Документы



Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги icon

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги

НазваниеЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Дата24.05.2013
Размер141.21 Kb.
ТипДокументы
скачать


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ


ҲАЙЪАТ ҚАРОРИ




МИНИСТЕРСТВО НАРОДНОГО ОБРАЗОВАНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН


ПОСТАНОВЛЕНИЕ КОЛЛЕГИИ





2012 йил 28 июль № 5 Тошкент шаҳри



Раислик қилувчи:




Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазири Т.Ширинов










Қатнашганлар:




Вазир ўринбосарлари







Б.Данияров, А.Холбеков, У.Абруев, А.Ачилов


Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, малака ошириш институтлари ректорлари, Республика ташкилотлари раҳбарлари (рўйхат бўйича).


Халқ таълими тизимида 2012 йилнинг I ярим йиллигида таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш юзасидан амалга оширилган ишлар ҳолати ва II ярим йилликдаги асосий вазифалар: Мустақиллик байрами, янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари тўғрисида

(Т.Ширинов, Б.Данияров, А.Холбеков)


Жорий йилнинг 6 ойи давомида юзага келган камчиликларни бартараф этиш ҳамда вазирликнинг 2012 йил II ярим йиллиги учун аниқ вазифаларни белгилаб олиш мақсадида Ҳайъат йиғилиши қарор қилади:

1. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 июлдаги “2012 йилнинг I ярим йиллигида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2012 йил учун иқтисодий дастурининг энг муҳим устувор вазифалари амалга оширилишини сўзсиз таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сонли баёни раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Вазирлар Маҳкамаси мажлиси баёнида белгиланган вазифаларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда халқ таълими тизимини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Вазир ўринбосари (У.Абруев), Таълим муассасаларининг моддий-техника таъминотининг ташкил этиш бошқармаси (Н.Муротов)га:

2013 йилги Инвестиция дастури лойиҳаси доирасида янгидан бошланадиган янги қурилиш ва реконструкция қилиш объектларини маъқулланган манзилли рўйхатга асосан жорий йилнинг 1 ноябрига қадар лойиҳа-смета ва тендер ҳужжатларини ишлаб чиқиш ҳамда 2012 йил 1 декабргача пудрат ташкилотларини танлаш бўйича тендер савдоларини ўтказиш:

2013 йил 1 январга қадар молиялаштиришни ва қурилиш-монтаж ишларини ўз муддатида бошлаш учун барча зарур тартиб-қоидаларни Молия ва Иқтисодиёт вазирлиги билан келишиш;

Жорий йилнинг 1 ноябрига қадар барча таълим муассасаларига кўмир ёқилғисини етказишни таъминлаш ҳамда тасдиқланган жадвал асосида тўлиқ кўмир ёқилғиси етказиш бўйича масъул ходимлар жавобгарлигини ошириш;

Таълим муассасаларини 2012/2013 йиллар куз-қиш даврига тайёрлаш ишларининг боришини танқидий ўрганиб чиқиш ҳамда аниқланган камчиликларни олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирлар юзасидан жорий йилнинг 1 сентябрига қадар Вазирлар Маҳкамасига киритиш вазифалари юклансин.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқларига:

2011 йилнинг II ярим йиллигига мўлжалланган иш режаларини 3 кун муддатда қайта кўриб чиқиш ҳамда амалга оширилиши белгиланган вазифаларни баёнда белгиланган топшириқлар билан мувофиқлаштириш;

Вазирлар Маҳкамаси мажлиси баёнида белгиланган вазифаларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш ҳамда халқ таълими тизимини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирларни 5 кун муддатда ишлаб чиқиш;

таълим муассасалари бино ва иншоотларини капитал ёки жорий таъмирлаш, асосий эътиборни бино томи, иситиш тизими, электр тизими, пол қисми, эшик ва деразаларнинг ҳолати, жиҳозларнинг сақланиш ҳолати, қозонхоналарнинг таъмирланишига қаратиш;

таълим муассасалари ўқувчиларини қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилмасилик бўйича аниқ чора-тадбирлар белгилаш;

ўқувчиларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида синфдан ташқари тўгаракларни ташкил этиш;

1 ҳафта муддатда янги ўқув йилига тайёргарлик бўйича барча ҳудудларга белгиланган мактаб ярмаркалари дислокациясини вазирликка тақдим этиш ҳамда улар фаолиятини назорат қилиш;

мактаб ярмаркаларида ноқонуний йўллар билан ишлаб чиқилган ва ДТС талабларига тўғри келмайдиган дафтарларнинг сотилишини бартараф қилиш бўйича чора-тадбирлар белгилаш;

мактабгача таълим муассасаларининг техник ҳолати (вазирлик томонидан юборилган жадвалнинг ҳар бир параметри асосида) бўйича маълумотларни 3 кун муддатда вазирликка тақдим этиш;

1-синф ўқувчилари учун мўлжалланган Президент совғаларинг белгиланган муддатларида ва сифатли тарқатилишини қатъий назоратга олиш;

барча таълим муассасаларини Мустақиллик байрами, янги ўқув йили ва куз-қиш мавсумига (муассасалар синф хоналари, спорт ва мажлислар заллари, ҳожатхоналарни) тайёрлаш юзасидан ишлаб чиқилган жадвал асосида 3 кун муддатда вазирликка маълумот тақдим этиш;

таълим муассасаларида амалга оширилаётган ободонлаштириш ишларини сифатли ва самарали ташкил этиш мақсадида ҳар бир тумандан 2 тадан мактабнинг олдинги ҳолати ҳамда бугунги кундаги ҳолати туширилган фотоальбомнинг электрон шаклини 5 кун муддатда вазирликка тақдим этиш;

10 кун муддатда таълим муассасаларини куз-қиш мавсумига тайёрлаш ишларини сифатли амалга ошириш ҳамда “Ўзбеккўмир” акционерлик бирлашмаси томонидан етказиб берилаётган кўмир ёқилғиси сифатига алоҳида эътибор қаратиш ва яроқсиз ҳолатда бўлганда зудлик билан вазирликка ахборот киритиш;

15 кун муддатда умумтаълим мактабларидаги муддати тугаб утилизацияга чиқарилган дарсликлар ва ўқув адабиётларни белгиланган муддатларда “Ўқув таълим-таъминот” давлат унитар корхонасининг ҳудудий филиалларига топшириш;

2012-2012 ўқув йили учун чоп этилган дарсликлар ва ўқув адабиётларни қабул қилишда комиссия аъзолари жавобгарлигини ошириш ҳамда ўз муддатларида муассасаларга етиб боришини таъминлаш;

“Конституция ва ҳуқуқ асослари” дарслиги учун ишлаб чиқилган услубий тавсияларни барча таълим муассасаларига етказиш ва уларнинг китоб муқовасига елимлатиш чораларини кўриш;

таълим муассасалари ўқувчиларига гриппга қарши вакциналарни қўллаш бўйича “Меҳр шавқат нури” фондига белгиланган маблағларни ўтказиш;

Халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 22 июндаги 195-сонли буйруғини таъминлаш юзасидан 10 кун муддатда чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш;

баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва таълим муассасалари ҳамкорлигини таъминлаш бўйича
1 ҳафта муддатда алоҳида масъул ходимларни белгилаш;

баркамол авлодни тарбиялашда оила институти ва фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари ва таълим муассасалари ҳамкорлигини таъминлаш бўйича ўтказиладиган таъсис мажлисларига тайёргарлик ишларини сифатли ташкил этиш;

август кенгашлари ўтказиладиган таянч мактабларини белгилаб олиш ва уларнинг самарали фаолият олиб боришини таъминлаш;

август кенгашларида педагог ходимларнинг молиявий, ҳуқуқий саводхонлигини ошириш мақсадида жойлардаги маҳаллий прокуратура, ички ишлар органлари ва молия бўлимларидан мутахассисларни ушбу кенгашларга жалб қилиш;

август кенгашларида кўрилган барча масалаларни таълим муассасалари ўз педагогик кенгашларида кўриб чиқишларини таъминлаш вазифалари юклансин.

5. “Ўқув таълим таъминот” ДУК (М.Мирхайдаров) 1-синф ўқувчилари учун мўлжалланган Президент совғаларини белгиланган график асосида барча ҳудудларга ўз муддатида ва сифатли етказилишини таъминласин.

6. Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси (Ф.Аҳмедов), Республика таълим маркази (И.Зокиров)га:

Мактаб ярмаркаларида сифатсиз ва мафкурага зид бўлган ўқув-қуроллари чиқишининг олдини олиш бўйича Матбуот ва ахборот агентлигига хат юбориш;

август кенгашларига тайёргарликни ташкил этиш, тренер-ўқитувчиларни тайёрлаш ўқув-семинарлари дастурини тузиш ва ҳар бир йўналиш бўйича маърузачиларни тайёрлаш;

семинар қатнашчиларини керакли меъёрий ҳужжатлар, тарқатма материаллар билан таъминлаш;

жорий йилнинг 15 сентябрига қадар вилоятларда ўтказилган август кенгашлари юзасидан умумий маълумотларни вазирлик раҳбариятига тақдим этиш вазифалари юклансин.


^ Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими фаолияти ҳамда уни янги сифат босқичига кўтариш
омиллари тўғрисида


(Б.Ялғашев)


Халқ таълими педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш, ҳудудий малака ошириш институтлари фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда малака ошириш институтларида таълим-тарбия сифат ва самарадорлигини ошириш мақсадида Ҳайъат мажлиси қарор қилади:

7. Кадрлар тайёрлаш, малака ошириш ва илмий тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Б.Ялғашевнинг Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш тизими фаолияти ҳамда уни янги сифат босқичига кўтариш омиллари тўғрисидаги ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин.

8. Кадрлар тайёрлаш, малака ошириш ва илмий тадқиқот фаолиятини мувофиқлаштириш бўлими (Б.Ялғашев), А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ ректори (М.Юлдашев)га:

жорий йилнинг 1 сентябрига қадар педагогларни қайта тайёрлаш курсларининг давлат талаблари, ўқув-мавзу режа ва дастурларини ишлаб чиқиш;

малака ошириш жараёнида ўқитувчилар фаолиятини баҳолаш мониторинги тизимини ишлаб чиқиш;

Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси (Х.Дўстмухаммад) билан биргаликда малака ошириш институтларида қайта тайёрлов курслари учун тўлов пулларини бир шаклга келтириш юзасидан таклиф ишлаб чиқиш ҳамда 15 кун муддатда вазирлик раҳбариятига тақдим этиш;

халқ таълими тизимидаги малака ошириш институтларида масофадан ўқитиш курсларини самарали ташкил қилиш, ўқув жараёни мониторингини олиб бориш ҳамда масофадан ўқитиш тизими учун халқаро экспертлар иштирокида тайёрланган маъруза ва ўқув-услубий материалларни фанлар кесимида анъанавий малака ошириш курсларида қўллашга мослаштириш масаласини кўриб чиқиш ва амалиётга жорий этиш;

педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институт (марказ)лари ҳақидаги Низомни қайта такомиллаштириш;

ХТМФМТТЭ бўлимлари қошидаги болалар ижтимоий ҳимояси бўйича мутахассис (васийлик ва ҳомийлик бўйича) тоифаси бўйича таянч ўқув режа ишлаб чиқиш ва кадрларни қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга оид норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш юзасидан таклиф киритиш вазифалари юклансин.

9. Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази (Ш.Эргашев)га:

малака ошириш институтларида раҳбар ва педагог кадрлар контингенти ҳамда уларнинг малака ошириш даврийлиги ва бошқа маълумотларни ўзида қамраб олган маълумотлар базаси (автоматлаштирилган дастур) ни 1 ой муддатда яратиш ҳамда ушбу дастур асосида малака ошириш курсларини аниқ ва режали амалга ошириш механизмини ишлаб чиқиш;

Малака ошириш институтлари тингловичлари давоматининг мунтазам назоратини олиб бориш бўйича амалдаги “Sammer” электрон дастурини такомиллаштириш юзасидан 15 муддатда вазирлик раҳбариятига таклиф киритиш вазифалари юклансин.

10. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқларига:

ҳудудий малака ошириш институтларидан ўқув жараёнини самарали олиб борилишини таъминлаш мақсадида институт ходимларини қишлоқ ҳўжалиги ишларига жалб қилмасликни таъминлаш;

ҳар бир ҳудудий халқ таълими бошқармасида қайта тайёрлаш ва малака оширишга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва малака оширишга юбориладиган ўқитувчилар контингентини шакллантириш юзасидан масъул ходимларни белгилаш ҳамда ушбу ходим тўғрисидаги маълумотларни 5 кун муддатда вазирликка тақдим этиш;

ҳар ойнинг 20 санасига қадар навбатдаги ойда малака оширишга юбориладиган раҳбар ва педагог кадрлар рўйхатини ҳудудий малака ошириш ва А.Авлоний номидаги марказий малака ошириш институтига доимий равишда тақдим этиб борилишини таъминлаш;

малака ошириш институти ректори ва проректорларини лавозимга тайинлаш учун номзодларни вазирликнинг 2012 йил 25 июлдаги 227-сонли буйруғи билан тасдиқланган “Халқ таълими тизимидаги ҳудудий педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари ректорлари ва проректорларини лавозимга тавсия этиш бўйича Ишчи гуруҳи”га тақдим этиш;

педагог ходимларни масофадан ўқитиш бўйича белгиланган таянч мактабларидаги мавжуд компьютер техникасини мунтазам ишлашини таъминлаш вазифалари юклансин.

11. Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари ректорларига:

Вазирлик тасарруфидаги ректорлар Кенгаши йиғилишларида мунтазам иштирок этиш ҳамда йиғилиш қарорлари ижросини сўзсиз таъминлаш;

институтларнинг чораклик ва йиллик иш режаларини шакллантиришда А.Авлоний номидаги марказий малака ошириш институти билан келишиш ҳамда марказий институт иш режалари билан мувофиқлаштиришни таъминлаш;

институтларнинг ойлик, чораклик ва йиллик ҳисоботларини белгиланган муддатларда марказий институтга сифатли тақдим этилишини таъминлаш;

институтнинг кафедра ва бўлимлари тизимини, уларнинг номланишини тартибга келтириш ҳамда штатлар сонини тингловчилар сони билан мувофиқлаштириш;

жорий йилнинг 1 сентябрига қадар ҳар бир ҳудуд бўйича фанлар ва мутахассисликлар кесимида педагог кадрларнинг малака оширишга жалб этилиши даврийлигини таъминлаш ва бу борада буюртмачи (таълимнинг бошқарув органлари)лар билан ҳамкорликда тизимли ишлашни йўлга қўйиш;

малака ишларининг тайёрланиши ва ҳимоя қилиниши механизмини такомиллаштириш ҳамда малака ишлари учун ажратиладиган соатлар ҳажмини мутаносиблаштириш;

замонавий педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат, компьютер саводхонлиги, хорижий тиллар бўйича янгиликларни олишлари учун етарли шароитлар яратиш;

профессор-ўқитувчиларнинг чет тили(инглиз, немис, француз тиллари) фани бўйича саводхонлигини мунтазам ошириб бориш мақсадида ҳудуддаги олий таълим муассасалари ва чет тилини ўргатиш марказлари билан ҳамкорлик ишларини йўлга қўйиш;

кадрлар малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашнинг долзарб муаммолари бўйича Давлат илмий-техника дастурлари доирасида фундаментал, амалий тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар танловларида иштирок этиб бориш;

малака ошириш институтлари веб-сайтини яратиш ва улардаги маълумотлар базасини бойитиб бориш;

жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази томонидан ўтказиладиган аттестация жараёнига жиддий тайёргарлик кўриш ва белгиланган муддатда жадвалларни тақдим этиш вазифалари юклатилсин.


^ 2011-2012 ўқув йилида таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитациялаш режасининг бажарилиш ҳолати тўғрисида

(Й.Асадов)


2011-2012 ўқув йилида таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитациялашда йўл қўйилган хато ва камчиликларни бартараф этиш ҳамда 2012-2013 ўқув йили режасининг белгиланган муддатларида бажарилишини таъминлаш мақсадида Ҳайъат мажлиси қарор қилади:

12. Умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш Бош бошқармаси бошлиғи Й.Асадовнинг 2011-2012 ўқув йилида таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитациялаш режасининг бажарилиш ҳолати тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

13. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқларига:

таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитациялаш ишлари ҳолатини доимий ўрганиш ҳамда зудлик билан камчиликларни бартараф қилиш бўйича кенгайтирилган ишлаб чиқариш йиғилишларида муҳокама қилиш ва аниқ чора-тадбирлар белгилаш;

бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан аттестациядан ўтказилган таълим муассасаларининг ҳужжатларини ўз вақтида Давлат тест марказига тақдим этмаган туман (шаҳар) ТМФМТ ва ТЭБлари мутасаддиларига нисбатан интизомий жазо чораларини кўриш;

бошқарувнинг барча бўғинларида таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ишларига масъул ходимлар салоҳиятини ўрганиб чиқиш, зарур ҳолларда уларни тажрибали, ташаббускор ва масъулиятли ходимлар билан алмаштириш;

2012-2013 ўқув йили режасини шакллантиришда таъмирлаш дастурига киритилган, махсус таълим муассасасига айлантирилган, рақами ўзгарган, янги ташкил этилган ёки бошқа таълим муассасасига филиал қилиб бириктирилган, Давлат тест маркази томонидан шартли аттестациядан ўтказилган ёки қайта аттестацияга тавсия этилган таълим муассасаларини аниқ ҳисобга олиш вазифалари юклатилсин.

14. Умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш Бош бошқармаси (Й.Асадов) ва Республика таълим маркази (И.Зокиров)га:

таълим муассасаларини аккредитациядан ўтказиш жараёнини жадаллаштириш мақсадида Давлат тест маркази билан ҳамкорликни кучайтириш;

таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитациялаш ишларини сифатли амалга ошириш мақсадида ҳудудлардаги ушбу масала бўйича жавобгар ходимлар учун ўқув-семинарлар ташкил қилиш;

жойларда аттестациядан ўтказилган таълим муассасалари ҳужжатларининг сақланиш ҳолатини доимий ўрганиб бориш ва раҳбариятга маълумот киритиб бориш;

2012-2013 ўқув йили давомида таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш режаси лойиҳасини тузишда ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларига амалий ёрдам кўрсатиш вазифалари юклансин.


^ Халқ таълими вазирлиги тизимида 2012 йилнинг I ярим йиллигида фуқароларнинг мурожаатлари таҳлили тўғрисида

(Қ.Бектурдиев)


2012 йилнинг биринчи ярим йилиги давомида Халқ таълими вазирлиги тизимида фуқаролар мурожаатларини камайтириш ҳамда бу борада ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Ҳайъат мажлиси қарор қилади:

15. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 20 июлдаги “Вазирликлар ва идораларда 2012 йилнинг 1 ярим йилида фуқароларнинг мурожаатлари бўйича бажарилган ишлар тўгрисида”ги 18-ОПП-7-сонли топшириғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

16. Назорат ва таҳлил бошқармаси (Қ.Бектурдиев) Халқ таълими вазирлигига келиб тушган фуқароларнинг ариза ва шикоятларини назоратдан олиш, уларнинг ижросини тўлиқ, сифатли ва ўз муддатида таъминланиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.

17. Вазирликнинг барча бошқарма ва бўлим бошлиқлари, ҳудудий халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, давлат педагогика ва малака ошириш институтлари ректорлари ҳамда республика ташкилотлари раҳбарларига:

фуқароларни қабул қилиш, шикоят ва аризаларни қонунда белгиланган талаблар доирасида кўриб чиқиш юзасидан барча ходимларнинг масъулият ва талабчанлигини ошириш чоралари кўриш;

такрорий келаётган аризаларнинг сабабларини чуқур таҳлил қилиб бориш ва келгусида уларни бартараф этиш чораларини белгилаш;

фуқароларнинг хат, ариза ва шикоятларини кўриб чиқишда муддатларининг асоссиз бузилишига йўл қўйган масъул ходимларга нисбатан тегишли интизомий жазо чораларини қўллаш;

ҳар чорак якуни кейинги ойнинг 5 санасигача фуқароларнинг мурожаатлари бўйича амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботларни Назорат ва таҳлил бошқармасига тақдим этиб бориш вазифалари юклансин.


^ Халқ таълими вазирлиги муассислигидаги газета ва журналларга обуна ишларининг бориши тўғрисида

(Ж.Мусаев)


Халқ таълими бошқарув идораларида газета ва журналларга
2012 йилнинг 2-ярим йиллигида обуна ишларини жадаллаштириш мақсадида Ҳайъат мажлиси қарор қилади:

18. Вазирлик Ахборот хизмати бошлиғи Ж.Мусаевнинг Халқ таълими вазирлиги муассислигидаги газета ва журналларга обуна ишларининг бориши тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

19. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқларига:

“Мустаҳкам оила йили” Давлат дастурининг 68-бандига мувофиқ ташкил этилган “Оила даврасида” газетасига август-декабрь ойлари учун обуна жараёнини ташкил этиш;

Халқ таълими вазирлиги муассислигидаги газета ва журналларга барча таълим муассасаларини обуна бўлишларини таъминлаш;

Халқ таълими вазирлиги томонидан 2013 йил учун обунага тавсия этилган нашрлар тақсимотини барча таълим муассасаларига етказиш ва улар ижросини тўлиқ таъминлаш вазифалари юклансин.

20. Мактабгача таълим муассасалари ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш республика ўқув-методик маркази (М.Аъзамова) “Соғлом авлод” ва “Мактабгача таълим” журналларига мактабгача таълим муассасаларининг обуна ишларини ташкил этсин ҳамда обуна ишларини қатъий назоратга олсин.


21. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш тегишли йўналишлар бўйича вазирнинг биринчи ўринбосари Б.Данияров ҳамда вазир ўринбосарлари А.Холбеков, У.Абруев, А.Ачилов зиммаларига юклатилсин.


Ҳайъат раиси,

Вазир Т.Ширинов




Похожие:

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси
Збекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Манказий Кенгаши, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамғармаси Республика бошқаруви
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconБўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоят халқ таълими бошқармалари ҳузурида Методика (Таълим) маркази фаолият...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconҚарши -2011 Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Тақризчи: С. Тошев миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси мудири, фалсафа фанлари номзоди, доцент.Ўзбекистон Республикасида хизмат...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconСергели туман халқ таълими бўлимининг низоми
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconO‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги
Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил “ ” даги сонли буйруғига 2-илова
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconТуман (шаҳар) халқ таълими бўлими тўғрисида низом I. Умумий қоидалар
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации