Документы



Пресс-релиз педагоглар учун илғор педагогик технологиялар ва актни таълим жараёнига жорий этиш бўйича ўқув семинари icon

Пресс-релиз педагоглар учун илғор педагогик технологиялар ва актни таълим жараёнига жорий этиш бўйича ўқув семинари

НазваниеПресс-релиз педагоглар учун илғор педагогик технологиялар ва актни таълим жараёнига жорий этиш бўйича ўқув семинари
Дата28.06.2013
Размер63.53 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать




ПРЕСС-РЕЛИЗ


Педагоглар учун илғор педагогик технологиялар ва АКТни таълим жараёнига жорий этиш бўйича ўқув семинари


Тошкент шаҳри 2010 йил 17-21 август


Мустақиллик йилларида муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида мамлакатимиз таълим ва кадрлар тайёрлаш тизими жамиятда амалга оширилаётган янгиланишлар, ривожланган демократик ҳуқуқий давлат қурилиши жараёнлари билан ҳамоҳанг тарзда тараққий этиб бормоқда. Ўз тараққиёт йўлини белгилаб олган мамлакатимизда давлат ва жамиятнинг келажакдаги равнақи ёш авлод камолотида деб ҳисобланиб, бу йўлда барча зарурий шарт-шароитлар муҳайё қилинди. Хусусан, жаҳон тажрибасида ўзига хос ноёб ҳодиса сифатида қабул қилинган кадрлар тайёрлаш тизимининг асосий бўғини – халқ таълими соҳасини ривожлантириш борасида ҳам муайян ютуқларга эришилди.

2004—2009 йилларда Мактаб таълимини ривожлантириш давлат умуммиллий дастури доирасида бажарилган ишлар натижасида таълим-тарбия муассасалари моддий-техник базаси мустаҳкамланди. Ўтган давр мобайнида республикамиздаги жами 9772 та мактабнинг 8501 тасида, яъни 3 млн. 12 минг ўқувчи ўрнига мўлжалланган мактабларда қурилиш-тиклаш ишлари амалга оширилди. Умуман, мустақиллик йилларида 1559 та мактаб биноси янгидан қурилди, 8213 таси таъмирланди. Мавжуд таълим муассасалари сонига нисбатан физика лаборатория хоналари сони 7149 тага, кимё лаборатория хоналари 6896 тага, биология хоналари 6896 тага, улардаги спорт заллари 4675 тага етди.

«Баркамол авлод йили» Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимида ўқитиладиган умумтаълим фанларининг мазмунан узвийлиги ва узлуксизлигини таъминлаш учун тажрибали ўқитувчилар, етакчи олим, методист ва мутахассислардан иборат 31 та ишчи гуруҳи тузилди. Ишчи гуруҳлар томонидан Давлат таълим стандартлари, уларга берилган шарҳлар, ўқув дастурлари ва дарсликлар ўқувчиларнинг ёш ва психофизиологик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда тўлиқ таҳлил қилинди. Натижада, умумий ўрта таълим ўқув дастурларидаги жами 813 соат ҳажмдаги мавзулар оптималлаштирилди. Шундан, 247 соат ҳажмдаги мавзулар умумий ўрта таълим ўқув дастурларидан ўрта махсус, касб-ҳунар таълимига, 327 соат ҳажмдаги мавзулар эса умумий ўрта таълимнинг ўзида тегишли равишда синфдан-синфга ўтказилди. Амалдаги ўқув дастурларидаги 239 соат ҳажмдаги мавзулар такрорланганлиги учун қисқартирилди. Мақбуллаштирилган соатлар ҳисобига таълим муассасаларида маънавий-маърифий, мактабдан, синфдан ташқари ишларни кенг йўлга қўйиш, мураккаб мавзуларни ўзлаштиришда ўқувчилар билан индивидуал иш олиб бориш ҳамда амалий машғулотлар самарадорлигини ошириш режалаштирилди.

Бугунги кунда тараққиётнинг жадал суръатлари, жаҳон илм-фанидаги оламшумул янгиликлар ўқитувчиларимизнинг мунтазам равишда ўз билим, тажриба ва малакаларини ошириб боришини тақозо этмоқда. Шуни назарда тутган ҳолда ушбу жараённи жойларда доимий тарзда ташкил этиш мақсадида тизимдаги педагогика ҳамда қайта тайёрлаш ва малака ошириш институтлари қошидаги 168 кафедранинг 1347 нафар профессор-ўқитувчиси 529та умумий ўрта таълим мактабларига бириктирилиб, умумтаълим мактаблари билан олий ўқув юртлари ўртасида ҳамкорлик дастурлари тузилди.

Шунингдек, Халқ таълими вазирлиги томонидан жойлардаги 15та педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтларида олиб бориладиган амалдаги малака ошириш тизимидан ташқари, қўшимча равишда мунтазам фаолият юритадиган “Устоз-шогирд мактаби” тизими яратилди. Унга дарсларни бугунги талаблар даражасида ташкил этишга, доимий изланиш ва янгилик яратишга қодир бўлган фан ўқитувчилари жалб этилиб, уларнинг ҳар бирига ўз мактаби ва ёндош мактаблардан шогирд-ўқитувчи бириктирилди. Бугунги кунда республикамиздаги 200 та туман, шаҳарлардаги 2241 та мактабда 18 та умумтаълим фанлари бўйича 3600 нафар тажрибали устоз-ўқитувчилар 12000 нафар шогирд-ўқитувчилар билан ҳамкорликни йўлга қўйишди. Халқ таълими тизимида ўзига хос янгилик сифатида жорий этилаётган ушбу усул самарадорлигини таъминлаш мақсадида «Истеъдод» жамғармасида ташкил этилган “Янги педагогик технологиялар” махсус курсида Тошкент шаҳридан 205 нафар ҳамда барча ҳудудларда айнан ушбу йўналишда ўқувларни олиб борадиган 26 нафар ўқитувчи-тренер тайёрланди. Бугунги кунда мазкур ўқувлар жойларда давом эттирилмоқда.

Мамлакатимизда таълим-тарбия соҳасининг инсонпарварлиги, билим бериш баробарида ўқувчининг маънавий оламини, ахлоқий сифатларини шакллантиришга эътибор берилиши ҳам унинг ўзига хослигини таъминлайди. Авваллари ўқувчига объект сифатида қаралган бўлса, эндиликда унга таълим жараёнининг фаол иштирокчиси бўлган субъект сифатида муносабат билдирилмоқда. Натижада ёшларда мустақил фаолият юритиш, фикрлаш ҳамда ўз-ўзини ривожлантириб бориш кўникмалари шаклланиб бормоқда. Ўз ўрнида уларнинг ушбу интилишларини муносиб рағбатлантириб бориш, фаоллиги даражасини холис ва энг асосийси, адолатли баҳолаш катта таъсир кучига эга.

Шу муносабат билан, вазирлик мутахассислари томонидан дунёнинг ривожланган давлатлари тажрибалари ўрганилган ҳолда, ўқувчилар билимини баҳолашнинг янги, ўзига хос, самарали механизми, яъни, такомиллаштирилган рейтинг тизими ишлаб чиқилди. Ушбу тизим Халқ таълими вазирлиги ва Давлат тест марказининг қўшма қарори билан тасдиқланди ҳамда Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилиб, амалиётга жорий этилди.

Ушбу янгиликлар ўқитувчиларнинг амалдаги иш юкламаларини қайтадан кўриб чиқиб, бу борада ҳам айрим тузатишлар, ўзгартиришлар киритишни тақозо этди. Негаки, амалда бўлган «Умумий ўрта таълим мактаблари ўқитувчиларининг иш юкламасини белгилаш ва тақсимлаш бўйича Йўриқнома»га кўра, ўқитувчи йиллик иш режа асосида 33 та иш тури бўйича камида 18 та дафтар юритиб, ҳисоботлар тайёрлаши лозим бўлган. Бунинг оқибатида эса, турган гапки, ўқитувчининг асосий вақти ана шу ортиқча ҳисоботларни юритишга кетган. Халқ таълими ҳамда Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирликлари томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқланган янги таҳрирдаги Йўриқномада умумтаълим муассасалари ўқитувчиларининг иш юкламаларини тарификациялаш, ишлаган вақти асосида иш ҳақини ҳисоблаш ишлари тартибга солинди. Натижада амалда бўлган тартибдан фарқли ўлароқ, ўқитувчиларнинг кўпроқ ўз устида ишлашлари ва асосий эътиборни таълим-тарбия сифати, самарадорлигини оширишга қаратишлари учун кенг имкониятлар яратилди.

^ 2010 йил 17-21 август кунлари А.Авлоний номидаги ХТХҚТМОМИда Қорақалпоғистон Республикасидан ташриф буюрган, кўп йиллик меҳнат тажрибаси ва улкан касб малакасига эга устоз ва мураббийлар учун ўқув тренинглар бўлиб ўтади. Машғулотлар давомида 5 та фан йўналиши бўйича педагоглар интерфаол усуллар воситасида ўқитилади. Ўз навбатида улар жойларга қайтиб, ўрганган илғор тажрибаларини оммалаштирадилар.

Ўқув тренинг қуйидаги мавзуларда олиб борилади:

  1. ^ Умумий ўрта таълим мактабларидаги таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларни жорий этишнинг долзарб масалалари

  2. Фанларни ўқитишда АКТдан фойдаланиш (биология, химия, физика, математика ва она тили фанлари мисолида)

  3. ^ АКТ ёрдамида ўқувчилар билимларини назорат қилиш ва баҳолаш.


Бу каби ўқув-тренингларни ўтказишдан асосий мақсад ўқитувчи ва мураббийларни педагогиканинг замонавий илғор методларидан хабардор қилиш, уларни таълим-тарбия жараёнларида самарали қўллаш ва пировард мақад баркамол авлодни вояга етказишдир. Машғулотларда иштирок этган педагоглар эгаллаган билим ва кўникмаларини жойлардаги ўз ҳамкасбларига ўргатадилар, яъни, илғор тажрибалар босқичма-босқич оммалаштирилиб борилади.

Ўқув-тренинг доирасида бир қатор маданий тадбирлар ҳам кўзда тутилган бўлиб, машғулот иштирокчилари истиқлол йиллари мамлакат пойтахтида олиб борилган улкан бунёдкорлик ишлари билан бевосита танишиш имкониятига эга бўладилар. Мустақиллик ва эзгулик монументига ташриф, театр, музей ва бошқа маданий-маърифий муассасаларга саёҳат устоз ва мураббийларда катта таассурот қолдириши табиий.


Қисқа сатрларда:


  • 2004-2009 йилларда республикамиздаги жами 9772 та мактабнинг 8501 тасида, яъни, 3 млн. 12 минг ўқувчи ўрнига мўлжалланган мактабларда қурилиш-тиклаш ишлари амалга оширилди;

  • Таълим муассасалари сонига нисбатан физика лаборатория хоналари сони 7149 тага, кимё лаборатория хоналари 6896 тага, биология хоналари 6896 тага, улардаги спорт заллари 4675 тага етди.

  • Агар 2004 йилда республика бўйича бор-йўғи 1213 та умумтаълим мактаблари замонавий компьютер техникаси билан таъминланган бўлса, бугунги кунга келиб бундай имкониятга эга мактаблар сони 5091 тани ташкил этади.

  • Охирги 5 йил давомида 314,3 млн. нусха дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар чоп этилиб, таълим муассасаларига етказиб берилди. Агарда ўтган аср 90-йиллари бошларида 55,4 фоиз ўқувчилар дарсликлар билан таъминланган бўлса, бугунги кунда бу кўрсаткич 100 фоизни ташкил этмоқда.

  • Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси томонидан 1123 та болалар спорт иншоотлари қурилиб, фойдаланишга топширилган бўлса, уларнинг 922 таси (82 фоизи) қишлоқ жойларда барпо этилди.

  • Шунингдек, умумтаълим мактаблари қошида 674 та спорт заллари қурилди. Ушбу болалар спорт иншоотларининг барчаси тегишли спорт анжомлари ва инвентарлари билан таъминланганлиги эса, бугунги кунда уларда жами 2,22 млн. ўқувчи-ёшларнинг спортнинг 23 та тури бўйича мунтазам шуғулланишларига имконият яратмоқда.

  • 2010-2011 ўқув йилида 9772 та умумтаълим мактабларида 4 681 457 нафар ўқувчи таҳсил олишиб, шулардан 474 900 нафари илк маротаба мактаб остонасига қадам қўйишади. Уларга 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат Президент совғалари ҳамда барча дарсликлар берилади;

  • Ота-оналарга қулайлик туғдириш ва ўқувчиларни сифатли ва миллий маънавиятимизга мос ўқув қуроллари, анжомлари, мактаб кийими ва пойабзали ҳамда дарслик ва адабиётлар билан таъминлаш мақсадида, бевосита жойлардаги 1300 га яқин умумтаълим муассасаларида мактаб ярмаркалари ташкил этилган.



Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Телефон: 239-17-35, 239-42-14, www.uzedu.uz



Похожие:

Пресс-релиз педагоглар учун илғор педагогик технологиялар ва актни таълим жараёнига жорий этиш бўйича ўқув семинари iconПресс-релиз таълим-тарбия жараёнларига актни кенг жорий этиш ва Интернет тармоғидаги “оммавий маданият” ҳамда турли ёт ғояларга қарши кураш самарадорлигини ошириш дастурлари
Унлариданоқ навқирон авлод таълим-тарбияси, уларнинг истиқболини кўзлаб олиб борилган кенг кўламли ислоҳотлар самараси ўлароқ юртимиз...
Пресс-релиз педагоглар учун илғор педагогик технологиялар ва актни таълим жараёнига жорий этиш бўйича ўқув семинари iconФарғона водийсидаги олий таълим муассасалари учун темпус лойиҳаси семинари
«uniqtool: Олий таълим тизимининг сифатини оширишда замонавий стратегия ва усулларини жорий этиш»
Пресс-релиз педагоглар учун илғор педагогик технологиялар ва актни таълим жараёнига жорий этиш бўйича ўқув семинари iconПресс-релиз тошкент ш. 2010 йил 3 апрель Халқ таълими тизими бошқарув идоралари ва таълим муассасалари раҳбарлари ўқув –семинари
Тиш, ўқувчи-ёшларни бугунги кун талабларига тўлиқ жавоб берадиган ҳар томонлама ривожланган шахслар этиб вояга етказиш учун зарур...
Пресс-релиз педагоглар учун илғор педагогик технологиялар ва актни таълим жараёнига жорий этиш бўйича ўқув семинари iconИқтисодий билим асослари” бўйича фан ойлигини ўтказиш юзасидан методик тавсия
Мустақил тараққиёт йўлидан бораётган мамлакатимизнинг узлуксиз таълим тизимини ислоҳ қилиш ва такомиллаштириш, янги сифат босқичига...
Пресс-релиз педагоглар учун илғор педагогик технологиялар ва актни таълим жараёнига жорий этиш бўйича ўқув семинари iconПресс-релиз 3-сентябрь “Билимлар куни”
Уларнинг барчасига “Президент совғаси” сифатида тақдим этиш учун 12 номдаги ўқув қуроллари ва ўқувчи портфели (ранец)дан иборат совғалар...
Пресс-релиз педагоглар учун илғор педагогик технологиялар ва актни таълим жараёнига жорий этиш бўйича ўқув семинари iconПресс-релиз 2-сентябрь “Билимлар куни”
Уларнинг барчасига “Президент совғаси” сифатида тақдим этиш учун 12 номдаги ўқув қуроллари ва ўқувчи портфели (ранец)дан иборат 485...
Пресс-релиз педагоглар учун илғор педагогик технологиялар ва актни таълим жараёнига жорий этиш бўйича ўқув семинари iconСеминар для учителей русского языка и литературы: «Активизация мыслительной деятельности учащихся на уроках русского языка и литературы»
Янги педагогик технологияларни таълим тизимим жорий этиш буйича олиб борилаётган ишлар тугрисида
Пресс-релиз педагоглар учун илғор педагогик технологиялар ва актни таълим жараёнига жорий этиш бўйича ўқув семинари iconЗамонавий педагогик ва ахборот коммуникация технологияларидан фойдаланган холда ўкитишнинг илгор услубларидан жорий этиш йули билан, усиб келаётган ёш авлодни чет тилларига укитиш,
Умумтаълим мактабларининг бошланғич 2-3-4-синфларида чет тиллари ( инглиз,немис ва француз ) бўйича тўгарак машғулотларини ташкил...
Пресс-релиз педагоглар учун илғор педагогик технологиялар ва актни таълим жараёнига жорий этиш бўйича ўқув семинари iconБадиий ижодиёт маркази тўгарак машғулотларини таҳлил этиш методикаси бўйича услубий тавсиянома тошкент – 2013
Мазкур тавсиянома умумтаълим мактаблари ва мактабдан ташқари таълим тизимида фаолият олиб бораётган педагоглар фойдаланишлари учун...
Пресс-релиз педагоглар учун илғор педагогик технологиялар ва актни таълим жараёнига жорий этиш бўйича ўқув семинари iconМустақил таълим олишда ахборот технологияларидан фойдаланиш модули бўйича Мустақил таълим учун савол ва топшириқлар Мустақил иш топшириқлари
Республикаси таълим соҳасидаги инновацион технологиялар йўналишларини аниқланг ва уларда берилган маълумотларни таърифланг
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации