Документы



Пресс-релиз ўзбек тили ва умуминсоний қадриятлар icon

Пресс-релиз ўзбек тили ва умуминсоний қадриятлар

НазваниеПресс-релиз ўзбек тили ва умуминсоний қадриятлар
Дата28.06.2013
Размер31.94 Kb.
ТипПресс-релиз
скачать





ПРЕСС-РЕЛИЗ

ЎЗБЕК ТИЛИ ВА УМУМИНСОНИЙ ҚАДРИЯТЛАР


Республика

таълим маркази 15-октябрь


Тил – миллатнинг улкан бойлиги, бебаҳо мулки, ҳар бир халқнинг маданияти ва тарихидир.

Республикамизда таълим соҳасида ўтказилаётган ислохотлар бир томондан таълим мазмунини такомиллаштириш, иккинчи томондан, таълим-тарбия жараёнига замонавий педагогик технологияларни жадал жорий этишни, шу асосда юксак билимли ва маданиятли баркамол авлодни тарбиялаш, уларда ватанпарварлик, миллий истиқлол ғоясига содиқлик, миллий-маънавий қадриятларга, хусусан ўзбек тилига ҳурмат руҳини сингдириш, шарқона одоб-аҳлоқ, энг юксак маънавий-аҳлоқий фазилатларни таркиб топтиришни тақозо этмоқда.

Президентимизнинг “Юксак маънавият – енгилмас куч” асарида ўзбек тилига алоҳида урғу берилиб, “1992 йил 7 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституциясида давлат тилининг мақоми ҳуқуқий жиҳатдан аниқ белгиланиб, мустаҳкамлаб қўйилди. Шу тариқа ўзбек тили мустақил давлатимизнинг байроғи, герби, мадҳияси, Конституцияси қаторида турадиган, қонун йўли билан ҳимоя қилинадиган муқаддас тимсоллардан бирига айланди”, - деб таъкидлаб ўтилиши бежиз эмас.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикасининг «Давлат тили ҳақида»ги, “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида”ги Қонунларнинг ижросини таъминлаш бўйича муайян ишлар амалга оширилганини таъкидлаш жоиз. Мамлакатимиздаги таълимнинг барча босқичларида ана шу алифбо асосида билим берилмоқда. Дарсликлар, ўқув дастурлари, ўқув қўлланмалари, бадиий адабиётларнинг барчаси лотин алифбосида чоп этилаётгани бунинг исботидир.

Ўзбек тили таълими бўйича машғулотларнинг сифат ва самарадорлигини оширишда янги педагогик технологиялар асосида яратилган ўқув-методик адабиётларнинг аҳамияти катта. Шу мақсадда жорий ўқув йилида 2,8,9-синф «Ўзбек тили» дарсликлари қайта ишланиб такомиллаштирилди. 3-синф дарслиги танлов асосида янгиланди. Мазкур дарсликларнинг дизайни ҳам талаб даражасида бўлиб, расмлар, топшириқлар, жадваллар ва сарлавҳаларнинг рангли берилганлиги, муқовада миллийликка эътибор қаратилганлиги дарсликларнинг қийматини оширган.

Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг 2007 йил 18 январдаги “ Умумтаълим муассасаларида Фан ойликларини ўтказиш тўғрисида”ги 16-сонли буйруғи асосида 2007 йилдан эътиборан жадвал асосида фан ойликлари ўтказиб келинмоқда. Ўзбек тили таълимидан «Фан ойлиги»ни ўтказишдан мақсад таълим тилидан қатъий назар мактаб ўқувчилари онги ва қалбига миллий ғоя ва мафкурани сингдириш, уларда миллий ва умумбашарий қадриятларга, шу жумладан ўзбек (давлат) тилига меҳр-муҳаббат ва ҳурмат, она-Ватанга садоқат, инсонлараро бағрикенглик каби энг юксак туйғуларни камол топтиришдан иборат. Умумтаълим мактабларида она тили, ўзбек тили фан ойликларининг октябр ойида ўтказилиши «Давлат тили ҳақида»ги Қонуннинг амалиётдаги ижроси билан бевосита боғлиқдир. Шу мақсадда «Фан ойлиги»ни ўтказиш бўйича тадбирлар режасида она тили ва ўзбек тили таълими самарадорлигини оширишга йўналтирилган вазифалар, Республикамиз ҳаётидаги долзарб масалалар қамраб олинади.

Бу йил тилимизга давлат тили мақоми берилганига 21 йил (1989) тўлади. Шу муносабат билан таълим муассасаларида, бошқарма ва идораларда тилшунос олимлар, шоирлар, ёзувчилар, ижодкорлар билан учрашувлар, адабий кечалар, давра суҳбатлари, семинарлар, илмий-амалий анжуманлар ташкил этиш ва уларни юқори савияда ўтказиш анъанага айланган.

Бундай тадбирларни ўтказишдан мақсад таълим тилидан қатъий назар барча мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчилари ва мактаб ўқувчилари онги ва қалбига миллий истиқлол ғояси ва мафкурасини сингдириш, уларда миллий ва умумбашарий қадриятларга, шу жумладан она тилига, ўзбек (давлат) тилига меҳр-муҳаббат ва ҳурмат, она-Ватанга садоқат, инсонлараро бағрикенглик каби энг юксак туйғуларни камол топтиришдир.

Шу мақсадда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги Республика таълим маркази Тошкент шаҳар Халқ таълими Бош бошқармаси билан ҳамкорликда 15 октябрь куни «Ўзбек тили ва умуминсоний қадриятлар» мавзусидаги доимий илмий-амалий анжуман ҳамда 2,8,9-синф «Ўзбек тили» дарсликлари тақдимотини ўтказади. Мазкур тадбирда тилшунос олимлар, дарслик муаллифларидан профессор олимлар Н.Маҳмудов, Б.Тўхлиев, Р.Сайфуллаева, Р.Толиповалар; филология фанлари номзоди, доцентлар: М.Қодиров, С.Султонсаидова, А.Рафиев, Ў.Лафасовлар билан амалиётчи ўқитувчиларнинг учрашуви ташкил қилинади. Мазкур тадбирни ўтказишдан мақсад – Республикамиздаги таълим рус, қозоқ, қорақалпоқ, тожик, туркман, қирғиз тилларида олиб бориладиган мактабларда ўзбек тили таълими сифати ва самарадорлигини таҳлил эта бориш ва уни янада яхшилашга эришишдир.


Халқ таълими вазирлиги

Ахборот хизмати

Телефон: 239-17-35, 239-42-14, www.uzedu.uz



Похожие:

Пресс-релиз ўзбек тили ва умуминсоний қадриятлар iconПресс-релиз тадбир номи: «Ўзбек тили ва умуминсоний қадриятлар»
Тил – миллатнинг улкан бойлиги, бебаҳо мулки, ҳар бир халқнинг маданияти ва тарихидир
Пресс-релиз ўзбек тили ва умуминсоний қадриятлар iconДарс тахлилииипг балл оркали ифодаланиш намунаси
Она тили ва адабиёт, узбек тили, рус тили, козок тили, киргиз тили, тожик тили, коракалпок тили, бошлангич таълим, тарих, хукук,...
Пресс-релиз ўзбек тили ва умуминсоний қадриятлар iconДаре тахлилииипг балл оркали ифодаланиш намунаси
Она тили ва адабиёт, узбек тили, рус тили, козок тили, киргиз тили, тожик тили, коракалпок тили, бошлангич таълим, тарих, хукук,...
Пресс-релиз ўзбек тили ва умуминсоний қадриятлар iconПресс-релиз “инглиз тили ўҚитувчиларга” Халқ таълими вазирлиги ва Британия кенгашининг
Халқ таълими вазирлиги Британия кенгаши билан ҳамкорликда умумтаълим мактабларидаги инглиз тили фани ўқитувчилари учун “Инглиз тили...
Пресс-релиз ўзбек тили ва умуминсоний қадриятлар iconСоциология фанининг соҳавий тизими ва ижтимоий фанлар тизимидаги ўрни
Социология мустақил ижтимоий фан сифатида ўз методологияси ва назариясига эгадир. Социология фани умуминсоний ва миллий қадриятлар...
Пресс-релиз ўзбек тили ва умуминсоний қадриятлар iconПресс-релиз 9-10 февраля 2012 года по инициативе Пресс службы Центрального аппарата Политического Совета сдпу «Адолат»

Пресс-релиз ўзбек тили ва умуминсоний қадриятлар iconПресс-релиз семинар-выставка и пресс-конференция
С этой целью Государственным налоговым комитетом на системной основе ведется работа по разъяснению сути и значения налоговых льгот...
Пресс-релиз ўзбек тили ва умуминсоний қадриятлар iconПресс-релиз пресс-конференции на тему «сдпу «Адолат»
Пресс-конференции на тему «сдпу «Адолат» на новом этапе модернизации страны», посвященной итогам деятельности фракции в 2011 году...
Пресс-релиз ўзбек тили ва умуминсоний қадриятлар iconДокументы
1. /узбек тили прак.doc
Пресс-релиз ўзбек тили ва умуминсоний қадриятлар iconДокументы
1. /Узбек тили-дастур ишчи.doc
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации