Документы



Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 29 июн 1 июль icon

Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 29 июн 1 июль

НазваниеПресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 29 июн 1 июль
Дата28.06.2013
Размер32.77 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать




ПРЕСС-РЕЛИЗ

Тошкент шаҳри 2009 йил 29 июн - 1 июль

Мустақилликка эришган Ўзбекистон ўз тараққиёт ва ривожланиш йўлини танлар экан, бунда ўзининг асрлар оша минг йиллик урф-одат ва қадриятлар, ўлмас анъаналар, бағрикенг халқимизнинг ўзига хос ва мос бўлган хусусиятларига таянди. Айниқса, эртанги кун эгалари бўлмиш ёш авлод камолоти, уларнинг ҳар томонлама баркамол инсон бўлиб вояга етишларига, замон талаблари даражасида билим олишларига катта эътибор қаратиб келинмоқда.

Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчилар иқтидорини барвақт аниқлаш ва уни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳар бир болага унинг дунёқарашидан келиб чиққан ҳолда индивидуал ёндошишда, мурғак қалбларда билим олишга бўлган кўникмани ҳаваслантиришда тарбиячилар касб маҳорати муҳим омил саналади. Шу сабаб вазирлик томонидан мактабгача таълим муассасаларида фаолият кўрсатувчи педагог ходимларга қатъий касбий талаблар қўйилиб, уларнинг малакасини ошириш ва илғор педтехнологияларни оммалаштиришга доимий эътибор қаратиб келинмоқда.

Йил тарбиячиси” Республика кўрик-танловини ўтказишдан мақсад ҳам тарбиячи касбининг нуфузини ошириш, мактабгача таълим тизимида амалга оширилаётган илғор технологиялар ва янгиликларни тарғиб қилишдан иборатдир. Мазкур танлов вазирликнинг 2009 йил 18 июндаги 164-сонли буйруғи асосида ўтказилмоқда.

Кўрик-танлов 4 босқичда ўтказилиб, унда мактабгача таълим муассасасида камида 3 йилик педагогик стажга эга бўлган тарбиячилар қатнашишлари мумкин.

Кўрик-танловда вилоят босқичида мувафаққиятли иштирок этган қуйидаги педагоглар иштирок этмоқдалар. Булар:

  1. Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли шаҳри, 27-МТМ тарбиячиси Гаипова Навбаҳор;

  2. Андижон вилояти, Избоскан тумани, 8-МТМ тарбиячиси Усмонова Камола;

  3. Бухоро вилояти, Жондор тумани, 4-МТМ тарбиячиси Файзуллаева Марғуба;

  4. Жиззах вилояти, Зомин тумани, 16-МТМ тарбиячиси Сапарова Мафтуна;

  5. Самарқанд вилояти, Нарпай тумани, 64-МТМ тарбиячиси Сапарова Гулсара;

  6. Сирдарё вилояти, Гулистон Тумани, 2-МТМ тарбиячиси Абилова Дилфуза;

  7. Сурхондарё вилояти, Қумқўрғон тумани, 7-МТМ тарбиячиси Рахмонова Лобар;

  8. Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳар, 29-МТМ тарбиячиси Қодирова Шахло;

  9. Наманган вилояти, Чуст тумани, 49-МТМ тарбиячиси Нусратова Марҳабо;

  10. Навоий вилояти, Навоий шаҳар, 5-МТМ тарбиячиси Ибрагимова Гулчеҳра;

  11. Фарғона вилояти, Ёзёвон тумани, 1-МТМ тарбиячиси Тошболтаева Зилола;

  12. Хоразм вилояти, Урганч шаҳар, 6-МТМ тарбиячиси Абдуллаева Дилбар;

  13. Тошкент вилояти, Тошкент тумани, 16-МТМ тарбиячиси Усманова Чамангул;

  14. Тошкент шаҳри, Учтепа тумани, 234-МТМ тарбиячиси Абдуллаева Нозима.

Республика кўрик-танловининг биринчи босқич иштирокчилари жорий йил 29 июнь куни тест саволларига жавоб бердилар. Ўтказилган тест синовлари натижаларига кўра нисбатан кам балл тўплаган Навоий, Сурхондарё, Қашқадарё ва Хоразм вилояти вакиллари танловнниг биринчи босқичидаёқ мусобақани якунладилар.

30 июнь куни 10 нафар иштирокчи Тошкент шаҳридаги 28-сонли мактабгача таълим муассасасида тарбияланувчилар билан машғулот ўтказиб, ўз маҳоратларини намойиш этдилар. Иккинчи босқичда ҳам ҳамкасбларига нисбатан кам балл тўплаган яна тўрт нафар иштирокчи – Фарғона, Жиззах, Наманган, Сирдарё вилоятлари иштирокчилари танловдан чиқиб кетдилар.

Республика кўрик-танловнинг сўнгги финал босқичида Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Андижон, Бухоро, Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳри вакиллари беллашадилар.

Танловнинг якуний босқичи жорий йил 1-июль куни Мактабгача муассасалар ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Республика ўқув-методика Марказида ўтказилиб, унда иштирокчилар тўртта шарт (Касбим-фахрим, педагогик ҳолатни ечиш, уй вазифаси ва ижодий маҳорат) бўйича беллашдилар.

Кўрик-танловнниг якуний босқичида Самарқанд вилояти Нарпай тумани, 64-МТМ тарбиячиси Сапарова Гулсара ҳамкасблари орасида тенгсиз эканлигини исботлаб, фахрли биринчи ўринга сазовор бўлди. Тошкент вилояти, Тошкент тумани, 16-МТМ тарбиячиси Усманова Чамангул якуний натижаларга кўра иккинчи ва Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли шаҳри 27-МТМ тарбиячиси Гаипова Навбаҳор ҳамда Тошкент шаҳри Учтепа тумани 234-МТМ тарбиячиси Абдуллаева Нозима учинчи ўринга лойиқ деб топилди.


Қисқа сатрларда:


  • Вазирлик тасарруфидаги 6175 та мактабгача таълим муассаси мавжуд;

  • Мактабгача таълим муассасаларидаги 555 102 нафар тарбияланувчиларга 58 367 нафарт педагоглар таълим-тарбия бериб келишмоқда;

  • Вазирлик тизимидаги 379 та хусусийлаштирилган боғчаларда 1852 нафар тарбияланувчилар мавжуд.


Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Телефонлар: 239-17-35, 239-42-14



Похожие:

Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 29 июн 1 июль iconПресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 19-июнь
Халқ таълими вазирлиги «Камолот» ёшлар ижтимоий ҳаракати марказий Кенгаши билан ҳамкорликда «Ўзбекистоннинг етти мўъжизаси» шиори...
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 29 июн 1 июль iconПресс-релиз 2011 йил 9 июль куни Қарши тумани "Бахт" фермер хўжалигида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 29 июн 1 июль iconПресс-релиз 2011 йил 24 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик
Манзил: 100043, Тошкент шаҳри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-70-27, 245-81-74
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 29 июн 1 июль iconПресс-релиз 2011 йил 23 июль куни Хоразм вилояти Гурлан туманида Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти партия фаоллари учун
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 29 июн 1 июль iconПресс-релиз 2011 йил 16 июль куни Самарқанд вилоятидаги Фуқаролик жамиятини ўрганиш институтида Ўзбекистон "Адолат" сдп сиёсий Кенгаши Ижроия Қўмитаси ташаббуси билан Самарқанд, Навоий ва Жиззах вилоятлари партия фаоллари учун
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-77-12, 230-56-07
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 29 июн 1 июль iconПресс-релиз навоий шаҳри 2011 йил 28-29 июль
Олий ва ўрта махсус таълим вазирликларининг қўшма йиғилиши Навоий шаҳрида бўлиб ўтади. Унда Халқ таълими, Олий ва ўрта махсус таълим...
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 29 июн 1 июль iconПресс-релиз тошкент шаҳри 2012 йил 16 август
Халқ таълими вазирлиги томонидан “Янги ўқув йилида таълимни сифат босқичига кўтаришнинг долзарб масалалари” мавзусида матбуот анжумани...
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 29 июн 1 июль iconПресс-релиз 24 ноября 2011 года по инициативе Политического Совета Социал-демократической партии Узбекистана «Адолат»
Манзил: 100043, Тошкент шаҳри, Новза кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-70-27, 245-81-74
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 29 июн 1 июль iconПресс-релиз 2012 йил 18 января Тошкент давлат кимё технология институти мажлислар залида Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партияси "Ёш адолатчилар" Кенгаши
Манзил: 100043, Тошкент шахри, Комил Ёрматов кўчаси, 14-уй. Телефон: 245-70-27, 245-77-12
Пресс-релиз тошкент шаҳри 2009 йил 29 июн 1 июль iconПресс-релиз юрагимни болаларга бағишлайман тошкент шаҳри 23 декабрь
Республикамиз ҳукумати ногирон болаларнинг соғлом тенгқурлари қатори миллий руҳда тарбияланишлари, ақлий, ахлоқий, жисмоний жиҳатдан...
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации