Документы



«Таълим ва бошқарув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш» мавзусидаги семинар icon

«Таълим ва бошқарув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш» мавзусидаги семинар

Название«Таълим ва бошқарув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш» мавзусидаги семинар
Дата28.06.2013
Размер34.15 Kb.
ТипСеминар
скачать

ПРЕСС-РЕЛИЗ


Тошкент шаҳар 2010 йил 20 ноябрь


«Таълим ва бошқарув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш» мавзусидаги семинар

Семинар-тренинг Халқ таълими вазирлиги томонидан Ўзбекистон Алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ҳамда “UzInfoСom” маркази билан ҳамкорликда ўтказилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2002 йил 30 майдаги “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-3080-сонли Фармони,
2005 йил 8 июлдаги “Ахборот-коммуникация технологияларини янада ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-117-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 6 июндаги “Компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 200-сонли қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан Халқ таълими вазирлиги томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, бугунги кунда вазирлик марказий аппарати, худудий халқ таълими бошқармалари, туман (шаҳар) халқ таълими бўлимлари ўртасида алоҳида корпоратив тармоқ (VPN канали) яратиш ишлари ниҳоясига етказилмоқда.

Бундан ташқари, вазирлик тизимидаги барча бошқарув органлари ўртасида электрон почта хизмати йўлга қўйилган.

Тизимда электрон ҳужжат айланишини жорий этиш мақсадида вазирлик ҳузуридаги Мультимедиа умумтаълим дастурларини ривожлантириш маркази томонидан “JOB FLOW CONTROL” (JFC) – ҳужжатларни назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизими тажриба-синовдан ўтказилди ва барча бошқарув органларига ўрнатилди.

Ахборот-коммуникация технологияларини таълим жараёнига жорий этиш мақсадида бир қатор инвестицион лойиҳалар ишлаб чиқилган бўлиб, улар тизимли равишда амалга оширилмоқда.

Бундан ташқари, таълим жараёнида АКТдан самарали фойдаланадиган ўқитувчиларни моддий ва маънавий рағбатлантириш мақсадида ҳар ўқув йилида “Таълим жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича электрон ўқув-методик адабиётлар ва амалий педагогик дастур воситалари” кўрик-танлови 3 йўналиш ва 6 номинация бўйича ўтказиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Ахборотлаштириш соҳасида норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш тўғрисида” 2005 йил
22 ноябрдаги 256-сон қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилган тадбирлар натижасида вазирликнинг ахборот-таълим портали (www.eduportal.uz) 2010 йил 5 август – 20 сентябрь кунлари бўлиб ўтган “Миллий UZ домени 2010” интернет-фестивалида “Фан ва таълим соҳасидаги энг яхши сайт” номинациясида 2 – ўринни эгаллади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 28 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикасининг жамоат таълим ахборот тармоғини ташкил этиш тўғрисида”ги 191-сонли ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил
28 декабрдаги 282-сонли “ZiyoNet” ахборот тармоғини янада ривожлантириш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ умумий ўрта таълим мактабларини “ZiyoNet” тармоғига улаш режа-жадвали тасдиқланган бўлиб, бугунги кунда 8320 та умумтаълим мактаблари “ZiyoNet” тармоғига уланган. 2010 йил охирига қадар республикадаги барча умумий ўрта таълим мактабларини ушбу тармоққа улаш якунланади.

Семинар-тренингга ҳудудий халқ таълими бошқармаларининг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш бўйича масъул вакиллари, ҳудудий педагог ходимларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш институтларининг информатика фани бўйича ўқитувчилари, Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги вакиллари ҳамда умумтаълим мактабларини “ZiyoNET” тармоғига уловчи провайдер компаниялар вакиллари таклиф этилган.

Семинар-тренинг давомида иштирокчилар “ZiyoNET” тармоғидан фойдаланиш, таълим ва бошқарув жараёнига АКТни жорий этиш ҳолати, таълим муассасаларида мавжуд компьютер техникасига сервис хизмат кўрсатиш, таълим муассасаларида локал тармоқларни ташкил этиш, “ZiyoNET” таълим порталини ресурслар билан бойитиш ҳамда умумтаълим муассасаларида “ZiyoNET” тармоғидан фойдаланиш жараёнида вужудга келаётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш ва шу каби масалалар билан танишиб чиқадилар ва амалий машғулотларда иштирок этадилар.

Қисқа сатрларда:

  • Республика миқёсида жами 9772 та умумий ўрта таълим мактаблари мавжуд бўлиб, шундан 8320 таси “ZiyoNet” тармоғига уланган;

  • Жумладан, тармоққа уланган умумтаълим мактабларини Интернет ва “ZiyoNet” тармоқларидан самарали фойдаланишлари бўйича доимий равишда барча ҳудудларда семинар ва ўқув машғулотлари ўтказилмоқда;

  • Шунингдек, А.Авлоний номидаги ПКҚТМОМИ тингловчилари учун Ахборот Ресурс маркази билан ҳамкорликда ўқув машғулотлари олиб борилмоқда;

  • ZiyoNet” тармоғи фойдаланувчилари учун 16 мингдан ортиқ маъруза матнлари, илмий ишлар, рефератлар, ўқув дастурлари, маданий-маърифий тадбирлар, қонунчиликка оид маълумотлар, ўқув дарсликлар ва спорт ҳақидаги ҳамда болалар ва ўсмирларга мўлжалланган ахборот ресурслари ва кунлик таълим соҳасидаги янгиликлар, қизиқарли мақолалар рукнлари билан бойитилиб борилмоқда.

Халқ таълими вазирлиги ҳузуридаги

ZiyoNet” бўлими

Телeефон: 239-44-56, 239-47-07



Похожие:

«Таълим ва бошқарув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш» мавзусидаги семинар iconЎзбекистон республикаси президентининг фармони 30. 05. 2002 й. Пф-3080 компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш тўЈрисида
Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиєлаштирувчи Кенгаш тузилсин
«Таълим ва бошқарув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш» мавзусидаги семинар iconКомпьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг 2013 йил 29 мартдаги 37-сон йиғилиши баёнига 4-илова
Вазирлик ва идораларнинг ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш ва ривожлантириш бўйича махсус таркибий бўлинмаларнинг...
«Таълим ва бошқарув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш» мавзусидаги семинар iconМаъқулланган” Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг
Ахборот коммуникация технологияларини, давлат ахборот тизимлари ва ресурсларини ҳамда давлат интерактив хизматларини жорий қилиш...
«Таълим ва бошқарув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш» мавзусидаги семинар icon06. 06. 2002 й. N 200 компьютерлаштиришни янада ривожлантириш ва ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш чора-тадбирлари
Пф-3080-сон Фармонини бажариш юзасидан ва ахборот-коммуникация технологиялари соіасида стратегик устуворликларни амалга оширишга...
«Таълим ва бошқарув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш» мавзусидаги семинар icon02. 06. 2005 й. N пє-91 ахборот технологиялари соіасида кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш тўЈрисида
Ахборот ва компьютер технологиялар бўйича мутахассислар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, ахборот-коммуникация іамда инновация технологияларини...
«Таълим ва бошқарув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш» мавзусидаги семинар iconМаъқулланган” Компьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг
Имияти органларининг ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланиш бўйича фаолиятини, хусусий тадбиркорлик субъектлари ва аҳолининг...
«Таълим ва бошқарув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш» мавзусидаги семинар iconДокументы
...
«Таълим ва бошқарув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш» мавзусидаги семинар iconШахар (туман) ҳокимлигида ахборот-коммуникация технологияларини жорий этилганлиги даражаси

«Таълим ва бошқарув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш» мавзусидаги семинар iconПресс-релиз педагоглар учун илғор педагогик технологиялар ва актни таълим жараёнига жорий этиш бўйича ўқув семинари
Педагоглар учун илғор педагогик технологиялар ва актни таълим жараёнига жорий этиш бўйича ўқув семинари
«Таълим ва бошқарув жараёнига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этиш» мавзусидаги семинар iconКомпьютерлаштириш ва ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш бўйича Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2012 йил “ ” мартдаги 33-сон баённомасига
Давлат идораларида ахборот тизимларини жорий қилиш механизми ва Интернет тармоғидан фойдалиниш самарадорлигини аниқлаш мезонлари
Разместите кнопку на своём сайте:
Документы


База данных защищена авторским правом ©uz.denemetr.com 2000-2015
При копировании материала укажите ссылку.
обратиться к администрации