Документы



Пресс-релиз тошкент ш. 2010 йил 26 феврал icon

Пресс-релиз тошкент ш. 2010 йил 26 феврал

НазваниеПресс-релиз тошкент ш. 2010 йил 26 феврал
Дата28.06.2013
Размер31.55 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать




ПРЕСС-РЕЛИЗ


Тошкент ш. 2010 йил 26 феврал


Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари туркум фанларининг ўқитилишида ўкувчиларга ватанпарварлик руҳини сингдириш”

мавзусидаги Республика амалий семинари


Мамлакатимизда соғлом ва ҳар томонлама баркамол авлодни вояга етказиш, ёшларнинг ўз ижодий ва интеллектуал салоҳиятини рўёбга чиқаришлари учун эркин ижодий муҳитни яратиш, ўқувчи-ёшларни бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича кенг кўламли аниқ йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш мақсадида мамлакатимизда 2010 йил – “Баркамол авлод йили” деб эълон қилинди.

Халқ таълими вазирлиги томонидан “Баркамол авлод йили” Давлат дастурида белгилаб берилган вазифалар ижросини тўла таъминлаш, таълим-тарбия жараёнларида уни мазмунан бойитиш, самарадорлигини ошириш, ўқувчи-ёшлар таълим-тарбияси учун ҳар томонлама қулай шароит яратиш йўлида қилинаётган ишларни жадаллаштириш мақсадида қатор ислоҳотларни амалга оширилмоқда.

Ўзбекистонда кечаётган изчил маънавий янгиланиш жараёнларига мос равишда тизимдаги маънавий – маърифий ишларни такомиллаштириш, ўқувчилар ва тарбияланувчиларни умуминсоний ва миллий қадриятлар, миллий ғояга садоқат руҳида тарбиялаш, онги ва қалбини маънавий, ғоявий ва ахборот таҳдидларидан ишончли ҳимоя қилиш, бир сўз билан айтганда, маънавий баркамол шахс сифатида тарбиялаш каби қатор вазифаларнинг долзарблашганлигидан келиб чиқиб, янги 2009-2010 ўқув йилини “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги ўқув йили” деб эълон қилинган.

Халқ таълими вазирлигининг ^ 2010 йил 26 февралда навбатдаги кенгайтирилган тартибда ҳайъат йиғилиши бўлиб ўтади. Унда вазирлик раҳбарияти, ҳудудий халқ таълими бошқаруви идоралари раҳбарлари, малака ошириш институлари ва Давлат педагогика институти ректорлари иштирок этади.

Ҳайъат йииғилиши дастури доирасида иштирокчилар Тошкент шаҳри Хамза туманидаги 69-сонли умумтаълим мактаби фаолияти билан яқиндан танишади. Хусусан, мазкур таълим муассасасида “Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари туркум фанларининг ўқитилишида ўкувчиларга ватанпарварлик руҳини сингдириш” мавзусида Республика кўргазмали семинари ташкил этилади. Семинар кун тартибида мактабнинг илғор ва тажрибали ўқитувчилари томонидан ўқувчи ёшларга миллий ғоя ва мафкурани ўргатиш, уларга ватанпарварлик руҳини сингдириш каби масалалар юзасидан очиқ дарслар ўтказилиб, иштирокчилар бу йўналишда амалга оширилаётган ишлар билан танишадилар, илғор тажрибалар билан ўртоқлашадилар.

Халқ таълими вазирлиги томонидан 2009-2010 ўқув йили - “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги ўқув йили” деб номланиши муносабати билан республикамизнинг барча таълим муассасаларида ижодий ишлар кўлами кенгайтирилди, ҳар бир ҳудудда таълим сифати ва самарадорлигини оширишдаги ижобий ишлар, илғор тажрибалар оммалаштирилмоқда.

Таълим-тарбия жараёнларига ижодий ёндашиш, ўқувчиларга ўз билим ва салоҳиятини юзага чиқариши учун эркин ижодий муҳитни яратиш, таълим-тарбия жараёнларини мазмунан бойитиши каби масалалар устувор вазифалар қилиб белгиланиб, бу йўналишда қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Биргина мисол, Хамза тумани халқ таълими бўлими томонидан ўқувчилар учун дарсни қизиқарли ташкил этиш мақсадида пойтахтимиздаги турли музейлар даср машғулотларини ташкил этишдек анъанага йўлга қўйилган.

“Қатағон қурбонлари музейи”да 105-мактаб ўқитувчиси Турсунова Саиданинг 9-синф ўқувчилари иштирокида “Айтгил, дўстим, нима қилдик Ватан учун” мавзусида, 218-мактаб ўқитувчиси Мадрахимова Нилуфарнинг Ўзбекистон халқлари тарихи музейида 8-синф ўқувчилари учун “Баркамол авлод тарбиясида аждодлар ибрати”, Адабиёт музейида 137-мактаб ўқитувчиси Дадабоева Фотиманинг 7-синфда “Адабий тарихни ўрганиш келажак меваси” мавзуларида ўтказган очиқ дарс машғулотлари жонли ва ноанаъавийлиги билан ўқувчиларни эътибоирни тортиб, уларда Она ватан, юртга садоқа, шу ватанг, унниг ўлмас тарихи ва бой маданий-маърифий меросига нисбатан ҳурмат тушунчаларини мустаҳкамлашга хизмат қилиши, шубҳасиздир.

Республикамизнинг қолган ҳудудларида ҳам ўзига хос илғор тажрибалар амалиётга татбиқ қилиниб, ўқувчи-ёшларнинг ўз салоҳияти ва имкониятларини тўла намоён этишлари учун эркин ижодий муҳит яратиш йўлида қатор ишлар амалга оширилмоқда.


Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Телефон: 239-17-35, 239-42-14, www.uzedu.uz






Похожие:

Пресс-релиз тошкент ш. 2010 йил 26 феврал iconПресс-релиз тошкент ш. 2010 йил 3 апрель Халқ таълими тизими бошқарув идоралари ва таълим муассасалари раҳбарлари ўқув –семинари
Тиш, ўқувчи-ёшларни бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказиш учун зарур...
Пресс-релиз тошкент ш. 2010 йил 26 феврал iconПресс-релиз 2012 йил 18 января Тошкент давлат кимё технология институти мажлислар залида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси "Ёш адолатчилар" Кенгаши
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Комил Ёрматов кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-70-27, 245-77-12
Пресс-релиз тошкент ш. 2010 йил 26 феврал iconПресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 19-июнь
Халқ таълими вазирлиги «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий Кенгаши билан ҳамкорликда «Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси» шиори...
Пресс-релиз тошкент ш. 2010 йил 26 феврал iconПресс-релиз 2011 йил 9 июль куни Қарши тумани "Бахт" фермер хўжалигида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Пресс-релиз тошкент ш. 2010 йил 26 феврал iconПресс-релиз 2011 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик
Манзил: 100043, Тошкент шаҳри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-70-27, 245-81-74
Пресс-релиз тошкент ш. 2010 йил 26 феврал iconПресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 29 июн 1 июль
Айниқса, эртанги кун эгалари бўлмиш ёш авлод камолоти, уларнинг ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб вояга етишларига, замон талаблари...
Пресс-релиз тошкент ш. 2010 йил 26 феврал iconПресс-релиз ўзэкспомарказ, Тошкент 9-10 сентябрь 2011 йил
Мустақиллигимизнинг 20 йиллиги арафасида, Президентимиз томонидан «Кичик бизнес вa xусусий тaдбиркoрликни янaдa ривoжлaнтириш учун...
Пресс-релиз тошкент ш. 2010 йил 26 феврал iconПресс-релиз 2011 йил 23 июль куни Хоразм вилояти Гурлан туманида Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти партия фаоллари учун
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Пресс-релиз тошкент ш. 2010 йил 26 феврал iconПресс-релиз 2011 йил 16 июль куни Самарқанд вилоятидаги Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтида Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан Самарқанд, Навоий ва Жиззах вилоятлари партия фаоллари учун
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Пресс-релиз тошкент ш. 2010 йил 26 феврал iconПресс-релиз «Мустақил юрт фарзанди, Она – Ватан сени чорлайди!»
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан Тошкент­да 2012 йил 16-17 февраль кунлари “Юксак билимли...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации