Аудиторлик фаолияти стандартлари


Аудиторлик фаолияти стандартлари аудиторлик текширувини ўтказиш, профессионал хизматлар кўрсатиш ва аудиторлар ишининг сифатини назорат қилиш тизимини ташкил этиш тартибини белгилайди.

Аудиторлик фаолиятининг миллий стандартлари аудиторлик фаолиятини амалга ошириш бўйича ягона талабларни белгилайди.

Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик текширувини ўтказишда аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ аудитнинг халқаро стандартларини қўллаши мумкин";


4) қуйидаги мазмундаги 3-1-модда билан тўлдирилсин:


"3-1-модда. Аудиторнинг малака сертификати


Аудиторнинг малака сертификати - аудиторнинг малакасини тасдиқловчи ва аудиторлик ташкилоти номидан аудиторлик хизматлари кўрсатиш ҳуқуқини берувчи ҳужжат.

Аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, бекор қилиш, унинг амал қилишини узайтириш ва тугатиш тартиби махсус ваколатли давлат органи томонидан белгиланади";


5) 4-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аудитор ёрдамчиси сифатида ишланган вақт аудиторнинг малака сертификатини олиш учун зарур бўладиган иш стажига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қўшилади";


6) 5-модда:

бешинчи қисми:

иккинчи хатбошисининг иккинчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аудитор фақат ўзи ишлайдиган битта аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси, акциядори) бўлиши мумкин";

тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"аудиторлик ташкилотига фақат мазкур аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи бўлган аудитор раҳбар бўлиши керак";

еттинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аудиторлик ташкилотлари аудиторлик фаолиятини аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисида тузилган шартнома асосида амалга оширади. Аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартнома фақат аудиторлик ташкилоти жавобгарлигининг суғурта полиси мавжуд бўлган тақдирда тузилади";

қуйидаги мазмундаги саккизинчи ва тўққизинчи қисмлар билан тўлдирилсин:

"Аудиторлик ташкилоти бошқа аудиторлик ташкилотининг муассиси (иштирокчиси, акциядори) бўлиши мумкин эмас.

Аудиторлик ташкилотининг фирма номида "аудиторлик ташкилоти" сўз бирикмаси ифодаланиши ва мазкур ном бошқа аудиторлик ташкилотларининг фирма номлари билан адаштириб юбориш даражасида бир хил ёки уларга ўхшаш бўлган белгилар билан кўрсатилмаслиги керак. Ушбу модда талабларига жавоб бермайдиган юридик шахс ўз номида "аудиторлик ташкилоти" сўз бирикмасидан фойдаланишга ҳақли эмас";


7) 7-модданинг биринчи қисми:

еттинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"аудиторлик хулосалари ва ҳисоботларининг нусхалари аудиторлик ташкилотида камида беш йил сақланишини таъминлаши";

ўнинчи хатбошиси иккинчи жумласининг ўзбекча матнидаги "шарт" деган сўз чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги ўн биринчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"аудиторлар ишининг сифати назорат қилинишини таъминлаши шарт";


8) 9-модда:

биринчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аудиторлик текшируви молиявий ҳисобот ва бошқа молиявий ахборот тўғрилиги ва бухгалтерия ҳисоби тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мослигини аниқлаш мақсадида хўжалик юритувчи субъектнинг молиявий ҳисоботини ҳамда у билан боғлиқ молиявий ахборотини аудиторлик ташкилотлари томонидан текширишдир";

қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Аудитнинг халқаро стандартлари асосида амалга ошириладиган аудиторлик текшируви ушбу Қонуннинг 16-моддасида назарда тутилган чекловларга риоя этиш шарти билан ўтказилади";


9) 10-модданинг биринчи қисми:

саккизинчи хатбошиси "ва давлат унитар корхоналари" деган сўзлар билан тўлдирилсин;

қуйидаги мазмундаги тўққизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"фонд ва товар биржалари";


10) 13-модданинг тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аудиторлик текширувининг буюртмачиси аудиторлик хизматлари кўрсатиш тўғрисидаги шартномага мувофиқ аудиторлик ташкилоти хизматлари ҳақини ўз вақтида тўлаши шарт";


11) 16-модданинг биринчи қисми:

"в" кичик бандидаги "иккинчи ва учинчи" деган сўзлар "иккинчи, учинчи ва саккизинчи" деган сўзлар билан алмаштирилсин;

қуйидаги мазмундаги "г" кичик банди билан тўлдирилсин:

"г) ходими бир вақтнинг ўзида мазкур аудиторлик ташкилотининг ходими бўлган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан";


12) 17-модданинг биринчи қисми қуйидаги мазмундаги саккизинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"хўжалик юритувчи субъект тафтиш комиссиясининг (тафтишчисининг) вазифаларини амалга ошириш";


13) 18-модданинг:

тўртинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аудиторлик ҳисоботининг ҳар бир бети аудиторлик текширувини ўтказган аудитор (аудиторлар) ва аудиторлик ташкилотининг раҳбари томонидан имзоланган бўлиши керак";

бешинчи қисмидаги "миллий" деган сўз чиқариб ташлансин;


14) 19-модданинг тўртинчи қисмидаги "миллий" деган сўз чиқариб ташлансин;


15) 21-модда иккинчи қисмининг саккизинчи ва тўққизинчи хатбошилари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензияни қайта расмийлаштиради, аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлмаган муддатга тўхтатиб туради, аудиторлик фаолиятини амалга оширишга доир лицензиянинг амал қилишини ўн иш кунидан кўп бўлган муддатга тўхтатиб туриш ёки унинг амал қилишини тугатиш ҳамда лицензияни бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади, шунингдек лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тугатиш ва лицензияни бекор қилиш тўғрисидаги маълумотларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилади;

аудиторнинг малака сертификатини беради, қайта расмийлаштиради, бекор килади, унинг амал қилишини узайтиради ва тугатади";


16) 27-модданинг учинчи қисми:

тўртинчи хатбошиси ўзбекча матнидаги "иштирок этади" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

қуйидаги мазмундаги бешинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"аудиторлик ташкилотлари фаолиятини мажбурий рейтинг баҳолашни ташкил қилишда иштирок этади".


4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 9 декабрда қабул қилинган "^ Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида"ги 754-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 1, 38-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда, N 7-8, 217-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 5, 90-модда; 2005 йил, N 1, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 247-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 10-модда биринчи қисмининг бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи рухсатномаларни белгиланган тартибда бериш ва бекор қилиш";


2) 42-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Радиоактив чиқиндиларни ва кимёвий моддаларни кўмиб ташлашга давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси бўлганда, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳамда давлат санитария ва кончилик назорати органлари билан келишилганда йўл қўйилади";


3) 45-модданинг учинчи қисмидаги "табиатни муҳофаза қилиш давлат органларининг рухсати билан" деган сўзлар "давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси бўлган тақдирда" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майда қабул қилинган "^ Сув ва сувдан фойдаланиш тўғрисида"ги 837-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 5, 221-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1997 йил, N 4-5, 126-модда; 1998 йил, N 9, 181-модда; 2000 йил, N 7-8, 217-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 йил, N 12, 604-модда; 2009 йил, N 12, 472-модда; 2011 йил, N 1, 1-модда, N 9, 247-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 17-модданинг биринчи қисмидаги "маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, табиатни муҳофаза қилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги, геология ва минерал ресурслар органлари ва бошқа органлар билан келишилган ҳолда" деган сўзлар чиқариб ташлансин;


2) 27-модданинг иккинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Табиий сув объектларининг сувидан махсус фойдаланиш ёки уларнинг сувини махсус истеъмол қилиш учун рухсатнома ер усти сувлари бўйича - қишлоқ ва сув хўжалиги органлари, ер ости сувлари бўйича - геология ва минерал ресурслар органлари, минерал ва термал сувлар бўйича - ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш органлари билан келишилган ҳолда табиатни муҳофаза қилиш органлари томонидан берилади";


3) 73-модда чиқариб ташлансин;


4) 99-модданинг иккинчи қисмидаги "73" рақами чиқариб ташлансин.


6-модда. 1993 йил 7 майда қабул қилинган 863-ХII-сонли Ўзбекистон Республикасинииг Ҳаво кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 6, 247-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1998 йил, N 3, 38-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2008 йил, N 7, 350-модда; 2012 йил, N 9/2, 246-модда) қуйидаги ўзгартишлар ва қўшимча киритилсин:


1) 31-модда қуйидаги таҳрирда баён этилсин:


"31-модда. Давлат авиацияси аэродромларини рўйхатга олиш


Давлат авиацияси аэродромлари Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигида рўйхатга олиниши лозим.

Давлат авиацияси аэродроми реестрга киритилганидан сўнг эксплуатантга давлат авиацияси аэродроми рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳнома берилади.

Давлат авиацияси аэродромларини рўйхатга олиш ва улар рўйхатга олинганлиги тўғрисида гувоҳномалар бериш тартиби Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан белгиланади";


2) 44-модда:

қуйидаги мазмундаги тўртинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Эксплуатант сертификатини бериш тўғрисидаги аризани такроран кўриб чиқишда эксплуатант сертификати беришни рад этиш ҳақидаги билдиришномада илгари кўрсатилмаган янги асослар бўйича ушбу сертификатни беришни рад этишга йўл қўйилмайди";

тўртинчи қисми бешинчи қисм деб ҳисоблансин;


3) 94-модданинг тўртинчи қисмидаги "Авиацияда юк ва йўловчи ташиш учун лицензияси" деган сўзлар "Эксплуатант сертификати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 95-модданинг биринчи қисмидаги "тегишли фаолиятни амалга ошириш учун рухсатнома" деган сўзлар "эксплуатант сертификатини" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 96-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича ҳаво транспортида ташиш билан боғлиқ бўлган фаолият учун лицензиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда берилади";


6) 97-модданинг матни қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Аэропортларда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш бўйича ҳаво транспортида ташиш билан боғлиқ бўлган фаолиятни амалга оширишда лицензия талаблари ва шартларига риоя этилиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда амалга оширилади";


7) 129-модданинг иккинчи жумласи чиқариб ташлансин;


8) 130-модданинг биринчи қисмидаги "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибда бериладиган лицензиялар" деган сўзлар "эксплуатант сертификати" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


9) 131-моддадаги "Конкрет турдаги авиация ишлари учун тегишли рухсатнома" деган сўзлар "Эксплуатант сертификатини" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


7-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 3 сентябрда қабул қилинган "^ Ветеринария тўғрисида"ги 935-ХII-сонли Қонунининг (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1993 йил, N 9, 335-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 6, 118-модда; 1997 йил, N 4-5, 126-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 йил, N 12, 472-модда) 8-моддасига қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:

бешинчи ва олтинчи хатбошилар чиқариб ташлансин;

еттинчи - ўн учинчи хатбошилар тегишинча бешинчи - ўн биринчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


8-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "^ Стандартлаштириш тўғрисида"ги 1002-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 2, 46-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 10, 536-модда; 2009 йил, N 4, 129-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 2-модданинг:

номидаги ва биринчи қисмидаги тегишинча "Давлат" ва "давлат" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

иккинчи қисми бешинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"тиббиёт учун мўлжалланган маҳсулотлар, шу жумладан, тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар, тиббий техника буюмлари, дори воситалари соҳасида, шунингдек Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилаётган, шу жумладан, импорт бўйича етказиб берилаётган маҳсулотларда инсон учун зарарли моддалар мавжудлигини аниқлаш масалаларида - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги";

учинчи қисми қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Ушбу Қонунга мувофиқ давлат бошқаруви органлари ўз ваколатлари доирасида стандартларни ишлаб чиқади, тасдиқлайди ва нашр этади";


2) 3-модда биринчи қисмининг русча матнидаги "государственными органами управления" деган сўзлар "органами государственного управления" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


3) 6 модданинг:

биринчи қисми тўртинчи - саккизинчи хатбошилари қуйидаги мазмундаги тўртинчи ва бешинчи хатбошилар билан алмаштирилсин:

"ташкилотнинг стандартлари;

хорижий мамлакатларнинг миллий стандартлари";

саккизинчи ва тўкқизинчи қисмлари қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Истеъмолчиларга реализация қилинадиган маҳсулотга доир стандартлар ҳамда уларга киритилган ўзгартишлар "Ўзстандарт" агентлиги органларида ҳақ олмасдан давлат рўйхатидан ўтказилиши керак. "Ўзстандарт" агентлиги органларида рўйхатдан ўтказилган стандартлаштиришга доир норматив ҳужжатлар техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларнинг давлат фондига киради.

Маҳсулот, атроф-муҳит, аҳолининг ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки хавфсизлигини, техникавий ва ахборот жиҳатдан маҳсулотнинг бир-бирига мос келиши ва ўзаро алмашинувчанлигини, уларни назорат қилиш усуллари бирлиги ва тамғалаш бирлигини таъминлаш учун стандартларда белгиланадиган талаблар давлат бошқаруви органлари, хўжалик фаолияти субъектлари риоя этиши учун мажбурийдир";

ўн биринчи қисмидаги "стандартларнинг" деган сўз "техник регламентларнинг ёки стандартларнинг" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


4) 8-модда биринчи қисмининг русча матнидаги "государственные органы управления" деган сўзлар "органы государственного управления" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


5) 9-модда биринчи қисмининг русча матнидаги "государственных органов управления" деган сўзлар "органов государственного управления" деган сўзлар билан алмаштирилсин;


6) 10-модданинг русча матнидаги "государственных органов управления" деган сўзлар "органов государственного управления" деган сўзлар билан алмаштирилсин.


9-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 28 декабрда қабул қилинган "^ Метрология тўғрисида"ги 1004-ХII-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1994 йил, N 2, 48-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2003 йил, N 5, 67-модда) қуйидаги ўзгартишлар киритилсин:


1) 15-модданинг биринчи қисми:

олтинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

еттинчи хатбошиси олтинчи хатбоши деб ҳисоблансин;


2) 18-модда чиқариб ташлансин.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1994 йил 22 сентябрда қабул қилинган 2012-ХII-сонли Қонуни билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 йил, N 1, 3-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 9, 144-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда, N 9, 241-модда; 1998 йил, N 5-6, 102-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 1, 20-модда, N 5, 124-модда, N 9, 229-модда; 2000 йил, N 5-6, 153-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда, N 9-10, 165-модда; 2002 йил, N 9, 165-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; 2004 йил, N 1-2, 18-модда, N 9, 171-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 йил, N 9, 314-модда, N 12, 417, 418-моддалар; 2006 йил, N 6, 261-модда, N 12, 656-модда; 2007 йил, N 4, 158, 166-моддалар, N 6, 248-модда, N 9, 416, 422-моддалар, N 12, 607-модда; 2008 йил, N 4, 187, 188, 189-моддалар, N 7, 352-модда, N 9, 485, 487, 488-моддалар, N 12, 640, 641-моддалар; 2009 йил, N 1, 1-модда, N 4, 128-модда, N 9, 329, 334, 335, 337-моддалар, N 12, 470-модда; 2010 йил, N 5, 176, 179-моддалар, N 9, 341-модда, N 12, 471, 477-моддалар; 2011 йил, N 1, 1-модда; 2012 йил, N 4, 108-модда, N 9/1, 242-модда, N 12, 336-модда) қуйидаги қўшимчалар киритилсин:


1) 17-модданинг тўртинчи қисми "123" рақамидан кейин "125-1" рақами билан тўлдирилсин;


2) қуйидаги мазмундаги 125-1-модда билан тўлдирилсин:


"125-1-модда. Никоҳ ёши тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш


Никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача миқдорда жарима ёки бир йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд уч ойгача қамоқ билан жазоланади.

Ота-она ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан никоҳ ёшига етмаган шахсни эрга бериш ёхуд уйлантириш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд тўрт ойгача қамоқ билан жазоланади.

Никоҳ ёшига етмаган шахс билан никоҳ тузишга доир диний маросимни амалга ошириш, шундай қилмиш учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса, -

энг кам ойлик иш ҳақининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёхуд олти ойгача қамоқ билан жазоланади".

  1   2   3   4   5



Похожие:

Ўзбекистон республикасининг қонуни 30. 04. 2013 й. N ўРҚ-352 iconЎзбекистон республикасининг қонуни 25. 12. 1998 й. N 723-i реклама тўҒрисида
Р 30. 08. 2002 й. 404-ii-сон Қонуни, ЎзР 25. 04. 2003 й. 482-ii-сон Қонуни, ЎзР 19. 12. 2005 й. ЎРҚ-14-сон Қонуни, ЎзР 04. 04. 2006...
Ўзбекистон республикасининг қонуни 30. 04. 2013 й. N ўРҚ-352 iconЎзбекистон республикасининг солиқ кодекси ўзР 25. 12. 2007 й. ЎРҚ-136-сон Қонуни билан тасдиқланган 2008 йил 1 январдан эътиборан кучга киради
Республикасида доимий муассаса орқали амалга ошираётган Ўзбекистон Республикаси норезидентлари ҳамда чет эл юридик шахсларининг ваколатхоналари...
Ўзбекистон республикасининг қонуни 30. 04. 2013 й. N ўРҚ-352 iconЎзбекистон республикасининг қонуни 13. 04. 2011 й. N ўРҚ-280 ахборот-кутубхона фаолияти тўҒрисида
Ушбу Қонуннинг мақсади ахборот-кутубхона фаолияти соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат
Ўзбекистон республикасининг қонуни 30. 04. 2013 й. N ўРҚ-352 iconЎзбекистон республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари тўҒрисида
К палатасининг «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги Давлат бюджети тўғрисида» 2012 йил 16 ноябрдаги 576–ii-сонқарори ва Ўзбекистон...
Ўзбекистон республикасининг қонуни 30. 04. 2013 й. N ўРҚ-352 iconЎзбекистон республикасининг қонуни
Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида
Ўзбекистон республикасининг қонуни 30. 04. 2013 й. N ўРҚ-352 iconЎзбекистон республикасининг қонуни 24. 04. 1997 й. N 402-i журналистлик фаолиятини
Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси,...
Ўзбекистон республикасининг қонуни 30. 04. 2013 й. N ўРҚ-352 iconЎзбекистон республикасининг қонуни 20. 11. 1991 й. Н 429-хii
Давлат халқ манфаатларини кўзлаб, "Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисида"ги қонунга асосланиб, республика...
Ўзбекистон республикасининг қонуни 30. 04. 2013 й. N ўРҚ-352 iconЎзбекистон республикасининг қонуни
Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳУҚУҚбузарликларнинг профилактикаси тўҒрисида
Ўзбекистон республикасининг қонуни 30. 04. 2013 й. N ўРҚ-352 iconТабиий монополиялар тўғрисида Ўзбекистон республикасининг қонуни
Збекистон республикасининг «табиий монополиялар тўҒрисида»ги қонунига ўзгартишлар ва қЎшимчалар киритиш ҳАҚида
Ўзбекистон республикасининг қонуни 30. 04. 2013 й. N ўРҚ-352 icon6. мактаб фаоллар залининг безатилиши фаоллар залининг ўнг томони
Давлат рамзлари қуйидаги кетма-кетликда тасвирланади: Ўзбекистон Республикасининг Давлат байроғи, Ўзбекистон Республикасининг Давлат...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации