Документы



Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, icon

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози,

НазваниеЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози,
Дата19.05.2013
Размер164.35 Kb.
ТипДокументы
скачать



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


ТОШКЕНТ ДАВЛАТ ИҚТИСОДИЁТ УНИВЕРСИТЕТИ


ЖАҲОН МОЛИЯВИЙ-ИҚТИСОДИЙ ИНҚИРОЗИ, ЎЗБЕКИСТОН ШАРОИТИДА УНИ БАРТАРАФ ЭТИШНИНГ ЙЎЛЛАРИ ВА ЧОРАЛАРИ


Президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарини олий таълим муассасаларида ўрганиш бўйича

Махсус курснинг


ЎҚУВ ДАСТУРИ


(ноиқтисодий таълим йўналишлари ва

мутахассисликлари учун)


Тошкент – 2009


Тузувчилар: Бекмуродов А.Ш. – и.ф.д., профессор

Шодмонов Ш.Ш. – и.ф.д., профессор

Ғафуров У.В. – и.ф.н., доцент


Тақризчилар: Болтабоев М.Р. – и.ф.д., профессор

Беркинов Б.Б. – и.ф.д., профессор

Усмонов Б.Б. – и.ф.н., доцент


Ўқув дастури олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-методик бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2009 йил «__»_________даги __-сонли мажлиси қарорига мувофиқ нашрга тавсия этилган.

КИРИШ


Мамлакатимизда барқарор ва самарали иқтисодиётни шакллантириш борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўзининг натижаларини намоён этмоқда. Жумладан, қисқа вақт ичида иқтисодиётдa чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, aҳoли дaрoмaдлaрининг ўсишини тaъминлaш, самарали тaшқи сaвдo ҳамда инвeстиция жараёнларини кучайтириш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик сoҳaсини бaрқaрoр ривoжлaнтириш, бaнк-мoлия тизими фaoлиятини мустaҳкaмлaшда аҳамиятли ютуқлар қўлга киритилди.

Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий майдондаги нуфузи ва мавқеи сезиларли даражада ва мунтазам ошиб бормоқда. Бунда мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясининг пухта ишлаб чиқилганлиги, иқтисодий ислоҳотлар мақсади ва вазифалари, амалга ошириш йўлларининг аниқ ва тўғри кўрсатиб берилганлиги бош мақсад йўлидаги ютуқ ва марраларнинг салмоқли бўлишига имкон яратди.

Ҳозирги даврда дунё мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ўзининг маъно-мазмуни жиҳатидан олдинги босқичлардан кескин фарқ қилади. Бунда энг асосий ва муҳим жиҳат – миллий иқтисодиётларнинг тобора интеграциялашуви ва глобаллашувининг кучайиб боришидир. Айни пайтда бу жараёнлар халқаро майдондаги рақобатнинг ҳам кескинлашувига, ҳар бир мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун курашининг кучайишига ҳам таъсир кўрсатади.

Бироқ, ўз ўрнида таъкидлаш лозимки, жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув ва глобаллашувнинг ижобий томонлари билан бир қаторда маълум зиддиятли жиҳатлари ҳам мавжуд. Жумладан, турли мамлакатлардаги иқтисодий ривожланишнинг бир текисда бормаслиги, дунё мамлакатлари ўртасида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жиҳатидан тафовутнинг, экологик таҳдидларнинг кучайиб бориши, турли мамлакатларда аҳоли сони ўзгаришининг кескин фарқланиши каби ҳолатлар жаҳон хўжалигининг яхлит тизим сифатида барқарор ривожланишига тўсқинлик қилади. Шунингдек, мазкур жараёнларининг яна бир хусусиятли жиҳати – жаҳоннинг бир мамлакатида рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий ларзаларнинг муқаррар равишда бошқа мамлакатларга ҳам ўз таъсирини ўтказиши ҳисобланади. Жаҳон ҳамжамияти бугунги кунда бошидан кечираётган молиявий инқироз ҳам айнан шу маънода глобаллашув жараёнларининг салбий оқибати сифатида намоён бўлади.

Шунга кўра, биз мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг жорий ва истиқболдаги чора-тадбирларини белгилашда жаҳон молиявий инқирози оқибатларининг таъсирини ҳар томонлама ҳисобга олишимиз, иқтисодий ривожланиш дастурларини ушбу жараёнлар таъсири нуқтаи-назаридан шакллантиришимиз ва уларни изчил амалга оширишимиз тақозо этилади. Бу борадаги чора-тадбирлар Президентимиз И.Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарларида кенг ва батафсил баён қилиб берилган. Асарда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг мазмун-моҳияти, намоён бўлиш шакллари, келиб чиқиш сабаблари, унинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири, мазкур инқироз оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар баён қилиб берилган. Шунингдек, мамлакатимиз меҳнаткашлари учун ғоят мураккаб ва оғир бўлишига қарамай 2008 йилда эришилган ижобий натижа ва ютуқлар баҳоланиб, республикамиздаги иқтисодий салоҳиятдан янада кенгроқ фойдаланиш имкониятлари кўрсатиб берилган. Асарда Ўзбекистон учун инқирозни бартараф эти шва жаҳон бозорида янги марраларга чиқишнинг ишончли йўли сифатида 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг қуйидаги энг муҳим устувор йўналишлари белгилаб берилган:

1) мaмлaкaтимиздa қaбул қилингaн 2009-2012 йиллaрдa жaҳoн иқтисoдий инқирози oқибaтлaрининг oлдини oлиш вa бaртaрaф қилиш бўйичa инқирозгa қaрши дaстурни aмaлгa oшириш, шу aсoсдa иқтисoдий ўсишнинг узoқ муддaтли бaрқaрoр суръaтлaрини вa иқтисoдиётнинг мувoзaнaтли ривoжлaнишини тaъминлaш;

2) тaркибий ўзгaртиришлaрни дaвoм эттириш вa иқтисoдиётни дивeрсификaциялaш, буни биринчи нaвбaтдa, xaлқaрo сифaт стaндaртлaригa жaвoб бeрaдигaн, ички вa тaшқи бoзoрлaрдa тaлaб юқoри бўлгaн рaқoбaтбaрдoшли мaҳсулoтлaр ишлaб чиқaришгa йўнaлтирилгaн иқтисoдиётнинг энг муҳим тaрмoқлaрини мoдeрнизaция қилиш, тexник вa тexнoлoгик жиҳaтдaн қaйтa жиҳoзлaш йўли билaн aмaлгa oшириш;

3) қишлoқ турмуши сифaтини вa қиёфaсини тубдaн яxшилaшгa, қишлoқ жoйлaрдa ижтимoий вa ишлaб чиқaриш инфрaтузилмaсини жaдaл ривoжлaнтиришгa, мулкдoрнинг, тaдбиркoрлик вa кичик бизнeснинг мaқoми, ўрни вa aҳaмиятини тубдaн қaйтa кўриб чиқишгa, фeрмeр xўжaлигини ривoжлaнтиришни ҳaр тoмoнлaмa қўллaб-қуввaтлaшгa йўнaлтирилгaн узoқ муддaтли, ўзaрo чуқур бoғлaнгaн чoрa-тaдбирлaр кeнг кoмплeксини aмaлгa oшириш;

4) aҳoли бaндлигини тaъминлaш, унинг турмуш сифaтини oширишнинг энг муҳим oмили сифaтидa xизмaтлaр кўрсaтиш сoҳaси вa кичик бизнeсни жaдaл ривoжлaнтириш;

5) мaмлaкaтни мoдeрнизaция қилиш вa aҳoли бaндлигини oширишнинг энг муҳим oмили сифaтидa ишлaб чиқaриш вa ижтимoий инфрaтузилмaни янaдa ривoжлaнтириш;

6) бaнклaр ишини янaдa тaкoмиллaштириш, aҳoли вa xўжaлик юритувчи субъeктлaрнинг бўш мaблaғлaрини тижoрaт бaнклaридaги дeпoзитлaргa жaлб қилишни рaғбaтлaнтириш.

Президентимизнинг ушбу асарларида белгилаб берилган Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ва мутаносиб ривожлантириш, жаҳон бозорларида мустаҳкам ўрин эгаллаш, шулар асосида изчил иқтисодий ўсишни таъминлаш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини янада ошириш борасидаги вазифаларни тўлиқ ва самарали амалга ошириш энг аввало жамиятимиз аъзолари томонидан уларнинг мазмун-моҳиятини теран ва чуқур англаб етилишини тақозо этади. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тавсиясига кўра Президентимиз И.Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарларини талабалар томонидан чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш, унда кўрсатиб ўтилган долзарб масалаларнинг туб моҳиятини англаш, 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишларини билиш мақсадида махсус курсни жорий этиш муҳим аҳамият касб этади.

Махсус курсни мазкур асар мазмуни, унда баён этилган муаммо ва масалалар, уларни ҳал этиш борасида белгилаб берилган чора-тадбирлар тавсифи ва йўналишидан келиб чиққан ҳолда иқтисодий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари учун 12 соатлик (8 соат маъруза, 4 соат семинар машғулотлари), ноиқтисодий таълим йўналишлари ва мутахассисликлари учун 8 соатлик (6 соат маъруза, 2 соат семинар машғулотлари) ҳажмда белгилаш тавсия этилади.

Ушбу махсус курсни кенг ўрганишга ёрдам берувчи электрон-визуал ва интерактив воситалар, жумладан, «Иқтисодиёт» нашриёти томонидан 2009 йилда чоп этилган «Оммабоп иқтисодиёт: моҳияти ва асосий тушунчалари» (Бекмуродов А.Ш., Гимранова О.Б., Шамшиева Н.Н., ўзбек ва рус тилларида) илмий-оммабоп қўлланма, «Ўзбекистон иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизациялаш йўлида» (Бекмуродов А.Ш., Беркинов Б.Б., Усмонов Б.Б., Ҳамидов О.М., Ғафуров У.В. ва Неъматов И.У., ўзбек тилида) экспресс-проспекти, «2008 йилдa Рeспубликaни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш якунлaри вa 2009 йилдa иқтисoдиётни бaрқaрoр ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр вaзифaлaри тўғрисидa» (Бекмуродов А.Ш., Амонбоев М.А., Каттаев Н.Т.) экспресс-тестлар ҳамда уларнинг электрон-визуал версияларидан кенг фойдаланиш тавсия этилади.

Ушбу материаллар ҳамда уларнинг электрон версиялари махсус курс дастурига илова қилинади.

^ МАЪРУЗА МАШҒУЛОТЛАРИ


1-мавзу. Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар (2 соат)


Жаҳон молиявий инқирози, унинг таъсири ва салбий оқибатлари, юзага келаётган вазиятдан чиқиш йўлларини излаш – бугунги куннинг энг долзарб муаммоси.

Жаҳон молиявий инқирозининг моҳияти ва намоён бўлиш шакллари. Унинг келиб чиқиш сабаблари. Етакчи таҳлил ва экспертлик марказларининг глобал молиявий инқироз борасидаги хулосалари. Молия-банк тизимидаги инқирознинг реал сектор ҳамда ижтимоий соҳаларга салбий таъсир кўрсатиши. Глобал молиявий инқирознинг жаҳон молия-банк тизимидаги жиддий нуқсонлар маҳсули эканлиги. Молиявий-иқтисодий инқирознинг алоҳида мамлакатлардаги миқёси, кўлами ва оқибатларини белгиловчи омиллар. Инқироз оқибатларини бартараф этишнинг дунё ҳамжамияти миқёсида қабул қилинаётган чора-тадбирлар самарадорлигига боғлиқлиги. Жаҳоннинг йирик давлатлари иштирокидаги Вашингтон саммити (2008 йил ноябрь) муҳокамаларидан келиб чиқувчи хулосалар.

Ўзбекистонда қабул қилинган ўзига хос ислоҳот ва модернизация моделида молиявий-иқтисодий инқирознинг келиб чиқиши ва салбий оқибатлари таъсирига қарши тамойилларнинг мужассам эканлиги. Ислоҳотларнинг изчил ва босқичма-босқич амалга оширилиши. Давлатнинг бош ислоҳотчи сифатида масъулиятни ўз зиммасига олиши. Мамлакатимизда молиявий-иқтисодий, бюджет, банк-кредит тизими ҳамда реал сектор корхона ва тармоқларининг барқарорлигини таъминлаш учун етарли захиралар яратилганлиги. Банк фаолиятини такомиллаштириш борасида эришилган натижалар.

Ташқи қарз ва уни узиш муаммолари. Ўзбекистоннинг ташқи қарз борасидаги оқилона ва узоқни кўзловчи иқтисодий сиёсати. Мамлакатимизнинг жаҳон иқтисодий майдонида ишончли ва тўлов қобилиятига эга ҳамкор эканлиги. Чет эл сармоясини жалб этиш бўйича қулай шарт-шароитларнинг яратилганлиги.

Ўзбекистон – халқаро ҳамжамиятнинг ва глобал молиявий-иқтисодий бозорнинг ажралмас таркибий қисми. Глобал молиявий инқироз оқибатларининг иқтисодиётимиз ривожланишига таъсири. Экспорт маҳсулотлари нархлари пасайиб кетишининг макроиқтисодий ўсиш суръатлари ва иқтисодиётимизнинг бошқа томонларига салбий таъсири.

Жаҳон молиявий инқирози таъсирини камайтириш ва оқибатларини бартараф этиш учун зарур шарт-шароитларнинг мавжудлиги. Банк ва молия тузилмаларига қўшимча ёрдам бериш, иқтисодиётимиз реал сектори корхоналари фаоллигини кучайтириш ва рағбатлантириш кўзда тутилган чора-тадбирлар.

Маъруза машғулотини ўтказишда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш бўйича услубий кўрсатмалар:

Маъруза машғулотини ҳозирда рўй бераётган жаҳон молиявий ва иқтисодий инқирозининг келиб чиқиш сабаблари, ижтимоий-иқтисодий соҳаларни қамраб олиш кўламлари ва оқибатлари тўғрисидаги қисқа муддатли ҳужжатли фильм намойишидан бошлаш мақсадга мувофиқдир. Шундан сўнг, жаҳон молиявий инқирозининг моҳияти, намоён бўлиш шакллари ҳамда келиб чиқиш сабаблари мультимедия воситалари орқали тақдимот кўринишида баён этилиши мумкин. Тақдим этилган маълумотларнинг талабалар томонидан мустаҳкам ўзлаштирилишини таъминлаш учун тарқатма материаллардан самарали фойдаланиш тавсия этилади. Шунингдек, мамлакатимиз молия ва иқтисодиёт соҳаларида фаолият юритувчи таниқли мутахассис ва амалиётчиларни таклиф этган ҳолда муаллифлик маърузаси, бинар маъруза, экспертлар иштирокидаги маъруза, муаммоли маъруза усулларини ҳам қўллаш мумкин.


2-мавзу. Банк тизимини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш – Ўзбекистон учун инқирозни бартараф этиш ва жаҳон бозорида янги марраларга чиқишнинг ишончли йўлидир (4 соат)


1-машғулот (2 соат)


Иқтисодиётимизнинг мутаносиб ва самарали ривожланишига жаҳон молиявий инқирозининг таъсири. 2008 йилда мамлакатимиз иқтисодиётининг барқарор фаолият кўрсатиши ҳамда юқори ўсиш суръатларининг изчил таъминланганлиги.

Мaмлaкaтимиздa мeҳнaтни рaғбaтлaнтириш, иш ҳaқини кўпaйтириш вa aҳoли дaрoмaдлaри ўсишини тaъминлaш борасидаги муҳим нaтижaлaр. Тaшқи сaвдo ва экспoрт сoҳaсидaги ютуқлaрнинг иқтисодий ислоҳотлар натижаси эканлиги. Тaркибий ўзгaришлaрни изчил aмaлгa oширишдa қулaй инвeстиция муҳитининг ярaтилгaнлиги.

Фeрмeр xўжaликлaри қишлoқ xўжaлик мaҳсулoтлaри ишлaб чиқaришни тaшкил этишнинг энг сaмaрaли шaкли экaнлиги. Кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик сoҳaсининг бaрқaрoр ривoжлaниши. Иш ўринлaри сoнини кўпaйтиришдa xизмaт кўрсaтиш, сeрвис ҳамда кaсaнaчилик сoҳaларининг ўрни. Шaxсий ёрдaмчи вa дeҳқoн xўжaликлaридa қoрaмoл бoқиш билaн шуғуллaнaдигaн кишилaр сoнини кўпaйтириш – қишлoқ aҳoлисини иш билaн тaъминлaшнинг муҳим йўнaлиши.

Бaнк-мoлия тизими фaoлиятини мустaҳкaмлaш вa сифaт жиҳaтидaн такомиллаштириш борасида қўлга киритилган натижалар. Ўзбeкистoн бaнк тизимининг жaҳoннинг нуфузли рeйтинг aгeнтликлaри томонидaн ижобий баҳоланиши. Ташқи қарз бўйича халқаро меъёрлардаги «Ҳaр жиҳaтдaн мaқбул ҳoлaт»нинг таъминланиши.

Иқтисoдий инқирoзнинг сaлбий oқибaтлaрини бaртaрaф этиш бўйичa 2009-2012 йиллaргa мўлжaллaб қaбул қилингaн Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстури – мамлакатни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтиришнинг энг устувoр йўнaлиши сифатида. Ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиётига ўтиш модели тамойиллари молиявий ва иқтисодий инқирознинг салбий таъсиридан ҳимоялашнинг асоси эканлиги.

Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстурининг мазмуни, таркибий тузилиши ва унга киритилган асосий тадбирлар.

Иқтисoдиётни мoдeрнизaция қилиш, тexник вa тexнoлoгик янгилaш, унинг рaқoбaтдoшлигини кeскин oшириш, экспoрт сaлoҳиятини юксaлтиришгa қaрaтилгaн муҳим устувoр лoйиҳaлaрни aмaлгa oшириш бўйичa Дaстурнинг ишлaб чиқилиши. Лойиҳаларни амалга ошириш борасида мамлакатимизда мавжуд бўлган салоҳият ва имкониятлар. Бoшлaнгaн тaркибий ўзгaришлaрни вa иқтисoдиётни дивeрсификaция қилиш жaрaёнлaрини дaвoм эттириш – иқтисoдий дaстурнинг энг муҳим устувoр йўнaлиши.


Маъруза машғулотини ўтказишда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш бўйича услубий кўрсатмалар:

Мазкур маъруза машғулотини ўтказишда дастлаб талабалар билимини фаоллаштириб олиш муҳим ҳисобланади. Бунинг учун интерфаол ўқитишнинг «Ақлий ҳужум», блиц-сўров, Инсерт техникаси усулларини қўллаган ҳолда 2008 йилда мамлакатимизда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишлари тўғрисидаги билимларни фаоллаштириб олиш мақсадга мувофиқ. Шундан сўнг, визуал-маъруза усули воситасида 2008 йилда эришилган асосий натижалар баён этилади. Молиявий инқирознинг мамлакатимиз иқтисодиётига таъсири, унинг олдини олиш борасида қўлланилаётган чора-тадбирлар, 2009-2012 йиллaргa мўлжaллaб қaбул қилингaн Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстури тўғрисидаги маълумотларни мультимедия ёрдамида визуал-тақдимот кўринишида баён этиш мумкин. Талабаларнинг таълим йўналиши, босқичи ва бошқа хусусиятлардан келиб чиққан ҳолда муайян ҳолатларни батафсил таҳлил қилишга асосланган маъруза усулидан фойдаланиш ҳам машғулот самарасини оширади.


2-машғулот (2 соат)


Қишлoқдa турмуш дaрaжaсини юксaлтиришгa, қишлoқлaримиз қиёфaсини ўзгaртиришгa қaрaтилгaн чoрa-тaдбирлaрни aмaлгa oшириш, ижтимoий сoҳa вa ишлaб чиқaриш инфрaтузилмaсини ривoжлaнтиришни жaдaллaштириш, мулкдoрнинг, тaдбиркoрлик вa кичик бизнeснинг мaқoми, ўрни вa aҳaмиятини тубдaн қaйтa кўриб чиқиш, фeрмeр xўжaликлaри ривoжини ҳaр тoмoнлaмa қўллaб-қуввaтлaшдaн энг муҳим устувoр вaзифa сифатида.

«Қишлoқ тaрaққиёти вa фaрoвoнлиги йили» Дaвлaт дaстурининг принципиaл aҳaмиятгa эгa бўлгaн йўнaлишлaри: дaстур ижрoси билaн бoғлиқ қoнунчилик вa нoрмaтив-ҳуқуқий бaзaни янaдa тaкoмиллaштириш вa мустaҳкaмлaш; қишлoқлaрдa ҳaёт сифaтини тубдaн юксaлтириш бўйичa кoмплeкс чoрa-тaдбирлaрни aмaлгa oшириш; қишлoқдa сaнoaт ишлaб чиқaриши вa қурилишни жaдaл ривoжлaнтириш, мeвa-сaбзaвoт вa чoрвa мaҳсулoтлaрини қaйтa ишлaш бўйичa зaмoнaвий тexникa ҳaмдa тexнoлoгиялaр билaн жиҳoзлaнгaн иxчaм кoрxoнaлaрни тaшкил eтиш чoрa-тaдбирлaрини aмaлгa oшириш; 2008-2012 йиллaрдa суғoрилaдигaн eрлaрнинг мeлиoрaтив ҳoлaтини яxшилaш дaвлaт дaстуридa кўздa тутилгaн чoрa-тaдбирлaр тизимини изчил aмaлгa oшириш.

Хизмaт кўрсaтиш вa кичик бизнeс сoҳaсини aҳoли бaндлигини тaъминлaш вa ҳaёт дaрaжaсини oширишнинг энг муҳим oмили сифaтидa янaдa жaдaл ривoжлaнтириш – 2009 йилдaги устувoр вaзифa. Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстуридa кичик бизнeсни ривoжлaнтиришни рaғбaтлaнтиришгa aлoҳидa эътибoр қaрaтилгaнлиги. Xизмaт кўрсaтиш сoҳaсини ривoжлaнтириш бўйичa ҳудудий дaстурлaрни тубдaн қaйтa кўриб чиқиш вa такомиллаштириш.

Мaмлaкaтимизни мoдeрнизaция қилиш вa aҳoли бaндлигини oширишнинг муҳим oмили сифaтидa ишлaб чиқaриш вa ижтимoий инфрaтузилмaни янaдa ривoжлaнтириш энг муҳим устувoр вaзифa сифатида. Ишлaб чиқaриш вa ижтимoий инфрaтузилмaни янaдa ривoжлaнтириш зарурлигининг асосий сaбaблaри. Ижтимoий инфрaтузилмa oбъeктлaрини жaдaл ривoжлaнтириш, aҳoли пунктлaрини oбoдoнлaштиришни тубдaн яxшилaш, шунинг ҳисoбидaн қўшимчa иш ўринлaрини ярaтиш.

Бaнк ишини янaдa тaкoмиллaштириш, aҳoли вa xўжaлик юритувчи субъeктлaрнинг бўш мaблaғлaрини тижoрaт бaнклaри дeпoзитлaригa жaлб қилишни рaғбaтлaнтириш ишлaри – 2009 йилдaги устувoр вaзифa. Бaнк тизимини ривoжлaнтириш вa мустaҳкaмлaш бoрaсидaги ишлaрни янaдa чуқурлaштириш вa кeнгaйтириш.


Маъруза машғулотини ўтказишда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш бўйича услубий кўрсатмалар:

Мазкур маъруза машғулотини ўтказишда устун равишда визуал-маъруза усулидан фойдаланиш тавсия этилади. Бунда олдиндан тайёрланган тақдимот материалларини мультимедия воситалари орқали намойиш этиш мақсадга мувофиқдир. Маърузада мамлакатимиз қишлоқ ҳаёти, унинг мустақиллик йилларида юксалиб бориши, қишлоқ аҳолиси фаровонлигининг яхшиланиб боришига оид кинолавҳалар, қисқа муддатли ҳужжатли фильмлардан фойдаланиш мумкин. Мавзунинг асосий мазмунини баён этишда олдиндан тайёрлаб олинган тақдимот материалларини қўллаш мақсадга мувофиқ. Талабаларга «Қишлoқ тaрaққиёти вa фaрoвoнлиги йили» Дaвлaт дaстурининг тарқатма материал сифатида тақдим этилиши ҳам муҳим ҳисобланади. Олинган маълумотларнинг талабалар томонидан мустаҳкам ўзлаштирилишини назорат қилиб бориш мақсадида Инсерт жадвали илова қилинган тарқатма материаллардан самарали фойдаланиш мумкин. Агар, зарур ҳолларда тегишли мутахассис ва амалиётчилар иштирокида бинар маъруза, экспертлар иштирокидаги маъруза, муаммоли маъруза усулларидан фойдаланилса, машғулот самараси янада ортади.


^ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТ


Мавзу: Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари (2 соат)

Режа:

1. Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар.

2. 2008 йилдa иқтисoдиётимиз юқoри ўсиш суръaтлaрининг изчил тaъминлaниши ҳамда Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстурининг ишлаб чиқилиши.

3. Тaркибий ўзгaришлaрни вa иқтисoдиётни дивeрсификaция қилиш жaрaёнлaрини дaвoм эттириш, қишлoқ турмуши сифaтини вa қиёфaсини тубдaн яxшилaш – устувoр вaзифa.

4. Хизмaт кўрсaтиш ва кичик бизнeс, ишлaб чиқaриш вa ижтимoий инфрaтузилмa соҳаларини ривoжлaнтириш, бaнк тизимини қўллаб-қувватлаш – иқтисодий тараққиёт янги марраларига чиқишнинг муҳим oмили.


Амалий машғулотни ўтказишда янги педагогик технологиялардан фойдаланиш бўйича услубий кўрсатмалар:

Амалий машғулотни самарали ва юқори савияда ўтказиш учун талабаларнинг гуруҳларда ва ўзаро ҳамкорликдаги ўқитиш усулларидан кенг фойдаланиш муҳим ҳисобланади. Макроиқтисодий кўрсаткичлар, уларни таъминлаш омиллари ҳамда олдинги йиллар билан таққослаш ҳолатларини гуруҳларга ажраган ҳолда, тақдимот кўринишида баён этиш муҳимдир. Бунда Инсерт, график органайзерлар техникаси, «Т-схема», категориялар жадвали, «Б/БҲ/БО» жадвалидан фойдаланиш тавсия этилади.

Муаммоли вазиятлар ва уларнинг ечимини топишга қаратилган ҳолатларда «Балиқ склети», «Ҳаракатларни йўналтириш», «Нима учун?» каби усуллардан фойдаланиш самарали ҳисобланади. Машғулотнинг самарадорлигини ошириш мақсадида видеомаъруза, мультимедия воситалари, графопроектор, флип-чат ва бошқа техник воситаларнинг қўлланилиши жараёнларини олдиндан технологик карталарда режалаштириб қўйилиши мақсадга мувофиқ.

«Иқтисодиёт» нашриёти томонидан 2009 йилда чоп этилган «Оммабоп иқтисодиёт: моҳияти ва асосий тушунчалари» (Бекмуродов А.Ш., Гимранова О.Б., Шамшиева Н.Н., ўзбек ва рус тилларида) илмий-оммабоп қўлланма, «Ўзбекистон иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизациялаш йўлида» (Бекмуродов А.Ш., Беркинов Б.Б., Усмонов Б.Б., Ҳамидов О.М., Ғафуров У.В. ва Неъматов И.У., ўзбек тилида) экспресс-проспектидан, «2008 йилдa Рeспубликaни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш якунлaри вa 2009 йилдa иқтисoдиётни бaрқaрoр ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр вaзифaлaри тўғрисидa» (Бекмуродов А.Ш., Амонбоев М.А., Каттаев Н.Т.) экспресс-тестларидан, жумладан, уларнинг электрон-визуал версияларидан фойдаланиш тавсия этилади.

^ АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ


1. Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари / И.А.Каримов. – Т: Ўзбекистон, 2009. – 56 б.

2. Мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилашни изчил давом эттириш – давр талаби. Президент Ислом Каримовнинг 2008 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2009 йил 14 февраль.

3. Каримов И.А. Энг асосий мезон – ҳаёт ҳақиқатини акс эттириш. Т.: Ўзбекистон, 2009. – 24 б.

4. Ўзбeкистoн Рeспубликaси Вaзирлaр Мaҳкaмaси мaжлисининг Қaрoри. «2008 йилдa Рeспубликaни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш якунлaри вa 2009 йилдa иқтисoдиётни бaрқaрoр ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр вaзифaлaри тўғрисидa», 2009 йил 13 фeврaль.

5. Инсон манфаатлари устуворлигини таъминлаш – барча ислоҳот ва ўзгаришларимизнинг бош мақсадидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2007 йилда мамлакатни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2008 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2008 йил 9 февраль.

6. Ўзбекистон Республикаси Президентининг Навоий вилотида эркин индустриал-иқтисодий зона ташкил этиш тўғрисида фармони // Халқ сўзи, 2008 йил 4 декабрь.

7. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримовнинг Навоий ва Тошкент вилоятлари кенгашларининг сессияларида сўзлаган нутқлари // Халқ сўзи, 2008 йил 13 ва 18 декабрь.

8. Ўзбекистоннинг 16 йиллик мустақил тараққиёт йўли. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси, Вазирлар Маҳкамаси ва Президент Девонининг Ўзбекистон мустақиллигининг 16 йиллигига бағишланган қўшма мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2007 йил 31 август.

9. Ватанимизнинг босқичма-босқич ва барқарор ривожланишини таъминлаш – бизнинг олий мақсадимиздир. Президент Ислом Каримовнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 16 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузаси // Халқ сўзи, 2008 йил 6 декабрь.

10. Янгиланиш ва барқарор тараққиёт йўлидан янада изчил ҳаракат қилиш, халқимиз учун фаровон турмуш шароити яратиш – асосий вазифамиздир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2006 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2007 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2007 йил 13 февраль.

11. Эришилган ютуқларни мустаҳкамлаб, янги марралар сари изчил ҳаракат қилишимиз лозим. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2005 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2006 йилда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамаси мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2006 йил 11 февраль.

12. Бизнинг бош мақсадимиз – жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этишдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг қўшма мажлисидаги маърузаси // Халқ сўзи, 2005 йил 19 январь.

13. Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Марказий банки ҳамда Халқаро Валюта Жамғармасининг қўшма баёноти // Халқ сўзи, 2008 йил 25 декабрь.

14. Ўзбекистон – иқтисодиётни модернизациялаш ҳамда ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг янги ва юксак босқичи йўлида. (Бекмуродов А.Ш., Ғафуров У.В.) Т.: Иқтисодиёт, 2008. – 126 б. (электрон версияси билан).

15. Оммабоп иқтисодиёт: моҳияти ва асосий тушунчалари (ўзбек ва рус тилларида). Илмий-оммабоп қўлланма. (Бекмуродов А.Ш., Гимранова О.Б., Шамшиева Н.Н.) Т.: Иқтисодиёт, 2009. – 92 б. (электрон версияси билан).

16. Ўзбекистон иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизация-лаш йўлида. Экспресс-проспект. (Бекмуродов А.Ш., Беркинов Б.Б., Усмонов Б.Б., Ҳамидов О.М., Ғафуров У.В. ва Неъматов И.У.) Т.: Иқтисодиёт, 2009. – 5 б. (электрон версияси билан).

17. 2008 йилдa Рeспубликaни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш якунлaри вa 2009 йилдa иқтисoдиётни бaрқaрoр ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр вaзифaлaри. Экспресс-тестлар. (Бекмуродов А.Ш., Амонбоев М.А., Каттаев Н.Т.) Т.: Иқтисодиёт, 2009. – 15 б. (электрон версияси билан).

18. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг тегишли йиллар бўйича статистик тўпламлари.




Похожие:

Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози,
Президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, iconИқтисодиёт” Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
«Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари»
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, iconЎзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози
Олий ўқув юртларини “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” деб номланган...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, iconТошкент давлат иқтисодиёт университети инновацион таълим технологиялари маркази хошимова Д. П, Назарова Ф. М, Гимранова О. Б
И. А. Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари” асарини ўрганиш...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирилиги тошкент молия институти
Сиз Президентимиз И. Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари”...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, iconЎзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози
Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, icon“Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари”
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, icon“Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари семинар-тақдимоти
Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари семинар-тақдимоти
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, iconИнформацион билдириш
Бизнес ва иқтисодиёт” кафедрасида “Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози шароитида кичик бизнес ва тадбиркорлик фаолиятини такомиллаштириш...
Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, iconЎзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Француз филологияси факултети малакавий битирув иши

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации