Документы



Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия icon

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия

НазваниеЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Дата24.05.2013
Размер57.01 Kb.
ТипДокументы
скачать


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ

РЕСПУБЛИКА ТАЪЛИМ МАРКАЗИ


НЕМИС ТИЛИ ФАНИ БЎЙИЧА КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДА ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИКДАН ФОЙДАЛАНИШ ЮЗАСИДАН ТАВСИЯ


(5-синф)


ТОШКЕНТ-2011


Info – Media фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун немис тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан тавсия


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан 2011-2012 ўқув йилидан бошлаб электрон дарсликлар амалиётга жорий этиб келинмоқда.

Электрон дарслик амалдаги дарсликни, аудио ва видеоматериалларни, шунингдек тестларни ўз ичига олади. Электрон дарсликнинг амалдаги дарсликдан фарқи шундаки, электрон дарсликдан ўқувчи индивидуал ҳолда фойдаланиш, мустақил билим олиш, хорижий тилда берилган матнларни тинглаш ва ўз-ўзини назорат қилиш имкониятига эга бўладилар. Бу эса ўқувчининг хорижий тил нутқ материалларини тинглаб тушуниш малакасини ривожлантиради, шунингдек сўзларни тўғри талаффуз қилишларига кўмаклашади.

Электрон дарсликларда берилган иллюстрациялар ҳам аҳамиятга эга. Электрон дарсликдаги иллюстрациялар кўпроқ муваффақиятга олиб келади. Улар дарсликдаги иллюстрацияларга нисбатан тиниқ ва ранглидир.

Электрон дарсликда берилган видео лавҳалар ўқувчиларга ўтилаётган мавзуни тасаввур қила олишларига, аудиоматериаллар тинглаб тушунишлари, талаффуз қоидаларини эгаллашларига, икки тиллик луғат нотаниш сўзларни таржима қила олишларига ёрдам берса, тест материаллари эса ўрганилган материалларни қай даражада ўзлаштирганликларини кўрсатиб беради.

Немис тили фанидан яратилган электрон дарсликдан фойдаланишдан мақсад ўқувчиларга нафақат немис тилидаги таянч билимларни бериш, балки ўрганилаётган тилни тасаввур қилган ҳолда эгалланган билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришдир. Дарслар асосан амалий мақсадга йўналтирилган бўлиб, унда ўқувчи берилган назарий қоидаларни ёдлашга мажбур бўлмайдилар ва аксинча, қоидалар асосида амалий машқ бажарадилар. Назарияни ўрганиш амалий топшириқлар билан узвий боғланган бўлиши лозим. Машқлар орқали ўқувчининг сўзларни тўғри талаффуз қилишига, оғзаки ва ёзма нутқини ривожлантиришига эришилади.

Электрон дарсликда мавзулар ўз аксини топган. Ўқувчиларга мавзуни мустаҳкамлаш учун электрон дарсликда берилган қўшимча машғулотлар, аудио ва видеоматериаллардан уй вазифаси сифатида фойдаланиш тавсия этилади. Мустақил ҳолда уй вазифаси сифатида хорижий тил электрон дарсликларидан фойдаланишнинг афзаллиги қуйидагилардир:

  • мустақил билим олиш

  • мустақил фикрлаш

  • билим самарадорлигини ошириш

  • фанга бўлган қизиқишини орттириш

  • тингланган аудио-видео материаллар орқали ўрганилаётган тилдаги сўзлар талаффузига амал қилиш

  • вақтдан исталганича фойдаланиш

  • тинглаб-тушуниш малакасини ошириш

  • мамлакатшуносликка оид материалларни кўриш орқали мамлакатимиз ҳамда тили ўрганилаётган мамлакат ҳақида тасаввурга эга бўлиш

  • ўз билимини назорат қилишга эришиш


Электрон дарсликдан фойдаланганда ўқувчи берилган топшириқни мустақил, ҳеч кимнинг ёрдамисиз бажаришга ҳаракат қилади, бу эса ўқувчига мустақил билим олишни ўргатади.

Машқлардаги баъзи бир қийинчиликларни бартараф этишда ўқувчи синфдаги бошқа ўқувчилардан ёрдам кутмайди ва ўзи мустақил фикрлайди.

Берилган топшириқларни мустақил бажаргандан сўнг ўқувчи мавзуга оид маълумотга эга бўлади, бу эса унинг билим самарадорлигини ошишига кўмаклашади.

Электрон дарсликда берилган топшириқларни мустақил бажаргач, ўқувчи мавзуни яхши ўзлаштиради, кенгроқ тасаввурга эга бўлади ва фанга бўлган қизиқиши ортади.

Берилган матнни тинглаш орқали ўқувчи фонетик товушларни ажратади, интонацияни ўрганади, шу тилга оид бўлган сўзларнинг тўғри талаффузига риоя қилади.

Агар ўқитувчи дарсда электрон дарсликдан фойдаланса вақт чегараланган яъни 1 минут ёки кўрсатилган вақтида тугатади. Ўқувчи ўзи мустақил фойдаланганда материаллардан керагича фойдаланиши, тушунмаган, яхши англай олмаган тил материалларини такрор-такрор тинглаши ва ўрганиши мумкин.

Такрор-такрор эшитиш орқали ўқувчининг тинглаб-тушуниш малакаси ошади ва мустақил фикрлашга ўрганади.

Электрон дарсликда ҳар бир боб сўнгида берилган тестларни ечиш орқали ўқувчи олган билимини текшириб кўриши, бир вақтнинг ўзида олган билимини ўзи назорат қилиши, йўл қўйилган хатоларни мустақил тузатиши ва қайта ўзини назорат қилиши мумкин.

Ўқувчи уй вазифасини қай даражада бажара олганлиги ўқитувчи томонидан доимий назорат қилиниши ижобий самарага эришишнинг асосини ташкил этади.

Ўқувчилар мустақил бажариишлари учун уй вазифаси сифатида тавсия этиладиган материаллар қанча вақт (минут ва секунд) давом этиши кўрсатиб борилган. Масалан: 2:41 2 минут 41 секунд.

5-синф электрон дарслигида боблар кетма-кетлиги қуйидагича берилган:

  • Viertel.I

    • Stunde 1 Kirish

    • Stunde 2 Die Birne

    • Stunde 3 Der Computer

    • Stunde 4 Das Dorf

    • Stunde 5 Wiederholung

    • Stunde 6 Der Elefant

    • Stunde 7 Die Fabrik

    • Stunde 8 Die Grille

    • Stunde 9 Der Herbst

    • Stunde 10 Dialog

    • Stunde 11 Wiederholung

    • Stunde 12 Die Klasse

    • Stunde 13 In der Deutschstunde

    • Stunde 14 Die Maus

    • Stunde 15 Die Nuss

    • Stunde 16 Wiederholung

    • Stunde 17 Mein Opa

    • Stunde 18 Der Papagei

    • Stunde 19 Das Quadrat

    • Stunde 20 Das Radio

    • Stunde 21 Wiederholung

    • Stunde 22 Die Freundinnen

    • Stunde 23 Die Tomaten

    • Stunde 24 Die Familie

    • Stunde 25 Der Vogel

    • Stunde 26 Wiederholung

    • Stunde 27 Welcher Wochentag ist heute?

  • II. Viertel

    • Stunde 28 Wiederholung

    • Stunde 29 Im Zimmer

    • Stunde 30 Wiederholung

    • Stunde 31 Das Alphabet

    • Stunde 32 Der Herbst

    • Stunde 33 Im Trolleybus

    • Stunde 34 Mein Freund

    • Stunde 35 Die Stunde

    • Stunde 36 Unsere Familie

    • Stunde 37 Wiederholung

    • Stunde 38 Am Sonntag

    • Stunde 39 Mutti ist zu Hause

    • Stunde 40 Usbekistan

    • Stunde 41 Muchtors Tageslauf

    • Stunde 42 Die Jahreszeiten

    • Stunde 43 Wiederholung

    • Stunde 44 Der Schnee

    • Stunde 45 Im Winter

    • Stunde 46 Das Telefongesprach

    • Stunde 47 Die Schule

    • Stunde 48 Wiederholung

  • III. Viertel

    • Stunde 49 Zum Sprechen und Lachen

    • Stunde 50 Unsere Bibliothek

    • Stunde 51 Das Abc

    • Stunde 52 Deutshland

    • Stunde 53 Wiederholung

    • Stunde 54 Der Winter ist da

    • Stunde 55 Das Gedicht

    • Stunde 56 Dialog

    • Stunde 57 Es ist Winter

    • Stunde 58 Wiederholung

    • Stunde 59 Monikas Aufsatz

    • Stunde 60 Telefonogesprach

    • Stunde 61 Der Winter

    • Stunde 62 Unsere Turnhalle

    • Stunde 63 Wiederholung

    • Stunde 64 Ubungen

    • Stunde 65 Pfannkuchen

    • Stunde 66 Unsere Wohnung

    • Stunde 67 Nigora ist Schulerin

    • Stunde 68 Wiederholung

    • Stunde 69 Auch das kleinste Wort hilft

    • Stunde 70 Sucht mal Tiere auf dem Bild!

    • Stunde 71 Zwei Ziegen

    • Stunde 72 Im Zoo

    • Stunde 73 Wiederholung

    • Stunde 74 Meine Familie

    • Stunde 75 Humor

    • Stunde 76 Mein Zimmer

    • Stunde 77 Humor

    • Stunde 78 Die Butterblume

  • IV. Viertel

    • Stunde 79 Ein Brief

    • Stunde 80 Der Fruhling

    • Stunde 81 Wiederholung

    • Stunde 82 Im Garten

    • Stunde 83 Sumalak

    • Stunde 84 Fruhlingsfest

    • Stunde 85 Wiederholung

    • Stunde 86 Im Schulgarten

    • Stunde 87 In der Stunde

    • Stunde 88 Park

    • Stunde 89 Die Stunde

    • Stunde 90 Meine Gro?mutter

    • Stunde 91 Unsere Stadt – Karsch

    • Stunde 92 Wiederholung

    • Stunde 93 Ubungen

    • Stunde 94 Ubungen

    • Stunde 95 Zwei Freunde

    • Stunde 96 Die Schulsache

    • Stunde 97 Der Sommer

    • Stunde 98 Humor

    • Stunde 99 Unser Schulhof

    • Stunde 100 Die Sommerferien

    • Stunde 101 Wiederholung

    • Stunde 102 Wiederholung

    • Einige grammatische Regeln


5- синфда электрон дарсликдан уй вазифаси сифатида фойдаланиш учун тавсия этиладиган айрим мавзулар:

1- чорак 1-дарс. Видеоматериал. Ажратилган вақт 0:48.

Ўқувчиларга видеоматериални кузатиш, товушларни диктор кетидан такрорлаш вазифаси берилади.







  1. чорак 1- дарс 2-машқ. Ажратилган вақт 0:10.



Lest den Dialog! Ўқувчиларга берилган диалогни тинглаб тушуниш, дарсликда берилган диалог сўзларини талаффуз қилинишини кузатиш ва такрорлаш вазифаси берилади.

  1. чорак 2- дарс 2-машқ. Ажратилган вақт 0:11.

Ўқувчиларга берилган диалогни тинглаб тушуниш, дарсликда берилган диалог сўзларини талаффуз қилинишини кузатиш ва такрорлаш вазифаси берилади.




2-чорак 42- дарс “Die Jahreszeiten” мавзуси. Видеоматериал. Ажратилган вақт 6:09.

Ўқувчиларга видеоматериални кўриб чиқиш, унда қайси йил фасллари тасвирланганлиги, йил фасллари номларини немис тилида гапириб бериш вазифаси берилади.




2- чорак 46-дарс “Das Telefongespräch" мавзуси. Ажратилган вақт 0:31.

Ўқувчиларга аудиоматериалда берилган телефондаги суҳбатни тинглаш, талаффузига эътибор бериш, диалогдаги сўзларни тўғри талаффуз ва интонация билан ўқиш вазифаси берилади.

3- чорак 54- дарс “Der Winter ist da” мавзуси 1- машқ. Ажратилган вақт 0:13.




Похожие:

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун немис тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун немис тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази инглиз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун инглиз тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази француз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Электро фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун француз тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот- таълим ресурсидан фойланиш...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази француз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Электро фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун француз тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот- таълим ресурсидан фойланиш...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Мазкур қЎлланма республика таълим маркази ҳузуридаги маънавий-маърифий ишлар йўналиши бўйича илмий-методик кенгашининг 2012 йил 7...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини режалаштириш тошкент – 2011 йил
Мазкур методик тавсия мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари учун амалий ёрдам сифатида тавсия этилмоқда
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации