Документы



Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази француз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия icon

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази француз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия

НазваниеЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази француз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Дата24.05.2013
Размер74.15 Kb.
ТипДокументы
скачать


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

РЕСПУБЛИКА ТАЪЛИМ МАРКАЗИ


ФРАНЦУЗ ТИЛИ ФАНИ БЎЙИЧА КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДА ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИКДАН

ФОЙДАЛАНИШ ЮЗАСИДАН ТАВСИЯ


(6-синф)


ТОШКЕНТ-2011

Республика таълим маркази

француз тили фани бош методисти И. Матниёзова


MG-Электро фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун француз тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот- таълим ресурсидан фойланиш юзасидан

тавсия


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан 2011-2012 ўқув йилидан бошлаб электрон дарсликлар амалиётга жорий этиб келинмоқда.

Электрон дарслик амалдаги дарсликни, аудио ва видеоматериалларни, шунингдек тестларни ўз ичига олади. Электрон дарсликнинг амалдаги дарсликдан фарқи шундаки, электрон дарсликдан ўқувчи индивидуал ҳолда фойдаланиш, мустақил билим олиш, хорижий тилда берилган матнларни тинглаш ва ўз-ўзини назорат қилиш имкониятига эга бўладилар. Бу эса ўқувчининг хорижий тил нутқ материалларини тинглаб тушуниш малакасини ривожлантиради, шунингдек сўзларни тўғри талаффуз қилишларига кўмаклашади.

Электрон дарсликларда берилган иллюстрациялар ҳам аҳамиятга эга. Электрон дарсликдаги иллюстрациялар кўпроқ муваффақиятга олиб келади. Улар дарсликдаги иллюстрацияларга нисбатан тиниқ ва ранглидир.

Электрон дарсликда берилган видео лавҳалар ўқувчиларга ўтилаётган мавзуни тасаввур қила олишларига, аудиоматериаллар тинглаб тушунишлари, талаффуз қоидаларини эгаллашларига, икки тиллик луғат нотаниш сўзларни таржима қила олишларига ёрдам берса, тест материаллари эса ўрганилган материалларни қай даражада ўзлаштирганликларини кўрсатиб беради.

Француз тили фанидан яратилган электрон дарсликдан фойдаланишдан мақсад ўқувчиларга нафақат француз тили таянч билимларни бериш, балки ўрганилаётган тилни тасаввур қилган ҳолда эгалланган билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришдир. Дарслар асосан амалий мақсадга йўналтирилган бўлиб, унда ўқувчи берилган назарий қоидаларни ёдлашга мажбур бўлмайдилар ва аксинча, қоидалар асосида амалий машқ бажарадилар. Назарияни ўрганиш амалий топшириқлар билан узвий боғланган бўлиши лозим. Машқлар орқали ўқувчининг сўзларни тўғри талаффуз қилишига, оғзаки ва ёзма нутқини ривожлантиришига эришилади.

Электрон дарсликда мавзулар ўз аксини топган. Ўқувчиларга мавзуни мустаҳкамлаш учун электрон дарсликда берилган қўшимча машғулотлар, аудио ва видеоматериаллардан уй вазифаси сифатида фойдаланиш тавсия этилади. Мустақил ҳолда уй вазифаси сифатида хорижий тил электрон дарсликларидан фойдаланишнинг афзаллиги қуйидагилардир:

  • мустақил билим олиш

  • мустақил фикрлаш

  • билим самарадорлигини ошириш

  • фанга бўлган қизиқишини орттириш

  • тингланган аудио-видео материаллар орқали ўрганилаётган тилдаги сўзлар талаффузига амал қилиш

  • вақтдан исталганича фойдаланиш

  • тинглаб-тушуниш малакасини ошириш

  • мамлакатшуносликка оид материалларни кўриш орқали мамлакатимиз ҳамда тили ўрганилаётган мамлакат ҳақида тасаввурга эга бўлиш

  • ўз билимини назорат қилишга эришиш


Электрон дарсликдан фойдаланганда ўқувчи берилган топшириқни мустақил, ҳеч кимнинг ёрдамисиз бажаришга ҳаракат қилади, бу эса ўқувчига мустақил билим олишни ўргатади.

Машқлардаги баъзи бир қийинчиликларни бартараф этишда ўқувчи синфдаги бошқа ўқувчилардан ёрдам кутмайди ва ўзи мустақил фикрлайди.

Берилган топшириқларни мустақил бажаргандан сўнг ўқувчи мавзуга оид маълумотга эга бўлади, бу эса унинг билим самарадорлигини ошишига кўмаклашади.

Электрон дарсликда берилган топшириқларни мустақил бажаргач, ўқувчи мавзуни яхши ўзлаштиради, кенгроқ тасаввурга эга бўлади ва фанга бўлган қизиқиши ортади.

Берилган матнни тинглаш орқали ўқувчи фонетик товушларни ажратади, интонацияни ўрганади, шу тилга оид бўлган сўзларнинг тўғри талаффузига риоя қилади.

Агар ўқитувчи дарсда электрон дарсликдан фойдаланса вақт чегараланган яъни 1 минут ёки кўрсатилган вақтида тугатади. Ўқувчи ўзи мустақил фойдаланганда материаллардан керагича фойдаланиши, тушунмаган, яхши англай олмаган тил материалларини такрор-такрор тинглаши ва ўрганиши мумкин.

Такрор-такрор эшитиш орқали ўқувчининг тинглаб-тушуниш малакаси ошади ва мустақил фикрлашга ўрганади.

Электрон дарсликда ҳар бир боб сўнгида берилган тестларни ечиш орқали ўқувчи олган билимини текшириб кўриши, бир вақтнинг ўзида олган билимини ўзи назорат қилиши, йўл қўйилган хатоларни мустақил тузатиши ва қайта ўзини назорат қилиши мумкин.


6-синф Электрон дарслигида боблар кетма-кетлиги қуйидагича берилган:




Unité 1. Ma famille. Leçon 1. Je me présente (Révision)



Leçon 2. Une histoire de famille



Leçon 3. Papa, maman... et moi



Leçon 4. Je vous présente ma famille



Leçon 5. Moi, je suis...



Leçon 6. Je suis né(e) le .... Anniversaire



Leçon 7. Quand je serai grand (grande), je serai...



Unité 2. Maison. Appartement. Leçon 1. Maison. Appartement



Appartement. Leçon 2. Comment est meublé votre appartement?



Appartement. Leçon 3. Quelles sont vos occupations?



Appartement. Leçon 4. Je reviens chez moi et je ...



Appartement. Leçon 5. 24 heures sur 24



Unité 3. Bon appétit! Leçon 1. Hum, que c‘est bon!



Leçon 2. Au supermarché



Leçon 3. Au café et au restaurant



Leçon 4. Gastronomie française



Leçon 5. Savez-vous préparer les crêpes?



Leçon 6. Quelle est la consommation de votre famille



Leçon 7. Ce que j‘accepte ...Ce que je refuse ...



Leçon 8. Gastronomie ouzbèke



Leçon 9. Les marchés de Tachkent



Unité 4. Bonjour la France. Leçon 1. Soyez les bienvenus en France!



Leçon 2. Paris, la plus belle ville du monde



Leçon 3. Les pays francophones



Leçon 4. Mon pays



Leçon 5. Tachkent, la ville de l‘amitié et de la paix



Leçon 6. Aimons et protégeons la nature!



Leçon 7. Quel temps fait-il?












Электрон дарсликда берилган барча мавзулардан дарсда фойдаланиш имконияти бўлмаганлиги сабабли ўқувчига уйга вазифа сифатида бериш мақсадга мувофиқ. Ўқувчи мавжуд электрон дарсликни олиб уйга берилган топшириқни эшитиш, ўқиш, таржима қилиш ёки кўриш орқали бажаради.


1.Unité 1. Leçon 6. Je suis né(e) le .... Anniversaire


Электрон дарсликдан ўқувчиларнинг янги сўзларни ўрганишида тўғри талаффуз қилишлари ва ушбу сўзларни мустаҳкамлашлари учун диалоглар берилган. Бу дарсда ўқувчиларда тил муҳитини яратиш ҳамда оғзаки нутқини ривожлантиришда қўл келади.

Мустаҳкамлашда электрон дарсликдаги тест материалларидан фойдаланилади, ўқувчилар берилган тест топшириқларини бажариб шу вақтнинг ўзида хатоларини билиб олишлари мумкин.

^ 2.Unité 2. Leçon 2. Comment est meublé votre appartement?


Янги мавзу баёнида тинглаб тушуниш машқлари учун электрон дарсликда саволлар ҳам берилган. Бу саволларга жавоб бериш орқали ўқувчиларнинг нутқ фаолияти ривожланади тинглаб тушуниш қобилияти кенгаяди.





Дарсни мустаҳкамлашда электрон дарсликда берилган тест топшириқларидан фойдаланиш мумкин.


^ 3. Unité 3. Leçon 9. Les marchés de Tachkent


Электрон дарсликдаги ушбу мавзуда ўқувчиларнинг янги сўзларни ўрганишида тўғри талаффуз қилишлари ва ушбу сўзларни мустаҳкамлашлари учун диалоглар берилган. Бу дарсда ўқувчиларда тил муҳитини яратиш ҳамда оғзаки нутқини ривожлантиришда қўл келади.


^ 4. Unité 4. Leçon 2. Paris, la plus belle ville du monde


Видео материаллар орқали Парижга оид сўзларни кўради, қўшиқларни эшитади. Қўшиқ орқали тинглаб тушуниш ва кўриш орқали эслаб қолиш қобилияти ривожланади.


.





4. Unité 4. Leçon 7. Quel temps fait-il?


Ўқувчилар янги мавзуга оид сўз ва гапларни эшитадилар. Ҳавонинг қандайлиги, яхши ёмонлигини эшитадилар ва тушуниб ёзадилар. Бу ўқувчиларнинг тинглаб тушуниш қобилиятини, оғзаки нутқини ривожлантиради








Похожие:

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази француз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази француз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Электро фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун француз тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот- таълим ресурсидан фойланиш...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази француз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун немис тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази француз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун немис тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази француз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун немис тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази француз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази инглиз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун инглиз тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази француз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Мазкур қЎлланма республика таълим маркази ҳузуридаги маънавий-маърифий ишлар йўналиши бўйича илмий-методик кенгашининг 2012 йил 7...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази француз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини режалаштириш тошкент – 2011 йил
Мазкур методик тавсия мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари учун амалий ёрдам сифатида тавсия этилмоқда
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази француз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази француз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази француз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации