Агарки дунё иморатлари ичида энг улуғи мактаб бўлса,
касбларнинг ичида энг шарафлиси ўқитувчилик ва мураббийликдир.
Ислом Каримов
Ўзбекистонда мустақилликнинг дастлабки кунларидан бошлаб жамиятни ислоҳ қилиш ва янгилаш жараёнининг энг муҳим бўғини, жамиятдаги демократик ўзгаришларнинг, иқтисодиётни барқарор ривожлантиришнинг, республикани жаҳон ҳамжамиятига интеграциялашувининг зарур ва мажбурий шарти сифатида таълим соҳасини ислоҳ қилиш сиёсати изчиллик билан амалга оширилмоқда.
Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг мантиқий давоми бўлган “Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури” доирасида амалга оширилаётган ишларимиз замирида фарзандларимизни комил инсонлар қилиб тарбиялаш орқали Юртимиз тараққиётининг мустаҳкам пойдеворини қўйиш, унинг буюк келажагини бунёд этишдек эзгу мақсад ётади.
Мамлакатимиз таълим тизимида узоқни кўзлаб олиб борилаётган ислоҳотлар бугун нафақат жамоатчилигимиз, балки жаҳон афкор оммаси томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Бугун янгича қиёфа касб этган, замон талаблари даражасида таъмирланган, энг сўнгги русумдаги ўқув жиҳозлари билан жиҳозланган мактаблар орзу эмас айни ҳақиқатдир.
Бугун Халқ таълими тизимида ^434 542 нафар устоз ва мураббийлар ёш авлодга билим сирларини ўргатиб, уларга устозлик қилиб келмоқдалар. Шулардан 299 774 нафари (69 %)ни аёллар ташкил қилади.
Маълумки, таълим самарадорлигини таъминлашда педагог касб маҳорати, унинг билим ва кўникмаси муҳим омиллардан саналади. Шу сабаб Халқ таълими вазирлиги томонидан педагоглар малакасига катта эътибор қаратилиб, олий тоифали мутахассислар сафини кенгайтиришга доимий ҳаракат қилиб келинмоқда. Агар рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, умумтаълим мактабларида фаолият кўрсатаётган ўқитувчиларнинг 305 064 нафари (70,2 %) олий, 13 982 нафари (3,2%) тугалланмаган олий, 115 496 нафари (26,6 %) ўрта махсус маълумотга эга.
Вазирлик тизимида фаолият кўрсатаётган устоз ва мураббийлар орасида ташаббускор, доимий янгиликка интилувчи, илғор тажрибали ўқитувчиларни аниқлаш ва уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ҳар йили анъанавий равишда “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танлови ўтказиб келинади.
“Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” танлови мамлакатимизда тизимдаги энг фидойи, ўз касбининг устаси бўлган пеадгогларни аниқлаб берувчи асосий кўрик-танловдир. Танловнинг ўтган йиллардаги босқичларини таҳлил қиладиган бўлсак, унда иштирок этиш истагини билдирувчи устоз ва мураббийларнинг сони ошиб бораётганлиги, кўп йиллик иш тажрибасига эга педагоглар билан бирга соҳага эндигина кириб келган ёш, шижоатли педагогларнниг ҳам дадил иштирок этиш мазкур танловнинг нуфузи соҳага эгалари орасида нечоғли баланд эканлигини кўрсатиб турибди.
Бу танловда умумтаълим мактаблари педагогик ходимлари орасидан илғор, ташаббускор ва ижодкор ўқитувчиларнинг турли фанлар йўналишидаги иқтидорларини аниқлаш, ҳар бир фан ўқитувчисининг мактаб, туман (шаҳар), вилоят, Республика миқёсида энг кучлисини кашф этиш, аниқланган илғор тажрибаларни оммалаштириш ва кенг тарғиб этиш мақсадида ўтказилиб, бунда 14 та вилоятдан 1 нафар ғолиб Республика босқичида иштирок этади ҳамда 3 та совринли ўрин белгиланади.
2006 йилдан бошлаб, ҳар йили “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик- танлови ўтказиб келинмоқда. Жумладан, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси бўйича” 2005 йилда 14 нафар ғолиблар аникланган бўлса 2006 йил Республика босқичида 297 нафар иштирокчидан 24 нафари ғолиб, 2007 йилда 278 нафар иштирокчидан 24 нафар ғолиб, 2008 йилда 171 нафар иштирокчидан 14 нафар ғолиб, 2009 йилда 170 нафар иштирокчидан 14 нафари ғолиб бўлган. “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” ғолиблари ўз иш жойларида Вилоят ПХҚТМОИнинг тингловчилари, фан ўқитувчиларига мураккаб мавзулар бўйича очиқ дарслар, ёш ўқитувчиларга методик маслаҳатлар, йўл-йўриқлар бериб бормоқдалар. Уларнинг иш тажриблари Республика миқёсида оммалаштирилади.
Халқ таълими тизимидаги педагог ходимлар орасидан илғор, ташаббускор, ижодкор, истеъдодлиларини аниқлаш, ёшларни баркамол шахслар этиб тарбиялаётган, ўқув жараёнида замонавий ахборот-коммуникация ва педагогик технологияларни самарали қўллаётган педагогларнинг ижодий фаоллигини ошириш, туман (шаҳар), вилоят, Республика миқёсида фан йўналишларида фидоий, юксак касб маҳоратига эга бўлган энг яхши педагогларни аниқлаш, аниқланган илғор тажрибаларни оммалаштириш ва тарғиб этиш мақсадида бу йилдан бошлаб “Йилнинг энг яхши педагоги” номинацияси жорий қилинди. Мазкур номинация умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчилари ўртасида ўтказилган “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг якуний босқичи ҳисобланиб, унда “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловининг Республика босқичида ўқув фанларидан 1-ўринни эгаллаган ғолиблар ўртасида ўтказилади ва ягона ғолиб аниқланади.
Танловнинг бу йилги республика босқичи 14-22 апрел кунлари Тошкент шаҳрида ўтказилди. Унда Қорақапоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва вилоятлардан келган педагоглар иштирок этишади. Кўрик-танлов бир босқичда, 4 та турда ўтказилади.
1-тур - Ўқитувчи бир соат дарсда, бунда ўқтувчининг дарсга тайёргарлик кўриши, ўқувчиларга янги мавзуни тушунтириш йўллари ва қўлланиладиган методлар кўрсатилади;
2-тур - Иштирокчи 45 дақиқада ўзи дарс бераётган синфнинг биттасига психологик тавсифнома ёзади ва баҳо беради;
3-тур - Ўз педагогик тажрибасининг шаклланиш йўлларини саҳнада тақдим этиш;
4-тур - Таълим ислоҳотлари “Айлана стол атрофида суҳбат”. Ушбу шартда ғолибликка даъвогар ўқитувчиларга ҳозирги кунда таълим соҳасида амалга оширилаётган ислоҳот ва белгиланган вазифалар ҳақида саволлар берилади.
Энг кўп балл тўплаган иштирокчи кўрик-танловнинг мутлақ ғолиби ҳисобланиб, “Йилнинг энг яхши педагоги” аниқланади. Ғолибга Халқ таълими вазирлигининг дипломи ва энг кам иш ҳақининг 20 баравари миқдорида пул мукофоти ҳамда Республика таълим марказининг бир йиллик «Жамоа методисти» статуси берилади.
Танловнинг Республика босқичи якунларига кўра 14 та ўқув фанларидан ғолиб-педагоглар номи аниқланди. Эндиликда бу 14 нафар энг кучли деб топилган педагог-ўқитувчилар “Йилнинг энг яхши педагоги” номинацияси учун беллашадилар. Булар:
“^Она тили ва адабиёти” фанидан – Нурматова Гулноза, Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 288-мактаб ўқитувчси;
Рус тили ва адабиёти (ўзбек ва бошқа тилларда ўқитиладиган гуруҳларда) фанидан - Турмухамедова Роза, Тошкент шаҳри Учтепа тумани 203-сонли мактаб ўқитувчиси;
Қозоқ тили ва адабиёти фанидан – Булекбаева Шолпан, Навоий вилояти Томди тумани 10-сонли мактаб ўқитувчиси;
Инглиз тили фанидан – Эрқулова Феруза, Наманган вилояти Мингбулоқ тумани, 5-сонли мактаб ўқитувчиси;
Немис тили фанидан - Мадризаев Алишер, Тошкент вилояти Оққўрғон тумани, 30-сонли мактаб ўқитувчиси;
Математика фанидан - Югай Зоя Максимовна, Фарғона шаҳар, 40-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб ўқитувчиси;
Биология фанидан - Мухтарова Барнохон, Андижон туманидаги, 45-сонли мактаб ўқитувчиси.
Физика фанидан – Жўраева Шохида, Тошкент вилояти Ангрен шаҳри 34-мактаб ўқитувчиси;
Пресс-релиз “йилнинг энг яхши мактаби” Республикада йилнинг энг яхши мактабини аниқлаш, уларни қўллаб-қувватлаш, рағбатлантириш ҳамда тажрибаларни оммалаштириш мақсадида...
Буйруқ Йилнинг энг яхши мактаб директори”, “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик-танловларини ташкил этиш ва ўтказиш тўғрисида