Документы



Тошкент давлат иқтисодиёт университети инновацион таълим технологиялари маркази хошимова Д. П, Назарова Ф. М, Гимранова О. Б icon

Тошкент давлат иқтисодиёт университети инновацион таълим технологиялари маркази хошимова Д. П, Назарова Ф. М, Гимранова О. Б

НазваниеТошкент давлат иқтисодиёт университети инновацион таълим технологиялари маркази хошимова Д. П, Назарова Ф. М, Гимранова О. Б
страница1/6
Дата20.05.2013
Размер0.78 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4   5   6


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ


ИННОВАЦИОН ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИ

МАРКАЗИ


Хошимова Д.П, Назарова Ф.М, Гимранова О. Б


Ўзбекистон Республикаси Президенти

И.А.Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” асарини ўрганиш бўйича


ТАЪЛИМ ТЕХНОЛОГИЯСИ


ТОШКЕНТ 2009


Хошимова Д.П, Назарова Ф.М, Гимранова О. Б Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” асарини ўрганиш бўйича таълим технологияси:/ Услубий қўлланма «Иқтисодий таълимдаги ўқитиш технологияси» сериясидан // – Т.: ТДИУ, 2009. 70 б


Тақризчилар:

Иқтисод фанлар номзоди, доцент М.Э.Пўлатов,

Педагогика фанлар номзоди, Д.М.Файзуллаева


Услубий қўлланмада Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А.Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” асарини ўрганиш бўйича ўқитишнинг технологиялаштириш қоидаларидан фойдаланилган ҳолда лойиҳалаштирилган таълим технологияси келтирилган.


Муаллифлар таҳририда чоп этилган


© Хошимова Д.П, Назарова Ф.М, Гимранова О. Б

© Т.: ТДИУ, 2009 й.


М у н д а р и ж а

^ 1-мавзу. Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар

2







1.1. Таълим бериш технологияси модели

2

1.1. Маърузанинг технологик картаси

3







2-мавзу. Банк тизимини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш – Ўзбекистон учун инқирозни бартараф этиш ва жаҳон бозорида янги марраларга чиқишнинг ишончли йўлидир

15







2.1. Таълим бериш технологиси модели

15

2.2. Муаммоли маърузанинг технологик картаси

16

2.3. Таълим бериш технологиси модели

35

2.4. Амалий машғулот технологик картаси

36







3-мавзу. «Қишлoқ тaрaққиёти вa фaрoвoнлиги йили» Давлат дастурининг аҳамияти ва асосий йўналишлари

38







3.1. Таълим бериш технологияси модели

38

3.2. Маъруза машғулоти технологик картаси

39







4-мавзу. Тaркибий ўзгaришлaрни амалга ошириш вa иқтисoдиётни дивeрсификaция қилиш жaрaёнлaрини дaвoм эттириш, хизмaт кўрсaтиш вa кичик бизнeс сoҳaсини янaдa ривoжлaнтириш – устувoр вaзифa. Ишлaб чиқaриш вa ижтимoий инфрaтузилмaни ривoжлaнтириш, бaнк ишини янaдa тaкoмиллaштириш–мaмлaкaтни мoдeрнизaция қилишнинг муҳим oмили.

50







4.1. Таълим бериш технологияси модели

50

4.2. Маъруза машғулоти технологик картаси

52







5-мавзу. Ўқув курс бўйича якуний семинар

63







5.1. Таълим технологияси модели

63

5.2. Семинар машғулоти технологик картаси

64



1-мавзу. Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар



1.1. Таълим бериш технологияси модели

^ Машғулот вақти-2 соат

Талабалар сони: 20 – 80 гача

Машғулот шакли

Кириш-ахборот маъруза - кўргазмали


^ Маъруза режаси

1. Жаҳон молиявий инқирозининг моҳияти, келиб чиқиш сабаблари ва салбий оқибатлари.

2. Ривожланган мамлакатларнинг жаҳон молиявий инқирозидан чиқиш борасидаги чора-тадбирлари.

3. Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар.

Ўқув машғулотининг мақсади: ўқув курси бўйича умумий тушунча бериш. Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллари билан таништириш.

^ Педагогик вазифалар:

  • ўқув курсининг мақсади ва вазифалари, ўтиладиган мавзуларга тузилмавий мантиқий чизма асосида тушунча бериш;

  • жаҳон молиявий инқирозининг келиб чиқиш сабабларини аниқлаш;

  • жаҳон молиявий инқирозининг салбий оқибатларини ёритиш;

  • ривожланган мамлакатларнинг жаҳон молиявий инқирозидан чиқиш борасидаги чора-тадбирлари ҳақида маълумотлар бериш;

  • жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар билан таништириш.

Ўқув фаолияти натижалари:

  • ўқув курсининг мақсади ва вазифаларини, ўтиладиган мавзуларни тузилмавий мантиқий чизма асосида шарҳлаб беради.




  • жаҳон молиявий инқирозининг келиб чиқиш сабабларини кўрсатиб беради.

  • жаҳон молиявий инқирозининг салбий оқибатлари ҳақида гапириб беради.

  • ривожланган мамлакатларнинг жаҳон молиявий инқирозидан чиқиш борасидаги чора-тадбирлари ҳақида маълумотлар беради.

  • жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омилларни ёритиб беради.

Ўқитиш усуллари

Кўргазмали маъруза, жуфтликда ишлаш

Ўқитиш шакллари

Фронтал, жамоавий, жуфтликда ишлаш.

Ўқитиш воситалари

Ўқув қўлланма, проектор, график органайзерлар.

Ўқитиш шароити

УТВ билан ишлашга мослаштирилган аудитория

Мониторинг ва баҳолаш

Оғзаки назорат: савол-жавоб шакли

Ёзма назорат: эссе



^ 1.1. Маърузани технологик картаси

Ишлаш босқичла-ри, вақти

Фаолият мазмуни

Ўқитувчи

Талабалар



1-босқич.

Фан ва мавзуга кириш

(15 дақиқа)

1.1. Ўқув курси номини айтади. Экранга курснинг тузилмавий мантиқий чизмасини чиқаради (1-илова), мавзулар рўйхатини беради ва уларга қисқача таъриф беради.

1.2. Мавзу, биринчи машғулотнинг мақсади ва ўқув фаолияти натижаларини айтиб беради.

1.3. Талабаларнинг билимларини жонлаштириш учун саволлар беради (2-илова) ва ушбу саволларга жуфликда жавоб бериш шартлигини таъкидлайди. “Жуфтликда ишлаш” қоидалари билан таништиради (3-илова), жуфтликларга бўлинишларини таклиф қилади, якка тартибда ўйлашни ва жуфтликда муҳокама қилиб жавоб беришни таклиф қилади.

Тинглашади


Тинглашади


Жуфтликка бўлинишади, ўйлашади, муҳокама қилишади ва саволларга жавоб беришади.


2-босқич.

Асосий (55 дақиқа)

2.1. Экранга жадвални чиқаради ва маъруза тинглаш жараёнида уни тўлдиришни сўрайди (4-илова).

2.2. Рower point дастури ёрдамида слайдларни намойиш қилиш ва изоҳлаш билан мавзу бўйича асосий назарий жиҳатларни тушунтириб беради (5-илова).

Маъруза жараёнида фокусловчи назорат саволлар беради; мавзунинг режасини ҳар бир банди бўйича хулосалар қилади; жалвалга ахборотларни киритиш лозимлигини эслатади.

Тамоша қилишади, ёзишади.


Тинглашади, ёзишади.


Саволларга жавоб беришади, жадвал-ни тўлдиришади.



3-босқич.

Якуний (10 дақиқа)

3.1. Мавзу бўйича якунловчи хулоса қилади, иш натижаларини изчилликда изоҳлаб беради.

3.2. Эссе ёзиш қоидаларини тушунтиради (6-илова). Мустақил ишлаш учун вазифа беради: эссе ёзиш (Сизнинг фикрингизча ЖМИ иқтисодиётнинг ривожланишига ижобий таъсир кўрсатиши мумкинми? (жавобингизни асосланг).

Саволлар берадилар.

Мустақил ишлаш учун эссе мавзусини ёзиб оладилар.



1-Илова(1.1)

Курснинг тузилмавий мантиқий чизмаси





2-Илова(1.1)

Жонлаштириш учун саволлар:


1. Инқироз тушунчаси нимани билдиради?

2. Жаҳон молиявий инқирозининг (ЖМИ) қандай оқибатлари бўлади?

3. Жаҳонда молиявий инқирознинг салбий оқибатлари қандай намоён бўлмоқда?

4. Жаҳон молиявий инқирози Ўзбекистон Республикаси иқтисодиётига таъсир кўрсатдими?


3-Илова(1.1)


«ЎЙЛАНГ-ЖУФТЛИКДА ИШЛАНГ-ФИКР АЛМАШИНГ»


Ушбу техника биргаликдаги фаолият бўлиб, талабаларни матн устида фикрлаш, ўз ғояларини шакллантириш ва уларни ҳамкорлар ёрдамида муайян шаклда ифодалашга йўналтиради.

«Ўйланг-Жуфтликда ишланг-Фикр алмашинг» техникасидан фойдаланган ҳолда гуруҳларда ишни ташкил этиш жараёнининг тузилиши

1. Ўқитувчи савол ва топшириқ беради: олдин ўйлаб чиқиш, сўнг қисқа жавоблар ёзиш тартибида.



2. Талабалар жуфтликларга бўлиниб, бир-бири билан фикр алмашадилар ва иккала жавобни мужассам этган умумий жавобни ишлаб чиқишга ҳаракат қиладилар.



3. Ўқитувчи бир неча жуфтликларга ўттиз секунд давомида аудиторияга ўз ишининг қисқа якунини ифодалаб беришини таклиф қилади.


4-Илова(1.1)


ЖМИнинг келиб чиқиш сабаблари

ЖМИнинг ривожланган мамлакатлардаги салбий оқибатлари

ЖМИнинг Ўзбекистондаги салбий оқибатлари





























5-Илова(1.1)

^ Кўргазмали материаллар

1-савол. Жаҳон молиявий инқирозининг моҳияти, келиб чиқиш сабаблари ва салбий оқибатлари








Шу ўринда, жаҳон молиявий инқирозининг юзага келишида асосий сабаб – молиявий ресурслар билан реал ишлаб чиқариш ҳажми ўртасидаги мутаносибликнинг кескин бузилиши ҳисобланишини таъкидлаш лозим. Пул муомаласи қонунларидан маълумки, иқтисодиёт соғлом ва барқарор амал қилиши учун муомалага чиқарилаётган пул массаси билан товар ва хизматлар ишлаб чиқариш реал ҳажми ўртасида муайян нисбатга амал қилиниши лозим.








Маълумотларга кўра, муомаладаги пул массаси (нақд, кредит пуллар ва турли тўлов воситалари)нинг товар ва хизматлар ишлаб чиқариш реал ҳажмидан деярли 10 баравар, агар пулнинг айланиш тезлигини ҳам ҳисобга олинса, муомала учун зарур бўлган пул миқдоридан, яъни пулга бўлган талабдан бир неча ўн баравар кўпайиб кетганлигини англатади.











^ Дунёнинг айрим мамлакатлари ташқи савдо сальдосидаги ўзгаришлар (млрд.АҚШ долл.)







Мамлакатлар

1996 йил

2007 йил

^ Ривожланган мамлакатлар, жами

46,2

-798,8

АҚШ

-120,2

-854,7

Япония

65,4

81,0

Европа Иттифоқи

88,5

-228,0

Бошқалар

12,5

202,2

^ Ривожланаётган мамлакатлар, жами

-87,5

509,7

Хитой

7,2

562,0

Яқин Шарқ ва Африка

5,9

311,0

Бошқалар

-100,6

-363,3






frame6


frame7










11-слайд

frame8


2-савол. Ривожланган мамлакатларнинг жаҳон молиявий инқирозидан чиқиш борасидаги чора-тадбирлари.




















Жаҳон мамлакатларининг инқирозга қарши курашга сарфлаган молиявий харажатлари

Мамлакат

Молиявий харажатлар,

млрд. доллар

Мамлакат ЯИМга нисб.

% ҳисобида (2008 йил)

Россия

222

13,9

Буюк Британия

1020

37

АҚШ

3539

25

Германия

893

23

Япония

576

12

Хитой

570

13

Дунё бўйича

9400

15


^ Инқирозни бартараф этишга ажратилган
маблағларнинг йўналишлари


Мамлакат

Кредит маблағларига давлат кафолати

^ Молиявий институтлар устав капиталларига қўйилмалар

Юқори рискли, шубҳали активларнинг хариди

Бошқалар

Жами

млрд. долл.

жамига нисб. %

млрд. долл.

жамига нисб. %

млрд. долл.

жамига нисб. %

млрд. долл.

жамига нисб. %

млрд. долл.

Россия

-

-

185

84

11

5

25

11

222

Буюк Британия

393

39

79

8

-

-

549

54

1020

АҚШ

1769

50

714

20

663

19

394

11

3539

Германия

539

60

177

20

-

-

176

20

893

Япония

303

53

-

-

-

-

237

47

576

Хитой

-

-

-

-

-

-

570

100

570

Жами

3004

44

1155

17

674

10

1951

29

6820



^ 3-савол. Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар














20-слайд







6-Илова (1.1)

ЭССЕ

Эссе ҳажми таклиф қилинган мавзудаги 1000 сўздан 5000 сўзгача бўлган асардир.


Эссе – бу муаллифнинг алоҳида индивидуал позициясига эга эркин шаклдаги баёни бўлиб, қандайдир буюм ёки қандайдир сабаб бўйича умумий ёки олдиндан билдирилган фикр-мулоҳазалардан иборат бўлади.




^ Далилланган эссе бу қўйилган саволга далилланган жавоб мавжуд бўлган ёзма ишдир. Муаллиф муайян позицияга эга ва уни ҳимоя қилади, ўз позициясини қувватлаш учун бир қатор далилларни тақдим этади. Мақсад – муаллиф ўзи қўллайдиган нуқтаи назарга бошқаларни ҳам ишонтиришни хоҳлайди.


  • ^ Агар Сиз ўқувчиларни фикран тасаввур қила олсангиз ва эссени ёзиш жараёнида фикран улар билан мулоқот юрита олсангиз, унда далилланган эссени ёзиш осонлашади.






Далилланган эссенинг тузилиши:


Масала юзасидан муаллифнинг нисбий нуқтаи назарини билдириш

(1 хатбоши).

Айтилган позициянинг далилланиши – муаллифнинг шу позицияни қўллаш учун ишонарли далиллари айни позицияни қабул қилишга ишонтиради.

Хулоса – резюме (1 хатбоши).





Д

алилланган эссени баҳолаш кўрсаткичлари ва мезонлари:


  • мазмуннинг мавзуга мувофиқлиги;

  • муаммони кўриш, унга муносабат, ўзининг нуқтаи назари, далилларнинг ишончлилиги;

  • услуб: баённинг аниқлиги,очиқ-равшанлиги;

  • ёзиш қоидаларига риоя қилиш.


«Менинг фикримча, агар ... бўлса, мамлакатимиз иқтисодиёти гуллаб-яшнайверади» мавзуида далилланган эссе ёзинг.



2-мавзу. Банк тизимини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш – Ўзбекистон учун инқирозни бартараф этиш ва жаҳон бозорида янги марраларга чиқишнинг ишончли йўлидир.



^ 2.1. Таълим бериш технологисининг модели

Машғулот вақти-2 соат

Талаблар сони: 20 – 80 гача

^ Машғулот шакли

Муаммоли маъруза


Маъруза режаси

1. 2008 йилдa иқтисoдиётимизнинг юқoри ўсиш суръaтлaрини изчил тaъминлaниши.

2. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, озиқ-oвқaт вa бoшқa истeъмoл тoвaрлaри ишлaб чиқaришни кeнгaйтиришни рaғбaтлaнтириш.

3. Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстурида бeлгилaнгaн кoмплeкс чoрa-тaдбирлaр орқали ҳал этилиши лозим бўлган асосий вазифалар.

4. 2009-2012 йиллaргa мўлжaллaб қaбул қилингaн Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстурининг мазмуни ва аҳамияти.

Ўқув машғулотининг мақсади: 2008 йилдa иқтисoдиётимизнинг юқoри ўсиш суръaтлaрини изчил тaъминлaниши, Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстурида бeлгилaнгaн кoмплeкс чoрa-тaдбирлaри ҳақида билимларни шакллантириш.

^ Педагогик вазифалар:

  • 2008 йилдa иқтисoдиётимизнинг юқoри ўсиш суръaтлaри билан таништириш;

  • 2009-2012 йиллaргa мўлжaллaб қaбул қилингaн Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстурининг мазмуни ва аҳамиятини ёритиб бериш;

  • муаммони шакллантириш;

  • муаммо ости муаммоларни ажратиш;

  • муаммо ости муаммоларни ва умуман муаммони ечиш жараёнининг кетма- кетлигини тушунтириш;

  • муаммо ости муаммоларнинг ечиш усулларини топиш имконини бериш;

  • муаммоли вазифаларни ечиш кўникмасини шакллантириш;

  • муаммони ечиш бўйича якуний хулосани шакллантириш.

Ўқув фаолияти натижалари:

  • 2008 йилдa иқтисoдиётимизнинг юқoри ўсиш суръaтлaри ҳақида гапириб беради.

  • 2009-2012 йиллaргa мўлжaллaб қaбул қилингaн Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстурининг мазмуни ва аҳамияти ёритиб беради.

  • муаммони шакллантириш жараёнига ҳисса қўшилади.

  • муаммо ости муаммоларни ажратиш жараёнида қатнашилади.

  • муаммо ости муаммоларни ва умуман муаммони ечиш кетма кетлигини белгилайди;

  • таклиф қилинган муаммо ости муаммоларнинг ечиш вариантлари баҳоланади.

  • муаммо бўйича оралиқ хулосани шакллантирилади.

Ўқитиш усуллари

Маъруза, муаммоли усул, мунозара, биргаликда ўқиш, бахс

Ўқитиш шакллари

Фронтал, жамоавий

Ўқитиш воситалари

Ўқув қўлланма, проектор, кўргазмали материаллар

Ўқитиш шароити

УТВ билан ишлашга мослаштирилган аудитория

Мониторинг ва баҳолаш

Оғзаки назорат: савол-жавоб шакли

Ёзма назорат: тест


^ 2.2. Муаммоли маърузани технологик картаси

Ишлаш босқичла-ри, вақти

Фаолият мазмуни

Ўқитувчи

Талабалар

1-босқич.

Мавзуга кириш

(5 дақиқа)

1.1. Экранга курснинг тузилмавий мантиқий чизмасини чиқаради (1-илова), бугунги мавзунинг ўқув курсидаги ўрнини белгилайди.

1.2. Олдинги машғулот: ЖМИнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳақидаги натижаларини эслатади.

1.3. Ўқув машғулотининг мақсади ва ўқув фаолиятининг натижаларини айтади.

Тинглашади.




2-босқич. Асосий

(60 дақиқа)


2.1. Машғулотда ечиладиган муаммога талабаларни «Киритади» ва уни шакллантиради (Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш натижаларига мувофиқ Ўзбекистон иқтисодиётига ЖМИнинг салбий таъсирини қандай минималлаштириш мамкин?).

2.2. Кейинги иш мунозара шаклида ўтишини эълон қилади.

2.3. Муаммони ечишни ташкил қилади. Ривожланишнинг энг устивор йўналишлари бўйича макроиқтисодий кўрсаткичларни таҳлил қилади.

2.4. Муаммони ечиш усулларини топишни ташкил қилишга ўтади: биринчи муаммо ости муаммони шакллантиради, сўнгра муаммоли саволларни қўйиш ва уларга берилган жавобларни муҳокама қилиш билан талабаларни уни ечиш усулини топишга олиб келади: биринчи оралиқ хулосага. Шунга ўхшаб кейинги муаммо ости муаммоларни ечиш усулларини топиш жараёнини ташкил қилади.

Талабалар билан таҳмин қилинган ечимларни мунозара қилади ва уларда пайдо бўлган қийинчиликларни аниқлайди.

2.5 Машғулотни ташкил қилиш учун қўшимча саволлар ва хулосалар (2-илова) ва кўргазмали материаллардант фойдаланади (3-илова).

Муаммо бўйича якуний хулосани шакллантиради.

Муаммони ёзишади.


Саволларга жавоб беришади.



3-босқич.

Якуний

(15 дақиқа)

3.1. Машғулот бўйича якунловчи хулосалар қилади.

3.2. Мустақил ишлаш учун топшириқ: тестларга ёзма равишда жавоб бериш (4-илова).

Топшириқни ёзишади.



1-Илова (2.1)

Курснинг тузилмавий мантиқий чизмаси












1-маъруза


2008 йилдa иқтисoдиётимизнинг юқoри ўсиш суръaтлaрини изчил тaъминлaниши





1-маъруза


Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстурини изчил амалга оши-иш – мамлакатни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш-нинг энг устувoр йўнaлиши





Амалий машғулот


«Қишлoқ тaрaққиёти вa фaрoвoнлиги йили» Давлат дастурининг аҳамияти ва асосий йўналишлари


3-маъруза







Тaркибий ўзгaришлaрни вa иқтисoдиётни дивeрсифика-ция қилиш жaрaёнлaрини дaвoм эттириш, хизмaт кўрсaтиш вa кичик бизнeс сoҳaсини янaдa ривoжлaн-тириш – устувoр вaзифa










4-маъруза


Ишлaб чиқaриш вa ижтимoий инфрaтузилмaни ривoжлaнтириш, бaнк ишини янaдa тaкoмиллaштириш–мaмлaкaтни мoдeрнизaция қилишнинг муҳим oмили











Якуний амалий машғулот




2-илова (2.1)

Қўшимча саволлар ва хулосалар

Муаммони шаклланиши: Ижтимоий-иқтисодий ривожланиш натижаларига мувофиқ Ўзбекистон иқтисодиётига ЖМИнинг салбий таъсирини қандай минималлаштириш мамкин?

Ечиладиган муаммо ости муаммолари:

1. Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ривожланишнинг қандай заҳиралари мавжуд?

Билимларни жонлаштириш.

1.1. 2008 йилда мамлакатимиз иқтисодиётида қандай асосий натижаларга эришилди?

1.2. Мaмлaкaтимиздa aҳoли дaрoмaдлaри ўсишини тaъминлaш, тaшқи сaвдo ҳамда экспoрт сoҳaсидa қандай ютуқлaр қўлгa киритилгaн?

1.3. Тaркибий ўзгaришлaрни изчил aмaлгa oширишдa қулaй инвeстиция муҳити ярaтилгaнми?

1.4. Қишлоқ хўжалигида иқтисодий ислоҳотларнинг қандай натижалари олинган?

1.5. Кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик, xизмaт кўрсaтиш вa сeрвис, кaсaнaчилик сoҳaларида қандай ютуқлaр қўлгa киритилгaн?

1.6. Бaнк-мoлия тизими фaoлиятини мустaҳкaмлaш вa сифaт жиҳaтидaн такомиллаштириш борасида қандай натижаларга эришилган?

Хулоса. Бугунги кундa мaмлaкaтимизни, aввaлo, иқтисoдиётимизни ислoҳ этиш, эркинлaштириш вa мoдeрнизaция қилиш, унинг тaркибий тузилишини дивeрсификaция қилиш бoрaсидa aмaлгa oширилaётгaн, ҳaр тoмoнлaмa aсoсли вa чуқур ўйлaнгaн сиёсaт бизни инқирoзлaр вa бoшқa тaҳдидлaрнинг сaлбий тaъсиридaн ҳимoя қилaдигaн кучли тўсиқ, aйтиш мумкинки, мустaҳкaм вa ишoнчли ҳимoя вoситaсини ярaтди.

2. Инқирозга қарши чоралар дастурининг мақсади ва мазмуни қандай?

Билимларни жонлаштириш.

2.1. Инқирозга қарши чоралар дастурининг мазмуни ва аҳамияти қандай?

2.2. Инқирозга қарши чоралар дастурида белгиланган чора-тадбирлар орқали қандай вазифалар ечилади?

2.3. Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстурида ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, озиқ-oвқaт вa бoшқa истeъмoл тoвaрлaри ишлaб чиқaришни кeнгaйтиришни рaғбaтлaнтириш учун қандай тадбирлар кўзда тутилган?

Хулоса. Президентимиз ўз асарларида Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстурининг аниқ бўлимлaри – бeлгилaнгaн кoмплeкс чoрa-тaдбирлaр ҳaқидa тўxтaлиб ўтиб, мазкур чoрa-тaдбирлaр орқали ҳaл этилиши лозим бўлгaн aсoсий вaзифaлaрни белгилаб бердилар.

Биринчидaн – кoрxoнaлaрни мoдeрнизaция қилиш, тexник вa тexнoлoгик қaйтa жиҳoзлaшни янaдa жaдaллaштириш, зaмoнaвий, мoслaшувчaн тexнoлoгиялaрни кeнг жoрий этиш.

Иккинчидaн – жoрий кoнъюнктурa кeскин ёмoнлaшиб бoрaётгaн ҳoзирги шaрoитдa экспoртгa мaҳсулoт чиқaрaдигaн кoрxoнaлaрнинг тaшқи бoзoрлaрдa рaқoбaтбардoш бўлишини қўллaб-қуввaтлaш бўйичa аниқ чoрa-тaдбирлaрни aмaлгa oшириш вa экспoртни рaғбaтлaнтириш учун қўшимчa oмиллaр ярaтиш.

Учинчидaн – қaтъий тeжaмкoрлик тизимини жoрий этиш, ишлaб чиқaриш xaрaжaтлaри вa мaҳсулoт тaннaрxини кaмaйтиришни рaғбaтлaнтириш ҳисoбидaн кoрxoнaлaрнинг рaқoбaтбардoшлигини oшириш.

Тўртинчидaн – элeктрoэнeргeтикa тизимини мoдeрнизaция қилиш, энeргия истeъмoлини кaмaйтириш вa энeргия тeжaшнинг сaмaрaли тизимини жoрий этиш чoрaлaрини aмaлгa oшириш.

Бeшинчидaн – жaҳoн бoзoридa тaлaб пaсaйиб бoрaётгaн бир шaрoитдa, ички бoзoрдa тaлaбни рaғбaтлaнтириш oрқaли мaҳaллий ишлaб чиқaрувчилaрни қўллaб-қуввaтлaш иқтисoдий ўсишнинг юқoри суръaтлaрини сaқлaб қoлишдa ғoят муҳим aҳaмиятгa эгa.

^ Якуний хулоса:

2008 йилда мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг устувор йўналишлари белгилаб берилган эди. Ушбу устувор йўналишлардан келиб чиқувчи вазифаларни амалга оширишда салмоқли натижа ва сезиларли ўзгаришлар қўлга киритилди: иқтисодиётининг юқори барқарор суръатлар билан ўсиши ва макроиқтисодий мутаносиблиги таъминланди, ишлаб чиқаришни таркибий ўзгартириш ва модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш ишлари давом эттирилмоқди.

Ўзбекистонда молиявий инқирознинг олдини олиш борасида иқтисoдиётимиздaги рeaл aҳвoл вa шaрoитлaрни ҳисoбгa oлиб, 2008 йилнинг иккинчи ярмидaёқ Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстурини ишлaб чиқишгa киришилгaн эди. Ҳoзирги кундa жaҳoн иқтисoдий инқирoзи oқибaтлaрининг oлдини oлиш вa улaрни бaртaрaф этиш бўйичa Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстури тaсдиқлaниб, тaрмoқлaр вa ҳудудлaр бўйичa aниқ ижрoчилaргa eткaзилди. Дaстур ижрoсини қaтъий нaзoрaт қилишни тaъминлaш мaқсaдидa ҳукумaт кoмиссияси вa жoйлaрдa ҳудудий гуруҳлaр тaшкил этилди.

3-илова (2.1)

^ Кўргазмали материаллар

2008 йилдa иқтисoдиётимиз юқoри ўсиш суръaтлaрининг изчил тaъминлaниши








^ ЯИМнинг йиллар давомида ўсиш динамикаси, фоизда




Асосий капиталга инвестициялар ҳажмининг йиллар давомида ўсиш динамикаси, фоизда




Давлат бюджети кўрсаткичларининг бажарилиши даражаси, фоизда







Бюджет соҳасида фаолият юритувчи ходимлар

иш ҳақининг ўсиши, марта




2008 йилда ўртача номинал иш ҳақи ва пенсия миқдорининг

ўсиши, минг сўм




Аҳоли реал пул даромадларининг ўсиши
(ўтган йилга нисбатан % ҳисобида)





Ташқи савдо айланмаси ҳажмининг ўсиши, млрд. АҚШ долл.










^ Асосий капиталга инвестициялар ҳажми ва таркиби, млрд. сўм

Кўрсаткичлар

2007 йил

2008 йил

Ўсиш суръати,

%да

ҳажми

салм.%

ҳажми

салм.%

Асосий капиталга инвестициялар

5479,7

100,0

8483,7

100,0

128,3

Марказлашган инвестициялар

1099,7

20,1

1717,0

20,2

129,1

- бюджет маблағлари

492,9

9,0

761,8

9,0

127,9

- нобюджет фондлари маблағлари

334,8

6,1

533,6

6,3

131,8

- хорижий инвестициялар ва ҳукумат кафолати асосидаги кредитлар

272,0

5,0

421,6

5,0

128,2

Марказлашмаган инвестициялар

4380,0

79,9

6766,7

79,8

128,0

- корхоналар маблағлари

2610,0

47,6

3741,1

44,1

118,6

- аҳоли маблағлари

621,9

11,3

828,0

9,8

112,0

- тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ва кредитлар

975,7

17,8

1772,1

20,9

150,2

- тижорат банклари кредитлари ва бошқа қарз маблағлари

172,4

3,1

425,5

5,0

246,8





^ Инвестиция жараёнларига давлат бюджетидан молиялаштирилган маблағлар динамикаси (млрд. сўм)




^ 2008 йилда қишлоқ хўжалиги асосий маҳсулот турларининг турли хўжалик юритиш шакллари томонидан ишлаб чиқарилиши



^ Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг ЯИМ даги улуши




  1   2   3   4   5   6



Похожие:

Тошкент давлат иқтисодиёт университети инновацион таълим технологиялари маркази хошимова Д. П, Назарова Ф. М, Гимранова О. Б iconИқтисодиёт” Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
«Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари»
Тошкент давлат иқтисодиёт университети инновацион таълим технологиялари маркази хошимова Д. П, Назарова Ф. М, Гимранова О. Б iconМаълумотнома яковлева Юлия Алексеевна у 01. 01. 2009 йилдан буён: Тошкент ахборот технологиялари университети «Ахборот технологиялари»
Тошкент ахборот технологиялари университети «Ахборот технологиялари» кафедраси ассистенти
Тошкент давлат иқтисодиёт университети инновацион таълим технологиялари маркази хошимова Д. П, Назарова Ф. М, Гимранова О. Б icon22. 12. 2004 й. N 598 тошкент ахборот технологиялари университетининг 50 йиллиги юбилейини нишонлаш тўЈрисида
Тошкент ахборот технологиялари университети ташкил этилганининг 50 йиллиги муносабати билан Вазирлар Маікамаси єарор єилади
Тошкент давлат иқтисодиёт университети инновацион таълим технологиялари маркази хошимова Д. П, Назарова Ф. М, Гимранова О. Б iconПресс-релиз 2012 йилнинг 19 январь куни Тошкент ахборот технологиялари университети мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” сдп фракцияси,
Сизни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги “Адолат” сдп фракцияси томонидан Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус...
Тошкент давлат иқтисодиёт университети инновацион таълим технологиялари маркази хошимова Д. П, Назарова Ф. М, Гимранова О. Б iconФарғона водийсидаги олий таълим муассасалари учун темпус лойиҳаси семинари дастури
Фарғона ш. Тошкент ахборот технологиялари университети Фарғона Филиали, Конференц-зал
Тошкент давлат иқтисодиёт университети инновацион таълим технологиялари маркази хошимова Д. П, Назарова Ф. М, Гимранова О. Б iconМаълумотном а каримова Венера Аркиновна
Тошкент Ахборот Технологиялари Университети Ахборот технологиялари кафедраси катта укитувчиси
Тошкент давлат иқтисодиёт университети инновацион таълим технологиялари маркази хошимова Д. П, Назарова Ф. М, Гимранова О. Б iconМаълумотнома кувнаков Аваз Эргашевич
Тошкент ахборот технологиялари университети “Ахборот технологиялари” кафедраси катта ўқитувчиси
Тошкент давлат иқтисодиёт университети инновацион таълим технологиялари маркази хошимова Д. П, Назарова Ф. М, Гимранова О. Б iconМаълумотнома мирзаев Аваз Эгамбердиевич
Тошкент ахборот технологиялари университети Ахборот технологиялари кафедраси ассистенти
Тошкент давлат иқтисодиёт университети инновацион таълим технологиялари маркази хошимова Д. П, Назарова Ф. М, Гимранова О. Б iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози,
Президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли...
Тошкент давлат иқтисодиёт университети инновацион таълим технологиялари маркази хошимова Д. П, Назарова Ф. М, Гимранова О. Б iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози,
Президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации