Документы



Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги icon

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги

НазваниеЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Дата24.05.2013
Размер160.6 Kb.
ТипДокументы
скачать


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ


ҲАЙЪАТ ҚАРОРИ




МИНИСТЕРСТВО НАРОДНОГО ОБРАЗОВАНИЯ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН


ПОСТАНОВЛЕНИЕ КОЛЛЕГИИ





2012 йил 27 январь № 1 Тошкент шаҳри


Раислик қилувчи:




Ўзбекистон Республикаси

Халқ таълими вазири Т.Ширинов









^ Таклиф этилганлар:




Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси бўлим прокурори У.Азимов











Қатнашганлар:




Вазир ўринбосарлари







Б.Данияров, А.Ачилов



Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят халқ таълими бошқарма бошлиқлари, Давлат педагогика ва малака ошириш институтлари ректорлари, Республика ташкилотлари раҳбарлари (рўйхат бўйича).


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган асосий вазифалар тўғрисида.

(Т.Ширинов, Б.Данияров, А.Ачилов)


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган асосий вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида Ҳайъат мажлиси қарор қилади:

1. Халқ таълими вазири Т.Шириновнинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг 2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасидан келиб чиқадиган асосий вазифалар тўғрисидаги ахбороти раҳбарлик ва ижро учун қабул қилинсин.

2. Умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш бош бошқармаси (Й.Асадов), Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш Бош бошқармаси (Ф.Аҳмедов), Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси (Ҳ.Даминов)га:

Ўзбекистон Республикаси Президенти маърузасининг мазмун-моҳиятини халқ таълими тизимида ўрганишни ташкил этиш ва унда берилган вазифаларнинг ижросини қатъий назоратга олиш;

Давлат педагогика институтлари, А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИ, Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика маркази ва барча ҳудудий малака ошириш институтларида маърузада белгиланган вазифаларни педагогик жамоа, тингловчи ва талабаларга етказиш бўйича махсус факультатив ўқув курси дастурини тайёрлаш ва ўқув жараёнига жорий этиш вазифалари юклансин.

3. Вазирлик матбуот хизмати (Ж.Мусаев) Ўзбекистон Республикаси Президенти маърузасининг мазмун-моҳиятини таълим муассасаларига етказиш бўйича тизимда олиб борилаётган ишлар, янгиликлар ва эришилаётган ютуқлар ҳақидаги маълумотларни вазирлик порталига киритсин ҳамда мунтазам янгилаб борсин.

4. Вазирликнинг барча бошқарма ва бўлим бошлиқлари, инвестицион лойиҳалар раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар халқ таълими бошқармалари, давлат педагогика ва малака ошириш институтлари, республика ташкилотлари 2012 йил иш режаларини маърузада белгиланган вазифалар билан мувофиқлаштирсин.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, давлат педагогика ва малака ошириш институтлари ректорлари, республика ташкилотлари раҳбарларига:

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг
2011 йилнинг асосий якунлари ва 2012 йилда Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси мазмун-моҳиятини 10 кун муддатда барча таълим муассасаларига етказиш ҳамда кенг педагогик жамоа ўртасида муҳокама қилинишини таъминлаш вазифаси юклансин.


^ Таълим муассасаларида таълим-тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш ҳамда мажбурий таълим талабларининг бажарилиши ҳолати тўғрисида

(Ф.Аҳмедов)


Халқ таълими тизимида таълим-тарбия ишларини сифатли ташкил этиш ҳамда мажбурий таълим талабларини бажарилишини мунтазам назорат қилиш мақсадида:

6. Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси бошлиғи Ф.Аҳмедовнинг халқ таълими муассасаларида таълим-тарбия жараёнини сифатли ташкил этиш ҳамда мажбурий таълим талабларининг бажарилиши ҳолати тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

7. Жиззах вилоят халқ таълими бошқармаси (Қ.Эргашев) ҳудудлардаги ўзгаришлар қурилиш, қайта қуришларни ҳисобга олган ҳолда 10 кун муддатда мажбурий таълим талабларини бажариш юзасидан туман (шаҳар) ҳокимларига умумтаълим мактабларига микроҳудудларни бириктириш юзасидан таклиф киритсин ҳамда ҳокимлик қарорларини чиқариш чораларини кўрсин.

8. Жиззах (Қ.Эргашев) ва Сирдарё (Н.Эгамбердиев) вилоятлари халқ таълими бошқармалар бошлиқларига:

маълумотномада кўрсатиб ўтилган камчиликларни ўзларининг ишлаб чиқариш йиғилишларида атрофлича муҳокама қилиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича 10 кун муддатда чора-тадбирлар белгилаш;

1 ҳафта муддатда умумтаълим мактабларида таълим-тарбия жараёнини ташкил этишда эътиборсизлик билан ёндошган мутасадди ходимларга нисбатан лавозимдан озод этишгача бўлган интизомий жазо чораларини қўллаш;

амалга оширилган ишлар юзасидан 15 кун муддатда вазирликнинг Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармасига маълумот тақдим этиш вазифалари юклансин.

9. Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси (Ф.Аҳмедов)га:

Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари билан биргаликда жойлардаги таълим муассасалари фаолиятини доимий ўрганишни ташкил этсин ҳамда ўрганиш натижалари бўйича вазирлик раҳбариятига ахборот тақдим этиш;

2012-2013 ўқув йилида 1-синфга қабул прогнозидан келиб чиқиб, Президент совғалари учун берилган буюртмаларни тўғри шакллантириш бўйича 1 ҳафта муддатда вазирлик раҳбариятига таклиф киритиш вазифалари юклансин.

10. “Умумий ўрта таълим мактаби жойлашган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болалар ҳисобини олиб бориш тўғрисида”ги Йўриқнома иловага мувофиқ тасдиқлансин.

11. Умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш Бош бошқармаси (Й.Асадов) 10 кун муддатда ўн икки йиллик мажбурий таълимнинг ташкил этиш механизмини кетма-кетлик асосида амалга ошириш бўйича йўриқномаларни барча умумтаълим мактаблари кириш қисмига жойлаштириш чораларини кўрсин.

12. Қорақалпоғистон Республикаси халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқларига:

маълумотномада кўрсатиб ўтилган камчиликларни ўзларининг ишлаб чиқариш йиғилишларида атрофлича муҳокама қилиш ҳамда уларни бартараф этиш бўйича 10 кун муддатда чора-тадбирлар белгилаш;

15 кун муддатда “Умумий ўрта таълим мактаби жойлашган ҳудуддаги мактаб ёшидаги болалар ҳисобини олиб бориш тўғрисида”ги Йўриқнома асосида ҳудудлардаги ўзгаришлар (қурилиш, қайта қуриш ва ҳ.к) ни инобатга олган ҳолда маҳаллий ҳокимиятлар қарорларини қайта кўриб чиқиш, мактабларга микроҳудудларни бириктириш бўйича тегишли таклифлар киритиш;

1 ой муддатда Йўриқнома асосида умумтаълим мактабларида мажбурий таълим талабларининг бажарилишини ташкил этиш бўйича вилоят ва туман(шаҳар) ўқув семинарларини ташкил этиш;

20 кун муддатда таълим-тарбия сифати ва самарадорлигини ошириш юзасидан таълим муассасалари томонидан амалга оширилаётган ишларни танқидий ўрганиб чиқиш;

амалга оширилган ишлар юзасидан 1 ой муддатда Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармасига ахборот киритиш вазифалари юклансин.


^ Халқ таълими тизимида замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш ҳолати тўғрисида.

(А.Хундибаев)


Ҳудудий халқ таълими бошқарув идоралари ва таълим муассасаларида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш мақсадида:

13. Таълим-тарбия жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими бошлиғи А.Хундибаевнинг Халқ таълими тизимида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланиш ҳолати тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.

14. Таълим-тарбия жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўлими (А.Хундибаев), Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази (Ш.Эргашев), Республика таълим маркази (И.Зокиров)га:

умумтаълим мактабларининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича паспортини умумлаштириш бўйича 2 ой муддатда дастур ишлаб чиқиш ва мактабларнинг компьютерлар билан таъминланиши ҳолати тўғрисидаги таҳлилий маълумотни вазирлик раҳбариятига тақдим этиш;

компьютер, локал ва корпоратив тармоқлар, ахборот тизимларидан фойдаланиш, ўқув компьютер синфлари фаолиятини ташкил этиш ва улардан таълим-тарбия жараёнида самарали фойдаланиш бўйича 1 ой муддатда услубий тавсиялар ишлаб чиқиш ҳамда таълим муассасаларига етказиш;

умумтаълим мактаблари ўқитувчилари учун АКТдан фойдаланиш бўйича ташкил этилган 72 соатлик малака ошириш курсларини тўлиқ амалга ошириш юзасидан 10 кун муддатда вазирлик раҳбариятига таклиф киритиш вазифалари юклатилсин.

15. Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази (Ш.Эргашев), “ZiyoNet” Ресурс марказининг вазирлик ҳузуридаги бўлимига:

1 ой муддатда таълим муассасаларида компьютер техникаси ва “ZiyoNet” тармоғидан самарали фойдаланишни баҳолаш мезонларини ишлаб чиқиш ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашига тасдиқлаш учун киритиш;

ҳар ойда “ZiyoNet” тармоғидан фойдаланиш мониторингини ўтказиш, таҳлилий маълумотлар тайёрлаш, таълим муассасаларидаги ахборот-ресурсларига бўлган эҳтиёжни аниқлаш ва уларни кўпайтириш чораларини кўриш вазифалари юклансин.

16. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва барча вилоятлар халқ таълими бошқармалари, Давлат педагогика ва малака ошириш институтларига:

1 ой муддатда бошқарув идораларидаги АКТга масъул ва мутахассислар фаолиятини қайта ўрганиб чиқиш, зарур ҳолларда улар ўрнига малакали, масъулиятли мутахассисларни тайинлаш;

умумтаълим мактабларининг ахборот-коммуникация технологиялари бўйича паспортини тайёрлаш ва мактабларнинг компьютерлар билан таъминланиши бўйича амалдаги ҳолати тўғрисидаги маълумотларни 1 ой муддатда Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази томонидан яратилган махсус дастурга киритилишини таъминлаш;

15 кун муддатда вилоят халқ таълими бошқармаларининг АКТ бўйича масъул ходимларини вазирликда ташкил этиладиган ўқув-семинарда иштирокини таъминлаш;

яратилган электрон ахборот-таълим ресурсларидан дарс ва дарсдан бўш вақтларида самарали фойдаланишга алоҳида эътибор қаратиш мақсадида ҳудудий халқ таълими бошқаруви идоралари раҳбарияти масъулиятини ошириш вазифалари юклансин.

17. “ZiyoNet” Ресурс марказининг вазирлик ҳузуридаги бўлинмаси фаолиятини назорат қилиш Умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш Бош бошқармасига ўтказилсин.


^ Навоий вилоятида ўтказилиши режалаштирилган “Умид ниҳоллари – 2012” спорт мусобақаларига тайёргарлик ишлари тўғрисида.

(А.Шодихўжаев)


умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида Навоий вилоятида бўлиб ўтадиган “Умид ниҳоллари-2012” спорт мусобақаларига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида:

18. Болалар спортини ривожлантириш бошқармаси бошлиғи А.Шодихўжаевнинг Навоий вилоятида ўтказиладиган “Умид ниҳоллари - 2012” спорт мусобақаларига тайёргарлик ишларининг бориши ҳолати тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.

19. Болалар спортини ривожлантириш бошқармаси (А.Шодихўжаев), “Ёшлик” жисмоний тарбия ва спорт жамияти марказий кенгаши (Б.Сафаров)га:

“Умид ниҳоллари” мусобақаларининг II ва III босқичларини тасдиқланган Низом асосида ўтказилишини назорат қилиш;

Навоий шаҳрида “Умид ниҳоллари – 2012” спорт мусобақалари ўтказиладиган объектларда олиб борилаётган қурилиш-монтаж ва ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ишларини назорат қилиш;

Навоий вилоятидаги спорт объектлари ва иншоотларини “Умид ниҳоллари-2012” спорт мусобақаларига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш бўйича бир ҳафта муддатда вазирликнинг махсус ишчи гуруҳини ташкил этиш, спорт объектларида амалга оширилаётган қурилиш-таъмирлаш ишларининг доимий мониторингини олиб бориш ҳамда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ҳар ойда вазирлик раҳбариятига маълумот киритиб бориш вазифалари юклансин.

20. Вазирликнинг ҳудудий назоратчилари “Умид ниҳоллари-2012” спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш, командаларни мақсадли тайёрлаш бўйича ҳудудий халқ таълими бошқармалари томонидан чора-тадбирлар режаси ва махсус дастурларнинг қабул қилинганлигини ва сифатли бажарилишини қатъий назоратга олсин.

21. Навоий вилояти халқ таълими бошқармаси (М.Пардаева)га:

“Умид ниҳоллари-2012” спорт мусобақаларига тайёргарлик ишларини сифатли ташкил этиш бўйича 10 кун муддатда аниқ чора-тадбирлар режасини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш;

белгиланган спорт объектларига масъул ходимларни бириктириш ва уларнинг жавобгарлигини ошириш;

“Умид ниҳоллари-2012” спорт мусобақаларига тайёргарлик ишларини сифатли ташкил этиш мақсадида ташкил этилган ишчи гуруҳига шарт-шароитлар яратиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаш вазифалари юклансин.

22. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармалари бошлиқларига:

“Умид ниҳоллари - 2012” республика спорт мусобақаларига тайёргарлик кўриш бўйича тасдиқланган ишчи гуруҳлар билан биргаликда белгиланган вазифаларни ўз вақтида ва сифатли амалга оширишни таъминлаш;

ўтказилаётган спорт мусобақаларининг туман ва вилоят босқичларини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб бориш;

вилоят терма жамоаларини шакллантиришда мусобақаларда қатнашувчи ўқувчилар ўрнига, бошқа вазирлик, идора ҳамда ташкилотлар спортчиларининг ҳужжатларини ноқонуний расмийлаштиришни олдини олишга қаратилган чоралар кўриш;

“Умид ниҳоллари-2012” спорт мусобақаларини ташкил этиш бўйича махсус спорт кийим ва эпикировкалар намуналарини тайёрлаб, 15 кун муддатда Халқ таълими вазирлиги тасдиғидан ўтказиш вазифалар юклансин.


Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг 2011 йил
26 декабрдаги “Қонун бузилиши, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида”ги 9/18-2011-сонли Тақдимномаси ҳақида


(Ҳ.Даминов)


23. Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасининг 2011 йил 26 декабдаги “Қонун бузилиши, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида”ги тақдимномаси маълумот ва ижро учун қабул қилинсин.

24. Таълим муассасаларини моддий-техник таъминотини ташкил этиш бошқармаси (Р.Акромов), Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига:

жорий йилнинг 25 февраль кунига қадар имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган давлат таълим муассасаларининг моддий-техника базасини маҳаллий ҳокимликлар ва ҳудудий ташкилотлар билан ҳамкорликда жойида ўрганишни ташкил этиш;

2012 йил 15 мартга қадар тегишли мутасадди вазирлик ва идоралар билан биргаликда таълим муассасаларини моддий-техника базасини ривожлантириш юзасидан 2012-2016 йилларга мўлжалланган манзилли дастур ишлаб чиқиш ва унинг ижросини таъминлаш;

жиҳозлар етишмайдиган мактаб-интернатларнинг ва уйда якка тартибда таълим олувчиларнинг манзилли рўйхатини 2012 йил 15 мартгач шакллантириш ҳамда 2012 йил 1 августгача уларни тегишли жиҳозлар билан таъминлаш чораларини кўриш вазифалари юклансин.

25. Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш бош бошқармаси (Ф.Аҳмедов), А.Авлоний номидаги Халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш марказий институти (М.Юлдашев) имкониятлари чекланган болалар учун мўлжалланган махсус мактаб-интернатлари ўқитувчиларининг малака ошириш курсларидан ўтказишни ташкил этсин ҳамда ушбу курсларни муассасадан чиқмаган ҳолда амалга ошириш чораларини кўрсин.

26. Маънавий-ахлоқий тарбия бошқармаси (Ҳ.Даминов), Республика таълим маркази (И.Зокиров)га:

1 ой муддатда имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида фаолият олиб бораётган педагог кадрлар ҳамда уйда якка тартибда таълим олаётган ўқувчиларга таълим бераётган ўқитувчилар, шунингдек уларнинг ота-оналари учун методик қўлланмалар ишлаб чиқиш ҳамда “Маърифат” газетасида чоп этиш ишларини ташкил этиш;

ушбу йўналишда амалга оширилган ишлар тўғрисидаги маълумотларни умумлаштирган ҳолда жорий йилнинг 28 февраль кунига қадар Ўзбекистон Республикаси Бош Прокуратурасига тақдим этиш вазифалари юклансин.

27. Умумтаълим мактабларида ўқув-тарбия жараёнини ривожлантириш Бош бошқармаси (Й.Асадов), Республика ташхис Маркази (И.Ҳайдаров), Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига:

имкониятлари чекланган болаларни эрта аниқлаш ва уларни тегишли таълим турида ўқишларини таъминлаш мақсадида жойлардаги психологик-тиббий-педагогик комиссияларни самарали ишлашини таъминлаш;

ўқув йили давомида имкониятлари чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларида ҳамда уйда якка тартибда таълим олаётган ўқувчиларни таълимни кейинги босқичига жалб қилиш жараёнида уларни қизиқишларини аниқлаш бўйича сўровномалар ўтказиш, сўровнома натижаларига кўра уларни таълимнинг кейинги босқичига жалб қилиш вазифалари юклансин.

28. Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш Бош бошқармаси (Ф.Аҳмедов) 1 ой муддатда умумтаълим мактабларига бириктирилган кичик ҳудудлардаги ўқувчиларни рўйхатга олиш вақтида мактаб ёшидаги имкониятлари чекланган болалар бўйича алоҳида рўйхат шакллантирсин ҳамда уларнинг ўз вақтида таълимга жалб этиш чораларини кўрсин.

29. Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига:

15 кун муддатда уйда якка тартибда таълим олувчи ўқувчиларга дарс бераётган ўқитувчиларнинг ўз вақтида белгиланган жадвал асосида дарс ўтишларини, машғулотлар жадвалининг намунавий ўқув режалар асосида ишлаб чиқилганлигини, ўқитувчиларнинг дарсларни кундалик дарс ишланмалари, мавзуга оид кўргазмали қуроллар билан таъминлаш юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгилаш;

10 кун муддатда вилоятлар кесимида имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасаларидан 1 та намунавий таянч муассасасини танлаб олиш ҳамда ўқув йили давомида мазкур муассасанинг иш фаолияти ва тажрибасини жойида ўрганиш мақсадида ҳудуддаги бошқа мактаб-интернатлар учун ўқув-методик семинарлар ташкил этиш, шунингдек, муассасанинг иш фаолиятини оммалаштириш;

ўрганиш давомида вилоятларда уйда якка тартибда таълим олувчи ўқувчиларнинг барчасини қамраб олиш ҳамда камчиликларга йўл қўйган мактаб раҳбарлари ва ўқитувчиларга нисбатан интизомий жазо чораларини қўллаш ҳамда натижалари юзасидан маълумотларни жорий йилнинг 25 февраль кунига қадар вазирликка тақдим этиш;

10 кун муддатда 2011 йилда қолиб кетган коммунал тўловларни бартараф этиш чораларини кўриш ҳамда 2012 йилнинг 1-чораги учун тўловларни тўлиқ амалга ошириш вазифалари юклансин.

30. Вазирлик бошқарма ва бўлим бошлиқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 27 январдаги топшириғига биноан электр энергия ва газ учун йиллик тўловларни Адлия вазирлигида 2001 йил 1031-сон билан рўйхатга олинган Низомга мувофиқ, барча марказий аппарат ходимларининг аризалари асосида иш ҳақи ҳисобидан амалга оширсин.


^ 2011 йил давомида фуқаролардан келган ёзма ва оғзаки мурожаатлар таҳлили тўғрисида.

(Х.Султонова)


2012 йилда фуқароларнинг мурожаатларини камайтириш чора-тадбирларини белгилаш мақсадида:

31. Вазирлик Девонхонаси мудири Х.Султонованинг 2011 йил давомида фуқаролардан келган ёзма ва оғзаки мурожаатлар таҳлили тўғрисидаги маълумоти ахборот учун қабул қилинсин.

32. Назорат ва таҳлил бошқармаси (М.Юлдашев)га:

2011 йилда шикоят аризалар сони кескин ошиб кетган туманларнинг 2012 йилнинг I чорагида таҳлил қилиш ҳамда ўзгариш бўлмаган туман мудирларининг Ҳайъат мажлисида иштирокини таъминлаш;

10 кун муддатда ҳудудларда фуқаролар билан учрашувлар ташкил этиш бўйича 2012 йилнинг I чораги учун вазирлик раҳбариятини жойларга чиқиш графигини ишлаб чиқиш вазифалари юклансин.

33. Қашқадарё (Т.Саидов), Сурхондарё (А.Пардаев) вилоятлари ва Тошкент шаҳар (Т.Матякубов) халқ таълими бошқармаларига:

1 ҳафта муддатда маълумотномада кўрсатиб ўтилган камчиликларни бартараф этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

фуқароларнинг ёзма ва оғзаки мурожаатлари, шунингдек такрорийларининг кўпайиши сабабларини чуқур ўрганиб чиқиб, келгусида уларни қонунда белгиланган муддатларининг асоссиз бузилишига барҳам бериш;

фуқароларни шахсан қабул қилиш ва мурожаатларнинг ҳар бирини ўз вақтида қонун талабларига мувофиқ кўриб чиқиш юзасидан талабчанликни ошириш;

2012 йилнинг I чорагида шикоят аризалар кўпайган вилоятларда туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Очиқ эшиклар куни” тадбирларини ташкил этиш ва бу борада амалга оширилган ишлар юзасидан вазирликка ёзма ахборот киритиш вазифалари юклансин.


^ Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари фаолияти тезкор диагностикаси натижалари тўғрисида

(Ш.Усанов)


Педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари фаолиятини сифатли ташкил этиш мақсадида:

34. Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш Бош бошқармаси (Ш.Усанов)нинг Халқ таълими вазирлиги тасарруфидаги педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари фаолияти тезкор диагностикаси натижалари тўғрисидаги ахборот маълумот учун қабул қилинсин.

35. Таълим муассасалари фаолиятини ташкил этиш Бош бошқармаси (Ф.Аҳмедов) тезкор диагностикага натижалари асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 10 кун муддатда тегишли чора-тадбирлар белгиласин.

36. Ҳудудий педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтлари ректорларига:

тезкор диагностикага натижалари асосида кўрсатиб ўтилган камчиликларни
1 ҳафта муддатда Илмий кенгаш ва ректор ҳузуридаги йиғилишларда муҳокама қилиб, камчиликларга йўл қўйган раҳбар ходимларга нисбатан интизомий жазо чораларини кўриш ҳамда ушбу масалани бартараф этиш юзасидан тегишли чора-тадбирлар ишлаб чиқиш;

профессор-ўқитувчилар томонидан малака ошириш ва қайта тайёрлаш тизимига доир ўқув ва услубий қўлланмалар, соҳага оид илмий журналларда мақолалар чоп этишни таъминлаш;

тегишли йўналишда профессор-ўқитувчиларнинг малака савияси ва касбий маҳоратини ошириш бўйича аниқ мақсадли чора-тадбирлар белгилаш;

таълимга оид меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар, чет тили ва замонавий педагогик технологиялар ва педагогик маҳорат фанларидан профессор ўқитувчилар учун ҳар чоракда семинар-тренингларни ташкил этиш вазифалар юклансин.

37. Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика маркази (А.Аъзамова) курсларга дарс машғулотларини ўтиш учун таклиф этилган мутахассисларнинг тезкор диагностика натижалар асосида паст бал тўплаган педагоглар ўрнига, юқори тажрибага эга ва салоҳиятли маърузачиларни жалб қилсин.


38. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш тегишли йўналишлар бўйича вазирнинг биринчи ўринбосари Б.Данияров ҳамда вазир ўринбосарлари А.Холбеков, А.Ачилов зиммаларига юклатилсин.


Ҳайъат раиси,

Вазир Т.Ширинов





Похожие:

Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Халқ таълими вазирлиги бошқарма ва бўлим бошлиқлари, Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири, Тошкент шаҳар ва барча вилоят...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси
Збекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати Манказий Кенгаши, Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамғармаси Республика бошқаруви
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconБўйруғи билан тасдиқланган Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоятлар халқ таълими бошқармаси
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шахар ва вилоят халқ таълими бошқармалари ҳузурида Методика (Таълим) маркази фаолият...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг қарори 05. 07. 2011 й. №198 электрон кутубхона
Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги,...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган 05. 03. 2013 й. N 2435
Давлат бюджети параметрлари тўғрисида ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 587-модда)...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconҚарши -2011 Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги
Тақризчи: С. Тошев миллий ғоя ва маънавият асослари кафедраси мудири, фалсафа фанлари номзоди, доцент.Ўзбекистон Республикасида хизмат...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconСергели туман халқ таълими бўлимининг низоми
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими...
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconO‘zbekiston respublikasi xalq ta’limi vazirligi
Республикаси Халқ таълими вазирлиги, Тошкент шаҳар халқ таълими Бош бошқармаси ва вилоятлар халқ таълими бошқармаларига
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconЎзбекистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги
Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2013 йил “ ” даги сонли буйруғига 2-илова
Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги iconТуман (шаҳар) халқ таълими бўлими тўғрисида низом I. Умумий қоидалар
Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации