Документы



Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия icon

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия

НазваниеЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Дата24.05.2013
Размер92.49 Kb.
ТипДокументы
скачать


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

РЕСПУБЛИКА ТАЪЛИМ МАРКАЗИ


НЕМИС ТИЛИ ФАНИ БЎЙИЧА КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДА ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИКДАН ФОЙДАЛАНИШ ЮЗАСИДАН ТАВСИЯ


(7-синф)


ТОШКЕНТ-2011


Info – Media фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун немис тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан тавсия


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан 2011-2012 ўқув йилидан бошлаб электрон дарсликлар амалиётга жорий этиб келинмоқда.

Электрон дарслик амалдаги дарсликни, аудио ва видеоматериалларни, шунингдек тестларни ўз ичига олади. Электрон дарсликнинг амалдаги дарсликдан фарқи шундаки, электрон дарсликдан ўқувчи индивидуал ҳолда фойдаланиш, мустақил билим олиш, хорижий тилда берилган матнларни тинглаш ва ўз-ўзини назорат қилиш имкониятига эга бўладилар. Бу эса ўқувчининг хорижий тил нутқ материалларини тинглаб тушуниш малакасини ривожлантиради, шунингдек сўзларни тўғри талаффуз қилишларига кўмаклашади.

Электрон дарсликларда берилган иллюстрациялар ҳам аҳамиятга эга. Электрон дарсликдаги иллюстрациялар кўпроқ муваффақиятга олиб келади. Улар дарсликдаги иллюстрацияларга нисбатан тиниқ ва ранглидир.

Электрон дарсликда берилган видео лавҳалар ўқувчиларга ўтилаётган мавзуни тасаввур қила олишларига, аудиоматериаллар тинглаб тушунишлари, талаффуз қоидаларини эгаллашларига, икки тиллик луғат нотаниш сўзларни таржима қила олишларига ёрдам берса, тест материаллари эса ўрганилган материалларни қай даражада ўзлаштирганликларини кўрсатиб беради.

Немис тили фанидан яратилган электрон дарсликдан фойдаланишдан мақсад ўқувчиларга нафақат немис тилидаги таянч билимларни бериш, балки ўрганилаётган тилни тасаввур қилган ҳолда эгалланган билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришдир. Дарслар асосан амалий мақсадга йўналтирилган бўлиб, унда ўқувчи берилган назарий қоидаларни ёдлашга мажбур бўлмайдилар ва аксинча, қоидалар асосида амалий машқ бажарадилар. Назарияни ўрганиш амалий топшириқлар билан узвий боғланган бўлиши лозим. Машқлар орқали ўқувчининг сўзларни тўғри талаффуз қилишига, оғзаки ва ёзма нутқини ривожлантиришига эришилади.

Электрон дарсликда мавзулар ўз аксини топган. Ўқувчиларга мавзуни мустаҳкамлаш учун электрон дарсликда берилган қўшимча машғулотлар, аудио ва видеоматериаллардан уй вазифаси сифатида фойдаланиш тавсия этилади. Мустақил ҳолда уй вазифаси сифатида хорижий тил электрон дарсликларидан фойдаланишнинг афзаллиги қуйидагилардир:

  • мустақил билим олиш

  • мустақил фикрлаш

  • билим самарадорлигини ошириш

  • фанга бўлган қизиқишини орттириш

  • тингланган аудио-видео материаллар орқали ўрганилаётган тилдаги сўзлар талаффузига амал қилиш

  • вақтдан исталганича фойдаланиш

  • тинглаб-тушуниш малакасини ошириш

  • мамлакатшуносликка оид материалларни кўриш орқали мамлакатимиз ҳамда тили ўрганилаётган мамлакат ҳақида тасаввурга эга бўлиш

  • ўз билимини назорат қилишга эришиш


Электрон дарсликдан фойдаланганда ўқувчи берилган топшириқни мустақил, ҳеч кимнинг ёрдамисиз бажаришга ҳаракат қилади, бу эса ўқувчига мустақил билим олишни ўргатади.

Машқлардаги баъзи бир қийинчиликларни бартараф этишда ўқувчи синфдаги бошқа ўқувчилардан ёрдам кутмайди ва ўзи мустақил фикрлайди.

Берилган топшириқларни мустақил бажаргандан сўнг ўқувчи мавзуга оид маълумотга эга бўлади, бу эса унинг билим самарадорлигини ошишига кўмаклашади.

Электрон дарсликда берилган топшириқларни мустақил бажаргач, ўқувчи мавзуни яхши ўзлаштиради, кенгроқ тасаввурга эга бўлади ва фанга бўлган қизиқиши ортади.

Берилган матнни тинглаш орқали ўқувчи фонетик товушларни ажратади, интонацияни ўрганади, шу тилга оид бўлган сўзларнинг тўғри талаффузига риоя қилади.

Агар ўқитувчи дарсда электрон дарсликдан фойдаланса вақт чегараланган яъни 1 минут ёки кўрсатилган вақтида тугатади. Ўқувчи ўзи мустақил фойдаланганда материаллардан керагича фойдаланиши, тушунмаган, яхши англай олмаган тил материалларини такрор-такрор тинглаши ва ўрганиши мумкин.

Такрор-такрор эшитиш орқали ўқувчининг тинглаб-тушуниш малакаси ошади ва мустақил фикрлашга ўрганади.

Электрон дарсликда ҳар бир боб сўнгида берилган тестларни ечиш орқали ўқувчи олган билимини текшириб кўриши, бир вақтнинг ўзида олган билимини ўзи назорат қилиши, йўл қўйилган хатоларни мустақил тузатиши ва қайта ўзини назорат қилиши мумкин.

Ўқувчи уй вазифасини қай даражада бажара олганлиги ўқитувчи томонидан доимий назорат қилиниши ижобий самарага эришишнинг асосини ташкил этади.

Ўқувчилар мустақил бажариишлари учун уй вазифаси сифатида тавсия этиладиган материаллар қанча вақт (минут ва секунд) давом этиши кўрсатиб борилган. Масалан: 2:41 2 минут 41 секунд.

^ 7-синф электрон дарслигида боблар кетма-кетлиги қуйидагича берилган:

· Lektion 1 Faszinierende Landschaften

· Lektion 2 Zwei Länder: Das Ganze und die Teile

· Lektion 3 Die Länder so fern – die Menschen so nah

· Lektion 4 Wo ich wohne: mein Dorf/meine Stadt

· Lektion 5 Sport hält fit!

· Lektion 6 Olympisches Kaleidoskop

· Lektion 7 Gesundheit ist das höchste Gut!

· Lektion 8 Einen persönlichen Stil haben!

· Lektion 9 Mode ist super! Oder?

· Lektion 10 Lust auf Reisen


^ 7- синфда электрон дарсликдан уй вазифаси сифатида фойдаланиш учун тавсия этиладиган мавзулар қуйидагилар:


1.“Faszinierende Landschaften” бобида берилган 1,2 ва 9- машқлардан тинглаб тушуниш, маълумот олиш ва тингланган материалдан тушунилган мазмунни гапириш, шу орқали оғзаки нутқни ривожлантириш мақсадида фойдаланиш тавсия этилади.

1- чорак 1-дарс “Landschaften” мавзуси 1- машқ. Ажратилган вақт 3: 59.

Ўқувчиларга видеоматериалда берилган маълумотни тинглаш ва унда акс эттирилган манзара ҳақида қисқача гапириб бериш вазифаси берилади.


1- чорак 1-дарс “Landschaften” мавзуси 2- машқ. Ажратилган вақт 2:42

Ўқувчиларга видеоматериални кўриб чиқиш ва унда акс эттирилган манзара ҳақида қисқача гапириб бериш вазифаси берилади.


1- чорак 3-дарс “Landschaftliche Merkmale Usbekistans” мавзуси .9- машқ. Ажратилган вақт 1:26.

Hört den Text. Um welche Landschaften und landschaftlichen. Merkmale geht es? Ўқувчиларга берилган аудиоматериалдаги матнни тинглаб тушуниш, маълумот олиш ва мазмунини гапириб бериш вазифаси берилади.


^ 2.Zwei Länder: Das Ganze und die Teile” бобида берилган 2, 10, 14- машқлардан тинглаб тушуниш, маълумот олиш, тингланган материалдан керакли маълумотни ўзига қайд эта олиш, мазмунини гапириб бериш орқали оғзаки ва ёзма нутқни, тинглаб тушуниш фаолиятини ривожлантириш мақсадида фойдаланиш тавсия этилади.

1- чорак 11- дарс “Das Ganze und die Teile” 2- машқ. Ажратилган вақт 0:45.

Hört den Text und beantwortet die Fragen.

Ўқувчиларга аудиоматериални тинглаб тушуниш, ундан керакли маълумотни ажратиб олиш ва дарсликда берилган саволларга жавоб бериш вазифаси берилади.

1- чорак 17- дарс “Symbole” мавзуси 14- машқ. Ажратилган вақт 2:38. 2:44.

Welche Symbole hat Usbekistan? Erzählt.

Ўқувчиларга Ўзбекистон ҳамда Германиянинг мадҳиясини тинглаш, матн мазмунини тушуниш ва гапириб бериш вазифаси берилади.

1- чорак 21- дарс “Deutsche Städte” мавзуси 10- машқ. Ажратилган вақт 1:52.

Ўқувчиларга берилган видеоматериални кўриб чиқиш, унда қайси шаҳарлар акс эттирилгани ҳақида гапириб бериш, шахарни тасвирлаш вазифаси берилади.


^ 3. “Die Länder so fern – die Menschen so nah” бобида берилган 1, 6,10 - машқлардан тинглаб тушуниш, маълумот олиш, тингланган материалдан тушунилган мазмунни ўзига қайд қила олиш, акс эттирилган лавҳани гапириб бериш орқали, ўқиш ва тинглаб тушуниш, оғзаки, ёзма нутқ фаолиятларини ривожлантириш мақсадида фойдаланиш тавсия этилади.

1- чорак 22- дарс “Usbekische Städte” мавзуси 1- машқ. Ажратилган вақт 3:21.

Берилган видеоматериални кўриб чиқиш, унда акс эттирилган шаҳарни тасвирлаб бериш вазифаси берилади.

1- чорак 23- дарс “Präpositionen „um“, „gegenüber““ мавзуси 6- машқ. Ажратилган вақт 1:47.

Hört das Interview und sagt, worum es geht.

Ўқувчиларга аудиоматериалда берилган интервюни тинглаб тушуниш ва интервю нима ҳақида эканлигини гапириб бериш вазифаси берилади.

^ 4. “Wo ich wohne: mein Dorf/meine Stadt” бобида берилган 10- машқдан тинглаб тушуниш, маълумот олиш ва тингланган материалдан тушунилган мазмунни гапириш, шу орқали оғзаки нутқни ривожлантириш мақсадида фойдаланиш тавсия этилади.


2- чорак 31- дарс “Meine Stadt” мавзуси 10- машқ. Ажратилган вақт 1:20.

Hört, was Sonja (S) und Thomas (Th) sagen.

Ўқувчиларга аудиоматериални тинглаб тушуниш, керакли маълумотларни ажратиб олиш ва ўзига қайд этиш, шу асосида дарсликда берилган 10- машқни бажариш вазифаси берилади.


^ 5. “Sport hält fit!” бобида берилган 9, 10 - машқлардан тинглаб тушуниш, маълумот олиш ва тингланган материалдан тушунилган мазмунни гапириш, ўз фикрини ифода этиш, шу орқали оғзаки ва ёзма нутқни ривожлантириш мақсадида фойдаланиш тавсия этилади.

2- чорак 39- дарс “Sport” мавзуси учун берилган видеоматериал. Ажратилган вақт 2:15.

Ўқувчиларга видеоматериалда акс этган спорт турини аниқлаш, шу спорт тури ҳақида гапириш ва ёзиш вазифаси берилади.


2- чорак 42- дарс “Kondition” 9- машқ. Ажратилган вақт 7:20.

Lest die Überschrift und schaut euch die Fotos an. Welche Fragen könnt ihr stellen, wenn ihr ein Interview mit dieser Sportlerin macht?

Ўқувчиларга видеоматериални кўриб чиқиб, саволлар тузиш, видеоматериалда кўрганлари юзасидан ўз фикрини билдира олиш вазифаси

берилади.

2- чорак 42- дарс “Kondition” 10 - машқ. Ажратилган вақт 1:21.

Ein Reporter hat diese Sportlerin auch interviewt. Hört das Interview. Welche eurer Fragen hat der Reporter auch gestellt?

Аудиоматериални тинглаб тушуниш, керакли маълумотларни ажратиб олиш вазифаси берилади. Бу машқ орқали ўқувчиларнинг оғзаки нутқи ривожланишига, мавзуга оид суҳбатларда иштирок эта олишларига эришишилади.

^ 6. “Olympisches Kaleidoskop” бобида берилган 7, 8, 12 - машқлардан тинглаб тушуниш, маълумот олиш ва тингланган материалдан тушунилган мазмунни гапириш, ўз фикрини ифода этиш, керакли маълумотларни эслаб қолиш мақсадида фойдаланиш тавсия этилади.

  1. чорак 51- дарс “Neuzeit” мавзуси 7- машқ. Ажратилган вақт 1:59.

Hier ist die Übersicht der Olympischen Spiele der Neuzeit. Hört die Städtenamen.

Ўқувчиларга аудиоматериалдаги маълумотларни тинглаб тушуниш, ундаги керакли маълумотларни ўзига қайд қилиш, эслаб қолиш ва гапириб бериш вазифаси берилади.

  1. чорак 51- дарс “Neuzeit” мавзуси 8- машқ. Ажратилган вақт 2:33.

Einige Städte fehlen in der Übersicht (Üb. 7). Findet die richtigen Städtenamen heraus und ergänzt die Tabelle. Hört die Städtenamen noch einmal.

Ўқувчиларга аудиоматериалдаги маълумотларни тинглаб тушуниш, ундаги маълумотларни қайд қилиш, эслаб қолиш ва шу ҳақида гапириб бериш вазифаси берилади.

Шу бобда берилган (5:30) видеоматериалдан қўшимча материал сифатида фойдаланиш мумкин.Унда акс этган спорт тури ва спортчи ҳақида суҳбатлашиш вазифаси берилади.


12- машқда берилган аудиоматериалдан ҳам қўшимча материал сифатида фойдаланиш мумкин. (4:36) Қўшиқ матнидаги сўзларнинг талаффузига аҳамият бериш, сўзларни ўз нутқида тўғри талаффуз қилиш вазифаси берилади.

^ 7. “Gesundheit ist das höchste Gut!” бобида берилган 1, 3, 14, 16 - машқлардан тинглаб тушуниш, маълумот олиш ,ўз фикрини ифода этиш, керакли маълумотларни ўзига қайд этиш, тинглаб тушуниш фаолиятини ривожлантириш мақсадида фойдаланиш тавсия этилади.

3- чорак 53- дарс “Gesundheit” мавзуси 1- машқ. Ажратилган вақт 0:38

Hört das Gedicht. Ergänzt die Lücken. Ўқувчиларга аудиоматериални тинглаб, дарсликда берилган 1- машқдаги бўшлиқларни керакли сўзлар билан тўлдириш вазифаси берилади.

3- чорак 54- дарс “Körperteile” мавзуси 3- машқ. Ажратилган вақт 0:33.

Dein Freund war heute nicht in der Schule. Warum?

Ўқувчиларга дарсликда берилган диалогни ўқилишини аудиоматериалдан фойдаланиб, кузатиш ва шу каби диалог тузиш вазифаси берилади.

3- чорак 57- дарс “Beim Arzt” мавзуси 14- машқ. Ажратилган вақт 1:15.

Hört den Dialog. Spielt ähnliche Dialoge nach. Аудиоматериалда берилган диалогни тинглаб тушуниш, шу каби диалог тузиш, тузилган диалогни интонация билан гапириб бериш вазифаси берилади.

16- машқда берилган (0:52) қўшиқдан қўшимча материал сифатида фойдаланиш мумкин. Қўшиқни тинглаш, ундаги сўзлар талаффузига эътибор бериш, матн мазмунини тушуниш вазифаси берилади.


^ 8. “Einen persönlichen Stil haben!” бобида берилган 12 - машқдан тинглаб тушуниш, керакли маълумотларни ўзига қайд этиш, тинглаб тушуниш фаолиятини ривожлантириш мақсадида фойдаланиш тавсия этилади.


3- чорак 62- дарс “Im Geschäft” мавзуси 12- машқ. Ажратилган вақт 1:33.

Lest und spielt den Dialog. Schreibt und spielt ähnliche Dialoge. Hört den Dialog. Beantwortet die Fragen dazu.

Ўқувчиларга диалогни тинглаш, керакли маълумотларни ўзига қайд эта олиш, шу каби диалог тузиш, тузилган диалогни интонация билан гапириб бериш вазифаси берилади.

^ 9. “Mode ist super! Oder?” бобида берилган 2 - машқдан тинглаб тушуниш, керакли маълумотларни ўзига қайд этиш, тинглаб тушуниш фаолиятини ривожлантириш мақсадида фойдаланиш тавсия этилади.

3- чорак 64- дарс “Mode ist super! Oder? мавзуси 2- машқ. Ажратилган вақт 1:03.

Hört, was die Jugendlichen sagen. Füllt den Raster aus und vergleicht die Ergebnisse mit den Meinungen der Jugendlichen.

Ўқувчиларга аудиоматериални тинглаб, дарсликда берилган 2- машқдаги бўшлиқларни керакли сўзлар билан тўлдириш, матн юзасидан ўз фикрини ёзма ва оғзаки ифода этиш вазифаси берилади.

^ 10. “Lust auf Reisen” бобида берилган 9 - машқдан тинглаб тушуниш, маълумот олиш, тинглаб тушуниш фаолиятини ривожлантириш мақсадида фойдаланиш тавсия этилади.

4- чорак 84- дарс “Auskunft beim Reisebüro” мавзуси 9- машқ. Ажратилган вақт 1:04.

Hört das Telefongespräch. Nach welcher Information erkundigt sich der Junge beim Reisebüro?

Ўқувчиларга аудиоматериалдаги маълумотларни тинглаб тушуниш, ундаги маълумотларни қайд қилиш, эслаб қолиш ва шу ҳақида гапириб бериш вазифаси берилади.

Ҳар бир боб сўнггида ўқувчилар мустақил ҳолда бобга доир тест ечишлари мумкин. Тўғри ечилган тест жавоблари учун автоматик тарзда баллар билан рағбатлантирилади.

^ TEST ZUR LEKTION 1

Das Mädchen, … ich Blumen geschenkt habe, ist meine Freundin.
  die
  das
  dem
  der


TEST ZUR LEKTION 4

Ergänze die Sätze.
Alle Kinder … auf der Straße vorsichtig sein.

  müssen
  muss
  müsst
  musst




Похожие:

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун немис тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун немис тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази инглиз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун инглиз тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази француз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Электро фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун француз тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот- таълим ресурсидан фойланиш...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази француз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Электро фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун француз тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот- таълим ресурсидан фойланиш...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Мазкур қЎлланма республика таълим маркази ҳузуридаги маънавий-маърифий ишлар йўналиши бўйича илмий-методик кенгашининг 2012 йил 7...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини режалаштириш тошкент – 2011 йил
Мазкур методик тавсия мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари учун амалий ёрдам сифатида тавсия этилмоқда
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации