Документы



Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази инглиз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия icon

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази инглиз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия

НазваниеЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази инглиз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Дата24.05.2013
Размер84.52 Kb.
ТипДокументы
скачать


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ

ВАЗИРЛИГИ

РЕСПУБЛИКА ТАЪЛИМ МАРКАЗИ


ИНГЛИЗ ТИЛИ ФАНИ БЎЙИЧА КОММУНИКАЦИОН ТЕХНОЛОГИЯЛАРДА ЭЛЕКТРОН ДАРСЛИКДАН ФОЙДАЛАНИШ ЮЗАСИДАН ТАВСИЯ


(5 синф)


ТОШКЕНТ-2011


Тузувчи: Республика таълим маркази инглиз тили фани методисти

Ҳ. А. Тоирова


Info – Media фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун инглиз тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан тавсия


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан 2011-2012 ўқув йилидан бошлаб электрон дарсликлар амалиётга жорий этиб келинмоқда.

Электрон дарслик амалдаги дарсликни, аудио ва видеоматериалларни, шунингдек тестларни ўз ичига олади. Электрон дарсликнинг амалдаги дарсликдан фарқи шундаки, электрон дарсликдан ўқувчи индивидуал ҳолда фойдаланиш, мустақил билим олиш, хорижий тилда берилган матнларни тинглаш ва ўз-ўзини назорат қилиш имкониятига эга бўладилар. Бу эса ўқувчининг хорижий тил нутқ материалларини тинглаб тушуниш малакасини ривожлантиради, шунингдек сўзларни тўғри талаффуз қилишларига кўмаклашади.

Электрон дарсликда берилган иллюстрациялар ҳам аҳамиятга эга. Электрон дарсликдаги иллюстрациялар кўпроқ муваффақиятга олиб келади. Улар дарсликдаги иллюстрацияларга нисбатан тиниқ ва ранглидир.

Электрон дарсликда берилган видео лавҳалар ўқувчиларга ўтилаётган мавзуни тасаввур қила олишларига, аудиоматериаллар - тинглаб тушунишлари, талаффуз қоидаларини эгаллашларига, икки тиллик луғат нотаниш сўзларни таржима қила олишларига ёрдам берса, тест материаллари эса ўрганилган материалларни қай даражада ўзлаштирганликларини кўрсатиб беради.

Инглиз тили фанидан яратилган электрон дарсликдан фойдаланишдан мақсад ўқувчиларга нафақат инглиз тилидаги таянч билимларни бериш, балки ўрганилаётган тилни тасаввур қилган ҳолда эгалланган билимларни кенгайтириш ва чуқурлаштиришдир. Дарслар асосан амалий мақсадга йўналтирилган бўлиб, унда ўқувчи берилган назарий қоидаларни ёдлашга мажбур бўлмайдилар ва аксинча, қоидалар асосида амалий машқ бажарадилар. Назарияни ўрганиш амалий топшириқлар билан узвий боғланган бўлиши лозим.

Электрон дарсликда мавзулар ўз аксини топган. Ўқувчиларга мавзуни мустаҳкамлаш учун электрон дарсликда берилган қўшимча машғулотлар, аудио ва видеоматериаллардан уй вазифаси сифатида фойдаланиш тавсия этилади. Мустақил ҳолда уй вазифаси сифатида хорижий тил электрон дарсликларидан фойдаланишнинг афзаллиги қуйидагилардир:

  • мустақил билим олиш

  • мустақил фикрлаш

  • билим самарадорлигини ошириш

  • фанга бўлган қизиқишини орттириш

  • тингланган аудио-видео материаллар орқали ўрганилаётган тилдаги сўзлар талаффузига амал қилиш

  • вақтдан исталганича фойдаланиш

  • тинглаб-тушуниш малакасини ошириш

  • мамлакатшуносликка оид материалларни кўриш орқали мамлакатимиз ҳамда тили ўрганилаётган мамлакат ҳақида тасаввурга эга бўлиш

  • ўз билимини назорат қилишга эришиш


Электрон дарсликдан фойдаланганда ўқувчи берилган топшириқни мустақил, ҳеч кимнинг ёрдамисиз бажаришга ҳаракат қилади, бу эса ўқувчига мустақил билим олишни ўргатади.

Машқлардаги баъзи бир қийинчиликларни бартараф этишда ўқувчи синфдаги бошқа ўқувчилардан ёрдам кутмайди ва ўзи мустақил фикрлайди.

Берилган топшириқларни мустақил бажаргандан сўнг ўқувчи мавзуга оид маълумотга эга бўлади, бу эса унинг билим самарадорлигини ошишига кўмаклашади.

Электрон дарсликда берилган топшириқларни мустақил бажаргач, ўқувчи мавзуни яхши ўзлаштиради, кенгроқ тасаввурга эга бўлади ва фанга бўлган қизиқиши ортади.

Берилган матнни тинглаш орқали ўқувчи фонетик товушларни ажратади, интонацияни ўрганади, шу тилга оид бўлган сўзларнинг тўғри талаффузига риоя қилади.

Агар ўқитувчи дарсда электрон дарсликдан фойдаланса вақт чегараланган яъни 1 минут ёки кўрсатилган вақтида тугатади. Ўқувчи ўзи мустақил фойдаланганда материаллардан керагича фойдаланиши, тушунмаган, яхши англай олмаган тил материалларини такрор-такрор тинглаши ва ўрганиши мумкин.

Такрор-такрор эшитиш орқали ўқувчининг тинглаб-тушуниш малакаси ошади ва мустақил фикрлашга ўрганади.

Электрон дарсликда ҳар бир боб сўнгида берилган тестларни ечиш орқали ўқувчи олган билимини текшириб кўриши, бир вақтнинг ўзида олган билимини ўзи назорат қилиши, йўл қўйилган хатоларни мустақил тузатиши ва қайта ўзини назорат қилиши мумкин.

Электрон дарсликда 5-синф бўйича инглиз тили дарслигининг боблар кетма-кетлиги қуйидагича берилган.

  • Unit 1 ABC

    • We learn ABC

  • Unit 2 All About me

    • Lesson 1 Hello. What’s your name?

    • Lesson 2 Where are you from?

    • Lesson 3 How old are you?

    • Lesson 4 I’ve got two sisters.

    • Lesson 5 This is my family.

    • Lesson 6 What’s your address?

    • ^ CLASSWORK AND HOMEWORK

  • Unit 3 At home and at work

    • Lesson 1 I live in a ...

    • Lesson 2 What number is your house?

    • Lesson 3 What’s your job?

    • Lesson 4 Where do you work?

    • Lesson 5 How do you go to ...?

    • Lesson 6 Project

    • ^ CLASSWORK AND HOMEWORK

  • Unit 4 What do you look like?

    • Lesson 1 Is Zizi’s hair dark?

    • Lesson 2 What’s your favourite colour?

    • Lesson 3 Is Anvar tall?

    • Lesson 4 My robot has got…

    • Lesson 5 My family is ...

    • Lesson 6 Project

    • ^ CLASSWORK AND HOMEWORK

  • Unit 5 My school

    • Lesson 1 Today is ...

    • Lesson 2 The third day is Wednesday

    • Lesson 3 On thursday i ...

    • Lesson 4 We must do our homework

    • Lesson 5 School subjects

    • Lesson 6 Project

    • ^ CLASSWORK AND HOMEWORK

  • Unit 6 I like english. Do you?

    • Lesson 1 I like ... . it’s fun.

    • Lesson 2 What time is it?

    • Lesson 3 Midday? Midnight?

    • Lesson 4 Do you like english?

    • Lesson 5 They have lunch at school.

    • Lesson 6 Project

    • ^ CLASSWORK AND HOMEWORK

  • Unit 7 In the classroom

    • Lesson 1 Classroom things

    • Lesson 2 Whose pen is red?

    • Lesson 3 It’s mine

    • Lesson 4 Whose bag is that?

    • Lesson 5 Our school is new

    • Lesson 6 Project

    • ^ CLASSWORK AND HOMEWORK

  • Unit 8 My day

    • Lesson 1 I usually get up at...

    • Lesson 2 Anvar often plays football

    • Lesson 3 The Whitfields visit Tashkent

    • Lesson 4 She never lies.

    • Lesson 5 Does he ...? yes, he does.

    • Lesson 6 Project

    • ^ CLASSWORK AND HOMEWORK

  • Unit 9 Things I like

    • Lesson 1 I like playing...

    • Lesson 2 Have you got a hobby?

    • Lesson 3 Do you like singing?

    • Lesson 4 I like music

    • Lesson 5 What’s on Channel 4?

    • Lesson 6 Project

    • ^ CLASSWORK AND HOMEWORK

  • Unit 10 Furry friends

    • Lesson 1 Pets and domestic animals

    • Lesson 2 Domestic animals

    • Lesson 3 My dog can ...

    • Lesson 4 Have fun with my pets!

    • Lesson 5 Happy pets

    • Lesson 6 Project

    • ^ CLASSWORK AND HOMEWORK

  • Unit 11 Wildlife

    • Lesson 1 Habitat is home

    • Lesson 2 What can animals do?

    • Lesson 3 At the zoo

    • Lesson 4 Dangerous animals

    • Lesson 5 How long can animals live?

    • Lesson 6 Project

    • ^ CLASSWORK AND HOMEWORK

  • Unit 12 Seasons

    • Lesson 1 My favourite season

    • Lesson 2 Summer holidays are fun!

    • Lesson 3 Autumn

    • Lesson 4 Winter days

    • Lesson 5 Spring is coming

    • Lesson 6 Project

    • ^ CLASSWORK AND HOMEWORK

  • Unit 13 The weather

    • Lesson 1 What’s the weather like?

    • Lesson 2 Sunny days are lovely

    • Lesson 3 What’s the temperature?

    • Lesson 4 Seasons and weather

    • Lesson 5 Stormy weather

    • Lesson 6 Project

    • ^ CLASSWORK AND HOMEWORK

  • Unit 14 Spring holidays

    • Lesson 1 I like Navruz

    • Lesson 2 Come and stay with us

    • Lesson 3 Navruz in Bukhara

    • Lesson 4 Fun in April

    • Lesson 5 May Day holiday

    • Lesson 6 Project

    • ^ CLASSWORK AND HOMEWORK



5- синф ўқувчилари учун электрон дарсликдан фойдаланиш тавсия этиладиган мавзулар қуйидагилар:


1. 1- чорак. Unit 1 ABC Алифбо мавзусига тегишли бўлган ҳар бир дарсда ўқувчилар дарсда 5 дақиқа вақт давомида аудиоматериаллардан фойдаланишлари мумкин. Берилган материалларда ўқувчи инглиз тилидаги ҳарфларнинг талаффузини тинглаб, ўз нутқида қўллайди.





^ 2. 1-чорак 13-дарс Unit 2 Lesson 1 Hello. What’s your name?

Электрон дарсликдан Ex. 1 ва Ex 6 ларда ўқувчиларнинг янги сўзларни ўрганишида тўғри талаффуз қилишлари ва ушбу сўзларни мустаҳкамлашлари диалоглар видео материаллар орқали берилган. Бу дарсда ўқувчиларда тил муҳитини яратиш ҳамда оғзаки нутқини ривожлантиришда қўл келади.

Электрон дарсликдаги тест материалларидан фойдаланилганда, ўқувчилар берилган тест топшириқларини бажариб шу вақтнинг ўзида хатоларини билиб олишлари мумкин.




^ 3. 1-чорак 15-дарс Lesson 2 Where are you from?


Ex. 1,2 ва 5.a лардаги тинглаб тушуниш машқлари учун электрон дарсликда саволлар ҳам берилган. Бу саволларга жавоб бериш орқали ўқувчиларнинг нутқ фаолияти ривожланади тинглаб тушуниш қобилияти кенгаяди.


Электрон дарсликда берилган тест топшириқларидан фойдаланиш мумкин.


HOMEWORK берилган сонларга доир гаплар овозли берилган. Буни эшитиб ўқувчиларнинг нутқи ривожланади. Жонли мултьфильм тарзидаги сонларни кўриб ҳам эшитиш орқали ўқувчилар сонларни тезроқ ёд оладилар.





^ 4. 2-чорак 28-дарс Unit 4. Lesson 2 What’s your favourite colour?


Электрон дарслик орқали ўқувчилар рангларни кўриб ажратадилар, анимацияда берилган рангларни шарлардан танлаб ажратишлари ва ёд олишлари осон бўлади.





^ 5. 2-чорак 39-дарс. Unit 6. Lesson 3 Midday? Midnight?


Видео материаллар орқали ярим кун ва ярим тунга оид сўзларни кўради, қўшиқларни эшитади. Қўшиқ орқали тинглаб тушуниш ва кўриш орқали эслаб қолиш қобилияти ривожланади.


^ 6. 2-чорак 46-дарс. Unit 7 . Lesson 3 It’s mine


Дарсни мустаҳкамлашда дарсликда йўқ матнни тинглаб тушунишга берилган. Дарсликдан расмларни кўриб, электрон дарсликда матнни эшитиш ўқувчининг тинглаб тушуниш қобилиятини ривожлантиради.


^ 7. 3-чорак 57-дарс. Unit 9. Lesson 1. I like playing


Электрон дарслик орқали янги мавзуга оид диалогни ўқиб, эшитадилар. Бу орқали ўқувчиларнинг нутқ фаолияти ривожланади.

Берилган тест материалларидан фойдаланиш ўқувчиларнинг билимини янада оширишда кўмак беради.


^ 8. 3-чорак 66-дарс. Unit 10. Lesson 3. My dog can…


Ўқувчи ех 1в машқида берилган янги сўзларни эшитадилар ва қўшиқ қилиб куйлашлари ҳам мумкин. Ех 3а бўйича ҳайвонларнинг товушини эшитиб, уларни ажратадилар. Бир вақтнинг ўзида кўриб, эшитиш орқали ўқувчи янги сўзларни тезроқ ўрганади, оғзаки нутқи ривожланади.

^ 9. 3-чорак 72-дарс. Unit 11. Lesson 3. At the Zoo.


Берилган мультфильм орқали ҳайвонот боғига бориб у ерда нималарни кўрганини эшитадилар. Берилган қўшиқ орқали турли ҳайвонларни қаерда яшашини, уларнинг нечта қўли, оёғи, қулоғи борлиги, думи ёки қаноти борлигини кўриб ўрганадилар. Бу ўқувчиларда кўриб ўрганиш ва нутқ фаолиятини ўстиришда асосий кўмакчи бўлади.





Мустаҳкамлаш учун тест материалларидан фойдаланилади.


^ 10. 4-чорак 87-дарс. Unit 13. Lesson 6. Stormy weather.


Ўқувчилар янги мавзуга оид сўз ва гапларни эшитадилар. Ҳавонинг қандайлиги, яхши ёмонлигини эшитадилар ва тушуниб ёзадилар. Бу ўқувчиларнинг тинглаб тушуниш қобилиятини, оғзаки нутқини ривожлантиради.

Ўрганилган материалларни мустаҳкамлаш учун тест материалларидан фойдаланилади.

Ҳар бир боб якунида ўқувчи билимларни қай даражада эгаллаганлигини назорат қилиш мақсадида мустақил ҳолда мавзуга оид тестларни ечади ва тўғри ечилган тест жавоблари учун автоматик тарзда балл билан рағбатлантирилади.

Тавсия қилинган материаллардан ташқари ўқувчи имконият даражасида бошқа мавзуларда ҳам электрон дарсликдан фойдаланиши мумкин.




Похожие:

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази инглиз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун немис тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази инглиз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун немис тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази инглиз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази немис тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун немис тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот – таълим ресурсидан фойдаланиш юзасидан...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази инглиз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази француз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Электро фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун француз тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот- таълим ресурсидан фойланиш...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази инглиз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази француз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия
Электро фирмаси томонидан 2011-2012 ўқув йили учун француз тили фанидан ишлаб чиқилган электрон ахборот- таълим ресурсидан фойланиш...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази инглиз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconПресс-релиз “инглиз тили ўҚитувчиларга” Халқ таълими вазирлиги ва Британия кенгашининг
Халқ таълими вазирлиги Британия кенгаши билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларидаги инглиз тили фани ўқитувчилари учун “Инглиз тили...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази инглиз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Мазкур қЎлланма республика таълим маркази ҳузуридаги маънавий-маърифий ишлар йўналиши бўйича илмий-методик кенгашининг 2012 йил 7...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази инглиз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўҚув-методика маркази мактабгача таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини режалаштириш тошкент – 2011 йил
Мазкур методик тавсия мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари учун амалий ёрдам сифатида тавсия этилмоқда
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази инглиз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги республика таълим маркази инглиз тили фани бўйича коммуникацион технологияларда электрон дарсликдан фойдаланиш юзасидан тавсия iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации