Документы



Постановление Коллегии 2012 йил 28 апрель №4 Хива шаҳри Раислик қилувчи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Т. Ширинов Таклиф этилганлар icon

Постановление Коллегии 2012 йил 28 апрель №4 Хива шаҳри Раислик қилувчи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Т. Ширинов Таклиф этилганлар

НазваниеПостановление Коллегии 2012 йил 28 апрель №4 Хива шаҳри Раислик қилувчи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Т. Ширинов Таклиф этилганлар
Дата24.05.2013
Размер220.75 Kb.
ТипПостановление
скачать


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ


ҲАЙЪАТ ҚАРОРИ




МИНИСТЕРСТВО НАРОДНОГО ОБРАЗОВАНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН


ПОСТАНОВЛЕНИЕ КОЛЛЕГИИ





2012 йил 28 апрель № 4 Хива шаҳри



Раислик қилувчи:




Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазири Т.Ширинов










^ Таклиф этилганлар:




Ўзбекистон Республикаси Президент Девони етакчи консультанти Н.Рўзиқулов, Хоразм вилояти ҳокими в.б. П.Бобожонов, Хоразм вилояти Прокуратураси бўлим прокурори Х.Ялбасаров










Қатнашганлар:




Вазир ўринбосарлари







Б.Данияров, А.Холбеков, А.Ачилов


Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, Давлат педагогика институти ректорлари, Таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш Хоразм вилояти туман (шаҳар) бўлимлари мудирлари (рўйхат бўйича).


2012 йилнинг I чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари, Таълим муассасаларида таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини таъминлаш ҳамда умумтаълим мактабларида 2011-2012 ўқув йилининг I ярим йиллик якунлари бўйича ўтказилган таълим сифати мониторинги ва фан Олимпиадаси натижалари тўғрисида.

(Т.Ширинов, П.Бобожонов, Б.Данияров)


Юқорида қайд этилган камчиликларни бартараф этиш, 2012-2013 ўқув йилида таълим-тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш ҳамда таълим сифатини мазмун жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида Ҳайъат мажлиси қарор қилади:

1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси мажлисининг 2012 йил 20 апрелдаги “2012 йилнинг I чорагида республикани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2012 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор вазифалари амалга оширилишини баҳолаш тўғрисида”ги 2-сон баёни раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Халқ таълими вазири (Т.Ширинов) ва халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари (Б.Данияров)нинг умумтаълим мактабларида таълим сифати ва самарадорлигини таъминлаш юзасидан комплекс ўрганишнинг биринчи босқич якунлари ҳамда 2011-2012 ўқув йилининг I ярим йиллик якуни бўйича ўтказилган таълим сифати мониторинги натижалари тўғрисидаги ахборотлари маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

3. Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси (Ф.Аҳмедов) Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари билан биргаликда жойлардаги таълим муассасалари фаолиятини доимий ўрганиб борсин ва уларга амалий ёрдам кўрсатишни ташкил этсин ҳамда ўрганиш натижалари юзасидан вазирлик раҳбариятига ахборот тақдим этиб борсин.

4. Таълим стандартларини такомиллаштириш ва илғор педагогик технологияларни жорий этиш бўлими (Ф.Мирбобоев), Республика таълим маркази (И.Зокиров)га:

 жорий йилнинг 15 июнига қадар ўқувчиларнинг билимларида аниқланган бўшлиқларни тўлдириш бўйича методик тавсиялар ва дарс ишланмалари ишлаб чиқиш ва вазирликнинг таълим портали (uzedu.uz) га жойлаштириш ва ҳудудларга етказиш;

10 кун муддатда вазирликнинг таълим порталида таълим сифати мониторинги, билимлар беллашувлари натижалари, таҳлиллари ва назорат материалларидан наъмуналар бериб борадиган махсус саҳифа ташкил этиш;

 Республиканинг ҳар бир ҳудудида фан ойликлари жараёнида туман, шаҳар миқёсида ўқувчиларнинг билимларида аниқланган бўшлиқлар ва қийин ўзлаштириладиган мавзулар бўйича методистлар ва тажрибали ўқитувчиларнинг очиқ дарсларини ташкил этиш;

ўқитувчиларнинг анъанавий август кенгашларига қадар таълим сифати мониторинги ва билимлар беллашуви натижасидаги таҳлиллар асосида шўъба йиғилишларини ташкил этиш режаси, дастури ва шу йўналишдаги ишлар самарадорлигини оширишга қаратилган методик тавсиялар ишлаб чиқиш, бунда замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш вазифалари юклансин.

5. Республика таълим маркази (И.Зокиров), А.Авлоний ХТХҚТМОМИ (М.Юлдашев)га:

маҳаллий шароитдан ҳамда ўқитувчиларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда малака ошириш курслари ўқув-методик мажмуалари (ўқув-мавзу режа, ўқув дастури, маъруза матнлари, битирув малака иши учун намунавий мавзулар) мазмунига ўқув режанинг 20% гача ўзгартириш киритиш ҳамда танлов дарслари соатларини босқичма-босқич ошириш механизмини ишлаб чиқиш;

15 кун муддатда ҳар ўқув йили давомида энг камида 2 марта (биринчи ярим йиллик ва ўқув йили якунида) ҳудудий малака ошириш институтларининг барча профессор ўқитувчилари, методика маркази ходимлари ҳамда туман(шаҳар) халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимлари мутахассислари иштирокида таълим сифатини мониторинги натижаларини муҳокама қилишга қаратилган тадбирларни ташкил этиш режаси (циклограмма) ва дастурини ишлаб чиқиш ҳамда ҳудудларга етказиш;

1 ой муддатда ҳудудий малака ошириш институтлари ва методик хизматнинг барча бўғинидаги ишга қабул қилинаётган мутахассисларни амалий синов сифатида бўш ўзлаштирилган ёки қийин ўзлаштириладиган мавзулар бўйича очиқ дарсларини ташкил этиш вазифалари юклатилсин.

6. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари ҳамда ҳудудий малака ошириш институтлари ректорларига:

барча умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёнини вазирлик томонидан ишлаб чиқилган “Дарс-муқаддас” тавсияси асосида юқори савияда ташкил этишни шахсан назоратга олиш;

умумий ўрта таълим мактабларига методик ёрдамни кучайтириш чораларини кўриш ва методик ёрдам узвий равишда олиб борилиши устидан мониторинг олиб бориш;

1 ой муддатда малака ошириш институти билан ҳамкорликда физика, кимё, биология фанларидан лаборатория ишларини ўтказиш бўйича ўқитувчилар учун ҳудудий кўчма амалий ўқув-семинарлар ташкил этиш;

вилоят бўйича намунали мактабларни ташкил этиш бўйича белгиланган вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш;

спорт иншоотлари ва жиҳозларидан самарали фойдаланиш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини тўғри ташкил этиш, қиз болаларни спортга жалб этиш ишларини янада кучайтириш чораларини кўриш;

ўқитувчи ва ўқувчилар давомати ҳамда синф журналларининг юритилишини доимий назоратга олиш, мактаб ички назоратини янада кучайтириш чораларини кўриш;

умумтаълим мактаблари ўқувчилари билим самарадорлигини ошириш юзасидан 1 ҳафта муддатда аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, вазирликнинг Умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш бош бошқармаси билан келишилган ҳолда тасдиқлаш ҳамда ижрога йўналтириш;

таълим муассасаларида ўқувчилар учун фан тўгаракларини ташкил этиш ҳамда қолоқ ўқувчиларни иқтидорли ўқувчиларга бириктириш;

10 кун муддатда 2011-2012 ўқув йилининг I ярим йиллик якуни бўйича ўтказилган таълим сифати мониторинги натижаларини методика марказлари, ҳудудий малака ошириш институтлари барча ходимлари иштирокида танқидий кўриб чиқиш ҳамда паст ўзлаштирилган фанларни ўқитилишини муҳокама қилиш;

жорий йилнинг 1 июнига қадар ўқувчилар билимларида кузатилган бўшлиқларни пайдо бўлиш сабабларини аниқлаш, уларни тўлдириш бўйича айнан бўшлиқлар аниқланган мавзулар бўйича мақсадли дарс ишланмалари ва методик тавсиялар тайёрлаш ҳамда тавсияларни экспертизадан ўтказиш ва вазирликнинг таълим портали (uzedu.uz) га жойлаштириш мақсадида Республика таълим марказига тақдим этиш;

малака ошириш курслари ўқув-методик мажмуалари (ўқув-мавзу режа, ўқув дастури, маъруза матнлари, битирув малака иши учун намунавий мавзулар) мазмунига бўш ўзлаштирилган билимларни ўқитиш бўйича материалларни сингдириш, уларни курсдан кейинги даврга мўлжалланган шахсий режаларига киритиш;

амалга оширилган ишлар юзасидан бир ой муддатда вазирликнинг Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш ҳамда Умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш бош бошқармаларига маълумот киритиш вазифалари юклансин.

10. Давлат педагогика институтлари ректорлари 10 кун муддатда ўқув жараёнини такомиллаштириш талабаларнинг билим кўникамларини шакллантириш ҳамда уларнинг педагогика амалиётини Республика таълим муассасаларида ўтказиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиб, вазирликка тасдиқлаш учун киритсин.

7. Хоразм вилояти халқ таълими бошқармаси (Э.Худайназаров) 1 ҳафта муддатда таълим-тарбия сифат ва самарадорлигини ошириш юзасидан ишлаб чиқилган тавсияларни “Маърифат”, “Учитель Узбекистана” газеталарида чоп этиш чораларини кўрсин.

8. Тошкент вилояти халқ таълими бошқармаси (А.Азаматов) Тошкент вилоятида таълим самардорлигини ошириш ва кадрларни жой-жойига қўйиш мақсадида вилоят халқ таълими бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимга тажрибали мутахассисларни аниқлаб, 15 кун муддатда вазирлик раҳбариятига номзодлар рўйхатини киритсин.


^ II. Умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Фан олимпиада”ларининг вилоят босқичи якунлари тўғрисида

(Ф.Аҳмедов)


Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг умумтаълим фанлари бўйича фан олимпиадаларининг республика босқичини юқори савияда ташкил этиш ва ўтказиш мақсадида Ҳайъат мажлиси қарор қилади:

9. Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш Бош бошқармаси бошлиғи Ф.Аҳмедовнинг умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида ўтказилган “Фан олимпиада”ларининг вилоят босқичи натижалари тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

10. Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Самарқанд, Фарғона, Хоразм ва Тошкент вилоятлари халқ таълими бошқармалари бошлиқларига:

Республика фан олимпиадасининг IV босқичида иштирок этувчи ўқувчилар жамоаси ва жамоа раҳбарини хизмат сафарига бориши бўйича тегишли чора-тадбирларни амалга ошириш;

Республика фан олимпиадасининг IV босқичида иштирок этувчи ўқувчиларни йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаган ҳолда кузатувчилар раҳбарлигида Тошкент шаҳрига белгиланган муддатларда олиб келиш ва олиб кетиш чораларини кўриш;

олимпиадада муваффақиятли иштирок этган ўқувчиларни ва уларнинг ўқитувчиларини моддий ҳамда маънавий рағбатлантириш вазифалари юклансин.

^ III. Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи тўғрисида

(Ф.Аҳмедов)


Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш ҳамда самардорлигини ошириш мақсадида Ҳайъат мажлиси қарор қилади:

11. Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи Ф.Аҳмедовнинг Ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш бўйича амалга оширилаётган ишлар аҳволи тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

12. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқларига:

бир ой муддатда Ҳайъат қарорига илова қилинган таҳлилий маълумотларни танқидий ўрганиб чиқиб, Низомни қўпол равишда бузган ихтисослаштирилган муассасалари директорларига нисбатан эгаллаб турган лавозимидан озод этишгача бўлган интизомий жазо чораларини кўриш;

Низомнинг 10- ва 33-бандлари талабларига зид ҳолда фаолият юритаётган ихтисослаштирилган умумтаълим мактаб-интернатларини тугатиш ёки бошқа турдаги таълим муассасаларига айлантириш;

бир ой муддатда UZ доменида ҳар бир ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаларининг веб-сайтларини ва электрон манзилларини яратиш;

ҳар бир вилоятда биттадан иқтидорли ўқувчиларни халқаро олимпиадаларга тайёрлаш мақсадида ихтисослаштирилган умумтаълим муассасаси ва академик лицей ҳамкорлигидаги таянч марказлар фаолиятини ташкил этиш;

ихтисослаштирилган умумтаълим мактабларини академик лицейларга бириктириш ҳамда таълим сифатини ошириш бўйича ҳамкорлик режаларини ишлаб чиқиб, вилоят халқ таълими бошқармаси томонидан тасдиқлаш ҳамда амалиётга жорий этиш;

амалга оширилган ишлар юзасидан жорий йилнинг 15 июнига қадар вазирликнинг Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармасига маълумот тақдим этиб бориш вазифалари юклансин.


^ IV. Халқ таълими тизимидаги бошқарув идораларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳолати тўғрисида

(М.Юлдашев)


Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ҳамда ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида Ҳайъат йиғилиши қарор қилади:

13. Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 24 апрелдаги “2012 йил I чораги якунлари бўйича тақдим этилган ҳужжатларнинг таҳлилий натижаларидан келиб чиққан ҳолда вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ижро интизомига жиддий ёндашишлари тўғрисида”ги 07/11-10-сонли топшириғи раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

14. Назорат ва таҳлил бошқармаси бошлиғи М.Юлдашевнинг халқ таълими тизимидаги бошқарув идораларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш, ижро интизомини мустаҳкамлаш ҳолати тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

15. Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари ва Ҳукумат қарорлари ижроси устидан назоратни сусайтирганлиги, ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизомини мустаҳкамлашда хато ва камчиликларга йўл қўйганлиги учун Халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш Нукус шаҳар (Ш.Мамутов), Ургенч шаҳар (П.Ўразов), Ургенч туман (в.б Ф.Ражабов) бўлими мудирларига “Ҳайфсан” эълон қилинсин.

16. Назорат ва таҳлил бошқармаси (М.Юлдашев)га:

ҳудудий халқ таълими бошқарув идораларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида ташкилотларнинг масъул ходимлари учун вазирликда амалиёт жараёнини ташкил этиш;

Сирдарё ва Тошкент вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш туман (шаҳар) бўлимларида ҳужжатлар билан ишлаш ва ижро интизоми ҳолатини танқидий, таҳлилий ўрганиш ва натижаларини вазирлик Марказий аппарат йиғилишлари муҳокамасига киритиш;

Халқ таълими вазирлиги раҳбарияти ва бошқарма бошлиқлари иштирокида ҳудудларда фуқаролар учун “Очиқ эшиклар куни”ни ташкил этиш вазифалари юклансин.

17. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, Давлат педагогика ва малака ошириш институтлари ректорлари, Республика ташкилотлари раҳбарларига:

Халқ таълими вазирлиги томонида электрон почта орқали юборилган ҳужжатларни ҳар куни соат 9.00, 14.00, 17.00да очиб кўриш юзасидан ходимларнинг масъулиятини ошириш;

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Ҳукумат қарорлари ижросини сифатли таъминлаш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш мақсадида барча таълим муассасалари раҳбарлари ва масъул ходимлари учун ўқув-семинарлар ташкил этиш ҳамда амалга оширилган ишлар юзасидан 20 кун муддатда фотоальбом шаклда вазирликка тақдим этиш;

15 кун муддатда аниқланган камчиликларни бартараф этиш ҳамда таълим муассасаларининг иш юритиш ва ижро назорати масалаларига алоҳида эътибор қаратган ҳолда аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш вазифалари юклансин


^ V. Навоий вилоятида ўтказилиши режалаштирилган “Умид ниҳоллари-2012” спорт мусобақаларига тайёргарлик ишларининг бориши
ҳолати тўғрисида.


(А.Ачилов, А.Шадиходжаев)


Юқоридагилардан келиб чиқиб, ўрганиш жараёнида аниқланган камчиликларни бартараф этиш, спорт мусобақаларининг финал босқичини юқори савияда ташкил этиш мақсадида Ҳайъат мажлиси қарор қилади:

18. Вазир ўринбосари (А.Ачилов)нинг Халқ таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида Навоий шаҳрида бўлиб ўтадиган “Умид ниҳоллари-2012” спорт мусобақаларига тайёргарлик ишларининг бориши тўғрисида берган ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

19. “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари (Б.Сафаров)га:

“Умид ниҳоллари-2012” спорт мусобақалари республика (финал) босқичининг барча иштирокчилари учун бейжикларни ўрнатилган тартибда тайёрланишини жорий йилнинг 15 май кунига қадар якунлаш;

“Умид ниҳоллари-2012” спорт мусобақаларининг республика (финал) босқичи ғолиб ва совриндорлари учун совғаларни тегишли ташкилотлардан амалдаги тартибларда харид қилиш;

мусобақа якунлари юзасидан ҳисоботларни вазирликка тақдим этиш вазифалари юклансин.

20. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқларига:

10 кун муддатда ҳудудий саралаш мусобақалари давомида ҳужжатларни ноқонуний ва сохта расмийлаштиришга йўл қўйган, ўйинлар давомида спортчиларни мандатдан ўтмаган бегона спортчиларга алмаштирган мутасадди раҳбарларга нисбатан ўрнатилган тартибда кечиктириб бўлмайдиган чоралар кўриш;

вилоят терма жамоалари таркибини қайта кўриб чиқиш ва жамоа таркибини тўлиқ умумтаълим мактаб ўқувчиларидан шакллантириш;

терма жамао таркибига кирган ўқувчиларнинг мактаб ҳужжатларини Республика финал босқичига олиб бориш;

амалга оширилган ишлар юзасидан жорий йилнинг 20 май кунига қадар Болалар спортини ривожлантириш бошқармасига маълумот киритиш вазифалари юклансин.

26. “Умид ниҳоллари-2012” спорт мусобақалари республика (финал) босқичида иштирок этадиган вилоят терма жамоалари таркибида бошқа муассасаларда таҳсил олаётган, шунингдек умумтаълим мактабида ўқиб туриб, турли клуб ва жамоаларнинг академияларида шуғулланаётган спортчилар мандат комиссияси томонидан аниқланган тақдирда халқ таълими бошқармаларининг бошлиқлари, Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг минтақавий филиал директорлари ҳамда “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамиятининг минтақавий кенгашлари раисларининг ўринбосарлари эгаллаб турган лавозимларидан озод этишгача бўлган чоралар кўриши тўғрисида огоҳлантириладилар.


^ VI. Халқ таълими раҳбар ва педагог кадрларни малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида

(М.Юлдашев)


Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими самарадорлигини янада оширишни таъминлаш мақсадида Ҳайъат мажлиси қарор қилади:

21. А.Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти ректори в.б М.Юлдашевнинг халқ таълими раҳбар ва педагог кадрларни малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги ахбаори маълумот учун қабул қилинсин.

22. Кадрлар тайёрлаш ва илмий тадқиқот ишларини мувофиқлаштириш бўлими (Ш.Усанов), А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ (М.Юлдашев)га:

малака ошириш институтларида раҳбар ва педагог кадрлар контингенти ҳамда уларнинг малака ошириш даврийлиги ва бошқа маълумотларни аниқ ва режали амалга ошириш;

Малака ошириш институтлари тингловичлари давоматининг мунтазам назоратини олиб бориш ҳамда ҳар ой таҳлиллар юзасидан мониторинг натижаларини вазирлик раҳбариятига таклиф киритиш;

Халқ таълими тизимидаги барча малака ошириш институтлари веб-сайтларининг доимий фаолият кўрсатишини қатъий назоратга олиш, киритилаётган манбалар, мақолалар савияси юзасидан мониторинг олиб бориш ҳамда ҳар ойда таҳлил қилиб, натижаларини вазирлик раҳбариятига тақдим этиб бориш вазифалари юклансин.

23. А.Авлоний номидаги халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти (М.Юлдашев) Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 22 августдаги 3-сонли ишлаб чиқариш йиғилиши асосида институтда Халқ таълими тасарруфидаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари фаолиятини мувофиқлаштирувчи Илмий-методик кенгаш йиғилишини ташкил этсин.

24. Вазир ўринбосари (У.Абруев), Молиялаштириш, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи бошқармаси (Ҳ.Дўстмуҳаммад) Ўзбекистон Республикаси Молия ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари билан ҳамкорликда малака ошириш институтлари тузилмаси ва штатлар жадвалини қайта кўриб чиққан ҳолда намунавий штатлар жадвалини ишлаб чиқсин ва 2012 йил 1 августга қадар ўрнатилган тартибда тасдиқласин.

25. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқларига:

ҳар бир ҳудудий халқ таълими бошқармасида малака оширишга бўлган эҳтиёжни аниқлаш ҳамда 2012-2013 ўқув йилида малака оширишга юбориладиган ўкитувчилар контингентини шакллантириш;

ҳудудий халқ таълими бошқаруви идоралари, таълим муассасалари кесимида ҳамда ҳар бир фан йўналиши бўйича раҳбар ва педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини оширишнинг эҳтиёжларга асосланган аниқ, режали механизми ва мониторингини йўлга қўйиш;

Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 22 августдаги “Халқ таълими раҳбар ва педагог кадрларни малакасини ошириш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3-сонли ишлаб чиқариш йиғилишида берилган топшириқларнинг ижроси юзасидан 15 кун муддатда А.Авлоний номидаги марказий малака ошириш институтига ёзма маълумот тақдим этиш вазифалари юклансин.

26. Сурхондарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи (А.Пардаев) А.Авлоний номидаги марказий малака ошириш институти билан келишилган ҳолда вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти ректори лавозимига тажрибали мутахассисларни аниқлаб, 15 кун муддатда вазирлик раҳбариятига номзодлар рўйхатини киритсин.


VII. Мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник таъминоти, методик қўлланма ва ноталар билан таъминланганлик ҳолати ҳамда уларни
малакали кадрлар билан таъминлаш тўғрисида


(И.Турсунбоев)


Мусиқа ва санъат мактабларида таълим-тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш, уларнинг моддий-техника базасини янада яхшилаш мақсадида Ҳайъат мажлиси қарор қилади:

27. Мусиқа ва санъат таълими муассасалари бошқармаси бошлиғи И.Турсунбоевнинг Мусиқа ва санъат мактабларининг моддий-техник таъминоти, методик қўлланма ва ноталар билан таъминланганлик ҳолати ҳамда уларни малакали кадрлар билан таъминлаш тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.

28. Мусиқа ва санъат таълим муассасалари бошқармаси (И.Турсунбоев), Кадрлар бошқармаси (Б.Шамсиев) Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази (Ш.Эргашев)га:

болалар мусиқа ва санъат мактаблари раҳбар ва педагог ходимларини жорий йилнинг июнь ойидан бошлаб аттестациядан ўтказиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиласин;

1 ой муддатда болалар мусиқа ва санъат мактабларида электрон паспортни жорий этиш бўйича ҳудудий ўқув семинарларни ташкил этиш вазифалари юклансин.

Дарсликларнинг янги авлодини яратиш бўлими (А.Ермекбаев), Мусиқа ва санъат таълим муассасалари бошқармаси (И.Турсунбоев) Болалар мусиқа ва санъат мактаблари кутубхоналари фондини бойитиш мақсадида Халқ таълими ва Молия вазирликларининг 2008 йил 31 декабрдаги 46, 121-сонли қарорига асосан ота-оналарнинг бадал тўлови ҳисобидан эркин савдо орқали янги авлод дарсликлари, ўқув қўлланма ва ноталарни харид қилишни ташкиллаштирсин.


^ VIII. 2011-2012 ўқув йилида таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитациялаш ҳолати тўғрисида

(Й.Асадов)


2011-2012 ўқув йилида таълим муассасаларини аттестациядан ўтказиш ва аккредитациялаш ишларини жадаллаштириш мақсадида Ҳайъат мажлиси қарор қилади:

29. Умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи Й.Асадовнинг “Таълим муассасаларини аттестация ва аккредитациядан ўтказиш 2011-2012 ўқув йили режаси ижроси тўғрисида”ги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

30. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоят халқ таълими бошқармаларига режада белгиланган таълим муассасаларини жорий йилнинг 20 майига қадар аттестациядан ўтказиш ва ҳужжатларни 1 июнга қадар ўрнатилган тартибда Давлат тест марказига тақдим этиш вазифаси юклансин.

31. Таълим стандарларини такомиллаштириш ва илғор педагогик технологияларни жорий бўлими (Ф.Мирбобоев), Республика таълим маркази (И.Зокиров)га:

1 ой муддатда мактабгача ва умумий ўрта таълим муассасаларини аттестациядан ўтказишда расмийлаштириладиган ҳужжатларни юритиш бўйича тавсия тайёрлаш ва жойларга етказиш;

ҳар ойнинг 10 кунлигида 2011-2012 ўқув йилида таълим муассасаларини аттестация ва аккредитациядан ўтказилиши юзасидан раҳбариятга маълумот тақдим этиш вазифалари юклансин.


^ IX. “Баркамол авлод” болалар марказларида 2011-2012 йиллар манзилли дастурга кўра олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари
ҳолати тўғрисида


(Р.Акрамов)


“Баркамол авлод” болалар марказларидаги қурилиш-таъмирлаш ишларини сифатли амалга ошириш ва ўз муддатида топшириш чораларини кўриш мақсадида Ҳайъат мажлиси қарор қилади:

32. Таълим муассасаларининг моддий-техника таъминотини ташкил этиш бошқармаси (Р.Акрамов)нинг “Баркамол авлод” болалар марказларида 2011-2012 йиллар манзилли дастурга кўра олиб борилаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари ҳолати тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

33. Таълим муассасаларининг моддий-техник таъминотини ташкил этиш бошқармаси (Р.Акрамов)га:

Давлат архитектура ва қурилиш қумитаси билан ҳамкорликда “Баркамол авлод” болалар марказлари бўйича тайёрланган лойиҳа-смета ҳужжатларини қисқа муддат ичида экспертизадан ўтказиш;

капитал таъмирлаш ишларини белгиланган талаблар асосида сифатли олиб борилиши устидан мунтазам назорат ўрнатилишини таъминлаш;

амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни ҳар ой якуни бўйича Вазирлар Маҳкамасига тақдим этиб бориш вазифалари юклансин.

34. Қашқадарё, Навоий, Сирдарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси бошлиқлари, тегишли ҳокимликлар билан ҳамкорликда 2011 йил режасига киритилган марказларда мукаммал таъмирлаш ишларини жорий йилнинг 10 майига қадар якунласин.

35. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқларига:

15 кун муддатда тегишли ҳокимликлар билан ҳамкорликда 2012 йил манзилли рўйхатига киритилган “Баркамол авлод” болалар марказларини мукаммал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни экспертизадан ўтказиш;

ҳудудларга бириктирилган лойиҳа институтлари билан биргаликда 2012 йилга режалаштирилган “Баркамол авлод” болалар марказлари бино ва иншоотларини капитал таъмирлаш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш ва уларни экспертизадан ўтказиш;

пудрат-танлов савдоларини ўтказиш бўйича эълон берилгандан кейин истисно тариқасида, 15 кун муддатда пудрат тендер танлов савдоларини ўтказиш;

“Баркамол авлод” болалар марказларини жиҳозлаш учун мебель, инвертар ва ускуналар харид қилиш бўйича танлов савдоларини ўтказиш;

ҳар ойнинг 1- ва 15-саналарида жойлардаги “Баркамол авлод” болалар марказларидаги мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилиши тўғрисидаги маълумотларни вазирликка умумлаштириш учун тақдим этиш;

жорий йилнинг 15 августига қадар мазкур таълим объектлардаги мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш ишларини якунлаб, фойдаланишга топшириш вазифалари юклансин.

36. “Баркамол авод марказ”ларининг қурилиш-тиклаш жараёнини назорат қилиш ва мониторинг олиб бориш Таълим муассасаларининг моддий-техник таъминотини ташкил этиш бошқармаси томонидан ҳамда таълим-тарбия жараёни ва тугараклар фолиятини мувофиқлаштириб бориш Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси томонидан амалга оширилишиши белгилаб қуйилсин.


X. Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг 2012 йил 19 мартдаги “Қонун бузилиши, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида”ги

^ 9/8-2012-сонли тақдимномаси ҳақида

(Х.Ялбасаров, А.Холбеков)


Бундан буён Халқ таълими вазирлиги фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликларни келиб чиқишини олдини олиш ҳамда масъул ходимлар жавобгарлигини ошириш мақсадид Ҳайъат мажлиси қарор қилади:

37. Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг 2012 йил 19 мартдаги “Қонун бузилиши, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида”ги тақдимномаси назорат ва ижро учун қабул қилинсин.

38. Тақдимномада келтирилган камчиликларни бартараф этиш юзасидан Халқ таълими вазирлиги томонидан чора-тадбирлар режаси белгиланиб, ижрога йўналтирилганлиги, “Халқ таълими тизимидаги васийлик ва ҳомийлик органида иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлаш тўғрисидаги Йўриқнома” ишлаб чиқилиб, вазирликнинг 2012 йил 6 апрелдаги 107-сонли буйруқ билан тасдиқланганлиги инобатга олинсин.

39. Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси (Х.Даминов)га:

икки ой муддатда туман (шаҳар) Васийлик ва ҳомийлик органи мутахассислари учун тегишли ташкилот ва идоралар билан ҳамкорликда ўқув-семинарлар ташкил этиш;

жойларда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштириб, жорий йилнинг 21 май кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасига тақдим этиш вазифалари юклансин.

40. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига:

етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ўз вақтида аниқлаш, ҳисобга олиш ва ҳар бир ҳолатдан келиб чиқиб, болаларни жойлаштириш шаклларини тўғри танлаш, уларга васий ёки ҳомий тайинлаш чораларини кўриш ҳамда тўлиқ ҳисобини олиб бориш;

фуқаролар томонидан васий ёки ҳомий мажбуриятларининг бажарилиши ва ҳуқуқларининг амалга оширилиши устидан самарали назоратни ташкил этиш, оилага фарзандликка ва патронатга берилган болаларнинг турмуш ва тарбияланиш шароитларини белгиланган муддатларда ўрганиб бориш;

васийлик ва ҳомийлик органларида ишловчи ходимлар таркибини малакали ва тажрибали ходимлар ҳисобидан мустаҳкамлаш, уларнинг малакаси ва касб-маҳоратини мунтазам равишда ошириб бориш, улар учун зарур меҳнат шароитларини яратиш чораларини кўриш;

тақдимномада келтирилган камчиликларни бартараф этиш мақсадида ишлаб чиқилган чора-тадбирлар режасига асосан амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни белгиланган муддатларда вазирликка тақдим этиш вазифалари юклансин.


XI. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Тергов бошқармасининг 2012 йил 23 апрелдаги “Жиноятни сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида”ги 3/3122-сонли Тақдимномаси ҳақида

(Т.Ширинов)


Бундан буён Халқ таълими вазирлиги фаолиятида йўл қўйилган хато ва камчиликларни келиб чиқишини олдини олиш ҳамда масъул ходимлар жавобгарлигини ошириш мақсадид Ҳайъат мажлиси қарор қилади:

41. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Тергов бошқармасининг 2012 йил 23 апрелдаги “Жиноятни сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида”ги 3/3122-сонли Тақдимномаси назорат ва ижро учун қабул қилинсин.

42. Вазир ўринбосари (У.Абруев), Кадрлар бошқармаси (Б.Шамсиев)га:

тақдимномада кўрсатиб ўтилган бир қатор камчиликларни келгусида олдин олиш мақсадида ходимлар масъулиятини ошириш юзасидан 5 кун муддатда тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

ОПЕК ва Саудия тараққиёти жамғармалари иштирокидаги кредит маблағлари ҳисобидан қурилиб, фойладанишга топширилиши режалаштирилган муассасаларни қабул қилишда далолатнома ва тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнини бевосита ҳуқуқшунос орқали амалга ошириш бўйича масъул ходимлар жавобгарлигини ошириш;

тақдимномада кўрсатиб ўтилган камачиликларни бартараф этиш юзасидан амалга оширилган ишлар бўйича 10 кун муддатда Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизмати Тергов бошқармасига ёзма ахборот киритиш вазифалари юклансин.

43. Инвестицияларни жалб қилиш халқаро ҳамкорлик бўлими (О.Сафаров)га:

барча лойиҳалар доирасида амалга оширилаётган ишларни мувофиқлаштириб бориш;

кредит маблағлари доирасида қолоқликларга йўл қўйган лойиҳалар бўйича танқидий маълумотларни мунтазам тайёрлаб бориш ҳамда вазирлик раҳбариятига тақдим этиш вазифлари юклансин.;

44. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқларига:

Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати Тергов бошқармасининг 2012 йил 23 апрелдаги “Жиноятни сабаблари ва унинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш тўғрисида”ги Тақдимномасида кўрсатиб ўтилган камчиликларни кенгайтирилган йиғилишларда муҳокама қилиш;

қурилиш-тиклаш ишлари амалга оширилаётган объектларни сифатли қурилиш материаллари билан таъминланганлик ҳолатларини экспертлар ёрдамида назоратдан ўтказиш ва қабул қилиш вазифалари юклансин.


45. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш тегишли йўналишлар бўйича вазирнинг биринчи ўринбосари Б.Данияров ҳамда вазир ўринбосарлари А.Холбеков, У.Абруев, А.Ачилов зиммаларига юклатилсин.


Ҳайъат раиси,

Вазир Т.Ширинов




Похожие:

Постановление Коллегии 2012 йил 28 апрель №4 Хива шаҳри Раислик қилувчи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Т. Ширинов Таклиф этилганлар iconПостановление Коллегии 2012 йил 3 март №3 Тошкент шаҳри Раислик қилувчи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Т. Ширинов Таклиф этилганлар
Жамолдинова, Республика Маънавият ва тарғибот маркази раҳбари Ғ. Мирзаев, Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликни олдини олиш Бош бошқармаси...
Постановление Коллегии 2012 йил 28 апрель №4 Хива шаҳри Раислик қилувчи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Т. Ширинов Таклиф этилганлар iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Постановление Коллегии 2012 йил 28 апрель №4 Хива шаҳри Раислик қилувчи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Т. Ширинов Таклиф этилганлар iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Постановление Коллегии 2012 йил 28 апрель №4 Хива шаҳри Раислик қилувчи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Т. Ширинов Таклиф этилганлар iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги бухоро вилоят ҳокимлиги халқ таълими бошқармаси бухоро вилоят педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институти табиий фанлар кафедраси
Сизни 2011 йил май куни соат 1000 да Бухоро вилоят мусиқали драма театрида Ўзбекистон Республикасининг 20 йиллигига бағишланган “...
Постановление Коллегии 2012 йил 28 апрель №4 Хива шаҳри Раислик қилувчи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Т. Ширинов Таклиф этилганлар iconПресс-релиз тошкент шаҳри 2012 йил 16 август
Халқ таълими вазирлиги томонидан “Янги ўқув йилида таълимни сифат босқичига кўтаришнинг долзарб масалалари” мавзусида матбуот анжумани...
Постановление Коллегии 2012 йил 28 апрель №4 Хива шаҳри Раислик қилувчи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Т. Ширинов Таклиф этилганлар iconА. А. Хайдаров 2012 йил
Республикаси қонунлари, Президент фармонлари, қарорлари ва фармойишлари, ҳукумат қарорлари. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта...
Постановление Коллегии 2012 йил 28 апрель №4 Хива шаҳри Раислик қилувчи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Т. Ширинов Таклиф этилганлар iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги
Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил “ ” даги сонли буйруғига 2-илова
Постановление Коллегии 2012 йил 28 апрель №4 Хива шаҳри Раислик қилувчи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Т. Ширинов Таклиф этилганлар iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлигининг 2012 йил 29-февралдаги 54-сонли буйруғИ
Баркамол авлод” болалар марказларига амалий-услубий ёрдам кўрсатишни ташкил этиш тўрисида
Постановление Коллегии 2012 йил 28 апрель №4 Хива шаҳри Раислик қилувчи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Т. Ширинов Таклиф этилганлар iconСергели тхтб халқ таълими бўлимининг 2010 йил 1 апрелдаги
Президент фармонлари, қарорлари, фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими...
Постановление Коллегии 2012 йил 28 апрель №4 Хива шаҳри Раислик қилувчи: Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Т. Ширинов Таклиф этилганлар iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2011 йил 4 июлдаги 144 -сонли буйруғига 1-илова
Узлуксиз методик хизмат Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор, фармон...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации