Документы



Иқтисодиёт” Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети icon

Иқтисодиёт” Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети

НазваниеИқтисодиёт” Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети
страница1/13
Дата19.05.2013
Размер1.78 Mb.
ТипДокументы
скачать
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13


Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ислом Каримовнинг


«Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари»


номли асарини ўрганиш бўйича


ўқув қўлланма


Иқтисодиёт”

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


тошкент давлат иқтисодиёт университети


Ўзбекистон Республикаси Президенти

Ислом Каримовнинг


«Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари»


номли асарини ўрганиш бўйича


ўқув қўлланма


Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-методик бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгаш томонидан олий ўқув юртлари учун ўқув қўлланма сифатида тавсия этилган


^ Иқтисодиёт – 2009


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарини ўрганиш бўйича ўқув қўлланма. – Т.: Иқтисодиёт, 2009. – 120 б.


Қўлланма Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тавсиясига кўра таълим тизимига жорий қилинаётган махсус ўқув курси учун мўлжалланган. Унда Президентимиз Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарининг асосий мазмуни баён этилган.

Президентимиз томонидан асарда кенг эътибор қаратилган жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг мазмуни, келиб чиқиш сабаблари ва салбий таъсири оқибатлари, Ўзбекистонда инқироз таъсири оқибатларининг олдини олиш ва юмшатишга асос бўлувчи омиллар, мамлакатимиз иқтисодиётини модернизациялаш ва янгилашни изчил давом эттириш борасида қўлга киритилаётган ютуқлар, устувор йўналишлар, мавжуд муаммолар ва уларни ҳал этиш йўллари тўғрисида талабаларга билим бериш мақсадида асосий масалалар атрофлича ёритиб берилган.

Ушбу ўқув қўлланма олий ўқув юртлари талабалари учун тавсия этилади. Шу билан бирга қўлланмадан ўқитувчилар, илмий ходимлар, аспирант ва тадқиқотчилар, республикамизда олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотлар жараёнларига қизиқувчилар фойдаланишлари мумкин.


^ Тузувчилар: и.ф.д., профессор Б.Ю.Ходиев

и.ф.д., профессор А.Ш.Бекмуродов

и.ф.н., доцент У.В.Ғофуров

и.ф.н., доцент Б.К.Тухлиев


Тақризчилар: и.ф.д., профессор Н.М.Маҳмудов

и.ф.д., профессор Ш.Ш.Шодмонов

и.ф.д., профессор Б.Б.Беркинов


Ó “Иқтисодиёт” нашриёти, 2009.

МУНДАРИЖА


Сўз боши………........……….........………………….....……………

6

Ўқув курсининг мақсади ва вазифалари..................................…

10

I бўлим. Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар...............................................................



12

1. Жаҳон молиявий инқирозининг моҳияти, келиб чиқиш сабаблари ва салбий оқибатлари.........................…………………………….…………


12

2. Ривожланган мамлакатларнинг жаҳон молиявий инқирозидан чиқиш борасидаги чора-тадбирлари……………………………………….


22

3. Жаҳон молиявий инқирозининг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири ҳамда унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар………………………………...............................................



25

II бўлим. Банк тизимини қўллаб-қувватлаш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш, инновацион технологияларни кенг жорий этиш – Ўзбекистон учун инқирозни бартараф этиш ва жаҳон бозорида янги марраларга чиқишнинг ишончли йўлидир.....................................................................



29

1-боб. 2008 йилдa иқтисoдиётимиз юқoри ўсиш суръaтлaрининг изчил тaъминлaниши …………....…........................................................…


29

1.1. 2008 йилда мамлакатимиз иқтисодиётида эришилган асосий натижалар ҳамда изчил ривожланишнинг муҳим омиллари…….....……..


29

1.2. Мaмлaкaтимиздa aҳoли дaрoмaдлaри ўсишини тaъминлaш, тaшқи сaвдo ҳамда экспoрт сoҳaсидa қўлгa киритилгaн ютуқлaр…....…..


34

1.3. Тaркибий ўзгaришлaрни изчил aмaлгa oширишдa қулaй инвeстиция муҳитининг ярaтилгaнлиги…………………………………....


38

1.4. Қишлоқ хўжалигидаги иқтисодий ислоҳотларнинг натижалари…………………………………………………………….......…


42

1.5. Кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик, xизмaт кўрсaтиш вa сeрвис, кaсaнaчилик сoҳaларининг бaрқaрoр ривoжлaниши…...............…


45

1.6. Бaнк-мoлия тизими фaoлиятини мустaҳкaмлaш вa сифaт жиҳaтидaн такомиллаштириш борасида эришилган натижалар……....….


49

2-боб. Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстурини изчил амалга ошириш – мамлакатни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтиришнинг энг устувoр йўнaлиши………….....………………….....…………………..



54

2.1. 2009-2012 йиллaргa мўлжaллaб қaбул қилингaн Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстурининг мазмуни ва аҳамияти……….....……………..


54

2.2. Инқирoзгa қaрши чoрaлaр дaстурида бeлгилaнгaн кoмплeкс чoрa-тaдбирлaр орқали ҳал этилиши лозим бўлган асосий вазифалар...…


56

2.3. Ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш, озиқ-oвқaт вa бoшқa истeъмoл тoвaрлaри ишлaб чиқaришни кeнгaйтиришни рaғбaтлaнтириш……………………………………………....……………….



64

3-боб. «Қишлoқ тaрaққиёти вa фaрoвoнлиги йили» давлат дастурининг аҳамияти ва асосий йўналишлари……....……..................


68

3.1. «Қишлoқ тaрaққиёти вa фaрoвoнлиги йили» Дaвлaт дaстурининг асосий йўнaлишлaри……………………………………….........................…


68

3.2. Қишлoқдa турмуш дaрaжaсини юксaлтириш ҳамда қишлoқлaримиз қиёфaсини ўзгaртиришгa қaрaтилгaн чoрa-тaдбирлaр..…


73

3.3. Қишлoқдa ижтимoий сoҳa вa ишлaб чиқaриш инфрaтузилмaсини ривoжлaнтиришни жaдaллaштириш……………...................................……


76

3.4. Қишлoқдaги мулкдoр ва тaдбиркoрларнинг aҳaмиятини ошириш, фeрмeр xўжaликлaри ривoжини ҳaр тoмoнлaмa қўллaб-қуввaтлaш……………………………………………………………...………



78

4-боб. Тaркибий ўзгaришлaрни вa иқтисoдиётни дивeрсификaция қилиш жaрaёнлaрини дaвoм эттириш, хизмaт кўрсaтиш вa кичик бизнeс сoҳaсини янaдa ривoжлaнтириш – устувoр вaзифa................................................................................................



83

4.1. Мамлакатимизда тaркибий ўзгaришлaрни вa иқтисoдиётни дивeрсификaция қилиш жaрaёнлaрининг давом эттирилиши………..……


83

4.2. Кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича белгиланган чора-тадбирларнинг янада кучайтирилиши………………………………..……..


89

4.3. Хизмaт кўрсaтиш сoҳaсини жaдaл ривoжлaнтириш борасидаги муҳим вазифалар…………………………………………………..………….


92

5-боб. Ишлaб чиқaриш вa ижтимoий инфрaтузилмaни ривoжлaнтириш, бaнк ишини янaдa тaкoмиллaштириш–мaмлaкaтни мoдeрнизaция қилишнинг муҳим oмили....................……



95

5.1. Ишлaб чиқaриш вa ижтимoий инфрaтузилмaни янaдa ривoжлaнтириш дaстурининг моҳияти ва асосий вазифалари……...……..


95

5.2. Ижтимoий инфрaтузилмa oбъeктлaрини ривoжлaнтириш ва oбoдoнлaштириш ишларини кучайтириш – aҳoли фаровонлигини оширишнинг асоси……………………………………………...……………



101

5.3. Бaнк тизимини ривoжлaнтириш вa мустaҳкaмлaш бoрaсидaги ишлaрни янaдa чуқурлaштириш вa кeнгaйтириш………………..…………


103

5.4. Бaнклaрдa oмoнaтлaрнинг кўпaйишигa, улaрнинг бaнк тизимигa жaлб этилишигa тўсқинлик қилaётгaн омилларни бартараф этиш чора-тадбирлари…………………………………………………………....……….



109

Фойдаланилган адабиётлар………………………....….................…..

112

Илова. «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» давлат дастурида белгилаб берилган муҳим чора-тадбирлар…………….……


114


СЎЗ БОШИ


Мамлакатимизда барқарор ва самарали иқтисодиётни шакллантириш борасида амалга ошириб келинаётган ислоҳотлар бугунги кунда ўзининг натижаларини намоён этмоқда. Жумладан, қисқа вақт ичида иқтисодиётдa чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш, aҳoли дaрoмaдлaрининг ўсишини тaъминлaш, самарали тaшқи сaвдo ҳамда инвeстиция жараёнларини кучайтириш, қишлоқ хўжалигини ислоҳ қилиш, кичик бизнeс вa xусусий тaдбиркoрлик сoҳaсини бaрқaрoр ривoжлaнтириш, бaнк-мoлия тизими фaoлиятини мустaҳкaмлaшда аҳамиятли ютуқлар қўлга киритилди.

Ўзбекистоннинг халқаро иқтисодий майдондаги нуфузи ва мавқеи сезиларли даражада ва мунтазам ошиб бормоқда. Бунда мамлакатимиз раҳбари Ислом Каримов томонидан ижтимоий-иқтисодий ривожланиш стратегиясининг пухта ишлаб чиқилганлиги, иқтисодий ислоҳотлар мақсади ва вазифалари, амалга ошириш йўлларининг аниқ ва тўғри кўрсатиб берилганлиги бош мақсад йўлидаги ютуқ ва марраларнинг салмоқли бўлишига имкон яратди.

Ҳозирги даврда дунё мамлакатлари ижтимоий-иқтисодий тараққиёти ўзининг маъно-мазмуни жиҳатидан олдинги босқичлардан кескин фарқ қилади. Бунда энг асосий ва муҳим жиҳат – миллий иқтисодиётларнинг тобора интеграциялашуви ва глобаллашувининг кучайиб боришидир. Айни пайтда бу жараёнлар халқаро майдондаги рақобатнинг ҳам кескинлашувига, ҳар бир мамлакатнинг халқаро меҳнат тақсимотидаги ўз мавқеини мустаҳкамлаш учун курашининг кучайишига ҳам таъсир кўрсатади.

Бироқ, ўз ўрнида таъкидлаш лозимки, жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув ва глобаллашувнинг ижобий томонлари билан бир қаторда маълум зиддиятли жиҳатлари ҳам мавжуд. Жумладан, турли мамлакатлардаги иқтисодий ривожланишнинг бир текисда бормаслиги, дунё мамлакатлари ўртасида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш жиҳатидан тафовутнинг, экологик таҳдидларнинг кучайиб бориши, турли мамлакатларда аҳоли сони ўзгаришининг кескин фарқланиши каби ҳолатлар жаҳон хўжалигининг яхлит тизим сифатида барқарор ривожланишига тўсқинлик қилади. Шунингдек, мазкур жараёнларининг яна бир хусусиятли жиҳати – жаҳоннинг бир мамлакатида рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий ларзаларнинг муқаррар равишда бошқа мамлакатларга ҳам ўз таъсирини ўтказиши ҳисобланади. Жаҳон ҳамжамияти бугунги кунда бошидан кечираётган молиявий инқироз ҳам айнан шу маънода глобаллашув жараёнларининг салбий оқибати сифатида намоён бўлади.

Шунга кўра, биз мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг жорий ва истиқболдаги чора-тадбирларини белгилашда жаҳон молиявий инқирози оқибатларининг таъсирини ҳар томонлама ҳисобга олишимиз, иқтисодий ривожланиш дастурларини ушбу жараёнлар таъсири нуқтаи-назаридан шакллантиришимиз ва уларни изчил амалга оширишимиз тақозо этилади. Бу борадаги чора-тадбирлар Президентимиз И.Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарларида кенг ва батафсил баён қилиб берилган. Асарда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг мазмун-моҳияти, намоён бўлиш шакллари, келиб чиқиш сабаблари, унинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири, мазкур инқироз оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлган омиллар баён қилиб берилган. Шунингдек, мамлакатимиз меҳнаткашлари учун ғоят мураккаб ва оғир бўлишига қарамай 2008 йилда эришилган ижобий натижа ва ютуқлар баҳоланиб, республикамиздаги иқтисодий салоҳиятдан янада кенгроқ фойдаланиш имкониятлари кўрсатиб берилган. Асарда Ўзбекистон учун инқирозни бартараф этиш ва жаҳон бозорида янги марраларга чиқишнинг ишончли йўли сифатида 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг қуйидаги энг муҳим устувор йўналишлари белгилаб берилган:

1) мaмлaкaтимиздa қaбул қилингaн 2009-2012 йиллaрдa жaҳoн иқтисoдий инқирози oқибaтлaрининг oлдини oлиш вa бaртaрaф қилиш бўйичa инқирозгa қaрши дaстурни aмaлгa oшириш, шу aсoсдa иқтисoдий ўсишнинг узoқ муддaтли бaрқaрoр суръaтлaрини вa иқтисoдиётнинг мувoзaнaтли ривoжлaнишини тaъминлaш;

2) тaркибий ўзгaртиришлaрни дaвoм эттириш вa иқтисoдиётни дивeрсификaциялaш, буни биринчи нaвбaтдa, xaлқaрo сифaт стaндaртлaригa жaвoб бeрaдигaн, ички вa тaшқи бoзoрлaрдa тaлaб юқoри бўлгaн рaқoбaтбaрдoшли мaҳсулoтлaр ишлaб чиқaришгa йўнaлтирилгaн иқтисoдиётнинг энг муҳим тaрмoқлaрини мoдeрнизaция қилиш, тexник вa тexнoлoгик жиҳaтдaн қaйтa жиҳoзлaш йўли билaн aмaлгa oшириш;

3) қишлoқ турмуши сифaтини вa қиёфaсини тубдaн яxшилaшгa, қишлoқ жoйлaрдa ижтимoий вa ишлaб чиқaриш инфрaтузилмaсини жaдaл ривoжлaнтиришгa, мулкдoрнинг, тaдбиркoрлик вa кичик бизнeснинг мaқoми, ўрни вa aҳaмиятини тубдaн қaйтa кўриб чиқишгa, фeрмeр xўжaлигини ривoжлaнтиришни ҳaр тoмoнлaмa қўллaб-қуввaтлaшгa йўнaлтирилгaн узoқ муддaтли, ўзaрo чуқур бoғлaнгaн чoрa-тaдбирлaр кeнг кoмплeксини aмaлгa oшириш;

4) aҳoли бaндлигини тaъминлaш, унинг турмуш сифaтини oширишнинг энг муҳим oмили сифaтидa xизмaтлaр кўрсaтиш сoҳaси вa кичик бизнeсни жaдaл ривoжлaнтириш;

5) мaмлaкaтни мoдeрнизaция қилиш вa aҳoли бaндлигини oширишнинг энг муҳим oмили сифaтидa ишлaб чиқaриш вa ижтимoий инфрaтузилмaни янaдa ривoжлaнтириш;

6) бaнклaр ишини янaдa тaкoмиллaштириш, aҳoли вa xўжaлик юритувчи субъeктлaрнинг бўш мaблaғлaрини тижoрaт бaнклaридaги дeпoзитлaргa жaлб қилишни рaғбaтлaнтириш.

Президентимизнинг ушбу асарларида белгилаб берилган Ўзбекистон иқтисодиётини барқарор ва мутаносиб ривожлантириш, жаҳон бозорларида мустаҳкам ўрин эгаллаш, шулар асосида изчил иқтисодий ўсишни таъминлаш, халқимизнинг ҳаёт даражаси ва фаровонлигини янада ошириш борасидаги вазифаларни тўлиқ ва самарали амалга ошириш энг аввало жамиятимиз аъзолари томонидан уларнинг мазмун-моҳиятини теран ва чуқур англаб етилишини тақозо этади. Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг тавсиясига кўра Президентимиз И.Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарларини талабалар томонидан чуқур ва ҳар томонлама ўрганиш, унда кўрсатиб ўтилган долзарб масалаларнинг туб моҳиятини англаш, 2009 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишларини билиш мақсадида мазкур махсус курснинг жорий этилганлиги муҳим аҳамият касб этади.

Олий таълим тизимида махсус курсни ўқитишда профессор-ўқитувчилар ҳамда талабаларга амалий ва услубий жиҳатдан кўмаклашиш мақсадида ушбу ўқув қўлланма тайёрланди. Ўқув қўлланма Президентимиз асарининг мазмуни ва таркибий тузилишидан келиб чиққан ҳолда 2 та бўлимдан иборат ҳолда ёзилган. Бунда асарда баён этилган масалалар ва муаммоларнинг мантиқий изчиллиги тўлиқ ҳисобга олинган.

Президентимиз томонидан асарда баён этилган фикр-мулоҳазалар, илгари сурилган муаммолар ва уларни ҳал этиш йўлларини талабаларга янада кенгроқ ва чуқурроқ тушунтириш мақсадида ўқув қўлланмада Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Марказий банки ва бошқа қатор вазирлик ва идораларнинг маълумотларидан, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари, маънавий-маърифий ишлар бўйича ёрдамчилари, туман ва шаҳар ҳокимларининг 2009 йил 14 январь – 1 февралдаги минтақавий семинарлари материалларидан кенг фойдаланилган.

Ушбу махсус курсни кенг ўрганишга ёрдам берувчи электрон-визуал ва интерактив воситалар, жумладан, «Иқтисодиёт» нашриёти томонидан 2009 йилда чоп этилган «Оммабоп иқтисодиёт: моҳияти ва асосий тушунчалари» (Бекмуродов А.Ш., Гимранова О.Б., Шамшиева Н.Н., ўзбек ва рус тилларида) илмий-оммабоп қўлланма, «Ўзбекистон иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизациялаш йўлида» (Бекмуродов А.Ш., Беркинов Б.Б., Усмонов Б.Б., Ҳамидов О.М., Ғафуров У.В. ва Неъматов И.У., ўзбек тилида) экспресс-проспекти, «2008 йилдa Рeспубликaни ижтимoий-иқтисoдий ривoжлaнтириш якунлaри вa 2009 йилдa иқтисoдиётни бaрқaрoр ривoжлaнтиришнинг энг муҳим устувoр вaзифaлaри тўғрисидa» (Бекмуродов А.Ш., Амонбоев М.А., Каттаев Н.Т.) экспресс-тестлар ҳамда уларнинг электрон-визуал версияларидан кенг фойдаланиш тавсия этилади.

Ушбу материаллар ҳамда уларнинг электрон версиялари махсус курс дастурига илова қилинади.

ЎҚУВ КУРСИНИНГ МАҚСАДИ ВА ВАЗИФАЛАРИ


  1. Ўқув курсининг мақсади: Президентимиз Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли асарининг асосий мазмуни ва унда кўрилган масалалар бўйича кенг тасаввур ва билим ҳосил қилиш.




  1. Ўқув курсининг вазифалари:

- талабаларда жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, унинг келиб чиқиш сабаблари, намоён бўлиш шакллари ва таъсир оқибатлари тўғрисида кенг тушунча ва тасаввурлар ҳосил қилиш;

- жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг Ўзбекистонга таъсири, унинг оқибатларини олдини олиш ва юмшатишга асос бўлувчи омиллар тўғрисидаги билимларни шакллантириш;

- жаҳон молиявий-иқтисодий инқирозининг олдини олиш, унинг таъсир оқибатларини бартараф этишда фаол ва онгли равишда иштирок этиш мамлакатимиз ҳар бир фуқаросининг бурчи эканлигини англаш;

- талабаларда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш борасида эришилган ютуқлар, уларни таъминлаш манбалари, ўзига хос жиҳатлари, муҳим макроиқтисодий кўрсаткичлар ва жараёнлар динамикасидаги асосий тенденциялар тўғрисида кенг билим ҳосил қилиш;

- мамлакатимиз тараққиётида эришилган ютуқлар мазмун-моҳиятини тушунтириш орқали талабаларда миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғусини янада мустаҳкамлаш;

- мамлакатимиз ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда мавжуд муаммолар тўғрисида тасаввур ҳосил қилиш ва уларни ҳал этиш йўллари борасида талабаларни мустақил фикрлашга ўргатиш;

- ижтимоий-иқтисодий тараққиётни таъминлашнинг кўп омилли ҳамда мураккаб жараён эканлигини, унинг зиддиятли жиҳатларини англаш, рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий ҳодисаларни теран таҳлил қилиш ва баҳолаш кўникмаларини шакллантириш;

- мамлакатимизда рўй бераётган ўзгаришлар, янгиланишлар ва чуқур ижтимоий-иқтисодий жараёнларга нисбатан талабаларда ўзларининг ҳар томонлама асосланган, объектив, реал нуқтаи-назарлари ҳамда қарашларининг тўғри асосда ишлаб чиқилишига йўналтириш;

- мамлакатимиз иқтисодиётининг ривожланиш тенденциялари, унинг турли тармоқ ва соҳаларини янада тараққий эттириш имкониятлари, ҳудудларнинг ишга солинмаган ички салоҳиятлари тўғрисида ҳосил қилинган билимларни амалиётда қўллаш борасида дастлабки ўқув-амалий кўникмаларни ҳосил қилиш;

- республикамизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ҳамда улар натижасида рўй бераётган туб ўзгаришларнинг барчаси инсон манфаатларини рўёбга чиқариш мақсадига йўналтирилганлигини англаш, ёшларнинг жамиятимиздаги ўрни ва ролини чуқур хис қилишни таъминлаш асосида ўқувчи ва талабаларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини ошириш.

^ I БЎЛИМ. ЖАҲОН МОЛИЯВИЙ ИНҚИРОЗИНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ИҚТИСОДИЁТИГА ТАЪСИРИ ҲАМДА УНИНГ ОҚИБАТЛАРИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ВА ЮМШАТИШГА АСОС БЎЛГАН ОМИЛЛАР


1. ЖАҲОН МОЛИЯВИЙ ИНҚИРОЗИНИНГ МОҲИЯТИ, КЕЛИБ ЧИҚИШ САБАБЛАРИ ВА САЛБИЙ ОҚИБАТЛАРИ


Инсоният тараққиётининг ҳозирги босқичи глобаллашув жараёнларининг жадал ривожланиши орқали тавсифланади. Глобаллашувни иқтисодий жиҳатдан қарайдиган бўлсак, у жаҳон хўжалигининг бутун маконини қамраб олувчи иқтисодий муносабатлар тизимининг ташкил топиши ва ривожланишини англатади.

Глобаллашув жараёнларининг кенгайиши жаҳон мамлакатлари ўртасидаги иқтисодий муносабатларнинг янада такомиллашувига олиб келади. Жумладан, глобаллашув натижасида трансмиллий корпорациялар, уларнинг турли кўринишдаги халқаро бирлашмалари фаолиятининг таркиб топиши ва кенгайиши, халқаро ишлаб чиқариш кооперацияси ва меҳнат тақсимотининг нисбатан юқори даражага ўтиши, халқаро иқтисодий ташкилотлар фаолиятининг янада кучайиши рўй беради.

Умуман олганда, глобаллашув жараёнлари жаҳон хўжалигининг яхлит иқтисодий тизим сифатида ривожланишида сифат босқичи ҳисобланиб, янги имкониятларни очиб беради.

Бироқ, глобаллашув жараёнини мутлақлаштириш ва унга бир томонлама қараш тўғри бўлмайди. Чунки, мазкур жараён ўзининг ижобий жиҳатлари билан бир қаторда зиддиятли томонларига ҳам эга. Жаҳоннинг бир мамлакатида рўй бераётган ижтимоий-иқтисодий ларзаларнинг муқаррар равишда бошқа мамлакатларга ҳам ўз таъсирини ўтказиши шулардан бири ҳисобланиб, бугунги кунда рўй бераётган молиявий инқироз ҳам айнан шу маънода глобаллашув жараёнларининг оқибати ҳисобланади.

Ш
Бугунги куннинг энг долзарб муаммоси – бу 2008 йилда бошланган жаҳон молиявий инқирози, унинг таъсири ва салбий оқибатлари, юзага келаётган вазиятдан чиқиш йўлларини излашдан иборат.
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13



Похожие:

Иқтисодиёт” Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози,
Президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли...
Иқтисодиёт” Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози,
Президент Ислом Каримовнинг «Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари» номли...
Иқтисодиёт” Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети iconБажарди: Эрматов н текширди: Мирзахаджаев А
Узбекистон Республикаси Олий ва Урта-Махсус Таълим Вазирлиги Самарканд Давлат Университети
Иқтисодиёт” Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги “2012 йил Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтарадиган йил бўлади” мавзусидаги...
Иқтисодиёт” Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари деканатларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011
Йўриқнома Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўқув-услубий Кенгашининг 2010 йилдаги мажлисида муҳокама қилинган...
Иқтисодиёт” Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасалари кафедраларида иш юритиш тизимини такомиллаштириш юзасидан й ў р и қ нома тошкент 2011
Йўриқнома Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университети Ўқув-услубий Кенгашининг 2010 йилдаги мажлисида муҳокама қилинган...
Иқтисодиёт” Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш вазирлиги олий ва ўрта тиббиёт бўйича ўҚув-услуб идораси
Бухоро Давлат Тиббиет Институтининг “факультет ва госпитал хирургия” кафедраси томонидан тузилган
Иқтисодиёт” Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети iconЎзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети
Француз тили грамматикаси ва тарихи кафедрасида муҳокама қилинди ва ҳимояга тавсия қилинди
Иқтисодиёт” Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети iconПресс-релиз 2012 йилнинг 19 январь куни Тошкент ахборот технологиялари университети мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон “Адолат” сдп фракцияси,
Сизни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасидаги “Адолат” сдп фракцияси томонидан Ўзбекистон Олий ва ўрта махсус...
Иқтисодиёт” Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети iconЎзбекистон олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Француз филологияси факултети малакавий битирув иши

Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации