Документы



Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 19-июнь icon

Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 19-июнь

НазваниеПресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 19-июнь
Дата28.06.2013
Размер28.06 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать



ПРЕСС-РЕЛИЗ

Тошкент шаҳри 2009 йил 19-июнь


Ўзбекистоннинг кўп минг йиллик тарихий қадамжолари, аждодларимиз қолдирган бетакрор асори-атиқалар, асрлар давомида дунёга машҳур бўлган буюк аждодларимизнинг жаҳон илм-фан ва маданияти тараққиётига қўшган улкан ҳиссаси, бугунги кундаги бунёдкорлик ишларининг кенг кўлами ҳамда моҳиятини ёш авлодга тушунтириш, уларни ўлкамизнинг мўъжизакор ва диққатга сазовор жойлари билан таништириш мақсадида Халқ таълими вазирлиги «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий Кенгаши билан ҳамкорликда «Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси» шиори остида ўтказилган Республика ижодий ишлар танлови ўтказилди.

Юртимизда ҳам мўжизакор қадамжолар, ўз салобати ва гўзаллиги билан одамларни ҳайратга соладиган иншоотлар ҳамда табиат томонидан яратилган масканлар, шунингдек, мўжизакор ишларни амалга оширган шахслар беҳисоб. Кўрик – танловни ўтказишдан асосий мақсад ана шу каби юртимиздаги муқаддас қадамжолар, тарихий бинолар ва жаннат монанд табиатимизни севиш, ёшларимиз онгида бундан фахрланиш туйғусини, уларни кўз қорачиғидек асраш кўникмасини шакллантиришдир.

Мазкур кўрик-танловда умумтаълим мактабларининг 5-9-синф ўқувчилари ва макабдан ташқари таълим муассасаларининг (5-9-синф ёшидаги) тўгарак аъзолари қатнашиши мумкин. Унда иштирокчилар қуйидаги йўналишларда ўз истеъдодларини намоён қиладилар:

Ўзлари яшаб турган жойдаги мавжуд мўжизага тенглаштирилган қадамжолар, ўз салобати ва гўзаллиги билан одамларни ҳайратга соладиган иншоотлар ва табиат томонидан яратилган масканлар ҳақида ўқувчилар томонидан тайёрланган

- энг яхши тасвирий воситалар (расмлар, плакатлар, чизмалар ва ҳ.к.) танлови;

- энг яхши иншолар танлови;

- энг яхши фотолавҳалар танлови. (фотолавҳаларга қисқача шарх берилади).

Кўрик танлов ўқув йили давомида 4 босқичда ўтказилади.

Республика босқичига ҳар бир ҳудуддан танлов йўналишларидан қатъий назар 1-7-ўринларни эгаллаган 7 та ижодий ишлар қабул қилинади.

Кўрик-танловнинг барча босқичларини ўтказиш бўйича алоҳида ташкилий қўмита ва ҳакамлар ҳайъати тасдиқланиб, мазкур ташкилий қўмиталар кўрик-танловни ташкил этиш, уни барча босқичларини низом талаблари ва ижтимоий адолат тамоийлари асосида ўтказишни таъминлаш, мунозарали масалаларни ҳал қилиш, ғолибларини муносиб тақдирлашда бошқарув идоралари ва ҳомийлар сайъи-ҳаракатларини бирлаштириш, кўрик-танловни юқори ташкилий уюшқоқлик ва таъсирчанлик тарзида ўтказилиши устидан назорат юритади.


Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси” шиори остида мактаб ўқувчилари ўртасида ўтказилган Республика ижодий ишлар танлови ғолиблари

РЎЙХАТИ


Фотоальбом йўналиши бўйича

  1. Толипов Мансур – Самарқанд вилояти Самарқанд тумани 2-сонли мактабнинг 9-синф ўқувчиси

  2. Нақибжонова Одина – Наманган вилояти Янгиқўрғон туманидаги 12-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси

  3. Рўзметова Мафтуна – Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 1-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси


Иншо йўналиши бўйича

  1. Абдуллаева Ўғилжон – Урганч шаҳридаги 1-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси

  2. Камолиддинов Вячеслав – Навоий вилояти Зарафшон шаҳридаги 10-сонли мактаб ўқувчиси

  3. Раупова Фарангиз – Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги 12-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси


Расм йўналиши бўйича

  1. Нуралиев Сирожиддин – Самарқанд вилояти Самарқанд туманидаги 46-сонли мактабнинг 7-синф ўқувчиси

  2. Бектурдиев Шерзод – Хоразм вилояти Урганч шаҳридаги 24-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси

  3. Файзиева Ёрқиной – Тошкент вилояти Паркент туманидаги 4-сонли мактабнинг 8-синф ўқувчиси

Шунингдек, мазкур-кўрик танловда иштирок этган ҳар боланинг ижоди, тиришқоқлиги таҳсинга сазовордир. Айниқса, наманганлик Тоштилла Турсунова, Самамарқанд вилоятидан Соҳибжон Хуррамов, Сарвар Саидов ҳамда хорамздик Иқлима Матқурбонова, Ойдин Абдушарипова, Мунира Раҳимова ва Камола Бахтиёроваларнинг фаоллиги эътиборга моликдир.


Халқ таълими вазирлиги


Ахборот хизмати

Телефонлар: 239-17-35, 239-42-14



Похожие:

Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 19-июнь iconПресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 29 июн 1 июль
Айниқса, эртанги кун эгалари бўлмиш ёш авлод камолоти, уларнинг ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб вояга етишларига, замон талаблари...
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 19-июнь iconПресс-релиз 2011 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик
Манзил: 100043, Тошкент шаҳри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-70-27, 245-81-74
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 19-июнь iconПресс-релиз тошкент шаҳри 2012 йил 16 август
Халқ таълими вазирлиги томонидан “Янги ўқув йилида таълимни сифат босқичига кўтаришнинг долзарб масалалари” мавзусида матбуот анжумани...
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 19-июнь iconПресс-релиз 24 ноября 2011 года по инициативе Политического Совета Социал-демократической партии Узбекистана «Адолат»
Манзил: 100043, Тошкент шаҳри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-70-27, 245-81-74
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 19-июнь iconПресс-релиз 2012 йил 18 января Тошкент давлат кимё технология институти мажлислар залида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси "Ёш адолатчилар" Кенгаши
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Комил Ёрматов кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-70-27, 245-77-12
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 19-июнь iconПресс-релиз юрагимни болаларга бағишлайман тошкент шаҳри 23 декабрь
Республикамиз ҳукумати ногирон болаларнинг соғлом тенгқурлари қатори миллий руҳда тарбияланишлари, ақлий, ахлоқий, жисмоний жиҳатдан...
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 19-июнь iconПресс-релиз тошкент ш. 2010 йил 26 феврал
Миллий истиқлол ғояси ва маънавият асослари туркум фанларининг ўқитилишида ўкувчиларга ватанпарварлик руҳини сингдириш”
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 19-июнь iconПресс-релиз «Ҳар бир фарзандга меҳр, эътибор!»
Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 11 майда баёнига мувофиқ юртимизда жорий йилнинг 26 май – 2 июнь кунлари “Ҳар бир болага...
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 19-июнь iconПресс-релиз 2011 йил 9 июль куни Қарши тумани "Бахт" фермер хўжалигида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 19-июнь iconПресс-релиз ўзэкспомарказ, Тошкент 9-10 сентябрь 2011 йил
Мустақиллигимизнинг 20 йиллиги арафасида, Президентимиз томонидан «Кичик бизнес вa xусусий тaдбиркoрликни янaдa ривoжлaнтириш учун...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации