Документы



Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия icon

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия

НазваниеЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Дата24.05.2013
Размер99.35 Kb.
ТипДокументы
скачать


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

РЕСПУБЛИКА ТАЪЛИМ МАРКАЗИ


НЕМИС ТИЛИ ФАНИ БЎЙИЧА КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДА ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИКДАН ФОЙДАЛАНИШ ЮЗАСИДАН ТАВСИЯ


(6-синф)


ТОШКЕНТ-2011


Info – Media фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун немис тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан тавсия


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан 2011-2012 ўқув йилидан бошлаб электрон дарсликлар амалиётга жорий этиб келинмоқда.

Электрон дарслик амалдаги дарсликни, аудио ва видеоматериалларни, шунингдек тестларни ўз ичига олади. Электрон дарсликнинг амалдаги дарсликдан фарқи шундаки, электрон дарсликдан ўқувчи индивидуал ҳолда фойдаланиш, мустақил билим олиш, хорижий тилда берилган матнларни тинглаш ва ўз-ўзини назорат қилиш имкониятига эга бўладилар. Бу эса ўқувчининг хорижий тил нутқ материалларини тинглаб тушуниш малакасини ривожлантиради, шунингдек сўзларни тўғри талаффуз қилишларига кўмаклашади.

Электрон дарсликларда берилган иллюстрациялар ҳам аҳамиятга эга. Электрон дарсликдаги иллюстрациялар кўпроқ муваффақиятга олиб келади. Улар дарсликдаги иллюстрацияларга нисбатан тиниқ ва ранглидир.

Электрон дарсликда берилган видео лавҳалар ўқувчиларга ўтилаётган мавзуни тасаввур қила олишларига, аудиоматериаллар тинглаб тушунишлари, талаффуз қоидаларини эгаллашларига, икки тиллик луғат нотаниш сўзларни таржима қила олишларига ёрдам берса, тест материаллари эса ўрганилган материалларни қай даражада ўзлаштирганликларини кўрсатиб беради.

Немис тили фанидан яратилган электрон дарсликдан фойдаланишдан мақсад ўқувчиларга нафақат немис тилидаги таянч билимларни бериш, балки ўрганилаётган тилни тасаввур қилган ҳолда эгалланган билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришдир. Дарслар асосан амалий мақсадга йўналтирилган бўлиб, унда ўқувчи берилган назарий қоидаларни ёдлашга мажбур бўлмайдилар ва аксинча, қоидалар асосида амалий машқ бажарадилар. Назарияни ўрганиш амалий топшириқлар билан узвий боғланган бўлиши лозим. Машқлар орқали ўқувчининг сўзларни тўғри талаффуз қилишига, оғзаки ва ёзма нутқини ривожлантиришига эришилади.

Электрон дарсликда мавзулар ўз аксини топган. Ўқувчиларга мавзуни мустаҳкамлаш учун электрон дарсликда берилган қўшимча машғулотлар, аудио ва видеоматериаллардан уй вазифаси сифатида фойдаланиш тавсия этилади. Мустақил ҳолда уй вазифаси сифатида хорижий тил электрон дарсликларидан фойдаланишнинг афзаллиги қуйидагилардир:

  • мустақил билим олиш

  • мустақил фикрлаш

  • билим самарадорлигини ошириш

  • фанга бўлган қизиқишини орттириш

  • тингланган аудио-видео материаллар орқали ўрганилаётган тилдаги сўзлар талаффузига амал қилиш

  • вақтдан исталганича фойдаланиш

  • тинглаб-тушуниш малакасини ошириш

  • мамлакатшуносликка оид материалларни кўриш орқали мамлакатимиз ҳамда тили ўрганилаётган мамлакат ҳақида тасаввурга эга бўлиш

  • ўз билимини назорат қилишга эришиш


Электрон дарсликдан фойдаланганда ўқувчи берилган топшириқни мустақил, ҳеч кимнинг ёрдамисиз бажаришга ҳаракат қилади, бу эса ўқувчига мустақил билим олишни ўргатади.

Машқлардаги баъзи бир қийинчиликларни бартараф этишда ўқувчи синфдаги бошқа ўқувчилардан ёрдам кутмайди ва ўзи мустақил фикрлайди.

Берилган топшириқларни мустақил бажаргандан сўнг ўқувчи мавзуга оид маълумотга эга бўлади, бу эса унинг билим самарадорлигини ошишига кўмаклашади.

Электрон дарсликда берилган топшириқларни мустақил бажаргач, ўқувчи мавзуни яхши ўзлаштиради, кенгроқ тасаввурга эга бўлади ва фанга бўлган қизиқиши ортади.

Берилган матнни тинглаш орқали ўқувчи фонетик товушларни ажратади, интонацияни ўрганади, шу тилга оид бўлган сўзларнинг тўғри талаффузига риоя қилади.

Агар ўқитувчи дарсда электрон дарсликдан фойдаланса вақт чегараланган яъни 1 минут ёки кўрсатилган вақтида тугатади. Ўқувчи ўзи мустақил фойдаланганда материаллардан керагича фойдаланиши, тушунмаган, яхши англай олмаган тил материалларини такрор-такрор тинглаши ва ўрганиши мумкин.

Такрор-такрор эшитиш орқали ўқувчининг тинглаб-тушуниш малакаси ошади ва мустақил фикрлашга ўрганади.

Электрон дарсликда ҳар бир боб сўнгида берилган тестларни ечиш орқали ўқувчи олган билимини текшириб кўриши, бир вақтнинг ўзида олган билимини ўзи назорат қилиши, йўл қўйилган хатоларни мустақил тузатиши ва қайта ўзини назорат қилиши мумкин.

Ўқувчи уй вазифасини қай даражада бажара олганлиги ўқитувчи томонидан доимий назорат қилиниши ижобий самарага эришишнинг асосини ташкил этади.

Ўқувчилар мустақил бажариишлари учун уй вазифаси сифатида тавсия этиладиган материаллар қанча вақт (минут ва секунд) давом этиши кўрсатиб борилган. Масалан: 2:41 2 минут 41 секунд.

^ 6-синф электрон дарслигида боблар кетма-кетлиги қуйидагича берилган:

· Blick auf Usbekistan und Deutschland Lektion 1

· In den Sommerferien Lektion 2

· Freizeit Lektion 3

· Schöne wilde Welt! Lektion 4

· Großeltern, Eltern, ... Lektion 5

· Helfen, helfen, helfen ... Lektion 6

· Welt der Märchen Lektion 7

· Herzlichen Glückwunsch! Lektion 8

· Im Supermarkt Lektion 9

· Kommt essen! Lektion 10

· Mein Traumberuf Lektion 11

· Hütten, Häuser und Paläste Lektion 12

· Bunte Ecke Lektion 13


^ 6- синфда электрон дарсликдан уй вазифаси сифатида фойдаланиш учун тавсия этиладиган мавзулар қуйидагилар:

1.“Blick auf Usbekistan und Deutschland” бобида берилган 3-, 13- машқлардан тинглаб тушуниш, тингланган материалдан тушунилган мазмунни ўзига қайд қила олиш ва маълумот олиш мақсадида фойдаланиш тавсия этилади.

1- чорак 1-дарс “Blick auf Usbekistan und Deutschland” мавзуси 3- машқ. Ажратилган вақт 0: 47.

Hört den Text. Was erzählt Monika?

Ўқувчиларга аудеоматериалда берилган маълумотни тинглаб тушуниш ва тушунганларини жадвалга қайд этиш вазифаси берилади.



1- чорак 4- дарс „Wetter“ мавзуcи 13- машқ. Ажратилган вақт 0:50.

Hört, was Monika ihren usbekischen Freunden über Deutschland erzählt. Ergänzt die Tabelle.

Ўқувчиларга аудеоматериалда берилган маълумотни тинглаб тушуниш ва тингланган матндан керакли маълумотни ажратиб олиб жадвалга қайд этиш вазифаси берилади.



^ 2. “In den Sommerferien” бобида берилган 10, 12- машқлардан тинглаб тушуниш, тингланган материалдан тушунилган мазмунни ўзига қайд қила олиш, ўрганилаётган грамматик материални мустаҳкамлаш ва маълумот олиш мақсадида фойдаланиш тавсия этилади.

1-чорак 15- дарс “Hört, was die Kinder in den Ferien gemacht haben. ” мавзуси 10- машқ. Ажратилган вақт 0: 38.

Hier sind einige Bilder. Hört die Texte. Wer hat was gemacht?

Ўқувчиларга тингланган матндан керакли маълумотларни ажратиб олиш, ўрганилаётган грамматик материални гапларда қандай қўлланилаётганига эътибор бериш, Partizip II да келган феълларни ёзиш вазифаси берилади.



1-чорак 15- дарс “Hört, was die Kinder in den Ferien gemacht haben. ” мавзуси 12- машқ. Ажратилган вақт 0: 53.

Hört, was die Kinder in den Ferien gemacht haben.

Тингланаётган матнни дарсликдаги матн билан қиёслаш, талаффуз меъёрларига эътибор бериш, шу каби диалог тузиш вазифаси берилади.



3. “Freizeit” бобида берилган 2, 9- машқлардан тинглаб тушуниш, тингланган материалдан тушунилган мазмунни ўзига қайд қила олиш мақсадида фойдаланиш тавсия этилади.

1-чорак 18- дарс “Freizeit” мавзуси 2- машқ. Ажратилган вақт 1:43.

Hört zu und ratet mal, was die Leute machen.

Ўқувчиларга тингланган материалдан тушунилган мазмунни ўзига қайд қила олиш, сўзларни ўз нутқида тўғри талаффуз қилиш вазифаси берилади.



1- чорак 19- дарс “Im Sommer” мавзуси 9- машқ. Ажратилган вақт 0: 44.

Hört, was Lisa erzählt. Könnt ihr die Sätze in die richtige Reihenfolge bringen?

4. “Schöne wilde Welt!” бобида берилган қўшиқ ҳамда 1,2,16 - машқлардан машқлардан тинглаб тушуниш, мавзу бўйича фикр юритиш, соф немис тилида ўқилган матн талаффузига эътибор бериш, қўшиқни завқ олиш учун тинглаш мақсадида фойдаланиш тавсия этилади.

1- чорак 23- дарс “Schöne wilde Welt!” мавзуси учун берилган видео материал. Ажратилган вақт 4: 45.

Берилган видеоматериалдан янги мавзуни баён қилишда фойдаланиш ҳам фойдаланиш мумкин. Шунингдек ўқувчиларга видеоматериалда берилган қўшиқдаги сўзларни англай олиш ва унда нималар акс эттирилганини гапириб бериш вазифаси берилади.



1- чорак 23- дарс “Schöne wilde Welt!” мавзуси 2-машқ. Ажратилган вақт 9: 49.

Lest die Tierporträts (Steckbriefe).

Ўқувчиларга видеоматериалдан маълумот олиш, соф немис тилида берилган матнни тинглаб тушуна олиш, матнда тингланган таниш сўзларни ажрата олиш ҳамда талаффуз меъёрларига эътибор бериш вазифаси берилади.



1- чорак 25- дарс “Im Zoo” 16-машқ. Ажратилган вақт 4:33.

Singt mit. Ўқувчиларга берилган қўшиқ матнини ёд олиш, сўзларни тўғри талаффуз қилиш, қўшиқ матни мазмунини англай олиш вазифаси берилади.

5. “Großeltern, Eltern, ...” бобида берилган 1- машқдан тинглаб тушуниш, тингланган материалдан тушунилган мазмунни ўзига қайд қила олиш, маълумот олиш мақсадида фойдаланиш тавсия этилади.

2- чорак 28 – дарс „Grosseltern, Eltern“ мавзуcи 1- машқ. Ажратилган вақт 1:15.

Hört, was Verena erzählt. Welche und wie viele Verwandte hat sie?

1-машқда берилган аудиоматериал ўқувчига тинглаб тушуниш кўникмасини ва оғзаки нутқини ривожлантиришга ёрдам беради. Ўқувчиларга аудиоматериални тинглаш, ундан керакли маълумотларни ажратиб олиш ва намунадаги каби ўзи ва оиласи ҳақида гапириш вазифаси берилади.



6. “Helfen, helfen, helfen ...” бобида берилган 6, 15- машқлардан тинглаб тушуниш, талаффузга эътибор бериш, мавзуга оид диалог тузиш, олинган маълумотларни немис тилида қайта гапириб бериш мақсадида фойдаланиш тавсия этилади.


2- чорак 34- дарс „Haushaltgeräte“ мавзуси 6- машқ. Ажратилган вақт 0:32.

Spielt ähnliche Dialoge. Ўқувчиларга диалогни тинглаб тушуниш, янги сўзларнинг талаффуз меъёрларига амал қилиш ҳамда шу каби диалог тузиш вазифаси берилади.

35-дарс „Possesivpronomen im Dativ“ мавзуси 15- машқ. Ажратилган вақт 2:38.

Macht einen Bericht über eines dieser Kinder.

Ўқувчиларга матнни тинглаб тушуниш, матндан керакли маълумотни ажратиб олиш вазифаси берилади.

^ 7. “Welt der Märchen” бобида берилган 7- машқдан тинглаб тушуниш, тўғри ўқиш қоидаларига риоя қилиш, тингланган материалдан тушунилган мазмунни ўзига қайд қила олиш мақсадида фойдаланиш тавсия этилади.

2-чорак 41- дарс “Märchenfiguren” мавзуси 7- машқ. Ажратилган вақт 2:41.

Hört den Abschnitt I des Märchens und schreibt, was die Tiere nicht mehr können.

Ўқувчиларга берилган аудиоматериални тинглаб тушуниш, матндан керакли маълумотни ажратиб олиш ва ёзиш вазифаси берилади.

^ 8. “Herzlichen Glückwunsch!” бобида берилган 2, 10, 19- машқлардан тинглаб тушуниш, тингланган материалдан тушунилган мазмунни ўзига қайд қила олиш, берилган саволларга жавоб бериш учун етарли маълумот олиш мақсадида фойдаланиш тавсия этилади.

3- чорак 50- дарс “Einladung” мавзуси 2- машқ. Ажратилган вақт 1:04.

Hört die Telefongespräche. Füllt die Lücken aus.

Ўқувчиларга берилган аудиоматериалдаги телефон суҳбатини тинглаб тушуниш, матндан керакли маълумотни ажратиб олиш ва ўзига қайд эта олиш вазифаси берилади.

3- чорак 54- дарс “Geschenke” мавзуси 10- машқ. Ажратилган вақт 0:47.

Klaus und Christiane sind auch zu einer Geburtstagsparty eingeladen. Hört ihr Telefongespräch und antwortet auf die Fragen.

Ўқувчиларга берилган аудиоматериални тинглаб тушуниш, матндан керакли маълумотни ажратиб олиш , саволларга жавоб бериш вазифаси берилади.

3- чорак 58- дарс “Ich wünsche mir ganz viel” мавзуси 19- машқ. Ажратилган вақт 2:27.

Singt mit! Ўқувчиларга берилган қўшиқ матнини ёд олиш, сўзларни тўғри талаффуз қилиш, қўшиқ матни мазмунини англай олиш вазифаси берилади.

^ 9. “Im Supermarkt” бобида берилган 3, 5- машқлардан тинглаб тушуниш, тингланган материалдан тушунилган мазмунни ўзига қайд қила олиш, матндан керакли маълумотни ажратиб олиш мақсадида фойдаланиш тавсия этилади.

3- чорак 61- дарс “Preise” мавзуси 3- машқ. Ажратилган вақт 1:04.

Hört die Durchsage von den Sonderangeboten im Supermarkt. Notiert die Preise. Ўқувчиларга берилган аудиоматериални тинглаб тушуниш, матндан керакли маълумотни ажратиб, ўзига қайд эта олиш вазифаси берилади.

3- чорак 63- дарс “Definitpronomen” мавзуси 5- машқ. Ажратилган вақт 0:50.

Eva und ihre Mutter sind im Supermarkt. Hört und sagt, was sie schon haben und was sie noch brauchen.

Ўқувчиларга аудиоматериални тинглаб тушуниш, керакли маълумотни ўзига қайд эта олиш, таллафуз меъёрларига эътибор бериш вазифаси берилади.

^ 10. “Kommt essen!” бобида берилган 2, 12- машқлардан тинглаб тушуниш, керакли маълумотни матндан ажратиб олиш, матн мазмунни гапириб бериш орқали оғзаки ва ёзма нутқни ривожлантириш мақсадида фойдаланиш тавсия этилади.


3- чорак 69-дарс „Kommt Essen“ мавзуси 2- машқ. Ажратилган вақт 0:41.

Hört den Dialog. Füllt die Lücken aus.

Ўқувчиларга диалогни тинглаш , керакли маълумотни ажратиб олиш вазифаси берилади. Бу машқ орқали ўқувчи соф немис тилида диктор томонидан гапирилган диалогни тинглайди, унда қўлланган мавзуга оид сўзларни қандай талаффуз қилишни ўрганади ва ўрганилган сўзларни диалогларда ишлатиш орқали оғзаки нутқи ривожланади.


76-дарс „Verhalten am Tisch“ мавзуси 12- машқ. Ажратилган вақт 0:35.

Hört den Dialog und notiert, was Peter wohin legen soll.

Ўқувчи берилган диалогни тинглаб тушуниши ҳамда тингланган материалдан керакли маълумотни ажратиб олиши ва ўзига қайд этиш орқали ҳам оғзаки, ҳам ёзма нутқини ривожлантиради.


^ 12. “Hütten, Häuser und Paläste” бобида берилган 9- машқдан тинглаб тушуниш, тингланган материалдан тушунилган мазмунни ўзига қайд қила олиш мақсадида фойдаланиш тавсия этилади.

4 – чорак 91- дарс „Mein Traumhaus ist aus Schokolade“ мавзуси 2- машқ

„Ich hab’ ein Problem.“ Hört die Dialoge. 0:54.

Берилган материални ўқувчи тинглаб тушуниши ҳамда тингланган материалдан маълумотни ажратиб олиши ва ўзига қайд этиш орқали ҳам оғзаки, ҳам ёзма нутқини ривожлантиради.

4- чорак 91-дарс „Mein Traumhaus ist aus Schokolade!“ 9- машқ. Ажратилган вақт 1:37

Von welchem Haus träumt Irana? Welche Räume hat ihr Traumhaus? Was ist im Garten? Markiert die Wörter in der Üb. 8.

Ўқувчиларга аудиоматериалда берилган матн мазмунини тушуниш ва саволларга жавоб бериш, мазмунини қисқача гапириб бериш вазифаси берилади.

^ 13. “Bunte Ecke” бобида берилган қўшиқдан тинглаб тушуниш, завқ олиш материалдан тушунилган мазмунни ўзига қайд қила олиш мақсадида фойдаланиш тавсия этилади.

4- чорак 100 –дарс “Singen”мавзуси учун берилган аудиоматериал. Ажратилган вақт 9:44.

Ўқувчиларга қўшиқ матнида берилган грамматик мавзу бўлган феълларнинг 3 асосий шаклига аҳамият бериш ҳамда уларни ёд олиш вазифаси берилади.

Ҳар бир боб сўнггида ўқувчилар мустақил ҳолда бобга доир тест ечишлари мумкин. Тўғри ечилган тест жавоблари учун автоматик тарзда баллар билан рағбатлантирилади.


^ TEST ZUR LEKTION 1

Ergänze die Sätze.
Nein, ich … nicht, wo er wohnt.

  weiß
  wissen
  wisst
  weißt

TEST ZUR LEKTION 6

Ergänze die Sätze.
Ich helfe der Mutter bei … Hausarbeit.

  die
  der
  dem
  den




Похожие:

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун немис тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун немис тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази инглиз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун инглиз тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази француз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Электро фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун француз тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот- таълим ресурсидан фойланиш...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази француз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Электро фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун француз тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот- таълим ресурсидан фойланиш...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Мазкур қЎлланма республика таълим маркази ҳузуридаги маънавий-маърифий ишлар йўналиши бўйича илмий-методик кенгашининг 2012 йил 7...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини режалаштириш тошкент – 2011 йил
Мазкур методик тавсия мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари учун амалий ёрдам сифатида тавсия этилмоқда
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации