Документы



Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида низом icon

Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида низом

НазваниеТаълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида низом
Дата14.02.2014
Размер68 Kb.
ТипДокументы
скачать




Вазирлар Маҳкамасининг

2010 йил “ 20 ”августдаги

184-сон қарорига

2-илова



Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни

ташкил этиш тўғрисида

Н И З О М

I. Умумий қоидалар


1. Мазкур Низом умумтаълим мактаблари, академик лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий таълим муассасаларида (кейинги ўринларда “таълим муассасалари” деб юритилади) соғлом овқатланишни ташкил этиш тартибини белгилайди.

2. Таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этиш ошхона, буфет, кафетерий, кафе (ёзги кафе), чойхона ва кичик ошхоналарда (кейинги ўринларда “ошхоналар” деб юритилади) белгиланган санитария-гигиена талабларига кўра овқатланишни ташкил этиш учун шарт-шароитлар яратилган ҳолда амалга оширилади.

Мазкур Низом таълим муассасалари ҳудудлари доирасида фаолият юритувчи ошхоналарга татбиқ этилади.

3.Умумтаълим мактаблари ва академик лицейлар, касб-ҳунар коллежларининг ўқувчилари ҳамда олий таълим муассасаларининг талабалари (кейинги ўринларда “ўқувчилар” деб юритилади) соғлиғини ҳимоя қилиш, таркибида зарарли моддалар бўлган озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилишнинг олдини олиш таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишнинг асосий мақсади ҳисобланади.

4. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

ўқувчиларнинг физиологик ёшига, мавсумга (ёз, қиш даврлари) мувофиқ озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабларини инобатга олган ҳолда рационал овқатланишини таъминлаш;

озиқ-овқат маҳсулотларининг хавфсизлиги ва сифатини кафолатлаш;

ўқувчилар ўртасида овқатланиш билан боғлиқ юқумли касалликларнинг оммавий тарқалишига йўл қўймаслик;

ўқувчилар ўртасида соғлом овқатланиш кўникмаларини шакллантириш;

таълим муассасалари ошхоналарида сотилиши тақиқланган озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилишнинг олдини олиш;

ўқувчилар учун сифатли озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ҳамда уларнинг арзон нархларда сотилишини таъминлаш;

озиқ-овқат маҳсулотларини тайёрлаш ва сақлашда санитария-гигиена нормалари ва қоидаларига қатъий риоя этиш.

5. Таълим муассасалари ошхоналарида Ўзбекистон Республикаси Бош Давлат санитария врачи томонидан тасдиқланган рўйхатга мувофиқ инсон соғлиғи учун зарарли моддалар бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини сотиш қатъий тақиқланади.
^

II. Таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этиш


6. Таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этиш юридик шахс мақомига эга бўлган тадбиркорлик субъектлари (кейинги ўринларда “юридик шахслар” деб юритилади) томонидан амалга оширилади.

7. Танловни ташкил этиш, ўтказиш ва ғолибларни аниқлаш ишлари умумтаълим муассасаларида Қарақалпоғистон Республикаси Халқ таълим вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармалари ва Тошкент шаҳар халқ таълими бош бошқармаси, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларида Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаси, олий таълим муассасаларида олий таълим муассасаси ректорининг буйруғи билан тасдиқланадиган танлов комиссиялари томонидан амалга оширилади.

8. Танлов комиссияси камида беш кишидан иборат таркибда умумтаълим муассасаларида туман (шаҳар) халқ таълими бўлими, мудири академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида академик лицей ва касб-ҳунар коллежи директори, олий таълим муассасаларида олий таълим муассасаси ректори, туман (шаҳар) молия бўлими, Давлат санитария эпидемиология назорати маркази ва таълим муассасаларининг вакилларидан шакллантирилади.

Умумтаълим муассасаларида туман (шаҳар) халқ таълими бўлими мудири, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари директори, олий таълим муассасаларида олий таълим муассасаси ректори танлов комиссиясининг раиси ҳисобланади.

9. Танлов ўтказилиши ҳақида танлов ўтказилишидан камида бир ой олдин вилоят ёки туман (шаҳар) оммавий ахборот воситалари орқали, эълон берилади.

Танловда давлат рўйхатидан ўтган, умумий овқатланиш бўйича камида олти ой давомида фаолият юритаётган, махсус моддий-техник базаси ва озиқ-овқат технологияси бўйича мутахассислари мавжуд бўлган юридик шахслар иштирок этиши мумкин.

10. Танлов янги ўқув йили бошлангунга қадар ўтказилиши шарт.

Танлов ҳар ўқув йили учун ўтказилади.

11. Ижара шартномаси ва бошқа мажбуриятларни лозим даражада бажарган юридик шахслар билан келгуси йил учун шартнома муддати, танлов комиссияси қарорига асосан танлов ўтказмасдан узайтирилиши мумкин ўтказмасдан узайтирилиши мумкин.

Шартнома муддатини узайтириш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда расмийлаштирилади.

12. Танловда иштирок этиш учун талабгорлар Танлов комиссиясига ариза билан мурожаат қилади.

Аризага қуйидагилар илова қилинади:

юридик шахснинг давлат рўйхатидан ўтганлиги ҳақидаги гувоҳнома нусхаси;

умумий овқатланишни ташкил этиш соҳасидаги фаолият, иш тажрибаси тўғрисида маълумотномаси;

махсус моддий-техник база ва озиқ-овқат технологияси бўйича малакали мутахассислар мавжудлиги ҳақида маълумотнома.

13. Танлов комиссияси томонидан аризаларни кўриб чиқиш ариза тақдим этилган санадан бошлаб бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда амалга оширилади.

14. Танлов комиссияси аризани кўриб чиқиш натижалари бўйича таклифни маъқуллаш ёки рад этиш ҳақида қарор қабул қилади.

15. Танлов комиссияси томонидан маъқулланган талабгор билан шартнома тузиш ҳақида таълим муассасаларига хабар берилади ва комиссия қарори манфаатдор тарафларга ўн кун муддатда тақдим этилади (ёки алоқа воситалари орқали юборилади).

16. Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этишда Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар халқ таълими бошқармаларининг, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ҳудудий бошқармаларининг, олий таълим муассасалари ректорларининг ваколатлари қуйдагилардан иборат:

таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш юзасидан доимий мониторинг олиб бориш ва натажаларини умумлаштириш;


тегишли маҳаллий давлат ҳокимияти органларига таълим муассасаларида сифатли ва хавфсиз овқатланишни ташкил этиш ҳақида таклифлар киритиш;


таълим муассасаларида умумий овқатланиш қоидаларининг бузилиши ҳолатларини бартараф этиш чораларини кўриш;

таълим олувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи озиқ-овқат маҳсулотлари ҳақида кенг тушунтириш ишлари олиб бориш.


^ III. Давлат мулкининг ижара шартномасини тузиш


17. Танлов комиссияси қарорига мувофиқ таълим муассасалари ва талабгорлар ўртасида овқатланишни ташкил этиш шартлари, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари кўрсатилган ижара шартномаси тузилади.

18. Ижара шартномаси ижарага берувчи, (Қорақалпоғистон Республикасаи Давлат мулки қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мўлки қўмитасининг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бошқармалари ҳузуридаги Давлат мўлкини ижарага бериш марказлари), ижарага олувчи ва балансда сақловчи ўртасида тузилади.

19. Ижара шартномасида қуйидагилар кўрсатилади:

ижарага берилаётган давлат мулкининг таркиби ва қиймати;

ижара муддати;

ижара тўловининг ставкаси ва умумий миқдори, уни тўлаш шартлари ва муддатлари;

давлат мулкининг ҳолати ва ижарага берувчи уни ижарага олувчига бериши керак бўлган муддат;

ижарага олувчи томонидан давлат мулкидан фойдаланиш, шу жумладан коммунал тўловларни ва бошқа фойдаланиш тўловларини тўлаш шартлари;

шартнома тўхтатилгандан кейин давлат мулкини қайтариш ҳолати ва тартиби;

ижарага олинган давлат мулкини тиклаш ва таъмирлаш бўйича мажбуриятлар;

ахборотлар ҳажми ва уларни ижарага берувчига тақдим этиш муддатлари;

ижара шартномасини, шу жумладан ижара тўловларини тўлаш муддатлари бузилиши муносабати билан бекор қилиш шартлари;

томонларнинг жавобгарлиги;

қонун ҳужжатларига зид бўлмаган бошқа шартлар.

20. Ижара шартномасини бекор қилиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

21. Ижарага олувчи қуйидаги ҳуқуқларга эга:

шартнома имзоланган вақтдан бошлаб, ижарага берилган мулкни ижарага берувчидан талаб қилишга;

ижарага берувчи билан келишган ҳолда, унинг розилиги билан ижарага олинган мол-мулк таркибига унинг қийматини оширадиган ўзгартишлар киритишга;

ижарага олинган мол-мулкни реконструкциялаш, кенгайтириш, техник жиҳатдан жиҳозлашга ҳақлидир.

  1. Ижарага олувчининг мажбуриятлари:

ижарага олинган мол-мулк (бино, хона)дан мақсадли фойдаланишга;

ижарага олинган мол-мулк (бино, хона) таркибига ўзгартириш киритиш, реконстркуция қилиш ва техник жиҳозлашдан олдин ижарага берувчининг ёзма розилигини олишга;

хом-ашё ва маҳсулотларининг сифатли сақланишини таъминлаш чораларини кўришга;

ижарага олинган мол-мулк (бино, хона)дан фойдаланишда санитария қоидалари ва нормаларига риоя қилишга;

ижара шартномаси бўйича олинган мажбуриятларни бажарилишини таъминлашга;

ижара шартномаси бўйича барча тўловларни ўз вақтида амалга оширишга;

ижара муддати тугагандан кейин ижарага берувчининг талабига кўра мол-мулк (бино, хона)ни ижарага берувчига белгиланган тартибда топширишга;

мол-мулк (бино, хона)ни ижарага берувчининг рухсатисиз иккиламчи ижарага бермасликка мажбурдир.

Ижарага олувчи томонидан ушбу мажбуриятларнинг бузилиши, қонунчиликда белгиланган тартибда ижара шартномасини бекор қилишга асос бўлади.

III. Якунловчи қоидалар


23. Мазкур Низом талабларига риоя этилишини назорат қилиш таълим муассасаси маъмурияти ва тегишли давлат органлари томонидан амалга оширилади.


24. Мазкур Низом талабларини бузган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб берадилар.



Похожие:

Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида низом iconТасдиқлайман: Бухоро, Навоий, Самарқанд ва Тошкент вилоятларида Темир препарати саплементацияси ва соғлом овқатланишни тарғиб этиш дастурини мазкур буйруқнинг 1-иловасига мувофиқ (кейинги матнда Дастур).
Саломатлик-2” лойиҳаси доирасида кўзда тутилган чора-тадбирларни амалга ошириш ҳамда қамқонликни олдини олиш ва соғлом овқатланишни...
Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида низом iconДокументы
1. /Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ?аёти ва со?ли?ини му?офаза ?илишни ташкил...
Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида низом iconДанғара тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг 223-аи-сонли буйруғИ
Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитиш ва ўрганишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида низом iconДанғара тумани халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлимининг 223-аи-сонли буйруғИ
Таълим муассасаларида чет тилларини ўқитиш ва ўрганишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида
Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида низом iconБухоро, Самарқанд, Навоий и Тошкент вилоятларида Темир препарати саплементацияси ва соғлом овқатланишни тарғиб этиш дастурини амалга ошириш

Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида низом iconМавзу: Ziyonet ахборот таълим тармоги базасидаги маълумотлардан таълим жараёнида фойдаланиш самарадорлигини ошириш
Жамоат ахборот таълим тармоғи 2005 йил 28 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти И. А. Каримовнинг “Ўзбекистон Республикасининг...
Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида низом iconПедагог кадрларнинг узлуксиз малака оширишини «Устоз-шогирд» усулида ташкил этиш тўғрисида Низом

Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида низом iconПедагог кадрларнинг узлуксиз малака оширишини "Устоз-шогирд" усулида ташкил этиш тўғрисида Низом

Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида низом iconБўйича тренерларни тайёрлаш 1-семинар қатиашчилар
Бухоро, Самарқанд, Навоий и Тошкент вилоятларида Темир препарати саплементацияси ва соғлом овқатланишни тарғиб этиш дастурини амалга...
Таълим муассасаларида соғлом овқатланишни ташкил этиш тўғрисида низом iconБўйича Соғлиқни сақлаш вазирлигининг ишчи гуруҳ таркиби
Бухоро, Самарқанд, Навоий и Тошкент вилоятларида Темир препарати саплементацияси ва соғлом овқатланишни тарғиб этиш дастурини амалга...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации